quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Тағобун сураси 11-12 оятлар

Раъд ал-Курдий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«…Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига: «Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан», деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади».

(«Тавба» сураси, 40-оят)

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Мавлид ойи муборак!

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар)

Рабиул аввал: биз бу ой ҳақида нималарни биламиз?

Бугун, қуёш чиққани ҳамон, биз мусулмон тақвимининг энг аҳамиятли ойи – Рабиул аввалга кириб келдик. Ислом тарихида ушбу муқаддас ойда бутун умматимиз учун энг аҳамиятли воқеа – Аллоҳ яратган барча махлуқотларнинг энг шарафлиси ва маҳбуби, У Зотнинг ҳузурида энг мукаррами ва азизи, бизнинг севимли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган – Мавлид ойидир.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Ҳужурот сураси 10-оят

Ясир ад-Даусарий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Таҳрим сурасини тушуниш учун интеллектуал харита

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Ғошия сураси 17-20 оятлар

Холид Жалил қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Қуръон тиловати хотимаси

Қуръони карим тиловатидан сўнг одатда “Вас Соффот” сурасининг охирги уч ояти: “Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн вал-ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн” ўқилиб, ундан кейин дуо қилинади.

Оятнинг маъноси: “Қудрат эгаси бўлмиш Роббингиз улар қилаётган сифатлардан (айбу нуқсондан) покдир. Пайғамбарларга салом! Ҳамд эса, (барча) оламларнинг Роббига (хосдир)”. Тиловатнинг нега айнан бу хилда тугатилиши кўпчиликни қизиқтиради.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Истиғфорнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

Истиғфорнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ. Сен мени халқ қилдинг. Мен Сенинг бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Сендан ўзим қилган нарсаларнинг шарридан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматингни эътироф қиламан. Сенга гуноҳларимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан бошқа ҳеч бир зот гуноҳларни мағфират қилмас».

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Истиғфорнинг саййиди: «Аллоҳумма анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва анаа ъабдука ва анаа ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъуузу бика мин шарри маа сонаъту, абуу`у лака би ниъматика ъалаййа ва абуу`у би замбий фағфирлий фа иннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа ант». Ким уни ишонч билан наҳорда айтса-ю, ўша куни кеч киришидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатлардан бўлур. Ким уни ишонч билан тунда айтса-ю, ўша куни тонг отишидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатлардан бўлур», дедилар».
(Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Ислом уммати - ўқиш умматидир!

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир».

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, юҳйии ва юмийту ва ҳува ҳаййун лаа йамут, бийадиҳил хойр, ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» ўрнига «унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган.
(Термизий ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Аср сураси

Умар Марғуб қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#долзарб #мустақиллик

Юртнинг мустақиллиги - буюк неъмат!

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Истиғфорнинг арабча матни:
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

Истиғфорнинг маъноси:
«Роббим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, раҳмли Зотсан!»

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда «Роббиғфирлий ва туб ъалаййа, иннака антат тавваабур роҳийм» деганларини санар эдик».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Жаннат ҳурлари ва жаннатий аёллар

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

250 дан ортиқ ҳофизлар Ғарбий Соҳилдаги йиғилишда Хатми Қуръон қилишди

Хатми Қуръон - Қуръони Каримни бошидан охиригача ўқиш демакдир. Тадбирда 250 дан ортиқ ҳофиз, жумладан, эркаклар, аёллар ва болалар Қуръон тиловат қилишди. Бу Ғарбий Соҳилда ташкил этилган биринчи Қуръон дастури бўлди.

Иштирокчилар бомдод намозидан сўнг Қуръон тиловат қилишни бошладилар ва кечқурун Қуръон хатмларини якунладилар. Улар дастур давомида Муқаддас Китобнинг 30 пораси ўқиб беришди. Яна иккита ҳофиз гуруҳи Қуръондан 20 ва 10 пора тиловат қилишди.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

МАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?

Аллоҳга ҳамду санолар, Расулимизга дуруду салавотлар бўлсин!

Ҳар йили мавлид ойи кириши билан мавлид ҳақидаги хилофлар қайта қўзғалади. Ҳар ким ўз далилини келтириб, бошқани танқид қилади ва охир оқибат икки тараф ҳам ўз фикрида қолади. Бундай тортишувдан кимга фойда, биров ўйламайди. Аслида бундай хилофли масалада ҳар ким ўзи қониққан далилга кўра амал қилиб, бошқага тош отмаслиги керак. Биз ҳам юртимиз уламоларининг қадимдан танлаган сўзларини тутиб, ўз шароитимиздан келиб чиққан ҳолда, мавлидни бугунги куннинг руҳида, ҳозиримиз ва келажагимиз учун манфаатли суратда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Унамаганлар ўзлари билади.

Бугунги кунда мусулмон ўртасида турли хил байрамларни кенг миқёсда нишонлаш оммавий урфга айлангани ва бу байрамлар кўпчиликнинг, хусусан ёшларнинг хотирасида, қалбларида чуқур из қолдираётгани сир эмас. Бундай вазиятда мусулмонлар ёш авлодга исломий тушунча ва анъаналарни сингдира билишлари лозим. Фурсатни ғанимат билиб, керакли воситаларни ишга солишлари даркор. Ана шундай муҳим омил ва анъаналардан бири бу – мавлид ойи ва кунини ўзига хос суратда ўтказишдир. Хўш, бугун биз мавлид ойини қандай ўтказишимиз керак? Бу ойдан унумли фойдаланиш учун нималарга эътибор беришимиз даркор? Бунинг учун қуйидагиларни қилиш лозим:

1. Рабиул аввал ойини сийратни ўрганиш мавсуми қилиб олиш режасини тузиш ва бунда ҳар ким ўз ҳолати, шароити ва имкониятларидан келиб чиқиб ёндашиши керак.

2. Бирорта сийрат китобини танлаб, бир ойга тақсимлаб, шу ой ичида уни якунлаш. Масалан: «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 19‑жузи ‒ «Оламларга раҳмат Пайғамбар», «Тарихи Муҳаммадий», «Ар-Раҳиқ ал‑Махтум», «Сарвари олам», «Нурул‑яқин», «Нурул‑басар», «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?» ва бошқалар.

3. Аҳли оилага мавлид ойи охир замон Пайғамбари, ҳабибимиз, дунёда етакчимиз, охиратда шафоатчимиз бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган ой эканини, у зот шу ойнинг 9 ёки 12 куни душанбасида дунёга келганларини эслатиш.

4. Ушбу ой кириш билан фарзанд набираларни дастурхон атрофига йиғиб, уларга бу ойнинг аҳамиятини тушунтириш. Эрталаб ҳам, кечки пайт ҳам аҳли оилага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидан қисқача суҳбат қилиб бериш. Бунда у зотнинг хулқларини, олийжанобликларини ёритиб бериш керак. Бунинг учун юқорида эслаб ўтилган адабиётлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

5. Болаларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болажон бўлганларини, саҳобалари ичида кичик ёшдаги, ўсмир ёшдаги кишилар кўп бўлганини, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳар бирини алоҳида севиб, эҳтиром қилганларини мисоллар билан айтиш. Қиз жувонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга кўрсатган эҳтиромларидан сўзлаб бериш.

6. Хонадонни оила даврасида шу ойнинг бирор кунини, масалан, 8, 9 ёки 12 куни оилавий мавлид йиғини уюштириш ва ушбу кунни ўзгача бир кўтаринки руҳда, шодиёналикда ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш.

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудлари хурсандчилиги, у зотнинг таваллуд кунлари болаларнинг зеҳнида яхшироқ ўрнашиши учун шу кунда болалар учун совғалар ташкил қилиш, уларнинг қалбларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббат ўйғотишга хизмат қиладиган ишларни амалга оширишни унутмаслик керак. Совғаларни уларга топширишда «Бу сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туҳфаларидир, суюнчиларидир», деб таъкидлаш ҳам фойдадан холи эмас.

8. Имкони борлар ушбу ойда мавлид йиғинлари уюштириб, маросимни рисоладагидек ўтказишса, хайрли иш бўлади, ин шаа Аллоҳ.

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Мавлид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мавлид ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

#Мавлид #архив

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Истиғфорнинг арабча матни:
أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ الْعَظيمَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيّوُمُ وَأَتُوبُ إِلَيهِ

Истиғфорнинг маъноси:
«Буюк Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини ўтиниб сўрайман. Ундан бошқа илоҳ йўқ, у Ҳайй ва Қойюм сифатли Зотдир. Унга тавба қиламан».

Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким, «Астағфируллооҳал ъазиймаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум, ва атуубу илайҳ», деса, у мағфират қилинади. Гарчи урушдан қочган бўлса ҳам», деганларини эшитган экан».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас».

(«Қасос» сураси, 77-оят)

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Кавсар сураси

Моҳир ал-Муақлий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

МУСТАҚИЛЛИК — АЛЛОҲ БEРГАН НEЪМАТ!

«Аллоҳ ҳеч нарсага қодир бўлмайдиган мамлук — қул билан Биз уни яхши ризқ ила ризқлантирган ва ўшандан махфий ва ошкора инфоқ қиладиган кимсани мисол келтиради. Улар тенг бўлурларми? Ҳамду сано Аллоҳгадир. Лекин кўплари билмаслар».

(«Наҳл» сураси, 75-оят)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Фойдали_маълумот

📕 ҚУРЪОННИ ЯХШИ КЎРИШ ХОСИЯТИ

Яқинларингизга улашинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мустақиллик

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муборак бўлсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Нега намозда қиблага юзланамиз?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Шавкат Мирзиёев қатағон қурбонларини хотирасини ёд этди

31 август куни президент Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар билан қатағон қурбонларини ёд этди.

Маросимда аждодлар ҳақига Қуръон тиловат қилиниб, элга ош тортилди. Халқни рози қилиш учун савоб ишларни кўп қилсак, Худо йўлимизни очиб беради, деган давлат раҳбари.

Шунингдек, эндиликда ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасини Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонлаши маълум қилинди.

Манба: Кун.уз

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал