qurbonova_a | Неотсортированное

Telegram-канал qurbonova_a - Mikrofon ko‘targan ayol

5392

Youtube: https://youtube.com/channel/UCaFYOm9O3rAGRdSHmyTJMFQ Саёҳат блоги- @azitravel Мурожаат учун: @AQurbonovaBot

Подписаться на канал

Mikrofon ko‘targan ayol

Атиги 2 балл Арам!!!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Uzb 3: Arm 8 бўлиб турибди.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Арам Варданян гиламга чиқди. Рақиби арманистонлик Малхас Амоян.

Ҳакам туркиялик.

Илойим, бронза бўлсин!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Мана бу даҳшат...Ортиқча 100 грамм сени олтиндан маҳрум қилиши ҳақида

/channel/olamsportcom/65342

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Арам ва Рустам ҳам рақибларини енгиб, бронза учун курашиш имконини сақлаб қолди.

Арам ўтиш баҳсида жазоирлик курашчини 9:0 га енгди. Рустам Ассакалов эса жанубий кореялик рақибини 8:2 га мағлуб этди.

Энди Баҳодир Жалолов жангига қадар кўриладиган 2 та қизиқ ўйин бор. Кечки 22 ларда бошланаркан.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

#azi_yugur_challenge
#2kun

Бугун 47 минут ичида 4.1 км юрдим.

Кечагидек соат 6 да юз-тиш ритуалини қилиб, бир стакан сув ичиб, кўчага чиқдим. Бу сафар орқа маҳаллаларни айланиб, кейин катта йўл томон юрдим. Чўпонота маҳалласи йилдан йилга кенгайяпти, янги замонавий уйлар тушган. Битта қизиқ тенденцияни кузатдим, ер қимматлиги учун ҳамма ўзига тегишли майдонни тўлиқ ўзлаштиради, кўчасига мевали дарахт ёки гул экмай қўйган. Боғчаси борлар ҳам аксарияти барг тўкмай, иш кўпайтирмайдиган арча, буталар эккан. Ҳеч битмаётган ҳовлимиз битса кўчага мевали дарахт экаман деб ният қилдим. Болаларинг, келажакда невараларинг, ўтган-кетганлар қўлини узатиб дарахтдан дори сепилмаган, табиий мева олиб еса, зўрку.

Бугун Подмосковье бекатини айланиб ўтиб, Учтепа экопаркига кирдим. Чоғгина, соя-салқин боғ. Ягона муаммо унинг фақат битта, Ширин томондаги дарвозаси очиқ. Изза кўчаси томонидаги дарвозаси қулф. Боғнинг чиқиндилар йиғиладиган бурчагида 5-6 ширингина итларнинг питаки экан. Беозор, ёнидан ўтсанг ҳам индамайди. Лекин бир амаки назоратида йўлнинг нариги тарафидаги, адашмасам ёзилишга чиқиб, дарахтларни белгилаб кетаётган итга бу дайди итлар тахминан шундай вовуллашди:

- Йўқол территориямиздан! - дейишди эгасиз ва озод итлар.

- Дайдилар, прописканг борми, кўрсат! - деди эгаси бор, боғлоғлиқ ит.

Экопаркда учта онахонни кўрдим, биттаси оёқ кийимини ечиб, тонгги шудринг устида ерда юриб мазза қиляпти. Яхши идея.

Паркда роса скамейкада ўтиргим келди, ҳали кун бўйи ўтирасан деб ўзимни уришдим. “Саида уйғонди” деган смс келди бу орада.

3 мартача ичимда 100 гача санаб югурдим. Бу иродани тоблайдиган машқ. Маҳалламга Учтепа суди томондан кирдим. Бизда Ҳазрати Билол номли катта масжид қуриляпти. Қора туш замонида яхши эслайман, бошида 20-30 кекса чиқадиган лойсувоқ, пахсадевордан қурилган масжид бўлган, кейинчалик у ёпилиб пахта титиш цехига айлантирилган. 2016 дан бошлаб масжид сифатида кенгайди, таъмирланди. Энди эса орқасидаги бир хонадон сотиб олиниб, анча катта ва замонавий масжид қуриляпти. Асосан ҳомийлик, ҳамма ўз ҳиссасини қўшяпти.

Уйга келдим, постни ёзиб бўлгач, чой ичиш, Саидани кийинтириб, адасига қўшиб боғчага жўнатиш керак.

Азизатайм из энд.

Хэв э гуд дей.

Шошманг, асосий янгиликни айтмабманку, кеча биринчи марта вақтли ухлаб қолганимда бизда яна бир боксчимиз - Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалга йўл олди. Яна Ҳасанбой Дўстматов, Лазизбек Мулложонов ҳам финалда. Учаласи олтин олса борми🔥

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Kun.uz: Мадримов Кроуфорд билан жанг учун қанча маблағ ишлаб олди?

...Кроуфорд ва Мадримовнинг жанг орқали қанчадан маблағ ишлаб олгани расмий ҳисоботларда келтирилмаган. Шунга қарамай, Nyfights’нинг ёзишича, америкалик 36 ёшли боксчи бу жанг ортидан қарийб 8 миллион долларга бойиган, ўзбекистонлик 29 ёшли чармқўлқоп устасига қарийб бир миллион доллар маблағ ажратилиши айтилмоқда.

P.S. Қачондир бокс ҳақидаги мақолаларни ҳам ўқий бошлайсан дейишса, у бошқа Азиза бўлса керак деган бўлардим.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Аттанг, ўхшамади. Арам Варданян япониялик Нао Кусакага ютқазиб қўйди...

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ют-ди! Чорак финалга йўл олди Арам Варданян!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугун Парижда беллашадиган ҳамюртларимиз:

14:30. Юнон-рум кураши. Арам Варданян (77 кг, нимчорак финал) Мисрлик Маҳмуд Абдулраҳмонга қарши.

14:30. Аёллар кураши.  Актенге Кеунимжаева (50 кг, нимчорак финал)
Украиналик Оксана Ливачга қарши.

14:30. Юнон-рум кураши. Рустам Ассакалов (97 кг, нимчорак финал)
Гондураслик Кевин Мехияга қарши.

00:30. Бокс. Асадхўжа Мўйдинхўжаев (71 кг, ярим финал). Ақшлик Омари Жонесга қарши.

Икковиям Олимпиадада иккита жангда ҳакамларнинг мутлоқ овозини олиб ғолиб бўлган. Бўйи ҳам бир хил. Асадхўжа 23 ёш. Омари 21. Асадхўжа профбоксда жанг ўтказган, тажрибалироқ демоқда интернетдагилар.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

#azi_yugur_challenge
#биринчи_кун

5:48 да адамиз “бугун югурмоқчийдизку” деб уйғотдилар. Ҳали 7 минутим бор деб, 7 минут мудраб ётдим.

5 такам 6 да юзимни, тишимни ювиб, кроссовкамни топиб-кийиб, 6:02 да кўчага чиқдим.

Ҳаво 21 градус. Бўзсув бўйида яшаганим учун салқинлик сезилади. Чиллаям чиқиб, ҳаво анча ташлаб қолди. Аммо қўни-қўшни чорва боққани учун тоза ҳаво шу специфик ҳидларга айқаш-уйқаш.

Танани ўргатиб олиш учун бугун деярли юрдим. Нари-борса 300-500 метр югургандирман. 3 кмнинг ҳаммасини тезроқ юриб ўтказдим. Наушник тақмаганим чатоқ бўлди. Зверини “Говори” сини қўйволиб эшитиб кетдим.

Маҳалламдан чиқиб, Учтепа паспорт стол томонга юрдим. Афсуски, кўчаларимиз, йўлакларимиз тозамас. Одамлар дуч келган жойни мусор қилиб кетаверади, тарвуз пўчоғиниям домидан опчиқиб йўл четига ташлаб кетган. Қарғаб қўярдиму сешанбадан ўзгараман деб ўзимга ваъда қилганман.

Доимгидек эрталаб рус нуронийлари ва ит етаклаган кампирлар соат 6 дан кўчада фаол. Ўзбек эркак-аёллари йўқ ҳисоби. Фақат маҳаллада бир йигитчани югураётганини кўрдим. Шу территориядаги эгасиз 2-3 кучукчалар ҳам кенг кўчанинг эгаси бўлиб юрибди. Зак эсга тушиб кетди, ҳозир бўлганида котта, ақлли ит бўпқоларди.

Учтепа ЗАГСнинг ён йўлаги нуқул қазиб ташланади. Тагидан кесишган канализация ўтганми, ҳеч муаммони тугатишолмайди. Аввал ҳам шу ер қазилиб, кейин ҳафталаб ёпилмаганини ёзувдим, яна бетон бузилибди ва одамлар юрадиган йўлак тўлиқ ёпиб ташланган((

Юряпману каллада мингта хаёл: “Саида туриб қолмаганмикин?” Адамиздан шу пайт смс келади: “Ҳаммасини бугун югуриб қўйманг, қайтинг, кам кам хўрам, ҳамиша хўрам”. Бу пайтда бугунги кун учун белгилаган 3 км босиб бўлгандим.

ЧатGPT га савол бердим, агар 40 минут ичида 3 км юрган бўлсам, бу юришми-югуришми?) “Юриш одатда соатига 4-6 км бўлади, сиз соатига 4.5 км босиб ўтгансиз, сиз югурмагансиз, юргансиз” деди.

Шунисигаям шукр, сайр қилиб келдиз демадику:)

Уйга келсам, Саида ётган жойида қидириб турган экан.
Буёғи оила, жамият ва ватан учун яшаш бошланди:) Азизатайм тугади.

Ўзимга ўзим ёрдам бериб, бугун юришга чиқолганим учун ўзимга раҳмат.

Кунингиз яхши бошлансин.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Сешанбадан янги ҳаёт бошлайман.

Ҳозир тасодифан каналимда #azi_yugur_challenge қилганимни ўқиб, эслаб қолдим. Ҳар бир кун ҳисобот қилиб ёзиб борган эканман. Ўша вақтдаги воқеалар ва ҳиссиётларни эслатди. Зак кучугимни эсладим.

Ҳозир уйқусизлик, кунни тўғри тақсимлай олмасликдан қийналяпман, кичкина фарзандим борлиги учун ишдан сўнг алоҳида спорт машғулотига қатнашга ҳозирча вақтим етмайди. Ишхонада ҳам асосан "сидячий режим".

Ўйлаб қарасам, ҳозир мен учун энг беозор пайт - эрталаб туриб югуриш ёки шунчаки сайрга чиқиш экан.
Эртага яна ўша челленжимни бошлайман.

Айниб қолмаслик учун каналимга ёзиб қўйяпман)
Бунга яна ўғлим Усмоннинг ҳар куни пробежкага чиқаётганиям туртки бўлди. Бирга югурамиз маҳалланинг болачалари билан, агар мени давраларига қўшишса.
Хуллас, эртадан, сешанбадан янги ҳаёт бошлайман.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Сафина Садуллаеванинг баландликка сакраш мусобақасини кўришни бошладим. 198 см ҳаммани тутдек тўкаяпти. Сафинада имкон бор!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Доминикан билан 1:1 ўйналган умидсиз футбол тугаб, бокс бошланди. Умидли Нигина Ўктамовага мухлислик қиламиз.

Қизлар хурсанд қиляпти ҳар ҳолда!

UPD: Эссизгина, Нигина мағлуб бўлди.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ҳурматли инглиз тили ўқитувчилари! Бугун 30 дақиқадан сўнг, 16:00да /channel/uzedu каналида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари миллий ва халқаро сертификатларга доир барча саволларингизга жавоб беришар экан.

Бу йил сентябрда сертификатсиз ишлай оласизми? Декретдан қайтганлар нима қилиши керак, хуллас, саволларингизни беринг.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ҳакамлар такрор-такрор кўриб, балларни ўзгартирди. Ўзб 5: Арм 6 бўп турибди.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Рақиб 6 балл олдинда((

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бу – футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Темур Кападзенинг Париж-2024 Олимпиадасидаги иштирокдан сўнг Тошкентда 5 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманидан парча (анжуманни тўлиқ бу ерда томоша қилиш мумкин).

Футбол бўйича олимпия терма жамоамиз Олимпиадага ўзбекистонлик спортчилар (тахминимча, нафақат спортчилар, умуман, Ўзбекистон делегациясининг бошқа аъзолари) орасида, агар мабодо энг биринчи бўлмаса, биринчилардан бўлиб борди ва Париждаги Олимпия шаҳарчасига жойлашди. Анжумандан олинган бу парчада Темур Кападзе ҳам буни алоҳида айтиб ўтган (билишимча, футболчиларимиз Олимпия шаҳарчасига жойлашаётган вақтда у ерда ўзбек ошпазлар ё анжан-марўжнилар тугул, масъулларимиз ҳам тўлиқ етиб келиб улгурмаган бўлган).

Айнан мана шу парчада Темур Кападзе Олимпиада ташкилотчилари (Халқаро Олимпия қўмитаси ва Франция томони)нинг айби билан жамоаси йўлларда жуда кўп вақт йўқотганини, унинг бир қатор ёрдамчилари ва жамоа менежери Олимпия шаҳарчасига киритилмаганини, жамоа жойлашган бинода ташкилотчилар айби билан кондиционерлар ишламагани, ташкилотчилар айби билан жамоа сувсиз қолгани, ташкилотчилар айби билан жамоа назарий машғулотларни ҳам, массаж жараёнларини ҳам кўнгилдагидек ўтказа олмаганини айтиб ўтган. “Овқат масаласи ўз йўлига”, деган Кападзе.

У бирор масалада, айниқса, овқат масаласида Ўзбекистон масъулларининг ҳаракатлари ё ҳаракатсизлигидан норозилик билдирмаган. Нима эътирози бўлса, ҳаммаси Олимпиада ташкилотчиларига қаратилган – видеони тўлиқ кўрсангиз, ўзингиз ҳам бунга амин бўласиз. Аббос Файзуллаевнинг овқат масаласидаги салбий фикрчаси ҳам Ўзбекистонга эмас, Олимпиада ташкилотчиларига қаратилганини ақли-ҳуши жойида ҳар ким англаб турган бўлса керак. Эгаси бор гапни ўзига олиш - яхши эмас.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Телевидениеда бирга ишлаган қадрдон ҳамкасбим, кейинчалик Молия вазирлигининг матбуот котиби бўлиб фаолият кўрсатган Дилдора Жўраева айни вақтда Бирмингем университетининг давлат бошқаруви йўналишида таҳсил ва тадқиқот олиб боряпти. Унинг диссертацияси Ўзбекистондаги тажриба - "Ташаббусли бюджет" кейсини илмий таҳлил қилишга бағишланган. Дилдора сизлардан ушбу тадқиқот иши учун 5 дақиқа вақт ажратиб, қуйидаги линкда берилган сўровномада қатнашишингизни сўраяпти. Cаволлари қизиқарли, танқидий-таҳлилий ёндашган. Илм йўлида юртдошимизни қўллаб юборайлик!

Сўровнома:

https://forms.gle/uNtP2ZxGr4HJsbnF9

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугун Олимпиадада кимларни кўрамиз?

12:30 дан сўнг. Байдаркада эшкак эшиш. Екатерина Шубина (500 м, саралаш)

13:40 дан сўнг. Байдаркада эшкак эшиш. Шаҳриёр Маҳкамов (1000 м, саралаш)

Кеча шансни қўлга киритган икки спортчимиз ҳам бугун яна имконини синайди:

14:00. Юнон-рум кураши. Арам Варданян (77 кг, ўтиш баҳси ва бронза) 

14:00. Юнон-рум кураши. Рустам Ассакалов (97 кг, ўтиш баҳси ва бронза) 

01:00. Бокс. Баҳодир Жалолов - Нелви Раман Тиафак (Германия) (+92 кг, ярим финал)

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Барака топсин Нао Кусака ва Артур Алексанян. Улар финалга чиққани учун бизнинг икки юнон-рум курашчиларида бронза учун курашиш имкони туғилди.

/channel/OlympicUz/32805

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Рустам Ассакалов арманистонлик Олимпиада чемпиони Артур Алексанян билан курашиб, ютқазди.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Актенге Кеунимжаева мағлуб бўлибди.

Рустам Ассакалов эса гондураслик курашчини енгиб, чорак финалга ўтди.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Арам Варданян олдинда кетяпти.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Париж олимпиадасидаги ташкилий ишлардан жуда кўплаб давлатлар спортчилари нолияпти.

Эко-френдли, яшил олимпиада қиламиз деб французлар картондан кроватлар қилишган, видеомемлар тарқаб ётибди. Лекин бу жиддий муаммо эмас. Асосий муаммо Европанинг энг иссиқ шаҳри бўлиб турган Парижда Олипия шаҳарчасида хоналарга кондиционерлар ўрнатилмагани. Спортчилар саундада ётгандек ухлолмай азоблангани ҳақида юзлаб видеолар инстаграмни босиб кетган. Қаердадир расм ҳам тарқалди, олтин медал олган сузувчи паркда ўт устида ухлаб ётган экан.

Битталаб кўриб чиқдим, Олимпиадага умуман пул тикмайди дейдиганимиз- Австралия, АҚШ, Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Ҳиндистон, Греция ва яна кўплаб давлатлар ўз атлетларига портатив кондиционерлар олиб келиб берибди.

Ўзбекистондан борган уммон-уммон делегация ташкилий ишларни нима қилган экан деб ўйлагандим. Бизнинг 90 нафар атлетимиз қандай хонада ухлашганийкин?!
Жавоб ўзини кўп куттирмади.

Олимпия терма жамоамиз тренери Темур Копадзе ҳатто сув тополмай қийналганини, ҳатто маршрутни аниқлолмай адашганини айтибди.
Олимпиаданинг ташкилий қўмитаси тузган рўйхатга чинданам саволлар кўп, бундай вазиятда раҳбарлар ва блогерлар эмас, кўпроқ оёқ қўли чаққон таржимонлар, менежерлар, мухбирлар бориши керак. Ишчи гуруҳда ишлайдиганлар кўп бўлиши керак, топшириқни телеграмдан телеграмга отувчилар эмас.

Дейлик, Олимпиадага ТВ каналлар раҳбарлари туризм учун эмас, спорт дастурларининг “қора ишчилари” - меҳнаткаш мухбирларни тез-тез репортажлар қилиб бериш учун бориши шарт.

Ээ гапирсам, гап қопим очилиб кетади.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугун Олимпиадада фақат битта атлетимиз - спорт кураши бўйича Исломжон Баҳромов *гиламга чиқди.

Ва зўр курашяпти.

Ринг деганим учун узр)) бошловчи-шарҳловчиман.

Хуллас, Баҳромов тоталли ғолиб бўлди!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

1 см оёқ баландроқдан ўтганда эди, бронза оларди, афсус.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугун шу роликни кўриб, 2016 йилда Рио олимпиадасининг биз учун ўта тарихий ва қизиқарли бўлганини эсладим. Ҳасанбой Дўстматов, Фазлиддин Ғойибназаров, Шаҳобиддин Зоиров, Руслан Нуриддиновлар олтин медаллар олишганди.

Ҳасанбой роса ёш, миқтигина, лекин тенгсиз эди ўшанда. Бу Олимпиадада яна ғолиб бўла олармикин?

Бугун у 23:00 да рингга тушади.
Кўринглар, бокс драмалари энди бошланади.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ҳар болага онасини эмиш насиб қилсин!

Бугун “онасини эмсин” деган кўча видеорекламаси (давомида бу сўкиниш эмас, акция деган изоҳ бўлган) кўп муҳокама бўлди ва ҳатто уни олдириб ташлашга ҳам улгуришди. Аҳмоқлик! Менга масалан туравергани маъқул эди. Бу жуда муҳим тарғибот, олиб ташлаш эмас, кўпайтириш шарт!

Тўғри, лексиконимизда "онасини эмсин" иборасининг салбий бўёғи кўп, лекин агар уни тўғридан тўғри маънода тушунсак, жуда муҳим мавзунинг очилишига сабаб бўлади.

Афсуски, охирги йилларда бизда болани кўкрак сути билан боқиш урфдан қолаётгандек. Айримлар бошидан, кўпчилик эса 4-5 ойдан кейин боласини тўлиқ смесь-сунъий озиқлантиришга ўтказяпти. Кузатувларим ва тажрибамдан келиб чиқиб тушунтираман.

Янги кўзи ёриган ёки операция билан туққан аёлларнинг айримларида молозива-оғиз сути тезда келавермайди. Бу дунёдаги энг қимматли озуқа. Буни бола албатта эмиши керак. Ўша бир томчи молозива тушиши учун ҳам гўдакка ҳар бир кўкракни 20-30 дақиқагача тутиб туриш керак. Ёш оналар кўпинча тажрибасизлик, сабрсизлик ёки кўкрак ёрилиши, ҳар эмизганда бачадон қисқариши каби оғриқлар бўлгани учун эмизишдан чўчиб қоладилар. Шундай пайтда чақалоқни тўйдириш учун неонатолог вақтинчалик смесь бериб туриш кераклигини айтади. Онага сут одатда 2-3 кундан кейин тўлиқ кела бошлайди. Кўкракни яхши парвариш қилиб, оғриқ қолдирувчи укол ўз вақтида олинса, бу муаммолар жуда муваққат, тезда ҳаммаси изга тушиб кетади.

Кўпинча роддомда ўтадиган мана шу муҳим кунларда оналар “болам смесга ўрганиб бўлди, шунинг учун кўкрак олмаяпти ёки сутим келмаяпти” деб ўйлаб кўкрак тутишни камайтирадилар ва секин-аста сут чиндан ҳам камаяди ва боланинг қорни битта сеансда тўймайди, оқибатда бола бутилкадан смесни осонгина, керакли миқдорда ичишга ўрганиб олади.

Онанинг вужуди уникал. У биздан ақллироқ. Кўкрак сути бу худди талаб ва таклиф кўринишида кўпаяди ёки камаяди. Агар она болага қанча кўп кўкрак тутса, бола эмса, сут шунча кўпроқ келади. Агар сутим кам ёки келмаяпти деб эмизишни тўхтатса, сут таклифи ҳам камаяди.

Эмиза олиш бу катта қулайлик. Сут кўкракда исиб кетмайди, совиб кетмайди, боланинг танасига ёқимли градусда табиий келади. Смесь учун тоза сув келтир, каша сотиб ол, кашага пул топ, кечаси ўрнингдан тур, бутилкага смесь тайёрла каби ташкилий меҳнати ҳам оз.
Сунъий озиқлантириш маркетинги кучайган пайтда ёш оналарга кўкрак сути қанчалик муҳим эканлигини кўпроқ айтаверишимиз керак. Хорижда ҳатто ортиқча сутини бошқа болаларга берадиган сут донорлари бўлади, одамлар фарзандларига она сутини ҳатто сотиб олиш учун тайёр турадилар.

Нима учун бола она сутида озиқлангани афзал?

Боланинг соғлиғи учун фойдали: кўкрак сути боланинг иммун тизимини мустаҳкамлайди, инфекциялардан ҳимоя қилади ва аллергиялар хавфини камайтиради.
Осон ҳазм бўлади: кўкрак сути бола организми томонидан осон ҳазм қилинади ва боланинг ошқозон-ичак тизими учун енгил.
Моддий жиҳатдан самарали: кўкрак сути бепул!
Эмизиш бола ва она ўртасидаги меҳрни, илиқликни кучайтиради.
Онанинг соғлиғи учун ҳам яхши. Эмизиш онада баъзи касалликлар (масалан, кўкрак ва тухумдон саратони) хавфини камайтиради ва туғруқдан кейин тезроқ тикланишга ёрдам беради.
Кўкрак сути боланинг ёши ва эҳтиёжларига қараб ўзгариб туради, боланинг ҳар бир босқичга мос керакли озуқани олишини таъминлайди.
Лекин кўкрак сути беминнат табиат инъоми бўлгани билан сутнинг кам ёки кўплиги онанинг оиладаги ҳаловати, еб-ичиши, уйқуси, кайфиятига ҳам жуда боғлиқ.

Албатта, эмизиш-эмизмаслик – ҳар бир аёлнинг танлови. Кўкрак сутида озиқлантириш онанинг эркинлигини чеклаши, болага кун бўйи боғлаб қўйиши ҳам бор. Уч фарзандимни ишлаб турган ҳолда ҳам кўкрак сутидан ажратмасдан катта қилишга уринган она сифатида айтаманки, буни эпласа бўлади. Тўғри, узоқ сафарлар, катта режалардан вақтинча тийилиб туришга тўғри келади. Лекин боланинг соғлиқ пойдевори қурилаётган пайтда она бера оладиган энг катта неъмат шу оқ сут бўлса, бундан асоссиз ва жиддий сабабсиз мосуво қилмаслик керак деб ҳисоблайман.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Шарофиддин Болтабоевнинг рақиби допинг туфайли жангда қатнашолмаган

Ироқлик Сеҳен Сажжад беллашувдан воз кечгани учун автомат тарзда ҳамюртимиз 1/8 босқичга йўл олди.

Нимага Ироқдан Парижгача борган дзюдочи татамига чиқмаяпти деб қидирсам, Ассошейтед Пресс 3 кун олдин ёзган экан: 28 ёшлик спортчи қони таҳлилидан анаболик стероид топилибди. Бу Париж олимпиадасида аниқланган илк допинг позитив тест экан. Бу унинг биринчи олимпиадаси бўлган.

Шунақа гаплар.

Читать полностью…
Подписаться на канал