Президентнинг Онкология марказига ташрифидан ёзган постим “Янги Ўзбекистон” газетасида чоп этилибди.
Читать полностью…Кеча пара енгил атлетикачиларимиз олтин ва бронза олди
F37 классида ядро улоқтириш Қудратуллахон Маъруфхўжаев олтин, Толиббой Йўлдошев эса бронза медални қўлга киритди.
Ўзбекистон 6 та медаль (2 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза) билан 8-ўринда турибди.
Архив: 2021 йилда Президент Асила Мирзаёровага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонини бераётиб, бу келажак учун мукофотлар деганди. У Токио 2020да кумуш медаль олганди.
Читать полностью…Паралимпиядаги иштирокимиз ҳақида ёзолмаяпман. Чунки ҳеч тўлиқ кузатиш имконим бўлмаяпти. Фақат натижаларни бериб боришга одам хижолат. Ўзимнинг соусимда беришим керак деб ўйлаяпман. Эртадан бемалол кузатиш имконим бўлади.
Шуни хурсанд бўлиб айтаман, ҳозиргача қўлга киритилган 4 та медаль ҳам қизларимизга тегишли. Кеча Муслима Обидова 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиб, бронза олди. Ундан бироз ўтиб, 47 кг вазнда таэквондочимиз Зиёдахон Исоқова кумуш медаль олди. Ўша вақтда рейтингга қараганимда, Ўзбекистон 16-ўринга чиққанди.
Мана бугун эса ядро улоқтириш бўйича Кубаро Ҳакимова кумуш медаль олди.
Ва ниҳоят, биринчи олтинимиз қўлга киритилди! 5.22 метр узоқликка сакраб, Асила Мирзаёрова Паралимпия чемпиони бўлди. Видеони кўриб, этим жимирлаб кетди.
Айни вақтда Ўзбекистон Паралимпияда қатнашаётган давлатлар рейтингида 7-ўринда турибди!
Боя юртдошларимизга давлат мукофотларни топшириш пайтида ҳам Президент кеча икки медаль олган спортчиларимиздан қувонганини айтганди. Бошланиши жуда зўр.
Видеода Париждан жонли эфирга уланган Дилрабо Алимова.
Оператор: Хайрулла Ҳамидов.
I даражали “Шон-шараф” ордени билан:
Бобожонов Пўлат Раззақович - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;
“Дўстлик” ордени билан:
Куранбаев Кахрамон Кучкарович - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси
Исламов Бахтияр Джахангирович - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси
Кудбиев Шерзод Давлятович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси
Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатович - Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири
Мавлонов Акмалхужа Юсупович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси тақдирланишди.
Шавкат Мирзиёев «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан 3 нафар вилоят ҳокимини тақдирлади:
Абдурахманов Шухратбек Кушақбаевич - Андижон вилояти ҳокими
Мирзаев Зойир Тоирович - Тошкент вилояти ҳокими
Турдимов Эркинжон Оқбутаевич - Самарқанд вилояти ҳокими
Президент Тоир Қўзиев, Севара Назархон, Ойгул Нодирова, Камолиддин Ўринбоевларга “Ўзбекистон халқ артисти” унвонини топширди.
Читать полностью…Президентнинг журналистларга айтганлари
Шавкат Мирзиёев икки марта журналистлар билан гаплашди. Андижондаги суҳбатимизни эслатиб, ниҳоят ўша режалар амалга ошаётганини айтдим. Давлат раҳбари “йўлнинг бошидамиз, ҳали яна энг чекка жойларимизгача муаммоларни секин-аста ҳал қилиб борамиз”, деди. У бу Марказни байрамга атаб, “урра-ур” қилиб очишга рухсат бермаганини, қатор масалалар ҳал этиб олингач, кейин иш бошлаши зарурлигини гапириб берди.
Президентни тинглаб туриб, у қайғураётган 4 та масалани ажратиб олдим.
Биринчиси, энди бу Марказга замонавий менежмент ва тартибли, шаффоф ишлайдиган менежер керак.
Иккинчиси, нафақат Марказ, балки бутун тизимни рақамлаштириш. Шунда коррупцияни чеклаш мумкин, шунда навбатларнинг олдини олиш мумкин, одамлар уйидан туриб, шифохонага қачон келишини билади ва ҳк.
Учинчиси, кадрлар сифати масаласи. Бино ва ускунани ишлата оладиган кучли кадрлар зарур. Ҳудудлардаги шифокорларни Марказ билан боғлаш, энг яхши чет эл клиникаларига малака оширгани юбориш шарт.
Тўртинчиси, давлат суғурта тизими бўйича жараённи тезлаштириш.
Умидхона
Марказдан чиқаётганда 5 йилдан бери онкология билан жон бериб, жон олиб курашаётган Маъмура опамга кўзда ёш билан смс юбордим. “Бир-икки ойга қолмай жудаям зўр жой очиляпти, Корея, Туркия, Ҳиндистондагидан каммас, сизни шу жойга олиб келаман, ҳайратда қолганизданоқ тузалиб кетасиз”... Илойим, шундай бўлсин.
Бу ерларга ҳеч кимнинг иши тушмасину мабодо тақдир тақозо қилса, бу даргоҳдан соғлом бўлиб, рози бўлиб чиқиб кетсин. Ўзбекистонга жуда зарур умидхона ҳаммамизга муборак бўлсин!
@qurbonova_a
Бугун мен анчадан бери кутаётган воқеа бўлди. Менимча, буни фақат менмас, минглаб одамлар кутганди
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги объектларга ташрифи ҳақида ҳамкасбларимнинг репортажларини кўргандирсиз, тармоқларда хабарларни ўқигандирсиз. Шу ташрифда кўрганларим ва ҳис қилганларимни ёзмоқчиман.
3 йил аввал...
2021 йилда давлат раҳбари билан Андижондаги касалхоналарнинг бирида Ўзбекистонда онкологияни ташхислаш-даволаш ҳолати ҳақида савол-жавоб қилиш имконияти бўлганди. Ўша йили яқин қариндошимни Ҳиндистонга олиб бориб, катта қийинчиликлар, харажатлар билан мураккаб операцияни ўтказиб қайтгандик. Шунинг учун ҳам оғриқларим, аламларим янги эди. Савол бераётиб, овозим бўғилганию кўзимда ёш айланганини кўрган Шавкат Мирзиёев ўзи ҳам жуда куйиниб, соҳанинг оғриқларини ва ечимни қандай кўраётганини батафсил бирма-бир санаб берганди.
“Сиз айтгандек, ҳаммаёққа ПЭТ КТ (ядро тиббиёти ускунаси) аппарат қўйишимиз мумкин, лекин уни тушунадиган, сифатли кадр етмайди, аввал ўқитишимиз керак, мен барибир уларни хорижга юбориб бўлса ҳам ўқитаман, пойтахтда 8 қаватли, барча ҳудудлар учун илмий-амалий, тиббий хаб бўла оладиган муассаса қуришга топшириқ берганман” деганди давлат раҳбари.
Орадан 3 йил ўтди.
Ёдингизда бўлса, Республика онкологияси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти онкологияси бирлаштирилиши ва шаҳар перифериясида 3 та муассасани битта бинога кўчирилиши ҳақида жамоатчилик муҳокамалари бўлган. Мен ўзим ҳам бу муассасаларнинг бирлаштирилишини савол остига олганман, ахир минглаб беморларни битта касалхонада сиғдириб бўладими, деб. Бу бирлашишни жон деб қўллайдиган ва маъқулламайдиган шифокорлар фикрини ўргангандим. Иккала тараф ҳам асосли аргументлар айтганди.
Ўзгарган фикрим
Бугун янги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига келиб, бу жуда тўғри қарор бўлган деб ҳисобладим. Ва ниҳоят, ўзингни инсондек ҳисоблаб, даволаниш учун сифатли шароит, энг сўнгги замонавий аппаратлар олиб келинганини, даволаш усуллари ўзгараётганини, мен Ҳиндистоннинг клиникаларида кўриб ҳавас қилганларимдан-да яхшироқ қулайликларни, битта жойда энг яхши мутахассислар кучи бирлашганини кўриб, эрталабдан бери ҳам хурсанд бўламан, ҳам аввални эслаб юрагим оғрийди. Қанча бемор ўша нурсиз, шароитсиз биноларда шифтга тикилиб ётиб, бугунга етиб келолмади…
Республика онкологиясининг совуқ коридорларида изиллаб гистология жавобларини кутиб ўтирганимиз, шаҳар онкологиясида нур терапияга 3 ойдан кейин келадиган навбатни тезлаштириш учун таниш-билиш қидирганимиз, охири овворагарчиликдан безиб, “қанча пул кетса-кетсин, фақат Ҳиндистонга” деб 3 марта бориб-келганимизни алам билан эсладим. Нега ўзимизда ҳеч бўлмаса битта шифохонада тартибли, тўғри протокол билан даволаш мумкинмас дердим алам билан…
Бугун Президент янги марказга келганида айтди:
“80 млн$ эвазига энг охирги онкологик-техник жиҳозлар олиб келинди, юздан ортиқ онколог хорижий давлатларга ўқишга жўнатилди, “нол”дан 8 қаватли, 9 та биноли Марказ қурилди. Бунча пул ҳеч қачон бу соҳага берилмаган. Яна 2027 йилгача 1200 онкологни хорижга босқичма-босқич юбориб, ўқитиб келамиз.”
Онкологик вазиятимиз
Ўзбекистонда ўлим сабаби бўйича 1-ўринда юрак, қон-томир касалликлари, 2-ўринда саратон касаллиги туради. Ҳозир кузатсангиз, ҳар бир катта оила, қариндош-уруғингизда битта саратонга чалинган аъзони топиш мумкин бўлиб қолди. Бугун айтилган статистикага кўра, Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига нисбатан ўртача 73 нафар онкобемор рўйхатга олинган. Бу рақам Тошкентда 152.4 нафар, Бухорода 94.8, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 71, Тошкент вилоятида 85 нафарни ташкил қилади. Ҳали ўзининг касаллигини билмаётганлар, рўйхатга қўйилмаганлар ҳам кўп.
Яна айтишларича, Ўзбекистонда саратонни эрта аниқлаш кўрсаткичи 44 фоизга етибди. Бу рақам онкология профилактикаси бирмунча ўсганини кўрсатади. Йил бошидан бери 8 ой давомида 1 млн 340 мингдан зиёд аёллар скринингдан ўтказилганда, 997 нафарида кўкрак саратони, 30 мингдан зиёд кишида саратон олди босқичи аниқланган. Бачадон бўйни саратони эса 766 нафар аёлда топилган.
Давоми пастда
@qurbonova_a
Давлат мукофотлари билан тақдирланишди:
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан
Дўсматов Хасанбой Марфжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Рашитов Улуғбек Исматуллаевич - Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан
Жамалов Разамбек Саламбекович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Келдиёрова Диёра Бахтиёр қизи - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Мўйдинхўжаев Асадхўжа Зоҳидхўжа ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Мулложонов Лазизбек Ҳасанжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Халоқов Абдумалик Анвар ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан
Абдуллаев Гуломжон Озодович - Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Джураев Акбар Хуснидилла ўғли - Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Осипова Светлана Валерьевна - Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Юсупов Алишер Халимбоевич - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан
Азизов Улуғбек Азим ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси
Киямова Нелля Эсхатовна - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси
Тўйчиев Алишер Курбанович - Фарғона вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби бокс бўйича мураббийси
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Полатов Сакен Джетибаевич - Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари
Ташматов Шерзод Рихсибаевич - Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раиси
«Дўстлик» ордени билан
Қиличев Тўлкин Махмурович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси
Тойгонбаев Зиятдинбек Курманбекович - Андижон вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби бокс бўйича мураббийси
Туробоев Музaффaрбек Тоштемир ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Хан Павел Афанасьевич - Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Ғафуров Даврон Дилмурадович - Зангиота тумани спорт мактаби бокс бўйича мураббийси, Тошкент вилояти
Қиличев Фарруҳ Комилович - Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази бокс бўйича мураббийси, Тошкент вилояти
Мансуров Дилшод Исматович - Тошкент тумани спорт мактаби директори, Тошкент вилояти
Мирзаджанов Фарход Мирхамитович - Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси
Худайберганов Жамшид Исмаилович - Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази дзюдо бўйича мураббийси, Хоразм вилояти
Диёранинг онаси:
- Қизим Диёра оддий оилада улғайди. Бувижониси 6 ёшида спортга бердилар. Бувижониси бу кунларни кўролмадилар. Ушалмаган орзуларини бу йил Олимпиада ғолиби бўлиб ушалтирди.
Тўлқин Қиличев Президентга:
— Олимпиадада бизнинг бокс мусобақалари кечроқ бошланиб, узоқ давом этади. Ҳар бир спортчимизга қўнғироқ қилиб қўллаб-қувватлаб турдингиз. Мендан ҳам ҳол-аҳвол сўраб турганингиз учун раҳмат айтаман.
Бокс миллий терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев Ҳасанбой Дўстматов ғалабасидан сўнг юрак хуружини ўтказганди.
Диёра Келдиёрова:
— Мен учун олтин медаль осон бўлмади. Чунки Токио олимпиадасида медаль олганлар бн кураш тушдим. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз, халқимизни дуолари менга ёрдам берди. Келажакда ҳам бутун дунёга ўзбек аёллари қандай кучга эга эканини кўрсатамиз.
3-олтин муборак, Элбекистон!
Ядро улоқтириш бўйича Элбек Султонов Паралимпия чемпиони!!!
Бугун 14 нафар пара атлетимизни кузатамиз:
Пара академик эшкак эшиш
12:30. Муҳайё Абдусатторова, PR1
Пара енгил атлетика
13:04. Элбек Султонов, F12, ядро улоқтириш
13:09. Моҳигул Ҳамдамова, F57, диск улоқтириш
Пара велоспорт
13:19. Ғолиббек Мирзаёров, C1-3, 3000 м. вақт пойгаси
Пара сузиш
13:23. Фирдавсбек Мусабеков, С13, 400 м. эркин
Дмитрий Хорлин, С13, 400 м. эркин
13:30. Музаффар Турсунхўжаев, С13, 400 м. эркин
13:37. Шохсанамхон Тошпўлатова, С13, 400 м. эркин
Пара велоспорт
14:58. Азимбек Абдуллаев, C5, 4000 м. яккалик пурсуит
Пара ўқ отиш
15:00. Шаҳноза Мамажонова, P2, 10 м. тўппончадан отиш
Пара енгил атлетика
15:26. Урганчбек Эгамназаров, Т11, 400 м. югуриш
Пара таэквондо
15:43. Гулжаной Наимова, К44, +65 кг
17:11. Асадбек Тоштемиров, К44, -80 кг
Пара енгил атлетика
22:08. Ёрқинбек Одилов, F57, найза улоқтириш3 кунда 6 та медал олишган бўлса, Паралимпия тугагунча 30 тадан оширишса керак. Бу сафар нима ваъда берсам экан энди?
💥Premyera.
🇺🇿Prezident & chempionlar.
G’alabaning siri nimada?
🥇🥇🥇
https://youtu.be/toNcuQsJx80?si=-mX1mN1VufmSKm_a
Гулча босиб келдим Асилага. Гуглдан Асила Мирзаёровани қидириб, олтини билан табриклаб қўйинглар.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев: “Менинг битта илтимосим бор, халқ артисти Севарахон хиргойи қилиб берса”
Кўксаройда давлат мукофотларини топшириш маросимининг рамзий якуни.
@qurbonova_a
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланганлар:
Абдухакимов Азиз Абдукахарович - Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири
Қосимов Улуғбек Бердиқобилович - Сурхондарё вилояти ҳокими
Оринбаев Аманбай Тлеубаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси
Рахимов Жўрабек Рахимович - Хоразм вилояти ҳокими
Ходжаев Жамшид Абдухакимович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
Президент Озода Саидзодани “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирлади.
Читать полностью…Айни дақиқаларда Кўксаройда Президент фармони билан билан мукофотланган бир гуруҳ юртдошларимизга унвонлар, орден ва медаллар топшириш маросими бўлиб ўтяпти.
Президент:
— 37 миллион одам ичида айнан сизларнинг мукофотланишингиз тасодиф эмас, сизлар халқимиз орасига киргансиз, меҳнатингизни эл танийди, кўпчилик учун ибратсиз.
Биласизларми, мукофот нима ўзи? Мукофот бу — инсоннинг меҳнатини қадрига етиш. Мукофот одамга куч-қудрат беради. Ўзининг имкониятидан-да яхшироқ ишлашга ундайди.
Ҳар ким хато қилиши мумкин, лекин шуниси ҳақиқатки, ишлаган одам хато қилади.
@qurbonova_a
Марказдаги янгиликлар, даволаниш бепулми, пуллими?
Президент айтганидек, онкология бутун дунёда ёшариб бормоқда. Ўз вақтида ва тўғри қўйилган ташхис онкологияни енгишнинг ягона йўли. Бунинг учун “первичка” тўғри ишлаши керак. Поликлиникаларда ўтказилган скринингни тўғри ўқий олиш учун Марказда барча ҳудудларни реал вақт режимида кузатиб турадиган махсус ситуацион бўлим очилибди. Унда, дейлик, ҳудуддаги шифокор ташхисни қўйишда қийналган ёки шубҳаланган бўлса, Марказдаги шифокорлар консилиум қилиб тизимда кўриниб турадиган снимкалар орқали тасдиқлаб беришади. Биринчи қаватдан 8-қаватгача айланиб чиқдик.
Бункер қисмида ядро тиббиёти, ПЭТ КТ текшируви ва радиотерапия амалга оширилади. Шундай қилиб, онкологияда ташхис қўйишнинг энг асосий аппарати ПЭТ КТ Тошкент шаҳрида 4 та бўлди, давлат касалхонасида эса буниси энг биринчиси ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш ўринбосари Фарҳод Тошпўлатовга савол бердим:
- Аввалги 3 та касалхонадаги бемор ўрни билан солиштирганда бу бирлаштирилган марказнинг койкалар сони қисқариб кетмадими?
- Йўқ, қайтага имконият ошди. Энди йилига 340 минг бемор билан ишлай оламиз, чунки бу ерда умуман бошқача ёндашув қилдик. Олдин кимётерапия олиш учун касаллар бир неча кунга стационарга ётқизиларди. Ҳозир замонавий шароит ва протокол бўйича бунинг ҳожати йўқ. Амбулатор тарзда муолажаларни сифатли олиш имкони бор. Натижада 34 млрд сўм харажат иқтисод бўляпти, бунга биз кўпроқ беморларни бепул дорилар билан таъминлай оламиз. Шифохона икки сменада ишлайди. Кечки сменада муолажа олганда камайтирилган тарифлар қўллаймиз. Менежмент ўзгаради.
- Даволаниш бепулми, пуллими?
- Даволаниш контингент учун бепул, турли ҳудудлардан келган беморларга ҳудудий тизимдан берилган йўлланма асосида, йўлланмасиз келганларга ва хорижий давлат фуқароларига пуллик хизматлар тақдим этиладиган бўляпти. Кейинчалик суғурта орқали ҳам харажатларни қоплаш мумкин бўлади. Бу ерда 300 шифокор, 950 ҳамшира кунига 2.5 минг аҳолига хизмат кўрсатиши мўлжалланган.
- Cамарқандда жигар кўчирилганда бемор ҳам, донор ҳам вафот этганди. Сабаб нима бўлган?
- Чунки бундай амалиёт учун энг муҳим махсус микроскоп ва органни кўчириб ўтказаётганда бошқа аъзоларга зарар етмаслигига ёрдам берадиган тиббий ускуналар бўлмаган. Ҳозир мен турган хонада муваффақиятли трансплантологияни ўтказиш учун ҳамма нарса бор. Бу мен учун орзудаги операция блоки.
Айни дақиқаларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова янги ўқув йили олдидан биринчи пресс конференциясини ўтказмоқда.
Анчадан бери бунақа кўп ОАВ вакиллари ва блогерлар йиғилган конференцияда қатнашмагандим.
Шавкат Мирзиёев:
— Катта-катта раҳбарлар, делегациялар билан гаплашсам, биринчи бўлиб ҳамма мени Олимпиададаги ғалаба билан табриклайди.
…Мустақиллигимизга 33 йил бўлди. Муносиб байрам туҳфаси олиб келдингиз.
Ҳасанбойнинг, Баҳодирнинг, Диёранинг оналари сўзга чиққанда бутун зал тикка турди.
Читать полностью…Светлана Осипова соф ўзбек тилида:
— Таэквондо бўйича биринчи марта қизлар ўртасида медаль қўлга киритган спортчи бўлдим. Ўтган йили декабрда травма олгандим. Ўрнимдан ҳам туролмадим. Лекин сизнинг ва спортга берилаётган эътибор орқасидан оёққа турдим. Орзуим бор: Лос Анжелесдан олтин олиб келиш.
Баҳодир Жалолов сўзга чиқди:
“Полвон битта гапиради дейишади. Худо хоҳласа, профессионал боксда 4 та камарни қўлга киритишни мақсад қилдим”