quranuz_kanali | Неотсортированное

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Подписаться на канал

QURAN.UZ

#қироат

Фалақ сураси

Мишари ал-Афасий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
  
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, Унинг шериги йўқдир. Мулк Унга хос, ҳамд ҳам Унга хос, У тирилтиради ва ўлдиради, ва У ҳар бир нарсага қодирдир».
 
Умора ибн Шабийб ас-Сабаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким шомдан кейин ўн марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту, ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, Аллоҳ уни тонг отгунча шайтондан муҳофаза қиладиган силоҳланган фариштани юборади. Аллоҳ унга бу ила вожиб бўлган ўн ҳасанот ёзадир, унинг ўнта ҳалок қилувчи хатосини ўчирадир ва бу унинг учун ўнта озод қилинган қул каби бўлур», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Намоздаги хушуъ нимага боғлиқ?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Қуръонни такрорлаш

Банда Қуръонни ёдлагандан сўнг унга масъулият билан қараши, уни унутиб юборишдан эҳтиёт бўлиши лозим.

Тоҳа сурасининг 124-126-оятларида Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлади ва Биз уни қиёмат куни кўр ҳолида тирилтирамиз. У: “Парвардигорим, нега мени кўр қилиб тирилтирдинг. Ахир мен кўрар эдим-ку?!” дейди. (Аллоҳ): “Шундай. Сенга Бизнинг оят-мўжизаларимиз келганида уларни унутдинг.Бугун сен ҳам ана шундай унутиласан”, деб айтади”.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

☪️ Жумодул ахир ойи муборак!

Дуонинг арабча матни:
هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، آمَنْتُ بِالَّذِي خَلَقَكَ

Дуонинг маъноси:
«Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Сени яратган Зотга иймон келтирдим».
 
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳилолни кўрсалар: «Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин» ва уч марта «Ааманту биллазий холақока», дер эдилар. Сўнгра «Фалон ойни кетказиб, фистон ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар».
(Абу Довуд ривоят қилган)

«Жумодул аввал» ва «Жумодул ахир» – «жумод» дегани музлаш, қотиб қолиш деганидир. 5 ва 6-ойларнинг бундай номланишига сабаб айнан ушбу икки ойда сувлар музлаган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Кераксиз сўзлардан қандай сақланса бўлади?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Фойдали_маълумот

📕 ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТЕЗ-ТЕЗ ТАКРОРЛАБ ТУРИШ ЛОЗИМ

Яқинларингизга улашинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Аср сураси

Шайх Аҳмад бин Толиб қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Малайзияда карлар жамияти учун Қуръон маънолари таржимасини қўллаб-қувватлаш мақсадида 875 минг доллар хайрия қилинди

Ташаббус ногиронлар, хусусан, эшитиш қобилияти заиф одамлар учун Қуръон таълимини яхшилашга қаратилган. University Sains Islam Malaysia (USIM) проректори ўринбосари, профессор Ник Салиданинг эълон қилишича хайрияни «Дар ул-Қори» маркази амалга оширган.

Ҳозирда фақат 30-жузнинг маънолар таржимаси устида иш бошланган. «Ушбу лойиҳа олти йил давомида, шу ойдан 2030-йил октябргача давом этади», деди профессор Ник Салида.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Аълаа сураси 8-19 оятлар

Идрис Абкар қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт!», («Воқиъа» сураси, 96-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ҳой мусулмонлар жамоаси! Албатта бу шундай кунки, Аллоҳ уни сизларга байрам қилиб берган! (шундай экан, бу кунда) ғусл қилинглар ва мисвокни лозим тутинглар».
📚
Имом Табароний «Авсат» асари

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🗣Ижтимоий ва диний соҳалардаги ишлар бўйича ахборот берилди

Давлат раҳбарига ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда диний маърифатни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди.

Батафсил: https://muslim.uz/e/post/41071-ijtimoiy-va-diniy-sohalardagi-ishlar-bo-yicha-axborot-berildi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Одамларнинг энг ёмони ким?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ториқ сурасини тушуниш учун интеллектуал харита

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Бақара сураси 11-13 оятлар

Маҳди Шишани қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Кексалик пайтимда менга Исмоил ва Исҳоқни ато қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта, Роббим дуони эшитгувчидир», («Иброҳим» сураси, 39-оят).

Маълумки, Иброҳим алайҳиссалом узоқ вақт фарзанд кўрмаганлар. Тўқсон ёшларида Исмоил алайҳиссалом, сўнгра Исҳоқ алайҳиссалом дунёга келган. Кекса кишига фарзанд бериш Аллоҳнинг улуғ неъматидир.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Ихлос сураси

Шайх Абдулмуҳсин ал-Қосим қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْكَرِيمُ الْعَظِيمُ، سُبْحَانَهُ وَتَبَارَكَ اللَّهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ‏
  
Зикрнинг маъноси:
«Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Робби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин».
 
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар: «Лаа илааҳа иллаллоҳу кариймул ъазийм. Субҳаанаҳу табаарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн».
(Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Исломий оила қандай бўлади?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِالله
 
Зикрнинг маъноси:
«Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ билан».
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ»ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннатнинг хазиналаридан бир хазинадир», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Инсон учун муҳим бўлмаган нарсалар нималардан иборат?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Буруж сурасини тушуниш учун интеллектуал харита

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّى عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حُمَيْدٌ مَجِيدٌ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан».
 
Абу Ҳумайд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Баъзи одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай саловот айтамиз?» дедилар. У зот: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва азваажиҳий ва зуррийатиҳий, камаа соллайта ъалаа аали Иброҳийм. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва азваажиҳий ва зуррийатиҳий, камаа баарокта ъалаа аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», деб айт», дедилар.
(Учовлари ривоят қилганлар)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Наҳл сураси 38-оят

Аҳмад ан-Нуфайс қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ХОРAЗМ ВИЛОЯТИДA ИМОМ-ХAТИБЛAР УЧУН ТAЖВИД ФAНИ БЎЙИЧA AМAЛИЙ МAШҒУЛОТ БЎЛИБ ЎТДИ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар хазратларининг ташаббуслари билан Республикамиздаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноибларининг Қуръон қироати бўйича билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг сентябрь ойида тажвид илми бўйича ўқув-амалий машғулотлари бошланган эди.

Бугун 2024-йил 28-ноябрь санасида Хоразм вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблар учун тажвид илми бўйича навбатдаги ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотида “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Aлижон қори Файзуллоҳ Махдум ҳам иштирок этиб, тингловчиларга керакли тавсияларни берди.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал