Албатта ушбу Қуръон (ўз ичидаги олам-олам маънавий) хазиналарини унга борлиғи билан юзланган кишиларгагина тортиқ қилади.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ҳамдардлик изҳор этамиз!
Бутун дунёни ларзага солган Туркия ва бошқа ҳудудларда бўлиб ўтган қаттиқ ер силкинишлари кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди. Айни вақтда ушбу ҳудудларда қутқарув ишлари давом этмоқда.
Туркия ва бошқа минтақаларда бўлиб ўтган қаттиқ зилзила муносабати билан қардошларимиз ва диндошларимизга чуқур ва самимий ҳамдардлик изҳор этамиз.
Зилзила оқибатида вафот этганларни Аллоҳ таоло мағфиратига олсин, шаҳидлар қаторида қилсин, мусибатзадаларга сабр ва енгиллик берсин. Ярадорлар ва беморларга Аллоҳ таолодан комил шифо сўраймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
Quran.uz жамоаси
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(56-қисм)
Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).
#энг120та
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Айюб алайҳиссаломнинг дуоси
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Анбиё» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ўзбекистонлик Аълохон қори халқаро Қуръон мусобақасида қатнашмоқда
Айни дамда Миср Араб Республикаси Вақф вазирлиги томонидан ХХIХ халқаро Қуръони Карим мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада «Мирбобо ота» жоме масжиди имоми ноиби Аълохон қори ҳам «ҳифз» йўналишида иштирок этмоқда. Аълохон қори Осим қироатининг Ҳафс ва Шўъба ривоятларида Қуръони Каримни ўқиш ва ўқитиш бўйича ижоза соҳибидир.
Жорий йилнинг 4-8 февраль кунлари Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида 29-халқаро Қуръони Карим мусобақаси бўлиб ўтади. Унда 58 та араб ва ислом давлатларидан 108 нафар қори иштирок этади.
Мусобақа қуйидаги 4 йўналишда ўтказилади:
– Қуръони Каримни тажвид қоидаси асосида тўлиқ ёдлаш билан бирга Каломуллоҳнинг луғавий маъноларини ҳам билиш;
– Қуръони Каримни тўлиқ ёддан тиловат қилиб бериш билан бирга Каломуллоҳ маъноларининг таржимаси ва унга оид илмларни тадбиқ этиш қоидаларини билиш;
– Қуръони Каримни етти хил қироатда ёддан ўқиб бериш ва мазкур қироатлар қоидаларини билиш;
– Қуръони Каримни тажвид қоидаси асосида ёддан ўқиб бериш.
Аллоҳ таолодан қоримизга нуфузли мусобақада муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Зарарни қоплаш ҳақида Довуд ва Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳукмларидан мисол
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Анбиё» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен: «Жаннат боғлари нимадир?» дедим. «Масжидлар», дедилар». «Сайл нимадир?» дедим. «Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дедилар».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Иброҳим алайҳиссалом ва олов
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръони Карим дарслари (14-дарс). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Қуръон (давоми)
Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади:
«Агар сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ, уларга бир оз бўлса-да, мойил бўлишингга оз қолар эди. Шундай бўлган тақдирда сенга ҳаёт (азобини) ҳам икки ҳисса, мамот (азобини) ҳам икки ҳисса тоттирган бўлардик. Сўнгра ўзинг учун Бизга қарши ёрдамчи топа олмас эдинг» (74–75-оятлар).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «қани энди, ҳамма одамлар мўмин-мусулмон бўла қолса» деган рағбатлари жуда ҳам кучли эди. Баъзан кўнгилларига даъват фойдасини кўзлаб, муросаю мадора йўлларини тутиш фикри тушар эди. Шундай ҳолларда Аллоҳ таолонинг Ўзи дарҳол вазиятга аралашиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тўғри йўлда собитқадам қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ваҳий кўрсатмаларидан оғишдан Аллоҳ таолонинг Ўзи асраб тургани ҳамда шахсиятларининг аҳамияти нақадар буюклиги мана шундай ҳолларда яққол билинади.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Муъминун сураси 111-оят
Раъд ал-Курдий қироати
2. Нур сураси 37-оят
Абдурроҳман Моссад қироати
3. Мутоффифун сураси 29-31 оятлар
Умар Шамим қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръони Карим ва катта портлаш назарияси
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنَّ لَكَ الْحَمْدَ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ الْمَنَّانُ بَدِيعُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сенга ҳамд бўлгани учун, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ бўлгани учун, Маннон, осмонлару ерни тенги йўқ қилиб яратувчи, жалол ва икром соҳиби бўлганинг учун Сендан сўрайман. Эй Ҳайй, эй Қойюм!»
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бнлан масжидда ўтирган эдик. Бир киши намоз ўқирди. Сўнгра у: «Аллоҳим! Мен Сенга ҳамд бўлгани учун, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ бўлгани учун, Маннон, осмонлару ерни тенги йўқ қилиб яратувчи, жалол ва икром соҳиби бўлганинг учун Сендан сўрайман. Эй Ҳайй, эй Қойюм!» деб дуо қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ, у Аллоҳга дуо қилса ижобат қиладиган, сўраса берадиган Исми Аъзами ила дуо қилди», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Аҳлингни намозга буюр!
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Катта Лангар Қуръони навбатдаги халқаро кўргазмада
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Жидда шаҳрида 2023 йил 23 январидан 23 апрелига қадар давом этадиган “I Халқаро Ислом санъати биенналеси (Икки йилда бир маротаба ўтказиладиган кўргазма)”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Нуфузли кўргазмада мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид сара Исломий топилмалар, нодир экспонатлар ҳам намойиш этилмоқда. Унда жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхонаси фондида сақланаётган Катта Лангар Қуръонининг икки саҳифаси ҳам тақдим этилди.
Батафсил…
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Ҳамд айтамиз Ўзингга минг бор,
Қалблардан дардларни кетказганинг учун.
Шукрона айтамиз эй Парвардигор,
Жумадан Жумага етказганинг учун!
#жума
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي السَّمَاءِ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي الْأَرْضِ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا بَيْنَ ذَلِكَ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا هُوَ خَالِقٌ، وَاللهُ أَكْبَرُ مِثْلُ ذَلِكَ، وَالْحَمْدُ ِللهِ مِثْلُ ذَلِكَ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مِثْلُ ذَلِكَ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ مِثْلُ ذَلِكَ
Зикрнинг маъноси:
«Осмонлардаги яратган нарсалари ададича «Субҳаналлоҳ», ердаги яратган нарсалари ададича «Субҳаналлоҳ» ва уларнинг орасидаги яратган нарсалари ададича «Субҳаналлоҳ», энди яратадиган нарсаларининг ададича «Субҳаналлоҳ», ўшанча «Аллоҳу акбар», ўшанча «Алҳамдулиллаҳ», ўшанча «Лаа илааҳа илаллоҳу» ва ўшанча «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлнинг олдига кирдилар. Унинг олдида данаклар ёки майда тошлар бўлиб, ўшалар ила тасбеҳ айтаётган эди. Бас, у зот: «Мен сенга бундан осон ёки афзал нарсанинг хабарини бераман: «Субҳаналлоҳи ъадада маа холақо фис-самаа`и, субҳаналлоҳи ъадада маа холақо фил-арзи, субҳаналлоҳи ъадада маа холақо байна залика, субҳаналлоҳи ъадада маа холақо маа ҳува хоолиқун, Аллоҳу акбар мислу залика, валҳамдулиллаҳи мислу залика, ва лаа илаҳа илаллоҳу мислу залика, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи мислу залика», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Набаъ сураси 1-40 оятлар
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#нодир_қироатлар
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон оятлари ададини унутмаслик учун шуни ёдда тутсангиз кифоя:
6 рақами ўнг томонда, 6 рақами чап томонда. Ўртада эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолатни етказган муддатлари яъни, 23 рақамидир.
Демак, Мусҳафи шарифдаги оятлар сони 6236 тадир.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اَللَّهِ وَبِحَمْدِهِ, عَدَدَ خَلْقِهِ, وَرِضَا نَفْسِهِ, وَزِنَةَ عَرْشِهِ, وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳни маҳлуқотларининг ададича, Ўзи рози бўлгунча, Аршининг вазнича ва калималарининг миқдорича ҳамду сано билан поклаб ёд этаман».
Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг олдиларидан эрталаб бомдодни ўқиганларидан кейин чиқдилар. Ўшанда у ўз намозгоҳида ўтирган эди. Чошгоҳда келсалар, ҳалиям ўтирган экан. Шунда У зот: «Мен сени тарк қилган ҳолда бардавоммисан?» дедилар. У: «Ҳа», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Мен сендан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар уларни сен бугун айтган нарсалар ила тарозуга солинса, оғир келади - «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи», дедилар».
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Қуръони Каримни ёддан ўқигандан кўра Қуръон китобига қараб ўқиш афзалроқдир. Чунки Қуръон китобига қараб ўқиш талаб қилинган ибодатдир. Шунда, ўқиш ва назар солиш савоби бир жойда жам бўлади».
(«Қуръон ёд олувчиларга одоб баёни» номли китобдан)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Китоб ўқиш
Савол:
Ассалому алайкум! Мен Шайхимизнинг ўзбекча Қуръон тафсирини ўқийман. Бир иккита танишларим ўзбекчасини ўқисангиз савоби йўқ дейишди. Бу тўғрими? Араб тилини билмаганим учун таржимасини ўқияпман. Шу тўғрими?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Тафсирни ҳам албатта ўқинг, уни ўқиб амал қилсангиз ажру савоб оласиз. Лекин сиз араб алифбосида ўқишга ҳаракат қилинг. Ҳозирги кунда араб алифбосини ўрганиш учун ўзини зеҳни паст деб билганларга бир ой вақт кетмайди. Интернет тўла ўқитувчи, ўрганмаслик Аллоҳ ва Қуръонга бемуҳаббатликдан нишонадир. Ҳиммат қилинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Маҳзунмисан? Ахир намоз борку!
Сабабсиз юрагинг сиқилмоқдами? Ахир Қуръон борку!
Келажакдан умид қилмоқчимисан? Ахир дуо борку!
Абадий ноз-неъматларни истайсанми? Ахир жаннат борку!
Аллоҳим, бизларга жанннатни насиб қил!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Оли Имрон сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм давоми)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحانَ اللَّهِ الْعَظِيمِ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳни поклайман ва Унга ҳамд айтаман, Буюк Аллоҳни поклайман».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил ъазийм», дедилар».
(Икки шайх ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Нима учун Аллоҳ таоло қуйидаги оятда дунёни сувга ўхшатган?
«Ҳаёти дунё мисолини келтиринг! (У) худди бир сув кабидирки…» (Каҳф сураси, 45-оят).
Ҳакимлар айтишади: Аллоҳ таоло дунёни сувга ўхшатди, чунки:
1. Сув бир жойда истиқрор бўлиб, ўрнашиб турмайди. Шунингдек, дунё ҳам бир жойда турмайди.
2. Сув боқий турувчи эмас, у фаноликка юз тутади. Шунингдек, дунё ҳам боқий турувчи эмас, у ҳам фаноликка юз тутади.
3. Сувга тушган кимса ҳўл бўлмай иложи йўқ. Шунингдек дунёга келган одам унинг фитна ва офатларидан омонда қолмайди.
4. Агар сув керакли миқдорда бўлса, манфаатли ва унумдор бўлади. Агар керакли миқдордан ошса, зарарли ва ҳалокатга элтувчи бўлади. Шунингдек, дунё ҳам кифоя қилгудек бўлса, манфаат беради, ортиқчаси зарар беради.
Имом Қуртубийнинг «ал-Жомеъ лиаҳкамил Қуръон» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Туркиянинг Токат шаҳрида 250 дан ортиқ Қуръон ҳофизлари тақдирланди
Маросимга ҳудуддаги Ғозий Усмон Паша жомеъ масжидида ўлка Дин ишлари бўйича раҳбари Али Эрбош ҳам бўлган кўп сонли киши ва расмийлар иштирок этди. 120 нафар ўғил ва 138 нафар қиз болага сертификат ва совғалар топширилди.
Тадбирда сўзга чиққан Эрбош Туркиядаги масжидларда барча фуқаролар учун Қуръон тиловати ва ҳифзи курслари ташкил этилганини айтди.
«Қуръон энг катта мўъжизадир ва Аллоҳ уни одамларни зулматдан нурга ҳидоят қилиш учун нозил қилган», деди у.
Туркия расмийларига кўра, ўтган йили мамлакатда 12,5 мингга яқин киши Қуръон ёд олишга муваффақ бўлган.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(55-қисм)
Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).
#энг120та
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон тиловатида қандай қилиб хузуъ ва хушуъни топаман, дегувчиларга тавсия
Қуръон тиловат қилинаётгандаги хушуъ учун энг ажиб очқич шулки – Қуръонни муайян бир жузни тугатиш мақсадида ўқимаслик керак. Балки уни худди Подшоҳдан хоссатан ўзингизга юборилган мактуб каби билиб, ўқимоқлигингиздир.
Ҳар-бир оят қуйидагилардан иборат;
– Бажарилиши сиздан талаб қилинган амрлар.
– Ёки қайтарилган ишлар бўлиб, улардан эҳтиёт бўлишингиз талаб қилинган.
– Ёки ҳаётингизда ундан ибрат оладиган ҳодиса ва ҳолатлар экани.
Мана шунда ҳақиқатан, хузуъ ва хушуъда бўласиз!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Хатми Қуръон
Савол:
Ассалому алайкум! Хатми Қуръон бошлаган инсон дейлик бир сурани ўқиб китобни ёпса, кейинги сафар очганда истеъоза ва басмалани айтиб давом эттирадими?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
💫 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»
Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади».
(Байҳақий ривоят қилган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook