#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
رَبِّ تَقَبَّلْ تَوْبَتِي، وَاغْسِلْ حَوْبَتِي، وَأَجِبْ دَعْوَتِي، وَثَبِّتْ حُجَّتِي، وَاهْدِ قَلْبِي، وَسَدِّدْ لِسَانِي، وَاسْلُلْ سَخِيمَةَ صَدْرِي
Дуонинг маъноси:
«Роббим, тавбамни қабул қилгин. Хатоимни ювгин. Дуоимни қабул қилгин. Ҳужжатимни собит қилгин. Тилимни тўғри қилгин. Қалбимни ҳидоят қилгин. Кўксимдаги ҳиқди ҳасадимни суғуриб олгин».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Робби тақоббал тавбатий, вағсил ҳавбатий, ва ажиб даъватий, ва саббит ҳужжатий, ваҳди қолбий, васаддид лисааний, васлул сахиймата содрий», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
ربِّ اجعَلني لكَ شَاكِرًا لَكَ ذَاكِرًا لَكَ رَاهِبًا لَكَ مِطْوَاعًا لَكَ مُخْبِتًا إِلَيْكَ أَوَّاهًا مُنِيبًا
Дуонинг маъноси:
«Роббим, мени Сенга кўп шукр қиладиган, зикр қиладиган, Сендан кўп қўрқадиган, Сенга кўп итоат қиладиган, хушуъ қиладиган, кўп оҳ урадиган, тавба қиладиган қилгин».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Роббижъалний лака шаакиро, лака заакиро, лака рооҳиба, лака митвааъа, лака мухбита, илайка аввааҳан мунийба», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Оиланинг энг катта хизмати ва бойлиги нимада?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
رَبِّ أَعِنِّي وَلَا تُعِنْ عَلَيَّ، وَانْصُرْنِي وَلَا تَنْصُرْ عَلَيَّ، وَامْكُرْ لِي وَلَا تَمْكُرْ عَلَيَّ، وَاهْدِنِي وَيَسِّرِ الهُدَى لِي، وَانْصُرْنِي عَلَى مَنْ بَغَى عَلَيَّ
Дуонинг маъноси:
«Роббим, менга ёрдам бергин. Менга қарши ёрдам бермагин. Менга нусрат бергин. Менга қарши нусрат бермагин. Мен учун макр қилгин. Менга қарши макр қилмагин. Мени ҳидоят қилгин. Ҳидоятни менга осон қилгин. Менга тажовуз қилганга қарши нусрат бергин».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Робби аъинний ва лаа туъин ъалаййа, вансурний ва лаа тансур ъалаййа, вамкур лий ва лаа тамкур ъалаййа, ваҳдиний ва йассирил ҳудаа лий, вансурний ъалаа ман бағо ъалаййа», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Боланинг илмли бўлиши кимга боғлиқ?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌘 ЖУМА МУБОРАК!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ҳой мусулмонлар жамоаси! Албатта бу шундай кунки, Аллоҳ уни сизларга байрам қилиб берган! (шундай экан, бу кунда) ғусл қилинглар ва мисвокни лозим тутинглар».
(📚 Имом Табароний «Авсат» асари)
😊 Жуманинг хайри сизга бўлсин!
#жума #табрик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Оиладаги молиявий мажбуриятлар кимнинг зиммасида?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Аҳзоб сураси 41-44 оятлар
Салоҳ ал-Будайр қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
1 200 000 дан ортиқ жазоирликлар Қуръон марказларида Қуръон ўрганишмоқда
Жазоир ахборот марказининг хабар беришича, пойтахт Жазоирда Қуръон мактабининг очилиш маросимида сўзга чиққан Юсуф Белмаҳдий мамлакатда Қуръон мактаблари ва Қуръон марказларининг жадал ривожланишини олқишлади.
Унинг айтишича, 1,2 миллиондан ортиқ жазоирликлар Қуръон мактаблари ва марказларида Қуръон курсларида таҳсил олмоқда. Улар Қуръон ёд олиш, тиловат ва тафсир ўрганишмоқда, деди у.
Вазир ёзги Қуръон мактабларини юритиш бўйича масъулларнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва ўтган йили бу мактабларда Қуръон ўрганиш учун 500 мингга яқин талаба рўйхатдан ўтган бўлса, бу йил ёзда Қуръон курсларига ёзилаётган талабалар сони кўпроқ эканини айтди.
Белмаҳдийнинг айтишича, вазирлик бу ёзда бошқа Қуръон тадбирлари, жумладан ёзги Қуръон лагерлари ҳам ташкил қилган.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْكَ أَنَبْت وَبِكَ خَاصَمْتُ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккул қилдим. Сенга тавба қилдим. Сен ила хусумат қилдим».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма лака асламту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хоосомту», дер эдилар».
(Муслим ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Юртнинг обод бўлиши нимага боғлиқ?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Зухруф сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Аллоҳдан саломат қалб сўранг…
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Фойдали_маълумот
📖 Қуръон ёдлашнинг тўққизта фойдаси
Яқинларингизга улашинг!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Ясин сураси 12-оят
Ториқ Муҳаммад қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларида ёзги Қуръон курслари режалаштирилди
Икки Муқаддас масжиднинг Дин ишлари бўйича Бош раислиги Қуръон дарсларини ўтказади. Курсларда эркаклар ва аёллар учун Қуръон тиловати ва ҳифзи дарслари ўтказилади. Бош раислик масъулларининг маълум қилишича, курслар Зулҳижжа ойининг 25-санасида бошланиб, Муҳаррам ойининг 19-кунига қадар давом этади. Курслар икки маҳал: бомдод ва аср намозидан кейин ўтказилади.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Қийаама сураси 20-30 оятлар
Аҳмад ан-Нуфайс қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Зухруф сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(3-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
☪️ Қадрли диндошим, жума муборак бўлсин!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»
Бу салавотни Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтган.
(Манба: Қози Иёз, «Ас-салоту алан набий»)
Шайх Шинқитий: «Инсон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборадиган жума кунги ва жума тунги салавотини у зотга кўрсатилиши ҳақида бироз фикр юритса, унинг бу иши у зотнинг қадрлари олдида арзимас ва оз сонли эканидан ҳаё қилади», деб айтдилар.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Мурсалат сураси 41-47 оятлар
Бардар Балилаҳ қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Олий ваъда
Зикр – Аллоҳ таолонинг қудрати, неъматлари ва атроф-оламга ибрат назари билан боқиб, Буюк Яратувчини ёдга олишдир. Қуръони каримда Аллоҳ таолони зикр қилишга алоҳида буйруқ келган:
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ
“Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман” (Бақара сураси, 152-оят).
Аллоҳ таолони эслаш – зикр қилиш У зотга бўлган муҳаббат белгиси, бахту саодатнинг боши ва асосидир.
Зикрнинг фазилатлари шунчалар кўпки, уларни санаб адоғига етолмаймиз. Зеро, Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:
وَ ذَكِّرْ فَإنَّ الذِكْرَ تَنْفَعُ الْمُؤْمِنِيْنَ
“Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур” (Зориёт сураси, 55-оят).
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بعِزَّتِكَ لا إلَهَ إلَّا أَنْتَ أَنْ تُضِلَّنِي، أَنْتَ الحَيُّ الَّذي لا يَمُوتُ، وَالْجِنُّ وَالإِنْسُ يَمُوتُونَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сенинг иззатинг ила, Сендан ўзга илоҳий маъбуд йўқ, мени залолатга кетказишингдан паноҳ сўрайман. Сен ўлмайдиган, тирик Зотсан. Жину инслар ўладилар».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний аъуузубика би ъиззатика лаа илааҳа иллаа анта ан тузилланий, антал хайюл лазий лаа йамууту, вал жинну вал инсу йамуутуун», дер эдилар».
(Муслим ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Дуо - ибодатдир!
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Анбиё сураси 34-35 оятлар
Идрис Абкар қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَارْزُقْنِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм айла, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир».
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар: «Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менга бир калом ўргатинг, айтиб юрай», деди. Шунда Расулуллоҳ: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Аллоҳу акбару кабийр, валҳамду лиллаҳи касийр, субҳаналлоҳи роббил ъаламийн, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъазийзил ҳакийм», деб айт», деб ўргатдилар. Кейин ҳалиги аъробий: «Эй Расулуллоҳ, бу айтганларингиз Раббим учун, мен учунчи?» деб сўради. Расулуллоҳ: «Аллоҳуммағфир лий, варҳамний, ваҳдиний, варзуқний» деб, айт», дедилар».
(Муслим ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook