quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اسْقِ عِبَادَكَ وَبَهَائِمَكَ وَانْشُرْ رَحْمَتَكَ وَأَحْىِ بَلَدَكَ الْمَيِّتَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, бандаларингга ёмғир бергин, жонзотларингни суғоргин, раҳматингни ёйгин, ўлик юртингни тирилтиргин».

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам истисқо қилсалар, «Аллоҳуммасқи ъибаадака ва баҳаа`имак, ваншур роҳматака ва аҳйи баладакал маййит», дер эдилар.
(«Сунани Абу Довуд», 1176)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ ИЛК ЙИҒИЛИШИ САМАРАЛИ ЎТДИ

Шу кунларда Қозоғистонда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши доирасида мазкур тузилма ҳузуридаги Фатво ҳайъатининг “Туркий дунё: фатво беришнинг методологияси ва ўзига хос хусусиятлари” мавзусида I-халқаро давра суҳбати ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, 2023 йил 25 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг IV йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг таклифиги биноан мазкур Фатво ҳайъати тузилган эди.

Ўтган куни ўтказилган ушбу ҳайъатнинг илк йиғилиши қизғин баҳс-мунозаларга бой бўлиб, уламолар ва мутахассислар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, уларнинг ўзаро тажриба алмашишини ташкил этиш, фатво бериш тартибларига риоя этиш, замонавий масалалар, долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоавий фатволар ишлаб чиқиш каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йўриқномаси ва Ислом дини шаръий далилларга зид бўлмаган урф-одатларни эътиборга олиши тўғрисидаги ҳужжатлар кўриб чиқилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази фаолияти ҳақида маълумот берилиб, ушбу марказ тўғрисида видеолавҳа намойиш этилди. Шу билан бирга, марказ томонидан нашр этилган “Фатволар тўплами” китоби тақдимот қилинди.

Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари Ўзбекистондаги мазкур йўналишдаги ишларга юқори баҳо берди, хусусан, “Фатволар тўплами” китобини туркий тилларга таржима қилиш таклифи билдирилди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон томонининг таклифига биноан ушбу ҳайъат туркий давлатларда оила, никоҳ ва ажрим борасидаги муаммоли масалаларни ўрганиб, жамоавий фатво ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Марокашдаги Қуръон мусобақасида 48 та Африка давлатидан ишторокчилар қатнашмоқда

Халқаро Қуръон тадбирида Африканинг 48 давлатидан вакиллар виртуал тарзда иштирок этмоқда. Танловда жами 118 нафар иштирокчи, жумладан, 12 нафар аёл Қуръон ҳифзи бўйича уч тоифада онлайн тарзда мусобақалашмоқда.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари, жумладан Марокаш ва бошқа бир қанча Африка давлатларидан Қуръон мутахассислари даъвогарларнинг иштирокларини баҳолашмоқда.

Жамғарманинг таъкидлашича, танлов ёшларнинг Муқаддас Китоб билан ришталарини мустаҳкамлаш ва Африкада Қуръон ёд олиш, тартил ва қироат маданиятини тарғиб қилишга қаратилган.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Ясин сураси 82-83 оятлар

Ториқ Муҳаммад қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Эътибордан четда қолган зинонинг тури

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Жин сурасини тушуниш учун интеллектуал харита

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🎉 Робиъул ахир ойи барчамиз учун муборак бўлсин!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг ҳукмлари:
⁃ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умрда бир марта саловот айтиш фарздир;
⁃ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида саловот айтиш суннатдир;
⁃ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ташқарида барча вақтларда саловот айтиш мустаҳабдир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Ихлос сураси

Мишари ал-Афасий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Қуръон муҳаббатининг аломатлари

Маълумки, қалб бир нарсага муҳаббат қилса, унга боғланиб қолади, унга муштоқ бўлади, унга қаттиқ қизиқади ва ундан бошқа нарсалардан узилади. Агар қалб Қуръонга муҳаббат қилса, унинг қироатидан лаззатланади, унга бор эътиборини қаратади ва бунинг натижасида чуқур тушунишу тадаббур ҳосил бўлади. Аксинча, агар муҳаббат бўлмаса, қалбнинг Қуръонга юзланиши қийин бўлади. Қуръонга томон бурилиш фақатгина нафсини қаттиқ тергаш, ўзини мажбурлаш орқали жуда ҳам оғир кечади. Қуръон муҳаббатининг ҳосил бўлиши тадаббурнинг энг кучли ва олий даражада кечишига сабаб бўлади.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا

Дуонинг маъноси:
Истисқо ёмғир сўраш учун ўқиладиган намоз. «Аллоҳим, бизга ёмғир юборгин!»

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам истисқо намозида: «Аллоҳумма, ағиснаа! Аллоҳумма, ағиснаа! Аллоҳумма, ағиснаа!» деб дуо қилдилар».
(«Саҳиҳул Бухорий», 1014)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса…

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Хорватияда халқаро Қуръон мусобақаси бошланди

Ташкилотчилар, ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва даъвогарлар иштирокида очилиш маросими бўлиб ўтди. Танлов Қуръон тиловати ва бутун Муқаддас Китобни ёд олиш йўналишлари бўйича ўтказилади. Мусобақа жума ва шанба кунлари икки кун ичида Қуръон илми ва маҳоратини намойиш этиб, бош совринларни қўлга киритади.

Ҳакамлар ҳайъати таркибига бир қанча мамлакатлардан Қуръон мутахассислари, жумладан, мезбон давлатдан Азиз ал-Улайли, Қатардан Юсуф ал-Ҳамадий, туркиялик Усмон Шоҳин, ироқлик Шерзод Тоҳир ва жазоирлик Камол Ғуда киради.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
الْحَمْدُ لِلَّهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ

Зикрнинг маъноси:
«Ҳар қандай ҳолат учун ҳам Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмон кўрган нарсаларини кўрсалар, «Алҳамду лиллааҳи ъалаа кулли ҳаал», дер эдилар.
(«Сунани Ибн Можа», 3081)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Бутун инсоният учун намуна бўлган зот

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Тоҳа сураси 14-оят

Исмоил ан-Нурий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Ғазабга сабаб бўладиган риёкорлик

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا فِيهَا وَخَيْرَ مَا أرْسِلَتْ بِهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أرْسِلَتْ بِهِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Аллоҳим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман».

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:
«Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳаа ва хойро ма фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ», деб айтар эдилар.
(«Саҳиҳи Муслим», 899)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🤝 ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН МУФТИЙЛАРИ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ КЕЛИШИБ ОЛДИЛАР

📍 Остона сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

🗣Мулоқот аввалида Қозоғистон бош муфтийси Ўзбекистон делегациясига қардош халқларнинг нуфузли йиғилиши ва унинг доирасидаги анжуманда фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам Қозоғистон мезбонлигида ўтган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши юқори даражада ўтгани билан қутлади.

💬Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасидаги диний-маърифий ҳамкорлик изчил ривожланиб, халқларимиз ўртасидаги биродарлик, бирдамлик ва қардошлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли муносабатлар янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.


☪️ Мулоқотда қардош муфтийлар фатво мутахассислари ўзаро тажриба алмашишини давом эттириш, замонавий масалаларда фатволар ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқотлар олиб бориш каби йўналишларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«У (Мусо): «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди», («Шуаро» сураси, 62-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Ўзимизни ислоҳ қилиш учун юз йил умр ҳам етмайди

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Шарҳ сураси

Бараа Масуд қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Ва аммо, «соил»га зажр қилма», («Зуҳо» сураси, 10-оят).

«Соил» келганда — бирор нарсаси бўлса бериши, бўлмаса яхши муомала қилиши керак.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Зумар сураси 53-оят

Идрис Абкар қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ТАБРИК!

Ассалому алайкум, азиз устозлар ва мураббийлар!
Сизларни касб байрамингиз билан чин дилдан муборакбод этаман!
Аллоҳдан таолодан соғлик, омонлик, лму хизматингизга баракот сўраб қоламан!

Сиз азизларга Расулимиз алайҳиссаломнинг ушбу хушхабарлари қутлуғ бўлсин:
"Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмону ер аҳли, ҳатто уясидаги чумоли ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи кишининг ҳаққига дуода бўлади".

Ҳазрат Навоий айтадилар:
Ҳақ йўлида ким санга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айлмак бўлмас адо онинг ҳақин минг ганж ила.

Устозларни ардоқлаган элда илм ривож топгай. Илм қадрланган юртда устозлар азиз бўлгай.

Яхшиликни таълим берувчиларга шарафлар бўлсин! Байрамингиз муборак бўлсин!

(Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид)

@Hasanxondomlauz

Читать полностью…

QURAN.UZ

Нуҳ сурасини тушуниш учун интеллектуал харита

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал