quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

Расулуллоҳ алайҳиссаломга тухмат қилувчи нобакорларга

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қиёмат куни ерни биринчи бўлиб ёриб чиқадиган ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Жаннат эшигини биринчи бўлиб тақиллатадиган инсон ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб шафоат қиладиган ва шафоати қабул қилинадиган зот ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган уммат қайси?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир.

Бу маълумотларни ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга салавот айтинг!

🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

#жума #табрик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Буруж сураси 1-22 оятлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (19-дарс). Ваҳийни тушуниб етмаслик (давоми)

Имом Бухорийнинг ривоятларида Абдуллоҳ ибн Аббос бундай дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр куни чодир ичида туриб: «Аллоҳим! Сендан Ўзинг берган аҳдинг ва ваъдангни сўрайман! Аллоҳим! Истасанг, бугундан кейин Сенга ибодат қилинмайди!» дедилар. Шунда Абу Бакр Сиддиқ у зотнинг қўлларидан тутиб: «Етар, эй Аллоҳнинг Расули, Роббингизга кўп ёлвордингиз», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам совутларининг ичида сакрар эканлар, «У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар» оятини ўқиб чиқдилар». 

Бадр урушида сон ва қурол жиҳатидан катта устунликка эга бўлган кофирлар шармандаларча енгилдилар. Уларда тўққиз юз эллик нафар жангчи, етти юзта туя, юзта от, етарлича қурол ва бошқа зарур ашёлар бор эди. Мусулмонлар уч юз ўн уч кишидан иборат эдилар, холос. Аллоҳнинг мадади билан мусулмонлар ғолиб келишди. Мушриклардан етмиш киши ўлди, етмиш киши асирга тушди. Мусулмонлардан эса ўн тўрт киши шаҳид бўлди. Аллоҳнинг ваъдаси юзага чиқди. 

Ушбу ояти карима улкан мўъжиза ҳисобланади. У Маккада нозил бўлган пайтда мусулмонлар оз сонли ва кучсиз эдилар. Ҳеч ким уларнинг мушриклар устидан ғалаба қозонишларига ишонмас эди. Лекин кўп вақт ўтмай, бу оят ҳаётда – Мадинаи Мунавварада, Бадр урушида ўз ифодасини топди.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Quran.uz хатмона кемаси 243 та хатмона билан манзилга етди!

Quran.uz ҳар ҳафта сиз азиз Қуръон шайдолари билан хатмона қилишни бошлаган ва ўтган ойда 210 та хатмона якунланиб бағишланган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу ой давомида ҳам 243 та хатмона йиғилди. Ушбу хатмоналар бугун, шом намозидан сўнг Quran.uz youtube саҳифасида жонли эфир орқали якунланиб бағишланади.

Хатмоналарда қатнашган барча азизларимиз ҳаққига дуо қилиб бағишлаб бериш учун «Сузук ота» жомеси имоми Айюбхон домла Сўфиев таклиф қилинганлар.

👉🏻 Янги хатмоналарда қатнашиш учун линк: /channel/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Аллоҳ ушбу қилаётган хатмоналаримизни қабул қилсин!

#Хатмона #якунлаш

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
رَبِّ اغْفِرْ لِي خَطِيئَتِي وَجَهْلِي وَإِسْرَافِي فِي أَمْرِي كُلِّهِ، وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي

Дуонинг маъноси:
«Роббим, менинг хатоимни, жаҳлимни, барча ишларимдаги исрофимни ва Сен мендан кўра билувчи бўлган нарсаларни мағфират қилгин».

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар: «Роббим, менинг хатоимни, жаҳлимни, барча ишларимдаги исрофимни ва Сен мендан кўра билувчи бўлган нарсаларни мағфират қилгин».
(Икки шайх ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло Шаъбоннинг ярмидаги тунларда барча махлуқотларига назар солиб, мушрик ва аразлашганлардан бошқа барчанинг гуноҳини кечиради».
(Ибн Можа ривояти)

Шундай экан, Шаъбон ойининг ўн бешигача аразлашган кишиларингиз билан ярашиб олинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ифк ҳодисаси

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қабрда Қуръон ўқиган маййит ҳақида…

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#ибратли

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Зино тўртта гувоҳ билан исботланади

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Шаъбон ойи фазилати

Фазилатли ойлардан бири Шаъбонда қилинган хайрли амалларнинг ажри жуда улуғдир. Айниқса, бу ойнинг биринчи ярмида нафл рўза тутиш ниҳоятда савоблидир.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен: «Ё Расулуллоҳ, сизни ҳеч бир ойда Шаъбон ойидаги каби кўп рўза тутганингизни кўрмадим?» деб сўраганимда, у зот: «Бу ой Ражаб билан Рамазон ўртасидаги ой бўлиб, одамлар ундан ғафлатда қолади. Ҳолбуки, барча амаллар оламларнинг Роббисига мана шу ойда кўтарилади. Мен эса рўзадор бўлган ҳолатимда амалим кўтарилишини истайман», дедилар».
(Насоий ва Абу Довуд ривоятлари)

Шаъбон ойида солиҳ амалларни кўпроқ қилишга тарғиб этилишидан мақсад, бандаларни келаётган Рамазон ойига жисмонан ва руҳан тайёрланиб бормоқларини таъминлаш ҳамдир.

Ибн Ражаб айтадилар: «Шаъбон ойида тутиладиган нафл рўзанинг бошқа маъноси ҳам бор. Бу нафл рўза Рамазон ойидаги рўза олдидан машқдир. Банда бу рўза билан Рамазон рўзасига машаққатсиз, қийинчиликсиз кириб келади. Шаъбон рўзаси рўзанинг ҳаловати ва роҳатига кўникма ҳосил қилишни ўргатади. Ана ундан кейин Рамазон рўзасини қувват билан, ғайрат билан адо этилади».

Шаъбон ойининг ўн тўртинчидан ўн бешинчига ўтар кечаси «Бароат» кечаси деб номланади. Ушбу тунда кўплаб осий бандаларнинг тавбалари қабул бўлиб, гуноҳлари кечирилиши, ризқлар тақсимланиши, беморлар шифо топиши ва ундан бошқа фазилатларга эга экани борасида турли ривоятлар бор. Ушбу ривоятлар якка ҳолда заиф ҳадислар ҳисоблансада ҳамма санадларини жамлаб, умумий ҳолда хулоса қилинса, шариатимизга кўра ушбу кеча фазилатли ва баракотли кеча ҳисобланиши маълум бўлади. Шунинг учун ҳам Абул Ало Муҳаммад ибн Абдурроҳман Муборакфурий «Шаъбон ойи 15-тунининг фазилат борасида бир қанча ҳадислар бор бўлиб, уларнинг мажмуаси унинг шариатда ишончли асоси бор эканига далолат қилади», деган.
(Туҳфатул аҳвазий. 3-жуз, 365-бет)

Аллоҳ таоло барчаларимизга Шаъбон ойи кечасини ғанимат билиб, уни рўза ва тоат-ибодат билан ўтказишни насиб қилсин!

#Шаъбон #маълумот

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳужурот сураси 1-9 оятлар

Шайх Маҳмуд Халил Хусорий раҳимаҳуллоҳ

👉 Youtube орқали кўриш

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръони Карим қироатини кўпайтириш унинг соҳибини ўзи сезмаган ҳолда тарбиялаб қўяди:

Иймонини зиёда қилади, қалби хотиржам бўлади, ҳаётидан мамнун бўлади, ризқи билан қаноатлантиради, сўзлари равонлашиб, фасоҳатли бўлади, шунингдек, гап-сўзлари нолойиқ сўзлардан холи бўлади, лағв мажлисларини тарк этади, қилиб юрган бекорчи номақбул ишларини ташлайди. Чунки, унинг қалби Қуръон билан ёришган ва нурга тўлган бўлади.

Аллоҳим Қуръонни қалбларимизнинг баҳори қилгин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Баданимга офият бергин! Қулоғимга офият бергин! Кўзимга офият бергин! Сендан ўзга илоҳ йўқ».

Абдурроҳман ибн Аби Бакрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши оталарига: «Эй отажон! Мен сизнинг ҳар куни субҳ кирганда уч марта, кеч кирганда уч марта «Аллоҳумма ъаафиний фий баданий, Аллоҳумма ъаафиний фий самъий, Аллоҳумма ъаафинии фий басорий. Лаа илаҳа иллаа анта» деб қайтараётганингизни эшитаман», деди. «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўшаларни айтиб, дуо қилаётганларини эшитганман. Мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деди».
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳомила босқичлари. «Эко»да боланинг жинсини танлаш мумкинми?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Муъминун» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси #жума

🌙 Шаъбон ойининг илк жумаси муборак бўлсин!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Буруж сураси 1-22 оятлар
(mp3 шакли)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

247 та хатмона бағишлови бошланди👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/live/CWRUzA4e944?feature=share

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қариндошга Аллоҳ учун яхшилик қилиш

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Эй Умар, вирдинг Қуръондир»

Умар Мухтор имом Муҳаммад Маҳдий Санусий раҳимаҳуллоҳни олдига киришга изн сўради. Унга деди: «Саййидим, албатта дўстларимиздан кўпчилиги муайян дуо ва тазарруотлардан иборат вирдларни ўқиб юришади. Мен бўлсам, фақатгина намозлардан кейин махфий ўқиладиган вирдларнигина ўқийман. Шунга ижозат беришингизни сўрайман».

Имом Муҳаммад: «Эй Умар, сенинг вирдинг Қуръондир» дедилар. Сўнгра у зотни қўлини ўпиб, улкан ҳадя - Мусҳафи шарифни кўтариб чиқди.

Ушбу ҳолат ҳақида шайхига ҳикоя қилиб дейди: «Аллоҳнинг фазли ила уни ҳифз қилиб, ёд олишда давом этдим. Сайиидим совға қилган Мусҳафимдан асло ажралмадим. Уни ҳар етти кунда хатм қилиш учун кундалик қироатида давомий бўлдим. Шайхимиз саййидим Аҳмад Рийфийдан эшитгандим: «Албатта баъзи кибор авлиёлар Қуръон қироатида Фотиҳадан бошлаб Моида сурасигача, кейин Юнус сурасигача, кейин давом этиб Исро сурасигача, ундан кейин Шуаро сурасигача, кейин эса Соффатгача, сўнгра Қоф сурасигача, ундан кейин эса охиригача ўқиш услубида ўқишда бардавом бўлишган экан. Мен ҳам Мусҳафи шарифни ушбу услубда тиловат қилиб, хатм қиламан» деди.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Наҳл сураси 96-оят
Аҳмад ан-Нуфайс қироати

2. Инсон сураси 30-оят
Ислом Субҳи қироати

3. Исро сураси 110-оят
Шариф Мустафо қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Жазоирда Халқаро Қуръон ёдлаш мукофоти ғолиблари тақдирланди

6-17 февраль кунлари онлайн тарзда ташкил этилган ушбу мусобақада турли мамлакатлардан жами 51 нафар Қуръон ҳофизлари иштирок этди.

Жазоир радиосининг хабар беришича, ушбу мусобақада бош совринни мезбон мамлакат вакили Шима Анфол Табани қўлга киритди. Иккинчи ўрин швециялик Ҳасан Шуъайб Шофеъий бўлса, ливиялик Абдул Азиз Махлоуф Салам Малоука учинчи ўрин соҳиби бўлди.

Пойтахт Жазоирда уюштирилган ёпилиш маросимига мусулмон давлатларидан бир қанча давлат расмийлари ва дипломатлар иштирок этди. Дин ишлари ва вақфлар вазири Юсуф Белмаҳдий ўз мурожаатида халқаро Қуръони Карим мукофотининг берилиши Жазоир ва бошқа мусулмон халқларининг Муқаддас Китоб ва Исломга содиқлигини билдиришини айтди.

Жазоирда 2004-йилда бошланган халқаро Қуръон мусобақаси ҳар йили Қуръони Карим ёд олиш бўйича 25 ёшгача бўлган ёшлар иштирокида ўтказилади.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
رَبَّنَآ ءَاتِنَا فِى ٱلدُّنْيَا حَسَنَةًۭ وَفِى ٱلْـَٔاخِرَةِ حَسَنَةًۭ وَقِنَا عَذَابَ ٱلنَّارِ

Дуонинг маъноси:
«Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аксари дуолари «Роббанаа аатина фид-дунйаа ҳасанатан, ва фил-аахироти ҳасанатан, ва қинаа ъазаабан-наар» эди».
(Учовлари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Шаъбон - қорилар ойи.

Амр Ибн Қайс шаъбон ойи кирганда тижоратини тўхтатар ва Қуръон қироатига шўнғир эди. «Нафсини рамазондан аввал ислоҳ қилган кишига жаннат бўлсин» - дерди.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Оли Имрон сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм давоми)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌷 Шаъбон ойи муборак бўлсин!

Дуонинг арабча матни:
لا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

Дуонинг маъноси:
«Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим».

Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зуннуннинг балиқ ичида туриб қилган дуоси «Лаа илаҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн»дир. Қай бир мусулмон одам ўша дуони қилса, албатта, Аллоҳ унга ижобат қилур», дедилар».
(Термизий ривояти)

Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Қуръон ўқиш

Савол:
Ассалому алайкум! Бир ҳадисни ўқиганимда, бу дунёда Қуръон ўқиган одамга у дунёда ўқигани сари даражаси кўтарилиши айтилган. Саволим шундан иборатки, Қуръонни ёддан ўқиганга шу даража бериладими ёки мусҳафни ўқиб хатм қилиб турса ҳам бериладими шу даража? Чунки мен уни ёд олмаганман.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ёдлаганга берилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Нуҳ алайҳиссаломнинг дуоси

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Муъминун» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Қалб касалликлари жамламаси қуйидагилар: Шубҳа-гумонлар ва шаҳватлар касалликлари. Қуръон бўлса, ҳар икки тур учун ҳам шифодир».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Оли Имрон сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал