quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

Аҳзоб сураси 41-48 оятлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва гўзал мавъиза билан чақир»

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالإِكْرَامِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли Зот, Сен баракотлисан».

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра: «Аллоҳумма антас-салаам ва минкас-салаам, табаарокта йаа зал жалаали вал икроом», деб айтар эдилар».
(Муслим ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Истиъозанинг арабча матни:
أَعُوذُ بِاللَّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

Истиъозанинг ўқилиши:
«Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир рожийм».

Истиъозанинг маъноси:
«Қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Иброҳим алайҳиссаломнинг ўзи бир уммат эди

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Бу ҳам Қуръонми?
(еттинчи мақола)

Бу маънодаги далилларни яна бир неча саҳифа давом эттириш мумкин. Аммо мана шу далилларнинг ўзиёқ иймон ва инсофи бор киши учун етарли бўлса керак. Шу билан бирга, агар воқеъликка назар ташласак, динимизнинг бу борадаги ҳукми ҳам нақдар ҳақ ва ҳикматли эканининг гувоҳи бўламиз.

Ушбу мақоланинг ёзилишига туртки бўлган китобни қўлга олиб варақлар эканман, унинг «жисми исмига мос» бўлмаганидан ажабландим. У муаллифнинг асарлари тўпламининг учинчи жузи экан. Муаллиф унда «Қуръон табдили»га киришишдан олдин Қуръони Карим тарихи ҳақида қисқача тўхталибди. Афсуски, унда талайгина яхши маълумотлар бериш билан бирга бир қанча хато ва чалкашликларга ҳам йўл қўйган.

Ундан кейин янги «Қуръон ёзуви»нинг истилоҳлари билан таништирилган. Унда аввало ҳарфларнинг номлари хато берилган. Қолаверса, фақатгина айрим нутқ товушлари ҳақида тўхталган, холос, аксар нутқ товушлари борасида эса умуман ҳеч гап йўқ. Бунинг устига нутқ товушлари борасида берилган ўша узди-юлди маълумотлар ҳам хатога тўла. Баъзиларида тамоман тескари таърифлар ҳам топилади. Умуман олганда, истилоҳлар жуда ҳам оз ва чала бўлгани яққол кўриниб турибди.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Воқиъа сураси 10-12 оятлар
Шариф Мустафо қироати

2. Зухруф сураси 67-оят
Аҳмад ан-Нуфайс қироати

3. Марям сураси 95-96 оятлар
Абдурроҳман Моссад қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мушрикларнинг «Муҳаммад Қуръонни кимдандир ўрганяпти» деган туҳматлари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ، رَبَّنَا لَكَ الْحَمْدُ

Зикрнинг маъноси:
«Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ» - Ким ҳамд айтса, Аллоҳ уни эшитади.
«Роббанаа лакал ҳамд» - Роббимиз, Сенга ҳамд бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан қоматларини кўтарганларида: «Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ», тик бўлганларида эса, «Роббанаа лакал ҳамд», деб айтар эдилар (баъзи ривоятларда: «Роббанаа ва лакал ҳамд» бўлиб келган).
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Арбаъин суҳбатининг «Ёмонликни йўқ қилиш исломий фарзлардандир» деб номланган сони бошланди

Суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали жонли тарзда кўришингиз мумкин:

📹 https://youtu.be/OIaMuRDwYbg

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«...Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!» (Нисо сураси, 82 оят).

Каломуллоҳ (Қуръон)дан бир сўзни суғуриб олиб, сўнг уни ўрнига жамики «Лисонул араб» дан бошқа яхшироқ сўз изланса, ундан афзалроғи топилмайди.

«Лисонул араб» - 20 томдан иборат араб тилининг изоҳли луғати. Муаллифи: Ибн Мунзир. 1233-1312 йилларда яшаб ўтган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Телеграмдаги исломий гуруҳлар

Савол:
Ассалому алайкум! Ҳозир ижтимоий тармоқларда ҳар хил исломий гуруҳлар томонидан очилган овозли чат деган бўлими бор, шу ерда эркак кишилар кириб тиловат қилиб беришади, Қуръонга муҳаббатли инсонлар эса кириб эшитишади, савоб умидида. Энди шу аралаш ҳолатда, яъни аёл-қизлар ҳам тиловат қилишлари жоизми? Яъни, ўғил болалар ҳам уларни тиловатларини эшитиши жоизми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Агар фитнага сабабчи бўлса бундай гуруҳларда аёллар Қуръон ўқимаганлари маъқул. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

💫 Жумодул аввал ойининг биринчи куни ва биринчи жумаси муборак бўлсин!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»

«Жумодул аввал» ва «Жумодул ахир» – «жумод» дегани музлаш, қотиб қолиш деганидир. 5 ва 6-ойларнинг бундай номланишига сабаб айнан ушбу икки ойда сувлар музлаган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ўзингни ёлғиз ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсга сол:
«Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз» (Қоф сураси, 16 оят).

Сени атрофингда бирор кимса сезмаётгандек ҳис этсанг, қуйидаги оятни эсга сол:
«У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар у билур» (Анъом сураси, 59 оят).

Қалбинг азобланаётганини ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсга сол:
«Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82 оят).

Сабрингга яраша савоб олишингни асло унутма:
«Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур» (Зумар сураси, 10 оят).

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#ноёб_маълумот
 
——
Ушбу тарихий васиқа Шайх Маҳмуд Халил Ҳусарий ва бошқа бир қанча машҳур қориларнинг ҳаётлик даврларида ёзилгандир. Ушбу васиқа ўша даврда «Ҳусайний» масжидида Қуръон сураларидан тиловат қилиш вазифасига қорини танлаш учун махсус бир ҳайъат тузилганлик ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатдир.
——

Васиқа (ҳужжат) таржимаси:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
 
«Ҳусайний» масжидида Қуръон сураларидан тиловат қилиш вазифасига қорилар ичидан бирини танлаб олиш учун Дин ишлари қўмитаси махсус бир ҳайъат тузишга қарор қилди.

Ҳайъатда қуйидаги уламолар мавжуд:
- Миср қироатхоналари шайхи фазилатли шайх Алий Муҳаммад Заббоъ
- Қироат маъҳади устози шайх Абдулфаттоҳ Қози
- Имом Шофеий қорихонаси шайхи ва қироат Маъҳади мударриси Шайх Омир Саййид Усмон

Ҳайъат йиғилишада мазкур вазифага лаёқатли деб топилган қуйидаги қорилар номи зикр қилинди:
- Шайх Абдулбосит Абдусссомад
- Шайх Маҳмуд Алий Банно
- Шайх Комил Юсуф Баҳтимий
- Шайх Абдулазим Зоҳир
- Шайх Абулъайнайн Шуъайшаъ
- Шайх Мустафо Исмоил
- Шайх Маҳмуд Халил Ҳусарий
- Шайх Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
- Шайх Муҳаммад Салама
 
Ҳайъат Дин ишлари қўмитасини бу тайинловда номлари зикр қилинган қориларгагина чекланишга мажбур эмаслигини ва бошқа ўзлари муносиб деб билган номзодни ҳам келтиришлари мукинлигини билган ҳолда Тафтиш мудири ва Масжид ишлари бўлими мудири ҳозирлигида ўзаро келишувга кўра «Имом Ҳусайн» масжидида Каҳф сурасини ўқиш учун Маҳмуд Халил Ҳусарийни тайинлашга қарор қилди. Зеро, у зикр қилинган қорилар ичида тиловати ва адоси гўзалроқ, қироати тажвид қоидаларига мувофиқроқ ва адо қонунларига мос қоридир.

Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.
Имзо: Алий Заббоъ
Имзо: Алий Саййид Усмон
Имзо: Абдулфаттоҳ Қози
 
Изоҳ:
Ушбу васиқа масжидларда, хусусан, катта жомеъларда Қуръон тиловати учун қорилар ичидан тажвиду адода уларнинг энг яхшисини танлаш даркорлигига бир намуна ҳисобланади. Зотан, омма олдида тиловат қилиб бериш ҳам Қуръони Каримнинг матнини нақл қилишдир. Қуръон нақли эса омонат, уни адо этишда мавжуд барча имкониятларни ишга солиш лозим.

Рўйхатда номлари зикр қилинган қорилар оддий қорилар эмас, балки ҳар бири бир олам бўлган устоз зотлардир. Улар қанчалар машҳур қори бўлмасин, ҳамиша устозлари назоратида бўлишган экан. Зотан, ҳайъат аъзоси бўлган уламолар қироат илмида ўз даврининг дунёдаги энг катта билимдонлари бўлишган. Уларнинг мазкур машҳур қориларнинг қироатини кузатиб бориши бу қироатларнинг нақли учун шаҳодат ҳамдир. Хусусан, ҳайъат аъзоларига энг мақбул тушган қироат соҳиби Шайх Халил Ҳусарий раҳматуллоҳи алайҳнинг тиловати қироат илми уламолари томонидан бир овоздан эътироф этилгани у кишининг тажвиду қироатдаги маконатига далолат қилади.

Аллоҳ таоло барчаларини раҳматига олиб, Қуъон шафоатига муваффақ айласин ва бизларга ҳам уларга берган илму адосидан насиб этсин.
 
Қуръони Карим ходими
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


👉🏻 Васиқанинг арабча матни

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг аломатларидан бири, Қуръонга бўлган муҳаббатдир. Қуръонга нисбатан бўлган муҳаббатнинг белгиси эса, унга Қуръон нозил қилинган пайғамбарга муҳаббат қилиш, яхши кўришдир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Оятни таржимасини айтишда адашиб кетса

Савол:
Ассалому алайкум! Агар Қуръонда бирор кимсага бир нечта оят келтириб, биринчи арабчасини айтиб, сўнгра таржимасини айтса ва таржима қилганида оятлар орасида биттасини нотўғри таржима қилган бўлса, ва бу таржима қилгани нотўғрилигини кейин англаб етса, Китобдан кўриб ва шу нотўғри таржима қилганлигини билса ва тасдиқласа, бунинг хукми қандай, куфрга кирмайдими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Билмасдан айтса, куфр дейилмайди. Шунинг учун бу каби масалаларда яхши билмаган нарсасини гапирмаслик керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Басмаланинг арабча матни:
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Басмаланинг ўқилиши:
«Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм».

Басмаланинг маъноси:
«Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг исми ила (бошлайман)».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонга оид асосий маълумотлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Тобеъинлардан Убайд ибн Умайр қиш фасли келса:
«Эй Қуръон аҳли! Намоз ўқишингиз учун тун узайди, кундузи рўза тутишингиз учун кун қисқарди. Шундай экан, (фурсатни) ғанимат билинглар», деб айтардилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ رَبِّيَ الْأَعْلَى، سُبْحَانَ رَبِّيَ الْأَعْلَى، سُبْحَانَ رَبِّيَ الْأَعْلَى

Зикрнинг маъноси:
«Эй улуғ Роббим, Сен бутун нуқсонлардан поксан!»

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сажда қилса-ю, сўнгра саждасида «Субҳаана роббийал аълаа» деб уч марта айтса, батаҳқиқ саждаси батамом бўлади. Бу энг озидир», дедилар».
(Термизий ва Абу Довуд ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар:
«Агар қайси хонадонда Қуръон тиловат этилмай қоларкан, унинг аҳлига танглик етади, у уйни фаришталар тарк этади, шайтонлар ҳозир бўлади, хайру барака камайиб кетади».

(Имом Доримий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Нигерияда 37-Миллий Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади

Нигерияда 37-Миллий Қуръон мусобақаси 16-декабрь куни бўлиб ўтади.

Меҳмон Доктор Атику Баларабе давлат ва бутун халқда тинчлик ва осойишталикка эришиш учун энг олий ҳурмат китоби сифатида Қуръон таълимотига бўйсунишимиз кераклигини айтди.

Давлат котиби Малам Содиқнинг сўзларига кўра, ҳар йили штатнинг 14 маҳаллий ҳокимлиги ҳудудидан 367 киши иштирок этади.

Унинг қўшимча қилишича, етти тоифани ўз ичига олган танловнинг йўриқномасига кўра, иштирокчиларнинг ёши 25 дан ошмаслиги, ўз миллатига мансуб бўлиши ва тўлиқ қироат қилиш қобилиятига эга бўлиши керак.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(35-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мажбурланган одамда гуноҳ йўқ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🇺🇿 #ЭЪЛОН: БУГУН ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ АРБАЪИН СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Бугун, 25-ноябрь куни хуфтон намозидан кейин «Ёмонликни йўқ қилиш исломий фарзлардандир» деб номланган Арбаъин суҳбатларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилади:

1. Ёмонликни йўқ қилиш исломий фарзлардандир;
2. Ўттиз тўртинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
3. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
4. Ҳадисга амал.

Суҳбатни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борадилар.

Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
👇
/channel/hazratim_uz/6071

📹 YouTube орқали кўриш

⚠️ Масжидга ташриф буюрувчи азизларимиз автомашиналарини бошқаларга ноқулайлик келтирмаган ҳолда тартиб билан қўйишларини илтимос қиламиз.

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 Жумодул аввал ойининг биринчи куни ва биринчи жумаси муборак бўлсин!

#жума #янги_ой

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

1. Қасам қандай ичилади?

2. Қабрларга қараб ибрат олиш керак…

3. Улуғлар қабрларини зиёрат қилиш одоби

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Арбаъин_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Бу ҳам Қуръонми?
(олтинчи мақола)

Масжиди Набавийнинг воизи Шайх Абу Бакр Жазоирий айтадилар: «Қуръони Каримни араб ҳарфларидан бошқа ҳарфларда ёзиш, шунингдек, уни Усмоний Мусҳаф расмига хилоф равишда ёзиш, агарчи араб ҳарфларида бўлса ҳам, ҳаромдир, ҳалол эмас. Чунки у Қуръони Каримнинг хусусиятларига путур етказади. Масалан, улардан кўзга кўринганлари: унинг мўъжизавийлигини, тиловатининг ибодат бўлишини, лафз  ва маънолари ила қамраб олган ҳидоятни, мўъжизавийлигининг бир бўлаги бўлган фасоҳат ва баёнини кетказади».

Муҳаммад Али Собуний бу ҳақида жумладан шундай деганлар: «Қуръонни лотин ҳарфида ёзиш жоиз эмас, чунки бу Аллоҳ нозил қилган лафзнинг ўзгартиршдир. Албатта, бу иш Аллоҳ таолонинг Каломини ўзгартириш ҳисобланади. Аллоҳ таборака ва таоло аҳли китоб ‒ яҳудий ва насронийларнинг ўз китобларини бузганликлари, унинг лафзларини ўзгартирганликлари ва сўзларини алмаштирганликларини маломат қилган. Ушбу маломат ва таҳдид Қуръонни арабчадан бошқа алифбода ёзган кишини ҳам ўз ичига олади. Чунки бу Олий ва Улуғ Аллоҳнинг Каломига очиқ-ойдин қарши чиқишдир. Зеро У зот: «Албатта, Биз уни арабча Қуръон қилдик. Шоядки, ақл юритсангиз» деган. (Зухруф сураси, 3-оят).

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Шайтон иймон келтирганларга ҳукмронлик қила олмайди

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал