Бугун Париж Олимпиадасида беллашадиган спортчиларимиз:
Тушга қадар академик эшкак эшиш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Анна Пракатен чорак финалда ўз гуруҳида иккинчи натижани (7:35.91) кўрсатди ва ярим финалга йўл олди.
Энди у 1 август куни ярим финалда стартга чиқади.
14:30 дан сўнг. Дзюдо (-81 кг). Шарофиддин Болтабоев
16:10. Бокс (-57 кг). Ситора Турдибекова - Марселат Сакоби (Конго) (1/8 финал)
18:00. Футбол. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси (3-тур)
19:50. Бокс (-54 кг). Нигина Ўктамова - Чолми Панг (КХДР) (1/8 финал)
23:00. Бокс. (-51 кг). Ҳасанбой Дўсматов - Хуанма Лопес де Хесус (Пуэрто-Рико) (1/8 финал)
23:30. Бокс. (-80 кг). Тўрабек Хабибуллаев - Эумир Марсиаль (Филиппин) (1/8 финал)
Шўрлик Шиҳа.
Баҳодир жуда осон ўйнади. Ютди.
Шу билан у 2 август куни 20:54 да австралиялик Теремоанага қарши рингга тушади. Теремоананинг аввалги жангини кўрдим, норм жанг қилди ва охирида ажойиб рақсга тушди. Ишқилиб, Теремоана рақсга тушмайдиган бўлиб тугасин.
Олимпиада, умуман спорт нима учун муҳим
Бир неча кундан бери Париждаги Олимпиада бутун дунё аҳолиси каби ўзбекистонликларни ҳам ўтдан олиб сувга соляпти – ютқизган жамоамиз учун кайфиятимиз тушди, ютган қизимиз учун кўнглимиз тоғдек ўсди. Яъни бутун халқ бир бўлиб ҳамюртларимизнинг спорт натижалари учун бирлашдик, бир хил туйғулар, айни ҳисларни туйяпмиз. Аслида спорт ўйинлари, олимпиадаларнинг энг катта аҳамиятларидан бири шу – бизни бирлаштириб, якдил мушт, ягона қалб, яхлит халққа айлантиради.
Бутун дунёда спорт тинчлик элчиси деб қаралади. Психолог Эрих Фромм “Футбол – бу сублимациялашган уруш” деган эди. Ушбу қарашни умуман барча спорт турларига татбиқ қилса бўлади. Яъни илгари инсоният ўз даражаси, устунлиги, кучини урушларда кўрсатар эди. Катта қўшинлар жангими, якка рицарлар баҳсими – барчасининг тагида ким устунроқ, кучлироқ, ақллироқ эканини кўрсатиш турган. Кейин одамлар тушундики, буни урушсиз, қон тўкиш ва қурбонларсиз, спорт майдонларида ҳам камроқ талафот билан кўрсатиш мумкин экан. Бугунги кунгача ҳам аҳмоқона урушлар давом этиб келаётган бўлса-да, уларнинг салмоғи ва кўлами бундан ҳам катта ва даҳшатли бўлиши мумкин эди, агар спорт бўлмаганида.
Илм-фанга муносабатни спортга муносабат билан солиштиришяпти. Илм-фаннинг нақадар муҳимлигини ҳамма билади ва айнан спорт ғалабаларимизга келганда шуни солиштириш керак эмас деб ўйлайман. Чунки бу оламшумул ютуқларга эришган спортчиларнинг меҳнатини камситишдек бўлиб қолиши мумкин. Бундан илм-фан ютмаслиги тайин, спорт ютқизади. Ҳаммаси ўз ўрнида муҳим, керакли. Илм-фанга эътиборни ҳам алоҳида талаб қилаверамиз, албатта.
Одамлар фақат сиёсатга қизиқиб, ҳар куни ўзининг атрофидаги муаммоларнигина ўйлаб юра олмайди. Бундай яшаш чарчатади, парчалайди, синдиради. Инсоният тиллари, динлари, миллатлари ва ҳоказодан қатъи назар муштарак эканини англаб турган, урушмай беллашаётган ушбу халқаро байрамнинг аҳамиятини пасайтириб, “бу бир тийинлик ўйин, ўзимизнинг муаммоларни ўйлайлик” деганларга сал ўйлаброқ эргашинглар.
Тафаккур қилинглар, бизни бирлаштирувчи нуқталаримиз қадрли, улар қадрият. Демак, спорт ҳам қадриятдир. Умуминсоний қадрият!
@shahnozxon
Муроджон татамида. Муродимизга етказсин, илойим.
Компьютеримда интернет орқада экан:)
Муроджон Йўлдошев аллақачон ғолиб бўлибди🔥
Яна бир ҳаяжонли кун.
Бугун қайси спортчиларимизга мухлислик қиламиз?
13:00 дан сўнг. Дзюдо (57 кг). Шукуржон Аминова - Зулейха Дабонне (Кот д'Ивуар), (1/16 финал)
13:00 дан сўнг. Дзюдо (73 кг). Муроджон Йўлдошев - Данияр Шамшаев (Қозоғистон), (1/16 финал)
13:25. Қиличбозлик (сабля). Зайнаб Дайибекова - Ю Жинсу (Корея Республикаси), (1/16 финал)
13:40. Академик эшкак эшиш. Енгил вазнли жуфтлик (ўтиш босқичи). Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев)
14:28. Сузиш (800 метрга эркин усулда). Илья Сибирцев, (саралаш, 1-гуруҳ)
15:04. Бокс (63,5 кг). Руслан Абдуллаев - Мигель Рамирес (Мексика), (нимчорак финал)
20:06. Бокс (+92 кг). Баҳодир Жалолов - Омар Шиҳа (Норвегия), (нимчорак финал).
Манба: @olamsportcom
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Парижда ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича беллашувларнинг 52 килограммгача вазн тоифасида барча рақибаларини енгиб, олимпия терма жамоамизга биринчи олтин медални келтирган Диёра Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизимизни тарихий ғалаба билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Диёрой Келдиёровой, принесшей нашей олимпийской сборной первую золотую медаль, победив всех соперниц в состязаниях по дзюдо в весовой категории до 52 килограммов на летних Олимпийских играх в Париже.
Глава нашего государства горячо поздравил нашу спортсменку, ставшую первой олимпийской чемпионкой из Узбекистана на летней Олимпиаде, с этой исторической победой и выразил благодарность ее родителям и тренерам.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Нима қилсам экан, архив титкилаб чиқсаммикин ёки краскага бўяган сочим қип-қизил бўлиб кетмасидан бошимни ювсаммикин))
/channel/muhrim2022/2804
Ўзбекистон, севинч кўз ёшларига тайёр тур!
Насиб этса, олтин олиб келади Диёра!
3-4 дақиқа қолди.
Диёрадан енгилган Бюшар ҳозир бронза учун курашяпти. Афтидан *ютқизади. Венгриялик рақиби шанс бермаяпти. Икковининг кучи тенгга ўхшайди.
Кейин бизнинг финал бошланади.
*P.S. Бюшар бронза олди.
Диёра татамига тушяпти. Ярим финал. Рақиби- мезбон спортчи Амандин Бюшар.
Омад ёр бўлсин. Ҳаяжонли.
5 йилдан бери мағлубият нималигини билмаётган, амалдаги чемпион Ута Абени ҳамюртимиз, дзюдочи Диёра Келдиёрова 1/8 босқичда мағлуб этди.
Утанинг увиллаб йиғлагани этни жимирлатади, ниҳоятда аламли унинг учун.
Спортчининг бунчалик алам чекишини яқин орада кўрмагандим.
Диёрага энди бутун дунё мухлислик қилади! Олға!
Ҳув ўша кўк футболкада КАТТА УМИД билан менинг кичкина ўғлим кетяпти. Дуо қилинг, азизлар.
Бугун Президент мактаблари кириш имтиҳонининг 2-босқичи.
“Спорт” каналида Париждан жонли эфир- Ёзги Олимпиада ўйинлари 2024 очилиш маросими. Кўринглар.
Жуда қизиқ бошланди. Миллий терма жамоалар Сена дарёси узра катта қайиқларда чиқиб келяпти.
Ўзбекистон жамоасининг чиқишини кутамиз🌷
Урра, яна бир дзюдочимиз Шукуржон Аминова рақибини енгиб, кейинги босқичга йўл олди.
Бугун соат 14:54 да Шукуржон Аминова 1/8 босқичда грузиялик рақиби Липартелианега қарши курашади.
Ҳар бир кучли аёл ёнида кучли эркак туради.
Дзюдочи Азамат Матёқубов. Диёра Келдиёрованинг турмуш ўртоғи ғалабани нишонлаяпти.
Диёрага ҳозир медал тақишади, байроғимиз энг тепада туради, мадҳия янграйди. 52 кг қизча қилган иш бу.
Гуглда поиск қилиб, гул билан менга ўхшаб табриклаб келинглар.
Олдинда кетяпти.
Ҳаяжонни қаранг. Яна менга нима беради бу Олимпиада чемпионлиги дейсизлар.
Нега Диёранинг қуйи баҳсларини жонлида кўролмадик?
Айтишларича, Олимпиада ўйинлари трансляциясининг турли пакетлари бор. МТРК бошланғич пакетни сотиб олган, юртдошларимиз қатнашган қуйи баҳсларни жонли кўрсатиш учун яна қўшимча тўлов қилиш керак бўлади. Яна айтишларича, қозоқ бовурларимиз Париж Олимпиадасининг VIP пакет трансляциясини Олимпия қўмитасидан 7 млн еврога сотиб олган экан. Шартнома давлатдан қанча спорт турида қанча спортчи қатнашишига қараб турли нархларда тузилади.
Биз камхарж вариантида кўряпмиз. Менга шу маъқул, бўлмаса, Олимпиада ниҳоятда катта харажатга тушади, спортчиларга бериладиган мукофот пуллариям бунинг олдида ҳеч нарса бўлмай қолади.
5 минут олдин, 5 минут кейин-кўрамизда)
Муҳими, юртдошларимиз қатнашадиган финал ўйинлар тўлиқ жонли узатилади.
Waaauwww!
Диёраааа яна ғолиб. Германиялик рақиби Маша Балхаусни енгди.
Афсуски, Спорт ТВда Олимпиада трансляцияси Диёрани эмас, эркаклар баҳсини кўрсатяпти. Бироздан сўнг ёзиб олингани кўрсатилади.
Ўғлимни беминнат ва садоқат билан ўқитган устозларига чексиз миннатдорлик билдираман.
480 бола, 80 та тест, 130 дақиқа. Бу жангдан омон чиқиш ниҳоятда қийин, натижаси қандай бўлганини албатта ёзаман.
Фарзандингизга янги ўқув йилида Президент мактабларига тайёргарлик учун ўқув маркази қидираётган бўлсангиз, чин қалбимдан “Ал Жабр”ни тавсия этаман. Онлайн ва офлайн ўқитишади.
/channel/Al_Jabr_LC
Суратда устозлари билан яккама якка мотивацион суҳбат.
Тошкентликларнинг дам олиш кунлари учун анъанавий “кўкча нонуштаси”.
Сиз яшайдиган ҳудуд нонуштага нималар қўйилади? Тонгги овқат бозорларида нималар бўлади?
Фарзандингни давлат мактабига кириш имтиҳонлари учун расмий сайтда ўз шахсий маълумотларингни ишониб қолдирасан.
Давлат имтиҳони ҳақида расмий ахборот тарқатиши керак бўлган қисқа рақамлар орқали эса хусусий таълим рекламаси келади. Нима учун?
Нима учун менинг шахсий маълумотларим, рақамим ва мақсадим давлат секторидан хусусий секторга сотилиши керак?
Балки қисқа рақам хизматини Агентлик аутсорсинг қилиб олгандир. Бундай рекламадан хабари ҳам йўқдир. Лекин шахсий маълумотлар хавфсизлигига жиддий қаралиши шарт, реклама рассылкалари билан йил давомида курашишни истамайман.
@qurbonova_a