Светлана Осипова ярим финал баҳсини бошлади. Рақиби - жанубий кореялик Ли Да Бин.
Кореялик тренер челленж сўради. Уҳ.
Қабул бўлди, бошга зарба берган экан кореялик, унга 3 балл қўшилди.
“Ҳакамлар ҳайъати кўриб чиқади, бугун иш кўпайди уларга” - Элдор Мустафоевдан доимгидек шедеврлар чиқиб турибди:)
А ҳозир ишламаса, қачон ишлайди?
Кўтариб бўлиб, енгил жилмайиб қўйди. Худди бир челак сув кўтаргандек:)
Тўмммарррислар келди!
Таэквондочи Светлана Осипова ярим финалда.
У британиялик Ребекка Макгоуэнни 2:0 га мағлуб этди.
Биринчи олимпиадасида бугун биринчи медали (Олтин🌷) бўлсин насиб!
Уйда бирор иш қилиб бўлмаяпти, кимдир кимнидир ютиб қўяди)
Эҳ эҳ эҳ. Катта тафовутли кг буюртма берган эканда. Менимча, кўзи етган, аввал машқ қилган бўлган. Капалак қанот қоққандек нимадир етмабди…
Читать полностью…Улуғбек Рашитов чорак финалда хитойлик Лианг Юшуай билан тўқнаш келади.
Бу баҳс соат 18:00дан сўнг бошланади!
Обуна бўлинг: Universal
Олимпиаданинг 13-куни. Бугун жуда муҳим кун. Фаворитлар Улуғбек, Абдумалик, Ҳасанбойларни кузатамиз.
13:00. Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова (саралаш, яккалик)
13:30 - Каноэда эшкак эшиш. Нилуфар Зокирова (саралаш, 200 метр)
13:35 - Таэквондо. Улуғбек Рашитов (медаль)
14:30 - Эркин кураш. Жавраил Шапиев
14:45 - Эркин кураш. Ғуломжон Абдуллаев
17:30 - Замонавий бешкураш. Алисе Фахрутдинова
00:30 - Бокс. Абдумалик Халоков - Чарли Сеньор (Австралия) (ярим финал)
1:35 - Бокс. Ҳасанбой Дўсматов - Билал Беннама (Франция) (финал)
Манба: olamsport.com
Рустам Ассакалов катта спортдаги фаолиятини якунлади
Барчаси учун раҳмат!
Обуна бўлинг: Universal
Рустам баҳсни давом эттиролмаслигини айтди. “Елкам жойида эмас” деяпти тренерга. Елкаси чиқиб кетди шекилли.
Читать полностью…Ҳозир менга яхши хабарни улашишди.
22-Меҳрибонлик уйининг 10 нафар тарбияланувчисидан ташкил топган футбол жамоаси IX Жаҳон юниорлар кубогида Ўзбекистон Республикаси шарафини ҳимоя қилиш учун Польшага кетишибди.
Жамоа аввал ҳам зўр натижа кўрсатган. Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги халқаро мусобақада қатнашиб, I ўринни эгаллаган экан. Ўтган йилиям Польша давлатининг Варшава шаҳрида Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги VIII Жаҳон чемпионатида 28 та давлатлар ўртасида фахрли иккинчи ўринни эгаллаган.
Бу йил Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмаги остида тайёргарлик олиб боришибди.
Йигитларга омад ёр бўлсин. Ватан болалари ватанига хурсандчилик билан қайтсин.
Фото: Bobur Karimov / Anhor.uz
Адашбоева буюртма бермаяпти. Вазиятни кузатяпти шекилли.
UPD: 3 та уриниши тугадику дейишди, ҳа, билмаганим учун узр🙈
Кореялик олтинни уриб кетадиёв 113 кгни кўтарди.
Ҳакамлар қабул қилмабди 113ни.
Худога шукр, бунинг 110 ни реферилар олмади. Бир томонга қийшайгани учун.
Бошқа спортчиям кўтаролмади 110ни.
3-уринишда 105 кг. Сал сал бўлди-ю туриб берди кейин қотиб. Good lift деди шарҳловчи.
Читать полностью…Қизлар сеанси давом этади.
Оғир атлетикачимиз Регина Адашбоевани кузатяпман.
1-уринишда 100 кгни осонлик билан кўтарди.
Эртага 11 август куни Париж 2024 ёзги Олимпия ўйинлари якунига етади. Худди бир нафасда ўтгандек.
Якшанба 14:30 да оғир атлетикачимиз Турсуной Жабборованинг чиқиши - биз спортчилар баҳсларини якунлаб беради.
Лекин эртагача ҳали медалли чиқишларимиз кўп.
Вой бунча аламли. Қандай кўрдинглар? Акбар Жўраев борини тикворган эканку.
Яхшиям ухлабман. Сониялар ичида қариб кетади одам.
Улуғбек Рашитов Олимпиададаги юришини муваффақиятли бошлади
Францияда ўтаётган Олимпия ўйинларида таэквондо WT бўйича вазни 68 килограммгача бўлган спортчилар баҳси бошланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/623188
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#azi_yugur_challenge
#3kun
Бугун кўчага одатдагидан 8 дақиқа кеч чиқдим.
Кечаси бокс кўрганим таъсир қилди. Уйқу етарлимас бўлди. Ўзи тонгда юришдан мақсад — уйқумни тартибга келтириш. Вақтли туриб, кўпроқ юрсанг, тана кечга бориб, одатдагидан кўпроқ толиқади ва “вақтлироқ ухла” деб сигнал беради. Кеча уйқум келса ҳам боксгача пирог пишириб, бир бўлак еб олганим анча халақит қилди. Ҳай майли. Одам қизиқиб қолган нарсасидан ўзини жудо қилмаслик керак:)
Маҳалла маршрутида яна бошқа кўчаларни кашф қилиб юрдим. Озода кўчалар кўп маҳалламизда. Лекин Учтепа тумани фуқаролик суди рўпарасини, шунинг яқинидаги Замин супермаркети атрофини бундай деб бўлмайди. Яқин 2 ҳафтача супирилмаган, ҳаммаёқ чиқинди. Яна шу суд тўғрисида қандайдир кабель узилиб ётибди. Расмда кўриниб турибди. Одам қўл узатса етгулик. Кеча ҳам кўргандим. Хавфлими-йўқми, телефон симими ёки электр, буни олиб ташлаш керак.
Бугун Ширин кўчаси томондаги Ипотека банк филиалигача ҳеч қаерга қайрилмай бориб-қайтдим.
3-кун юраётганим учун оёқларда сал оғриқ бор. 1 ҳафтада ўтиб, кўникиб кетсам керак.
Кун янаям салқинлашган. Чунки кеча соат 6.40 га бориб исиб кетаётганди, бугун сездирмади. Бугун қисқа ёзаман. Азизатайм тез тугади. Чунки, кўйлак дазмоллашим керак экан:)
Кунингиз яхши бошлансин!
Баҳодир Жалолов рингга чиқмоқда.
Рақиби- 25 ёшли, 189 см бўйли, асли камерунлик Нелви Тиафак (Германия).
Баҳодир 30 ёш, 201 см. Бўй жиҳатдан, Олимпиада тажрибаси жиҳатидан рақибидан устун.
Супероғирлар
Бокси бошланди.
Иродасини тўплаб курашга сониялар ичида уринди, бироқ бўлмади, оғриқ кучлилик қилди. Хуллас, тугади.
Читать полностью…