Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali
#қироат
Тоҳа сураси 11-14 оятлар
Али Намир қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اَللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ, وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин».
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким яхшилаб таҳорат қилиб, сўнг: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳ. Аллоҳуммажъалний минат тавваабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» деса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилиб, хоҳлаганидан киради».
(«Сунани Термизий», 55)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Юсуф сураси 51-52 оятлар
Аҳмад ан-Нуфайс қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_чорлов
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Муҳлат бер кофирларга, уларга озгина муҳлат бер», («Ториқ» сураси, 17-оят).
Яъни, уларга азоб келмаётганидан шошилма, ҳаммасининг вақти, соати бор.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Бас, агар эслатиш манфаат берса, эслатгин», («Аълаа» сураси, 9-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Мактуб
Бир ота узоқ шаҳарга сафар қилди. Аёли ва уч фарзанди эса ватанда қолишди. Болалари уни жуда яхши кўришар ва ҳурмат қилишар эди.
Оталари уларга биринчи мактубни юборди. Лекин улар уни ўқиш учун очмадилар, балки ҳар бирлари мактубни пешоналарига суртиб: “Бу буюк ҳабибимиздандир”, дедилар. Ушбу хатнинг кўринишига назар қилиб, уни чиройли қутига солиб қўйишди. Болалар бошқа пайтларда мактубнинг чангини артиш учун олишар ва яна жойига қўйиб қўйишарди. Оталари оиласига юборган ҳамма хатларни шундай қилишди.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Баданимга офият бергин! Қулоғимга офият бергин! Кўзимга офият бергин! Сендан ўзга илоҳ йўқ».
Абдурроҳман ибн Аби Бакрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши оталарига: «Эй отажон! Мен сизнинг ҳар куни субҳ кирганда уч марта, кеч кирганда уч марта «Аллоҳумма ъаафиний фий баданий, Аллоҳумма ъаафиний фий самъий, Аллоҳумма ъаафиний фий басорий. Лаа илааҳа иллаа анта» деб қайтараётганингизни эшитаман», деди. «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўшаларни айтиб, дуо қилаётганларини эшитганман. Мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деди».
(Абу Довуд ривояти)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Оли Имрон сураси 53-54 оятлар
Аҳмад ан-Нуфайс қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар», («Бақара» сураси, 186-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Словенияда бўлиб ўтган Қуръон мусобақаси 1000 дан ортиқ иштирокчини тўплади
Словения пойтахтидаги Ислом маданияти марказида ўтказиладиган ушбу тадбир мамлакатдаги энг муҳим исломий йиғинлардан бири бўлиб, турли ёшдаги талабалар, ота-оналар ва арабшунослик бўйича ўқитувчиларни жалб қилди.
Бу йилги танлов «Қуръон ва суннатда мусулмоннинг ахлоқи» мавзусидаги саккизта йўналиш бўйича ўтказилди. Иштирокчилар Қуръони Каримнинг маълум сураларини ёд олиш, сийрат ва саҳобалар ҳаёти, Ислом арконлари ва одоб-ахлоқи бўйича беллашдилар.
Тадбир ҳар йили Словениядаги Ислом ҳамжамияти томонидан ўтказилади, унда мамлакат бўйлаб 18 та Қуръон ўрганиш марказлари иштирок этади. Бу марказларда ҳар ҳафта Қуръон ёд олиш, Набий алайҳиссалом сийратлари ва ахлоқий таълимотлар бўйича дарслар ўтказилади.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ، لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ покдир. Ҳамд Унгадир. Қувват фақатгина Аллоҳдадир. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўладир. У хоҳламаган нарса бўлмайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми ила иҳота қилгандир».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи қизларига эрталаб бўлганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, лаа қуввата иллаа биллаҳ, маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам яша` лам якун, аъламу анналлоҳа ъалаа кулли шай`ин қодийр, ва анналлоҳа қод аҳаато би кулли шай`ин ъилман»ни айтгин деб таълим берар эдилар ва: «Ким шуларни субҳ кирганда айтса, то кеч киргунча ҳифз қилинади. Ким шуларни кеч кирганда айтса, то субҳ киргунча ҳифз қилинади», дер эдилар».
(Абу Довуд ривояти)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Юнус сураси 61-оят
Мишари Рошид ал-Афасий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«У шундай зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир», («Буруж» сураси, 9-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
“Фаҳм” билан “тадаббур” ўртасидаги фарқ
Кўпчилик оятни фаҳмлаш билан уни тадаббур қилишни бир нарса деб ўйлайди. Ҳолбуки, улар ўртасида катта фарқ бор.
Оятни фаҳмлашга мисол:
“Ким Аллоҳга ва Унинг расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибдир”, (Аҳзоб сураси, 71-оят).
Бу оятнинг маъноси: “Аллоҳ ва Унинг расулига итоат қилувчи киши дунё-ю охиратда улкан муваффақиятга эришади”. Мана шу оят “фаҳмлаш” дейилади.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, Унинг шериги йўқдир. Мулк Унга хос, ҳамд ҳам Унга хос, У тирилтиради ва ўлдиради, ва У ҳар бир нарсага қодирдир».
Умора ибн Шабийб ас-Сабаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким шомдан кейин ўн марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту, ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, Аллоҳ уни тонг отгунча шайтондан муҳофаза қиладиган силоҳланган фариштани юборади. Аллоҳ унга бу ила вожиб бўлган ўн ҳасанот ёзадир, унинг ўнта ҳалок қилувчи хатосини ўчирадир ва бу унинг учун ўнта озод қилинган қул каби бўлур», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Қиёмат сураси 20-25 оятлар
Мишари Рошид ал-Афасий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ اللَّهُمَّ لَا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلَا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلَا يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْك الْجد
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, Унинг шериги йўқдир. Мулк Унга хос, ҳамд ҳам Унга хос. У ҳар бир нарсага қодирдир. Аллоҳим, Сен берганни тўсувчи йўқ, Сен тўсганни берувчи йўқ. Ҳузурингда бойлик эгасига бойлиги фойда бермас».
Муғийра ибн Шуъбанинг мавлоси Варроддан ривоят қилинади:
«Муғийра Муовия ибн Абу Суфёнга шундай деб мактуб ёзди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намознинг кетидан, салом берганларида: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр. Аллоҳумма лаа мааниъа лимаа аътойта ва лаа муътийа лимаа манаъта ва лаа йанфаъу зал жадди минкал жадд», дер эдилар».
(«Олтин Силсила: Саҳиҳул Бухорий» 6330)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Жосия сураси 24-оят
Раъд ал-Курдий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_чорлов
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?», («Ғошия» сураси, 17-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Фойдали_маълумот
📕 ТАКВИР, ИНФИТОР, ИНШИҚОҚ ВА АЪЛАА СУРАЛАРИ ФАЗИЛАТИ
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ، وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида ёки кеч кирганида: «Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаа`икатика ва жамийъа холқик, аннака анталлооҳу лаа илааҳа иллаа анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росуулук», деб айтса, Аллоҳ таоло танасининг тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким шуни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади», дедилар».
(Абу Довуд ривояти)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Наҳл сураси 52-53 оятлар
Али ал-Турманий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_чорлов
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмассизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир», («Наҳл» сураси, 18-оят).
Ҳа, Аллоҳнинг бандаларига берган неъматлари сонсиз-саноқсиздир. Уларнинг баъзилари юқоридаги оятларда эслатиб ўтилди. Аслида эса, агар инсонлар ўзларига берилган неъматларни ҳисоблашга уринсалар, санаб саноғига ета олмайдилар. Шундай сон-саноқсиз неъматнинг шукрини ҳеч ким адо қила билмайди. Агар Аллоҳ ҳамма неъматлари учун тўла-тўкис шукрни талаб этса, бандаларга жуда қийин бўларди.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Қуръон ёдлашни хоҳлайман!
Баъзилар шундай савол бериб қолишади: “Қуръон ёд олишни хоҳлайман, лекин шароит ва бошқа ҳолатлар туфайли бу ишда дангасалик қиламан, менга қандай маслаҳат берасиз?”
Билингки, Қуръонни енгиллик ва кенгчиликда деярли ёд олиб бўлмайди. Кимнинг шароити яхши ва тўкис бўлса, унинг Қуръонга мурожаати қийинлашади. Эсланг, Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уч бора қаттиқ қисиб, сўнгра қўйиб юборганлар ва шундан сўнг Набий алайҳиссалом Қуръонни ўқишни бошлаганлар. Қуръон ёдламоқчи бўлган киши ҳам ўзини маҳкам тутиб, қийинчиликларга дош бериши керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳолатдан қаттиқ қўрқиб кетдилар. Ана шу қўрқувдан сўнг Аллоҳ таоло у зотга: “Эй Муҳаммад, сендан қўрқув кетгунга қадар ухлаб дам ол”, демади, балки:
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook