Менга маълум бўлишича, иш терговда кўрилиб, судга оширилган. Бундан она ҳозиргача бехабар, шубҳаларида асос бор экан. Суд вазиятга қонуний баҳо беради, кутамиз.
Читать полностью…Париж 2024 Олимпиадасининг ёпилиш маросимида байроғимизни икки карра Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов кўтариб ўтмоқда.
Читать полностью…Париж 2024 Олимпиадасининг ёпилиш маросими Тошкент вақти билан 11 август куни соат 23:00 да бошланади. Бу маросим "Стад де Франс" стадионида бўлиб ўтади ва тахминан икки соат давом этади.
Париж 2024 Олимпиадасининг ёпилиш маросимида бир неча таассуротли воқеалар бўлиб ўтади. Маросим "Рекордлар" деб номланиб, бугунги кунда жаҳонга машҳур бўлган қўшиқчилар, акробатлар ва рақсчилар иштирокида ўтказилади.
Асосий воқеалар:
Спортчиларнинг паради: Олимпиадада иштирок этган барча мамлакатларнинг спортчилари ўз байроқлари билан майдонга чиқадилар.
Медаллар топшириш маросими:
Айрим спорт турларидаги медальлар айнан ёпилиш маросимида топширилади, жумладан, аёллар ўртасидаги марафон ғолиблари.
Олимпия байроғини тушириш ва Олимпия оловини ўчириш:
Бу ҳар бир ёпилиш маросимининг муҳим қисми бўлиб, ўйинлар расман якунланганлигини англатади.
Нью-Йоркка олиб ўтиш:
2028 йилги Олимпиада ўйинларини қабул қилиб оладиган Лос-Анжелес шаҳрига расмий равишда Олимпия байроғи топширилади.
Маросимнинг катта қисми шоу ва мусиқий чиқишлар билан тўлдирилади. Голливуд актёри Том Круз ўзининг хавфли трюки билан иштирок этади деган хабарлар бор.
Постни сунъий идрок билан ҳамкорликда ёздим.
Даст кўтаришда Турсуной 8-ўрин бўлди.
Бу полвон қизлар бир жойга йиғилса, Ерни кўтариб юборса керак. Бирнималар деб бақириб ҳам қўйишаркан, одам ваҳми келади.
Бироздан сўнг силтаб кўтариш баҳси бошланади.
Даа, шанс кам. Ҳали қудрат эгаларининг 4 нафари чиққаниям йўқ. Турсунойнинг тренери 118 кгга буюртма берган.
Читать полностью…Шуни тантанали маълум қиламанки, парикмахеримнинг олдига соат 11 да бораман.
Натижани соат 12 дан сўнг, Турсуной Жабборова чиқишидан аввал эълон қиламан.
Кутинг, халқим!
/channel/MadinaNurman/6522
ТВда ҳам мадҳия. Энди ухласак бўлади.
Эртага фақат 14:30 да оғир атлетикачимиз Турсуной Жабборовани кузатамиз. Қани уям медал билан Олимпиадани тугатиб берса.
Яхши дам олинглар.
206 та давлат қатнашди Олимпиадада.
**92 та давлатгина медал ололди.
Ўзбекистон шунча давлат орасида 13-ўринда.
8-олтин муборак, Баҳодиристон!
Big Uzbek won his second gold medal!!!
Ошнинг кучига шубҳа қилганлар, келиб ошимизни еб кетсин:)
Хазорасплик 19 (2024 йил) ёшли келин 7 ойлик ҳомиласи билан вафот этган. Онасининг шубҳасига кўра, уни "қайнона-қайнотаси уриб ўлдирган".
Эрталаб ботимга шундай хабар келди.
- Қизимни ўлдиришди, чора кўрилмаяпти. Мен Аллаёрова Ойгул, Хазорасп туманиданман. 2023 йилда 18 августда қизимнинг тўйи бўлди. Қизим бир йилга бормади, уни икки инсон ўлдирди. Март ойида уйимга келди. У хомиладор эди. Нега юзинг кўк десам, ари чақди деди. Бошимни уриб олдим деди. Доим уриб юрган экан. Лекин буни айтмаганди. Қизим мактаб вақтида чаққон, ўқимишли, соғлом қиз эди. Ўлган куни менга қўнғироқ бўлди. Қизинг шайтонлаб ўлиб қолди дейишди. Менга ёрдам беринг, адолат бўлсин, жазосини олсин ўлдирганлар.
- Қизингиз хомиладор бўлган бўлса, балки хомиласида муаммо бўлган ва даволанишга кеч қолгандир?
- Йўқ, соғлом эди боласи ҳам. Муаммо йўқ эди.
- Қизингизда руҳий-психологик муаммолар, дейлик тутқаноққа ўхшаган нарсалар бўлмаганми аввал?
- Йўқ, ҳеч қачон.
- Келинлик уйида кимлар яшарди, эри қаерда?
- Эри Россияда эди. Тўйдан кейин армияга кетди, кейин яна кетди.
- Қизингиз вафот этганда эри бу ердамасмиди?
- Йўқ, жанозасида ҳам келмади...Уйида фақат қайнота-қайнонаси билан яшарди. Қайнонаси 2-турмуш. 86-йил.
- Қизингиз баданидаги кўкаришлар бўлганида уйида фақат қайнона-қайнотаси билан яшармиди?
- Ҳа.
- Ёш аёл вафот этса, судмедэкспертиза қилиниши шартку кўмилишдан аввал. Улар нима деди?
- Қилдик деб алдашди. Билолмасам. Кўмишди. Бир скорий чақирдик дейишди. Ёлғон экан. Баданида кўкаришлар бор эди. Кўмишдан аввал аммалари ювишди. Унга туҳматлар қилишди. Биров билан тутдим деб. Ҳаммаси туҳмат, топиб берсин. Суриштириб кўринг. Мен у пайтда дод дедим, қулоғим эшитмади. Рози бўл деб йиғладим. Худо борку...Ҳеч ким мендек куймасин. Президент бобогача борсин гапларим, айбдорлар жазосини олсин, болаларига ота-оналар куймасин.
- Органга ёздингизми?
- Ҳа маъракаларидан кейин ёздим.
- Улар нима деди, қандай хулосага келди?
- Жимжитлик, босди-босди қилгандир куёв томон.
Эрталабдан бери шу марҳума Назокатнинг расмига қараб юрагим оғрийди.
Шундай воқеаларни ёзишдан жуда-жуда тийиламан. Кимнидир жиноятда айблашнинг сўрови ҳам, жавоби ҳам оғир. Аммо нима учун буни ёзяпман? Жуда кўп очиқ саволлар бор. Чунки келин ўлими апрель ойида содир бўлган. Ёш аёлнинг, устига устак хомиладор келиннинг ўлими содир бўляпти, лекин ота-онасига қизининг ўлимига айнан нима сабаб бўлганини қарийб 4 ойдирки, ҳеч ким айтмаган. Шу пайтгача маълумотларни текшириб, аниқлаганим шу бўлди: аёл ўлими 23.04.2024, ўлим гувоҳномаси эса орадан 3 ой ўтиб берилган, 30.07.2024й. Ўлим сабабига судмедэкспертиза хулосаси шундай: "мурда танасининг чуқур чириши"... Дастлабки хулосам шундай, ўлим содир бўлган вақтда марҳума экспертиза қилинмаган бўлса керак.
Мен Хазорасп тумани ҳуқуқ-тартибот органлари бу ҳолатга ойдинлик киритишларини сўрайман. Қонун ишласин, бировнинг ўлими содир бўлса, тизим ишласин ва адолат қарор топсин.
Маълумотлар ва фото Назокатнинг онасининг рухсати билан қўйилди.
Kechki mutolaa
(o‘qish yoki eshitish uchun 3 daqiqa vaqtingiz ketadi)
O‘tkir Hoshimov. Tarnov (hikoya)
Izoh: Hafta boshida taniqli oʻzbek yozuvchisi va jamoat arbobi O‘tkir Hoshimovning tavallud kuni edi (yozuvchi 1941-yilning 5-avgustida Toshkentning Do'mbirobod mahallasida tug‘ilgan). Shu munosabat bilan adibning “Daftar hoshiyasidagi bitiklar” asaridagi kichik hikoyani taqdim etamiz.
📖 Matnni o‘qish uchun:
xushnudbek/otkit-hoshimov-tarnov" rel="nofollow">https://teletype.in/@xushnudbek/otkit-hoshimov-tarnov
🎧 Audio hikoyani eshitish uchun:
https://youtu.be/C3lGDT2DCV4
🎙Bugungi hikoya audiosini Aziza Qurbonova o‘qigan.
📚 “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.
#kechki_mutolaa
🔘 @xushnudbekuz
Ўзбекистон спорт делегацияси Париж Олимпиадасидаги иштирокини якунлаб, тарихий натижага эришди. Ўйинларнинг охирги кунида боксчиларимиз Баҳодир Жалолов ва Абдумалик Ҳалоков, эркин курашчи Разамбек Жамалов олтин, таэквондочимиз Светлана Осипова ва оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев кумуш медалларни қўлга киритди. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев улар билан ҳамда 9 август куни бронза медалига сазовор бўлган эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари бутун халқимиз номидан чемпион ва совриндорларни самимий табриклаб, мураккаб курашларда кўрсатган юксак маҳорати ва матонати учун миннатдорлик билдирди. Уларнинг ота-оналари ва мураббийларига эл-юртга муносиб шундай ўғил-қизларни тарбиялагани учун раҳмат айтди.
Сен Ўзбекистон аёллари орасида биринчи бўлиб таэквондо бўйича олимпия медали совриндори бўлдинг. Барчамиз ҳар бир чиқишингни ҳаяжон билан кузатдик. Юксак жанг санъати ва ҳақиқий жангчи руҳини намойиш этдинг. Сен билан жуда фахрланамиз,
Тарихий ғалабанг билан чин қалбимдан табриклайман. Энг оғир вазнда тенгсиз эканингни яна бир бор бутун дунёга кўрсатдинг. Бу бизларга жуда катта фахр, ғурур-ифтихор бағишлади. Парижда ҳам олтин олиб келишга ваъда берган эдинг, бугунги тарихий зафаринг шу ваъдага мос бўлди. Катта-катта ғалабалар ҳали олдимизда. Пойтахтимизда номингга очилган бокс бўйича спорт маҳорати мактабида яна юзлаб, минглаб ўзбек баҳодирлари катта рингларга тайёрланишига ишонаман,
Ты стала первой узбекской олимпийской медалистской по таэквондо. Мы все с волнением наблюдали за каждым твоим выступлением. Я хочу сказать, что ты продемонстрировала поистине высокое боевое искусство и дух настоящего воина. Очень гордимся тобой,
От всего сердца поздравляю тебя с исторической победой. Ты еще раз показал всему миру, что тебе нет равных в супертяжелом весе. Это принесло нам огромную гордость и воодушевление. Ты обещал привезти золото из Парижа, и сегодняшняя историческая победа соответствует этому обещанию. Большие победы еще впереди. Уверен, что в открытой в столице школе спортивного мастерства по боксу, носящей твое имя, еще сотни и тысячи узбекских богатырей будут готовиться к большим рингам,
118 кгни ҳам олди Тўмарисимиз. Шанс сақланиб турибди медалга ҳозирча. Қолганлар чиқишини кутиш керак.
Читать полностью…Дунёнинг Тўмарислариям кўп экан. Пайт пойлаб ўтиришибди. 1-уринишга 130, 125 кг заказ бериб қўйишганини қаранг.
Турсуной 116 кг буюртма берган.
Олимпия ўйинлари бошланишидан олдин 200К ҳақида ёзганимда, кўпчилик мукофот пулидан ҳам кўра, “нимага керак ўзи шу Олимпиада, нечта медал олгани, қанақа рейтинг бўлгани билан нима ўзгаради?” деб дўстларим калака қилишганди.
Дилим оғриганди.
Бугун кўришдики, Олимпиада руҳининг пулга сотиб олиб бўлмайдиган эмоциялари бор. У халқлар дипломатиясининг етишмаётган жойини ёпади, давлат ва жамият ўртасидаги кайфиятни Ватан деган тушунча остида бир таянч нуқтасига жойлайди, минглаб одамларни бировнинг ютуғига хурсанд бўлишга ундайди, ўзини шу байроққа тегишли эканини ҳис қилдиртиради, ёшларни спорт билан ҳаваскор-профессионал шуғулланишга чорлайди.
Битта медал йиллар давомида кўчага миллионлаб сарфлаб шиорлар ёпиштиришу ватанпарварлик роликларини пул тўлаб тв ва тармоқларда айлантиришдан кўра кўпроқ эффект беради.
Ҳа, биз бой давлатлар орасида осмондан тушгандек, 13-ўринда турибмиз. Бу феномен тасодифмас. Озгина эътибор берилса, ҳамма соҳада қаҳрамонлар чиқишига исбот бу.
Ўшанда ёзиб тушунтириб беролмаган гапим шу эди: спорт ва санъат одамдаги севги-муҳаббатга ўхшайди. Сиз унга сарфлайдиган энергиянгизни бошқа жиддий ишлар, марраларга етишга сарфлашингиз мумкин, лекин бу туйғуларсиз, бу азартсиз ҳаёт жуда тузсиз ва мазмунсиз бўларди.
Хуллас, биздек оддий, муаммолари кўп давлат/жамият ҳам баъзан севиб-севилиб, негативлар кўпайган дунёда қувонч ёшларини тўкиб туришга муносиб.
Уйга қайтишганида фанклубимиз, айниқса, Абдураҳмон Фозиловга битта медал бервориш керак.
/channel/Press_Secretary_Uz/4562
Баҳодир Жалолов ҳаваскор бокс билан хайрлашганини билдирмоқчи бўлди шекил, устки кийимини ечиб, рингга қўйди.
Читать полностью…