#TAYINLOV
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli farmoniga muvofiq O‘zbekiston mudofaa vaziri lavozimida ishlab kelgan general-leytenant Kurbanov Baxodir Nizomovich Davlat xavfsizlik xizmati raisi etib tayinlandi.
Shu bilan birga Baxodir Kurbanovga navbatdagi maxsus general-polkovnik harbiy unvoni berildi.
Baxodir Kurbanov 2018-yilning fevralida Toshkent harbiy okrugi qo‘shinlari qo‘mondoni lavozimiga tayinlangan. 2019-yil fevralidan shu kunga qadar O‘zbekiston mudofaa vaziri lavozimida faoliyat yuritib kelayotgan edi.
Manba: Mudofaa vazirligining rasmiy sayti
/channel/mudofaavazirligi
/channel/qibray_sadosi
Агар бирор бир муаммога дуч келсангиз, тўрт нарсани ёдга олиш билан уни енгиллатинг: Бу вақтинчадир, бу тақдиримда ёзилган эди, бундан катта муаммо бўлиши ҳам мумкин эди, бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила тақдирлайди.
🌺
“Ҳикматлар чашмаси”дан.
#Иқтибослар
Одамни жисмонан даволаш учун ухлатиш, руҳан даволаш учун эса уйғотиш зарур.
© Лев Толстой
/channel/qibray_sadosi
#Диққат
❗️Скриншотлар юридик кучга эга бўлди
Ўзбекистонда рақамли материаллар, масалан, мессенжерлардаги скриншотлар, видеоёзувлар ва ёзишмалар судда далил сифатида тан олинадиган қонун расман қабул қилинди.
/channel/qibray_sadosi
#Диққат_танлов
⚡️“Huquq maktabi” танловида ғолиб бўлиб Iphone 16 Pro ютиб олинг!
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида “Huquq maktabi” мобиль иловасини оммалаштириш бўйича танлов эълон қилинди!
Диққат: Адлия органлари ва муассасалари ходимлари танловда иштирок этиши мумкин эмас.
ЭСЛАТМА!
Бир шахс айни вақда ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам танловда иштирок этиши мумкин! Ҳар иккала йўналишда қатнашган айни бир шахс ҳар иккала йўналиш бўйича ҳам ғолиб бўлганида совринларнинг 1 таси берилади, иккинчи йўналиш учун қайта тасодифий танлаш ўтказилади.
“Ой, қоп-қоронғу тунга сабр қилгани учун, кечаларни ёритгучи тўлин, ойдин ойга айланди.
Тиканнинг дўстлигига бардош бериб, чиройли сабр қилгани учун, гулга ҳушбўй ифор ва нафис ранг насиб этди.”
“Бир-бирингиздан ўпкалаб, ранжиш учун баҳоналар қидириш ўрнига, севиб, севилиш учун чоралар қидиринг.”
Мавлоно Румий
Маълум сабабларга кўра олмаган пенсиянгизни 12 ойлигини эмас 24 ойлигини олишингиз мумкин
📌 Бугунги кунда қонунчиликда пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилганлиги белгилаб қўйилган.
🛬 Мисол учун сиз маълум сабабларга кўра чет элга кетдингиз ва 2 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келдингиз.
✅ Шундан сўнг сиз пенсиянгиз тўхтатилган кундан бошлаб 2 йиллик муддатдаги пенсия маблағларингизни олиш ҳуқуқига эга бўласиз.
Бунинг учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
__________
Пенсию, которую Вы не получили по определенным причинам, Вы можете получить не за 12 месяцев, а за 24 месяца.
📌 Законом предусмотрено, что срок выплаты пенсий, начисленных пенсионеру, но не востребованных им, увеличен с 12 месяцев до 24 месяцев.
🛬 Например, Вы по определенным причинам уехали за границу и через 2 года вернулись в Узбекистан.
✅ После возвращения Вы будете иметь право на получение пенсионных средств в течение 2 лет со дня прекращения выплаты пенсии.
Для этого можно обратиться в районные (городские) отделы Пенсионного Фонда.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube |📱 X
#Муносабат
Туғуруқхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар ажратилади
Батафсил: https://uza.uz/posts/659945
/channel/qibray_sadosi
Расул Ҳамзатов. Менинг Доғистоним. Тошкент, 2019.
Дунёда шундай қарғиш-у дуоибадлар борки, эшитсангиз, этингиз жимирлаб кетади.
Алҳазар! Одам боласининг оғзидан бундай қўрқинч сўзлар чиқишига ишонмайсиз. Лек тил суяксиз, тиғи эса қиличдан-да кескир – юракни шундай жароҳатлайдики, чандиғи умрбод битмайди. “Менинг Доғистоним”да даҳшатли бир лавҳа келади:
“Илоё, Яратганнинг ўзи болаларингни она тилида гапиришдан бенасиб этсин! Бир аёл иккинчисини шу сўзлар билан қарғабди”.
Агар шу қарғиш ижобат бўлса, ўша фарзанд тимсолида бутун миллатнинг аҳволини тасаввур қилдим-у кўз олдим қоронғилашиб кетди.
Ажнабий лисонда тили чиққан, она тилини буткул унутган миллионлаб манқуртларни хаёлга келтиришнинг ўзи даҳшат!Расул Ҳамзатов Парижда асли доғистонлик рассом билан танишади. Мусаввир қалбида Ватан соғинчи яшаётгани, бироқ юртига қайтолмаслигини айтади. Шоир Доғистонга келгач, рассомнинг қариндош-уруғларини излаб топади. Қарангки, унинг онаси ҳам ҳаёт экан.
Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади
Жамоавий спорт турлари бўйича “Маҳалла лигаси” ва “Мактаб лигаси” мусобақаларини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.
Жамоавий спорт турлари бўйича миллий лигалар қўллаб-қувватланади. Маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ҳудудий спорт клублари тузилади. “ERP Sport” электрон тизимида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва селекция қилиш жорий этилади
Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Таклифга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади. Жалб қилинган ёшлар сони ҳамда эришилган натижаларга қараб, спорт мактаблари ходимларига устама берилади. Шунингдек, инфратузилмадан келиб чиқиб, муассасалар муайян спорт турларига ихтисослаштириб борилади.
/channel/qibray_sadosi
#TXTY_2024 #ТМТЯ_2024 #TITF_2024
Xalqaro turizm yarmarkasida viloyat tardbirkorlari bir qator kelishuvlarga erishishmoqda
👉 Batafsil
________
At the International Tourism Fair, entrepreneurs of the region reach a number of agreements
👉 In detail
________
На Международной туристической ярмарке предприниматели из Ташкентской области подписали ряд соглашений
👉 Подробно
✅ Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 Instagram✅Facebook 🕊Twitter
Toshkent viloyati Qibray tumani 20 - DMTT "Yulduzcha"guruhi bolajonlari bilan Yonĝin xavfsizligiga rioya qilish qoidalari mavzusida amaliy mashgʻulot oʻtkazildi
/channel/qibray_sadosi
#Кун_ҳақиқати
"Чарчоқ манбаи танада эмас, балки онгда. Сен ўйлаганингдан ҳам кўпроқ нарсани қилишга қодирсан!"
/channel/qibray_sadosi
Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...
Ассалому алайкум!
Динимизда ўз меҳнати билан кун кўриш, оила аҳлини ҳалол луқма билан таъминлаш вожиблиги ҳақида кўплаб ояти карима ва ҳадиси шарифлар бор. Ҳатто шу мақсад билан ҳаракат қилиш улуғ ибодат саналади. Душанба куни эса ана шу қутлуғ ибодатнинг биринчи кунидир.
Бошланган янги ҳафтанинг биринчи куни омадли ва барокатли ўтсин!
/channel/qibray_sadosi
НЕГА ТЕЗ ЧАРЧАЙМИЗ?
Инсон қуйидаги сабабларга кўра тез чарчайди:
✔️ организм учун етарли миқдорда сув ичмаслик;
✔️ яхши нонушта қилмаслик;
✔️ мунтазам равишда фаст-фуд таомлар ейиш;
✔️ атрофдаги тартибсизликлар;
✔️ темир моддаси камлиги боис;
✔️ дам олиш кунлари кеч ухлаганда;
✔️ етарлича дам олмасликда;
✔️ уйқуни қочириш учун қаҳва ичишга одатланганда;
✔️ телефон ва компьютер қаршисида кўп ўтирганда.
Руҳий чарчоқ ва уйқу бузилиши
Миянгиз 21:00 дан 23:00 гача фаол дам олади. Агар сиз соат 23:00 дан кейин ётсангиз, вақт ўтиши билан аста-секин руҳий чарчоқ пайдо бўлади.
Агар сиз соат 23:00 дан 1:00 гача ухламасангиз, унда ҳаётий кучингиз кетади ва асаб тизимининг бузилиши кузатилади.
Уйқу бузилишини белгилари: заифлик, летаргия, оғирлик.
Агар кечаси 1 дан 3 гача ухламасангиз, унда сизда ҳаддан ташқари тажовузкор ғоялар ва асабийлашиш бўлиши мумкин.
Одатда кам ухлаганларда семиришга мойиллик ортади.
/channel/qibray_sadosi
Қалб ғийбати ҳақида эшитганмисиз?
Бу расмда кекса киши қўйларини ғилдиракли қўра билан олиб кетяпти.
Қўйлар учун тўсиқ ясалиб, остига ғилдирак ўрнатилган.
Буни кўрган баъзилар отахоннинг ақли жойидамас, у ноодатий иш қилибди деб ўйлашибди.
Баъзилар отахонни керагидан ортиқ эҳтиёткор, қўйларини ўғри олиб кетишидан шундай сақлаган деб ўйлашибди.
Баъзилар отахонни қўйлари йўлда хатарга учрашидан қаттиқ қўрқиб, васвасага учрабди шекилли деб ўйлашибди.
Бошқалар отахоннинг хаёлига мутлақо келмаган нарсаларни ўйлашибди.
Йўловчилардан биттаси отахондан нега бундай қилганининг сабабини сўраганда, кекса отахон «Қўйларим одамларнинг ўт-ўлан, экинларини еб қўйишидан, инсонларнинг бундан хабари йўқлигидан ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида қўйларим қилган иш учун мен жавоб беришдан қўрқаман» дебди.
Одамлар қандай фикрдаю отахон қандай ўйда.
Инсонлар ҳақида ёмон гумон қилишдан тийилайлик! Зеро, ёмон гумон қалбнинг ғийбатидир.
/channel/qibray_sadosi
#Тошкент_ҳақиқати_минбари
⚡️⚡️ ҚИБРАЙ: БИРДАМЛИК БИЛАН ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига биноан, "Тошкент ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолаларини чоп этилиши белгиланган эди.
Газетанинг 2024 йил 23 ноябрдаги сонида Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижаларига доир " ҚИБРАЙ: БИРДАМЛИК БИЛАН ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.
👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈
@haqiqatonline_24
#Табриклаймиз
Бугун камтарин инсон, меҳрибон устоз, "Qibray sadosi" газетасининг масъул котиби, журналист Матлуба Қосимованинг таваллуд айёми!
Яқинлари, шогирдлари, дўстлари дардини ўзиники сифатида қабул қилиб, чин дилдан қайғурадиган, муаммоларига ечим топишида кўмаклашиб, ўзининг дўстона маслаҳатини аямайдиган Матлуба опа ўзининг ўткир мақолалари, бетакрор ва серқирра асарлари билан танилган ижодкорлардан.
Таҳририятда бугун ўзаро ҳурмат, самимият ва дўстона ижодий муҳит шаклланишига устоздаги қатъият, принцип, самимият ва кучли ирода сабабдир.
Матлуба опа фурсатдан фойдаланиб, Сизни шукрона кунингиз билан чин дилдан табриклаймиз. Дилингиздаги барча эзгу мақсадларингиз ижобат бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз! Оилангиз, яқинларингиз ва биз шогирдларингиз бахтига доимо соғ-омон бўлинг!
#Суратдаги_фалсафа
Эътиборни бўладиган нарсалар кўп бўлган ҳозирги кунда илм олиш ҳам бир машаққат...
/channel/qibray_sadosi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШЛАР УЧУН ХУШХАБАР
❗️"Ватандош картаси"га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкинлиги белгиланди
Президент Қарори (ПҚ-397-сон, 20.11.2024 й.) билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди
🔰 Низом билан юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларга “Ватандош” гувоҳномасини ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби белгиланди.
✅"Ватандош" гувоҳномаси — хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни рағбатлантириш шакли бўлиб, юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган, мамлакатимизнинг бошқа давлатлар билан дўстона муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган, республикада хайрия (меценатлик) фаолиятини амалга ошираётган ватандошларга миннатдорчилик ва ташаккур белгиси ҳамда "Ватандош" картасини олиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.
➡️Вазирлик ва идоралар томонидан таклиф ва ташаббус асосида гувоҳнома бериш бўйича тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш учун Комиссияга тавсиянома киритилади.
🔖"Ватандош" картаси — гувоҳнома асосида 5 йил муддатга (ватандош миллий паспортининг амал қилиш санасидан ошмаган ҳолда) бериладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ID карта шаклидаги ҳужжат;
⚡️Картага эга ватандошларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
➖Ўзбекистон Республикасига ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш;
➖мамлакат ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулкнинг миқдорлари татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди;
➖хорижий фуқарога бериладиган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз меҳнат фаолияти билан шуғулланиш;
➖Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш.
❗️Карта эгаларининг оила аъзоларига (ота-онаси, эр (хотини) ва вояга етмаган фарзандлари) қуйидаги имтиёзлар берилади:
🔹амалдаги виза муддатини узайтиришда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш имконияти билан давлат божи ундирилмасдан кўп марталик виза олиш;
🔹Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш;
🔹вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни давлат божи ундирилмасдан ички ишлар органларида расмийлаштириш ва узайтириш.
/channel/qibray_sadosi
#байрам_муборак
💥22 ноябрь – Халқаро психологлар куни
Барча психологларни бугунги байрам билан табриклаймиз!
Сизга мотивация бериб турадиган, хаётда психолог бўлиб кетган танишларга юбориб, уларни ҳам табриклаб қўйсангиз бўлади 😊
/channel/qibray_sadosi
Qibray tumanida bajarilgan qurilish ishlari raqamlarda
〽️2024- yilning yanvar-oktabr oylarida Qibray tumanida 274 ta qurilish tashkilotlari tomonidan jami 1 329 mlrd so‘mlik qurilish ishlari bajarildi.
Shu jumladan:
🔸Yirik qurilish tashkilotlar itomonidan 514,1 mlrd so‘m
🔸Kichik korxona va mikrofirmalar tomonidan 274,7 mlrd so‘m
🔸 Norasmiy sektor tomonidan 540,2 mlrd so‘mlik qurilish ishlari amalga oshirilgan.
Manba Qibray tuman hokimligi matbuot xizmati
/channel/qibray_sadosi
🇺🇿Республика Маънавият ва маърифат маркази бугун корхона ва ташкилотларда ўтказилиши режалаштирилган
✅сиёсий маърифат соатини тақдим этади
/channel/qibray_sadosi
Гўзаллик, боққан нарсада эмас, боқишингда (нигоҳларингда) бўлмоғи лозим.
Гўзал бўлган, юз кўзи билан кўрганинг эмас,
Кўнгил кўзи билан кўрганингдир.
✍️ Мавлоно Жалолиддин Румий
Янги кун муборак азизлар!!!
/channel/qibray_sadosi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении членов Кабинета Министров Республики Узбекистан"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
"Qibray sadosi" газетасининг мухбири Маҳмуда Исабоеванинг мақоласи "Маърифат" газетасида чиқди
/channel/qibray_sadosi
#Bildirish #Уведомление
VILOYATDA "XAYR-EHSON OʻN KUNLIGI" DEKADASIGA START BERILDI
Joriy yilning 19-noyabridan 29-noyabriga qadar viloyatda "Xayr-ehson dekadasi" hamda "Oʻzbekiston Qizil yarim oy jamiyati viloyat tashkilotining insonparvarlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash xayriya oʻn kunligi" etib belgilandi.
Bu haqda, Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayevning tegishli farmoyishi imzolandi.
Mazkur dekadani oʻtkazishdan koʻzlangan asosiy maqsad – Oʻzbekiston Qizil yarim oy jamiyatini qoʻllab-quvvatlash, favqulodda vaziyatlar yuz bergan holatlarda aholiga toʻlaqonli insonparvarlik ishlarini amalga oshirish hamda buning uchun homiylar tomonidan ixtiyoriy va begʻaraz yordam koʻrsatish ishlarini tashkil qilishdan iboratdir.
Barchani mazkur xayriya aksiyasida faol bo`lishga chaqirib qolamiz!
__________
В Ташкентской области дан старт декаде "10 дней благотворительности"
Период с 19 ноября по 20 ноября текущего года определен как "Декада милосердия и благотворительности" и как "Десятидневка поддержки гуманитарной деятельности Ташкентского областного отделения Общества Красного Полумесяца Узбекистана".
Соответствующее распоряжение подписано хокимом Ташкентской области Зойиром Мирзаевым.
Основная цель проведения данной декады состоит в поддержке Общества Красного Полумесяца Узбекистана, оказания полноценной гуманитарной помощи пострадавшему от стихийных бедствий населению, а также организация безвозмездной и добровольной поддержки со стороны благотворителей.
Призываем всех принять активное участие в этой благотворительности акции!
✅ Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 Instagram✅Facebook 🕊Twitter