qurbonova_a | Неотсортированное

Telegram-канал qurbonova_a - Mikrofon ko‘targan ayol

5392

Youtube: https://youtube.com/channel/UCaFYOm9O3rAGRdSHmyTJMFQ Саёҳат блоги- @azitravel Мурожаат учун: @AQurbonovaBot

Подписаться на канал

Mikrofon ko‘targan ayol

Икки кундан бери 10-15 бет ўқийман ва йиғи келавергани учун тўхтатаман.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

ХДП: Давлат хизматлари тушумларини тўлиқ бюджетга киритиш зарур

Ҳар бир давлат иқтисодиётнинг барқарорлиги ва ижтимоий ривожланишини таъминлаш учун тўғри молиявий сиёсат юритиши керак. Давлат хизматлари ва жарималардан келиб тушадиган маблағлар давлат бюджети учун муҳим манбалигини ҳаммамиз биламиз. Бу маблағлар тўғри бошқарилса, мамлакат асосий мақсадларига эришиши осонроқ бўлади.

ХДП давлат хизматлари ва жарималардан тушадиган ҳамма маблағни тўлиқ давлат бюджетига йўналтириш таклифини қатъий ёқлаяпти. Таъкидланишича, бунинг ортидан давлат бюджети кучаяди ва натижада, ижтимоий дастурлар, соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилма ривожига катта эътибор қаратилиши таъминланади. Менимчаям, тушумларни тўлиқ давлатга йўналтириш билан барқарор ривожланишга эришиш мумкин.

Бир ўйлаб кўринг, бу ташаббус орқали давлат янги инфратузилмалар қуриш, иш ўринларини яратиш ва мавжуд инфратузилмани янада такомиллаштиришга сармоя кирита олади. Бу бўлса мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишда ҳал қилувчи саъй-ҳаракат десак бўлади. Бунақа сиёсат нафақат бюджетни мустаҳкамлаши, балки аҳоли манфаатларини ҳам тўлиқ ҳимоя қилишга қаратилганига ишонаман.

Шунинг учун Халқ демократик партиясининг бу ғояси давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи ва муваффақияти учун асосий шартлардан бири сифатида қабул қилиниши керак деб ўйлайман.

#sаylоv24

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Шокиржонов постини ўқиб, эсга тушиб кетди. ОАВ вакилларига энг кўп айтиладиган гаплардан:

- Бу ерга ўтирманглар, бу жой одамлар учун.
- Овқат одамлар учун. Сизларгамас.
- Сизлар чой ичасизлар, бутерброд одамлар учун.

Пресса одаммас(ми?)

Бир сафар ҳозир собиқ бўлган амалдорга “эрталаб бир пиёла чойни деб муаммо бўлди, текинга қўйманг, пул тўланадиган қилиб фуршет қилсангиз, сотиб олаверамиз” десам, яхшигина жанжалга айланганди.

— Ман анетдаги қўриқчи итларгача овқат қилдириб қўяман.
— Журналистларни итга тенглаштирманг!

Кимлигини топиш қийинмас, хуллас.

Майли, хонаси келганда эслаб қолдим, эски гаплар бу.

Лекин жиддий гап шуки, пресса вакиллари текинтомоқ бўлишни исташмайди, пул тўлаб нонуштани, тушликни, кечки таомни, ҳатто сув/чой/кофени сотиб олишгаям тайёр туради. Турли тадбирларда ҳамма нарсани текин қилишларига қаршиман, ҳамма сотиб олаверадиган шароит бўлиши керак. Шунда одамлар ажратилмайди, ноқулай ҳолатлар камаяди ва вазиятларда ҳеч айби бўлмаган энг кичик персонал — официантлар билан даҳанаки жанглар бўлмайди, ҳокимликлар, тадбиркорлар, ташкилотлар елкасига юк бўлиб тушмайди.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Bilganingni ulash va bepul sayohat qil 🇦🇿

WikiStipendiya va Yurturofficial.uz Ozarbayjonga bir haftalik sayohat taqdim etadi - WikiNations

Buning uchun o'zbekcha Vikipediyaga O'zbekiston haqida ma'lumot joylash kifoya.

WikiNations 25-sentyabrdan 25-oktyabrgacha davom etadi. Bilgan el kezadi, deyishgani shu. 😎

@WikiNations_bot - shu yerdan uchamiz. 🛫

#bilganingni_ulash #WikiNations #tilimiz_uchun

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Тўлқинларимизда Нуриддин Ҳайдаров Ўзбекистоннинг энг машҳур политфоторепортёри — Мадина Нурман @MadinaNurman учун куйлайди. Бугун қўнғироқсоч МЮ:) туғилган кунини нишонлаяпти.

Мадина классикларимизни яхши кўришини биламан, танловим, мазмуни ёқади деб ўйлайман🎉


Бизга айфон 16 келмади, сенга келса, ушлаб кўришга берарсан

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Мана бу гендер тенглиги

Партиялар томонидан Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинипти. Миллий сайлов тажрибамизда илк маротаба бешта сиёсий партия томонидан барча даражадаги депутатлик ўринларига 100 фоиз номзодлар кўрсатилипти.

Эътиборга молик томони: номзодлар орасида аёллар 44,7 фоизни ташкил этди. Бу сайлов тарихимиздаги энг юқори кўрсаткич экан. Номзодларнинг 99,3 фоизи олий маълумотли.
Улар орасида иқтисодчилар – 20,2 фоиз, педагоглар – 27,9 фоиз, муҳандислар – 7,9 фоиз, шифокорлар – 9,1 фоиз, ҳуқуқшунослар – 16,5 фоиз, тадбиркор, фермер ва бошқа соҳа вакиллари 18,4 фоизни ташкил этади.

Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар ҳам рўйхатдан ўтказилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик ўринлари учун 28 475 нафар номзодлар кураш олиб борар экан.

Маҳаллий даражада номзодларнинг 42,5 фоизини хотин-қизлар ташкил этганлиги ҳам қувонарли ҳолат.

#sаylоv24

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Мана шунақа мавзуларда жиддий ўйланишни ёқтираман

Мени назаримда бу эртак эркинлик ҳақида эди. Совуб бўлгач чол билан кампир уни барибир бағаллатишарди. Бўғирсоқ эса ҳеч бўлмаса бирор нарсага уриниб кўрди. Сал кўпроқ яшади. Аммо поняткаси бўлмагани, ёнида ақл ўргатиб қўллайдиган яқинлари, ота онаси ака укалари бўлмаганлиги сабаб фирибгарлар қўлида қурбон бўлди.

Бўғирсоқ ҳаётни севарди, у болалигидан меҳр кўрмаган, кимдир уни ҳам мақташига интизор яшарди. Йўлда учраганки жанаварга ундан нимадир керак эди. Унга ҳеч ким бирор нарса беришни эса ўйламасди.

Кўргани фақат зулм бўлди. Шу сабабли ҳам яхши гапирган, унга меҳр кўрсатишни истаган тулкига ишонди. Унга яқин борди. Мақтовларига учди. Ўзини қандайдир керакли шахс деб хисоблай бошлади. Лекин шу сабабли ҳам у охир оқибат қурбон бўлди.

Аммо у нимадир қилди. Чол билан кампир уни совигач еворишини кутиб ётмади.

Қиссадан хисса шуки, болаларингизга зулм қилманг. Уларга етарли меҳр берингки токи эртага меҳр кўрмай яшаб, ўзини меҳрибон кўрсатувчи айёр тулкининг домига тушиб қолмасин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

​Ҳозир Қўқонда тўй маросимларидамиз. Саидақизимни амаллаб ухлатиш учун ўша анъанавий “Бўғирсоқ” эртагини қуён, бўри, айиқполвон образида айтиб бердим. Қийиқириб эшита-эшита охиригача етиб келмади, тулки бўғирсоқни еб қўйгунича дунё гўзалини пешинги уйқу еб қўйди:)

Ўйлаб қолдим. Бир неча асрлик бу энг қадимий эртакни қачондир, кимдир биринчи марта боласига тўқиб-топиб айтган. Одамлар уни тўлдириб бораверган.

Ким биринчи бошлаган бўлса ҳам жуда донишманд бўлган:
Уйдан қочиш ва бегона одамлар билан гаплашиш – ёмон.

Ёмонликдан ҳийлакорлик орқали қутулиш мумкин. Ва бу норм.

Ўзингга ортиқча ишониш ва мақтаниш яхши эмас, йўлингда Тулкига дуч келасан ва у сенинг орзуларинг заволи бўлиши мумкин.

Яна кўп қиссадан ҳисса айтиш мумкин, лекин шу ёшга кириб, ҳалигача бир жойида мантиғим ишламай қолади.

Агар бўғирсоқ қочиб кетмай, токчада жимгина совишини кутиб ўтирганида чол ва кампир ҳам уни еб қўйишардику?! Ёки уларнинг мақсади бошқачамиди?

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ерости бойликларимизни ҳимоя қиламиз — «Адолат»дан экологик ташаббус

Табиий ресурслар мамлакатни иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга, лекин уларнинг самарасиз ва назоратсиз қазиб олиниши атроф-муҳитга зарар келтириши мумкин. Биз ҳозирги кунда бу борада яхшироқ бошқарувни йўлга қўймасак, кейинги авлодларга фақат муаммоларни мерос қилиб қолдирамиз.

Шунинг жиҳатдан «Адолат» СДПнинг ташаббуслари диққатга сазовор. Партия табиий бойликларни самарали қазиб олиш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва фуқароларнинг фикрини инобатга олишга қаратилган қонунларни такомиллаштиришни таклиф қиляпти. Бу ўта зарур ва вақтида қўйилган қадам деб ўйлайман.

Масалан, конларни қазиб олишда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш, жамоатчилик иштирокини кучайтириш ва экологик хавфсизликни таъминлаш каби чоралар ҳар бир давлатда амал қилиши лозим. Хорижий тажрибалар кўрсатиб турибдики, Норвегия ва Канада каби давлатлар табиий ресурслардан самарали фойдаланишда муваффақиятли қадам ташлаяпти. Ўзбекистонда ҳам шундай ташаббуслар амалга ошса, нафақат атроф-муҳит асралади, балки келажак авлодлар учун мустаҳкам пойдевор бўлади.

Умуман олганда, ҳаммамиз табиий ресурслардан фойдаланишда эҳтиёткорлик ва узоқни кўзлаш билан ҳаракат қилишимиз керак, деган фикрдаман.

#sаylоv24

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

ХДП Ижтимоий кодекс ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда. Бу қандай ҳужжат?

ХДП томонидан илгари сурилаётган Ижтимоий кодексни ишлаб чиқиш аҳолининг турли қатламларини, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларни қўллаб-қувватлашда муҳим ҳужжат саналади.

Имтиёзларга эга бўлган фуқаролардан ташқари бошқа оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқаролар тоифаларини ва уларга кўрсатиладиган ёрдам турларини аниқ белгилаш ташаббуси илгари суриляпти.

Германия, Франция, Австрия, Қозоғистон ва Туркманистонда Ижтимоий кодекс мавжуд. Шунингдек, кодекс Россиянинг 7 та субъектида: Белгород, Волгоград, Омск, Ярославль, Ленинград ва Астрахан вилоятларида ҳамда Санкт-Петербургда амал қилади.

Бундай ҳужжатнинг қабул қилиниши ижтимоий нафақаларнинг янада адолатли тақсимланишини таъминлаш, жамиятда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ҳужжатнинг қабул қилиниши бюрократик тўсиқларга ҳамда коррупция ҳолатларига чек қўяди.

#sаylоv24

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Германия федерал канцлери Олаф Шольц Самарқандда.

Регистонда тушилган суратда
давлат раҳбарларига ҳамроҳлик қилаётган аёл қўлтиқтаёқда эканлиги эътиборимни тортди.

Бу — Ненси Фезер. Германия Федерал ички ишлар ва жамиятлар вазири (Германия тарихида биринчи аёл ички ишлар вазири)

Интернетдан нега у трость 🦯 ушлаб олганига жавоб тополмадим. Икки кун аввал тармоққа жойланган фотосида таёқча йўқ экан. Кўп пиёда юрилишини инобатга олиб, хайкингга мослашгандир дедим.

Нима бўлганда ҳам менга бу инклюзия ёқди.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ўзини хурмат қилган одамлар қайтиб Инбазарга яқинлашмаслиги керак. Онгли истеъмолчи бўлинг. Кўча разборка ва қон, инсонларнинг қадри топталиши устига қурилган бизнесларни гуллатишга хисса қўшманг. Бугун чиққан видеолардан кейинги фикр бу.

Эпизод-1
Эпизод-2
Эпизод-3

Кеча бошлиғини узрини кўриб, ўзимни братларимга айтгандим, самимий гапирипти, бунақа бошлиқларгаям тиррақи бузоқча ҳечам керакмасда аслида, ортиқча бош оғриқ дегандим уларга. Улар эса ишонишмаганди. Улар хақ экан.

Ўша бошлиқни ўзи қурган тизим экан бу зўравонликлар. Кеча калтаклаган йигит ҳам шу системани тарбиясини кўрган системний бола холос.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам бу эпизодларни эътиборсиз қолдирмасликлари керак.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

“E-saylov” тизими - Ўзи нима гап?

Бу йилги сайловлар тарихан технологик бўлади дейишяпти. Аралаш сайлов тизими ҳақида ҳали ҳамма ҳам тўлиқ ахборотга эга эмаслиги ҳам бор гап. Сайлов жараёнини одамларга “жайдаричасига” тушунтира олиш учун аввало журналистлар уни яхши тушунган бўлиши керак.

МСК 100 га яқин ОАВ вакилларини семинарга таклиф қилди. Қатнашдим. Иккита муҳим мавзу ҳақида гапирилди. Сайлов қонунчилиги ва “E-saylov” ахборот тизими.

“E-saylov”да нима гап, деб семинарга қулоқ тутдик. Жараён рақамлаштирилади, бюрократия камаяди, вақт ва ҳужжатбозлик қисқаради, манфаатлар тўқнашуви олди олинади, дейишди. Яна бир гап, шу тизим 60 турдаги муносабатларни тўлиқ рақамлаштирибди.

“E-saylov”нинг яна бир каромати – ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш. Энди биз шундоқ уйдан туриб ҳам Интернет орқали аккредитдация учун ариза бера оламиз. Сайлов вақти пресс-релиз ахтариб матбуот котибини безор қилмаймиз. Тизимнинг ўзи барча маълумотларни бизга SMS-xabarnoma орқали юбориб турар экан. Аккредитация ҳақидаги QR кодли гувоҳнома автомат шаклланиб, у ҳам онлайн олинар экан.

#sаylоv24

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Президент 3 карра енгил атлетика бўйича Паралимпия чемпиони ва рекордчиси Норбеков Хусниддин Киличбоевичга «Фидокорона хизматлари учун» орденини топширди.

Ҳусниддин Норбеков:

Байроғимизни менга ишониб топширганингиздан ҳам фахрландим, ҳам ғурурландим. Парижда 16 йилдан бери янгиланмаган рекордни ўзгартирдим. Мен 2028 йилда 4 карра чемпион бўлиб қайтаман!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Шавкат Мирзиёев:

Қаҳрамон ўғил-қизларим!
Сизлар эришган бу улкан ғалабалар Оллоҳ таолонинг чинакам мўъжизаси! Инсон зоти қандай беқиёс имкониятларга, қандай тенгсиз қудратга эга эканини кўрсатдингиз.

Бундай жасорат ҳамманинг қўлидан келмайди. Шоҳсупага етиб келгунча узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтганингизни мен яхши тасаввур қиламан.


Президент барча мураббийларни номма ном санаб, табрикламоқда ва раҳмат айтмоқда.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Икки қаватли ижро

Бунақасини биринчи марта ўзбек тилида эшитиб турибман. Қайта-қайта тинглаб, яширинган овозни топгингиз келаверади.

Жаҳонгир Отажонов доим эксперимент қилади. Икки хил овоз билан куйлаган ва устма-уст бу ижро қўйилган. Икки хил Отажонов куйлайди шунда. Жонли ижрода бу тахлит айтиш имконсиз. Записда янгилик бўлиб чиққан.

Ўзимча бу янги “Фоний дунё” қўшиғини “Overdubbing” деб мусиқий атама ( одатда икки хил инструмент ижроси устма уст қўйилиши назарда тутилади) билан номлаб қўйдим. Саундмейкингни жуда уста одам қилган. Қойилларим!

Шеър туркман шоири Махтумқулига тегишли.

Бу фоний дунёга кўнгил берганлар
Ишини хато айлаб ўтиб борадур.
Қуръон очиб не ҳикоя кўрганлар
Иқболни бир пулга сотиб борадур.

Жафоси кўп фоний ёлғончи жаҳон,
Мард кўнглида тутаради у макон.
Инсонга муҳкам қилмас ҳеч дармон,
Кўз юмуш билан ўтиб борадур.

Кимлар бу жаҳонда эркига етмиш,
Ким осмонда учиб, ким лойга ботмиш.
Кимсалар молини қайга узатмиш,
Кимлар ҳирсли дунё тутиб боради.

Ғавғодан тинмади кўпларнинг боши,
Кимнинг ёнар бўлди падар қариндоши.
Кимсалар ҳар жойда тайёрлаб ошни,
Кимсалар қўзғалмай ётиб борадур.

Кимлар қочиб тахтга фармонлар очиб,
Кимлар замонини деб йўлларни очиб.
Кимлар падарини, элни хор этиб,
Гуноҳ зиндонга ботиб боради.

Кимлар доим сурар бўлди давронни,
Кимлар ўзин билмай унутар жаҳонни.
Кимсаларнинг доим дўзах макони,
Кимсалар жаннатга етиб боради.

https://youtu.be/sfE4AyBUXAE?si=d7apCKWz9Yn9Xozh

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бокс бўйича Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев "Президент совғаси" деб ёзилган автомобилда Тошкент кўчаларида соатига 110 км тезликда ҳаракатланибди. Ва буни чиройли мобилографик композиция қилиб тармоққа жойлабди (яъни тасодифан видеога тушиб қолмаган).

Биз буларни соғлом турмуш тарзи ва спортча иродаю интизомни тарғиб қилади десак, қоидабузарликни роса жозибали тарғиб қилишяпти-ку.

Ёшлар бир куни шунақа совғаларда қоида бузиш учун спорт билан шуғулланганидан шуғулланмагани яхши. Бу тўғри ибрат эмас, бу давлат ва жамиятнинг эътибори ҳамда миннатдорчилигини суиистеъмол қилишдир. Ёш болалар ўляпти шунақа ўпкасини босолмаганлар касрига.

Олимпиада чемпионимиз эса қонунан жазо олсин. Нафақат тезликни оширгани учун, қоидабузарликни тарғиб қилгани учун ҳам. "Президент совғаси" эса олиб қўйилсин, эртага шу машинада бир балони бошлаб, яхши нарсани ёмон доғга айлантирмасидан.

"Қўйе, Нортой, мен сенинг ёнингни олиб юрибмана!"🤦‍♀️

@shahnozxon

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугун устозимиз раҳматли Соҳибжон Алижоновнинг туғилган кунлари эди. У кишининг хотираларига атаб чоп этилган “Бизни қаритолмас йиллар, замонлар” тўпламининг тақдимоти бўлди.

Кеча Бағдод тумани кўчаларидан Тошкентга қараб қайтаётганимизда Соҳибжон акани эслагандим. Шу икки четига шоли тўкилган йўллардан велосипедда “ТБТВ” (Ўзбекистондаги дастлабки хусусий телеканаллардан бири – Тоҳир Бағдод ТВ) га қатнаган бўлсалар керак деб хаёлдан ўтказгандим. Бу кўчалардан то Тошкентнинг энг катта давраларигача етиб бориб ўрнини топиш 3 болали катта оиланинг эгасига осон бўлмаганини ўйлагандим.

Бугун тадбирга бориб, 55 йилгина яшаган Соҳибжон ака ўзидан жуда катта ном, ном бўлганда ҳам ЯХШИ НОМ, ЯХШИ ДЎСТЛАР, ЯХШИ ОИЛА қолдирганларига яна бир марта амин бўлдим.

ЯХШИ ХОТИРА ҳам.

Бу инсон эришиши мумкин бўлган энг қимматли бойлик.

Миллий матбуот марказида юз-юз элликдан ортиқ устозлар, ёзувчи-шоирлар, журналист-ҳамкасблар, замондошлар, Соҳибжон аканинг шогирду қариндошлари йиғилди. Яқин орада бирор бир кишининг хотира кечасига ўзи ихтиёри билан бунчалик тумонат ва ранг-баранг давра йиғилганини кўрмагандим. Ҳаммаларининг Соҳибжон ака билан бирга хотираси, ҳангомаси, гоҳ таъсирли, гоҳ армонли кечмишлари бор.

Тадбирдан ТВга қайтаётганда ўйладим, айни вақтда шу ерда ишлаётган қайси журналист ортидан шунча одам йиғила олади? Жавобга қийналдим рости.

Телевидение – чинданам тупроғи оғир жой. Баъзан шу ишга йиллаб умрини тикиб ишлаганлар вафот этиб қолса, уларнинг хотирасини 20 секундлик некрологга ҳам арзитмасликлари мумкин (шу бефарқликка, ҳаддан ортиқ эҳтиёткорликка чек қўйиш керак).

Соҳибжон аканинг ўзи том маънода яхши эди-да, ҳамкасблари, шогирдлари, маслакдошлари оқибатли чиқди, вафот этганларида Гулнора Юнусова тайёрлаган лавҳани ҳар сафар кўзимда ёш билан кўраман. Фақат шу лавҳадагина чиндан ҳам у киши қайтмас манзилга кетганларини тушунаман.

Хотира китоб 300 саҳифадан ошади, битта ютумда ўқиладиган, орамиздан битта катта ШАХС кетганидан гувоҳлик берадиган мунаввар бир асар бўлибди. Қандай яшаш кераклигини ўргатадиган китоб бўлибди.

Шу ишнинг бошида турган Лазиз Раҳматов, Амирқул Каримов, Тўлқин Пўлатов, фарзандлари Азизжон, Садоқатларга катта раҳмат.

Аллоҳ устозимизни раҳматига олсин.

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Аёл номзодлар сони ҳар қачонгидан кўп!

Аралаш тизимдан ташқари, бу галги сайловларнинг яна бир ўзига хослиги унда номзодларнинг деярли ярмини (44,7 фоиз) аёллар ташкил этиши бўлмоқда. Сайловда аёл номзодлар сонининг бундай кўрсаткичи дунё миқёсида ҳам юқори ҳисобланади.

Айниқса, номзодларнинг орасида таниқли аёл раҳбарлар: вазирлар, ҳокимлар, ректорлар ва турли ташкилотларда юқори лавозимларда фаолият юритаётган аёлларнинг борлиги одамни хурсанд қилади.

Билл Гейцнинг собиқ рафиқаси Мэлинда Гейц айтганидек, ўз «овози»га эга аёл кучли аёлдир. Аёлларимиз ҳар доим, ҳар қандай жабҳада ўз «овоз»ларига эга бўлиб юришсин!

#sаylоv24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

“Адолат” ўз позициясида ташаббуслар билдиришда давом этяпти

Партия сайловолди дастурида тергов остидаги шахс ички ишлар биносида вафот этган ҳолатда ҳар бир ҳолатни ошкора тергов қилиб, айбдорга нисбатан қатъий жавобгарлик кўриш ташаббусини илгари сурмоқда.

Бу учун қийноқнинг олдини олиш нодавлат-нотижорат ташкилотини тузиш таклиф қилинган. Бу бизга керакми, деган саволга сўнгги вақтларда ички ишлар органлари биноларида фуқароларнинг вафот этиши билан боғлиқ ҳолатларни ёдга олсак, кифоя.

Статистикага таянсак, 2020 йилда 16 та, 2021 йилда 8 та, 2022 йилда 5 та, 2023 йилда 5 та қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш жиноятлари содир этилган.

Агар ташаббус жорий қилинса, фуқароларга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларига йўл қўйилишининг олди олинади.

#sаylоv24

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Тармоқда "Бўғирсоқ" эртагининг талқинлари бўляпти. Азиза ва Нурбекникини ўқинг. Мен ҳам ўз талқинимни берсам.

Юқоридаги скриндаги талқин меники. Мен чиндан ҳам "Бўғирсоқ"ни ҳаёт йўлини ўзи танлаш, қизиқ ва ёрқин яшаш, шу билан бирга ўз қарорлари ортидан келадиган риск ва масъулиятларни ҳис қилишга ўргатувчи эртак деб биламан.

Бўғирсоқ тақсимчада ётиб, совуб шунчаки ейилиб кетишни танламади, тақдирини ўзгартирмоқчи бўлди. Якун ўзгармаган бўлса-да, мазмун ўзгарди.

Бўғирсоқ эркинликни татиб кўрди, ижод қилди – ўз қўшиғини яратди ("Мен бўғирсоқ, бўғирсоқ...), қуён, бўри ва айиқни жазолади (ҳар ҳолда уларнинг ҳаётга муносабати ўзгарди).

Ва охирида бу ҳаётда ҳамиша ҳам ғолиб яшаб бўлмаслиги, мағлубият риски борлиги ва бунинг бадали жон билан тўланиши мумкинлигини кўрди, кўрсатди.

Ваҳоланки, у тақсимчада ётиб ўлимини кутиши мумкин эди. Унда "шу ўрмонда номи чиқмай ўтиб кетарди" – эртак ҳам, фалсафа ҳам, биз қилаётган талқинлар ҳам бўлмасди.

Қиссадан менинг ҳиссам: ҳаракат қилинг, ёрқин яшанг, ижод қилинг. Фақат бу дунёдан доим ҳам адолат кутманг, режаларингиз ва мақсадларингизни қураётганда шуни эътиборга олинг.

@shahnozxon

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Менимча тақдир ҳақида бу эртак. Барибир бир кун ўламиз, ҳаёт йўлимизни ўзимиз танлашимиз мумкин лекин)

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Хусусий мулк ҳуқуқининг ҳимоясини кучайтириш керак

Хусусий мулк — инсоннинг шахсий эркинлиги ва молиявий барқарорлигининг асосий қисми. Мулк том маънода фақат бойлик эмас, балки инсоннинг келажакка бўлган ишончини, ўз меҳнатларининг мевасини намоён этади.

Шунинг учун ҳам мулк ҳуқуқининг бузилиши нафақат моддий, балки маънавий зарар етказади деб ўйлайман. Мулк ҳуқуқини таъминлаш қонунчиликда алоҳида аҳамиятга эга, аммо амалиётда баъзи муаммолар сақланиб қолаётгани ачинарли.

Охирги йилларда реновация ва ер ажратиш билан боғлиқ кўплаб низо ва ҳуқуқбузарликлар учраб турибди. Масалан, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бир неча тумандаги уйларни бузиш ҳақидаги қарори жамоатчиликда катта эътирозларга сабаб бўлди.

Бунақа жараёнларда аҳолининг мулк ҳуқуқи етарлича ҳимоя қилинмаган ҳолатлар кўп учрайди. Ер билан боғлиқ қонунбузарликлар ҳам бу муаммонинг бир қисми сифатида турли ҳудудларда учраб келяпти.

ЎзЛиДеП бу масалани чуқур ўрганиб, хусусий мулкка қасддан зарар етказганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш ташаббусини олға суряпти.

Жамиятда адолат ва қонунийликни таъминлаш учун бу ташаббусни қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Шу жиҳатдан, бу ташаббус жуда ўринли деган фикрдаман. Мулк ҳуқуқини кучли ҳимоя қилиш эркинлигимиз ва фаровонлигимизга хизмат қилади.

#sаylоv24

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

🤝 Танишиб олинг – бу Солиҳабону!

☘️ Тўрт яшарлик бу қизалоқ шунақа қувноқ, шунақа ширинки, ҳатто оққондек ўта оғир дардни ҳам жилмайиб енгиб юборди, десам ишонаверинглар.

🖌 Солиҳа "Сен кучлисан" лойиҳаси тадбирларининг энг фаол иштирокчиси. Вилоятларда, ҳатто Туркияда ўтказилган кўргазмаларда ўз суратлари ва рақслари билан иштирок этган қизгина бу.

🍃 Уни ҳар доим чиройли кийинтириб қўядиган, нима деса кўнглига қарайдиган онажониси бугун эрталаб хабар жўнатибди: “Биз охирги муолажаларимизни, химияларимизни олдик, таҳлилларни топширдик. Ҳаммаси яхши чиқди. Сизларга ҳам раҳмат!”.

✅ Ортда қолгани рост бўлсин! Болажоннинг соғайиб кетиши Аллоҳнинг улкан марҳамати. Барча беморларга бундай неъмат насиб қилсин!

🙋‍♂️ Фахрланаман!!!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

👩‍⚕ Germaniyaga ishga yuboriladigan hamshiralar kamida €2200 maosh oladi — Behzod Musayev

Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vaziri Behzod Musayev joriy yil O‘zbekistondan Germaniyaga 800 nafar hamshira ishlash uchun yuborilayotgani, ular ushbu mamlakatda kamida 2200 yevro oylik maosh olishini ta'kidladi.

Shuningdek, ikki mamlakat o‘rtasida avtobus va temiryo‘l haydovchilari hamda hamshiralar tayyorlash bo‘yicha dastur yo‘lga qo‘yilayotgani aytildi.

Telegram | Instagram | Facebook | yangizamonrasmiy?si=dAtn-iovS7GvqTOo">YouTube

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Шу кейсдан кейин кўп гуруҳларда, айнан ўсмир болалар, йигитларнинг #me_too (яъни менда ҳам бўлган, мен ҳам гувоҳман) деган ҳикояларини ўқидим, гаплашдим.

Бу ҳолатлар ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжат юритилмайдиган, ёлланма ишчилар жалб қилинадиган хусусий бизнесда кўпроқ учрайди деб айтишяпти.

Биз йигитларни “эркак бўл”, “терпила бўлма”, “сотқинлик қилма”, “чида” деб тарбиялайдиган жамиятмиз. Самосудлар, шахсиятга дахл қилишга муросасиз кураш кераклигини айтмаймиз.

Инбазарга умрим бино бўлиб бормаганман, эндиям бормайман.

Алимовнинг гапига қўшиламан, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини калтаклайдиган бу тадбиркорга чора кўриши керак.

Ўзини ҳар икки гапнинг бирида тақводор кўрсатиб, ўзига қарам бўлган ходимига зулм қилган бу касларга Ўзи кифоя қилади, бунисига аниқ ишонаман.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

«Адолат»: давлат харидлари назорати кучайтирилиши шарт

Давлат харидлари соҳасидаги қинғирликлар натижасида Ўзбекистон иқтисодиётига 2019 йилда 36 та ташкилот томонидан 45,1 млрд сўм зарар етказилган бўлса, 2022 йилда бу 29 бараварга ошган — 2 885 та ташкилот томонидан 1,3 трлн сўм зарар етказилган.

«Адолат» социал-демократик партияси бунга тезроқ чора кўриш муҳимлигини назарда тутиб, давлат харидларига оид қонунчиликни такомиллаштиришни таклиф қилмоқда.

Маълумотларга кўра, жаҳонда коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг 57 фоизи давлат харидлари соҳасидаги жиноятларга тўғри келиб, бу дунё мамлакатлари иқтисодиётига ҳар йили 1 трлн АҚШ доллари миқдорида зарар келтиради.

Қонунчиликнинг такомиллаштирилиши давлат харидларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

#sаylоv24

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Чемпионлар, ота-оналар ва Президент

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Президент спортчиларга давлат мукофотларини топшира бошлади.

Асила Мирзаёрова “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланди.

Асила:

Мусобақа куни кучли масъулият бор эди, буни ҳис қилиб турдим. Диёра опамдек бўлишим керак эди.

Паралимпия тарихидаги 30 йиллик рекордни бузиб, Ўзбекистонимга олтин медал олиб келдим. Телефонда гаплашганимизда ҳамма гапни айтолмадим.

Ҳозирги учрашувимизда сизга шуни айтишим керакки, 2028 йилда Лос Анжелесда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида ўзим қўйган рекордни ўзим бузиб, икки карра чемпион бўламан!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Шавкат Мирзиёев Рўза Қўзиевага мурожаат қилди:

Пўлат иродали қизимиз Рўза Қўзиева power lifting бўйича кумуш медални қўлга киритди.

Қизим, сен аслида олтин олдинг, ўзим қайта-қайта кўрдим. Мен ўзбекман, деб дадил тош кўтардинг! Бу олтинга тенг
ғалаба, буни бутун дунё тан олди.

Читать полностью…
Подписаться на канал