qurbonova_a | Неотсортированное

Telegram-канал qurbonova_a - Mikrofon ko‘targan ayol

5392

Youtube: https://youtube.com/channel/UCaFYOm9O3rAGRdSHmyTJMFQ Саёҳат блоги- @azitravel Мурожаат учун: @AQurbonovaBot

Подписаться на канал

Mikrofon ko‘targan ayol

Президент:

“Келгуси Олимпия ўйинларида кучли 10 ликка кириш — бош мақсадимиз бўлиши керак!”

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Президент ўз нутқида Financial Times нинг колумнисти Саймон Купер «Олимпия ўйинларидаги медаллар жадвали аслида бизга нима ҳақида гапиради?» номли мақоласидан иқтибос келтирди.

Мақолада ёзилишича, “…Олимпия медаллари одатда маълум давлат ёки жамият тўғри ишлаётгани, муҳим масалаларда тўғри йўлдан кетаётганини кўрсатувчи сигнал ҳисобланади. Мамлакатнинг спортдаги ютуқлари, унинг умумий ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Аслида бу фақатгина спортдаги натижалар эмас, балки мамлакат ҳам шунга мос равишда тараққий топиб бораётганини кўрсатади.”

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Диёримиз Диёраси билан.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Болам, ман сан билан фахрланаман. Билсанг агар, ақлли боланинг ота-онаси бўлиш роса катта бахт. Лекин бу ўйлаганимдан кўра, жуда қийин иш. Ақлли болалар ҳамма ишда перфекционист бўламан деб ўзини қийнайди.

Ҳозир 15 минут тўхтамай йиғлаганингни кўриб, нима дейишни билмай овутолмадим. Гапирганим сари йиғлайвердинг. Енгиллаб, йиғлаб олишингни кутдим. 1 йил ҳар куни Яндекс уёққа, Яндекс буёққа чақириб дарсга кетганинг, қишда, иссиқда югуриб-елганларинг, ҳовлида ётоқда қолиб ўқиганларинг, дарсларга кўмилиб ўтирганинг эсимга тушди. Лекин қара, ҳозир қанақа кучли бўп чиқяпсан бу курашдан:
Сан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудидаги Президент мактабига 63.5 балл билан ўйнаб-кулиб ўта олишингни исботладинг. Фақат Тошкент ва Хоразмда балл озгина юқори-67.5 да тўхтабди, сенга 2 тагина саволга тўғри жавоб етмабди.

Она бўлиб биринчи марта тўлиқиб йиғлаганингни кўрдим. Ёшингга мос бўлмаган стресс бу, шуниси оғриқли. Фахрланаманки, ўзингга ўзинг челленж қўя олдинг. Аканг босиб ўтган бу стрессга қайта киришни истамасак ҳам менам топшираман деб ўзингниям, бизниям енгиб ўтдинг.

Биз фақат ақлли эмас, кучли болаларнинг ҳам ота-онасимиз. Яратганга шукр.

Юқори балл олган болалар махсус мактабларнинг қўшимча синфларга олиниш эҳтимоли бор, демак, кураш давом этади.

Усмон болам, сан прросто маладессан.

Усмоннинг канали: /channel/prosto_usmon

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Daryo.uz бугундан пуллик обунани жорий қилди. Кунига 150 та материал чиқса, шундан фақат 2-3 та муҳим, қизиқарли, эксклюзив мавзуларни тўлов эвазига ўқиш мумкин. Аслида бу жуда рамзий сумма, бир баклашка сувнинг нархи. Ҳозиргина ўзим "Дарё"нинг афғонистонлик мухбири билан ҳамкорликда ёзган мақолани ойлик обуна сотиб олиб ўқидим. 25 минг сўм тўладим ва рекламасиз вип тарифда ўқийдиган бўлдим. Зўрку!

Ҳар доим Гардиан, Нью Йорк Таймс, Файненшл Таймсда чиқиб қоладиган қизиқарли 1-2 мақолаларни ўқиш учун пул тўлаб сотиб олганимда, ўзимизнинг ҳамкасбларнинг меҳнати қачон қадр топаркин дердим. Ҳозирча кўп ҳамкасблар бу иш ўхшамайди, одамлар пул тўлаб ўқиб олишни истамайди, деган фикрда. Бошлаб олиш муҳим.

Шунча йилдан бери беминнат яхши мақола ва контент, зўр фоторепортажлар учун "Дарё"ни қўллаб-қувватлашга тайёрман.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Мен ижодига мухлислик қиладиган икки инсон — Севара Назархон ва таниқли дирижёр, Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Камолиддин Ўринбоев “Ўзбекистон халқ артисти” унвони билан тақдирланишди.

Севара Назархон «Овоз» проектида жияни иштироки учун кўп эътирозга қолди. Ўзимам бу қарорини хато дейман. Аммо ижодкорнинг ижодини сев, ундан кўпини сўрама деган нақлга амал қилиб, шу кунларда тинглаётган қўшиғимни улашаман.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Everything happens for a reason, my son

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ўзбекистон-Озарбайжон Олий давлатлараро кенгаши биринчи йиғилишида имзоланган ҳужжатлар сони — 16 та.

— Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартнома;
— Ўзбекистон-Озарбайжон Олий давлатлараро кенгаши биринчи йиғилиши қарори;
— Озарбайжон ҳудудида вақтинчалик ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг ва Ўзбекистон ҳудудида вақтинчалик ишлаётган Озарбайжон Республикаси фуқароларининг меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим;
— Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ва Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик Битими;

Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида олий таълим ва халқ таълими бўйича Баённомалар, савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларни янада кенгайтириш бўйича Амалий ҳаракатлар режаси каби қатор ҳужжатлар имзоланди.

Тошкент-Боку, Шаҳрисабз-Бейлаган, Жиззах-Губа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик битимларига эришилди.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ҳозир Кўксарой қароргоҳида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бошланди.

Президентлар шоҳсупага кўтарилганда протоколга кўра икки давлат мадҳияси янграйди. Меҳмон бўлиб келган мамлакат гимни биринчи бўлиб ижро этилади. Мусиқаси ёққани учун озарлар мадҳиясининг матнини қидирдим. Қаранг, қандай чиройли ёзилган экан. Ўзимча таржима қилдим.

Минглаб жонлар қурбон бўлди,
Кўкрагинг жанг майдон бўлди!
Жондан кечган ҳар бир аскар
Ҳар бири қаҳрамон бўлди!
Сен гулистон бўлажак
Сенга қурбон жон бўлажак
Кўксимда минг бирта ҳис
Муҳаббат маскан бўлажак
Номусинг ҳифз этмоқ-чун
Байроғинг юксалтирмоқ-чун
Номусинг ҳифз этмоқ-чун
Бори ёшлар муштоқдир.
Шонли Ватан, Шонли Ватан!
Озарбайжон,
Озарбайжон!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Диёра Келдиёрова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланибди.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ўтиш балларини кўриб чиқдим. ОТМларда хорижий тил ва адабиёти(инглиз) ва инглиз филологияси йўналишида баллар жуда баланд бўлган. 171-189 атрофида. Контракт 170 лар атрофида тугаяпти.

Бу баллар мамлакатда ёшлар ўртасида инглиз тилини ўзлаштириш даражаси анча ошиб кетганини кўрсатади.

Бу яхши тенденция.

Лекин 172 балл билан инглиз тили йўналишига киролмаган абитуриент ва 70 балл билан педагогикага кираётган бошқа абитуриент натижасини кўриб, одамга алам қиларкан. Инглиз тилидан сертификати бўлган абитуриентлар қўшимча касб-ҳунарли йўналишларни танлаганларида давлат ОТМга кириш эҳтимоллари баланд бўлармиди…

Йўналиш танлаганда стратегия керак эди, болалар…

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

2024-yilning 8-10-sentabr kunlari Samarqandda butun dunyo tekstilchilari yig’iladi.

Ikkita yirik xalqaro to‘qimachilik federatsiyalari — Xalqaro to‘qimachilik ishlab chiqaruvchilar federatsiyasi (ITMF) va Xalqaro kiyim federatsiyasi (IAF) Jahon moda konventsiyasi qo‘shma konferensiyasini o’tkazadi.

“Innovatsiyalar, hamkorlik va tartibga solish – to‘qimachilik va tikuvchilik sanoatining drayverlari” deb nomlangan tadbir soha kelajagini belgilovchi asosiy omillarga bag‘ishlangan bo‘lib, ilk marotaba qo‘shma formatda tashkil etilmoqda.

7-sentabr kuni ITMF boshqaruv kengashi yig‘ilishi bilan rasman ochiladigan konferensiya xalqaro tashkilotlar, to‘qimachilik kompaniyalari, moliya institutlari, jahon to'qimachilik va tikuvchilik sanoati chakana sotuvchilardan 500 dan ortiq yuqori darajali vakillarni to‘playdi.

Ishtirokchilar Amerika kiyim-kechak va poyabzal assotsiatsiyasi (AAFA) prezidenti Stiven Lamar, Yevropa kiyim va to‘qimachilik konfederatsiyasi (EURATEX) bosh direktori Dirk Vantyghem va ko‘plab soha yetakchilari, jumladan Cotton Analytics (AQSh) va Indetex korporatsiyasi vakillarini tinglashadi. (Indetex dunyo tekstil sanoatining eng yirik o ‘yinchilaridan)

Tadbirlar jarayonidagi panell sessiyalarda sohada sun'iy intellekt, tartibga solish, raqamlashtirish, ESG va ta'minot zanjirlari kabi mavzularni muhokama qiladilar.

Bundan tashqari, konferentsiyada ITMF mukofotlari sessiyasi bo'lib o'tadi, unda ITMF Innovation & Sustainability Award 2024 va ITMF International Cooperation Award 2024 g'oliblari e'lon qilinadi.

“O‘zto‘qimachiliksanoat” uyushmasi bilan hamkorlikda tashkil etilayotgan ushbu anjuman “Ipak yo‘li”ning tarixiy markazi bo‘lgan O‘zbekiston uchun muhim voqea bo‘lishi kutilyapti.

Shuningdek, bu tadbir O‘zbekistonning jahon to‘qimachilik mahsulotlarini yetkazib berish zanjiridagi roli ortib borayotganini ko‘rsatadi.

Shu o’rinda ma’lumot uchun, o‘tgan yili mamlakatning to‘qimachilik sanoati 75 dan ortiq mamlakatlarga qariyb 3,5 milliard dollar eksport qildi va bugungi kunda sezilarli o‘sish kuzatilmoqda. 2026 yil oxiriga qadar eksport hajmini 6,5 milliard dollarga yetkazish rejalashtirilgan.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Тепадаги шеърни ўқиб бўлиб, бир лойиҳа съемкаси учун ижтимоий ҳимояга муҳтож бир аёлга қўнғироқ қилиб озгина гаплашиб қолдим. Авария бўлиб, бир оёғини йўқотган, уч фарзанди бор. Бунгача деҳқончилик билан шуғулланиб, помидор-бодринг етиштириб-сотган экан. Шунақанги самимий, ҳазин ва тозакўнгил экани гўшакдан билиниб турибди. Гапимиз қовушиб, дардлашиб қолдик. Энг катта ишимиз, орзуимиз ҳозир — уй-жойли бўлиш деди. Шу ондаёқ Усмон Азимнинг мана бу шеъри эсга тушди. Нега боя шуни ўқимадим деб койидим ўзимни ва хатоимни тузатдим:

Кўмилгансан тонгдан кечгача ишга,
Тақдирни ўзгартмоқ бўлган фаришта.

Ҳаётдан зарра ҳам этмайсан гина,
Гарчи кўйлакларинг иккитагина.

Туфлингга ҳеч қачон қўнмайди ғубор,
Уста умрин чўзган унинг неча бор.

Яшашинг – ҳалолдир, меҳнатинг – ҳалол,
Сўзларинг – таъмизли, ўйларинг – зилол.

Қарашинг – меҳрдир, равишинг – рағбат:
Жонда кўтармоққа арзийсан фақат.

– Уйим бўлса эди! –
“Оҳ” урма туйқус!
Фаришта азалдан яшаган уйсиз…

Усмон Азим

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

ТТС(тез-тез такрорланувчи саволга БОЖ(биринчи ва охирги жавоб): IPhone ни “Здоровье” бўлими “Шаги” деган қисмда тавсия этилган “Pedometer++” иловасини кўчириб ишлатяпман.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ҳамма свежий расм улашганда мен 2016 йилги Олимпиада ғолибларини кутиб олиш маросимини эслаб қолдим.

Тўлқин Алибеков, Ноил Рахматулин, Жамолиддин Қаландаров, Шуҳрат Сулаймоновлар билан олимпиадачиларни роса ҳаяжонланиб кутганмиз аэропортда. Интервьюларни ким биринчи бўлиб олишга уриниб:) У пайтда инстаграм ривожланмаган, нари борса фейсбук бор, иш билан банд бўлиб, расмга тушишга қизиқмасдигам.

Суратдаги қайси эски чемпионларни эсладингиз?

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Шавкат Мирзиёев:

— Дунёдаги 7 та медални 5 тасини, яъни 71 фоизини Олимпиадада иштирок этган боксчиларимиз қўлга киритишди. Бу катта матонат, қаҳрамонлик эмасми?

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Айни вақтда Президент Кўксаройда Олимпиада чемпионларимиз, уларнинг ота-оналари, тренерлари, спорт соҳаси раҳбарлари, жамоатчилик билан учрашув ўтказмоқда.

Президент:

Сизлар бутун халқимизга, менга ҳам куч-қудрат бердингиз. Сизларнинг ҳозир ота-онангиз учун энг катта бахт-шу ерда ўтириб, ютуқларингизни кўраётганлари. Сизлар 15 йилга умрларини узайтирдингиз. Сиздек полвонларни, жасорат эгаларини катта қилган ота-онангизга раҳмат.


@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

5 йил олдин шу болам “Р” ҳарфини айта олгани учун ҳамма “Усмон маладес” деб қўллаб-қувватлаганди.

Бугун Тошкентнинг 3 мингдан ортиқ кучли болалари орасида 43-ўринда турибди.

Бу катта меҳнат учун “Компас” хусусий мактабимиз устози Анжела Исхаковна, айниқса, “Ал Жабр” ўқув маркази ва Субҳонбек Сайфиддинов, Сўғдиёна Сайфуллаева, Асадбек Тожимуҳаммедовга кўпдан кўп раҳматимизни айтамиз. Бутун оиламиз билан бу фидойи инсонлар олдида қарздормиз.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Мени Мадина Нурмандака фотоаппаратим ва қобилиятим бўлганида, тадбирларда оладиган эксклюзив фотоларимни "Дарё"да шақиллатиб сотардим. Амалдорларга-ю текин фотосессия истовчи ёш-ялангларга:)
- Мадина, расмимни жўнатворинг!
- Бирнарса Бирнарсаевич, фильтрлисими ё шундоқми?
- Шундоғиям бўлаверади, ўзи келишган бўлсам😎
- Мана бу "Дарё.Портретлар бай Мадина Нурман" линкига ўтасиз, пеймидан ё виза карддан базавий ставканинг 30 фоизини шундоқ тўлаворасиз. Фильтрлисини олаверинг, икки марта сотиб олиб ўтирманг дейманде, барибир исходниги сизга ёқмаслиги аниқ)

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугун паралимпиячиларимиз Парижга жўнаб кетишди

28 августдан 8 сентябрга қадар ўтказиладиган Паралимпия 2024 ўйинларида 65 нафар ўзбекистонлик пара атлет 9 та спорт туридан қатнашади: пара енгил атлетика, пара таэквондо, пара ўқ отиш, пара сузиш, пара каноэ, пара академик эшкак эшиш, пара дзюдо, пара пауэрлифтинг ва пара велоспортдан жами 113 та лицензия олишган.

Пара атлетларимиз 2016 йилдан бери олимпиадачиларимиздан каррасига кўп медал олиб келишади.
2016 йил, Рио де Жанейро: 31 та медаль (8/6/17)
2020 йил, Токио: 19 та медаль (8/5/6)
2024 йил, Париж: тахминимча медаллар сони 30 тадан ошади, чунки, бу сафар атлетлар рекорд даражада — 113 та лицензияни қўлга киритишган.

Паралимпиада ғолибларига ҳам худди олимпиада ғолиблари билан бир хилда мукофот пуллари берилади: 200/100/50K$

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Давлат мукофотларини ахборот соҳасида кимлар олди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони имзоланди.

Улар сафида медиа соҳаси ва ахборот хизматлари вакиллари ҳам бор:

«Дўстлик» ордени билан

Мамбетшерипова Назира Абдиганиевна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Oʻzbekiston 24» телеканали фан, таълим ва маданият бўлими мудири
Шахобиддинов Аюб Шопатхиддинович - «Milliy telekanal» масъулияти чекланган жамиятининг кино ва сериаллар дирекцияси бўлим бошлиғи, кинорежиссёр

Шуҳрат» медали билан

Марупов Илҳом Исломович - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби

Меликузиев Джахангир Валижанович - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Ахборот-таҳлил ва тарғибот ишларини ташкил этиш бошқармаси бош мутахассиси

Ходжаев Асаджан Азатбекович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

Юлдашев Муслум Исламович - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг халқаро ва аудиовизуал журналистика кафедраси доценти

Якубова Дилобар Абралбековна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Oʻzbekiston 24» телеканали «Ахборот» бош муҳарририяти шарҳловчиси тақдирланган!

Ҳамкасбларни табриклаймиз!

@jurnalistikauzbek

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугунги ташрифдан шахсий хулосам:

Ўзбекистон раҳбари брифингда “биз Озарбайжон билан ишончли стратегик ҳамкор эдик, бугундан бошлаб иттифоқдошмиз” деди.

Бу муҳим янгилик.

Стратегик ҳамкор билан иттифоқдош бўлишнинг фарқи нимада?

Иттифоқдошлар одатда бир-бирларига нисбатан аниқ ва ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилган мажбуриятларга эга бўлишади, бу кўпинча ҳарбий ёки сиёсий битимлар орқали тасдиқланади. Низо ва инқирозлар пайтида давлатлар бир-бирига ёрдамлашиш мажбуриятини олади. Миллий хавфсизлик ва суверенитет учун иттифоқдошлар кўп бўлиши жуда яхши.

Стратегик ҳамкорлар ҳам бир-бирларига нисбатан муҳим мажбуриятларга эга, аммо улар одатда, иқтисодий, хавфсизлик, илм-фан ва технологияда ҳамкорлик қилишни ўз ичига олади. Стратегик ҳамкорлик тўғридан-тўғри ҳимоя қилиш мажбуриятини ўз ичига олмаслиги мумкин, бу кўпроқ умумий мақсадларга эришиш учун узоқ муддатли ҳамкорликни назарда тутади.

Иттифоқчилик муносабатлари узоқ муддатли бўлиб, ташқи сиёсат ўзгаришларига нисбатан барқарор бўлади. Иттифоқчилик муносабатларини бузиш қийин ва у жиддий сиёсий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Стратегик ҳамкорлик эса мослашувчан ва ташқи ёки ички омилларга қараб ўзгариши мумкин.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Шавкат Мирзиёев Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлади.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибон Алиева ҳамроҳлигида Ўзбекистонда. 2 кунлик давлат ташрифи бўляпти.

Постсовет мамлакатлари орасида фақат Озарбайжонда вице-президентлик мақоми бор. 2017 йилдан буён Президент Илҳом Алиевнинг рафиқаси Меҳрибон Алиева ушбу лавозимда ишлаб келади.

Сурат кечаги.
Фото - Мадина Нурманники.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ўзбекистонга 65 гр.гача тиллани шахсий эҳтиёж учун олиб кириш мумкин. Лекин, ундан ошиб қолса-чи? Олиб қўйишадими?

Божхона қўмитаси Матбуот хизмати жавоб беради.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Мандат чиқибди. Кимда қандай воқеалар? Ким ўқишга кирди деб ҳамма сўрайди, ким киролмади? Ким энди нима қилмоқчи?

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Олимпиада каби йирик спорт мусобақаларидаги муваффақият, медаллар нима сабабдан бунчалик муҳим ҳисобланади? Нега олимпиадаларни ҳамма кузатади? Ғалабалар жуда кенг миқёсдаги нишонланади? Financial Times колумнисти Саймон Купер «Олимпия ўйинларидаги медаллар жадвали аслида бизга нима ҳақида гапиради?» номли мақоласида бу масалага батафсил тушунтириш берибди.

Куперга кўра, олимпия медаллари одатда маълум давлат ёки жамият тўғри ишлаётгани, муҳим масалаларда тўғри йўлдан кетаётганини кўрсатувчи сигнал ҳисобланади. Мамлакатнинг спортдаги ютуқлари, унинг умумий ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Аслида бу фақатгина спортдаги натижалар эмас, балки мамлакат ҳам шунга мос равишда тараққий топиб бораётганини кўрсатади.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

ГРАФИКА

Кўзинг қаро сенинг, қошларинг қаро,
Юзларинг оқ сенинг, кулишларинг оқ.
Қўлингдаги таъна тошларинг қаро,
Менга ғамгин боқиб туришларинг оқ.

Унутишинг — қаро, ҳижронинг қаро,
Соғинчинг оппоқдир, хатларинг — оппоқ.
Қародир юрганинг ўч-меҳр аро,
Менга ташлаб кетган дардларинг — оппоқ.

Шомми, ё саҳарми — вақтимдир қаро,
Сен деб тўкаётган ёшларим оппоқ.
Сенинг ҳам, менинг ҳам бахтимдир қаро,
Ўттиз тўрт ёшингда сочларинг оппоқ.

Ишон, юрак оқдир, қародир тақдир,
Оқ-қора бўёқлар бизнинг боғларда...
Мен милён бўёқни билардим, ахир,
Иккимиз бахтиёр бўлган чоғларда.

Бугун 13-август — Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг таваллуд куни.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

6 да туриб, юзни ювдим.
Тишни ювдим.
Бир хўплам сув ичдим.
Сочни тарадим.
Қулай кийимни кийдим.
Наушник тақдим.
Кеееетдим.
Учратганларим:
Маҳалла масжидининг битган гумбаз конструкцияси,
Эрталабдан ишга тушган чумолилар,
Нега ҳаётга келганини билмай, бир нуқтада қотиб қолган, қанотлари кесилган, пайпоқли кабутар.
Яна ўша Учтепа суд олдида осилган сим ва
Эҳтимол туман ҳокими
Фарҳод Абдуллаев кетганидан бери
Супирилмаётган “Подмосковье”нинг мусорли йўлаклари.
Ҳамда ит етаклаган рус кампирлар.
Автобус кутиб, бекатда сигарет қутисини отаётган эркак
Пешеходда йўл бермаган Дамас, Спарк, Бивайди.
Тинглаганларим:
Пол Маккартни “Yesterday” дан бошланган юриш
Сўнг Насибанинг “Бахт ўзи нимадир”и, Юлдузнинг “Хаста бўлма”си кўзни ёшлатганда алмаштирилган плейлист. Финишга Бахтиёр Раҳмоновнинг
“Қуёш порламоқ учун”и.
Эришганларим:
Фреш мия
3.2 км пиёда
Фри тайм фо майселф.


Хэв э гуд дей всем!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Чемпионли самолёт.

Ўзбекистон, бизни кутиб ол!

Видео: Дилобар Якубова.

Самолетда айни вақтда олинган видео, яна 3 соатга яқин учишади. 21 дан ўтганда Тошкентга етиб келишар экан.

Читать полностью…
Подписаться на канал