Солиҳ салафлар Аллоҳнинг Китобига бошқача эътибор беришар эди. Айниқса Рамазонда ақл бовар қилмас даражада, уларда ажойиб бир ҳолатни кўрамиз. Баъзи солиҳ салафлар Рамазонни ўн кечасида хатм қилишар, баъзилар етти ва баъзилар уч кечада тамом қилишар эди.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Барча ишлар Аллоҳнинг иродасида
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Намл» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَدْمِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ التَّرَدِّي وَمِنَ الْغَرَقِ وَالْحَرْقِ وَالْهَرَمِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ يَتَخَبَّطَنِي الشَّيْطَانُ عِنْدَ الْمَوْتِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أَمُوتَ فِي سَبِيلِكَ مُدْبِرًا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أَمُوتَ لَدِيغًا
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан бир нарса босиб қолишидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан баланд жойдан йиқилишдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ғарқ бўлишдан ва куйишдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ўта қариликдан ва ўлим олдидаги шайтоннинг бузғунчилигидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан йўлингдан орқага қочиб ўлишдан ва бир нарса чақиб ўлишдан паноҳ сўрайман».
Абу Юсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Мен Сендан бир нарса босиб қолишидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан баланд жойдан йиқилишдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ғарқ бўлишдан ва куйишдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ўта қариликдан ва ўлим олдидаги шайтоннинг бузғунчилигидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан йўлингдан орқага қочиб ўлишдан ва бир нарса чақиб ўлишдан паноҳ сўрайман», деб дуо қилар эдилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Илмий изланишлар натижасига қараганда, Рамазон ойида рўзадор учун энг яхши озуқа бу хурмодир. Хурмони сув билан бирга ейиш эса рўзадор оғиз очгандаги энг афзал моддадир. Чунки хурмо, тана эҳтиёжи бўлган бир неча хил витамин, ширинлик ва минералларни ўзида мужассам қилган.
Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизлардан бирингиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар хурмо топа олмаса, сувда очсин, чунки у покловчидир», деганлар.
(Абу Довуд ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Анъом сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(3-қисм)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Мусибат етганда Аллоҳга суяниш керак
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Намл» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Рамазон ойининг иккинчи жумаси муборак!
Яқинларингизга улашинг!
#жума
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръони Карим дарслари (29-дарс). Қуръони каримнинг тарқоқ нозил бўлиши ҳикматлари (давоми)
3. Кишиларнинг ҳолини эътиборга олиш, ҳаётдаги ҳодисаларга ҳамоҳанг равишда умматни тарбиялаб бориш, ҳукмларнинг ҳаётийлигини таъминлаш.
Қуръони каримнинг тарқоқ ҳолатда нозил бўлишида мусулмон умматини аста-секинлик билан тарбиялаб бориш ҳам кўзда тутилган эди. Қуръони каримнинг нозил бўлиши мусулмон умматининг воқеъликдаги ҳаётига алоқадор бўлган. Баъзан бир иш содир бўлиб, уммат ўзаро бир қарорга келиб, у ишни амалга оширса-ю, ушбу қарор нотўғри бўлса, оят нозил бўлар эди-да, уларни тўғри йўлга йўллаб қўярди. Гоҳида уммат орасида бир савол пайдо бўлиб, унинг ечимини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашса, оят нозил бўлиб, унга жавоб берарди. Уммат бирор қийин аҳволга тушиб, йўл тополмай қолса, оят нозил бўлиб, уларга йўл кўрсатарди. Қуръони каримнинг оятлари жамиятдаги оилавий-ижтимоий масалалардан сиёсий-иқтисодий масалаларгача аралашиб, йигирма уч йиллик рисолат даврида энг тўғри ечимларни келтирди. Шунинг учун инсоният тарихида ушбу йигирма уч йиллик муддат энг саодатли давр, яъни «Саодат асри» деб номланади.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Нима учун Рамазон ойи руҳоният ойига айланмасдан дабдаба ойига айланиб кетмоқда. Мен катта олим ёки даъватчи эмасман. Лекин, нима учун онам бутун Рамазон ойида телевизорни девор томонга қаратиб, йиғиштириб қўйганларини ҳозирда тушуниб етмоқдаман.
Доктор Мустафо Маҳмуд
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Намл сураси 59-оят
Муҳаммад Луҳайдан қироати
2. Фатир сураси 34-оят
Ҳамид Зияд қироати
3. Сод сураси 26-оят
Сауд Шурайм қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Бу фақат Рамазон ойидадир…
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:
«Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:
1) Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса уни ҳеч ҳам азобламайди.
2) Уларнинг оғзиларининг ҳиди Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ ҳолда юрадилар.
3) Фаришталар уларнинг ҳақларига туну-кун истиғфор айтадилар.
4) Аллоҳ азза ва жалла жаннатига: «Бандаларим учун тайёрлангин ва безангин. Улардан тезда дунё қийинчиликлари, ташвишлари кетиб, менинг жаннатим ва зиёфатимга келадилар», дейди.
5) Агар рамазоннинг охирги кечаси бўлса уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади, дегандилар, (атрофдагилар томонидан): «Эй Расулуллоҳ, у Лайлатул-қадр кечасими? деб айтилди. Шунда у зот: «Йўқ! Агар ишчилар ишларини тамомласалар ҳақлари тўлиқ қилиб бериладими?!» дедилар.
(Демак, бу мукофот, улар рўзани тўлиқ тутганлари учун берилгандир, қадр кечасининг савоби алоҳида берилади, дедилар).
Насаий, Байҳақийлар ривояти
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Малдив ороллари президенти Рамазон ойида Қуръондан куч излашга чақирди
Иброҳим Муҳаммад Солиҳ душанба куни 35-Миллий Қуръон тиловати мусобақасининг ёпилиш маросимида сўзга чиқиб, халқни рўза ойидан унумли фойдаланишга, Қуръони Карим бўлмиш нур чироғидан таскин ва қувват излашга чақирди.
Ислом марказида бўлиб ўтган маросимда Солиҳ ғолибларни табриклаб, Қуръони Каримнинг тажвид қоидаларини ёд олиш ва амалда қўллаш дунё ва охират учун муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у мусобақа иштирокчиларини ўз йўлларида давом этишга чақирди. Солиҳ, шунингдек, мамлакатда ҳофизлар кўплигини таъкидлаб, уларнинг обрў-эътиборини сақлаб қолиш учун кўпроқ ҳаракат қилиш муҳимлиги ҳақида гапирди.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан жаҳаннам азобидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ҳаёт ва мамот фитнасидан паноҳ сўрайман».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ушбу дуони худди Қуръондан бир сурани таълим бергандек таълим берар эдилар: «Аллоҳим! Мен Сендан жаҳаннам азобидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ҳаёт ва мамот фитнасидан паноҳ сўрайман».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга муҳаббатини ошириш воситалари:
Илгари Шом аҳлининг одати, улар ёш болаларига рўза тутишни ўргатиб, уни «Минора зинаси», деб номлашар эди. Демак ёш бола бомдоддан пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади. Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан оғизни очгунича рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни у бола учун махсус дастурхон ёзилади. Ўша дастурхонни «Ифторлик дастурхони», деб номланади. Дастурхон устида кичик лаган ва турли хил алвондаги овқат ичимлик ва ҳар-хир ширинликлар ҳамда ўша пайтда мавжуд бўлган мевалар қўйилади. Бола марказда туради. Аҳли уни ўраб олиб, мақтаб, олқишлайдилар. Аллоҳга қандай ҳамд айтишни ўргатадилар. Унга Аллоҳ ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтирадилар. То ифтор бўлганини билдирувчи замбарак отилгунича шундай қиладилар. Мазкур дастурхон ёш болаларни рўзага муҳаббатини оширишда из қолдирувчи энг муҳим воситалардан биридир.
Али Тантовий
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Анъом сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида таровеҳ намозининг ўнинчи кунидан тиловат
Наҳл сураси 1-9 оятлар
Баҳодир қори Раҳматуллоҳ
👉 YouTube орқали тўлиқ кўриш
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Швеция маркази Рамазон ойи Қуръон ҳифзи мусобақаси ўтказади
Танлов марказий залда 15-апрель, шанба куни маҳаллий вақт билан соат 15:00 да ташкил этилади.
8 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар Рамазон ойи муносабати билан режалаштирилган Қуръон мусобақасида қатнашиши мумкин. Сурани тўлиқ хотирадан ўқий оладиган барча даъвогарлар тақдирланади, энг яхши беш иштирокчи эса шу куни марказдаги Қуръон тўгарагида тақдирланади.
Марказ маълумотларига кўра, танловда иштирок этишни хоҳловчилар 3-апрелгача рўйхатдан ўтишлари мумкин.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг нодир қироатлари
(Бақара сураси 285-286 оятлар)
👉 Youtube орқали кўриш
#архив
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
«Тур» сураси 37-оят
Савол:
Ассалому алайкум! «Тур» сурасининг 37-оятидаги «Ал мусойтирун» калимасидаги «Сод» ҳарфининг остига «син» ҳарфи қўйилган. Шу нимани билдиради? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Жавоб:
- Ва алайкум ассалом! Иккисини ўқиса ҳам маъно ўзгармайди, жоиз дегани. Яъни То ҳарфининг ёнида келгани учун сод қилиб ўқиса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
📽 Ноёб видеолавҳа
1981-йил Жанубий Африкада шайх Абдулбосит Муҳаммад Абдуссомад раҳимаҳуллоҳ жума куни азон айтиб, жамоат билан намоз ўқиётгани ҳақида видеолавҳа.
Жуда чиройли ва камтарона азон ва оятларнинг тиловати!
👉 Youtube орқали кўриш
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
🌷 Рамазоннинг иккинчи жумаси муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтишнинг фойдалари:
1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади;
2. Салавот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар;
3. Аллоҳ таоло салавот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади;
4. Салавот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади;
5. Салавот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади;
6. Салавот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади;
7. Салавот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади;
8. Салавот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади;
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам салавот ва салом айтувчини яхши кўрадилар;
10. Салавот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Хатмда чарчаб қолган қориларга тавсиялар
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Youtube орқали кўриш
#Рамазон2023
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Инсон ўзига нима фойда эканлигини билмайди
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Намл» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ سَمْعِي، وَمِنْ شَرِّ بَصَرِي، وَمِنْ شَرِّ لِسَانِي، وَمِنْ شَرِّ قَلْبِي، وَمِنْ شَرِّ مَنِيِّي
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан эшитишим шарридан, кўришим шарридан, тилим шарридан, қалбим шарридан ва манийнинг шарридан паноҳ сўрайман».
Шакал ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга паноҳ сўраб юрадиган сўзларни ўргатинг», дедим. У зот икки елкамни ушлаб туриб: «Аллоҳим! Мен Сендан эшитишим шарридан, кўришим шарридан, тилим шарридан, қалбим шарридан ва манийнинг шарридан паноҳ сўрайман», дегин», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон ойига муносиб туҳфа
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, кунлар, ойлар ўтиб, яна Қуръони Карим ойи – Рамазон ойи бетакрор шукуҳ билан кириб келди.
Буюк алломалар юрти Ўзбекистонда ҳам барча жомеъ масжидларда ўқилаётган таровеҳ намозларида Аллоҳ таолонинг каломи – Қуръони Карим хатм қилинмоқда. Ватанимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган тарихий ислоҳотларнинг энг ёрқин намуналаридан бири бўлмиш муҳташам жомеъ масжид – фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номи билан аталган мажмуада ҳам таровеҳ намозлари ўқилиб, барча ижтимоий тармоқлар орқали бутун дунёга намойиш қилинмоқда.
Масжидимиз ходимлари ҳамда Islom.uz порталининг ижодий жамоаси Қуръонга мухлис халқимиз учун ажойиб Рамазон туҳфасини тақдим этдилар.
Нафақат мустақил юртимиз тарихида, балки бутун минтақада биринчи бор хатми Қуръон жонли эфирга узатилаётган пайтда шу аснода ўқилаётган ояти карималар Мадинаи Мунаввара мусҳафи шарифининг ёзувида бериб борилмоқда.
Шунингдек, ҳар бир ояти карима билан бирга унинг ўзбек тилидаги маъно таржималари ҳам эфирга узатилмоқда. Тасвирда қорилар ўқиётган ҳар бир оятнинг мусҳафи шарифдаги айнан нусхаси ҳамда маъно таржимаси берилиб, кейинги оятга ўтилганда мос равишда ояти карималар ҳам, маъно таржимаси ҳам янгилаб турилибди.
Шу тариқа Ўзбекистонимизда ҳам Ислом оламидаги барча давлатлардаги каби, айниқса, Саудия Арабистонида Мадинаи Мунаввара ҳамда Маккаи Мукаррамадан узатиладиган эфирлардаги каби, тиловат қилинаётган оятларнинг ёзуви ва маъно таржимаси узатиб туриладиган бўлди.
Ушбу янгилик юртимиз масжидларида ўқилаётган таровеҳ намозларини уйидан, хизмат жойидан ёки чет эллардан томоша қилиб, Қуръон хатмига сомеъ бўлаётган азизларимиз учун муносиб Рамазон туҳфаси бўлди.
Аллоҳ таоло Ўзининг каломига қилинаётган бу холисона хизматга бевосита ва билвосита ҳисса қўшаётган барча азизларимизга битмас-туганмас ажру савоблар ёзсин, Рамазон ойининг баракотидан бу ажру савобларни кўпайтириб, охиратга захира қилсин.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
ҚУРЪОН ИЛА
Айтамиз ҳамду сано Қуръон ила.
Айлагаймиз илтижо Қуръон ила.
Истагайдирмиз шифо Қуръон ила.
Оқибат келса қазо Қуръон ила,
Бош қўярмиз ер аро Қуръон ила.
Жаҳлу зулм ичра эди инсоният,
Ўйламасди не меҳр, иффат, уят,
Холиқин билмасди, йўқ бир маърифат,
Айш учун эрди аёл зоти фақат,
Келди шунда Мустафо Қуръон ила.
Келди-ю, оламни ҳаққа чорлади,
Зулму шаҳват бутларини хорлади,
Кун мисоли олам узра порлади,
Кимки ул зот сўзларини корлади,
Бўлдилар, бас, муқтадо Қуръон ила.
Тингла, банда, келди Роббингдан бу нур!
Уйғон энди, этмагин кибру ғурур.
Фитратинг ‒ бу пок динга юзни бур,
Икки дунё ичра топгайсан сурур,
Ҳам кўрарсан рўшно Қуръон ила.
Лафзу маъноси унинг мўъжиз эрур,
Ҳукму иршод бобида тенгсиз эрур,
Ўхшашин битмоққа халқ ожиз эрур,
Гар усиз ўтса ҳаёт, ночиз эрур,
Ҳосил ўлгай муддао Қуръон ила.
Билки, ҳар ким бўлса одам миллати,
Унга Қуръон Холиқингнинг ҳужжати,
Бунга масъулдир Муҳаммад уммати,
Йўқса битмасдир бу дунё кулфати,
Барча иш бўлгай расо Қуръон ила.
Одам ўғли, кўр не келди сенга жоҳ,
Оилада жуфтинг вазир, сен эрса шоҳ,
Барчаси хизматда сенга хайрхоҳ,
Сен уларга меҳрибон пушту паноҳ,
Барча бу иззат санга Қуръон ила.
Эй аёл, муслимасан, маҳжубасан,
Холиқу махлуққа тенг маҳбубасан,
Бил, ҳаё, иффат-ла сен марғубасан,
Хулқу одобинг била матлубасан,
Барча бу хислат санга Қуръон ила.
Тингла, халқим, дарду дил изҳорларим,
Сен учундир барча йўқ-у борларим,
Хоҳ қабул эт, хоҳ рад эт зорларим,
Сақламай сендан сиру асрорларим,
Айтайин борин расо Қуръон ила.
Аввало Одам ато фарзандисан,
Ҳам Бухорий, Термизий дилбандисан,
Бобиру Темурнинг аржумандисан,
Яъни Ислом умматин бир бандисан,
Барчаси бўлмиш раво Қуръон ила.
Қанчалар юксакдир аждодинг сенинг!
Яшнатиб дунёни и(й)жодинг сенинг!
Лол этиб оламни бунёдинг сенинг!
Келди «Устоз халқ» деб отинг сенинг,
Тарихинг топмиш зиё Қуръон ила.
Айлади номинг улуғ аждодларинг,
Ўйлагин не дер сени авлодларинг!
Фойда бермас ҳеч бино-бунёдларинг,
Ўтмас узринг, битмагай фарёдларинг,
Этмасанг бурчинг адо Қуръон ила.
Кел, элим, Қуръон тиловат айлагил,
Ғамни қўй, бир зум ҳаловат айлагил,
Ҳам тадаббур, фикри оят айлагил,
Икки дунёингни жаннат айлагил,
Ҳам мудом этгин дуо Қуръон ила.
Шукрким, юртинг бугун озод эрур,
Ҳар жиҳатдан кун сайин обод эрур,
Душманинг хомуш ва дўстинг шод эрур,
Сенга мендан ушбу дилсўз ёд эрур:
Бўл ҳамиша ошно Қуръон ила.
Қутлагай байрам билан ўғлинг Ҳасан,
Яъни Қуръон базми ‒ қутлуғ анжуман,
Не муборак халқ бу, ушбу Ватан!
Сен учун бўлсин фидо минг жону тан,
Сенга таъзимлар бажо Қуръон ила.
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
04.25.2017
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Маслаҳатчи танлашда адашмаслик
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Намл» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Хатми сағир нима?
Хатми Қуръонга ўтадиган қорилар учун тавсиялар
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
👉 Youtube орқали кўриш
#Рамазон2023
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Яхшилик қилганга ундан яхшиси берилади
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Намл» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан неъматингнинг завол бўлишидан, офиятингнинг бурилишидан, тўсатдан келадиган офатингдан ва барча ғазабингдан паноҳ тилайман».
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларида «Аллоҳим! Мен Сендан неъматингнинг завол бўлишидан, офиятингнинг бурилишидан, тўсатдан келадиган офатингдан ва барча ғазабингдан паноҳ тилайман», бор эди».
(Муслим ва Абу Довуд ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook