O'zbekistonga iqtisodiyot bo'yicha Nobel mukofoti sovrindori Jan Tirol kelayotgan ekan.
Bu men uchun juda zo'r yangilik bo'ldi. Mashhur olim bilan o'tkaziladigan muloqotda Usmon bilan qatnashishni maqsad qilib qo'ydim. To'g'ri, u hali yosh va muloqotda aytiladigan ma'lumotlarga unchalik tushunmasligi mumkin. Ammo Nobel mukofoti sovrindori bilan uchrashishning o'zi uning kelajakda shu kabi yuksak natijaga erishish uchun o'z oldiga maqsad qo'yib, harakat qilishiga sabab bo'ladi deb ishonaman.
Bu kabi muloqotlarda ayniqsa, iqtisodiyot sohasida o'qiydigan va ishlaydigan yoshlarning qatnashishi juda muhim deb o'ylayman. Dunyoqarashning kengayishi va yangi bilimlar olish uchun doim harakatda va kuchli insonlar bilan muloqotda bo'lish zarur.
14-oktyabr kuni ko'rishguncha☺️
Бугун ажойиб бир янгиликка гувоҳ бўлдим
"Янги Ўзбекистон" университети олдидан ўтаётиб, қизиқ бир янгиликка кўзим тушди. Массачусеттс технология институти вице-президенти Эрик Гримсон Ўзбекистонга келаётган экан.
Дунёда энг зўр олийгоҳ вице президенти юртимизга келиши катта ютуқ деб ўйлайман. Таълим соҳасида ривожланиш учун дунёнинг илғор университетлари билан ҳамкорлик қилиниши энг тўғри йўлдир.
Университет вакилларига алоқага чиқиб сўраганимда маъруза мавзуси долзарблигини билдим: "Келажакка тайёргарлик: барча жабҳада сунъий интеллект"
Ҳа, ҳозирданоқ маълум, сунъий интеллект дунёни ақл бовар қилмас даражада ўзгартириб юборади.
Маърузада иштирок этинг, тингланг, ўзингиз учун бутунлай янги дунёни кашф этинг.
«Тўйимиздан 3 кун ўтиб тренировкага чиқиб кетганман” — Диёра Келдиёрова
“Келинлар қўзғалони”даги кенжа келин Нигора бизнинг кунларда😍
Тўлиқ видео бу ерда:
https://youtu.be/56IXgoFj0JY
@shahnozxon
Кўча-кўйда, корхона-ташкилотларда хато ёзилган эълонлар, матнларни кўриб қоламиз. Афсуски, орфографик, стилистик хатолар жуда кўп учрайди ва бунга кўпчилик эътибор ҳам қилмайди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази @softil_bot ни ишга туширди. Агар сиз ҳам йўлингизда хато ёзилган пешлавҳаларни кўрсангиз, бот орқали сурат ва локацияни юборсангиз, марказ ходимлари жойга чиқиб, хатони масъуллар билан биргаликда тўғрилашар экан. Хуллас, яхши ўйланган ташаббус, фойдали бот, эслаб қолинг, @softil_bot
Cурат
Мамлакатнинг келажаги, сўзсиз, ёш авлоднинг тарбияси ва тараққиёти билан боғлиқ.
Шу боис ЎзЛиДеП илм ва ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш ташаббусини сайловолди дастурига киритибди.
Бундан ташқари, партия тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қиладиган энг йирик сиёсий куч сифатида хусусий сектордаги нашриётлар фаолиятини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
ОАВ вакили сифатида эркинлик ва очиқлик сиёсатини давом эттириш, оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлиги ва мустақил нодавлат матбуот тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга тайёрман.
#saylov24
Тошкент давлат аграр университети ҳудудида ёнғин бўлмоқда
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
ФВВ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирди.
Шавкат Мирзиёев:
Рағбатлантириладиган халқаро фан олимпиадалари сони 18 тадан 22 тага етказилади.
Бунда нуфузли халқаро олимпиадада олтин медаль олган ўқувчига – 170 миллион сўм, кумуш медалга – 102 миллион сўм, бронза медаль учун – 68 миллион сўм мукофот пули берилади.
Шу билан бирга, ана шу ўқувчиларнинг ўқитувчилари 50 миллиондан 150 миллион сўмгача мукофотланиб, уларга бир йилда 100 фоизлик устама олиш имкони яратилади.
@qurbonova_a
86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади
Шавкат Мирзиёев:
1 октябрдан педагог ходимлар иш ҳақини 15 фоизга оширдик.
Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш
йўлга қўйилади.
Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.
Мисол учун, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса – 50 фоиз, директор жамғармасидан 40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса, яна 70 фоиз устама олади.
Шу тариқа унинг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади.
Шавкат Мирзиёев: Давлатнинг, халқнинг пешона тери билан топган бойлиги, биринчи навбатда, ёш авлод тарбияси учун, келажагимиз учун ишлаши шарт.
Читать полностью…Акрамов Набижон Курбоновичга ҳам “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” унвони топширилди.
Марҳамат тумани
3-ихтисослаштирилган
мактаб-интернати математика фани ўқитувчиси, (Андижон вилояти)
Набижон устоз иқтисодчи блогер Отабек Бакировнинг устози эканлар.
Боя интервью олганимда “ўзим илмий иш қилмаган бўлсам ҳам ўнлаб шогирдларим илмий даражалар олишди, устоз учун энг катта мукофот шогирдларинг кучли бўлиши” дедилар.
Айни вақтда Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида устоз ва мураббийлар билан мулоқот ўтказмоқда.
Шавкат Мирзиёев:
Таълим – соҳалар ичида энг долзарби, мактаб – энг муҳими бўлса, ўқитувчилик касблар орасида энг улуғидир.
Шахсан мен ўқитувчи деганда –
ўзим учун азиз ва қадрли бўлган зотларни, юз-кўзидан нур ёғилиб турадиган мўътабар инсонларни тасаввур қиламан.
Мен сизларни жуда қаттиқ ҳурмат қиламан!
Кўриклар кўплаб хавфли касалликларни аниқлаш ва улар ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.
ЎзЛиДеП ҳам шуни инобатга олган ҳолда 40 ёшдан ошган аёллар учун ўз вақтида мунтазам тиббий кўрикдан ўтишни жорий этиш ташаббусини ўз сайловолди дастурига киритилибди.
Партиялар дастурларида аёллар учун алоҳида ташаббуслар киритилаётганидан хурсандман. ЎзЛиДеП илгари сураётган ташаббус аёлларнинг саломатлигини назорат қилишга кўмаклашгани ҳам майли, энг муҳими салбий оқибатларнинг олдини олишга ҳам имкон яратади.
Аёл сифатида бу ташаббусни қўллаб-қувватлайман. Касалликни даволагандан олдини олган афзал.
#sаylоv24
Ҳар йили дунё бўйлаб турли сабабларга кўра миллионлаб дарахтлар кесиб юборилади. Бу эса нафақат экологик муҳитнинг бузилишига, балки иқлим ўзгаришлари ва инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, ҳар йили ўртача 13 млн гектар ўрмон йўқ қилинади, бу эса атмосферадаги углерод миқдорининг ортишига сабаб бўлади. Шунинг учун бугунга келиб ўрмонлар ва яшил ҳудудларни сақлаб қолиш глобал экологик муаммолардан бирига айланди.
Дунёнинг кўплаб мамлакатлари бу муаммога жавобан турли ташаббуслар жорий этиб, экологик ҳолатни яхшилашга ҳаракат қиляпти. Масалан, Бразилияда 2018 йилдан бошлаб “Атлантика ўрмонлари тикланиши” лойиҳаси доирасида 73 млндан ортиқ дарахт экилган.
Ўзбекистонда ҳам экологик мувозанатни сақлаш ва яшил ҳудудларни ҳимоя қилиш ҳалигача долзарблигича қоляпти. Чунки шаҳарлардаги аҳоли сонининг ўсиши, йўл қурилишлари ва саноат ривожланиши сабаб кўп дарахтлар йўқ қилиняпти.
Шу масалага келганда, дарахтлар ва яшил ҳудудларнинг қонуний ҳимоясини кучайтириш зарурияти туғилади. Шунинг учун Экопартиянинг ҳар бир туман ва шаҳарда “яшил кадастр”ни шакллантириш ҳақидаги ғояси муҳим аҳамиятга эга деб ўйлайман. Бу кадастр жорий қилинса, ҳудудлардаги дарахтлар тўлиқ назорат қилиниб, уларнинг ноқонуний кесилишига йўл қўйилмайди деб ишоняпман.
Фикримча, “яшил кадастр” нафақат табиатни ҳимоя қилиш, балки аҳолининг экологик саводхонлигини ошириши ҳам мумкин. Дарахтларни асраб-авайлаш, ҳудудларимизда тоза ҳаво ва яшилликни таъминлаш ҳаммамизнинг биргаликдаги масъулиятимиз деб биламан. Б ташаббусни қўллаб-қувватласак, келажак авлодлар учун соғлом ва тоза муҳит яратишга ҳам ҳисса қўшган бўламиз.
#sаylоv24
Кеча куни билан Болалар миллий тиббиёт марказида бўлдим.
Белгиланган вақтдан эрта бориб қолганим учун “Чернобиль таваллоси”ни ўқиб ўтирдим, китоб варақлаб, йиғи қуйилиб келаверди, ўзимга дам бериш учун бошимни кўтарсам, ундан-да чин даҳшатлар кўз олдимда турибди. Атрофдаги ота-оналар, буви-додалар ва касал болаларнинг гап-сўзларини, ташвишларини, ташхисларини эшитиб ундан кўпроқ йиғи бўғзингга тиқилади.
Кўзларида ретинопатия бўлган эрта ойликда туғилган чақалоқлар, бошига сув йиғилиб, шишиб кетган болажонлар, ўз қовуғига уланган пешоб шланкасини пакетга солиб кўтариб ўйнаб юрган қизалоқ, кўзга тикилмайдиган, чақирсанг қарамайдиган ва дунё билан иши йўқ чиройли болалар…
Баъзан ҳаддан ортиқ озғин, баъзан ҳаддан ортиқ оғир болаларини маҳкам бағрига босганча навбатда турган оталар, кўпроқ оналар ва оналарнинг оналари… Уларнинг кўзлари кулмайди.
Ҳар куни, ҳар куни фарзандларимиз тўрт мучаси соғ туғилгани учун миллион карра шукр айтишимиз керак..
Майли, болаларимизнинг баъзан баҳоси паст чиқса ҳам, майли баъзан гап қайтариб турса ҳам, майли кечаси билан кўкракка ёпишиб, сут бер деб уйқу бермаса ҳам ҳар тонгда соғ-омон уйғонганига миллион шукр қилишимиз керак.
Болангнинг саломатлиги олдида ҳаммаси майда-чуйда муаммолар.
Ва бу факт. Реал ҳикоялар комментларда:
https://www.instagram.com/reel/C_qJwACMICT/?igsh=bWp3ajdxczUwd3d0
Bugun Kotib AI vositasi yordamida O‘zbekiston energetika vaziri Jo‘rabek Mirzamahmudov ishtirokidagi ikki soatlik podkastning transkripsiya jarayonini sezilarli darajada tezlashtirishga erishdik.
Intervyuning muhim qismlari tezda rus tiliga o‘girilib, ovozlantirildi, bu esa bir nechta maqolalarni tez orada nashrga tayyorlash imkonini berdi. Ushbu material gaz quyish shoxobchalarini nazorat qilish uchun mobil ilovani ishga tushirish va Boysundagi avariyani bartaraf etish choralari kabi asosiy mavzularni qamrab oldi.
Materiallarni 1000 dan ortiq mahalliy va xorijiy jurnalistlar faoliyat yuritayotgan Manba kanaliga joylashtirdik. Jurnalist hamkasblarimiz va yangiliklar saytlari ushbu qiziqarli ma’lumotlarni qiziqish bilan qabul qildilar va nashr eta boshladilar, bu esa yuqori darajadagi ishtirokdan dalolat beradi.
Ta’kidlash joizki, Kotib AI dan foydalanish nafaqat jarayonni tezlashtirdi, balki ish sifatini ham sezilarli darajada oshirdi. Sun’iy intellekt tufayli ko‘p mehnat talab qiladigan vazifalarni avtomatlashtira oldik, bu esa jurnalistlarga sifatli va aniq material tayyorlashga ko‘proq e’tibor qaratish imkonini berdi. Hamkasblarimizdan ko‘plab ijobiy fikrlar oldik, ular Kotib AI haqiqatan ham foydali vositaga aylanganini, ishlarida yordam berganini va ma’lumotlarni qayta ishlashga ketadigan vaqtni qisqartirishga erishganini ta’kidladilar.
Shunday qilib, Kotib singari zamonaviy sun’iy intellekt vositalari nafaqat avtomatlashtirishga, balki jurnalistlar ishining sifatini yaxshilashga, jarayonlarni yanada samarali va tezkor qilishga xizmat qilmoqda 😊
@pulatov_kh
Ёмғир баҳона бўлолмайди
Фарғона шаҳридаги И.Каримов номидаги театр-концерт саройи майдонида “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Ёмғирли об-ҳаво бўлишига қарамай, тадбирда мингдан зиёд тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этган.
Тадбирда партия касб-ҳунарга ўқитиш кўламини ҳар йили икки баравар ошиш, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш ва мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондиришни ўз дастурига киритгани таъкидланган.
Тадбирда йиғилган фуқаролар партиянинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдирибди.
#saylov24
@qurbonova_a
ЎзЛиДеП ўз номзодларини таништириш мақсадида видеоролик тайёрлабди.
Олдинлари Парламент сайловларида депутатликка номзодларни халқимиз танимас эди ҳаттоки. Партияларимиз сайловчиларга ўзларини дастурлари, ташаббуслари ва номзодларини кўпрок ва кенгрок кўрсатиб келаётгани одамни хурсанд қилади.
Партиялар сайловолди ҳаракат қилишдан тўхтамаяпти. Умид қиламанки, сайловдан кейин ҳам бу ҳаракатлар тўхтаб қолмайди.
#saylov24
@qurbonova_a
Яхши ўқитувчи бутун умр ўқувчилигича қолади
Каналимдаги барча ўқитувчилар, мураббийларни байрам билан табриклайман.
Кеча Президент “устозлик касбини осон деб билганлар бориб, ярим соат, бир соат дарс бериб кўрсин” деди.
Ҳақиқатан ҳам мактабда ва университетда бироз дарс бериб кўрган одам сифатида айтаман, ўқитувчилик жуда қийин, яхши ўқитувчи бўлиш учун эса жуда-жуда қаттиқ ҳаракат қилиш керак.
Ҳар душанба куни “Компас” хусусий мактабида “Нотиқлик маҳорати” тўгарагим бор. Ўша кунги чарчоғимни ўзим биламан. Кечга бориб, оёғим, жағим оғриб қолади:) Атиги 2-3 соатда, атиги 1 кунда. Лекин ўша куним ҳафтадаги энг сермаҳсул, ўзимдан хурсанд бўлган куним бўлади. Шуни биламанки, мактаб доим сени янгилайдиган, доим сени ўрганишга ундайдиган ишхона. Чунки, яхши ўқитувчи бутун умр ўқувчилигича қолади.
Мен ўз устида ишлайдиган, болалар олдига доим тайёрланиб келадиган азиз устоз ва мураббийларга ҳаммадан кўпроқ раҳмат айтаман.
Тану жонингиз соғ бўлсин!
Президент Педагогика йўналишидаги олийгоҳларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун Абдулла Авлоний номи
номидаги стипендияни ташкил этиш таклифини билдирди.
Қарсаклар билан кутиб олинган янгилик:
“Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилиб, 208 та туман ва шаҳардан ғолиб бўлган ўқитувчиларга Президент совғаси сифатида уй-жой берилади — Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев:
Бугун муаллимларнинг 88 фоизи 6 миллион сўмгача, 11 фоизи 6 миллиондан 10 миллион сўмгача ойлик олмоқда.Читать полностью…
Ўз устида астойдил ишлаган, хорижий сертификат олган 6 минг ўқитувчи 10 миллион сўмдан зиёд маош олмоқда.
2020 йилда бундай ўқитувчилар 102 нафар бўлган.
Албатта, бу ҳали етарли эмас, лекин ушбу рақам кейинги икки йилда 5,3 баробар ошганини таъкидлаш лозим.
АҚШлик Гэдди Мишелга “Дўстлик” ордени топширилди.
У Янги Ўзбекистон университети доценти, Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқитувчиси, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори.
Мишель хоним тўлиқ ўзбек тилида гапирди.
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ устозларга давлат мукофотларини топширишни бошлади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан
Абдураҳманова Озода Деҳқонбоевна
Қуйи Чирчиқ тумани
25-умумий ўрта таълим мактаби биология фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти.
Мазза қилиб кўрдим, Шаҳноза Соатова, Ареват Григорян, Дилниёз Ғаффоров, Диёра Келдиёроваларнинг устозлари ҳақида ҳикоялари.
/channel/hilola_umarova/1871
Ярим тунда журналистнинг телеграмига ҳужум қилиш учун жуда пасткаш бўлиш керак. Бу тасодифий бот ёки бекорчи кимдир деб ўйламайман.
Шуҳрат Латипов бугунги журналистикамизда энг муҳим материалларни ёзяпти деб ҳисоблайман.
/channel/latipovsblog/686
Нажот илм ва маърифатда!
Бир ерда ўқиган эдим, Амир Темур салтанатида шаҳарларнинг дарвозаларига махсус ходимлар қўйилган бўлиб, уларнинг вазифаси шаҳарни тарк этиб, ўзга юртларга кетмоқчи бўлган олим-фузалолар билан гаплашиб, уларни бунга нима мажбур қилганини аниқлаш ва муммоларни ҳал қилиб, илмли кишиларни шаҳарда олиб қолишдан иборат бўлган экан.
Бизда қадимдан илм-фанга бўлган эътибор кучли бўлган. Лекин тарихнинг кўп қисмларида қолоқликка берилиб, илм-фан ва таълимда дунёнинг ривожланган давлатларидан ортда қолиб кетдик.
Айни пайтга келиб эса илм-фанга яна муҳим аҳамият касб этаётгани одамни хурсанд қилади. Мана, масалан, ЎзЛиДеП сайловолди дастурида 2030 йилгача илмий тадқиқотларга ажратиладиган маблағларни 10 бараварга оширишни таклиф қиляпти экан.
Партия бу орқали етакчи олимлар, истеъдодли ёш илмий ходимларнинг фаолияти ва илмий тадқиқотларини қўллаб-қувватлашни мақсад қиляпти.
Шундай ташаббусларни ўқиб жуда хурсанд бўлиб кетаман. Қани эди бизда ҳам яқин келажакда машҳур олимлар, Нобел лауреатлари етишиб чиқса. Албатта бу имконсиз эмас, фақат ҳаракатни бугундан бошлашимиз керак.
#sаylоv24
Учтепаликлар, туманимизга янги ҳоким келибди: Бунёд Мамажонов.
Аввал “Асакабанк” АЖ раиси ўринбосари бўлиб фаолият олиб борган.
“Адолат“ социал-демократик партиясининг бош мақсади Конституция ва қонунлар устуворлиги таъминланган ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимояланган ҳуқуқий давлат қуриш.
Роликда бу қанчалик аҳамиятли экани аҳоли қатламлари мисолида кўрсатиб берилган.
“Адолат“ кучли, эркин ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш, халқ ҳокимияти тамойилини изчил амалга ошириш, парламентаризмни ривожлантириш ва парламент демократиясининг замонавий институтларини қўллаб-қувватлаш — мамлакатни демократик янгилашнинг муҳим шарти, деб ҳисоблайди.
#sаylоv24