#кун_эслатмаси
🌙 1446-йил муборак бўлсин!
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайнаа бил йумни вал иймаани вас салаамати вал ислаами, Роббий ва роббукаллоҳ», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар)
Муҳаррам – бу муқаддас ой, шунингдек, янги йилнинг биринчи ойи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилиш шарафига белгиланган қамарий ой. Бу тўрт «ҳаром ойлардан» биридир. Муҳаррам ойининг муқаддаслиги ҳақида Қуръон ва Суннатда айтилади. Шу сабабли ҳар бир мусулмон бу ойни Аллоҳ таолого ибодатда ўтказишга ҳаракат қилиши керак. Йилнинг ушбу биринчи ойини қандай ўтказсак, бутун йил шундай ўтади ин шаа Аллоҳ.
Имом Ғаззолий ўзининг «Иҳё» китобида ёзишича, Муҳаррам ойини ибодатда ўтказсак, унинг фароғати йилнинг бошқа ҳамма ойларига ҳам етади.
Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда айтилади: «Рамазон ойидан кейин рўза тутиш учун энг яхши ой Муҳаррамдир».
Табароний томонидан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда эса: «Муҳаррам ойининг бир кунида рўза тутган инсонга 30 кунлик рўзанинг савоби берилади».
Муҳаррам ойида муқаддас Ашуро куни ҳам бор. Муҳаррам – Аллоҳга ибодат ва итоат, гуноҳларнинг кечирилиши ва савобларнинг кўп марта орттирилиши ойидир.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Бақара сураси 206-оят
Иброҳим ал-Асирий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Иорданияда 48 та Қуръон ёд олиш марказлари ёзда очилди
«Одамга яхши сўз» тамойили асосида ташкил этилган ушбу ёзги марказлар исломий таълим-тарбия беришга бағишланган.
Вилоят авқоф директори Холид Ал-Қуда бошчилигидаги ташаббусда эркак ва аёл бўлган малакали воизлар ва сертификатланган имомлар иштирок этади. Иордания ахборот агентлиги жума куни хабар беришича, шариат, бошқарув ва Қуръон тиловати бўйича академик малакага эга бўлган бу мутахассисларга марказлардаги таълим фаолиятини назорат қилиш вазифаси юкланган.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Анъом сураси 17-18 оятлар
Абдуллоҳ Муса қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Духон сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
☪️ 1445-йилнинг сўнгги жумаси муборак бўлсин!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، عَبْدِكَ وَرَسُولِكَ، وَصَلِّ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ، وَالْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, банданг, Расулинг Муҳаммадга салавот йўлла, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот йўлла».
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Қайси бир мусулмон кишининг садақа (қилишга пули) бўлмаса: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ъабдика ва росуулик, ва солли ъалал муъминийна ва муъминаат, вал муслимийна вал муслимаат», деб айтсин. Мана шу унинг учун закотдир».
(Ҳоким, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Тоҳа сураси 46-оят
Мишари Фалиҳ қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Қорилар фазли
Қуръони каримни ёд олиб, ундаги буйруқларни бажариб, қайтариқларидан қайтган бандани Аллоҳ таоло улкан ажр ила мукофотлайди. Бу мукофоти қандай бўлади? Қори жаннатнинг олий мақомларига Қуръондан қироат қилиб, тартил ила ўқиб берганича кўтарилади.
Имом Бухорий Қуръон ҳофизининг фазли ҳақида Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳуалайҳи васаллам: “Қуръон (қироати)га моҳир киши итоаткор улуғ фаришталар биландир. Қуръонни тиловат қилиб (тили) дудуқланган ва бу унга машаққат бўлган киши учун икки ажр бордир” – дея марҳамат қилдилар” (тўртовлари ривоят қилишган).
Қуръони карим тунлари бедор бўлиб қироат қилиб чиққан кишини Қиёмат кунида шафоат қилади. Бунга Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳивасалламнинг: “Қуръон ва рўза Қиёмат куни бандани шафоат қилади. Рўза: “Эй Роббим, мен (бандангни) кундузлари таом ва ўзи қаттиқ хоҳлаб турган нарсалардан тўсдим, мени унга шафоатчи қилгин”, – деб айтади. Қуръон: “Роббим, мен уни тунлари уйқудан қўйдим, мени унга шафоатчи қилгин”, – дейди ва иккиси бандани шафоат қилади”, деган ҳадислари далил бўлади.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلْ ثَأْرَنَا عَلَى مَنْ ظَلَمَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى مَنْ عَادَانَا وَلَا تَجْعَلْ مُصِيبَتَنَا فِي دِينِنَا وَلَا تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا وَلَا مَبْلَغَ عِلْمِنَا وَلَا تُسَلِّطْ عَلَيْنَا مَنْ لَا يَرْحَمُنَا
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизнинг ўчимизни бизга зулм қилганларга хос қилгин. Бизга душманларимиз устидан нусрат бергин. Мусибатимизни динимизда қилмагин. Дунёни бош қайғумиз, илмимиз етган жойи қилмагин. Бизга раҳм қилмайдиганни устимиздан султон қилмагин».
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан мажлисдан туришлари кам бўлар эди: «Аллоҳуммажъал са`ронаа ъалаа ман золаманаа вансурнаа ъалаа ман ъаадаанаа ва лаа тажъал мусийбатанаа фий дийнинаа ва лаа тажъалид дунйаа акбаро ҳамминаа ва лаа маблағо ъилминаа ва лаа тусаллит ъалайнаа ман лаа йарҳамунаа».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Қўрқманг, Аллоҳ барака беради…
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 Қуръон Ҳофизи…
Ёдлаган нарсангизни бирор ерини унутган бўлсангиз хафа бўлманг, чунки унутиш одатий ҳол…
Сиз ҳам, мен ҳам, бошқалар ҳам унутамиз. Агар унутиш бўлмаганида, Қуръонингизга талпинмай қолган бўлар эдингиз…
Устозингиз хатоларингиз учун сизни урушса, хафа бўлманг. У сизни мукаммал билишингизни истайди…
Агар сиз учун бир оятни ёдлаш қийин бўлса, хафа бўлманг. Уни ҳар бир ҳарфини яхшилаб такрорланг…
Агар ёд олишда сиздан биров олдинроқда бўлса ва сиз қийинчилик билан ёд олаётган бўлсангиз, хафа бўлманг…
Хафа бўлманг, эй Қуръон ҳофизи! Қачонки Қуръонни ёд олиш йўлини тарк этсангиз, шундагина хафа бўлинг ва ғамгин бўлинг 🌧✨
Қуйидагиларни эслаб қолинг! Қуръон қорисининг беш илоҳий даражаси:
1. Шафоат: «У қиёмат куни ўз эгаларига шафоатчи бўлиб келади».
2. Жаннатдаги юксалиш: «Сенинг манзилинг сен ўқиб бориб тўхтаган энг охирги оятни ўқиган жойингдадир».
3. Ҳамроҳлик: «Олийжаноб ва энг яхши фаришталар билан бирга бўлади».
4. Умматнинг яхшиси бўлиш: «Умматнинг энг яхшиси Қуръон ўрганиб, уни ўргатганларингиздир».
5. Аллоҳга аҳил бўлиш: «Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳли ва Унинг хос бандаларидир».
🤲 Аллоҳим бизни ҳам шулардан қилсин!
Аллоҳим, Ўзинг бўлишига шак-шубҳа йўқ кунда инсонларни тўплайдиган Зотсан! Китобингни қалбларимизга ҳидоят қилувчи ва унга амал қилишга чақирувчи ва илм олишни ато этувчи Зотсан! Қуръонни бошқаларга ўргатадиган ва унинг тиловатини кечаю кундузда ўқилишини лозим тутадиганлардан қилгин! Ўзингни фазлинг, раҳматинг ва гўзал саховатинг ила Қуръонни ер устида ҳам, ер остида ҳам ва Сенга йўлиқадиган кунимизда ҳам кўз қорачиғимизга айлантир!
Аллоҳим, бизларни мағфират эт ва Ўзингни фазлинг ва гўзал саховатинг билан бизга шундай даражаларни ато эт, албатта, Сен неъматларни кўплаб берувчи Зотсан!
Амийн!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ مَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنَّا
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизларни қулоқларимиз, қўлларимиз ва қувватимиз ила ҳаётда бардавом қилган чоғингда ҳузурлантиргин. Уни биздан ворис қилгин».
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан мажлисдан туришлари кам бўлар эди: «Аллоҳумма маттиънаа би асмааъинаа ва абсооринаа ва қувватинаа маа аҳйайтанаа важъалҳул ваариса миннаа».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Ухлаганда инсондан жон чиқадими?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Духон сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Тунги тиловат фазилати
...مِّنْ أَهْلِ الْكِتَابِ أُمَّةٌ قَآئِمَةٌ يَتْلُونَ آيَاتِ اللّهِ آنَاء اللَّيْلِ وَهُمْ يَسْجُدُونَ. يُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَيُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَأُوْلَئِكَ مِنَ الصَّالِحِينَ
...Аҳли китоблар орасида туни билан сажда (ибодат) қиладиган, Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб чиқадиган тўғри жамоа ҳам бор. (Улар) Аллоҳга, охират кунига имон келтирадилар, яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтарадилар ва хайрли ишлар сари шошиладилар. Айнан улар солиҳ кишилардандир.(Оли-Имрон сураси, 113-114 оятлар.)
في الصحيحين أنه صليالللهعليهوسلم قال: يَا عَبْدَ اللهِ لاَ تَكُنْ مِثْلَ فُلاَنٍ، كَانَ يَقُومُ اللَّيْلَ ثُمَّ تَركَهُ وروى الطبراني وغيره
Икки саҳиҳ тўпламда шундай ҳадис мавжуд: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Эй Абдуллоҳ, фалончи каби бўлмагин. У кечасида уйқусидан турар сўнг у(Қиёмул лайл) ни тарк қилар эди”.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
ҲИЖРИЙ 1446-ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!
🤲 Аллоҳ таоло бу йилни барчамиз учун хайрли ва баракотли қилсин.
Яқинларингизга улашинг!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Барчамиз учун керакли дуо
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا الْحَمْدُ لِلَّهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ وَأَعُوذُ بِاللهِ مِنْ حَالِ أَهْلِ النَّارِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиёда қилгин. Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумманфаъний би маа ъалламтаний ва ъаллимний маа йанфаъуний ва зидний ъилман, алҳамдулиллаҳи ъалаа кулли ҳаалин ва аъуузу биллаҳи мин ҳаали аҳлин наар», дедилар».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Ислоҳотлар ёшларга боғлиқ
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 ЖУМА МУБОРАК!
1445-йилнинг сўнгги жумаси муборак бўлсин! Аллоҳ таоло жума кунининг фазлидан барчамизнинг гуноҳларимизни мағфират этсин!
Яқинларингизга улашинг!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Кўз тегмаслик учун айтиладиган зикр
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Оли Имрон сураси 190-191 оятлар
Абу Бакр аш-Шатрий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Марокашлик муҳожирлар учун ёзги Қуръон ўқитиш дастурлари ишга туширилди
Улар турли мамлакатларда марокашлик муҳожирларнинг фарзандлари учун Қуръон ёдлаш ва қироат курслари каби Қуръон дастурларини ўтказадилар. Дастурлар чет эллик болаларнинг Муқаддас Китоб билан алоқаларини мустаҳкамлаш ва уларнинг Марокаш жамиятининг диний ўзига хослиги ва исломий қадриятлари билан алоқасини мустаҳкамлашга қаратилган.
Марокаш маданият сармоялари маркази раҳбари Холид ат-Тавазунийнинг сўзларига кўра, бундай ташаббуслар хорижда яшаётган марокашликларнинг янги авлодининг диний, маданий ва таълим эҳтиёжларига жавобдир. Унинг қўшимча қилишича, хорижда истиқомат қилаётган марокашликларнинг кўплиги ва уларнинг турли мамлакатларда тарқалиб кетганлиги ҳисобга олинса, улар мамлакат ислом маданиятининг яхши элчилари бўлиб хизмат қилишлари муҳим.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Юсуф сураси 16-17 оятлар
Иброҳим ал-Асирий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا يَحُولُ بَيْنَنَا وَبَيْنَ مَعَاصِيكَ وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنَّتَكَ وَمِنَ الْيَقِينِ مَا تُهَوِّنُ بِهِ عَلَيْنَا مُصِيْبَاتِ الدُّنْيَا
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизга Ўзингдан қўрқишдан биз билан маъсиятларинг орасини тўсадиганини, тоатингдан бизни у ила жаннатингга етказадиганини, қаттиқ ишончдан у билан бизга дунё мусибатларини енгил қиладиганингни бергин».
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан мажлисдан туришлари кам бўлар эди: «Аллоҳуммақсим ланаа мин хошйатика маа йаҳуулу байнанаа ва байна маъаасийка ва мин тоъатика маа тубаллиғунаа биҳи жаннатака ва минал йақийни маа туҳаввину биҳи ъалайнаа мусийбаатид дуня».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook