quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

💫 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْزِلْهُ الْمَقْعَدَ الْمُقَرَّبَ عِنْدَكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир».

Рувайфиъ ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким Муҳаммадга салавот айтганидан кейин: «Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир», деса, (ўша одамга) шафоатим вожиб бўлади».
(Аҳмад, Табароний, Баззор ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

202 та хатмона бағишлови бошланди👇🏻👇🏻👇🏻

https://youtu.be/maLml2BpBCI

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Қуръон ва тажвид» ўқув курслари, қироат илмлари, азон дарслари ва халқаро Қуръони Карим мусобақалари

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Quran.uz хатмона кемаси 202 та хатмона билан манзилга етди!

Quran.uz ҳар ҳафта сиз азиз Қуръон шайдолари билан хатмона қилишни бошлаган ва ўтган ойда 209 та хатмона якунланиб бағишланган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу ой давомида ҳам 202 та хатмона йиғилди. Ушбу хатмоналар бугун, шом намозидан сўнг Quran.uz youtube саҳифасида жонли эфир орқали якунланиб бағишланади.

Хатмоналарда қатнашган барча азизларимиз ҳаққига дуо қилиб бағишлаб бериш учун Устоз Зоҳидхон қори дода таклиф қилинганлар. Жонли эфир орқали кузатишга имконияти бўлмаганлар учун алоҳида видеосини жойлаб қўямиз.

Аллоҳ ушбу қилаётган хатмоналаримизни қабул қилсин!

#Хатмона #якунлаш

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб: «Эй Расулуллоҳ, кеча мени чаён чақиб олди», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кеч кирганида: «Аъуузу би калимаатиллаҳит-тааммаати мин шарри маа холақ», десанг, сенга ҳеч нарса зарар бермайди», дедилар.
(Муслим ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мисрлик қори Мадагаскарда бўлиб ўтган Қуръон тиловати маросимида қатнашди

Мисрлик қори бир неча маросимларда қироат қилди ва улар Мадагаскар аҳолиси томонидан илиқ кутиб олинди. Маросимлар оролнинг турли шаҳарларида юзлаб маҳаллий мусулмонлар иштирокида ўтказилди.

Халқаро қорилар каби Шайх Ҳарак ҳам Қуръон дастурларида қатнашиш учун 40 дан ортиқ мамлакатларга саёҳат қилган.

Унинг баъзи мухлислари Қуръон тиловатидаги маҳорати ва Роғиб Мустафо Ғалвошнинг қироат услубига тақлид қилгани учун уни «янги Ғалвош» деб аташган.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Намоз ўқишга ёки Қуръон тиловатига ёки бошқа ибодатларни адо этишга монелик қилувчи васвасага дуч келсанг, аслида сени яратилиш ҳикмати ибодат эканини нафсингга эслатгин.

Аллоҳ таоло нафсингни сендан кўра кўпроқ билувчидир. Нафсинг тоқат қила оладими, ёки қила олмайдими, буни Аллоҳ билувчироқдир.

Ибодатларни адо этаётган пайтингда Аллоҳ барака беради ва ўша васваса одатларидан халос этади. Шунда сен васваса қилаётган нарсани аксини кўрасан ва вақтингда баракани ҳис қиласан.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон лаънатлаганлар кимлар?

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Атрофингиздаги одамларнинг қалбларини ўзингизга қаратишни истайсизми?!

Марҳамат, уларга Қуръон ахлоқи билан муомала қилинг. Аллоҳ таоло: «Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур», дея маарҳамат қилган. (Фуссилат сураси, 34-оят)

Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтарманг, шунда сизни ёқтирмайдиган кишининг ҳам қалбини ўзингизга мойил қиласиз.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
رَبِّ اجْعَلْنِي لَكَ شَكَّارًا، لَكَ ذَكَّارًا، لَكَ رَهَّابًا، لَكَ مِطْوَاعًا، لَكَ مُخْبِتًا إِلَيْكَ أَوَّاهًا مُنِيبًا

Дуонинг маъноси:
«Роббим! Мени Ўзингга кўп шукр келтирувчи, Ўзингни кўп зикр қилувчи, Ўзингдан қўрқиб турувчи, Ўз амрингга бўйсунувчи, Ўзингга хушуъ-хузуъ ила талпинувчи, кўп оҳ урувчи ва барча ишларда ўзингга қайтувчи қилгин».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Роббим! Мени Ўзингга кўп шукр келтирувчи, Ўзингни кўп зикр қилувчи, Ўзингдан қўрқиб турувчи, Ўз амрингга бўйсунувчи, Ўзингга хушуъ-хузуъ ила талпинувчи, кўп оҳ урувчи ва барча ишларда ўзингга қайтувчи қилгин», деб дуо қилганларини эшитдим».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Суратда, Мисрнинг машҳур хушовоз қориларидан бири шайх Муҳаммад Рифъат роҳимаҳуллоҳ ўлим тўшагида, ўғли унга Қуръон тиловат қилиб бермоқда.

Ширали овози билан миллионлаб мусулмонларни таъсирлантириб, йиғлатган гўзал қалб соҳиби - шайх Муҳаммад Рифъат роҳимаҳуллоҳ умрининг сўнгги йилларида халқум саратони билан касалланиб, синовга учради.

Камбағаллиги сабаб зарур муолажа ва даволанишга имкон тополмади. Ислом оламидаги турли давлат раҳбарлари, подшоҳлар, президентлар ва бошқа миллионлаб мусулмон мухлисларидан таклиф этилган ҳар қандай ёрдамни рад эта туриб, ўзининг қуйидаги машҳур сўзини айтди: «Қуръон қориси асло хор бўлмайди!»

Бу зот мелодий 1950 йили ғариб ва фақир ҳолида вафот топди. Аллоҳ раҳматига олсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Машинада Қуръон эшитиш

Савол:
Ассалому алайкум! Бир дўстимиз агар автомобилни овоз чиқарувчи воситалари оёқ тарафга яқинроқ жойлашган бўлса Қуръонни эшитиб бўлмайди деб айтди. Мени автомобилим Жентра. Магнитафоннинг овоз чиқарувчи воситалари олди эшикларда сал пастроқда жойлашган. Мен автомобилимда Қуръон эшитишим мумкинми? 

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Бақара сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(4-қисм)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Албатта бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур» (Исро сураси, 9 оят).

Қуръон, бошқалар кўрмайдиган нарсани кўради. Шу сабабдан ҳам, Қуръон аҳли бўлмиш қориларни хурсанд бўлсалар босиқ ва вазмин, маҳзун, ғамгин бўлсалар эса сабр-бардошли ҳолда кўрасиз.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لاَ تَقْتُلْنَا بِغَضَبِكَ، وَلاَ تُهْلِكْنَا بِعَذَابِكَ، وَعَافِنَا قَبْلَ ذَلِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизни ғазабинг ила ўлдирмагин ва азобинг ила ҳалок қилмагин. Ундан олдин бизга офият бергин».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон чақмоқ ва момақалдироқ овозини эшитсалар: «Аллоҳим! Бизни ғазабинг ила ўлдирмагин ва азобинг ила ҳалок қилмагин. Ундан олдин бизга офият бергин», дер эдилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Жамоавий Қуръон хатм қилишнинг афзалликлари

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Умматнинг иши фақат Қуръон билан ўнгланади, бароридан келади. Демак, Қуръонга яқинлиги миқдорича у юксалиб тикланади ва кучга киради. Ундан узоқлашиши миқдорига кўра тойилиш ва заифлашишга қараб юради.

«Албатта бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур» (Исро сураси, 9-оят).

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (5-дарс). Қуръони Карим билан ҳадиси қудсий орасидаги фарқлар

1. Агар Жаброил алайҳиссалом Аллоҳнинг каломини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига олиб келса-ю, мўъжизалиги бўлмаса, ҳадиси қудсий саналади. Қуръони каримнинг маъноси ҳам, сўзлари ҳам Аллоҳ таоло томонидандир. Аллоҳ таолонинг Ўзи араблардан унга ўхшаш калом келтиришни талаб қилган, улар бунга қодир бўлмаганлар ва қиёматгача ҳам қодир бўлмайдилар. Ҳадиси қудсийда эса бу хусусият йўқ. Унинг мўъжизалиги йўқ ва Аллоҳ таоло араблардан унга ўхшаш нарса келтиришни талаб қилмаган.

2. Қуръони карим тиловатисиз намоз бўлмайди. Аллоҳ таолонинг бошқа ваҳийларини, мисол учун, ҳадиси қудсийларни намозда ўқиб бўлмайди. Намозда ўқишга фақатгина Қуръони карим хос қилинган. Бу ҳам илоҳий Китобнинг ўзига хос сифатларидан биридир.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мактаблар ҳақидаги нотўғри тушунча

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Зухруф сураси 68-оят
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий роҳимаҳуллоҳ қироати

2. Муззаммил сураси 1-3 оятлар
Салим ар-Рувайли қироати

3. Ҳижр сураси 16-оят
Ҳазза ал-Балуши қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Икки боғ эгаси ҳақида қисса

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ وَمِنْ خَلْفِي وَعَنْ يَمِينِي وَعَنْ شِمَالِي وَمِنْ فَوقِي

Дуонинг маъноси:
«Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин».

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуоларни кеч кирганида ва тонг отганида ҳеч тарк қилмас эдилар: «Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин».
(Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можа ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(46-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Бир нарсадан ажабланганда айтиладиган зикр

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Бақара сураси 285-286 оятлар

Шайх Маҳмуд Халил Ҳусорий роҳимаҳуллоҳ

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Кимлар билан дўст-биродар бўлиш керак?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَن زَكَّاهَا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Нафсимга тақвосини бер ва уни поклагин. Уни энг яхши поклайдиган Сенсан».

Имом Муслим ва Насоий ривоят қилишган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Нафсимга тақвосини бергин ва уни поклагин. Уни энг яхши поклайдиган Сенсан» деганлар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Жамиятдаги иллатларни кўриб, ноумид бўлманг!

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (4-дарс). Ваҳийнинг даражалари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ваҳийнинг бир неча турлари борлигини юқорида ўрганиб чиқдик. Уларнинг барчаси ҳам Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зудлик билан юборган, бошқалардан махфий тутилган хабаридир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ваҳийларнинг барчаси ҳам Қуръони карим бўла олмаслигини яхши англашимиз керак. Бу борадаги шаръий матнларни яхшилаб ўрганиб чиқсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолодан келган ваҳийларнинг даражаси уч хил экани маълум бўлади:

1. Ҳадиси набавий.
2. Ҳадиси қудсий.
3. Қуръони карим.

Ушбу турлардан биринчиси – «ҳадиси набавий» одатда шунчаки «ҳадис» деб юритилади.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Бақара сураси 186-оят
Муса ал-Сомади қироати

2. Тавба сураси 40-оят
Исмоил ан-Нури қироати

3. Маъориж сураси 5-7 оятлар
Муса ал-Сомади қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал