Оиладаги ҳар бир аъзо алоҳида қурбонлик қиладими?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир».
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: «Ҳасбийаллооҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм», деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар».
(Ибн Сунний ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Сеҳр билан шуғулланаётганлар ҳақида
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#талбия
ТАЛБИЯ АЙТИШ
Талбия биз томонларда «лаббайка айтиш» номи билан машҳур.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари у зотни кўтариб, Зул-Ҳулайфа масжиди олдида тик турганида: «Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка лаа шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда ваннеъмата лака вал мулк. Лаа шарийка лак!» дер эдилар».
(Бешовлари ривоят қилганлар)
Шарҳ: Талбиянинг худди мана шу сийғаси бутун дунё мусулмонлари орасида машҳур ва ҳозирги кунда ҳам айтилиб келинаётир.
Давоми...
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Фойдали_маълумот
ҚУРБОНЛИК УЧУН МУҲИМ ЭСЛАТМА
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Aгар ўн (кунлик) кирса, қурбонлик қилишни ирода қилган киши сочини қисқартирмасдан ва тирноғини олмасдан қурбонлик қилади».
(Имом Муслим ривояти)
Жисмдаги барча аъзолар мағфират қилиниши учун қурбонлик қилишни ирода қилган кишига сочни қисқартириш ва тирноқларни олишни тарк қилиш тавсия этилади. Бу савобли ишлардан ҳисобланади. Бунга амал қилган одам савоб олади.
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Анфол сураси 33-оят
Ясир ад-Даусарий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Яман талабалари ўртасида Қуръон мусобақаси ғолиблари тақдирланди
Мусобақа 24 давлат ва хусусий олий ўқув юртларидан 100 нафар эркак ва қиз талабалар иштирокида уч кун давомида ўтказилди. Улар Қуръон ёд олиш йўналиши бўйича тўрт босқичда беллашишди: Қуръонни тўлиқ ёдлаш ва Муқаддас Китобнинг 20, 10 ва беш пораларини ёдлаш.
Маросимда сўзга чиққан олий таълим вазири Ҳусайн Ҳазеб талабаларнинг маданий ва илмий муваффақиятларини оширишда бундай мусобақа муҳимлигини таъкидлади.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қурбонлик қилинадиган жонлиқнинг сифатлари
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Сажда сураси 5-6 оятлар
Ториқ Муҳаммад қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Фуссилат сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Бадал ҳаж ҳақида
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌘 ЖУМА МУБОРАК!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!
#жума
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Кимлар қиёматлик дўстлар бўлади?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ДАСТЛАБКИ 10 КУНИ
1 Зулҳижжа - 08.06.2024 | Шанба
2 Зулҳижжа - 09.06.2024 | Якшанба
3 Зулҳижжа - 10.06.2024 | Душанба
4 Зулҳижжа - 11.06.2024 | Сешанба
5 Зулҳижжа - 12.06.2024 | Чоршанба
6 Зулҳижжа - 13.06.2024 | Пайшанба
7 Зулҳижжа - 14.06.2024 | Жума
8 Зулҳижжа - 15.06.2024 | Шанба
9 Зулҳижжа - 16.06.2024 | Якшанба - Арафа куни
10 Зулҳижжа - 17.06.2024 | Душанба - Қурбон Ҳайити
Зулҳижжа ойининг бошланиши бир кунга фарқ қилиб, ўзгариши мумкин.
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Анъом сураси 32-оят
Ислом Субҳи қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Бақара сураси 39-оят
Иброҳим Шишаний қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Кўпчилик бўлиб қурбонлик қилишга оид бир савол
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أجِرْنِي مِنَ النَّارِ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, мени дўзахдан саклагин».
Муслим ибн Ҳорис Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга махфий равишда: «Шом намозини ўқиб бўлганингдан кейин етти марта «Аллоҳумма ажирний минан наар» деб айтгин. Агар сен ўшани айтсангу мазкур кечада ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади. Бомдодни ўқиб бўлганингда ҳам ўшани айтгин. Агар шу кунда ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади», дедилар».
(Абу Довуд ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Шайтон кимларга дўст бўлади?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Ҳаж мавзусига доир қирқ ҳадис
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " مَنْ حَفِظَ عَلَى أُمَّتِي أَرْبَعِينَ حَدِيثَاً مِنْ أَمْرِ دِينِهَا بَعَثَهُ اللهُ فَقِيهَاً ، وَكُنْتُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةَ شَافِعَاً وَشَهِيدَاً ".
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки умматимнинг диний ишларига тегишли қирқта ҳадисни ёд олса, (ва уни уларга етказса) Аллоҳ уни фақиҳ ҳолида тирилтиради ва қиёмат куни мен унга шафоатчи ва унинг фойдасига гувоҳлик бергувчи бўламан», дедилар».
Биз ҳам ушбу ҳадисдаги башоратдан умидвор бўлиб, ҳаж борасида қирқта ҳадисни келтириб ўтишни лозим топдик.
Давоми...
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
🌙 Аллоҳ таоло Зулҳижжа ойини барчамиз учун муборак қилсин!
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайнаа бил йумни вал иймаани вас салаамати вал ислаами, Роббий ва роббукаллоҳ», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилган)
Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учун берган туҳфасидир.
Муҳаммад ибн Маслама ал ансорий р.а.дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замонингизда Роббингизнинг туҳфалари бор, уни қарши олинглар. Шояд, улардан бир туҳфа сизларга етиб, ундан сўнг ҳеч қачон бахтсизлик кўрмасангизлар», дедилар.
(Тобароний ривояти)
Бандаларга туҳфа қилинган мавсумлардан бири Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни ҳисобланади. Бу кунларни ғанимат билган, уларни бекорга ўтказиб юбормаган инсон қандаям бахтли инсондир. Бундай улуғ кунлар бандадан уни гўзал қарши олиши ва унда кўпроқ солиҳ амаллар қилишини талаб қилади. Инсон дунёда гўёки мусофир кабидир. Мусофир сафарга тайёргарлик кўриб чиқса, сафари хайрли, барокатли бўлади. Биз учун дунёдан охират сафарига тайёргарлик кўриб бормоғимиз лозимдир. Бу кунлар эса ўта қимматли ва қайтиб келмайдиган кунлардир.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Қалб амри устун келса...
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Ҳажнинг фазилатлари ҳақида
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси уни туққан кундек қайтади».
Шарҳ: Яъни ҳаж ибодати даврида уят сўзларни айтмай, фисқу фасод ишларни қилмай юрган кишилар худди онадан туғилгандек бегуноҳ ҳолга қайтадилар. Бу ҳақиқатни ҳажга борувчи ҳар бир киши энг зарур нарсалар қатори қалбига сингдириб олмоғи лозим. Ҳаж одатда кишига умрида бир марта бериладиган фурсат. Ундан ҳар бир ҳожи унумли фойдаланиши лозим. Бунинг учун ҳажга жўнашдан олдин ҳаж сафарида ўзига лозим бўлган нарсаларни яхшилаб ўрганиб олмоғи керак. Бандага ўрганиши лозим бўлган нарсаларнинг энг муҳимларидан бири ушбу ҳадисда зикр қилинмоқда.
Давоми...
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
🌙 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтишнинг фойдалари:
1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.
2. Салавот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.
3. Аллоҳ таоло салавот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.
4. Салавот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.
5. Салавот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.
6. Салавот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.
7. Салавот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.
8. Салавот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам салавот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.
10. Салавот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Анкабут сураси 67-оят
Анас ал-Шафий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қурбонликни ғайримусулмон одам сўйса бўладими?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي وَآمِنْ رَوْعَاتِي اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ وَمِنْ خَلْفِي وَعَنْ يَمِينِي وَعَنْ شِمَالِي وَمِنْ فَوْقِي وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг авратларимни сатр қил ва қўрқинчларимни омонлик қил. Аллоҳим! Мени олдимдан, ортимдан, ўнгимдан, сўлимдан ва устимдан Ўзинг муҳофаза қил. Ва остимдан суиқасдга қолишдан Сендан паноҳ сўрайман».
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда ҳам, субҳ кирганда ҳам ушбу дуоларни қўймас эдилар: «Аллоҳуммастур ъавроотий ва аамин ровъаатий. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадаййа ва мин холфий ва ъан йамийний ва ъан шимаалий ва мин фавқий. Ва аъуузу би ъазоматика ан уғтаала мин таҳтий».
(Абу Довуд ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Фақат Аллоҳга ибодат қилиш деганда қандай ибодат тушунилади?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook