qibraytumaniaxborotxizmati | Неотсортированное

Telegram-канал qibraytumaniaxborotxizmati - Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

3694

Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.

Подписаться на канал

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#янги_йил_байрами

Кексаларнинг дуолари ва келгуси йилнинг қут-барака йили бўлишини тилаб қилинган эзгу тилаклар билан туман марказида ўрнатилган арча атрофида янги йил байрам томошалари бошланди

Байрам томошаларини кузатган туман ҳокими,сектор раҳбарлари, нуроний отахон ва онахонлар, фуқаролар ва туманимиз меҳмонлари иштирок этиб, бугунги кунларга шукроналик билдирдилар.

2024 йилнинг 5 январига қадар ҳар куни 3 сменада (12:00-14:00, 15:00-17:00 ва 18:00-22:00) ўтказилиши режалаштирилган байрам дастурлари давомида байрам қаҳрамонлари қорбобо ва қорқиз, таълим муассасаларидаги бадиий ҳаваскорлик тўгарак аъзолари ҳамда туман маданият бўлими ходимлари томонидан кўнгилочар дастурлар намойиш этилади.

Барчангизни
янги йил байрам томошаларига таклиф этамиз.

✍️
Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

telegram/ facebook/ Instagram/ Website

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#байрам

Янги йил байрами муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирлари болажонларга бир олам қувонч улашмоқда

Жумладан, Қибрай туманидаги 47-давлат мактабгача ташкилотида ўтказилган янги йил байрам тадбири нафақат болажонларга, балки уларнинг ота-оналари учун ҳам эсда қоларли ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

telegram/ facebook/ Instagram/ Website

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#огоҳлик

Қонунчиликка кўра, иситиш печларидан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:

🔹ёқилган печларни назоратсиз қолдириш ҳамда уларни назорат қилишни ёш болаларга топшириш;
🔹печлар атрофида ва уларнинг эшиклари (туйнуклари) олдидаги тунука қопламасида ёқилғи ва бошқа ёнувчи моддалар ва материалларни жойлаштириш;
🔹печ ва тандирларни ёқиш учун енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлардан (бензин, керосин, дизел ёнилғиси ва бошқалар) фойдаланиш;
🔹ушбу турдаги ёқилғиларга мўлжалланмаган печларни кўмир, кокс ва газ ёқилғилари билан ёқиш;
🔹хоналарда мажлис ёки бошқа оммавий тадбирлар ўтказилиши даврида печларни ёқиш;
🔹вентиляция (шамоллатиш) ва газ каналларидан дудбурон сифатида фойдаланиш;
🔹печларни ҳаддан зиёд қиздириб юбориш;
🔹печлар ва бошқа иситиш мосламаларини ёнувчан конструкциялардан ёнғинга қарши бўлинмасиз (ажратмасиз), ёнмайдиган материалдан тайёрланган ўлчами 0,5×0,7 м дан кам бўлмаган ўчоқнинг олдига қўйиладиган панелларсиз (ёғочдан тайёрланган ва бошқа ёнувчан материаллардан тайёрлаган полларда), шунингдек, бўлинма (ажратма) ва ўчоқ олди панелларида куйишлар ва шикастланишлар (ёриқлар) бўлганда ишлатиш;
🔹печларни ёқиш учун узунлиги ўчоқ катталигидан каттароқ ўтиндан фойдаланиш;
🔹печларни эшиги очилган ҳолда ёқиш.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

telegram/ facebook/ Instagram/ Website

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#жараён

Туман ҳокими ҳудудлардаги қурилиш ишларини кўздан кечирмоқда

Хусусан, Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов ўринбосарлари билан биргаликда Соҳибкор ва Туркистон маҳаллаларида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб, тегишли мутасаддиларга қўшимча вазифа ва топшириқлар берди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

telegram/ facebook/ Instagram/ Website

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#байрам

Туманда Энергетиклар куни кенг нишонланди

Тумандаги "Limon aria" кошонасида бўлиб ўтган байрам тадбирида
Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов, соҳа ходимларини ўзи ва сектор раҳбарлари номидан самимий табриклаб, уларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнатларини эътироф этди.

✅Байрам муносабати билан ёзилган дастурхонга электр таъминоти ходимлари билан биргаликда кўп йиллар давомида хизмат қилиб, соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшган меҳнат фахрийлари ҳам таклиф этилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

telegram/ facebook/ Instagram/ Website

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#саломатлик

Қибрай туманида жойлашган таълим муассасаларидаги болалар орасида турли ҳил юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#йиғилиш

Туман ҳокимлиги болалар масалалари бўйича миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Қибрай тумани ҳокимлиги болалар масалалари бўйича миллий комиссия аъзолари ва ички ишлар ходимлари иштирокида ўтган навбабатдаги йиғилишда, 14 нафар вояга етмаган болаларнинг турли йўналишдаги масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда, мактаб ички тартиби ва юриш туриш қоидаларига риоя этмаган, мактабдан мактабга кўчириш ҳамда ўзаро келишмовчилик оқибатида ўқувчилар ўртасида юзага келган низолар уларнинг ота-оналари ва мактаб раҳбарлари иштирокида ўрганилди.

Йиғилиш якунида, комиссия аъзолари ва туман ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан билдирилган фикр ва мурожаатлар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#тиббий_кўрик

Маълумки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган, "Кексалар саломатлиги ойлиги" доирасида тумандаги кекса нуроний отахон ва онахонларнинг саломатлиги чуқурлаштирилган тиббий  кўрикдан ўтказилмоқда.

🏥Бугун, Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси ва Нуроний жамғармаси ҳамкорлигида кўп тармоқли марказий поликлиникада туманимиздаги нуронийлар ЛОР, кардиолог, невропатолог, хирург, офталмолог, уролог, теропевт, гинеколог, УЗИ, ЭКГ, рентген ва бошқа тор доирадаги мутахассислар тиббий  кўригидан ўтказилиб, қон таҳлиллари олинди.
Шунингдек,саломатлик маркази масъуллари томонидан уларга соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилиб, буклетлар тарқатилди.


🚑Бугуннинг ўзида, поликлиникада 100дан ортиқ нуронийларнинг саломатлиги назоратдан ўтказилган бўлса, уй шароитида даволанишга муҳтож кексалар эса, хонадонларида тиббий кўрикдан ўтказилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#инсонпарварлик

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, Жиноят ишлари бўйича Қибрай тумани суди томонидан ўтказилган сайёр суд давомида тумандаги 8 нафар шахсга нисбатан туман ИИБ пробация гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари жазодан озод қилиш юзасидан киритган тақдимномалари қаноатлантирилиб, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш билан алмаштириш нормаси қайд қилинди.

Шунингдек,3 нафар назоратдаги шахс жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юрганлиги сабабли, жазоси, оғирроқ жазога яъни, озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди.

Шунингдек, қонунчилигимизнинг инсонпарварлик тамойиллари асосида жазодан озод этилганлар ўзларига тегишли хулосалар чиқаришлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#tayinlov

Toshkent viloyati hokimligiga birinchi oʻrinbosar tayinlandi.

Ohangaron tumanining sobiq hokimi Abdullayev Abdurasul Neʼmatovich -Toshkent viloyati hokimining birinchi oʻrinbosari lavozimiga tayinlandi.

A. Abdullayev 1968-yil Qashqadaryo viloyati Kitob tumanida tugʻilgan. Maʼlumoti-oliy. 1991-yilda Toshkent xalq xoʻjaligi institutini tamomlagan.

“Shuhrat” medali sohibi

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#Bilasizmi

❗️Nuqsonli tovar sotilganda iste'molchi tovarni boshqasiga almashtirib olishi mumkin

Batafsil infografikalarda

Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot_lotin

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги бинолар мажмуаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новым комплексом зданий Бухарского государственного медицинского института

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#ЭЪЛОН

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлими маълум қилади.

Қибрай тумани Зебунисо маҳалла ҳудудидан ўтувчи
ичимлик сув қувурида носозлик (авария) юзага келганлиги сабабли, бугун, соат 18:00 гача Қибрай марказий ва Улуғбек сув иншоотларида ичимлик сув таъминоти етказиш вақтинчалик тўхтатилди.
Шу сабабдан ушбу вақт давомида, тумандаги Шодлик, Ғ.Ғулом, А.Навоий, Соҳибкор, Беруний ва Ифтихор
маҳаллаларида ичимлик сув босими пасайиши ва баъзи жойларда тўхташи мумкин.

Ҳозирда носозликни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлими ноқулайликлар учун узр сўрайди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

Президент дала четларидан самарали фойдаланиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

Жорий йилдан бошлаб 70 мингдан зиёд фермерларнинг 60 минг гектар бўш дала четларида узум, қовоқ, қовун, тарвуз ва сабзавот экиб, қўшимча 220 минг тонна маҳсулот етиштириш, 600 минг бош парранда ва 300 минг дона асалари оиласини боқиш бўйича катта дастур қабул қилинган.

Лекин айрим вилоят, туман ҳокимлари бунга эътиборсиз қараётгани қайд этилди.

Жумладан, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар Навоийда фақат 31 фоиз, Фарғонада 34 фоиз, Тошкент вилоятида 70 фоиз майдонларга экилган, холос.

Қорақалпоғистонда 16 минг гектар дала четлари мавжуд бўлсада, 5 минг гектар билан чекланган, Наманганда 17 минг гектар ўрнига 3,5 минг, Қашқадарёда 26 минг гектар ўрнига 12 минг, Бухорода 22,5 минг гектар ўрнига атиги 5,5 минг гектар дала четлари ўзлаштирилган.

Шу муносабат билан қишлоқ хўжалиги комплекси раҳбарлари вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бўш дала четларидан самарали фойдаланиш бўйича масъулиятини кучайтириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳар бир ҳудудга мос уруғ ва кўчат навларини танлаб, фермерларга етказиш тизимини яратиш; деҳқонларни дала четларидан самарали фойдаланиш, минерал ўғит ва кимёвий препаратларни ишлатиш кўникмаларига ўқитиш; ҳар бир туманга 4 нафаргача, жами 672 нафар мавсумий агрономларни бириктириб, ойлик иш ҳақи билан таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

Бухоро шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Сув ресурслари йилдан йилга камайиб бораётгани оқибатида озиқ-овқат танқислиги кўплаб давлатларда кун тартибидаги энг асосий масалалардан бирига айланмоқда.

Бундай шароитда мамлакатимизда пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига аҳолига деҳқончилик қилиши учун 200 минг гектар ер майдонлари ажратилди. Натижада:

- 700 минг нафар аҳоли доимий, яна 1,3 миллион нафари мавсумий иш билан таъминланди;

- 605 минг нафар (90 фоиз) деҳқонларнинг даромадлари кўпайди;

- картошка билан ўзини ўзи таъминлайдиган туманлар 112 тага, пиёз билан – 144 тага ва сабзи билан – 146 тага етказилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда 94 та туман ва шаҳар ўзини аҳолисини картошкага бўлган талабини таъминлай олмайди, 62 таси пиёз, 60 таси сабзи, 84 таси гўшт, 139 таси парранда гўшти ва тухумни бошқа ҳудудлардан олиб келади.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#Билдириш

“Toshkent suv ta’minoti” МЧЖ шуни маълум қиладики, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) лойиҳасига асосан URV-2, URV-3 сув иншоотидан янги тортилган ичимлик суви қувури синов тариқасида фойдаланишга топширилмоқда.

Сув қувури тармоғи янги ҳисобланганлиги сабабли, қуйидаги ҳудуд МФЙ истеъмолчилаирдан янги тортилган ичимлик сув тармоғи орқали ичимлик сувини истеъмол қилмасликларини сўраб қоламиз.

✔️Қибрай тумани – “Меҳнат” МФЙ,  “Тараққиёт” МФЙ

✔️Тошкент тумани – “Саноат” МФЙ,  “Мустақиллик” МФЙ, “Қашқарлик” МФЙ

☎️ Диспечерлик хизмати 95 145-01-99

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitterr

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#сайёр_қабул

Туман ҳокими: Сайёр қабуллар давомида йўланган мурожаатлар ижроси йил якунида албатта таҳлил қилинади ва масъулларнинг бу борадаги фаолиятига қонуний баҳо берилади

Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидов режага кўра, Зиёкор маҳалласида сайёр қабул ўтказиб, фуқароларнинг турли соҳалардаги муаммо ва мурожаатларини ҳоким ўринбосарлари ҳамда бўлим ва корхона-ташкилот раҳбарлари билан биргаликда атрофлича ўрганди.

Хусусан,аҳолининг ички йўл таъмири, электр симёғочларни янгилаш, ичимлик суви, субсидия ва кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолар ҳамда коммунал соҳадаги кўплаб мурожаатлар масъуллар билан биргаликда муҳокама қилиниб, уларнинг ижроси юзасидан масъуллар бириктирилди.

Туман ҳокими мурожаатлар юзасидан берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида белгиланган тартибда ҳал этиш учун берилган топшириқлар назоратга олинишини айтиб ўтди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

telegram/ facebook/ Instagram/ Website

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#Bilasizmi

🔰 Aliment ota (ona)ning shaxsan o'zi tomonidan to'lanadi yoki arizasiga ko'ra ish joyida, pensiya, nafaqa, stipendiya va boshqa turdagi mablag' olayotgan joyida to'lanadi.

▶️ Aliment to'laydigan ota (ona) ishlaydigan ish beruvchi yoki pensiya, nafaqa, stipendiya olayotgan joyidagi tashkilot alimentni ularning daromadidan ushlab qolishi va bolaga yetkazishi kerak.

📌 Aliment to'laydigan ota (ona) ish, o'qish, yashash joyi o'zgarganda bu haqida MIBni va aliment olayotgan shaxsni xabardor qilishi shart. Xabardor qilmasa javobgarlik kelib chiqadi.

Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot_lotin

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Азербайджанской Республики Ильхамом Алиевым.

#Mirziyoyev #muloqot #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#жараён

Қибрай тумани Зебунисо маҳалласидан ўтувчи ичимлик сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда

Ноқулайликлар учун "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Қибрай тумани филиали ичимлик суви истеъмолчиларидан узр сўрайди

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#жараён

Қибрай тумани Зебунисо маҳалласидан ўтувчи ичимлик сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.

Ноқулайликлар учун "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Қибрай тумани филиали ичимлик суви истеъмолчиларидан узр сўрайди

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#эътибор

Имконияти чекланган отахонга ногиронлик аравачаси топширилди

Қибрай тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Б.Юсупханов, Байтқўрғон маҳалла раиси ва фаоллари билан биргаликда мазкур маҳаллада яшовчи Адилов Мирюсуф ва Мирсоатларнинг ҳолидан хабар олиш учун уларнинг хонадонига борди.

Шунингдек, юриш имконияти чекланган Адилов Мирсоат акага, ҳомийлар томонидан тақдим этилган замонавий ногиронлик аравачасини топширди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#Бизнес_омбудсман_кундалигидан

Тадбиркорлар виртуал офиси ҳақида эшитганмисиз?

🌐 Website | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#ЭЪЛОН

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлими маълум қилади.

Қибрай тумани Шодлик маҳалла ҳудудидан ўтувчи
ичимлик сув қувурида носозлик (авария) юзага келганлиги сабабли, бугун, соат 17:00 гача Қибрай марказий ва Улуғбек сув иншоотларида ичимлик сув таъминоти етказиш вақтинчалик тўхтатилди.
Шу сабабдан ушбу вақт давомида, тумандаги Шодлик, Ғ.Ғулом, А.Навоий, Соҳибкор, Беруний ва Ифтихор
маҳаллаларида ичимлик сув босими пасайиши кузатилади.

Ҳозирда носозликни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлими ноқулайликлар учун узр сўрайди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#open_budget

✅ "Ташаббусли бюджет" (Опен бюджет) лойиҳасининг 1-босқичида ғолибликни қўлга киритган тумандаги маҳаллалар ва ижтимоий соҳа объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

🚧Хусусан,
Парвоз маҳалласида ҳам
бу каби ишлар давом эттирилиб, "Ёшлик" кўчасининг 1км масофасига бетон ариқлар ётқизилди ва шунча масофа йўл тўлиқ асфалтлаштирилди.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

🏛TOSHKENT VILOYATI YURIDIK TEXNIKUMIGA O'QISHGA MARHAMAT

HUJJAT QABUL QILISH DAVOM ETMOQDA

📩 Qabul jarayoni avgust oyining 1-20 avgust kunlarida davom etadi.

🗳 Hujjatlar topshirish onlayn tartibda ( my.gov.uz portali yoki my.uzbmb.uz sayti orqali) amalga oshiriladi.

📂 Qabul qilinadi: 11-sinf va kasb hunar kollejlari bitiruvchilari.

❌ Qabul qilinmaydi: 9-sinf bitiruvchilari.

📝Test sinovlari quyidagi fanlardan bo‘lib o‘tadi.
- Mutaxassislik fanlari (Huquqshunoslik va Chet tili)
- Majburiy fanlar (Matematika, Ona tili va O‘zbekiston tarixi)

🏛 TOSHKENT VILOYATI YURIDIK TEXNIKUMIDA QABUL PARAMETRLARI: JAMI to'lov kontrakt bo'yicha 190 tani tashkil etadi.
👍 Qabul davlat granti asosida ham amalga oshiriladi.

🔹 Davlat-huquqiy faoliyat-70
🔹 Yuridik xizmat - 70
🔹 Sud-huquqiy faoliyat - 50

🔸Ta’lim shakli: kunduzgi va sirtqi

⌛️ Oʻqish muddati - 2 yilni tashkil etadi

📬 Murojaat uchun:

📲 +998 99 821 16 67
📲 +998 97 740 06 02
📲 +998 94 615 56 22

telegram / Facebook / veb-sayt

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

Президент Шавкат Мирзиёев Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биносини бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новым зданием Бухарского государственного медицинского института имени Абу Али ибн Сино.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #tibbiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

#меҳнат_ярмарка

Меҳнат ярмаркасида фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди

♻️Қибрай туман ҳокимлиги ҳамда туман прокуратураси ташаббуси билан Мажбурий ижро бюроси туман бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Пробация бўлими ҳамкорлигида "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.

🔹"Темир дафтар", "Aёллар ва ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз фуқаролар, алимент тўловчилар, жазони ижро етиш муассасаларидан озод етилган ҳамда доимий ишга эга бўлмаган фуқаролар учун ташкил етилган меҳнат ярмаркасида, тумандаги 30 га яқин корхона-ташкилотларнинг бўш иш ўринлари таништирилган бўлса, тижорат банклари тадбирколик билан шуғулланишлари учун ажратиладиган имтиёзли кредитлари тўғрисида тушунча ва тавсиялар берди.

📝Меҳнат ярмаркаси давомида айрим фуқароларга ўзлари учун муносиб иш жойига жойлашиш ҳамда касб-ҳунарга ўқиш учун йўлланмалар берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

Йиғилишда такрорий экинлар экилиши ҳолатига тўхталиб ўтилди.

Июль ойида йиллик инфляция даражаси 8,9 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотларида эса 10,7 фоизни ташкил қилди. Бу борада картошка, пиёз, ун ва ёғ маҳсулотлари ўтган йилга нисбатан арзонлашгани муҳим омил бўлди.

Лекин, такрорий экин экиш ишлари тўғри ташкил этилмагани боис айрим ҳудудларда сабзи нархи 52 фоизгача ошган; помидор 2 баробар қимматлаган; бодринг нархи 1,7 баробаргача ўсган.

Бундан ташқари, республика бўйича бор-йўғи 44 минг гектарга картошка такрорий экин сифатида экилган.

Йиғилишда бундан буён туман ҳокимлари ҳудудида инфляцияни жиловлашга шахсан жавоб бериши таъкидланди.

- Шу ўринда ҳокимларни қатъий огоҳлантираман. Нархларни жиловлаш тадбиркорларга маҳсулотини мажбурлаб арзон нархларда соттириш ҳисобидан бўлмаслиги керак.

Бу ишлар фақат ва фақат такрорий экинларни кўпайтириш ва маҳсулот ҳажмини ошириш орқали таъминланиши шарт
, - деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati

E-auksion.uz platformasi orqali ko'chmas mulklarni sotib oling!

➖ 1940 ta noturar joy obyektlari (ko'rish)
➖ 1154 ta davlat obyektlari (ko'rish)
➖ 195 ta ko'p qavatli turar-joylar (ko'rish)
➖ 110 ta turar-joy uchastkasi, hovli (ko'rish)
➖ 31 ta qurilishi tugallanmagan binolar (ko'rish)
➖ 10 ta qurilishi tugallanmagan ko'p qavatli turar-joylar (ko'rish)
➖ 33 ta bo'sh yerlar (ko'rish)
➖ 3 ta qurilishi tugallanmagan turarjoy uchastkalari (ko'rish)
➖ 3 ta boshqa turdagi ko'chmas mulklar (ko'rish)
➖ 3 ta "Avtogazta'minot" MCHJga qarashli aktivlar (ko'rish)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал