quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

Дажжол фитнасидан паноҳ сўраладиган оятлар

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (2-дарс). Ваҳий

«Ваҳий» сўзининг луғавий маъноси 

«Ваҳий» сўзи асл луғатда тезкор ва махфий хабар йўллаш маъносини билдиради. Араб тилида бу сўз яна бир неча маъноларда ҳам ишлатилади:

1. Инсондаги табиий илҳом. 

Аллоҳ таоло Қасос сурасида марҳамат қилади:

«Ва Мусонинг онасига «Уни эмизавер. Бас, қўрққан чоғингда уни дарёга ташла, қўрқма, маҳзун бўлма, албатта, Биз уни сенга қайтарувчимиз ва уни расуллардан қилувчимиз», деб ваҳий қилдик» (7-оят).

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Оли Имрон сураси 191-оят
Абу Бакр аш-Шатри қироати

2. Тоҳа сураси 45-оят
Исмоил ан-Нури қироати

3. Бақара сураси 250-оят
Мевлан Куртиши қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Жума куни Каҳф сурасини ўқиш ҳақида

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ بَارِكْ فِيهِ وَلَا تَضُرَّهُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, унда барака бериб, зарар бермагин».

Саид ибн Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор нарсада кўз тегишидан қўрқсалар,«Аллоҳумма баарик фийҳи ва лаа тазурроҳу», деб айтардилар.
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

БМТ Бош котиби телевидение ёлғонларини эмас, Қуръонни тинглашга чақирди

Ўз нутқида у Қуръондан иқтибос келтирган ва муқаддас Китобда барча қабилалар ва халқлар бир-бирларини таниб билиши учун Аллоҳ томонидан яратилган, деган.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ибн Ражаб айтдилар: Ихтиёрий, нафл ибодатларнинг ичида Аллоҳ муҳаббати ҳосил қилинадиган энг улуғ амал бу – Қуръон тиловатидир. Хусусан, тадаббур билан тиловат қилинса.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Устозсиз мустақил Қуръон ўқиш тўғрими?

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръондан кунлик тиловат вазифасини «вирд» деб номланади.

Вирд луғатда «сув билан суғориладиган ҳавза» маъносини англатади.

Оятда: «Қачонки у Мадяннинг суви — қудуғига етиб келгач, у жойда бир тўп одамлар (чорваларини) суғораётганларини кўрди», (Қасос сураси, 23 оят).

«Ва йўловчилар келиб (қудуққа) сувчиларини юбордилар. Бас, у челагини ташлади ва: «Суюнчи беринглар! Бу бола-ку!», деди», (Юсуф сураси, 19-оят) деб келган.

Демак, Қуръон вазифасини вирд дейилишига сабаб, у қалбларни суғоргани учундир. Қалблар ўша сув сабабли тирилиб, баҳорга айланади.

Сиз ҳам ҳар куни ўзингизга Қуръондан вирдни, яъни кунлик вазифани бажариб боринг, шунда қалбингиз тирилиб, йўлларингиз нурафшон бўлади.

Аллоҳ бизу сизни Қуръон аҳли ва унга хос бўлган кишилардан қилсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Каҳф нима дегани?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Иброҳим сураси 14-оят
Ториқ Муҳаммад қироати

2. Тоҳа сураси 25-28 оятлар
Моҳир ал-Муақли қироати

3. Фурқон сураси 10-оят
Ториқ Муҳаммад қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръони Каримнинг ҳар бир сураси ўзига хос бир оламдир

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَأَذْهِبْ غَيْظَ قَلْبِي وَأَجِرْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, гуноҳларимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Ўша пайтда жаҳлим чиқиб турган эди. Бурнимнинг бир тарафини ушлаб тортдилар-да, «Эй Увайш (Оиша исмининг қисқартмаси), «Аллоҳуммағфирлий занбий ва азҳиб ғойзо қолбий ва ажирний минаш-шайтоони», деб айт», дедилар».
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(42-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Биласизми?

Қуръон тиловатини тафаккур ва тартил ҳамда тартиб билан доимий равишда ўқиб боришингиз, тилингизни фасоҳатли, сўзлашув услубингиз ва нутқингизни жозибадор ва нафис даражага кўтаради.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌸 Жумодул ахир ойи барчамиз учун муборак бўлсин!

Зикрнинг арабча матни:
آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ

Зикрнинг маъноси:
«(Биз) қайтувчи, тавба қилувчи, ибодат қилувчи ва Роббимизга ҳамд айтувчилармиз».

Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтсалар, қуйидаги дуони қўшимча қилардилар: «Аайибууна, таа`ибууна, ъаабидууна, лироббинаа ҳаамидууна».
(Муслим ривояти)

Абу Довуд ривоятида эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аскарлари агар баландликка кўтарилишса, такбир, агар пастликка тушишса, тасбеҳ айтишар эди» қўшимчаси келтирилган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ибн Халдун: «Болаларга Қуръондан таълим бериш дин шиорларидан биридир», дедилар.

Имом Суютий: «Ёш болаларнинг Қуръондан таълим олиши Ислом аслларидан биридир. Бу билан улар соф фитратда тарбия топадилар. Нафсу-ҳаво ўрнашиб қолиши ёки гуноҳ ва залолат кирлари қорайтиришдан (Қуръон ўрганиши сабабли) олдинга ўзиб кетган ҳикмат нурлари қалбларигача етиб боради», дедилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Буркина-Фасода Қуръон тўгараклари, талабалар учун ўқув дастурлари ўтказилмоқда

Марказнинг Африка мамлакатидаги бўлими ўнлаб талабалар иштирок этган дастурларни ўтказишда ҳамкорлик қилди, дея хабар берилади. Бобо-Диулассо шаҳридаги Варитҳ ал-Анбия институти Қуръон тадбирларига мезбонлик қилмоқда, деди Остоннинг Африкадаги Қуръон фаолияти бўлими бошлиғи Али Абуд ат-Таи.

Унинг сўзларига кўра, таълим дастурлари ҳар ҳафта шанба ва чоршанба кунлари шахсан ўтказилади. Иштирокчилар Қуръон тиловати ва Қуръон сўзларини тўғри талаффуз қилиш бўйича сабоқ олмоқда, дея қўшимча қилди у. Ал-Таининг сўзларига кўра, дастурлар Остоннинг Қуръон маданиятини тарғиб қилиш стратегиясининг бир қисми сифатида ташкил этилган.

Буркина-Фасодаги ислом узоқ ва ранг-баранг тарихга эга. 2010-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисининг тахминан 62 фоизи мусулмонлардир.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(43-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Асри саодатда Қуръон таълими

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Қуръон тиловати

Савол:
Ассалому алайкум! Мен ишхонамдаги компьютеримга Ҳазратнинг «Тафсири ҳилол» дастурини ўрнатганман. Ишдан бўш вақтимда ёки иш қолмай қолган вақтда шу дастурда Қуръоннинг ҳам арабча ҳам ўзбекча матнини ўқийман. Ўзбекчани ҳам ўқиганлигим сабабли ҳар оятда басмалани айтишим керакми? 2. Уйга келганимда дастурда тўхтаган жойини уйдаги Қуръондан давом эттираман, шу ҳолатда хатм савоби ёзилаётган ҳисобланадими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! 1) Йўқ.
 2) Ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

💫 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтишнинг фойдалари:
1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.
2. Салавот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар. 
3. Аллоҳ таоло салавот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.
4. Салавот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.
5. Салавот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.
6. Салавот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.
7. Салавот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.
8. Салавот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам салавот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.
10. Салавот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Эълон!

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид илмий сафарда бўлишлари сабаб, эртага, 23-декабрь Жума куни хуфтон намозидан сўнг бўлиши режалаштирилган навбатдаги ҳадис суҳбати маълум муддатга кечиктирилади. 

Сиз азизларга шу кунгача бўлиб ўтган суҳбатларни такроран ўрганиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

Шу кунгача бўлиб ўтган барча суҳбатларни қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин
👇
Арбаъин суҳбатлари

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (1-дарс). «Улуми Қуръон»нинг таърифи

«Улум» калимаси «илм» сўзининг кўплик шакли бўлиб, «Улуми Қуръон» бирикмасининг сўзма-сўз таржимаси «Қуръон илмлари» деган маънони билдиради. Бундан «Улуми Қуръон» Қуръони Карим билан боғлиқ бўлган илмларни ўз ичига олишини англаб оламиз.

«Илм» сўзи луғатда «жаҳл», яъни «билимсизлик» сўзининг аксини – «билим», «фаҳм» ва «маърифат»ни билдиради.

«Илм»ни олимлар турлича таърифлаганлар:
Файласуфлар «Илм бир нарсанинг ақлда ҳосил бўлган суратидир», дейди.

Мутакаллимлар «Илм ўз эгасига ишни ойдинлаштириб берувчи сифатдир», дейишади.

Бошқа олимлар «Илм бир нарсани воқеъликда қандай бўлса, шундай идрок этишдир», дейдилар.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
ذَكَرَ اللهُ بِخَيْرٍ مَنْ ذَكَرَنِي

Зикрнинг маъноси:
«Мени эслаган кишини Аллоҳ яхшилик ила эсласин».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Абу Рофеъдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Агар сизлардан бирингизнинг қулоғи шанғилласа, мени эсласин ва менга салавот айтиб, «Закароллоҳу бихойрин ман закароний», деб айтсин», дедилар.
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мисрдаги 6000 дан ортиқ масжидларда болалар учун Қуръон дастурлари ўтказилди

Вазирлик баёнотида, жорий йилнинг бошидан буён Мисрда турли хил Қуръон тадбирларини амалга оширганлигини билдирди.

Улар масжидлар ва бошқа жойларда одамлар учун жами 2864 та Қуръон тўгаракларини ўз ичига олган. Улардан баъзилари катта қорилар иштирок этиб, Қуръонни Варш ва Ҳафс ривоятлари билан тиловат қилишди, дейилади хабарда.

Қуръон доиралари турли шаҳарлардаги одамлар томонидан жуда яхши кутиб олинди, дея қўшимча қилди вазирлик. Баёнотда айтилишича, Авқоф вазирлиги томонидан ташкил этилган бошқа Қуръон тадбирлари қуйидагилар: масжидларда Қуръон ва ҳадис илми бўйича ўқув курслари, аёллар учун Қуръон дастурлари ва масжид имомлари учун маърифий дастурлар.

Тадбирлар Қуръони Карим таълимотини ва Ислом динини жамиятда тарғиб қилишга қаратилган, дейилади вазирлик хабарида.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Тўрт нарсани кундалик ҳаётингизда асло ташлаб қўйманг:

1. Фарз намозни ўз вақтида ўқиш;
2. Тонг ва кечки зикрларни доимий ўқиб юриш;
3. Қуръон тиловатида мунтазам бўлиш;
4. Ота онанинг ҳаққига дуода бўлиш.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қайси биримиз ҳозир Қуръонни шундай ўқиймиз?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Тафаккур

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Намоз ўқийдиган, лекин Қуръон тиловат қилмайдиган кишининг мисоли, худди Аллоҳга гапирадию, лекин ўзи Унга қулоқ тутмайдиган кишига ўхшайди.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал