#қироат
Каҳф сураси 49-оят
Идрис Абкар қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ، بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ
Зикрнинг маъноси:
«Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун: «Йаа ҳаййу йаа қоййууму бироҳматика астағийсу аслиҳ лий ша`ний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн», деб айт», дедилар».
(Ибн Сунний ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Аллоҳ қалбимни дунёга боғламапти
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳааналлоҳи валҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», дедилар».
(Муслим ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Битта япроқ Аллоҳни танишга кифоядир
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қалам сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
🌙 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»
«Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади».
Байҳақий ривоят қилган
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Шамс сураси
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Қуръонни яхши кўриш фазилати
Абу Бакр ибн Абу Марям Атийядан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ даргоҳида Унинг Каломидан улуғроқ бошқа калом йўқ. Бандалар Аллоҳга Унинг Каломидан севимлироқ бошқа бир калом билан қайта олмайдилар”, деганлар” (Доримий ривояти).
Аллоҳ таоло учун Ўз Каломи Қуръони каримдан кўра суюклироқ бошқа китоб йўқ. Сабаби Қуръон нуқсон, хато ва камчиликлардан холи, энг мукаммал Китобдир. Бандалар Аллоҳ ҳузурига Қуръондан кўра яхшироқ бирон китоб билан бора олмайдилар. Ҳа, Қуръон аввало Аллоҳ учун севимлидир. Шундай экан, биз ҳам уни яхши кўришимиз ва Қуръон ҳақларини адо қилишимиз лозим.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ
Зикрнинг маъноси:
«Эй еру осмонни бор қилган Роббим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Роббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигию ширкидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу «Эй Расулуллоҳ, менга бирор калима ўргатинг, мен уни эрталаб ва кечқурун айтиб юрай», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма фаатирос самаавати вал арзи ъалимал ғойби ваш шаҳаадати робба кулли шай`ин ва малийкаҳ, Ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта, аъуузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтоони ва ширкиҳ», деб эрта тонгда, кеч кирганда ва жойингга ёнбошлаб ётганингда айт», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизийлар ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Ҳикматга мўмин ҳақлидир
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қирғизистонда қизлар ўртасида Қуръони Карим ёд олиш миллий мусобақаси бўлиб ўтди
Сешанба куни Саудия Арабистони матбуот агентлиги хабарига кўра, тадбир Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват ва ҳидоят вазирлиги томонидан Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган. Бу йилги танлов етти вилоят ва икки шаҳарда бошланиб, дастлабки босқичларда 270 нафар даъвогар иштирок этди.
Иштирокчилар тўрт йўналишда: Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиш, 20 пора, 10 пора, Қуръони Карим тиловати ва тажвид ёд олиш бўйича беллашдилар. Сешанба куни якуний босқичлар бошланди, ҳакамлар Бишкекдаги масжидда эрталабки ва кечки машғулотларда иштирокчиларни баҳолаганда 26 нафар иштирокчи ушбу босқичга йўл олди.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ، وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида ёки кеч кирганида: «Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаа`икатика ва жамийъа холқик, аннака анталлооҳу лаа илааҳа иллаа анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росуулук», деб айтса, Аллоҳ таоло танасининг тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким шуни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади», дедилар».
(Абу Довуд ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир».
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: «Ҳасбийаллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм», деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар».
(Ибн Сунний ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Илм бойлик билан ривож топади
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Фойдали_маълумот
📕 ҚУРЪОН МОДДИЙ КАСАЛЛИКЛАРГА ҲАМ ДАВОМИ?
(1-қисм)
Яқинларингизга улашинг!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Юнус сураси 12-оят
Моҳир ал-Муъақлий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Миср депутатлари қорилар фаолиятини назорат қилувчи қўмита тузишни талаб қилмоқда
Қонунчилар қўмита таркибига Ал-Азҳар Ислом марказининг етакчи экспертлари ва олимлари кириши кераклигини таъкидламоқда. Уларнинг айтишича, қўмита вазифаларидан бири қориларга Қуръон тиловати учун рухсат беришдир.
Депутатлардан бири Ханнан Ҳасаннинг айтишича, Қуръон қорилар уюшмасига аъзо қорилар Қуръон тиловати учун берилган рухсатномани янгилаш учун имтиҳон топширишлари керак. Бу қориларнинг радио ва телеканалларда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида Қуръон тиловати пайтида йўл қўйган хатоларидан ижтимоий тармоқларда билдирилган норозиликдан кейин содир бўлди.
Улар оммавий ахборот воситаларида Қуръон тиловати учун қориларни танлаш мезонларини шубҳа остига олдилар. Мисрдаги Қуръон фаоллари ҳукуматни бундай қориларга қарши чора кўришга, баъзилари эса уларга қарши доимий тақиқ қўйишга чақирган.
Аввалроқ қонунчи Холид Тантовий Қуръонни нотўғри тиловат қилганларга нисбатан қонун қатъий қўлланилиши кераклигини айтган эди.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Анкабут сураси 19-20 оятлар
Раъд ал-Курдий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Сиздан аввал ўтганларга келганга ўхшаш нарса сизларга келмасдан туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми? Уларни бало ва мусийбатлар тутган ва ларзага туширилганлар. Ҳаттоки, Пайғамбар ва у билан иймон келтирганлар: «Аллоҳнинг нусрати қачон бўладир?» деганлар. Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг нусрати яқиндир», («Бақара» сураси, 214-оят).
Демак, жаннатга кириш осон эмас, иймон, исломни оғизда эълон қилиб қўйиш билангина бўлавермайди. Жаннатга киришнинг бир шарти — аввалги умматлардан унга киришга ҳақдор бўлганларга юборилган оғир синовларни бошдан ўтказиш зарур.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ҳой мусулмонлар жамоаси! Албатта бу шундай кунки, Аллоҳ уни сизларга байрам қилиб берган! (шундай экан, бу кунда) ғусл қилинглар ва мисвокни лозим тутинглар».
📚 Имом Табароний «Авсат» асари
#жума
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Амалсиз насабнинг ўзи фойда бермайди
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Наҳл сураси 68-69 оятлар
Абу Аус қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир», («Бақара» сураси, 45-оят).
Биз ёрдам сўранг деб таржима қилган ибора араб тилида «истаъийну» деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашни англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу уриниш билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр ҳам, кўпчилик хаёл қилганидай салбий маънода, яъни нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим-ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавою нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидамдир.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Таҳрим сураси 8-оят
Абдурроҳман Наджи қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook