#қироат
Фатҳ сураси 27-28 оятлар
Файсал ар-Рушуд қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Қуръони Каримда ахлоқ
Ҳеч қайси китоб Қуръони карим инсонларга такдим этган ахлоқий қоидалар тизимини тақдим этмаган. Қуръони карим бошдан-оёқ инсонларни тарбияга, яхши хулққа ўргатади.
Шамс сурасининг 9-10-оятларида:
“(Мазкурлар билан қасамёд этаманки) ҳақикатан, уни (нафсни) поклаган киши нажот топур ва у (нафс)ни (гуноҳлар билан) кўмиб, хорлаган кимса эса (Аллохнинг рахматидан) ноумид бўлур” деб марҳамат қилинади.
Бу оят қалбини пок тутганларнинг хар қандай юксакликка кўтарилишини, калби кирланганларнинг эса турли фалокатларга учрашини билдиради. Нафс, қалб поклиги бу диннинг биринчи шартидир. Инсон қалб поклиги билан махлуқотларнинг энг олийси бўлганидек, қалб кирлиги билан уларнинг энг тубани бўлади. Инсоннинг солиҳ амал қилиши нафсини поклаш орқали амалга ошади. Ҳар бир инсон буни ўзи учун дастур деб билиб, бу йўлдан бориши лозим. Бу аслида ислом билан бирга бутун башарият орзу этган мақсад саналади.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Исро сураси 71-оят
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ رَبَّ السَّمَوَاتِ وَرَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ رَبَّنَا وَرَبَّ كُلِّ شَيْءٍ مُنْزِلَ التَّوْرَاةِ وَالإِنْجِيلِ وَالْقُرْآنِ فَالِقَ الْحَبِّ وَالنَّوَى أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ كُلِّ شَيْءٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهِ أَنْتَ الأَوَّلُ فَلَيْسَ قَبْلَكَ شَيْءٌ وَأَنْتَ الآخِرُ فَلَيْسَ بَعْدَكَ شَيْءٌ وَأَنْتَ الظَّاهِرُ فَلَيْسَ فَوْقَكَ شَيْءٌ وَأَنْتَ الْبَاطِنُ فَلَيْسَ دُونَكَ شَيْءٌ اقْضِ عَنِّي الدَّيْن وَأَغْنِنِي مِنَ الْفَقْرِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Эй етти осмоннинг Роббиси ва улуғ аршнинг Роббиси! Эй Роббимиз ва барча нарсанинг Роббиси! Эй Таврот, Инжил ва Қуръонни нозил қилувчи! Эй донни ва данакни ёрувчи! Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман. Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ! Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ! Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ! Сен ботинсан! Сендан пастда ҳеч нарса йўқ! Менинг қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!»
«Фотима розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ходим сўради. Шунда у зот унга: «Аллоҳумма роббас самааваати ва роббал ъаршил ъазийми, роббанаа ва робба кулли шай`ин, мунзилат таврооти вал инжийли вал Қуръаани фаалиқол ҳабби ван наваа, аъуузубика мин шарри кулли шай`ин, анта аахизун бинаасийатиҳи, антал аввалу фалайса қоблака шай`ун, ва антал аахиру фалайса баъдака шай`ун, ва антаз зооҳиру фалайса фавқока шай`ун, ва антал баатину фалайса дуунака шай`ун, ақзи ъаннид дайни ва ағниний минал фақри» дегин, дедилар».
(Муслим ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Аллоҳ инсонларни бир-бири билан синайди
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِينِي الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أَمْرِي وَأَصْلِحْ لِي دُنْيَايَ الَّتِي فِيهَا مَعَاشِي وَأَصْلِحْ لِي آخِرَتِي الَّتِي فِيهَا مَعَادِي وَاجْعَلِ الْحَيَاةَ زِيَادَةً لِي فِي كُلِّ خَيْرٍ وَاجْعَلِ الْمَوْتَ رَاحَةً لِي مِنْ كُلِّ شَرٍّ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга ишимнинг боши бўлган динимни ислоҳ қилгин. Менга унда маошим бўлган дунёмни ислоҳ қилгин. Менга унда қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин. Менга ўлимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қилгин».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳумма аслиҳ лий дийниллазий ҳува ъисмату амрий, ва аслиҳ лий дунйаайаллатий фийҳаа маъааший, ва аслиҳ лий аахиротиллатий фийҳаа маъаадий, важъалил ҳайаата зийаадатан лий фий кулли хойр, важъалил мавта рооҳатан лий мин кулли шаррин», дер эдилар».
(Муслим ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Аёллар қандай қилиб жамиятга кўпроқ фойда келтириши мумкин?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
🌙 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْزِلْهُ الْمَقْعَدَ الْمُقَرَّبَ عِنْدَكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир».
Рувайфиъ ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким Муҳаммадга салавот айтганидан кейин: «Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир», деса, (ўша одамга) шафоатим вожиб бўлади».
(Аҳмад, Табароний, Баззор ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Юсуф сураси 53-оят
Муҳаммад Ҳишом қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Каҳф сураси фазилати
“Каҳф” сўзи луғатда “ғор” маъносини англатади. Бу сура Маккада нозил бўлган, 110 оятдан иборат. Сурадаги асосий қисса қаҳрамонлари Аллоҳга иймон келтирган ёш йигитлар ҳисобланади. Улар ўз замонларидаги золим подшоҳнинг зулмидан иймонларини сақлаш учун ғорга кириб оладилар ва ўша жойда илоҳий мўжизалар содир бўлади. Сура номи шундан олинган. Каҳф сурасида бу қиссадан ташқари Одам алайҳиссалом ва иблис, Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда (Ҳизр) қиссалари, Зулқарнайн қиссаси каби бир-биридан ажойиб қиссалар баён қилинган. Каҳф сураси Қуръони каримда ҳамд билан бошланган сураларнинг бири ҳисобланади.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالْعَفَافَ وَالْغِنَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни сўрайман».
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний ас`алукал ҳудаа, ват туқоо, вал ъафаафа вал ғинаа», дер эдилар».
(Муслим ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Эр-хотиннинг биринчи оилавий вазифаси
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Таъзия
Quran.uz жамоаси Қирғизистонинг Ўш вилоятига қарашли, Ўзганнинг юқорисидаги Мирзаака қишлоғида истиқомат қилган Робияхон онанинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло Робияхон онанинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин!
Марҳуманинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил ва ажру мукофотлар тилаймиз.
Маълумот учун, 16 фарзандни дунёга келтирган бу аёл бир умр ҳофизи Қуръон эр ва унинг талабаларига хизмат қилиб ўтган. 80 ёшида Қуръони Каримни ёд олиб, ҳофиза бўлган. Ўғиллари мадраса очиб, масжид қуриб, мударрислик, имомлик билан умматга хизмат қилишмоқда. 15-фарзанди айни пайтда Бишкекда қози.
Икки йил аввал Қуръони Карим ходими, устозимиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Робияхон она билан кўришиб, гўзал насиҳатлар ва тавсиялардан баҳраманд бўлган эдилар.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Дунё кимнинг қўлида?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، اللهُ أَكْبَرُ كَبِيراً، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ كَثِيراً، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ العَالَمِينَ، لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У яккаю ёлғиздир. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ жуда буюк, Аллоҳга чексиз ҳамд бўлсин, оламлар рабби Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир, ҳаким ва азиз бўлган Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқ».
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар: «Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менга бир калом ўргатинг, айтиб юрай», деди. Шунда Расулуллоҳ: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Аллоҳу акбару кабийр, валҳамду лиллаҳи касийр, субҳаналлоҳи роббил ъаламийн, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъазийзил ҳакийм», деб айт», деб ўргатдилар. Кейин ҳалиги аъробий: «Эй Расулуллоҳ, бу айтганларингиз Раббим учун, мен учунчи?» деб сўради. Расулуллоҳ: «Аллоҳуммағфирлий, варҳамний, ваҳдиний, варзуқний» деб, айт», дедилар».
(Муслим ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Меҳмоннинг одоби қандай бўлади?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Фойдали_маълумот
🕌 ҚУРЪОН ЎҚИЛАДИГАН ХОНАДОН ФАЙЗИ
Яқинларингизга улашинг!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Инфитор сураси 6-7 оятлар
Раъд ал-Курдий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Брайл ёзувида Қуръонни таълим бераётган устоз
Қозоғистонлик Асқар Саҳиров Брайл ёзувида Қуръонни таълим бериш бўйича Малайзия Халқаро Университетини тамомлаган. Ҳозирда бутун умрини кўзи кўрмайдиган инсонларга Қуръон ўқишни ўргатишга бағишлаган.
Илгари Брайл алифбосини ўқий оладиган қори йўқ эди, энди Малайзияда айнан шу йўналиш бўйича мутахассисликни эгаллаган Асқар Қозоғистонда дарс бошлади. Дарс жараёнларидан лавҳаларни видеода кўришингиз мумкин.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Аҳзоб сураси 56-оят
Моҳир ал-Муъақлий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Зухруф сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#ибрат
Кўзи ожиз, лекин қалб кўзи равшан инсонлар…
Кўзимиз кўриб турса-да, турли хил баҳона қилаётганларимиз, кўзингизни очинглар. Қиёмат куни Аллоҳдан албатта сўраламиз. «Кўриш неъматини бермаган бандам ҳам ўқишни ўрганди. Сенга кўриш неъматини берган эдим, нимага ўқишни ўрганмадинг?!» деса, нима деб жавоб берамиз?
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Жума - ибодат кунидир!
У кунлар ичида гўёки Рамазон ойи каби, ундаги дуо ижобат қилинадиган соат эса Рамазондаги қадр кечаси кабидир.
Жуманинг хайри сизга бўлсин😊.
#жума #табрик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Инсон ўзига нима фойдалилигини билмайди…
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Мааъуун сураси
Иброҳим Идрис қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
80 ёшида ҳофиза бўлган 96 ёшли қория
👉🏻 Youtube орқали кўриш
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон ёдлаш марказлари Суданда урушга қарамай фаол
Бу ҳақда Хартумдаги Ҳазрати Зайнаб Қуръон ёд олиш ва Қуръон илмлари маркази асосчиси ва бошқарувчиси Абдул Раҳмон Ҳофиз маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, уруш давом этар экан, Суданда мактаблар, университетлар ва таълим марказлари ёпиқлигича қолар экан, мамлакатдаги Қуръон ёд олиш марказлари ўз фаолиятини тўхтатмаган. Ҳофиз ҳазрати Зайнаб Қуръон маркази беш ой аввал ишга тушганини таъкидлади.
Бу мактаб ва университет талабалари учун қочқинга айланди, улар энди дарсларга қатнаша олмайди, деди у. Ҳофизнинг айтишича, марказ ишга тушганидан буён қисқа вақт ичида Қуръони Каримнинг баъзи ҳофизлари билан бир қаторда Муқаддас Китобнинг бир қисмини ёд олганларни ҳам тайёрлашга муваффақ бўлди.
У Хартум аҳолисини фарзандларини вақтдан унумли фойдаланишлари учун марказга юборишга чақирди. Шунингдек, у мамлакатда бундай Қуръон марказларини кўпроқ ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook