quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

Ар-Роҳман сураси 14-27 оятлар

Шайх Мустафо Исмоил раҳимаҳуллоҳ

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Исломнинг шиорлари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳаж» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ وَمَلاَئِكَتَكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ بِأَنَّكَ أَنْتَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сени, аршингни кўтариб турувчиларни, фаришталарингни ва барча махлуқларингни гувоҳ қилиб айтаманки, албатта, Сен Аллоҳсан! Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ. Сен ёлғизсан! Сенинг шеригинг йўқ. Албатта, Муҳаммад Сенинг банданг ва Росулингдир».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят кнлинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб бўлганда: «Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаа`икатака ва жамиъа холқика би аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта, ваҳдака, лаа шарийка лака. Ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росулука» деса, албатта Аллоҳ унинг ўша куни қилган гуноҳини мағфират қилади. Агар уларни кечқурун кирганда айтса, ўша кечаси қилгани мағфират қилинади», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръондаги илмий мўжизалар: Ернинг юмалоқлигига ишора қилувчи оят

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳаж» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (16-дарс). Ваҳийни тушуниб етмаслик

Юқорида баён қилинган ваҳий ҳолатини тушуниб етмаслик кўп нарсаларга тўсиқ бўлиши турган гап. Бу улкан ҳақиқатни ўрганмай туриб, ўзича «хулоса чиқариш» ва бу хулосани бошқаларга «илмий ҳақиқат» дея тақдим қилиш энг ёмон нарса эканини мактабда ўқиб юрган чоғимда англаб етган эдим. Бир куни бўш қолган дарс соатида мактабимизнинг мудири синфимизга кириб, бизга «таълим» бера бошлади. Мудир Қуръони карим ҳақида сўз юритиб, қуйидагиларни айтди: «Муҳаммад Пайғамбар бир тўп илмли одамларни тўплаб, уйга қамаган. «Битта китоб ёзасанлар», деган. Китоб ёзиб бўлингандан сўнг ҳалиги одамларни қатл қилган. Сўнгра китобни бедапояга қўйиб, одамларни чақирган ва «Менга осмондан китоб тушди», деб ҳалиги китобни кўрсатган. Шунинг учун кексалар «Бедапояга бавл қилиб бўлмайди», дейишади…»

Мудир синф хонасидан чиқиб кетиши билан болалар орасида муҳокама бошланди. Ҳамма мудирнинг гапига ишониб бўлмаслигини таъкидлади-ю, аммо бирор киши бор ҳақиқатни айта олмади. Ҳақиқатни муллалар билишини таъкидлашди. Мен уйга борганимда отамизга бўлиб ўтган ҳодисани айтган эдим, у киши менга керакли нарсани қисқача тушунтириб бердилар.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Юсуф сураси 90-оят
Раъд ал-Курдий қироати

2. Аъроф сураси 69-оят
Раъд ал-Курдий қироати

3. Рум сураси 24-оят
Мишари ал-Бағлий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳаж «Лаббайка» деганларга насиб қилади

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳаж» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ . اللَّهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сен ила тонг оттирдик. Сен ила кечга кирамиз. Сен ила ҳаёт кечирамиз ва Сен ила ўламиз ва Сенгагина йиғиламиз». «Аллоҳим! Сен ила кеч киритдик. Сен ила ҳаёт кечирамиз ва Сен ила ўламиз ва Сенгагина йиғиламиз». Яъни, бу нарсаларнинг ҳаммасини қилувчи Сенсан.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У зот эрталаб «Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйа ва бика намууту ва илайкан-нушур», дер эдилар. Кечқурун бўлганда «Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика наҳйа ва бика намууту ва илайкан-нушур», дер эдилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Масжидларни баланд қилиб қуриш мумкинми?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳаж» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Сажда оятлари

Савол:
Ассалому алайкум! Битта сурадаги сажда оятини қанча ўқиса ёки эшитса, шунча сажда вожиб бўладими ёки бир мартами? 3 ёшу 7 ойлик қизим хам эшитади, сажда неча ёшдан вожиб бўлади? Ўғлим 8, катта қизим 11 ёш.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Балоғатга етганларгагина тиловат саждаси вожиб бўлади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг👇

http://fiqh.uz/maqola/462

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🤲 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизга улашинг!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қиёмат куни Аллоҳнинг Китобини ёд олган ҳофизларни ҳар бир тиловат қилаётган оятлари билан жаннатдаги даражаларда юқорилаётганларини кўрасан. Сен эса (ўша дамда) фақат ёдлаган қисқа сураларинг билан келасан.

Нега ҳам уни тўлиқ ёд олмадим, нега дунёга машғул бўлиб Қуръон халқаларида иштирок этмадим экан, нега ҳам Қуръондан йироқ бўлдим экан дея ҳасрат ва надомат чекишни бошлайсан.

Шунинг учун ота ўз боласидан бирор нарсани беҳожат қила олмайдиган (Қиёмат) кун келишидан олдин Қуръонни ёд олишга шошил!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Масжидлар қиёматгача вақф бўлади

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳаж» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#тақсимлаш #Хатмона

🇹🇷 Туркиядаги диндошларимиз офияти учун хатмоналар тақсимоти

Бутун дунёни ларзага солган Туркия ва бошқа ҳудудларда бўлиб ўтган қаттиқ ер силкинишлари кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди. Ушбу қаттиқ зилзила муносабати билан қардошларимиз ва диндошларимизга чуқур ва самимий ҳамдардлик изҳор этамиз ва Аллоҳдан офият ва нусрат сўраб хатмоналар бағишлаймиз.

Ушбу хатмоналар сабаб зилзила оқибатида вафот этганларни Аллоҳ таоло мағфиратига олсин, шаҳидлар қаторида қилсин, мусибатзадаларга сабр ва енгиллик берсин. Ярадорлар ва беморларга Аллоҳ таоло комил шифо берсин!

👉 Хатмонада қатнашиш учун манзил: /channel/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Ушбу ҳафтада тақсимланадиган хатмоналарда барчамиз Аллоҳ қодир қилганича қатнашиб, ўз ҳиссамизни қўшишимиз даркор!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Малайзиялик мутахассис Тажвид асосларини ўргатиш учун янги усулдан фойдаланди

Махраж талаффуз пайтида ҳарфларнинг ифодаланадиган жойини назарда тутади ва Қуръони Каримни тўғри қироат қилиш учун бу жойларни яхши билиш муҳимдир. Артикуляциянинг бешта асосий жойи мавжуд: Жавф (оғиз ва томоқдаги бўш жой), Халқ (томоқ), Лисан (тилнинг учи), Шафатайн (икки лаб) ва Хайшум (бурун йўли).

«Одамлар учун «Махраж ал-Ҳуроф»ни ўрганиш одатда жуда зерикарли», деди Азз ал-Ҳаким. Унинг сўзларига кўра, ўқитувчиси «Ақл-мушак» техникасидан фойдаланган ҳолда дарсни янада жозибадор қилиш учун янги ғояни ўйлаб топган.

«Биз «Махраж ал-Ҳуроф»ни қўл мушакларига жойлаштирамиз ва бу уни эслаб қолишни осонлаштиради ва унутишни қийинлаштиради», деди у ва «усул одамларни ушбу асосларни ўрганишга қизиқтиради».

Бу самарали усул, чунки томошабинларнинг 70 фоизга яқини «Махраж ал-Ҳуроф»ни шунга мувофиқ тушуна олади», дея қўшимча қилди у.

7 ёшдан 70 ёшгача бўлган одамлар келиб, ушбу фестивалда гувоҳи бўлганингиздек, бу сабоқни ўрганишади, деди у.

Одатда одамларга бу дарсни якунлаш учун бир ярим кун керак бўлади, деди ал-Ҳаким ва бу усул ёрдамида ушбу қоидаларни ўрганиш учун зарур бўлган максимал вақт уч кун эканлигини таъкидлади.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Фарзандларингиз таълим олаётган хорижий мактабга миллионларни сарфласангиз ҳам улар «киши ўз отасидан қочадиган» қиёмат кунида сизни ташлаб қочиб кетадилар. Лекин уларга Қуръон ёдлатиб қўйсангиз-чи, сизга виқор тожини кийдириш учун албатта қидириб топадилар.

Изоҳ: «Киши ўз отасидан қочадиган» кун маъносини англаш учун Абаса сураси 34-35 оятлар мазмунига қаранг.

Юқоридаги «виқор тожини кийдириш» маъносида эса ушбу ҳадисга ишора бор. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Қуръонни ўқиса, ўрганса ва унга амал қилса, унинг ота‑онасига қиёмат куни шундай бир тож кийдирилади-ки, унинг зиёси қуёшнинг зиёсидек бўлади ва уларга дунё қийматини бера олмайдиган иккита ҳулла кийдирилади. Улар: «Бу бизга нега кийдирилди?» дейишади. Шунда: «Фарзандингиз Қуръон ўргангани учун», дейилади».

(Ҳоким ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Хатмга ўтадими?

Савол:
Ассалому алайкум! Устозлар биз опа-сингиллар ва қариндошлар Қуръонни 3 порадан бўлиб, ҳамма уйида 3 порадан ўқиб келамиз. Мен 3 пора олсам, бошқамиз 4 дан 6 гача, яна бошқамиз қолган пораларни олади. Шунда 30 порани оламиз. Шу Хатми Қуръонга ўтадими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ўтади. Раҳмат, барака топинглар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон соҳиби кечаю-кундуз қоим бўлиб, уни ўқиб турса, уни эсда тутади, агар уни ўқиб қоим бўлмаса, уни унутади», дедилар.

Муслим ривояти

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Оли Имрон сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм давоми)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
رَضِينَا بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ رَسُولاً

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммадни Расул деб, рози бўлдик».

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ва кечқурун бўлганда: «Розийнаа биллаҳи Роббан ва бил Ислаами дийнан ва би Муҳаммадин Росулан» деса, албатта, Аллоҳ учун уни рози қилиш ҳақ бўлур», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Имом ибн Бодис роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Қуръон тиловати тил амалларининг энг афзалидир. Қуръон маъноларини тадаббур қилиш эса, қалб амалларининг энг афзалидир».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Шаржада Қуръон ҳофизларига бағишланган маросим бўлиб ўтди

Жамғарма қароргоҳида бўлиб ўтган тадбирда 96 нафар ўғил-қиз Қуръони Каримдаги ютуқлари учун тақдирланди. Ҳисоботга кўра, улар 2020 ва 2021-йилларда Муқаддас Китобни ёдлашни бошлаган 689 киши орасида Қуръонни тўлиқ ёд олишга муваффақ бўлган.

Мукофотланган 96 нафар ҳофиз ҳам жамғарманинг махсус қўмитаси томонидан белгиланган шартларни бажарган.

Маросим ҳар йили жамғарма томонидан ўғил-қизларни Қуръон ёд олишга ундаш ва уларнинг Қуръон маҳоратини ошириш мақсадида ўтказилади.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(57-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда баён услубининг гўзаллиги

«Нега улар худди шердан қочган ёввойи эшакларга ўхшаб бу Эслатмадан — Қуръондан юз ўгирадилар-а?!» (Муддассир сураси, 49-51 оятлар).

Аллоҳ таоло бу оятда (ҳидоятга юрмай, ваъз-насиҳатлардан қочган, ҳамда) эслатма ва Қуръон эшитишдан юз ўгирадиган (гуноҳкорлар)ни шердан қочаётган ёввойи эшакларга ўхшатмоқда.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🎉 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтишнинг фойдалари:
1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади;
2. Салавот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар; 
3. Аллоҳ таоло салавот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади;
4. Салавот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади;
5. Салавот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади;
6. Салавот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади;
7. Салавот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади;
8. Салавот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади;
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам салавот ва салом айтувчини яхши кўрадилар;
10. Салавот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Назиъат сураси 1-46 оятлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (15-дарс). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Қуръон (давоми)

Муҳаммад алайҳиссалом фасоҳат ва балоғатда инсоният тарихидаги энг етук шахс бўлсалар-да, у кишидан содир бўлган гапларнинг бирортаси Қуръони карим услубига яқин ҳам келмайди. У зотнинг услублари қаёқда-ю, Қуръонни нозил қилган қудрат эгасининг услуби қаёқда! 

Бу борада уламолар ниҳоят даражада эҳтиёткор бўлишлари лозим. Ким ҳадиси қудсийни ривоят қиладиган бўлса, «Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васаллам Роббларидан ривоят қилган ҳадисларида шундай дедилар», ёки «Аллоҳ таоло Расули Ундан ривоят қилган ҳадисда шундай деди», ёхуд «Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай деди» деган қайдлар билан айтиш унга вожиб бўлади. 

Биз ҳозир Қуръоннинг ожиз қолдирувчи экани хусусида сўз юритмоқчи эмасмиз. Ушбу китобнинг охирида бу мавзуга алоҳида боб ажратганмиз. Бизнинг мақсадимиз Аллоҳнинг каломи билан Расулининг ҳадиси орасида бениҳоя фарқ борлигини таъкидлаб қўйиш, холос. Бу фарқ тавқифий ва қудсий ҳадисларда кўриниши билан бирга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёвий фикрлари хусусида янада равшан ва яққол намоён бўлади.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ فَاطِرَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Эй, осмонлар ва ерни йўқдан бор қилувчи Зот! Ғойибни ва ҳозирни билувчи Зот! Ҳар бир нарсанинг Роббиси ва эгаси бўлган Зот! Албатта, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига шаҳодат келтираман. Сендан нафсимнинг шарридан ва шайтоннинг шарри ва ширкидан паноҳ тилайман».

Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга эрталаб ва кечқурун айтиб юрадиган сўзларимни амр қилинг», деди. Шунда у зот: «Аллоҳумма фаатирос-самааваати вал арзи, ъалимал ғойби ваш-шаҳаадати, Робба кулли шай`ин ва малийкаҳу. Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаа анта. Аъузубика мин шарри нафсий ва шарриш-шайтоони ва ширкиҳий», деб айт. Уларни эрталаб бўлганда ҳам, кечқурун ҳам ва ётар жойингни олганингда ҳам айт», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Оли Имрон сураси 129-оят
Мишари ал–Афасий қироати

2. Раъд сураси 28-оят
Ториқ Муҳаммад қироати

3. Наҳл сураси 52-53 оятлар
Абдурроҳман Моссад қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръондаги илмий мўжизалар: Инсоннинг қиёматда ўсиб чиқадиган уруғи

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳаж» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал