quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

#эслатма

🔥 Дўзах аҳли тўртта тилак сўрашади:

❇️ Биринчи тилак: Улар Аллоҳ таолодан сўрашади:
«Парвардигоро, бизларни (жаҳаннамдан ҳаёти дунёга) чиқаргин. Бас, агар яна (туғёнга) қайтсак, у ҳолда шак-шубҳасиз, (ўз жонимизга) жабр қилгувчидирмиз», (Муъминун сураси, 107-оят).

Аллоҳ уларга жавоб беради: «У(ер)да хор бўлиб қолаверинг ва Менга гапирманг!» (Муъминун сураси, 108-оят).

❇️ Иккинчи тилак: Улар Молик (фаришта)дан сўрашади:
«Эй Молик, Парвардигоринг бизларга ҳукмини қилсин (яъни, тезроқ жонимизни олсин, бизлар бу азобдан қутулайлик)», (Зухруф сураси, 77-оят).

Молик (фаришта) жавоб беради: «Албатта сизлар (мана шу азобда мангу) тургувчидирсизлар», (Зухруф сураси, 77-оят).

❇️ Учинчи тилак: Улар жаҳаннам қўриқчиларидан сўрашади:
«Роббингизга дуо қилинглар, биздан бирор кун азобни енгиллатсин», (Ғофир сураси, 49-оят).

Уларга дўзах қўриқчиси бўлган фаришталардан жавоб келади: «Ахир сизларга пайғамбарларингиз аниқ ҳужжатлар келтирмаганмидилар?!» «Ҳа, (келтирган эдилар, лекин бизлар уларни ёлғончи қилган эдик)», деди улар. (Шунда фаришталар уларга) айтдилар: «У ҳолда ўзларингиз дуо-илтижо қилаверинглар. Кофирларнинг дуо-илтижолари албатта залолатдадир (яъни, бефойдадир)», (Ғофир сураси, 50-оят).

❇️ Тўртинчи тилак: Улар жаннат эгаларидан сўрайдилар:
«Бизларга ҳам сувдан ё Аллоҳ сизларни баҳраманд қилган нарсалардан тўкинглар», (Аъроф сураси, 50-оят).

Жаннат эгалари жавоб беришади: «Аллоҳ бу неъматларини кофирларга ҳаром қилгандир», (Аъроф сураси, 50-оят).

Улар динларини ҳазил-мазах қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб қолган кимсалардир. Бас бу Кун улар бугунги учрашувни унутиб қўйганлари ва Бизнинг оятларимизни инкор қилувчи бўлганлари каби Биз ҳам уларни «унутиб қўярмиз», (Аъроф сураси, 51-оят).

🤲 Аллоҳим! Барчаларимизни дўзахдан сақла ва жаннатингга ҳисоб-китобсиз кирит! Амийн, амийн, амийн!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Шуаро сураси 217-220 оятлар

Муҳаммад Ҳишом қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

"Аллоҳнинг 99 исми" китоби лойиҳаси тақдим қилинди

Самарқандда бўлиб ўтаётган "Буюк аждодлар мероси - Учинчи Ренессанс пойдевори" ВИИИ халқаро Конгрессида бир қатор янги лойиҳалар тақдимоти ўтказилмоқда. Шулардан бири "Аллоҳнинг 99 исми - Асма ул ҳусна" китоби лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилди. Китоб Ислом цивилизация ташаббуси билан чоп этилиши режалаштирилган.

Бу йилги Конгрессда 300га яқин олим, музей ва кутубхона ходимлари, халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لاَ تَقْتُلْنَا بِغَضَبِكَ، وَلاَ تُهْلِكْنَا بِعَذَابِكَ، وَعَافِنَا قَبْلَ ذَلِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизни ғазабинг ила ўлдирмагин ва азобинг ила ҳалок қилмагин. Ундан олдин бизга офият бергин».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон чақмоқ ва момақалдироқ овозини эшитсалар: «Аллоҳумма лаа тақтулнаа би ғозобик, ва лаа туҳликнаа би ъазаабик, ва ъаафинаа қобла заалик», дер эдилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Жаннатга олиб кирувчи улуғ амал

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَيِّبًا هَنِيئًا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида булутни кўрсалар ишни тарк қилар эдилар. Агар намоз ўқиётган бўлсалар ҳам. Сўнгра «Аллоҳим! Мен Сендан унинг шарридан паноҳ сўрайман», дер эдилар. Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳумма соййибан ҳании`ан», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Ўз жонига суиқасд қилиш ҳаромдир

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мунофиқун сурасини тушуниш учун интеллектуал харита

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّى عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حُمَيْدٌ مَجِيدٌ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан».

Абу Ҳумайд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Баъзи одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай саловот айтамиз?» дедилар. У зот: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва азваажиҳий ва зуррийатиҳий, камаа соллайта ъалаа аали Иброҳийм. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва азваажиҳий ва зуррийатиҳий, камаа баарокта ъалаа аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», деб айт», дедилар.
(Учовлари ривоят қилганлар)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Иброҳим сураси 51-52 оятлар

Ислом Субҳи қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Қуръони Каримдаги жиноят ва жазога оид оятлар

Қуръони карим Аллоҳ томонидан Пайғамбаримиз Муҳаммад (а.с.)га 23 йил —   рисолат даври (610 — 632 йиллар)да нозил қилинган илоҳий Китоб бўлиб, у 114 сура, 6210 оят, 77434 сўздан таркиб топган.

Машҳур фиқҳшунос олим Муҳаммад Юсуф Мусонинг кўрсатишича, фиқҳий-ҳуқуқий масалалар бўйича Қуръонда қуйидаги соҳаларда оятлар мавжуд:

1.   Хаққуллоҳ (амалий ибодатлар) бўйича — 140 оят;
2.   Шахсий ҳуқуқ (оила, талоқвасият ва бошқа) бўйича — 70 оят;
3.   Муомала ёки фуқаролик ҳуқуқи (олди-сотди, ижара, гаров, қарз, шйркат ва бошқалар) бўйича — 70 оят;
4.   Жиноят ва жазо бўйича — 30 оят;
5.   Суд, суд жараёни, гувоҳлик ва унга боғлиқ бўлган масалалар бўйича — 20 оят2;
6.   Давлат ҳуқуқи соҳасида — 3 оят3 ҳаммаси бўлиб, Қуръонда — 333 та ҳуқуқий оят бор.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ بِسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг исми ила кирдик. Аллоҳнинг исми ила чикдик. Роббимиз Аллоҳга таваккул қилдик».

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши уйига кирганда «Аллоҳумма инний ас`алука хойрол мавлижи ва хойрол махрож. Бисмиллаҳи валажнаа ва бисмиллаҳи хорожнаа, ва ъалаллоҳи роббинаа таваккалнаа» десин. Сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар».
(Абу Довуд ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Камолот касб эт!

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Қуръон мияни қандай шакллантиради?

Бир куни илм-фан тарихи бўйича универститет профессори, “Агар сиёсий муаммолар ва ўзаро олиб борилган урушлар бўлмаганида, мусулмонлар 1400 йилдаёқ ойга учган бўлар эди”, – деб қолди. У мусулмон тамаддуни соясида шаклланган илм-фан ривожидан таъсирланиб шундай дегандир, эҳтимол...

Мусулмонларнинг бу қадар тез тараққий этишига нима сабаб бўлган?

Ичимдаги ўқитувчи дарҳол мусулмонларнинг таълим тизими ҳақида ўйлади, ичимдаги невролог эса мени мазкур тамаддуннинг одамлар миясини шакллантиришга қўшган ҳиссасини ўрганишга ундади.

Қизиқ, жуда кўп мусулмон уламолари таълим тизимининг марказида Қуръони карим бўлган пайтлар мусулмонлар дунё пешволари бўлгани ҳақида айтишади. Тизим ўзгарганида эса, улар етакчиликни бошқаларга бой бериб қўйишди. Уламолар бу масаланинг, асосан, ахлоқий ва маънавий жиҳати ҳақида гапирган бўлсалар ҳам, умуман, мазкур баҳс моддий асосларга ҳам эга. Бу мияда юз берадиган жараёнлар билан боғлиқ.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ غَضَبِهِ وَعِقَابِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ، وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأَنْ يَحْضُرُونِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, иқобидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг васвасаларидан ва уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман».

Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз уйқусида қўрқса, «Аъуузу би калиматиллааҳит тааммаати мин ғозобиҳи ва ъиқообиҳи ва шарри ъибаадиҳи ва мин ҳамазаатиш шайаатийни ва ан яҳзуруун», десин. Шунда унга улар зарар етказа олмайдилар», дедилар. Ибн Амр ана шуни болаларидан балоғатга етганига ўргатар, балоғатга етмаганларига эса бир нарсага ёзиб, бўйнига осиб қўяр эди».
(«Сунан» эгалари ривоят қилганлар)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🇺🇿 МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони имзоланди.

🟠Унга кўра, Фарғона вилояти бош имом-хатибининг ўринбосари, Қувасой шаҳар бош имом-хатиби Наимов Алишер Абдурашидович,

🟠Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакили Усманов Рахматилло Ахматович,

🟠Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили Элов Жобир Рустамович «Имом Бухорий» ордени билан мукофотлангани катта тарихий воқеа бўлди.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу мукофотларни муборак ва давомли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Мусулмон кишига макр қилиш

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Фойдали_маълумот

🌃 КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ ХОСИЯТИ

Яқинларингизга улашинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Наср сураси

Моҳир ал-Муақлий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Шаржа Қуръон академияси ёзги Қуръон дастурини якунлади

Дастур доирасида ўтказилган Қуръон курсларида 3380 нафардан ортиқ киши қатнашган. Курслар онлайн ва офлайн тарзда ўтказилди ва Қуръон тиловати, тажвид, Қуръон хаттотлиги, қўлёзма дасталарини сақлаш ва таъмирлаш бўйича сабоқларни ўз ичига олди.

Академия раҳбари Халифа ал-Тунайжининг сўзларига кўра, ёзги курслар академиянинг инсоний қадриятларни, араб ва ислом ўзига хослигини етказиш ва мустаҳкамлашга қаратилган миссияси доирасида ўтказилди.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Ғофир сураси 39-оят

Муҳаммад Миншавий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир».

(«Ҳуд» сураси, 114-оят)

Уламоларимиз ояти каримадаги «Кундузнинг икки тарафида» адо қилинадиган намоз бомдод, пешин ва аср намозлари, «кечанинг бир бўлагида» адо этиладиган намоз шом ва хуфтон намозлари, дейишган. Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади. Намоз ўша яхшиликларнинг гултожидир. Ушбу оятда оғир ва аҳамиятли ишларни қилишда, Аллоҳнинг амрига бўйсунишда, кўрсатган йўли ва йўллаган динида мустақийм туришдек масъулиятли ишда намоз ва яхшилик қилиш ила олдинга йўл очишга ундаш бор.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Қабр устига суръат қўйиш мумкинми?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Қийаамаҳ сураси 6-12 оятлар

Идрис Абкар қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Қуръон тиловат қилганда, уни тингланглар ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз».

(«Аъроф» сураси, 204-оят)

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал