qurbonova_a | Неотсортированное

Telegram-канал qurbonova_a - Mikrofon ko‘targan ayol

5392

Youtube: https://youtube.com/channel/UCaFYOm9O3rAGRdSHmyTJMFQ Саёҳат блоги- @azitravel Мурожаат учун: @AQurbonovaBot

Подписаться на канал

Mikrofon ko‘targan ayol

АҚШ ҳаливери аёл киши президент бўлишига тайёр эмаслигини яна кўрсатди.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бу сафарги АҚШ президенти сайлови натижаси ғирт омадга боғлиқ сайлов деяпти баъзи экспертлар.

Биринчи марта менда ҳеч қайси номзодга ёнбосиш йўқ, на Камала Ҳаррисга, Доналд Трампга нисбатан симпатия йўқ. Менинг фикрим ҳеч нарсани ҳал қилмайдикуя (давлатим бошқа, фуқаролик бошқа), лекин бутун дунё ўзини бу сайлов натижаларига дахлдор деб билгани ва қизғин муҳокама қилгани учун бирнималар қоралаб қўйгим келди.
Иккала номзоднинг тарихдаги ўрни ва сиёсий дастурини ЧатжиПиТи билан ҳамкорликда таққослаб чиқдим.

Камала Ҳаррис:

- Биринчи аёл, қора танли ва Жанубий Осиёлик вице-президент. Ҳаррис 2020-йилги сайловларда ғалаба қозониб, АҚШ тарихида биринчи марта аёл ва ранг-баранг ирққа мансуб шахс сифатида вице-президент лавозимига сайланди.
- Сенатор сифатида Ҳаррис полиция ва адлия тизимида ислоҳотлар олиб боришга катта ҳисса қўшган. У ижтимоий адолат масалаларига катта эътибор қаратиб, ирқий тенглик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолият юритди.
- Ҳаррис вице-президент сифатида иқлим ўзгаришига қарши курашда фаол иштирок этиб, яшил энергетикани ривожлантириш ва иқлим адолатини тарғиб қилишда етакчи.

Доналд Трамп:

- Трампнинг президентлик даврида АҚШ иқтисодиёти бир муддат кучли ўсишни бошдан кечирди. У солиқларни камайтириш ва тартибга солишларни қисқартириш орқали иқтисодиётни рағбатлантиришга ҳаракат қилди.
- Трампнинг ташқи сиёсати “Америка биринчи” тамойилига асосланган, халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар билан муносабатларни қайта ўзгартирди. У савдо келишувларини музокара қилди ва протекционистик сиёсат юритди.
- Трамп АҚШ тарихида икки марта импичмент жараёнига дуч келган биринчи президент бўлди. Ҳар икки жараён ҳам катта сиёсий ва ижтимоий баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Номзодларнинг сиёсий дастуридаги фарқлар жуда кескин.

Иқтисодиёт:
- Камала Ҳаррис: Ўрта синф ва кам даромадли оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган иқтисодий сиёсатни илгари суради. У солиқларни бойлар ва йирик корпорациялар учун оширишни, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига инвестицияларни кўпайтиришни режалаштиряпти.
- Доналд Трамп: Солиқларни камайтириш ва тартибга солишларни қисқартириш орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантирмоқчи. У савдо сиёсатида протекционистик (миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш) ёндашувни қўллаб-қувватлаб, Америка саноатини ҳимоя қилишга интилади.

Ижтимоий сиёсат:
- Камала Ҳаррис: Аёллар ҳуқуқлари, LBGTQ+ ҳуқуқлари ва ирқий тенгликни тарғиб қилади. У қурол назорати бўйича қатъий чораларни қўллаб-қувватлайди ва иқлим ўзгаришига қарши курашда фаол иштирок этади.
- Доналд Трамп: Анъанавий оилавий қадриятларни ҳимоя қилади ва иммиграция сиёсатини қатъийлаштириш тарафдори. У қурол ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва иқлим ўзгариши бўйича халқаро келишувлардан чиқишни қўллаб-қувватлаган.

Ташқи сиёсат:
- Камала Ҳаррис: Халқаро иттифоқларни мустаҳкамлаш ва дипломатияни кучайтиришга интилади. У инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва глобал иқлим ўзгаришига қарши курашда етакчилик қилишни мақсад қилади.
- Доналд Трамп: “Америка биринчи” сиёсатини давом эттириб, халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар билан муносабатларни қайта кўриб чиқишни мақсад қилади. У савдо келишувларини қайта музокара қилиш ва ҳарбий харажатларни камайтиришни қўллаб-қувватлайди.

Ютуқлар ва камчиликлар:

- Камала Ҳаррис: Вице-президент сифатида иқлим ўзгариши ва ижтимоий адолат масалаларида фаол иштирок этган. Бироқ, баъзи танқидчилар унинг прокурорлик фаолиятидаги баъзи қарорларини танқид қилишган.
- Доналд Трамп: Президентлик даврида солиқ ислоҳотлари ва иқтисодий ўсиш бўйича ютуқларга эришган. Аммо, унинг сиёсий услуби ва баъзи қарорлари кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган.

Ҳаррисни машҳурлардан Барак Обама, Эминем, Тейлор Свифт, Леонардо Ди Каприо, Бейонсе қўллаб-қувватлаяпти.
Трамп партиясини эса Илон Маск, Канье Уэст, Кид Рок, Розанна Барр қўлламоқда.

Сизнингча, ким ютиши мумкин?

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Buyuk Britaniyada o’qishni istovchilar diqqatiga:

Shu yilning 5 noyabr kuni Toshkent shahrida Buyuk Britaniyaning Top Universitetlari bilan hamkorlikda “UniFair” ta’lim ko’rgazmasi bo’lib o’tadi.

UniFair Manzili:
U-ENTER Innovatsiyalar Markazi,
Toshkent shahri, Mirobod tumani, Shahrisabz ko’chasi, 25-uy

Mo’ljal:
Westminster Universitetini orqa tomonida, TOBB Universiteti yonida.

Vaqti:
11:00 - 18:00

Ta'lim ko'rgazmasida qatnashish mutlaqo BEPUL!

Ro'yxatdan o'tish uchun link:
https://www.ukunifair.co.uk/tashkent/

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

— Ўпкам тўлаб йиғлабман, медаль олганизни ўқиб. Роса боргим келди Тошкентга кўргани.
— Ўйнаб-кулиб, соғ бўп юрсез, ўша ҳақиқий медаль. Келинг, ювамиз.

— Азизахон, ман севгига ишонмайман. Битта севган манмидим.
— Севги борлигига ишонганиз учунам хапасизде.
— Ҳа, тўғри айтас.

— Сиз ман ҳақимда китоб бошланг. Зўр бўлади, ҳамма ўқийди, ман бир бошдан гапириб бераман. Гапиришим шартмас, ўзиз ҳаммасини кўряпсизку.
— Ооо, ҳамма қариндошларни исм-фамилияси билан ёзвурайми?
— Сал-пал ўзгартирасизда. М дан бошланса бўлди геройизни номи.
— Бўпти, сал сувлар оқсин, кейин ёзаман. М исмли аёл ҳақида китоб дейманми отини. Қизил гиламлардан юриб кесез-а китобизни тақдимот қилсам? Кейин интервьюлар бериб юрасизми))
— Ўргатасда нима дейишни.

— Палатамдаги оғир экан. Оғзига ўғиллари сув томизиб турибди, сўлаги ажралмаяпти, тинимсиз артишяпти. Уни кўриб шукр қилиб ўтирибман.

— Яхшиям сизлар борсизлар.
— Маъмурапа сиз ўзиз яхшисиз, шуничун олам яхши. Биттаям гуноҳиз қолмагандира, озмунча дард ўтказдизми.

— Маъмурапа, шу постни ёзувдим. Қўйвормоқчиман.
— Ўқиб чиқдим. Қўймай қўяқолинг. Инсоф берар.

— Қобилжон кичкиналигида келин бўп келганман. Нима иш буюрсам, югуриб қилиб келарди. Кулиб турарди. Маҳаллани пахани эди. Энг яхши Қурбонов сизга насиб қилган Азизахон.

— Маъмурапа, қўрқвоссизми?
— Йўқ, нега қўрқаман. Ҳамма бир кун ўлади-да… Худо берганича яшайсизда…
Лекин кимни ўлгиси келади. Қанча орзу-ҳавасим бор эди-я…


— Маъмурапа, таслим бўлманг. Яна келамиз. Или ўзиз борасиз 15 кунда Тошкентга, дўхтирга.
— Хўп. Рози бўлинг.

Мен сўролмадим розилик ўша куни…
Тилим бормади. Қўлимдан келмади, Маъмурапа…Етиб боролмадим, Маъмурапа… Китобимизга ном топиб бермадиз ҳали…

Мен билган энг яхши аёл, қиёматли опам, овсиним Маъмурапам гулдек 46 ёшида чин дунёга кетди. Фариштадек пок кетди бу оғриқлардан, 5 йил саратон билан курашди, гоҳ ғолиб бўлди, гоҳ ютқазди. Мени улғайтирган, мени шукрга ўргатган, бир умрлик кучли қилган опам энди йўқ.

Юрагимда улкан PAIN қолди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Маккада ҳам Ўзбекистон Парламент сайлови бўлиб ўтмоқда

Барчага маълум, бугун 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги сайлови бошланган.

Маккада ҳам ватан равнақига бефарқ бўлмаган ватандошларимиз сайловда иштирок этишмоқда.

Маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан 8:00да Макка шахридаги 39-сайлов участкаси очилган. Соат 9 га қадар 50та овоз берилган.

Сиз-чи сайловда қатнашяпсизми?

#sаylоv24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Сайловда қандай овоз берилади?

Эртага сайловчиларга овоз бериш учун тўртта бюллетень берилади. Бюллетенлар ранги сайлов турига қараб фарқланади: Қонунчилик палатасининг бир мандатли сайлов округи учун — мовий, ягона сайлов округи учун — яшил, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари сайлови учун — сариқ, туман ва шаҳар кенгашлари сайлови учун — кулранг.

Биринчи варақада Қонунчилик палатаси учун аниқ бир депутатни (мажоритар тизим), иккинчисида — аниқ бир партияни (пропорционал тизим), кейинги иккитасида эса, мос равишда, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари учун депутатларни танлаш керак бўлади.

Сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдиради.

#saylov24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ҳар бир аёл зўравонлик ва тазйиқлардан ҳоли бўлиши керак

Бугунги ўтказилган дебатда гендер тенглик муҳокама мавзуларидан бирига айланди. Бу эса партия вакилларининг жонли чиқишлари ва саволларида яққол намоён бўлди.

Хусусан, “Миллий тикланиш” партияси вакили томонидан замонавий жамиятда аёлларнинг ўрнига доир савол кўтарилди. Саволга жавобан, ЎзЛиДеП вакили тушунтириш бериб, жамиятда гендер тенглиги тушунчасини нотўғри талқин қилишга ҳаракатлар ҳали ҳам давом этаётганини, бу тушунчага салбий мазмун беришга уринишлар мавжудлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, ЎзЛиДеП вакили гендер тенглик деганда аёллар оилада раҳбар бўлиши керак, деган ғоя ҳеч қаерда айтилмаганини, бу ҳеч қандай расмий ҳужжатларда кўзда тутилмаганини қўшимча қилди. Партия вакили таъкидлашича, оиладаги муносабатлар миллий қадриятлардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиниши, эътиборни асосан аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратиш лозим.

Бугунги кунда ИИБ томонидан расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари, оғриқли масала эканини ҳеч ким инкор этмаслигини, биргина 2024 йил 9 ойда ИИВ томонидан аёлларимизга 40 мингга яқин ҳимоя ордерлари берилганини қайд этиб ўтди.

Гендер тенглик эса аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, камситишдан холи бўлишини таъминлашга қаратилганини, бу борада ЎзЛиДеП позицияси жамиятда аёлларнинг ривожланиши ва ўзини намоён қилиши учун хавфсиз ва тенг ҳуқуқли муҳит яратишга қаратилганини айтиб ўтди.

Мен ҳам аёл сифатида аёл ва қизларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини, ҳар бир аёл жамиятда ўз ўрнини топиши тарафдориман.

#saylov24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Партиямиз соғлом оилаларни шакллантиришни мақсад қилган — “Миллий тикланиш” вакили

Бугун “Дебат Холл”да экология, соғлиқни сақлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган охирги дебат бўляпти. Муҳокамалар давомида “Миллий тикланиш” демократик партияси хотин-қизлар иштирокида соғлом ва мустаҳкам оилаларни шакллантиришни ўз мақсади сифатида белгилаганини билдирди.

“Бугунги кунда турли соҳаларда ислоҳотлар олиб боришда хотин-қизларимиз илгарилаб кетмоқда. Шу боис ҳам партиямиз соғлом оилаларни шакллантиришни мақсад қилган”, — деб таъкидлади партия вакили Динора Ёқубова.

Ҳақиқатан, бу таклиф аёлларимизнинг нафақат оилада, балки жамиятнинг турли жабҳаларида ҳам фаол иштирок этишлари учун муҳим деб ўйлайман. Ҳар биримизга соғлом ва бақувват оилалар асосини яратиш зарур. Бу каби ташаббуслар эса бизни янада кучли қилади. Шахсан менга бу фикр жуда маъқул келди.

#sаylоv24

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

KUN.UZ қизиқ дебат ўтказибди! Йўғ-ей, номзодлар шундай эркин гаплаша олар экан-да! дейишдан олдин уни кўришингизни тавсия қиламан.

Авваламбор, дебат формати менга ёқди. Берилган саволарга "ўтлаб" кетилгани йўқ, қисқа вақтда аниқ ва лўнда жавоб берилди. Номзодлар ҳам ўзларини эркин тутишди, ўзаро маданиятли баҳслашиш мумкинлигини ҳам кўрсатиб беришди.

Ким ютиб чиқди?

Ҳар бир номзод сайловчиларга ёқадиган жавоб қайтаришга ҳаракат қилди. Табиийки, дебатга энг муносиблар чиқади. Айниқса, "Миллий тикланиш" демократик партияси вакили Нодир Тилаволдиевнинг фикрини баён этишидан билимли экани ҳам сезилиб турди. Анчагина, оғир-босиқ ва вазмин позицияни кўрсата олди. Яна айтишдики, Нодир Тилаволдиев АҚШда таҳсил олган, Стетсон университети битирувчиси экан. Бундай депутатлар кўпайиши тарафдориман. Жамиятга янги фикр, янги ғоя бера олади. Популистлар бизга керак эмас. ЎзЛиДеП ва "Миллий тикланиш"нинг таклифлари анча халққа яқин деб ўйлайман.

Бундай ноодатий форматдаги дебатларни кўпроқ ташкил қилишса янаям қизиқ бўларди. Афсус, сайловга ҳам 1 кун қолди. Ҳар ҳолда партиялар сайловолди дастурларини зўр бериб сайловчига етказишга уринди. Ким учун овоз беришимизни аниқлаб олиш муҳим. Эртага мен сиз учун овоз берганман, энди шунга муносиб бўлинг деган талабни қўйишимиз ҳам шарт.

#sаylоv24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

“Ренессанслар қачон бўлган? Илмда эркинлик бўлганида”, - Ҳилола Назирова. Видеонинг тўлиғи.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

👁 Шу беғуборлик Сизнинг эътиборингизга тушса эди!

☘️ “Сен кучлисан” жамоаси бемор болажонлар иштиёқини ошириш учун янги танлов эълон қилди. Шарти жуда оддий – кузги барглардан чиройли нарсалар ясаш.

✅ Ҳозир /channel/senkuchlisanm телеграм каналимиз ҳақиқий санъат асарларига тўлиб тошган. Бола болада барибир. Битта мақтов, бир оғиз ширин сўзга маҳтал (аслида биз катталар ҳам шундаймиз). Сиздан илтимосимиз, шу каналга киринг ва болалар ижодига бир эътибор қаратиб қўйинг. Имконингиз бўлса оддий совғалар билан йўқланг, қўлланг. Имкон қадар ҳамма иштирокчиларни рағбатлантиришни режалаштирганмиз.

🍃 Асарларнинг фақат айримларинигина эътиборингизга ҳавола қиляпман. Кўринг, завқланинг.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Навбатдаги учрашув Андижонда

Кеча, "Адолат" социал демократик партияси Андижон шаҳрида ўзининг навбатдаги оммавий тадбирини ўтказибди.

Тадбир партия раиси бошчилигида бўлиб, партия аъзолари томонидан сайловчиларга партия сайловолди дастури ва сайловдан кейинги вазифаларини таништирилган.

#saylov24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Сайлов кампанияси бошлангандан бери таниш-билишлар сайловда қатнашяпсанми, расмингни хато қўйишибди деб турли жойдан, баннерлардан расм жўнатишяпти. Шуни билиб қолдимки, бу йил Азиза Қурбонова деган икки адашим сайловда қатнашишяпти)

Бири Қурбонова Азиза Тоҳировна "Адолат" партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, иккинчи Қурбонова Азиза Толибовна эса "Миллий Тикланиш" партиясидан Тошкент шаҳар кенгашига номзодини қўйган.

Иккала адашимни ҳам ҳаётда танимайман, лекин Азизаларнинг ҳаммаси яхши, Қурбонова Азизалар эса икки карра яхши деган принципда кампанияларига қўшилгим келди.

Хуллас, ҳурматли тошкентлик сайловчилар бюллетенингизда Азиза Қурбоноваларни кўриб қолсангиз, танловда қийналмайсиз деган умиддаман))

Ҳурмат билан Қурбонова Азиза Абдусобитовна

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

ЎзЛиДеПнинг навбатдаги тарғибот тадбири Нукус шаҳрида бўлибди.

Сайловолди тарғиботлар ҳам байрамдек ўтмоқда. Бундай кўтаринки руҳдаги тадбирлар ўтказилаётгани одамни қувонтиради.

Сайловчилар ҳам сиёсий майдонга анча яқинлашди. Бу йил партиялар анча ҳаракат қилди. Бошланиши ёмон эмас.

Хабарингиз бор, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал демократик партияси ўзининг сайловолди дастурида таълим соҳасини ривожлантиришга оид кўплаб таклифларни илгари суряпти.

Таълим сифати ҳар бир ўқитувчининг малакаси ва ўз касбига фидойилигидан ташқари, жамиятнинг таълимга муносабатига ҳам бевосита боғлиқ. Шу боис партия дунёдаги энг нуфузли 500 та хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва «икки дипломли тизим»ни жорий этиш, олийгоҳлар учун қўшимча 120 минг ўринли ўқув бинолари ва 150 минг ўринли талабалар турар жойларини қуриш, олий таълим муассасалари илмий салоҳиятни 70 фоизга етказишни мақсад қилган.

Бир инсондан бутун бир жамият пайдо бўлади. Агар биз биргина ўсаётган ёш авлоднинг келажаги учун, ҳаёти учун қўлимиздан келган ёрдамни аямасак, биз бутун бир жамиятга ёрдам берган бўламиз.

#saylov24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ўзбек тили — миллатимизнинг таянчи, ўзига хослиги ва қадриятларини мужассам этувчи бой маънавий хазина. Унинг давлат тили сифатидаги мақоми халқимизнинг ўзига хос маданияти, тарихи ва келажагини сақлаб қолишда беқиёс аҳамиятга эга. Бугун, 21 октябрь — ўзбекистонликлар учун ўта муҳим кун.

Шу муносабат билан “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамюртларимизни бу сана билан табриклаб, ўз видеоролигида шунчаки оғизда эмас, балки натижалар билан юртдошларимизни хурсанд қилмоқчи эканини таъкидлабди. Ҳақиқатан ҳам, барча ўзбекистонликлар тилимиз нафақат кундалик мулоқот воситаси, балки миллатимиз руҳиятининг муҳим ифодаси эканлигини англаши керак деб ўйлайман.

Ўзбек тили — фақат ахборот алмашиш ёки расмий ҳужжат юритиш тили эмас, балки халқимиз жонли тарихининг бир парчаси. Уни асраб-авайлаш, ривожлантириш — ҳар биримизнинг бурчимиз.

Байраминг муборак, ўзбек тили!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Шоир Мансур Жумаев оламдан ўтгани ҳақидаги хабар сиқилиб турган дунёйимни яна эзди.

Мансур Жумаев билан мана шу роликни тасвирга олган пайтда танишгандим. Ролик қисқагина, мустақиллик, сиёсат, ёшлик мавзуларига яқин бўлгани учун унинг кўп фикрларини беролмагандим, шоир кўнгли очилмаганди. Лекин ёш шоирнинг катта ва тўлиқ юраги борлигини кўриб, суҳбатлашиб, руҳим ором топганди. Дунёқараши кенг, лирикаси қуйма, ҳассос ижодкор эди.

Рафиқаси шоира Шоҳсанам Нишонованинг Мансур Жумаевга аталган “Мен кўйлагинг дазмоллаган пайт” шеърини жуда яхши кўрардим…

Шоҳсанамга, фарзандларига, Мансур аканинг яқинлари, мухлисларига Аллоҳдан чексиз сабр тилайман.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Роппа роса 4 йил олдин Ислом ва Усмон ўғлим билан Байден ва Трамп сайлови ҳақида гаплашган эканмиз. Аудиони эшитиб, болаларимнинг ширин овозлари ва фикрларини соғинганимни билдим. Ўшанда Трампнинг пули 8 млрд$дан кўп деб ўйлаган эканман, ўзи 3 млрд экан.

Ислом ўшанда 9 ёш эди ва жуда катта қизиқиш билан кузатган сайлов натижаларини. Ҳозиргача геополитикани киши билмас мустақил ўрганади, подкастлар эшитади, ҳужжатли фильмлар кўради. Мактабда тарих, географиядан конспект ёзмай, нуқул паст баҳо олса ҳам, дунё сиёсий харитасини яхши тушунади. Усмон эса доим тренд мавзуни эшитиб қўяди, а вдруг унга керак бўлиб қолганида ишлатиши учун) Ўзимга ўхшайди бу тарафи)

Уйга борганда яна фикрларини сўрасам бўларкан. Буям ҳар 4 йилда бўладиган битта қизиқарли тарих-да.
Ислом, Усмон, бу сафар ким тарафсизлар, Харрисми ёки Трампми?
Тайёрланиб туринглар дебатга.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Инсон қадри қанча?
Инсон хотираси қанча?
Инсон қалби қиймати қанча?
Инсон садоқати нархи қанча?

Неча пул?
Неча кун?
Неча килограм?
Неча тийин?


Кўп кимгадир бино қўйманг, кўп жонингизни бераверманг, кўп ўзингиздан кечаверманг. Мен кимгадир муҳимман, менсиз шу ишнинг бориши, шу одамнинг ҳаёти тўхтаб қолади, деяверманг.

Ёнингиздагилар юрагини очиб кўролмайсиз, улар наздидаги асл баҳоингизни билолмайсиз, ортингиздан нималар айтишлари мумкинлигини тасаввурингизга сиғдиролмайсиз. Сиз умрингиз, соғлиғингиз, ёшлигингизни бағишлаган иш/одамлар сизни дарров унутишга тайёр туради. Инсон улар-"инса"-унутувчи улар.

Сизга ҳар дақиқа ўзингиз ва руҳингиз олдида хиёнатга тайёр эканликларини хаёлингизнинг бир четига ҳам келтирмай яшайсиз.

Сизга яхши гаплар гапиришлари мумкин, қандайдир ҳозир ёзаётганим бачкана гапларни тўқиб беришлари, ишонтиришлари мумкин.

Лекин, аччиқ ҳақиқат шуки, ҳамма ўз умрини ўзи учун яшашга келади. Якка келади, якка кетади.

Сиз уларнинг эркаликлари, истаклари, хизматларига жон фидо қилиб ўтасиз-кетасиз, сизсиз ҳам дунё давом этаверади, ҳаёти сизга туташ бўлган одамлар сизсиз бўлган ҳаётини қуради ва бамайлихотир яшашда давом этади.

Садоқатига ишончингиз комил бўлиб турган пайтда ҳам ёдда сақланг, ҳамма нарса ўткинчи ва нисбий. Ишонманг.

Бизлар сизни алдаймиз.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Она-бола биз ҳам умримизда биринчи марта электрон овоз бердик. Хотин-қизлар қўмитаси биносидаги сайлов участкасида электрон овоз бериш ускункаси бор дейишди. Дунё гўзали билан бирга Учтепадан Дархонга бордик, рўйхатга олиш-анъанавий тарзда бўлди. Овоз бериш жараёни машина ёрдамида— 6 мартача кнопка босиб овоз бердим.

Кимларга овоз берганимни кўрсатмадим, бу мумкинмас.

Электрон овоз беришнинг онлайн овоз беришдан фарқи ва афзалликлари ҳақида Шаҳноза опам яхши ёзибдилар:

/channel/shahnozxon/4136

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Менга ўғлим савол беряпти:

— Агар депутатга номзодларни танимасангиз, уларга қанаққилиб овоз берасиз?

Ўзимнинг овоз беришдаги принципларимни айтдим.
Олдин таржимаи ҳолини, дастурини ўқийман. Агар бу таассурот қолдирмаса, биринчи навбатда аёл номзодга овоз бераман.

— Агар иккита аёл номзод турган бўлса-чи?

Ёшроғига овоз бераман. Агар номзод олдин ҳам депутат бўлган бўлса-ю мен уни бирор марта ҳеч қаерда учратмаган, ўқимаган, кўрмаган бўлсам, унга овоз бермайман. Чунки, ахборот соҳасида ишлаб турган ҳолимда 5 йилда ҳеч бўлмаса бир марта номини эшитган бўлишим керак эди.

Партияга овоз бераётганда эса, ўтган 5 йил ичида энг кўп фаол бўлган партияга овоз бераман.

#менинговозберишпринципим

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бироздан сўнг сукут куни бошланади ва сайлов кампаниялари тўхтатилади.

Мен бу сафарги сайловда номзод сифатида иштирок этаётган қадрдон опам, маслакдошим, устоз телевизион журналист Назира Мамбетшариповага парламент сайловида чин юракдан омад тилайман.

Назира опам Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Жўқорғи Кенес депутатлигига Тўрткулдаги 16 - Уллибоғ округидан кўрсатилган номзод. Назира опани узоқ йилдан бери биламан, қорақалпоқ ва ўзбекка бирдек меҳр бериб, одамларга доим ёрдамга тайёр, юраги денгиз инсон. Тўрткўлликлар тўғри танлов қилишади деган умиддаман.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

“Адолат” — соғлом жамият учун барча имкониятларни ишга солиш тарафдори!

“Адолат” социал-демократик партияси ҳар бир фуқаронинг малакали ва адолатли тиббий хизмат олиш ҳуқуқини тўлиқ рўёбга чиқаришни мақсад қилган.

Партиянинг саъй-ҳаракатлари фуқароларнинг асосий ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган бўлиб, улар тиббиёт ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, иш шароитларини яхшилаш ҳамда уларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлашни устувор вазифа сифатида белгилаган. Бу билан “Адолат” партияси тиббий хизмат сифатини ошириш ва барча аҳоли қатламлари учун етакчи шифокорлар хизматидан фойдаланиш имкониятини яратишни мақсад қиляпти.

Партиянинг асосий таклифларидан бири — “Ақлли тиббиёт” тизимини жорий қилиш орқали соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш. Бу тизим орқали беморлар ўз тиббий маълумотларини электрон шаклда кўриши, даволаниш жараёнини онлайн кузатиши ва зарурият туғилганда масофадан маслаҳат олиши мумкин бўлади. Яна, партия “Электрон поликлиника” ва “ягона электрон анкета” каби лойиҳаларни амалга ошириш орқали тиббий хизматлардан фойдаланишни янада қулайлаштириш ниятида.

Бундан ташқари, “Адолат” партияси тиббиёт муассасаларининг тижоратлашувининг олдини олиш мақсадида нодавлат тиббиёт ташкилотларини “тижорат ташкилоти”дан “нотижорат ташкилоти”га ўтказиш тарафдори экан. Бу таклиф тиббиёт соҳасини даромад манбаига айлантирмасликка қаратилган бўлиб, барча учун тенг ва сифатли тиббий хизматларни кафолатлайди деб умид қиламиз.

#sаylоv24

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Кеча репортажим учун тошкентликларнинг мусори қаерга ташланишини кўриб келдим.

60 гектарли Оҳангарон полигони. 45 та футбол стадионига тенг. 1970 йилда жарлик ўрнида очилган, йиллар давомида тўлиб-тошиб, ҳозир 13 этаж уй баландлигида чиқинди тоғи ҳосил бўлган. Дайди итлар, санитар қушлар тоғи.

Кроссовкамда қолган ҳидни ҳозирча ювиб ҳам кеткизолмадим. Эсласам, ҳозир ҳам ўқчий бошлаяпман. Ҳамма зидду заҳар, метан гази, ҳашорату инфекция ташувчилар макони экан.

Тез орада бу улкан чиқиндихонага мусор ташиш тўхтатилади. Янгиси очилади.

Камроқ целлофан, пластик ишлатайлик ўртоқлар, мусорни саралашни ўрганайлик. Шунда қайта ишлаш осон бўлади. Пўчоқ, озиқ-овқат қолдиқларини ерга кўмсак, тайёр ўғит бўлади. Ҳатто дарахтдан тушган хазон ҳам аслида ерга фойда. Табиатда ҳамма нарса бир-бирига узвий боғланган, фақат бу занжирда инсон ўйин қоидаларини бузади. Эвазига ифлос ҳаво, тупроқ ва сувдан жазоимизни олиб ўтираверамиз.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Табиат учун бирлашишга даъват қилаётган Экопартиянинг тарғибот ролиги

Партиянинг сайловолди дастуридан автомобил йўли қатнов қисмида скутер ва велосипедлар учун алоҳида йўлак ташкил этиш, тамаки маҳсулотларига қўшимча солиқ солиш, Қизил китобдаги ўсимликлардан фойдаланиш ва ёввойи ҳайвонларни овлашга муддатсиз мораторий эълон қилиш ва бошқалар ўрин олган.

Энг аввало, Экопартия аҳолининг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни мақсад қилиб қўйган.

Якшанба кунги сайловда барча партияларга омад тилайман!

#sаylоv24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

ХДП Сурхондарёда сайловолди тарғиботига бағишланган оммавий тадбир ўтказди

Унда партия етакчилари сайловчилар билан учрашган. Тадбир байрамона руҳда турли соҳа вакиллари, жамоатчилик фаоллари ва ёшлар иштирокида ўтган. Йиғилганларга сайловолди дастури ҳақида маълумот берилган.

Хабарингиз бор, партия ўз дастурида 2030 йилгача мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш орқали Ўзбекистонни аҳоли турмуш даражаси ва сифати бўйича дунёнинг ўрта ривожланган давлатлари даражасига олиб чиқишни режа қилган.

Эслатиб ўтаман, парламент сайловига ҳам 2 кун қолди. Овоз беришга тайёрмисиз?

#sаylоv24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Мана шу зарисовкага ChatGPT чизиб берган суратни қаранг:)

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

"Миллий тикланиш" партияси "Оила - қадриялар бешиги, ватан ичра кичик бир ватан" мавзусида видеоролик тақдим этибди.

Ҳаммамизга маълумки, маънавий баркамол ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни жуда муҳим. Инсон, аввало, оилада тарбияланади, айнан оилага тааллуқли бой ва сермазмун миллий анъаналар ўргатилади, наслдан-наслга қолдирилади. Ҳар бир оила ўзининг қадриятларига эга бўлсада, лекин жамиятимизда уни умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштириш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, оила аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш муаммоларини илмий ўрганишни ва фуқароларга бу масалаларда амалий ёрдам беришни мувофиқлаштириш ишлари кенг йўлга қўйилган.

Ҳа айтганча, Парламент сайловига ҳам 3 кун қолибди. Сиз ҳам овоз беришга тайёрмисиз?

#saylov24
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Биз ёшларни сифатли таълим олиши тарафдоримиз — ХДП

Халқ демократик партияси ўзининг таълимга оид таклифларини эълон қилди. Партия таълим соҳасини замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ривожлантириш тарафдори.

Партия таклифига кўра:
Олий таълим муассасаларида ногиронлар ишлаш бўлимларини ташкил этиш, улар учун барча инфротузилмаларни яратиш, шу жумаладан, ўқув машғулотларига кар-соқов талабалар учун сунъий интеллектдан фойдaланган ҳолда, сурдо шарҳловчиларни жалб этиш;
ёшларнинг замонавий касбларни ҳамда хорижий тилларни чуқурлаштириб ўргатиш;
сунъий интеллект бўйича мутахассисларни тайёрлаш дастурларини қабул қилишни режалаштирган.

Таклифлар жуда ўринли. Таълим сифатидаги ҳар қандай ривожланиш ва янгиликларни қўллаб-қувватлайман. Сиз-чи?

#saylov2024
@qurbonova_a

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

“Миллий тикланиш” жуда ёқимли табрикнома-таклифнома қилибди.

Боя менга ҳам атаб ТВга бериб кетишган экан. Киришда твда ишлайдиган аёл қўлимдагига ҳавас билан қараб қолганди, биратўла ҳадя қилиб юбордим. Битта гул иккита аёлни хурсанд қилса-қилибди-да!

Партия топилмасига 5 баҳо.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Энг ёқимли лаҳза бу — ишдан уйга қайтяпсан, қулоғингда наушник, унда Блант куйлаяпти, кўнглинг тинч, соғломсан, уйга йўл қисқариб боради, ҳозир уйга борасан, олдингдан юзига ҳуснбузар тошган, интроверт, лекин глубокий либерал-демократ-толерант катта ўғлинг ғўлдираб чиқиб салом беради, кейин ҳар куни ниманидир янгиликни айтиш учун кутиб турган иккинчи боланг чиқади олдингга, сўнг югуриб, баъзан ҳиқиллаб, баъзан кайфи чоғ бўлиб, Ажияя деб учинчинг пешвоз чиқади. Адаси ҳали қайтмаган бўлади, “нима керак уйга, ёзворинг” деган смс келади.

Шуларни тасаввур қилиб, ичингда минг шукр дейсан. Ҳозирча эса Блантни жим тинглаб, шу ёқимли лаҳзадан баҳра олишда давом этасан.

Читать полностью…
Подписаться на канал