qurbonova_a | Неотсортированное

Telegram-канал qurbonova_a - Mikrofon ko‘targan ayol

5392

Youtube: https://youtube.com/channel/UCaFYOm9O3rAGRdSHmyTJMFQ Саёҳат блоги- @azitravel Мурожаат учун: @AQurbonovaBot

Подписаться на канал

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугун 21 октябрь - ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Алишер Қодиров бошчилигидаги муҳофазакор ўнг партия бўлмиш Миллий Тикланиш "Ўзбек тилим ўз тилим" ролигини эълон қилди.

Аввалроқ партия сайловолди дастурида ташқи ёзувларни тартибга солишга қаратилган “Ташқи ёзувлар тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш, “Давлат тили ҳақида”ги қонунни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, давлат тилида иш юритмаган раҳбарларга кескин чоралар кўриш каби ташаббуслар илгари сурилаётгани ҳақида ёзгандим.

Ўзбек тили ҳақида сўз кетар экан сиёсий майдонда "Миллий тикланиш" энг аввал ёдга келади. Шундай жонкуяр партияга раҳмат!

Барчангизни табриклайман!

#saylov24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бир ҳафтадан кейин — сайлов!

27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловлар ҳар доимгидан кўра муҳим ва катта янгиликларга бой бўлиши кутиляпти. Бу йил сайлов жараёни илғор технологиялар асосида ташкил этилиши эса жуда зўр янгилик. Чунки замонавий воситалардан фойдаланиш сайлов жараёнининг янада шаффоф ва осон кечишини таъминлайди.

Айниқса, бу йилги сайловларда аралаш тизимнинг жорий этилиши муҳим ўзгариш деб ўйлайман. Бу тизим фуқароларга ҳам номзодлар, ҳам сиёсий партиялар учун овоз бериш имконини беради, бу эса кенгроқ танлов қилиш имкониятини тақдим этади.

Бу ўзгаришлар нафақат сайлов жараёнини замонавийлаштириш, балки халқнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини янада кучайтиришга қаратилган. Сиз ҳам ўзингизга берилган имкониятдан фойдаланиб, 27 октябрь куни ўтадиган сайловларда фаол иштирок этинг ва келажакда мамлакатимизда амалга ошириладиган ўзгаришларга таъсир кўрсатинг!

Сизнинг овозингиз муҳим!

#sаylоv24

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

"Миллий тикланиш" давлат тилида иш юритмаган раҳбарларга кескин чора кўришни таклиф қиляпти

Бухоро шаҳрида “Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Қадриятларга таянган тараққиёт!” шиори остида навбатдаги оммавий тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ҳамда номзодлар билан таништиришга қаратилган.

Партия сайловолди дастурида ташқи ёзувларни тартибга солишга қаратилган “Ташқи ёзувлар тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш, “Давлат тили ҳақида”ги қонунни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, давлат тилида иш юритмаган раҳбарларга кескин чоралар кўриш каби ташаббуслар илгари суриляпти.

Миллий тилимизнинг мавқейи ва софлигини сақлаш, эъзозлаш, ўзбек тилининг давлат тили сифатида, энг аввало, мамлакатимизда, қолаверса, дунё миқёсида нуфузи, обрўйини ошириш керак албатта. Давлат тилимизни сақлаб қолиш ва уни кенг тарқалиши тарафдориман.

Давлат тили — миллат тимсоли!

#saylov24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

50 та нуфузли хорижий бренд билан махсус экспорт зоналарини ташкил қиламиз — ЎзЛиДеП

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раҳбари билан Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида жойлашган “Ҳазорасп”эркин иқтисодий зонасида учрашув бўлиб ўтди.

Партия раиси сўзларига кўра, экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга етказиш, 50 та нуфузли хорижий бренд билан махсус экспорт зоналари ташкил қилиш режалаштилмоқда.

Шунингдек, экспортчи тадбиркорлар учун кредит фоиз ставкалари камайтирилиши қайд этилган.

Бундан ташқари, партия ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналарини ташкил қилишни таъкидлаган.

Таклифлар яхши, натижаларни кутамиз.

#saylov24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бу эса десертига. Ўзимнинг тавсиям. Кўп эшитиб юрибман шу кунларида.

Бобур ғазали Озодбек Назарбеков ижросида.

Қаду хатинг била кўзу юзунг, эй сарви симинтан,
Бири сарву бири райҳон, бири наргис, бири гулшан.

Ҳадису лаълу рафтору жамолингдин эрур ҳар дам
Тилим гўё, сўзум рангин, кўшул хуррам, кўзум равшан.

Мени мадҳушу мискин, найлай, ул шўх бало билан,
Мен асру бедилу бехуд, ул асру пурдилу пурфан.

Фалак жавру жафосидин, ул ой дарду балосидин
Чекарман нолаю афғон, қилурман гиряю шеван.

Балои ишқу ёлғузлуқ, дағи ҳижрону ғурбатда
Отим — Мажнун, кишим — меҳнат, ишим — зори, ерим — гулхан.

Ўқуң билан хаёлинг, дардингу меҳрингга Бобурдек,
Таним — манзил, кўзум — маскан, кўкс — маъво, кўнгул — махзан.

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

ЎзЛиДеП тиббий хизматлар учун кредит ажратиш тизимини жорий қилмоқчи

Андижон Давлат тиббиёт институтида ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов билан учрашув бўлиб ўтибди.

Учрашувда партия раиси ўзларининг келгусида режа қилаётган мақсад ва вазифалари билан талабаларни таништирибди. Жумладан:

➡️аҳоли ўртасида касалликларни кескин камайтириш, соғлом турмуш тарзини жорий этиш, ўртача умр давомийлигини 78 ёшга етказиш;
➡️бюджетдан тиббиётга ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини камида 2 карра ошириш;
➡️оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни камида 2 баробарга, онкологик, юрак-қон томир, қандли диабет бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга камайтириш;
➡️хотин-қизлар ўртасида онкологик касалликларни камайтириш мақсадида 40 ёшдан ошган аёллар учун тегишли даврийликда тиббий кўрикдан ўтиш тизимини жорий қилиш.

Шу билан бирга, партия дастурида фуқароларга тиббий хизматлар учун кредит ажратиш тизимини жорий қилиш, саломатликни тиклаш учун банкдан 3 йил имтиёзли муддат билан кредит олиш имкониятини яратиш масалалари илгари сурилмоқда.

Юрагида нуқсони бор 5 минг болани ва кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори бўлган 10 минг чақалоқни ҳар йили бепул даволаш чораларини кўриш ҳам режа қилинган.

Тиббиёт ва таълимни ривожлантириш барча мамлакат учун муҳим. Бу икки соҳага бефарқлик қилиб бўлмайди.

#saylov24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Сунъий интеллектни медиада қўллаш бўйича эксперт Ҳикматилла Пўлатовнинг айтишича, Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқовнинг коронавирусдан сўнг овозида ўзгариш бўлган экан. Мўъжизавий дубляж соҳибини кўпчилик соғинганди.

Актёрнинг рухсати билан сунъий интеллект ёрдамида овозни қайта тиклашибди. Эшитиб кўринг.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Қадриятлар – ҳар бир миллатнинг маънавий қиёфасини намоён этади.

Миллий қадриятлар инсоннинг ўтмиши ёки бугуни билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам миллий қадриятлар миллат ривожланиши билан ривожланади, инқирозга учраши билан қадрсизланади.

"Миллий тикланиш" партияси миллий қадриятларни унутмаган ҳолда ривожланишга тарғиб қилувчи видеоролик ишлабди. Видеодаги тасвирлар инсонни ҳаракат қилишга ундайди.

Қадриятларимизни янада мустаҳкамлаб, уларни ёшларга ўргатиш ҳар биримизнинг вазифамиз.

#saylov24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

“Дугонам” оқибатли чиқди. Боламга бошқа телефондан бўлсаям, мақтаб турибди.

/channel/prosto_usmon/71

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ўзбекистонда фақат Муниса Ризаева биланмас, иқтисодчи олим билан суратга тушиш учун ҳам навбатда турилади.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Турли хил миллат вакиллари билан биргаликда сайлов учун видеоролик олинибди. Турли хил миллатни бир мақсадда йиғилганини кўриш нақадар қувонарли.

Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳам жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўп миллатли катта ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялашдир.

Ҳозирда Ўзбекистонда 130дан ортиқ миллат ва элат вакиллари аҳил яшаб келмоқда.

Барчамиз бир бўлиб сайловда фаол иштирок этайлик. Зеро юртимиз келажаги бизнинг келажагимиздир!

#saylov24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Усмон. 11 ёш. Менга, яъни онасига Констанинг шу қўшиғини қўйиб бериб, айтяпти:

- Ойи, сиз ҳақингизда шу ашула. Эшитинг.

Ўн марта эшитган бўлсам ҳам, алам билан наушникни олиб бошқатдан эшитдим. Бу сафар боламни ракурсидан эшитдим.

Ичимда “ҳа, тўғри, шунга яқин гаплар айтганман, оббо болапақирей”, лекин ташқарида озгина овозимни кўтариб, классик гапни айтдим:

- Ҳа, айбим нима?! Айтганимни қилиб кам бўвоссанми? Раҳмат де!

Эҳҳе агар менгаям қўйиб берганида болам:) Одамлар нима дейди демай яшасак, одамлар нима дейди ахир?

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

“Адолат” социал-демократик партияси ўз сайловолди дастурида илгари сураётган ташаббуслар ва уларнинг аҳамияти ҳақида номзодлари орқали тарғибот ролиги ишлабди.

Партиянинг бош ғояси:


▫️Иқтисодий эркинликларни тан олишда давлат иштирокини сақлаб қолиш
▫️Ижтимоий тенглик
▫️Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти.

Номзодларнинг 45 фоизи аёллардан иборат бўлиб, барча 175 нафар номзод олий маълумотга эга. Уларнинг 25 фоизини педагоглар, 20 фоизини ҳуқуқшунослар, 18 фоизини тиббиёт, 37 фоизини иқтисодиёт, ижтимоий ва бошқа соҳалар вакиллари ташкил этади.

Шунингдек, номзодларнинг 18 нафарида фан номзоди (PhD, Doctor of Philosophy) ва 23 нафарида фан доктори (DSc Doctor of Science) илмий даражаси мавжуд.

#sаylоv24

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бу сафарги интерактив кўринишдаги теле-дебат барча учун эсда қоларли бўлди
 
“Сиёсий партия раҳбарлари ва сайловчилар: саволлар вақти” – мавзудаги теле-дебат янгича ёндашув ва интерактив кўринишда бўлиб ўтди. Унда 2 раунд ва қатъий белгиланган регламент асосида олиб борилди.
 
1-раундда ҳар бир партия раиси 5 дақиқадан ўз сайловолди дастурини асосий мақсадларини ва мазмунини баён қилди.
 
2-раундда залдаги иштирокчилардан ҳар бир партия раисига (7 дақиқадан) саволлар берилди.
 
Мени дебат давомида бир неча жиҳатлар эътиборимни тортди. Жумладан:

➡️қатъий регламентга амал қилиниши;
Масалан, Миллий Тикланиш партияси раисига берилган охирги саволга тўлиқ жавоб бермасидан вақт тугаб қолиши билан жавоб бериши тўхтатилди.
 
➡️партия раислари ўзини эркин тутиши, қоғозга қарамасдан очиқ ва аниқ гапириши;
 
➡️савол-жавобларда эмоцияларга берилиши;
Шунингдек, дебат давомида кескин саволлар бериш ҳолатлари кузатилди, долзарб масалалар ва жиддий муаммолар кўтарилди.

Бундан ташқари, иштирокчи сайловчиларнинг партия раисларига тўғридан тўғри саволлар бериш имконияти берилди. Сайловчиларнинг ҳам партия раисларининг ҳам сиёсий билими юқори даражада эканлиги сезилиб турди.
 
Бундай сайловолди ташвиқот теледебати Ғарб давлатларида бўлиб ўтадиган сайловларни эслатворди-ку.

Бу каби мазмунли, эмоцияларга бой ва юқори даражадаги сайловолди баҳс-мунозараси нафақат Ўзбекистон сайлов жараёнлари тарихида, балки Марказий Осиё минтақасида ҳали бўлиб ўтмаган десак адашмаган бўламиз.

#saylov24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Йўллардаги хавфсизлик ҳар биримиз учун муҳим

«Адолат» социал демократик партияси йўл қоидаларини бузганлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқини чеклаш таклиф қиляпти.

Ўтган 2023 йилнинг ўзида йўл-транспорт ҳодисалари сабабли юртимизда 2282 киши вафот этган, шулардан 263 нафари болаларни ташкил этади. Бу жуда аянчли ҳолат. Бу рақамларни камайтириш ва ҳаттоки йўқ қилиш вақти келмадимикан.

Йўл қоидалари бузилишини олдини олиш нафақат партиялар учун балки, барчамиз учун муҳимдир.

Биргина инсон эътиборсизлиги бошқаларнинг ўлимига олиб келиши ҳеч гап эмас.

#saylov24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ertaga nima bo’larkin?

Bugun 21-oktabr
— o’zbek tiliga davlat tili maqomi berilganiga 35 yil bo’ldi.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

“Матонат” фильмини шу ерда кўришингиз мумкин:

https://youtu.be/oTCyEmyI1jo

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Мен кўрган «Матонат» ва матонатлар ҳақида

Бугун Панорамада "Имкон" ижтимоий лойиҳаси доирасида олинган ҳужжатли фильм намойиши бўлди.

Қишлоқ аёли. Ҳаммага ўхшаб оиласи билан бир маромда ҳаёт кечираётганди. Даладаги ҳашарчи комбайнчиларга қарашаман деб, комбайннинг плуги томонга ўтиб, сомон ташлайди. Фалокат юз бериб, ҳаракатланаётган плугга узун халати илашиб қолади ва плуг аёлнинг оёғини опкириб кетиб қолади...

Аёл бир умрга икки оёғидан ажралади. Аёлнинг ҳақиқий ҳикояси энди бошланади.

Спойлер қисмини ўчирдим, узр.

Аёлнинг фильм бошида чиққан ҳазин овози якунга бориб дадил ва ишончли янграй бошлайди. Нега бундайлигини эртага Ютубда премьерасини кўриб, биласиз.

Ўзбекнинг аёлида у, ярим тана бўлиши мумкин, аммо яримта бўлолмайди. Шу ярим тана билан уйларини тозалайди, нонини муштлайди, бир аёл қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсани удда қилаётганини кўриб, этинг жимирлайди. Ҳамма ишига асосий ёрдамчиси – катта овсинини чин дилдан мақтайди. Энг яқин дўсти, қиёматли опаси эканини айтади.
Лекин фильм ярмига келгунча ичим оғрийверади, қани у, қаерда у? Наҳотки, мен қўрққаним бўлса, эри қани ахир? Икки оёқсиз қолган хотинини ташлаб кетиб қолганми? Наҳотки, дунёда мўъжиза йўқ?!

Мен шундай тақдирли ижтимоий лойиҳаларда ишлаганимдан биламанки, бундай ҳолатда кўпинча турмуш ўртоқлар оиласидан кетади, ёки оилани иккита қилади. Энг даҳшатлиси, аёл бу ҳақда гапиради: “ўзим бунга айтдим, сизга ҳам, менга ҳам қарайди... уйланақолинг”
Титраб кетди одам. Лекин ҳақиқий титроқ кейинги интервьюда бўлди. Фильм ўртасида оила эркаги кадрда кўринди ва 4 та сўз билан тушунтирди: “эркак киши бундай қилолмайди”.

Мен биринчилардан қарсак чалишни бошладим. Ва бутун зал қарсак чалди.

Фикримча, тақдирнинг тақозоси билан бир умр оёқсиз қолган Дилором Йўлдошева, шубҳасиз, катта матонат эгаси, аммо унинг атрофидаги яхши инсонлар матонати ҳам ундан кам эмас. Оши-ю нонини тенг бўлашиб келаётган, овсинига иккиоёқ бўлаётган катта Овсин ҳам катта матонат эгаси. Аёлини борича қабул қилиб, ёнида елкадош бўлиб турган Эркак ҳам ҳақиқий матонат соҳиби. Очиғи, бахтли экан Дилором опа дедим атрофимдагиларга... Чунки давлат кўп нарсада ёрдам бериши мумкин, аммо яқинларнинг ғамхўрлиги ва муҳаббатини ҳеч ким қилиб беролмайди. Яхши оилада бўлиш аёл учун катта бахт...

Фильм Ўзбекистонда оғир аҳволдаги фуқароларга турли тизимлар орқали қандай ёрдам берилаётгани ҳақида очиқ-ойдин, тушунарли, ўзига хос йўриқнома вазифасини ўтайди. "Имкон" лойиҳаси учун Адлия вазирлиги жамоаси ва “Аёл ва замон” ННТ га алоҳида миннатдорлик билдираман.

Фильм эртага премьера қилинади. Ҳаволасини улашаман.

Унгача эса ёзда Ижтимоий ҳимоя агентлиги билан тайёрлаганимиз — яна шундай тақдирли аёл ҳақидаги "Инсон" номли роликни улашмоқчиман. Бу ҳам деярли ўхшаш ҳикоя, аммо дарди бошқа. Аёл авария туфайли оёғидан ажраган. Агентлик томонидан унга 45 миллионлик протез оёқ берилган. Лекин бу аёлнинг ҳаётига ҳали кўп ёруғлик кириши керак. Унинг турмуш ўртоғи ёнида эмас, унинг ҳали битган бошпанаси йўқ... Бекободга борганимда йиғлаб қайтганим шу аёлнинг тақдири эди...

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Теледебатлар ишқибозлари учун, 19 октябрь куни соат 18:00 да сиёсий партиялар вакиллари ва сайловчилар учрашуви эфирга узатилар экан.

Учрашувни Ўзбекистон 24, Ўзбекистон, Ёшлар, Маҳалла, Тошкент, Маданият ва маърифат телеканалларида — ўзбек тилида, Дунё бўйлаб телеканалида — рус тилида, Foreign language телеканалида — инглиз тилида, Қарақалпақстан телеканалида — қорақалпоқ тилида томоша қилишингиз мумкин.

Бунга қадар бир неча бор шундай дебатлар ўтказилди ва барчасида қизғин баҳслар, муҳокамаларга гувоҳ бўлдик. Эртага бизни қанақа баҳс кутяпти экан-а, қизиқ.

#saylov24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Таксида эшитдим, улашгим келди.

Шу кунларнинг трендидаги Жасмин ва тренддаги ашуласи.

Мен ўзим озгина консерваторман, янги қўшиқчиларни қандайдир қабул қилишим қийин.

Кўпчилик ўзимга ва ботимга каналингиз плейлистини машинамда қўйиб, эшитиб юраман дейди. Шу сандиқчага яна битта трек қўшиб қўяйлик.

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ким ўзи сунъий интеллект?

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Асосий ғояларини рўёбга чиқаришда хотин-қизлар иштирокини муҳим, деб ҳисоблайдиган сиёсий куч — "Адолат" партиясидан номзодлар Гулруҳ Агзамова ва Рисолат Абдуллаева билан "Парда" подкастида сиёсий жараёнларда аёлларнинг фаоллиги, сайлов олди ғоялари ҳақида суҳбатлашилибди.

Подкастда оғриқли муаммолар, хусусан, аёл-қизларимизнинг зўравонлик қурбони бўлаётгани ҳақида сўз юритилган. Партия зўравонликнинг олдини олишда фаол иштирокчи бўлишни ўзининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаган.

Оилаларда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида 579 нафар аёлга партия кўмагида "Ҳимоя ордер"лари олиб берилгани ҳам бунинг яққол мисоли. Зўравонликка учраган аёлларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш бўйича махсус электрон платформа яратиш ташаббуси ҳам айнан "Адолат" партияси томонидан билдирилган.

Суҳбатни кўриб, бу ҳақда батафсил билиб олсангиз бўлади. Кўрмаганлар учун: https://youtu.be/g2zKU-Pd12o?si=wJW3BqvBOuaiJxDh

#saylov24

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Менимча, дунёдаги энг яхши кўрсатувлардан бири “Жди меня” эди.

Кўрсатув сўнггида айтиладиган “Ищите друг друга, что бы ни было! И ждите, несмотря ни на что” — иқтибосни роса яхши кўрардим.

Кўрсатув ёпилиб кетган бўлса керак деб ўйласам, ҳозир НТВда бераётган экан. Россия Украинага уруш бошлагандан буён 1 соат ҳам рус каналларини кўрганим йўқ.

Бу видеони инстаграмда кўриб қолиб, ҳамма каби йиғлаб олиб (сиз ҳам кўринг, сиз ҳам йиғланг), касб касаллиги—Дамирнинг кейинги тақдирига қизиқдим.

Одатда комментлар энг яхши инфоманба бўлади деб ўқиб чиқдим.

Болакай Дамир Забиров ҳозир 32 ёшда эканини билдим, ютубда одамларнинг саволига жавоб ёзганини, Тараз (Қозоғистон)да яшашини, қиз фарзанди борлигини билдим. Отаси билан кейин кўп яшамаган шекилли, лекин мулоқот қиларкан. Бир ой олдин саволларга одоб билан қисқа жавоблар ёзган.

Лекин… Ютубига қўйган бошқа тикток видеосида аскар кийимида эканини кўриб, хафсалам пир бўлди. Менимча у СВОга ёзилиб, Украинада жанг қиляпти. Кимдир уни урушда ҳалок бўлган деб ҳам ёзибди.

Бугун-эрта “Жди меня”даги видеоси яна инстаграмда рекка чиққани учун янги комментлар кўпайган, ҳали жавоб қолдирмаган.

Эрталабдан шундай тақдирни ўқидим.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Мадина Нурман учун сунъий дугонамдан тавсиялар.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

2014 йилда иқтисод бўйича Нобель мукофоти соҳиби бўлган Жан Тироль маърузаси бошланмоқда.

Жан Тироль Нобелни “Бозор кучи ва регуляция” соҳасидаги илмий ишлари учун олган. Унинг тадқиқотлари бозордаги монополия, олигополия ва бошқа ҳукмрон ҳолатлардаги рақобатнинг қандай кечиши, шунингдек, ҳукуматлар ва регуляторлар бундай ҳолатларда қандай самарали қоидалар ўрнатиши мумкинлиги ҳақида.

Нобель қўмитаси берган тақризга кўра, Жан Тироль турли иқтисодий тармоқларни, телекоммуникациядан тортиб банк соҳасигача бўлган соҳаларни тартибга солиш чораларини ишлаб чиқиш учун умумий асос яратган ва бу амалиётда қўлланилади.

Мени хурсанд қилгани, айтишларича, Жан Тирол Ўзбекистонга беминнат ташриф буюрган, яъни бу ташрифи учун гонорар олмаган. Ёш ўзбек иқтисодчи олимлар таклифига розилик билдирган. Ўзбекистондек иқтисодий ракурсларини қидираётган манзил унинг ўзига ҳам қизиқ бўлган бўлса керак.

Тадбир мезбони — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Янги Ўзбекистон университети.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Мен, менинг айни дамдаги глобал муаммоим ва Чатжипити.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Саноат сиёсати бўйича қонун нега парламент муҳокамасига берилмагани айтилди

Кеча бўлган янги форматдаги теледебат иқтисодиёт ва тадбиркорлик мавзусида эди. Унда ХДП вакили “Миллий тикланиш” партияси томонидан эълон қилинган “Саноат сиёсати асослари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳалигача парламент муҳокамасига киритилмаганини эслатиб ўтди. У партиянинг бу ваъдасини бажармаётгани ҳақида гапириб, бу жараённинг кечикиши ҳақли саволлар уйғотишини айтди.

“Миллий тикланиш” вакили Нодир Тилаволдиев бу масалага тўхталар экан, қонун лойиҳаси устида ишлар давом этаётганини тушунтирди.

“Ҳозир ушбу қонун лойиҳаси бўйича соҳа экспертлари билан ишлаяпмиз. Чунки Янги Ўзбекистон ислоҳотлари шиддати қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш эҳтиёжини юзага келтирди”, — деб таъкидлади партия вакили. Унга кўра, лойиҳа якунлангач, уни муҳокамага олиб чиқиш режалаштирилган.

Шунингдек, Тилаволдиев ХДПнинг ўзи ҳам ваъда қилинган бир нечта қонунни қабул қила олмаганини эслатди. Баҳслар тобора жуда қизиқарли бўлиб боряпти.

#sаylоv24

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугун 11 октябрь — Халқаро қизлар куни!

Каналимдаги барча она қизларни, сингилларимни байрам билан табриклайман.

Қизлар оилани гулларга безаркан, унга пушти орзулар рангини олиб кириб, қувончлари, хархашалари, интригалари, меҳрибончиликлари билан оилангиз кайфияти ва қадриятларини қайтадан қуриб чиқаркан.

Қизи бор оталар бошқача бўлиб қолишаркан, синглиси бор акалар ҳам бошқача йигитга айланишаркан. Қизи бор оналарнинг қанчалик ўзгаришини айтмай қўя қолай.

Шундай. Қизлар — оилани, сўнг жамиятни, бутун миллатни ўзгартиришга қодир куч.

Мен Ўзбекистон қизларининг билимли, соғлом, одобли, бахтли бўлиб вояга етишларини истайман. Шахс сифатида эркин бўлиб улғайишларига тилакдошман.

Суратда дунё гўзали 1 ёшда. Унда унинг 6 та тиши бор эди. Ҳозир отасининг эрка қизи 1 ёшу 9 ойлик бўлди. Ҳозир нафақат тишлари, балки бурро-бурро тиллари ҳам чиқиб, "ким яхши, адами, Азизами?" деган азалий саволга "ада! коя обеяди" (чунки кока-кола оберади) деб жавоб беряпти.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ўқиб тугатганим— «Чернобиль таваллоси» асаридан парчаларни ёзиб қўймоқчиман. Мен Светлана Алексиевичнинг бу китобини ўқимасдан туриб, АЭС ҳақида физик олим билан суҳбат қурганимдан афсусдаман.


“...Тунни унинг олдида, барокамерада ўтказишимни шифокорларнинг бирортаси билмасди. Хаёлига ҳам келтирмасди. Мени ҳамширалар киритишарди. Бошида улар ҳам: Сен – навниҳолсан, ёшгинасан. Нималарни хаёл қилдинг? Эринг энди одам эмас, ядро реактори. Биргаликда ёниб кетасан”, - деб кирмасликка кўндирмоқчи бўлди. Мен эса худди ит каби унинг ортидан эргашдим... Эшик тагида соатлаб турдим. Ялиндим, ёлвордим. Ва шунда улар: “Жин урсин сени! Ақлдан озибсан!” дейишди-ю ичкарига қўйишди.
Эрталаб соат саккиз бўлгунича – шифокорлар текшируви бошлангунига қадар қолардим, ҳамширалар парда орқали имо қилишарди: “Қоч!” Бир соатга меҳмонхонага бориб келардим. Эрталабки тўққиздан кечки тўққизгача эса рухсатномам бор. Оёқларим тиззамгача кўкариб кетган, шишган, шу қадар чарчаганманки. Қалбим вужудимдан кучлироқ эди... Менинг муҳаббатим...

Унинг ёнида бўлган пайтим... Бундай қилишмади... Аммо кетганимдан кейин уни суратга олишди... Ҳеч бир кийимсиз. Қип-яланғоч. Устига енгилгина чойшаб ташланганди. Бу чойшабни ҳар куни алмаштирардим, оқшомгача у қип-қизил қон бўларди. Уни кўтарсам, қўлларимга терисининг парчалари ёпишиб қоларди. Ўтинардим: “Жонгинам! Менга ёрдам бер! Иложи борича қўлингга, тирсагингга таяниб тургин, чойшабингни текислаб қўяй, чокларни, юурмаларини пастга тушириб юборай”. Тирноқларимни унга озор бермасин, юлмасин деб остигача олиб ташлайман.

Бирорта ҳамшира касалга яқин келмас, тегинишга юраги дов бермасди, нимадир керак бўлса мени чақиришарди. Ва улар... Уни суратга олишибди... Илм учун керак эмиш. Агар ўша ерда бўлсам, уларни ҳайдаб солардим! Бақирардим, урардим! Қандай журъат этишади! Агар уларни ҳайдаб юбора олганимда, киритмаганимда эди...Агар...

Хонадан ташқарига, йўлакка чиқаман... Деворга, диванга қараб юраман, кўзларим ҳеч нарсани кўрмайди. Навбатчи ҳамширани тўхтатаман:
- У ўляпти.
У менга жавоб беради:
- Нимани хоҳлагандинг? У бир минг олти юз рентген олган, инсоннинг ўлиши учун тўрт юз рентген кифоя.

***
“...Бордим. Бормаслигим ҳам мумкин эди. Ўз истагим билан, кўнгилли бўлиб бордим. Орден олишми? Имтиёзлар. Бари аҳамиятсиз. Шахсан менга ҳеч нарса керак эмасди. Уй, машина... Яна нима? Ҳа-я, дала ҳовли... ҳаммаси бор эди. Эркаклик шижоатим жўшиб кетди... Асл ишларга ҳақиқий эркаклар қўл уради. Қолганлар-чи? Хотинининг чотига кириб ўтираверсин... Биттаси, хотиним туғади деб маълумотнома олиб келган, бошқаси ёш болам бор деб... Ҳа, қалтис иш. Ҳа, хавфли – радиация, бироқ кимдир бу ишни қилиши керак-ку! Ахир оталаримиз урушда нима қилганди?

Уйга қайтдик. Ҳамма нарсани ечдим, барча кийимларимни чиқинди қувурига ташладим. Фақат аскарлик қалпоғимни ўғилчамга совға қилдим. Жуда илтимос қилди. Ечмай кийиб юрди. Икки йил ўтгач, унга мия саратони деб ташхис қўйишди... Қолганини ўзингиз ёзарсиз. Бошқа гапиришни истамайман...”

***
Нега ҳалокат оқибатларини тугатиш билан шуғулланган академик Легасов ўз жонига қасд қилганди? Москвага, уйига қайтди ва ўзини отиб ташлади? Атом станциясининг бош инженери ақлдан озди... Бета-зарра, альфа-зарра...Цезий, стронций... Улар парчаланмоқда, ювилмоқда, кўчиб ўтмоқда... Одам-чи, одамга нима бўляпти?
***

Шундай пайт бўлдики, ядро портлаши хавфи юзага келди ва реактор остидаги сизот сувларига уран ва гарфит эритмаси тушиб қолмаслиги учун бу сувни тушириб юбориш керак бўлар, акс ҳолда, бу бирикмалар даҳшатли портлашни юзага келтирарди. Кучи уч-беш мегатонна чиқадиган портлашни. Нафақат Киев ва Минск ҳаётдан мосуво бўларди, балки Европанинг ярми яшаб бўлмайдиган аҳволга келарди.Тасаввур қила оласизми?! Европа ҳалокати юз берарди. Вазифа қўйилди: ким бу сувга тушади ва чиқариш клапани қопқоғини очиб юборади? Машина, уй, дала ҳовли ва оила аъзоларини бир умр боқишни ваъда қилишди. Кўнгиллиларни излашди. Ва улар топилди! Йигитлар сув остига шўнғишди, кўп бора тушдилар ва ўша қопқоқни очдилар, уларга умумий қилиб жами етти минг рубль беришди, холос.
Ўша одамлар аллақачон йўқ...

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ҳар душанба эрталаб “Компас” мактабимизда “Нотиқлик маданияти” тўгарагим бор. Бугун болалар билан пул ҳақида гаплашдим.

Болаларга пул керакми? Керак бўлса неча ёшдан пул бериш керак? Болалар пулни нимага ишлатишни истайди? Ота-онаси айтган ишни пул эвазига қилиши керакми? Нечпул керак оила боқиш учун?

Болаларнинг аксарияти ота-она 10 ёшдан бошлаб боласига кам-камдан пул бериб, пулни қандай ишлатишни ўргатиш керак деган фикрда.

Болага пул берилмаса, ўғирлик қилиб қўйиши ҳам мумкин деган гаплар айтилди.

Катта синфлар билан болаларнинг ишлаб пул топиши, пулни кўпайтириши ҳақида кўпроқ муҳокама қилдик. Агар 500 минг сўминг бўлганида нима қилган бўлардинг, деб савол бердим.

Деярли ҳаммаси кийим сотиб олиш, кроссовкасини иккита қилиш, еб-ичиш, йиғиб қўйиш ҳақида гапирди.

Дарс охирида “пулни ишлатиш бўйича қизиқроқ идея-стартап айта олганингизда, шу 500 минг сўмни берган бўлардим” дедим.

Болалар дод деб қолишди) Устоз, қайтадан сўранг, яна шанс беринг деб.

Шунақа, қачон инвесторинг ёнингда ўтирганини билмайсан, деб дарсни тугатдим.

Читать полностью…
Подписаться на канал