quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
يَا مَالِكَ يَوْمِ الدِّينِ، إِيَّاكَ أعْبُدُ وَإِيَّاكَ أسْتَعِينُ

Зикрнинг маъноси:
«Эй қиёмат кунининг Подшоҳи, Сенгагина ибодат қиламан, Сендангина ёрдам сўрайман».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманга йўлиққанларида: «Йа маалика йавмиддин, иййаака аъбуду ва иййаака астаъийн», деб айтганларида, фаришталар кишиларни ерга ётқизиб, олдидан ва орқасидан ураётганини кўрдим».
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Тийн сураси 4-8 оятлар

Зайд ал-Зубидий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Ҳар томонлама мусулмонлар кучли бўлиши керак

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қувайтнинг Вақф вазирлиги Қуръон оилалари мусобақасини ўтказмоқда

Мусобақа «Қуръон бизни бирлаштиради» шиори остида «Авқоф» ва Ислом ишлари вазирлиги масжидлар бўлими томонидан ташкил этилмоқда, деб ёзади «Ар-Рай» газетаси.

Оила аъзолари ўртасида Қуръон тиловати ва ҳифзи бўйича ўтказиладиган мусобақада араб мамлакатидан жами 143 оила иштирок этмоқда. Қуръон тадбирида ҳар бир оиладан уч нафар аъзо, жумладан, ота-оналардан камида биттаси иштирок этади.

Ташкилий қўмита расмийси Юсуф ал-Самеийнинг сўзларига кўра, мусобақа оилалар ўртасида Муқаддас Китобга муҳаббатни кучайтиришга қаратилган.

#Рамазон_2024 #янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Рамазонга_муҳаббат

Рамазон ойида тавба ва солиҳ амаллар билан нафсларингизни зийнатланглар…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 Дунё бўйлаб Рамазон шукуҳи

Рамазон ойининг таровеҳ намозидан қироат

Масжид: Масжидун Набавий, Мадина
Қори: Шайх Абдурроҳман ал-Қосим

#Рамазон_2024 #таровеҳ

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Аҳзоб сураси 56-оят

Умар Ҳишом ал-Арабий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Ибодатингиз билан фахрланманг


Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Хатми Қуръон одоблари

Хатми Қуръон чоғида риоя қилиш керак бўлган одоблар ҳам бор бўлиб, булар саҳобаи киромлар ва улуғ Қуръон устозларидан нақл қилингандир. Улардан асосийлари қуйидагилар:

– Бир ҳафтада хатм қилганда уни жума куни бошлаб, пайшанба куни тугатишни баъзи уламолар мустаҳаб санашган.

– Хатм қиладиган куни рўза тутиш. Буюк тобеъинлардан Талҳа ибн Мусарриф, Ҳабиб ибн Собитлар шундай қилишар эди. Бу ҳам хатм ва дуонинг қабул бўлиши умидида қилинадиган амаллардандир.

– Қуръон ўқиш одобларига риоя қилиш. Пок ҳолатда, пок кийимда, пок жойда, таҳоратли ҳолда, иложи бўлса, қиблага юзланган ҳолда бўлиш.

– Муносиб жой ва вақт танлаш. Хатми Қуръон ҳар хил ўйин‑кулги, шовқин‑суронлардан холи, осуда, қалбни ҳозирлашга монанд жойда бўлиши керак. Масжид‑мадраса, солиҳлар маскани, илм аҳли ҳузурида, умуман олганда, дуо қабул бўлиши умид қилинадиган ўринларда бўлса, янада яхши бўлади. Шунингдек, саҳар вақти, дуо қабул бўладиган соатларни танлаш мақсадга мувофиқдир.

Давоми…

#Рамазон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Рамазонга_муҳаббат

Илмий изланишлар натижасига қараганда, Рамазон ойида рўзадор учун энг яхши озуқа бу хурмодир. Хурмони сув билан бирга ейиш эса рўзадор оғиз очгандаги энг афзал моддадир. Чунки хурмо, тана эҳтиёжи бўлган бир неча хил витамин, ширинлик ва минералларни ўзида мужассам қилган.  

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизлардан бирингиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар хурмо топа олмаса, сувда очсин, чунки у покловчидир», деганлар.
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌘 ЖУМА МУБОРАК!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🇺🇿 Taroveh namozi 19-kun  

«Hasanboy» jome masjidida taroveh namozining o'n to'qqizinchi kuni

Suralar: Ahzob surasi 31-oyatdan Yasin surasi 27-oyatgacha

🌐 https://youtube.com/live/2PI-ABfJ3Bc?feature=share

@hasanxondomlauz

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Ўзбекистонда соҳалар нега ривожланмаяпти?


Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қасос сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(4-қисм)

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Рамазонга_муҳаббат

Нима учун Рамазон ойи руҳоният ойига айланмасдан дабдаба ойига айланиб кетмоқда? Мен катта олим ёки даъватчи эмасман. Лекин, нима учун онам бутун Рамазон ойида телевизорни девор томонга қаратиб, йиғиштириб қўйганларини ҳозирда тушуниб етмоқдаман.

Доктор Мустафо Маҳмуд

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 «Hasanboy» jome masjidida taroveh namozining yigirma birinchi kunidan fotolavha

Suralar: Zumar surasi 32-oyatdan Fussilat surasi 46-oyatgacha

🌐 https://youtube.com/live/4ZKuBU4b72E?feature=share

#Ramazon1445 #taroveh #Zumar_surasi #Gofir_surasi #Fussilat_surasi

@hasanxondomlauz

Читать полностью…

QURAN.UZ

🇺🇿 Taroveh namozi 21-kun  

«Hasanboy» jome masjidida taroveh namozining yigirma birinchi kuni

Suralar: Zumar surasi 32-oyatdan Fussilat surasi 40-oyatgacha

🌐 https://youtube.com/live/4ZKuBU4b72E?feature=share

@hasanxondomlauz

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ғафлатда қолманг! Бугун Рамазон ойининг тоқ кечаси

30-март (шанба)дан – 31-март (якшанбага)га ўтар кеча

Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 21-кечаси бошланади.

Абул Олия розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Бир аъробий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Қадр кечаси қачон бўлади?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг илк ва энг сўнгги ҳамда тоқ кечаларидан изланглар!» дедилар.
(Абу Довуд ривояти)

Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазон ойининг охирги ўн кунлигидан қидиринглар», деганлар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

#Рамазон_2024 #Қадр_кечаси

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қадр кечасида қилинадиган амаллар

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Рамазон_2024 #Қадр_кечаси

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ وَسَيِّئَاتِ الأَحْلَامِ

Зикрнинг маъноси:
«Мен шайтоннинг амалидан ва булғанган тушдан Сенинг исминг ила паноҳ тилайман».

Ибн Суннийнинг ривоятида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бундай деганлар:
«Агар бирортангиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб: «Инний аъуузу бика мин ъамалиш-шайтоони ва саййиаатил аҳлаами», деса, унга ҳеч нарса бўлмайди».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 «Hasanboy» jome masjidida taroveh namozining yigirmanchi kunidan fotolavha

Suralar: Yasin surasi 28-oyatdan Zumar surasi 31-oyatgacha

🌐 https://youtube.com/live/vn_CeXiLw5E?feature=share

#Ramazon1445 #taroveh #Yasin_surasi #Soffat_surasi #Sod_surasi #Zumar_surasi

@hasanxondomlauz

Читать полностью…

QURAN.UZ

🇺🇿 Taroveh namozi 20-kun  

«Hasanboy» jome masjidida taroveh namozining yigirmanchi kuni

Suralar: Yasin surasi 28-oyatdan Zumar surasi 31-oyatgacha

🌐 https://youtube.com/live/vn_CeXiLw5E?feature=share

@hasanxondomlauz

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазон ойига эслатма ва хушхабар
(10-қисм)

#Рамазон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Минг ойдан афзал кеча

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Рамазон_2024 #Қадр_кечаси

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

☪️ Рамазон ойининг учинчи жумаси муборак бўлсин!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан». 

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қани энди фақат Қуръон билан банд бўлсам!

Суфён Саврий айтадилар: «Қанийди, мен фақат Қуръон билан банд бўлсам».

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Вақтимнинг кўп қисмини Қуръондан бошқа ишларга сарфлаганимдан афсусдаман».

Суфён ибн Уяйна раҳмаҳуллоҳ айтадилар: «Аллоҳга қасамки, сизга Аллоҳдан севимлироқ нарса бўлмагунича бу ишнинг чўққисига чиқа олмайсиз. Бас, ким Қуръонни яхши кўрса, Аллоҳ уни севади».

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Агар илм истасангиз, бас, Қуръон билан машғул бўлинг, чунки унда аввалгилар ва кейингиларнинг илми бор».

Бизнинг салафларимиздан бири: «Қуръондан қанча кўп тиловат қилсам, вақтим шунчалик баракали бўлади ва насибам ўн қисмга етгунча кўпаяверди», дедилар.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: «Қуръонни ўрганинг ва уни фарзандларингизга ўргатинг, чунки У ҳақида сўралурсиз ва У билан ажрга эга бўласиз».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Фотиҳа сураси

Ҳани ар-Рифаъий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ХАЛҚАРО ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИГА ТАЙЁРГАРЛИК

Иордания вақф вазирлиги томонидан 2024-йил 17-22 февраль кунлари (аёллар) ҳамда 30-март – 5-апрель кунлари (эркаклар) ўртасида Қуръон мусобақасида бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада Тошкент ислом институти талабаси Солижонов Сайдуллоҳ Мухаммадсоли ўғли иштирок этади.

Сайдуллоҳ қори ушбу халқаро мусобақадан олдин «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири Шайх Алижон қоридан муҳим тавсия ва кўрсатмаларни тинглаб, дуоларини олди.

@quranuz_kanali #янгилик

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қадр кечаси бўлиши умид қилинган кеча

Набий (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларида изланглар”, дедилар. (Имом Бухорий 2017)

Қадр кечаси қандай ўтказишга 10 та тавсия:

👉 1. Тунларни ибодат билан ўтказинг;

👉 2. Гуноҳларингиз учун истиғфор айтинг;

👉 3. Дуолар рўйҳатини тузиб олинг;

👉 4. Қуръон тиловат қилинг;

👉 5. Эътикоф;

👉 6. Ҳар бир сонияни Аллоҳни зикр қилишга сарфлаш;

👉 7. Садақа қилиб туринг;

👉 8. Умрингизда охирги марта рўза тутаётгандек рўза тутинг;

👉 9. Ўзингизга баҳо беринг;

👉 10. Бу ўн кундан имкон қадар унумли фойдаланинг.

Манба: Islom.uz

#Рамазон_2024 #Қадр_кечаси

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالإِكْرَامِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли Зот, Сен баракотлисан».

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра: «Аллоҳумма антас-салаам ва минкас-салаам, табаарокта йаа зал жалаали вал икроом», деб айтар эдилар».
(Муслим ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал