quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

🌙 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ҳамиша саждага эгилиб бошлар,
Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак.
Шундай улуғ кунда дуода бўлинг, 
Тақводор диндошим, ЖУМА муборак!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

1. Намоз инсонни ўзгартиради

2. Аллоҳга яқин бўлишлик

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозлари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Арбаъин_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Бу ҳам Қуръонми?
(ўнинчи мақола)

Дамашқдаги Шом қорилари шайхи жаноб Ҳусний Хаттоб айтади:

Ҳеч ким Мусҳафи шарифни унинг аввалги расмига мурожаат қилиб, унинг изидан бормай ёзишга ёки нашр қилишга қўл урмаслиги лозим. Бу салафи солиҳларга эргашиш, Ислом уламоларининг эътимод қилинадиган жумҳурининг тутган йўлларига кўра амал қилиш ва турли мутавотир қироатларни ўз ичига олган қадимги расмни муҳофаза қилиш ўлароқдир. Батаҳқиқ, уни салафлар пухта, мустаҳкам бажарганлар. Бинобарин, ундан бирор нарсани жоҳилларнинг нодонлигини деб ё дин душманларининг орқасидан эргашиб ёки арзимаган дунё матосини умид қилиб тарк қилинмайди. Зеро, Аллоҳнинг наздида дунё пашшанинг қанотича ҳам эмас. Қуръон эса Аллоҳнинг Каломидир. Унга ҳеч нарса баробар келмайди. Олдингию кейингиларнинг сўзларидан иборат бўлган ушбу қисқача далилий матнларда Қуръони Каримнинг расмига эргашиш ва унинг ёзувини ҳам, қироатини ҳам, тажвидини ҳам, тартилини ҳам сақлаш вожиб эканинг баёни бордир. Аммо бундан бошқаси Аллоҳнинг Китобини ўйин қилиш, уни зое қилиш, мусулмонларни бўлишдир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Ўз Китобини уларнинг сўзларини бир қилиш, ораларини бирлаштириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ахлоқларини поклаш учун нозил қилгандир. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз» (Ҳижр сураси, 9-оят).

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللهُمَّ مُصَغِّرَ الْكَبِيرِ وَمُكَبِّرَ الصَّغِيرِ صَغِّرْ مَا بِي

Дуонинг маъноси:
«Эй каттани кичик, кичикни катта қилувчи Зот, мендаги нарсани кичик қил».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бири ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг хузуримга кирдилар. Бармоғим яллиғланган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенда ғаров қамиши (Ҳиндистондан келтирилган ўсимлик) борми?» деб сўрадилар. Уни бармоғимга қўйдилар ва: «Аллоҳумма мусоғғирол кабийр ва мукаббирос-соғийр, соғғир маа бий», деб айт, шунда у сендан йўқолади», дедилар».
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ғазо Исроил қамоқхонасида Қуръон ёдлаган 77 кишини хотирлади

Маросим Ҳамас Қаршилик Ҳаракати ва Ғазодаги фаластинлик маҳбусларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан уюштирилди. Тадбирда ҳофизларнинг оилалари билан бир қаторда Фаластин расмийлари ҳам иштирок этди.

Ҳамаснинг Ғазодаги алоқа бўлими раҳбари Али ал-Амудий маҳбусларнинг сионистик режим томонидан ҳибсда сақланаётган вақтда Қуръони Каримни ўз қалбларига жойлаганларини алоҳида таъкидлади.

Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания маросимда яна бир сўзга чиқиб, маҳбусларни иймон қуроли билан таъминланганликларини олқишлади. У, шунингдек, маҳбусларнинг уйларига қайтишига ёрдам беришга ваъда берганини яна бир бор таъкидлади.

Фаластин маълумотларига кўра, Исроил қамоқхоналарида 4550 га яқин фаластинлик маҳбус бор, улардан 175 нафари вояга етмаганлар ва 27 нафари аёллардир. 670 га яқин маҳбус айбловсиз ва судсиз маъмурий қамоққа олинган.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#сотувда

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг бир қатор китоблари сотувда

Устознинг қуйида келтирилган китобларини нашриётимизнинг барча дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

Шунингдек, kitoblardunyosi.uz сайтимиз орқали ушбу китобларни 10% чегирма билан харид қилишингиз ҳам мумкин.

1. «Қуръон тартили» - 46 000 сўм (сайтимизда чегирмада: 41 400 сўм)

2. «Ўзбек қориларининг олтин силсиласи» - 58 000 сўм (сайтимизда чегирмада: 52 200 сўм)

3. «Бир жуфт туҳфа» - 11 000 сўм (сайтимизда чегирмада: 9 900 сўм)

4. «Мавлид» - 32 000 сўм (сайтимизда чегирмада: 28 800 сўм)

5. «Хатми Қуръонга марҳабо» - 26 000 сўм (сайтимизда чегирмада: 23 400 сўм)

6. «Йўл ҳаракати фиқҳи» - 33 000 сўм (сайтимизда чегирмада: 29 700 сўм)

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

📍 Манзилларимиз

🌐 Чегирмадаги барча китоблар билан танишинг

@hilolnashr

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
آمَنْتُ بِاللهِ وَرُسُلِهِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳга ва Унинг Расулларига иймон келтирдим».

Аллоҳ таоло Фуссилат сурасининг 36-оятида: «Агар сизни шайтон томонидан бирор васваса йўлдан оздирса, Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, У эшитувчи ва билувчи Зотдир», деди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангизга шайтон келиб: «Уни ким яратди?» «Буни ким яратди?» деб савол беради, ҳатто, «Роббингни ким яратди?» дейишгача боради. Ана шунда у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва (фикрига) барҳам берсин», дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

Бошқа саҳиҳ ривоятда айтилади: «Инсонлар сўрашда давом этишади, ҳатто: «Аллоҳ бутун махлуқотни яратди. Унда Аллоҳни ким яратди?» дейишади. Кимнинг қалбида шу савол пайдо бўлса, «Ааманту биллааҳи ва русулиҳи», деб айтсин».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(38-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Саудия Арабистонида ўтган Халқаро Қуръон мусобақаси ғолиби – Бангладешлик Аҳмад Солиҳ Такримдан гўзал тиловат

Дунё ишларидан 5 дақиқа танаффус қилиб, Аллоҳ таолонинг Каломини эшитиб кўринг. 
Ин шаа Аллоҳ, қалбингизга, руҳингизга бугун қилган энг яхши туҳфангиз бўлади.

Аллоҳим, бизни ҳам фарзандимизни шундай қорилардан қилгин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Истиржоънинг арабча матни:
إنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

Истиржоънинг маъноси:
«Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта, биз У Зотга қайтгувчилармиз».

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 155 - 156-оятларида: «Бирор мусибат етса: «Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта, биз У Зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир. Ана ўшалар хақ йўлни топгувчилардир», деб айтган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсада истиржоъ яьни, «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун», айтинг, ҳатто оёқ кийимингизнинг ипи (узилгани) учун ҳам, чунки у ҳам мусибатдир», дедилар».
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон (оятларининг тиловати, тадаббури ва тафаккури)дан ўзини олиб қочадиган аксар инсонлар гуноҳга яқинроқ ва фитна сари ошиққан кимсалар бўлишади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Жин сурасини ўқиса

Савол:
Ассалому алайкум! Қуръонда «Жин» сурасини 40 марта ўқиса ёнига жин келади деган гаплар ростми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Фотиҳа сураси ҳақида умумий маълумот

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон (қироат қилиш) ҳаловатини хоҳласанг, уни (тезроқ) охиригача ўқиб чиқишга ошиқма.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу ҳақда: «Туни билан Бақара сурасини ўзини тадаббур қилиб, тартил билан ўқиб чиқишим, Қуръонни ҳаммасини тез ўқиб чиққанимдан кўра менга суюмлироқ, яхшироқдир», дедилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Бу ҳам Қуръонми?
(тўққизинчи мақола)

Шу ўринда айрим кишилар: Қуръони Карим бутун инсониятга юборилган бўлса, барча халқлар унинг таълимотларидан баҳраманд бўлишлари учун уни ўз алифболарида ёзиб ўргансалар, уларнинг Қуръон ўрганишдаги олдиларида турган катта бир тўсиқ олиб ташланган бўларди, дейишлари ҳам мумкин. Шунингдек, баъзилар ҳарф бу талаффузни ёзувда ифодаловчи шакл, унинг қайси суратда бўлишининг жиддий аҳамияти йўқ, деб ўйлашлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Қуръони Каримни бошқа алифбода ёзиш фикрини олға сураётган кишилар кўпинча шунга ўхшаш сўзларни ўзларига далил қилиб олишлари ҳам сир эмас.

Аслида айни шу каби ҳолатлар ва муаммолар саодат замонасида ҳам бўлган. Шунга қарамай, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни ҳар ким ўзи билган ҳарфда ёзишини жорий қилмаганлар. У зотнинг тутган йўллари ва Аллоҳ таолонинг уни қарор топтириши юқоридагига ўхшаш оқловларни тамоман бекорга чиқариши турган гап. Шандай бўлса-да, ўқувчининг қалби таскин топиши учун унга қуйидаги жавобларни ҳам илова қилиш мумкин:

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

💫 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اَللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»

Бу салавотни Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтган.
(Манба: Қози Иёз, «Ас-салоту алан набий»)

Шайх Шинқитий: «Инсон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборадиган жума кунги ва жума тунги салавотини у зотга кўрсатилиши ҳақида бироз фикр юритса, унинг бу иши у зотнинг қадрлари олдида арзимас ва оз сонли эканидан ҳаё қилади», деб айтдилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз ўта Карамли (икром кўрсатувчи) Зотдир», (Алақ сураси, 3 -оят).

Ушбу оятнинг тафсирларидан бирида: «Қуръонни ўқинг, (шунда) Роббингиз сизга икром қилади», дейилган.

Бу ўринда Раббоний ҳурмат Қуръон тиловатига боғланиш ила боғланмоқда.

Изоҳ: Демак, Қуръон тиловатида мудом бўлувчи мўмин албатта Раббоний марҳаматга мушарраф бўлади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қиёматда ҳеч ким бировнинг юкини кўтармайди

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Ясин сураси 7-оят
Саъд ал-Ғомидий қироати

2. Қоф сураси 16-оят
Ҳамза Боудиб қироати

3. Ғошия сураси 8-10 оятлар
Аҳмад Ҳедр қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Биз ҳозир китоб ёзяпмиз

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Дунёдаги энг гўзал ҳамроҳ – тасбеҳ.
Энг буюк дўст – Қуръон.
Энг гўзал муҳаббат – Аллоҳ йўлидаги муҳаббат.
Энг буюк қалб – мўминнинг қалби.
Энг чин муҳаббат – Холиқнинг муҳаббати.
Энг гўзал фарз – намознинг фарзи.
Энг гўзал кўзёш – Аллоҳнинг қўрқувида йиғлаб тўкилган кўзёш.
Энг буюк шижоат – Аллоҳ таолодан қўрқилгандаги хавф.
Энг гўзал жумла – Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун Расулуллоҳ.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

1. Намозда хушуъ

2. Аллоҳга юзланиш

3. Аллоҳ розилиги

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Арбаъин_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон билан кечадиган ҳаёт хайр, барака, саодат, роҳат, хотиржамлик, қалб шодлиги, унсу улфат, муваффақият, муҳофаза, танланиш ҳамда дунё ва охиратдаги енгилликдан иборатдир.

Шундай экан, нима учун Қуръондан узоқлашамиз?!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Инсон ўзини дуоибад қилиб қўйиши ҳам мумкин

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Бақара сураси 153-157 оятлар

Шайх Ризо Гунай

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳни маконда дейдиганларнинг ботил ақийдалари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
مَا شَا اللهُ لَا قُوَّةَ إلَّا بِاللهِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у: «Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллааҳ» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Исро ва Меърож

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Канаданинг Торонто шаҳрида йиллик Қуръон мусобақасида Ўзбекистонлик қориларимиз ҳам қатнашмоқда

Канаданинг Торонто шаҳрида йиллик Қуръон мусобоқасига саралаш босқичи бошланди. 7 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар иштирок этмоқдалар. Мусобақа Islamic Foundation of Toronto  да бўлиб ўтмоқда.

Улар қаторида Ўзбек қоримиз Умархон ва укалари Юсуфжонлар ҳам қатнашмоқдалар.

Йиллик Қуръон мусобоқаси Ҳифз, Назира ва Қуръон Қироати мусобақаси, 16 йилдан бери ўтказилиб келмоқда. Covid-19 сабабли 2 йилга тўхтатилган эди.

🇺🇿 Ватандош қориларимизга Аллоҳдан муваффақиятлар сўраб қоламиз!

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
بِسْمِ اللهِ عَلَى نَفْسِي وَمَالِي وَدِينِي، اللَّهُمَّ رَضِّنِي بِقَضَائِكَ وَبَارِكْ لِي فِيمَا قُدِّرَ لِي حَتَّى لَا أُحِبَّ تَعْجِيلَ مَا أَخَّرْتَ وَلَا تَأْخِيرَ مَا عَجَّلْتَ

Дуонинг маъноси:
«Нафсим, молим ва динимга Аллоҳнинг исмини айтаман. Роббим, қазои қадарингдан мени рози эт. Ва тақдир қилган нарсангни мен учун баракали қил. Токи, кечиктирган нарсангни шошилтиришни ва шошилтирган нарсангни кечиктиришни яхши кўрмайин».

Ибн Умар озияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизнинг яшаши қийинлашиб қолса, уйидан кўчага чиқаётиб қуйидаги дуоларни айтишдан нима ман қилади?» дедилар: «Бисмиллааҳи ъалаа нафсий ва маалий ва дийний, Аллоҳумма роззиний би қозоо`ика ва баарик лий фиймаа қуддиро лий ҳаттаа лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва лаа та`хийро маа ъажжалта».
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал