Жума - ибодат кунидир!
У кунлар ичида гўёки Рамазон ойи каби, ундаги дуо ижобат қилинадиган соат эса Рамазондаги қадр кечаси кабидир.
Жуманинг хайри сизга бўлсин😊.
#жума #табрик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Барча муаммоларга ечим...
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръоннинг ҳикматлари
1. Ўқиганга қиёмат куни шафоатчи бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни соҳибига шафоатчи бўлиб келади», дедилар.
Имом Муслим Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
2. Ҳасталикларга шифо бўлади.
«Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди». (Юнус сураси, 57-оят)
«У (Қуръон) иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир...». (Фуссилат сураси, 44-оят)
Давоми...
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Шуаро сураси 87-89 оятлар
Ҳайтам ал-Духин қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Бугунги аҳволимиз...
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Тасаввуфни қоралашнинг хатарлари
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Шамс» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا، وَخَيْرَ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا، وَشَرِّ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, мен Сендан унинг яхшисини ва унга халқ қилган нарсангнинг яхшисини сўрайман. Ва унинг ёмонидан ва унга халқ қилган нарсангнинг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».
Амр ибн Шуҳайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар сизлардан бирингиз бирор хотинга уйланадиган бўлса ёки бирор хизматкор сотиб оладиган бўлса, «Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳаа ва хойро маа жабалтаҳаа ъалайҳи. Ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа жабалтаҳаа ъалайҳи», деб айтсин», дедилар.
(Абу Довуд, Ибн Можа ва Ибн Суннийлар ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Рисолатни кимга беришни Аллоҳ яхши билади
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Нафсни поклаш қандай бўлади?
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Шамс» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
حَسِيبُهُ اللهُ وَلَا يُزَكِّي عَلَى اللهِ أَحَدًا
Зикрнинг маъноси:
«Унинг кифоячиси Аллоҳдир. Аллоҳнинг олдида бирор киши айбсиз эмас».
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бир киши зикр қилинди. Шунда бошқа бир киши унинг яхшилигини гапириб мақтаб юборди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўстингнинг бўйнини синдирдинг-ку», деб бир неча марта айтдилар. Сўнгра у зот: «Агар сизлардан бирингиз мақташга мажбур бўлиб қолса, уни ундай-бундай ва шу сингари, деб ўйлайман, десин. Агар мен билганимдек ана шу сифатларга эга бўлса, «Ҳасийбуҳуллоҳу ва лаа юзаккий ъалаллоҳи аҳада», десин», дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Барча гуноҳкор бўлади, агар...
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ўн битта қасам билан бошланган сура
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Шамс» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
بِسْمِ اللَّهِ مَجْرَاهَا وَمُرْسَاهَا، إِنَّ رَبِّي لَغَفُورُ الرَحِيمٌ، وَمَا قَدَرُوا اللهَ حَقَّ قَدْرِهِ
Зикрнинг маъноси:
«Унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳ номи билан бўлур, албатта Парвардигорим мағфиратли, меҳрибондир» ва «Улар Аллохни тўғри таний олмадилар».
Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматим (кема)га минишганида: «Бисмиллааҳи мажрооҳаа ва мурсааҳаа инна роббий ла ғофуурур роҳийм» ва «Ва маа қодаруллоҳа ҳаққо қодриҳи», деб айтишса, ғарқ бўлиб кетишдан омондадирлар», деб айтдилар.
(Ибн Сунний ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Аллоҳнинг наздида мўминнинг қадри
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Фойдали_маълумот
Шаввол ойи рўзасининг душанба ва пайшанба кунлари тутиш режаси
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади».
(Муслим, Аҳмад, Термизий ривоятлари)
Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади».
(«Ат-Тарғиб ват-тарҳиб» китобидан)
Уламолар: «Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз», деганлар.
Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир».
Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!
📥 Сақлаб қўйинг!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Марям сураси 24-26 оятлар
Аҳмад ан-Нуфайс қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Имом Таҳонавийнинг байъат қилиш ҳақидаги фикрлари
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Балад» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
بَارَكَ اللَّهُ لَكَ فِي الْمَوْهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الْوَاهِبَ، وَبَلَغَ أَشُدَّهُ، وَرُزِقْتَ بِرُّهُ
Дуонинг маъноси:
«Берилган нарсада Аллоҳ сени баракали қилсин. Берувчига шукр қилишингни, фарзандинг вояга етишини ва итоатли бўлишини насиб этсин».
Фарзанд кўрган кишини табриклаш маҳбуб амалдир. Бунга Ҳусайн розияллоҳу анҳудан қилинган қуйидаги ривоятдаги бир кишига ўргатилган жумлалар далилдир: «Баарокаллоҳу лака фил мавҳууби лак, ва шакартал вааҳиб, ва балағо ашуддаҳ, ва рузиқта бирруҳ».
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви Қуръон тиловати билан бошланди
Тошкентда бўлиб ўтаётган "Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари кенгаши" ташқи ишлар вазирларининг 2-учрашуви Қуръон тиловати билан бошланди.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Жазоир Қуръон мусобақаларининг пул мукофотларини кўпайтирмоқда
Абдулмажид Теббун Жазоирдаги миллий ва халқаро Қуръон мусобақаларида пул мукофотлари қийматини оширишни буюрган фармон чиқарди, деб хабар беради маҳаллий ТВ. Фармонга кўра, халқаро танловда кучли учликни эгаллаган ғолибларга мос равишда 325 миллион, 250 миллион ва 150 миллион Жазоир динорлари берилади.
Шунингдек, миллий Қуръон тадбирида биринчи ва учинчи ўринларни эгаллаганларга 100 миллион, 75 миллион ва 50 миллион динор пул мукофоти берилади. Жазоир президенти, шунингдек, мамлакатда болалар учун Қуръон мусобақаси ўтказиш ва ғолибларга 50 миллиондан 100 миллион диноргача бўлган пул мукофотларини беришни буюрди.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
Ўзидан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, банданинг қалбини юмшатишда, кўп кўз ёш тўктиришда, тавбага ундаш ва хушуъга чақиришда Қуръон тиловати ҳамда уни тинглашдан кўра улуғроқ бирор нарсани кўрмадим.
Абдулҳамид Бадис
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Зумар сураси 73-74 оятлар
Ноиф Солим қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Сажда сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Оли Имрон сураси 145-оят
Солиҳ ал-Ансорий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
Қуръони Карим мўжиза экани
Қуръони Карим мўжиза эканининг яна бир далили — унинг маъносини тушунмаса-да, дунёда юз минглаб кишилар ёд олганидир. У 600 саҳифадан кўп бўлиб, уни ёдлаган ҳофизлар камдан-кам ҳолда адашадилар ва унутадилар.
Айтингчи, ўзи билмайдиган тилда икки саҳифа матн ёдлаган кишини сиз биласизми?!
Мубашшир Аҳмад
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръон базмига 250 мингга яқин мухлислар ташриф буюрди
Бир куни мисрлик машҳур қори, шайх Абдулбосит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳнинг уйларини эшиги тақиллади. Очиб қарасалар, ҳиндистонлик бир киши экан. Шайхнинг тушунишларича, у Ҳиндистон мусулмонлари орасидаги энг бой киши томонидан юборилган вакил экан..
Давоми...
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Фуссилат сураси 30-оят
Аҳмад Абдулҳай қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръондаги жой номлари билан аталган суралар
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Балад» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
ҚУРЪОННИ ОСОН ЁДЛАШ ҚОИДАЛАРИ
Қуръон ёдлашни астойдил ният қилган бўлсангиз, бу ишга дарҳол киришинг. Бу борада тажрибали қорилар турлича тавсиялар беришади. Улардан баъзиларини санаб ўтамиз:
– Ишга киришишдан олдин зеҳнимизни ўткир, хотирамизни кучли, тилимизни бурро қилишини сўраб Аллоҳга дуо қилинади;
– каттароқ Мусҳафни тангланг, охиригача шу Мусҳафдан ёдланг;
– ёд олиш учун кунлик миқдорни, муайян вақтларни белгилаб олиб, унга қатъий амал қилинг;
– ухлаш, овқатланишни тартибга солинг;
– ҳар сафар ёдлашга ўтирганингизда Аллоҳ таолога ҳамду сано, истиғфор, тасбеҳ, таҳлил, такбир айтишни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар йўллашни одат қилинг;
– дастлаб биринчи оятни яхшилаб ёдланг. Сўнг иккинчи оятни ҳам ёдлаб, иккисини қўшиб такрорланг. Бир бетни тўлиқ ёдлагунингизгача давом эттиринг. Бу бетга иккинчи бетнинг биринчи оятини ҳам қўшиб ёдланг;
– бу жараёнда тажвид қоидаларини ҳам мустаҳкамлаб боришингиз ёдлашингизга барака олиб келади.
– биринчи ёдлашда неча марта ўқиганингизни санаманг. Бир марта ёдлаб чиққандан кейин такрор қилиш учун санаш фойдали.
– қурбингиз етса, ёдланган қисмларни такрорлаб туринг ёки Қуръонни тўлиқ хатм қилгандан кейин яна тезда бошидан такрорлашга киришинг;
– ёдлаш учун энг яхши вақт саҳар пайтидир. Саҳарда ёдламоқчи бўлган вазифангизни ётишдан олдин тилингизни келтириб олгунча ўқинг;
– араб тилидан озгина хабарингиз бўлса, ёдламоқчи бўлган сураларингиз тафсирига қараб боринг ёки ўзбекча таржималарини ўқинг;
– шаштингиз сўнмаслиги учун Қуръони каримни ёдлашга тарғиб этувчи ҳадисларни ўқиб туринг.
«Тақвим» (1435-ҳижрий – 2013-2014-милодий йил учун), 16-17-бетлар.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook