qurbonova_a | Неотсортированное

Telegram-канал qurbonova_a - Mikrofon ko‘targan ayol

5392

Youtube: https://youtube.com/channel/UCaFYOm9O3rAGRdSHmyTJMFQ Саёҳат блоги- @azitravel Мурожаат учун: @AQurbonovaBot

Подписаться на канал

Mikrofon ko‘targan ayol

Шу қўшиқни “Овоз”да эшитдиму бу уйғун сатрлар Бобур тилидан дедим.

“Қаду хатинг била кўзу юзунг, эй сарви сийминтан

Бири савру бири райҳон, бири наргис, бири гулшан

Ҳадису лаълу рафтору жамолингдин эрур ҳар дам

Тилим гўё, сўзим рангин, кўнгул хуррам, кўзум равшан”


Бениҳоя гўзал ғазал. Мадина эса уни жудаям нафис ижро этган. Қайта-қайта эшитдим.

“Овоз” да шу қизга мухлислик қиляпман. Финалга чиқади деб ўйлайман.

Сизларга кимнинг ижроси ёқяпти?

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Gazeta.uz доим кун мавзусига оид эксклюзив саволлар беради

"Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни: У бу кунни қандай ўтказади?

Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 67 ёшга тўлди. Давлат раҳбари матбуот котибининг «Газета.uz»га маълум қилишича, президент бу кунни иш жойида, кечқурун эса оиласи даврасида ўтказади.

«Давлат раҳбари туғилган кунида ишламоқда, оқшомни эса оиласи даврасида камтарона ўтказади. Хорижий давлатлар раҳбарлари билан бир қатор телефон мулоқотлари ҳам режалаштирилган», — деди Шерзод Асадов.

Унинг сўзларига кўра, президент совғалар қабул қилмайди. Анъанага кўра, шу куни хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий ҳамда жамоат арбобларидан ёзма табрикномалар келади."

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Президент мактабларининг 1-босқич жавоблари эълон қилинди.

Шу ердан текширишингиз мумкин.

https://www.cambridgeinternational.org/presidential-schools-pre-selection-results-July-2024/

P.S. Усмон ўғлим иккинчи босқичга ўтган 480 нафар боланинг ичида. Шукр.

Бунинг учун Al jabr ўқув марказига, устозларига чексиз раҳматимизни айтамиз.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида ўзбекистонлик оиланинг 4 нафар аъзоси ўлдириб кетилган.

Полиция гумонланувчини қўлга олган. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 24 яшар қотилликда гумонланаётган шахс оилага бегона эмас. У 56 яшар онаси, акасининг 27 яшар аёли ва 4 ва 5 ёшли жиянларини ўлдирганликда гумон қилинмоқда.

The New York Post гумонланувчининг руҳан носоғлом бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда.

Манба

P. S. Баъзан тақдир тақозоси бизга қандайдир миссияни юборади. Биз ундан ё қаҳрамон, ё бир умрлик маънан мажруҳ бўлиб чиқамиз.

“Уйдаги шовқинни, болаларнинг “она”, “онажон” деб бақириб йиғлаганини ташқаридан туриб, ёзиб олган қўшнининг виждони азобда” деб ёзибди.

Қандай яшайди шу қўшни…

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Uchtepa tumani Abdulla Qodiriy mahallasi binosida erta tongda katta yong’in sodir bo’libdi. Yong’in sabablari noma’lum, mahalladagilar aytishicha, avval ham 3-4 oy oldin qisqa tutashuv bo’lgan.

Men shu mahallaning ro’parasida katta bo’lganman, shu choyxona hovuzidan suv olib, ko’chaga suv separdik.

Mahalla binosi tadbirkorlar tomonidan ta’mirlanib, obod qilingandi, poytaxtning juda fayzli, chiroyli mahallasi edi. Jonim achidi.

Hozirda yong’in to’liq bartaraf etilgan.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ҳабикатура йиғлатди!😭

Хатирчи туманида пиёдалар йўлагидан ўтаётган қизчани уриб юборган ҳайдовчи бир йилда 12 марта қоидабузарлик қилган экан! 13-мартасида бир гўдакнинг ҳаётига нуқта қўйди.

Автоҳалокатлар ўлим сабаблари орасида касалликлардан кейинги биринчи ўринда туради.

Ҳар 100 минг кишидан 12 таси автоҳалокатдан ўлади (ЖССТ статистикаси). Бу шуни англатадики, кишининг қотиллик, дўппослаш, қуролли ҳужум, умуман, баданга ҳар қандай кўринишдаги шикаст етказилиш орқасидан ўлишидан кўра машина остида қолиб вафот этиш эҳтимоллиги жуда юқори.

Ҳуқуқшунос Муроджон Нажмиддинов автоҳалокатлар сабабларини ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилиб ва уларни бартараф этиш учун яхши таклифлар келтирибди.

Ўқиб кўринглар, мулоҳаза учун анча мавзу ўртага ташланган.

Мақолани ўқиб турганимда чиққан
Хабикатуранинг юқоридаги иши эса аниқ мўлжалга урди!

@shahnozxon

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Имтиҳонда информация қиммати

Бугун ҳаяжонли кун бўлди. Эрталаб 8 да Ислом ўғлим Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синфга қабул имтиҳонига кириб чиқди.

Соат 12 да эса Усмон ўғлим Ал Хоразмий мактаби учун имтиҳонга кирди.

Ташкилий масалалар аъло даражада, олдингидек ота-оналар бақир-чақири, болаларнинг киришида давка йўқ. Имтиҳонлар тинч ўтяпти. Ислом 2 йил олдин Ал Хоразмий мактабига имтиҳон топширганида очиқ жойда офтобда қолиб, кўнгли айниб имтиҳон ечганди. Ҳозир Экспомарказда зўр шароит, болаларнинг сувигача тайёр. Назорат кучли. Камерада тўлиқ жараённи кузатяпмиз, ҳатто болам неча марта сув ичганигача)

Бу йил ўқувчилар қандай катта мусобақага киришаётганини рақамларда тушунтираман.

Ал Хоразмий мактабига 120 нафар бола қабул қилади. Мактабнинг ҳудудларда 3 та филиали бор. Тошкентдаги мактабга кириш учун талабгорлар сони 17.502 та. 1 та ўринга 146 нафар бола курашяпти.

Мирзо Улуғбек мактабининг 7-синфига эса 2556 та ҳужжат топширилган. Мана шу ерда мени ушбу постни ёзишга мажбур қилган масала бошланади.

Ҳужжат топшираётган пайтимиз ПИИМАнинг тармоқдаги саҳифаларини кунлик кузатиб бордим. Ҳаммаси яхши, лекин нима учундир Мирзо Улуғбек мактабига ўзи бу йил нечта бола ҳужжат топширган, 1 ўринга қанча бола талабгор, квоталар қандай — шу ҳақда информация берилмади. Фақат бир неча таянч мактаблар статистикаси умумлаштириб ҳудудлар кесимида бериб борилди.

Кеча болаларимнинг имтиҳони ҳақида она сифатида бир мотивацион пост ёзгим келиб, рақобат рақамларини аниқлаштирай деб ПИИМА матбуот котиби билан боғландим. Матбуот котиби сўраган информациямни тезда ташлаб бердилар.

Ва ичимда шу вақтгача зарур информацияга эга бўлмаганим учун ўзимни қаттиқ койидим.

Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек мактабига 2556 нафар талабгор ҳужжат топширган. Мактабга 20 нафар ўқувчи ўзбек синфига, 20 нафар ўқувчи рус синфига қабул қилинади ва улар алоҳида квота учун курашади. Мана шу нарсани биз билмаганмиз(аслида ҳар йили шундай бўлган экан, фақат бу ҳақда очиқ доступда инфо берилмаган, аввалги йилларда ҳам(мен тополмадим).

Мактаб кесимида деталлаштирилган ахборот берилмагани учун биз шунчаки тестни икки тилда топшириш мумкин, квота ҳамма учун умумий деб ўйлагандик. Чунки Президент мактабларида имтиҳонни инглиз тилида топширадими, ўзбек тилида топширадими-барибир ҳамма ўқувчилар 24 та ўрин учун курашади. Бу мактабдаям худди шундай деб ўйлаганмиз.

Регистрацияда ариза топшираётганда ўзбек/рус деб танлаш имкони бор. (Келажакда шу ернинг ўзида квоталар алоҳида эканига урғу берилиши керак, менимча)

Ўғлим рус тилида таълим олган бўлса-да, “Ал Жабр” ўқув марказида ўзбек тилида тайёрлангани учун “барибир фарқи йўқку, ўзбекча топширвураман” деган фикрда танлов қилган.

Кеча менга берилган статистикага қараб, эҳ аттанг дедим. 2030 нафар бола ўзбек синфига ҳужжат топширган, яъни 101 та бола 1 ўринга курашади. Рус синфига эса 526 та ариза. Бунда нисбат 1 ўринга 26 нафар талабгор тўғри келади. Биз шунчаки алоҳида квота борлиги ҳақида информацияни билмаганимиз учун ўғлимнинг мандат имкониятларини 4 каррага қисқартирдик.

Шубҳасиз, бунда ўзимнинг айбим бор. Ҳужжат топшираётганда суриштирганимда, 1146га телефон қилганимдаям бу муаммо бўлмасди.

Ва яна шубҳасиз, ПИИМА мактаблар кесимида квоталар ва аризалар ҳақида ёзмагани хато бўлганини айтмоқчиман. Ахир бу энг асосий информация. Нега берилмагани мен учун ҳозир ҳам жуда қизиқ.

Имтиҳонлар—масъулиятли жараён, деталлаштирилган инфо жуда муҳим, ўзимиз университетга топшираётганда ҳам статистикага қараб танлов қилганмиз.

Бу ҳақда ёзиш нохолислик деб ўйладим кечадан бери, чунки болам имтиҳон топширган. Лекин аввалги ахборотлардан ҳам тополмаганим учун бу тизимли муаммога айланган деб ўйладим. Келаси йил имтиҳонларолди статистикага ҳушёр бўлишади деб ёзиб қўйяпман.

Барчага, шу қаторида фарзандларимизга ҳам омад ёр бўлсин.

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Тез орада расмий муносабат чиқар экан.

Пул ташлаш зарармасу фақат у икки карра кўпайиб кетади деб ўйламанглар. Ҳаммаси назорат остида экан:)

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

B2 darajaga (milliy va xalqaro sertifikatga) ega bo’lmagan amaldagi ingliz tili o’qituvchilari yangi o’quv yilida dars berishiga ruxsat beriladimi?

Ijtimoiy tarmoqda 2024-2025 o'quv yilida ingliz tili o’qituvchilari ishga kirish va ishda qolish uchun talab qilinayotgan B2 daraja sertifikati masalasi keng muhokama qilinyapti. Shu vaqtgacha maktabda ishlayotgan, lekin sertifikat olmaganlar nima qiladi? Agar ular sentabrda darslarga qo’yilmasa, o’qituvchilar vakansiyasini, yuklamasini kim to’ldiradi?

Kanalimga obunachilardan biri shu masalani so’rab yozgandi.
Bugun Maktabgacha ta’lim va maktab ta’limi vazirligida Hilola Umarova va vazir o’rinbosarlari ishtirokida o’tgan muloqotda ushbu savollarni so’radim.

Oydinlik kiritilishicha, hozirda o’qituvchilarga yana qo’shimcha muddat berilishi bo’yicha Vazirlar Mahkamasiga qaror loyihasi kiritilgan. Ya’ni, ingliz tili o’qituvchilari 3 yil davomida ham zarur sertifikatga ega bo’lmagan bo’lsa, bu safar ham imkon beriladi.

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Твиттерга кирсам, баҳс авжида: мавзу Олимпиада ғолибларига бериладиган мукофот пуллари. Кимдир рози, кимдир норози. “Солиқ тўловчи сифатида норозиман” деган фикрлар кўп айтилибди. Спорт нимага керак, ундан кўра таълим, соғлиқни сақлашга шу пуллар йўналтирилсин деганлар ҳам бор.

Азиза бу ҳақида
пост ёзди.

Аслида мукофот номаълум истиқбол эмас, аниқ натижа
— ғалаба учун тўланаётгани биланоқ эътиборли. Лекин бошқа аргументлар ҳам, контраргументлар ҳам бор.

Мукофот миқдори ҳам алоҳида мавзу ва у асослаб берилиши керак.

Хуллас, мақола ёздим.
Бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин.

@shahnozxon

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Олимпия ўйинлари ғолибларига 200 минг доллар берилиши ҳақида.

Твиттерда “мен солиқ тўловчи сифатида бунга розиман” деган гапимга тўлиқроқ изоҳ бермоқчиман.

Аввало бу қарор (200 минг$- олтин/100 минг$ - кумуш/75 минг$ - бронза берилиши) 2016 йил Олимпия ўйинлари олдидан Ислом Каримов томонидан қабул қилинган. Кейинчалик, Шавкат Мирзиёев даврида бу сумма 200/100/50 минг$ дан бўлди. Қўшимча уй, машина ва яна бошқа пул мукофотларининг манбаси доим ҳам аниқ эмас, баъзан маҳаллий ҳокимият деб айтилади, баъзан ҳомий бойлар, компаниялар ҳисобидан берилади. Бундай мукофотларни тақдим этиш аввалдан бўлган, ҳозир фақат кўпроқ хабардормиз.

Кимдир 3-дунё мамлакатлари, яъни камбағал давлатлар ғолибларга кўп пул тўлайди деб ёзибди. Доим ҳам бу фикр тўғри эмас. Қайси давлатда одатда ғолиблар кам бўлса, ўша давлат довга катта пул тикади. Сингапур – 1 млн$/500/250 беради, чунки охирги битта олтин медални улар 2016 йилда олган. Гонгконг 642 минг, Туркия 383 минг, Малайзия, Қозоғистон, Италия, Озарбайжон ҳам 200-250 беради.

Нега аксарият ривожланган давлатлар ғолибларга кам тўлайди?

АҚШ 37.5 минг$, Япония 45 минг, Канада 20 минг, Корея 54 минг, Германия 22 минг, Австралия 20 минг беради. Норвегия, Швеция, Буюк Британия чемпионларга умуман пул бермайди. Бу давлатлар аслида бизга ўхшаб ютганини тақдирлаб қўйиш, яъни осон ва нисбатан арзон йўлни танламаган. Уларда спорт менежменти ва уни молиялаштириш мутлақо бошқача. Норвегия, Швеция, Финляндия, Канадада оммавий ва профессионал спорт бн шуғулланмоқчи бўлганлар учун жуда кўп нарса текин. Катта ютуқларни давлат эмас, спорт клублари, университетлар фондлари, академиялар, шахсий ҳомийлар, трансляциялар беради. Спортчилар давлатдан кўп бўлмаган грант ва стипендия олишдан ташқари, юқори тиббий хизмат, суғурта хизматидан фойдалана олади. Шахсий ҳомийлик шартномалари уни ва оиласини узоқ ва барқарор таъминлайди, рекламадан пул топади, ҳатто твга берадиган интервьюсини пулга беради. Америкалик олимпия чемпиони бюджетдан ажратиладиган 37 минг долларга эҳтиёж ҳам сезмайди. Бизда бундай муҳит йўқ ҳисоби.

Яна бир муҳим жиҳат, ривожланган давлатларнинг ҳар бирида спортчиларни Олимпия, Паралимпияга тайёрлайдиган махсус қўллаб-қувватлаш дастурлари бор. Медалистга бир фунт ҳам мукофот бермайдиган Буюк Британия, масалан, UK Sport томонидан Париж учун тайёргарликка 294 млн$ (311 та спортчига) ажратган. Яъни, медал оладими-йўқми, инглизлар ҳаммасига - спортчилар, уларнинг тренери ва хизмат кўрсатувчи персоналларига, улар фойдаланадиган инфратузилмага тенг равишда шароит яратади. Психолог, фармаколог, нутрицолог хизмати, инвентарлар хариди ва ҳоказо. Ўзбекистон шу мақсад учун 80 дан зиёд спортчига 73 млрд сўм - 6.6млн$ сарфлаган. Кўрпамизга қараб оёқ узатганимиз шу аслида.

Мен ҳам кўпчилик каби айсбергнинг қиррасини кўриб, “бунча пулга розимасман” деб ёзиб қўйишим мумкин. Бу роса осон, ҳаммага ёқадиган гап. Лекин, билганим ва тушунганларим туфайли бундай қилолмайман. Нега мактаб қурилмаслиги, нега поликлиника ёмонлиги, нега илм-фанга камроқ пул берилишида, кўчани асфальтлаш учун опенбюджетда овоз йиғиб юрилишида спортнинг ва айнан 5-10 ғолиб спортчининг айби йўқ деб биламан. Спортнинг ўзи ҳам бундай нотенг ресурс тақсимотининг қурбони. Бизда спорт билан шуғулланиш жуда қиммат, текинга бассейн, стадион, ҳатто ринг ҳам йўқ, спортчини тарбиялаш оила учун катта харажат, давлат битта коллеж очгани билан ҳали бу вазифани тўлиқ адо этмайди.

давоми қуйида

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Шавкат Мирзиёев фармони билан БМТ бош котиби Антониу Гуттериш "Олий даражали Дўстлик" ордени билан мукофотланди.

Бунгача жаноб Гутерришга 17 та давлат мукофотлари тақдим этилган.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

“Sinchalak vlog”🕊️
Maxsus son. Hukumat vakillari hozirgi yoshlar haqida

@Sinchalak_blog

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

"ТАРАҚҚИЙ"ДАН "KUN.UZ"ГАЧА!

Ўзбекистонда 100 йиллик ОАВ тарихи ҳақида ҳужжатли фильм тайёрланди.

Ушбу фильм "Миллий хотира" лойиҳасидаги илк салмоқли иш. Уни яратишда "Ўзархив" агентлиги архивларида сақланаётган ноёб материалларидан фойдаланилди. "Адолат" МҲАМ журналистлари матбуот, радио, телевидение, интернет ОАВ тарихини креатив ва ифодали ёритишди. Баҳодир Каримов, Анваржон Абдувалиев, Муҳрим Аъзамхўжаев каби экспертларнинг фикрлари ва хотиралари алоҳида салмоқ берди.

Соҳанинг тамал тошини қўйган ва бугунги кунгача меҳнат қилган барча устозларнинг хизматларини эътироф этган ҳолда ҳужжатли фильмни тақдим этамиз (хатолари учун олдиндан узр сўраймиз).

Мана бу ҳаволада байрамга туҳфа сифатида тайёрлаган ҳужжатли фильмимизни томоша қилинг, баҳоланг.

https://www.youtube.com/watch?v=Xr7JKbglLHI

Эътиборингиз учун аввалдан раҳмат!

Касб байрамингиз муборак бўлсин, ҳамксблар!

@shahnozxon

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугун Президент мукофотлаган устозлар, ҳамкасбларни кўриб, ҳамма учун қувондим, лекин бир инсон учун ҳаммадан кўпроқ хурсанд бўлдим.

“II даражали Соғлом авлод учун” ордени билан “Гулхан” журнали бош муҳаррири Заҳро Ҳасанова тақдирланибдилар!

Заҳро опа 7-синфда ўқиб юрганимда “Синфдош” журналида “Мактабда севги керакми ёки йўқми? (😂😂😂) деган мақоламни чиқариб берган матбуотдаги илк устозим!

Вой у журналдаги мақоламни қўлдан қўймай, миллион марта такрор ўқиганим, мақолада интервьюча берган синфдошларим ўзининг исмини кўриб, хурсанд бўлганлари эсимда!

Ажойиб туйғулар кўнглимга тушишига, кейин қаламга тушишига сабаб бўлган Заҳро Ҳасанова учун ниҳоятда хурсандман.

Мукофотланишини рўйхат чиққунича билмаган, ҳужжат ҳам топширмаган содда, самимий опани эслаган ва тавсия этган эй яхши инсон, сизга ўзимнинг номимдан кўп раҳмат айтаман!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

"Соябон" – Тожикистонга келин бўлиб кетган ўзбек аёли ҳақида кичик ҳикоя

"Менинг юртим" телеканали, Biz Media ва Platina.uz сайти ҳамкорликда "Соябон" номли қисқа метражли фильмни суратга олди.

Фильмни кўриш: https://youtu.be/fuRFNuOd2Bg

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Биз ҳаммамиз 2017 йилда анча ёш эдик.

Бу Президентнинг илк марта ёшлар билан мулоқотида олинган сурат. 40 нафар ёш қатнашган, кўпимиз ҳали оддий талаба, ишини энди бошлаган ходим эдик.

Ёшлар сиёсатида “ижтимоий лифт” ишлайди” деган гапни илк марта ишлатганди Шавкат Мирзиёев. Шу ваъда амалга ошганига гувоҳман.

Суратдаги жуда кўпчилик бугун муҳим соҳаларда; яхши лойиҳалар бошида турибди ва сидқидилдан вазифасини адо этаяпти: Алишер Саъдуллаев, Камолиддин Ўринбоев, Олимжон Тўйчиев, Акмал Жумабоев, Меҳриноз Аббосова, Индира Холдорова... Булар чиндан ҳам ватанини яхши кўрадиган инсонлар.

Ёшлар сиёсати — муаммоли сиёсат. Ҳар нима қилсанг ҳам сувга тушган игнадек кўринмай кетаверади. Мен Шавкат Мирзиёевдан ёшлар сиёсатидаги энг муҳим масалалардан бири — олий таълимга ҳалол кириш имконини кўпайтиргани, хусусий таълимга йўл очгани, ёшлар сиёсатида ишлаш учун ёшларни лавозимга қўйгани учун миннатдорман.

Таваллуд кун муборак, Жаноб Президент.

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

🔥Xivadan reportaj.
Shavkat Mirziyoyev va Sadir Japarov bilan Ichan qal’a bo’ylab ekskursiya.

https://youtu.be/5d2gGMFE36g?si=5BQ3cJfLM1BhotOL

@Sinchalak_blog

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Оғир ролик бўлибди. Болаларимизни асрайлик! (#)

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

AQSh sobiq prezidenti Donald Trampni Pensilvaniyadagi mitingda otib ketishdi.

U tezda qurolli xavfsizlik xodimlari tomonidan o'rab olinib, taxminan bir daqiqa davomida yotgan holda qoldi. Hodisa yuz berganida tomoshabinlarning qichqirig'i eshitildi.

Voqea Respublikachilar partiyasining prezidentlikka nomzodini tasdiqlashga bir necha kun qolganda sodir bo'ldi.

Tramp kasalxonaga olib ketilgan va o'zini "yaxshi" his qilayotganini aytgan. Hodisa paytida o'ng quloq atrofidan qon oqqan.

"Men darhol nimadir g’alati ekanini bildim, o'q ovozi va o'qning teriga tekkanini his qildim. Ko'p qon ketdi, nima sodir bo'layotganini tushundim. XUDO AMERIKANI O'Z PANOHIDA ASRASIN!

Men Qo'shma Shtatlar Maxfiy Xizmati va barcha huquq-tartibot idoralariga tezkor harakatlari uchun minnatdorchilik bildirmoqchiman.

Eng asosiysi, mitingda halok bo'lgan odamning oilasiga va jiddiy jarohatlangan boshqa bir kishining oilasiga hamdardlik bildirmoqchiman.

Bunday voqea mamlakatimizda sodir bo'lishi hayratlanarli” deb yozgan 78 yoshli Donald Tramp o’zining Truth Social platformasida.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев бошқа ишга ўтгани учун туманимиздан кетди.

Абдуллаев Фарход Равшанович энди «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖ раиси бўлиб иш бошлайди.

Гарчи собиқ ҳокимимиз билан учрашиб, мулоқот қилмаган бўлсам-да, туманда яшовчи фуқаро сифатида яхши ишлади дея оламан. Доим фаолиятини кузатиб бордим, бирор муаммо тармоқда ёзилса, жамоаси ўз вақтида реакция қилишига, муаммо ҳал қилинганига кўп гувоҳман.

Гоҳ очилиб, гоҳ ёпилиб турадиган паркларимиз билан боғлиқ муаммолар ҳалиям борку, аммо одамлар энг кўп юрадиган туман йўллари сонга кирди. Сайр қилса бўладиган йўлаклар кўпайди.

Туман ҳокимлик жамоасида яхши, ёш, доим ёрдамга тайёр кадрлар борлигини биламан. Ўйлайманки, янги иш бошлайдиган ҳоким ҳам яхши ишлар қилади, авваллари “спальный район” деб айтилган Учтепамизни инфратузилма жиҳатидан яхшилаб боради.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ijtimoiy tarmoqlarda elektr energiyasi uchun to‘lovlarda hisobga ikki barobar pul hisoblanayotgani to‘g‘risida xabar tarqalmoqda.

Ayni paytda to‘lov tizimlari bilan bog‘liq texnik nosozlik kuzatilganligi sabab, to‘lov amalga oshirilganda iste’molchi balansida to‘lov qoldig‘i ko‘proq ko‘rsatishi kuzatilmoqda. Ayni paytda billing tizimi orqali elektr energiyasi uchun to‘lovlar xatoliksiz qabul qilinmoqda hamda balans qoldiqlari tо‘g‘ri shakllantirilmoqda.

Tez fursatlarda nosozliklar bartaraf etilishini ma’lum qilamiz.

Iste’molchilardan elektr energiyasi hisobi ko‘rsatkichlari
to‘g‘risida aniq va to‘g‘ri ma’lumotlarni “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning rasmiy veb-saytidaga
“Shaxsiy kabinet ” orqali olishlarini tavsiya qilamiz.

“Shaxsiy kabinet”ga kirish uchun qo‘llanma.

Facebook | Telegram | YouTube | Instagram | X | het.uz

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Kechadan beri kanalimga ushbu xabar ortidan ingliz tili ustozlari qo’shilgani va haligacha muhokamalar davom etayotgani uchun shu masala yuzasidan shaxsiy fikrimni yozib qo’ymoqchiman.

Aslida men maktabda o’z fani ingliz tilini hatto B2 darajasida bilmaydigan o’qituvchi bolalarga dars berishini istamayman.

B2 daraja hozir abiturientlar o’qishga kirishda so’ralayotgan daraja atrofida(IELTS 5.5-6.5). Abiturientlarga, hali talaba bo’lmaganlarga shunday talab qo’yilgan, tasavvur qilyapsizmi? Siz esa o’qituvchisiz.

Oliy ta’limni bitirgan ingliz tili o’qituvchisi aslida C1 darajada bo’lishi kerak.

Xorijiy til o’qituvchilariga sertifikat olish va uni yangilab turish talabi haqida 3 yildan beri hujjatlar chiqadi.

Kechirasizlar, menimcha, 3 yil ichida bitta yangi tilni noldan boshlab B2 darajada o’rganish mumkin edi. Ochig’i, izohlarga yozilgan har qanday bahona bu yerda o’rinsiz.

Agar ingliz tili bu sizning kasb-u koringiz bo’lsa, agar sinfga kirganda bolalar ko’ziga bilimli va o’ziga ishongan muallim sifatida tik qaray olishni istasangiz, kasbingiz orqali o’z bilimingiz bilan halol maosh olishni istar ekansiz, B2 daraja marra sifatida sizga juda kichik natija bo’lishi kerak emasmi?

Sifatli ta’lim kerak deb hammamiz kuyinamiz. Na maktab binosi, na darslik ta’limning sifatini hal qilolmaydi. Hammasi o’qituvchilarga, sizlarga bog’liq bo’lib qoladi. Sifatni sizning bilimingiz, malakangiz belgilaydi.

Juda ko’pchilik, C1 bo’lsa ham, IELTSdan yuqori balli bo’lsa ham dars o’tishni bilmaydigan, metodikasi yo’q yosh o’qituvchilar ko’p, yillab o’qitayotgan ustozlar ulardan pedagogik mahorat jihatidan kuchli, ularga imtiyoz berish kerak debdi.

Tasavvur qiling, o’zining asosiy ishini - ingliz tilini yetarli darajada bilmagan ustozda qanday metodika bo’lishi mumkinki, u tilni bilmay turib, bolalarga til o’rgatadi? Biz maktabga talabni qanday qo’yganmiz o’zi: 45 daqiqa jim o’tiradigan, lekin 11 yil bitta tilni o’qib ham o’zi haqida 2 jumla gapira olmaydigan bolalar yetishtirishnimi? Va yana o’sha bolalardan ta’limning keyingi bosqichida ustozi topshirolmagan B2 darajasini so’raymiz…

Nega Vazirlik B2 talabini cho’zib, o’qituvchilarga yana imkon berishga qaror qildi?

Kechagi muloqotdan tushunishimcha, ikki zarar turganda, HOZIRCHA zarari kamrog’i tanlov qilinyapti. Ya’ni, agar barcha zarur daraja sertifikati bo’lmagan ustozlar maktab tizimidan chiqarib yuborilsa, kadrlar defitsiti yuzaga keladi. Umuman ustoz yetmagandan ko’ra, boriga VAQTINCHA ko’nishdan boshqa chora yo’q. Ammo bu vaqt masalasi. Endi C1 darajasi bor yoshlar - talabalar ham maktabda ishlashiga ham ruxsat berilyapti. Yangi oqim kirib kelishi uchun yana oz vaqt kerak. Amaldagi ustozlar ham o’z ustida ishlashi uchun yana imkon bor ekan, bahonalarni to’xtatib, o’z kasbining minimum talabini o’rganishning ayni vaqti. Raqobat muhiti hammani kuchli qiladi. Bundan cho’chimaslik kerak. O’qish - asli juda murakkab ish emasligini kim-kim, siz aziz ustozlarga aytib o’tish o’rinsiz bo’lsa kerak.

Mehnat ta’tilingiz maroqli bo’lsin, sizga ham, millatimiz kelajagi uchun ham manfaatli o’tsin.

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Хотирамни яхшилаш учун шу китобни ўқийман деб 1 ҳафта олдин сотиб олгандим.

Биласизми нима?

Агар бугун тасодифан кўриб қолмаганимда шу китобни сотиб олганимни ва ўқимоқчи бўлганимни умуман эсдан чиқариб юборган эканман.

Шунақа гаплар.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

давоми

Ғолиб спортчига шунча пул бериш самаралими?

Ҳа, бу пул катта, бироқ ҳар қанча аламли бўлмасин, спорт ичидагиларнинг фикрича, аслида бу сумма битта ғолиб спортчининг босиб ўтган йўли ва келажаги учун унча катта эмас. Кўпчилиги мукофот пулларини ўз жамоаси, тренери билан тенг бўлишади, ўзи тренировка қилган шароитларини яхшилашга сарфлайди. Ҳамкасблар айтади, ғолибларнинг уйига борганимизда ночорлигидан йиғлаворган пайтимиз ҳам бўлган. Улар алоҳида эркатой фуқаролар эмас.

Ўйинларга тайёргарлик узоқ вақт давом этади. Ўша вақтда спортчи, персоналлар ва уларнинг оиласиниям кимдир боқиши керак. Ҳозир Олимпиадага лицензия олган спортчи давлатдан бир марталик 100 млн сўм олади. Ҳамма нарсани унутиб тайёргарлик кўрадиган даврига чақиб кўрсангиз, ҳеч нима бўлмай қолади. Мабодо битта травма бўлса кетди, яна формага қайтиш учун камида чет элда операция, қарабсизки, камида 10-15 минг$ йўқ. Мукофот пуллари уларнинг йўқотишларига компенсация ва яна кўпинча спортга қайтадиган инвестиция аслида.

Тошкент вилоятидаги хароба бокс мактабига Фазлиддин Ғойибназаровдан интервью олгани борганимда унинг ортидан боксга эргашган юзлаб болаларни кўргандим ва таъсирлангандим. Боламизга чиройли мактабмас, яхши ўқитувчи қидирганимиздек, чиройли заллардан ҳам кўра самарали тарғибот - ғолибларни кўпайтириш деб тушунганман. Миллат генофонди учун бизга спорт билан шуғулланадиганлар жуда кўп керак. Ғолиблик бренди одамларни спортга чорлайди. Кейинчалик чемпионларнинг кўпи ўз спорт мактабини очади ва тренерлик, ҳомийлик қилади. Чусовитинани трамплинга олиб чиққан мотив ҳам фақат рекорд ёзуви ва қарсаклар эмас, аслида фарзанди саломатлиги учун тинимсиз каттароқ пул топиш эҳтиёжи ҳамдир.

Яқинда паралимпиячи қиздан интервью олдим:
- Қайиғизнинг номи нима? Парижда ҳам сизга ғалаба олиб келармикин?
- Тўғриси, ўзимни қайиғимни олиб бориш роса қиммат, арендага олиб ишлатамиз чет элда, қанийди олиб кетишимиз учун ҳал қилиб беришса...

37 миллион халқ ичидан чиқаётган бир ҳовучгина, ўзимизга ўхшаган оддий одамларни – сабр, пешона тери ва соғлиғи билан меҳнат қилаётган ва дунё бўйича тенгсиз деб топилаётган спортчиларни қўллаб-қувватлаш керак деб биламан. Мен масалани шундай кўраман. Норози бўлсангиз, марҳамат, парламентга мурожаат қилинг, менга эмас.

@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

O’zbek tilidagi Wikipediada maqolalar soni 300 mingga yetdi. Wikipediada maqolalar ko’lami bo’yicha O’zbek tili 42-o’rindan 40-o’ringa ko’tarildi. Yil oxirigacha 1 millionga chiqsin, nasib.

Uzwiki jamoasini navbatdagi marra bilan tabriklayman.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

UPD: (пост янгиланган)

Юртимизга ташриф буюрган БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг ўзаро суҳбатларда айтишича, 20 йил аввал биринчи марта Тошкентга келган.

У ўшанда қочоқлар масаласи бўйича БМТ олий комиссари бўлиб ишлаган.

Ҳаа, унда нега келгани тушунарли.

Фото: @MadinaNurman

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

#Saidatalks “Orzu” ko’rgazmasidan reportaj. Menga yoqqan kartina 20 millionga sotilgani haqida.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Касб байрами муборак бўлсин, дўстлар!

Фото: Мадина Нурман
Оператор: Юсуфжон Солибоев

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ҳозиргина Ўзбекистон Президентининг 27 июнь - матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан йўллаган байрам табриги Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўқиб эшиттирилди.

Байрам табригида “бугунги журналистика мудофаа, хавфсизлик каби соҳалардек долзарб” деган чақириқ бор эди.

Бугун давлат мукофоти билан тақдирланган барча ҳамкасбларим, устозларимни табриклайман!

@qurbonova_a

Читать полностью…
Подписаться на канал