2025-yil Navoiy viloyatida “Alisher Navoiy yili” deb e’lon qilinadi.
Prezident Shavkat Mirziyoyev Navoiy viloyatini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish vazifalari yuzasidan bo‘lib o‘tayotgan yig‘ilishda ushbu taklifni berdi.
Bu yil doirasida “Hazrat Navoiyni anglash – o‘zligimizni anglash” mavzusida Prezident sovg‘asi uchun respublika tanlovi tashkil etiladi. Har bir mahalla, maktab, oliygohlar va mehnat jamoalarida “Navoiyxonlik kechalari” o‘tkaziladi.
“Yashil makon” loyihasi doirasida viloyatning shahar va tumanlari, qishloqlarida Navoiy bobomizga atab yangi bog‘lar, so‘lim xiyobonlar, yashil hududlar tashkil etiladi.
Quriladigan Yangi O‘zbekiston bog‘ida Alisher Navoiyga bag‘ishlab memorial muzey tashkil etiladi.
/channel/qibray_sadosi
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қибрай тумани бўлими бугун корхона ва ташкилотларда ўтказилиши режалаштирилган сиёсий маърифат соатини тақдим этади
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг янги таркиби билан танишинг.
/channel/qibray_sadosi
Шунингдек, ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига партиялар рўйхати асосида сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясининг қарори ва унинг иловаси ҳам эълон қилинди.
Telegram | Instagram | Facebook
Марказий Сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда
ЎзАнинг YouTube расмий саҳифасида жонли тарзда кузатинг.
🎥 https://www.youtube.com/live/8_578ocIdl4?si=GiXSGO-QuhIrzpeM
/channel/qibray_sadosi
КОНСТИТУЦИЯ — ТАРАҚҚИЁТ ПОЙДЕВОРИ
➡️ Қибрай тумани ИИВ 2-сонли Тошкент академик лицейида Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари иштирокида “Конституция – тараққиёт пойдевори” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
➡️ Унда Юридик фанлари бўйича фалсафа докторлари Содиқ Юлдашов ва Шерзод Икромов, доцент Икромбек Қўлдашев, майор Алишер Жалолов ҳамда лицей ўқитувчи-талабалари қатнашишди.
Нотиқлар бирма-бир сўзга чиқиб, иштирокчиларга янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун-моҳияти хусусида маълумот беришди.➡️ Иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга маърузачилардан тегишли жавоблар олишди.
#milliy_kontent
⚡️Bizning millatimiz ham, tez kunda uyg‘onadi. O‘zimining milliy adabiyotimiz, mana shunday gazetlarimiz bo‘ladi.
🎬 “Muqimiy” filmidan parcha
/channel/qibray_sadosi
Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 16-умумтаълим мактабида Ўзбекистон миллий университети доценти, таниқли адиб ва шоир Тўлқин Эшбек ва"O‘zbekiston-24"радиоканали халқаро маълумотлар бўлими мудири, устоз журналист Шарофиддин Тўлаганов билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Тадбирни "Yoshlar" радиоканали муҳаррири Гулзебо Иброҳимова олиб борди.
Тўлқин Эшбек ижодкор ўқувчиларга ёзиш, ўз истеъдодини шакллантириш юзасидан муҳим тавсиялар берди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Кубоги
🔴Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи қизлари ўртасида “Мактабгача ва мактаб таълими вазири Кубоги” учун спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича вилоят босқичи ўтказилди
🔰Жараёнларда 152 нафар гимнастикачи қизлар қатнашди. Улар ўзларининг туман ва шаҳарларида юқори кўрсатгичларни қўлга киритишган бўлиб, мазкур вилоят босқичида ҳам жуда яхши натижалар кўрсатишди.
🟢Унга кўра, гуруҳ машқларида,
1-ўрин Олмалиқ шаҳар
2-ўрин Янгийўл тумани
3-ўрин Тошкент тумани
🟢Яккалик машқларида 2017-йил
1-ўрин Олмалиқ шаҳар
2-ўрин Қибрай тумани
3-ўрин Тошкент тумани
🟢Яккалик машқларида 2016-йил
1-ўрин Қибрай тумани
2-ўрин Олмалиқ шаҳар
3-ўрин Бекобод шаҳар
💐Мусобақа ғолибларига “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти минтақавий бўлими томонидан диплом, медал ҳамда эсталик совғалари берилди.
🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
/channel/qibray_sadosi
Ослода трамвай рельсдан чиқиб кетди ва дўконга бориб урилди
Трамвай рельсдан чиқиб кетди ва Ослонинг (Норвегия) асосий кўчасидаги электроника дўконининг ойнасига бориб урилди. Мамлакат полицияси тарқатган баёнотга кўра, тўрт киши жароҳатланди.
/channel/qibray_sadosi
Типратикан Қизил китобга киритилди
The Guardian нашрига кўра, сут эмизувчиларнинг ушбу тури сўнгги йилларда 30 фоизга қисқарган ва табиатимизда ноёблашиб бормоқда.
/channel/qibray_sadosi
🗂 Arxiv ma’lumotlarini onlayn oling!
🧑💻Arxiv ma’lumotlari (Mavzuli so‘rovlarni ijro etish)ni my.gov.uz va uning mobil ilovasi orqali onlayn olish mumkinligidan xabardormisiz?
🌐 Ushbu xizmatga yer va uy-joy ajratish, xususiylashtirish, aholi va tadbirkorlik masalalari bo‘yicha hokimlik qarorlari, turar joy, meros, vorislik, 1941-1945-yillarda O‘zbekistonga evakuatsiya qilingan shaxslar haqida ma’lumotlar olish va boshqalar qamrab olingan.
💰Yagona portal orqali foydalanilganda xizmatlar narxi 10% chegirmasi bilan quyidagicha bo‘ladi:
⏺Alohida faktlar, voqealar, ma’lumotlarni aniqlash (tasdiqlash) – 168750 so‘m;
⏺Turar joylar bo‘yicha ma’lumotnomalar tayyorlash – 168750 so‘m;
⏺Mulk huquqini aniqlash (tasdiqlash) bo‘yicha so‘rovlarga arxiv hujjatidan nusxa berish – 168750 so‘m;
⏺Evakuatsiyani aniqlash (tasdiqlash) bo‘yicha so‘rovlarning arxiv ma’lumotnomasini berish – 337500 so‘m.
❌ Xizmatlardan foydalanishda hech qanday hujjat talab etilmaydi. Barchasi oddiy va oson.
📲 Agar Sizda yuqoridagi xizmat bo‘yicha takliflar bo‘lsa, murojaatingizni ish kunlari soat 9 dan 18 gacha yuborishingiz mumkin.
▶️https://www.youtube.com/watch?v=JwGlXk3qJLc
/channel/qibray_sadosi
#onatilimfaxrim
"QADRING BALAND BOʻLSIN, ONA TILIM!"
O'zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi va Qurolli kuchlar akademiyasi jamoasi
/channel/qibray_sadosi
Сен бу дунёга шунчаки келиб қолганман деб ўйлама.
Сени бу дунёга келишинг албатта бир сирга маъно беришингдир.
Аслида хар инсонни бир сири бир маъноси бўлади.
Аммо у, бу сирни биладими бу маънони топа оладими номаълум.
Ҳеч бир инсон бекордан бекорга яратилмайди.
Фотиҳ Думан
"Сир" китобидан
/channel/qibray_sadosi
Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Зиналар ўтириб, дам олишга мослашмаган. Умрни шу зиналарда беҳуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва ҳаётнинг моҳиятини тўғри англаб етган одам нақадар бахтли!
Ассалому алейкум!
Кунингиз савобли амалларга бой бўлсин илоҳим.
/channel/qibray_sadosi
✅Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифини Навоий шаҳридаги “Uzbekistan hydrogen peroxide” қўшма корхонаси фаолияти билан танишувдан бошлади.
✅Президент Шавкат Мирзиёев Навоийга келгач, саноат тармоқлари учун муҳим хомашё - водород пероксиди ишлаб чиқарувчи корхона билан танишди
✅Президент Шавкат Мирзиёев Кармана туманида барпо этилаётган кимёвий маҳсулотлар технопаркини бориб кўрди.
✅Давлатимиз раҳбари Карманадаги кимёвий технопаркда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди
✅Президент Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги саноат зонасида бўлиб, вилоятдаги саноат корхоналарининг маҳсулотлари ва салоҳияти билан танишди.
✅Президент Навоий вилоятидаги саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди
✅Давлатимиз раҳбари Навоий вилоятида режалаштирилган янги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
✅Навоийда амалга оширилиши режалаштирилган йирик инвестиция лойиҳалари Президентга тақдимот қилинди
/channel/qibray_sadosi
Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори ва унинг иловаси эълон қилинди.
Читать полностью…#Hokim_qarori #Governor's_resolution #Решение_хокима
Viloyatda 2025-yil hosili uchun kuzgi boshoqli don ekinlari navlarini hududlarning tuproq-iqlim sharoitini hisobga olgan holda joylashtirish, belgilangan muddatlarda ekish va parvarishlash ishlarini tashkil etish, buning uchun zarur boʻlgan moddiy-texnika resurslarini oʻz vaqtida va toʻliq yetkazib berish, boshoqli don ishlab chiqarish hajmini koʻpaytirish, fermer xoʻjaliklari va gʻallachilik klasterlari manfaatdorligini oshirish hamda qoʻllab-quvvatlash maqsadida, boshoqli don ekinlari joylashtirishning maqsadli koʻrsatkichlari tasdiqlandi.
👉 Batafsil
__________
To allocate autumn cereal crop varieties for the 2025 harvest, regional target indicators have been approved based on the soil and climate conditions of each area. These indicators aim to organize the timely planting and maintenance of crops, provide the necessary material and technical resources in full and on time, increase cereal production volumes, and support and enhance the interests of farms and grain clusters
👉 In detail
__________
В Ташкентской области для получения хорошего урожая в 2025 году утверждены показатели распределения посевов сортов зерновых культур, исходя из почвенно-климатических условий регионов, организации своевременных посевных и других работ, своевременная и полная подача необходимых для посевной кампании материально-технических ресурсов, повышения урожайности зерновых культур, в целях повышения заинтересованности фермерских хозяйств и зерновых кластеров, а также их
👉 Подробно
✅ Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 Instagram✅Facebook 🕊Twitter
Бугун туманимиздаги 4-мактабда "Жадидлар изидан" танловининг туман босқичи бўлиб ўтмоқда.
/channel/qibray_sadosi
Инсоннинг ҳар ерда ризқи бор.
Ризқ Ўзидан.
Бугун ҳам аслида ризқ.
Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...
🕊
Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Хайрли тонг! Пайшанба кунингиз файзли, барокатли, хурсандчиликка тўла бўлсин!
/channel/qibray_sadosi
#rasmiy_munosabat
Ijtimoiy tarmoqlari orqali Qibray tumanidagi pedagoglarning bepul tibbiy ko'rikdan o'tishdagi muammolari yuzasidan quyidagilarni ma'lum qilamiz
Hozirda mazkur holat bo'yicha soha mas'ullari tomonidan o'rganish ishlari olib borilmoqda. O'rganish natijalari bo'yicha kelgusida qo'shimcha ma'lumotlar beriladi.
✍️ Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati
/channel/qibray_sadosi
❗️Штатлар ўзгаришига оид янги Фармон имзоланди
“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармон билан:
➖ вазирликлар (21 та), қўмиталар (14 та), агентликлар (26 та) ва инспекцияларнинг (9 та) ягона рўйхати (жами 70 та) тасдиқланди;
➖ республика ижро этувчи ҳокимият органлари жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 53 560 та этиб белгиланди.
Шундан:
➖ давлат бюджети ҳисобидан — 49 105 та;
➖ бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан — 4 455 та.
/channel/qibray_sadosi
#Мулоҳаза
Бир донишманддан "заҳар нима?" деб сўрашибди.
Донишманд шундай жавоб берибди:
— Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон ҳам.
Ҳаётнинг моҳияти - мувозанат ва хотиржамликни бир маромда сақлай олишдир. Бунинг учун ҳамма нарса меъёрида бўлиши керак.
Кунингиз мазмунли, вақтингиз баракали бўлсин!
/channel/qibray_sadosi
#Ҳуқуқингизни_биласизми
Вафот этган фуқаронинг жамғарилган пенсия маблағлари мерос сифатида қолдириладими?
Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда мерос сифатида ўтади ва меросхўрга бир йўла тўлиқ ҳажмда тўланади./channel/qibray_sadosi Читать полностью…
❗️Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан:
2024/2025-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.
❗️Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилишлари сўралади.
/channel/qibray_sadosi
#Назм_вақти
КЎЧАЁТГАН ҚУШ
Абдунаби Ҳамро ижодидан
(Шеърни шоирнинг ўзи ўқиган)
/channel/qibray_sadosi
Ҳарбийлар “Заковат” ўйинида баҳслашдилар
Қибрай тумани ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ва ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Заковат” ўйини ўтказилди. Унда Миллий гвардия ходимлари ва ДХХ ЧҚ аскарлари ўзаро беллашишди.
Ҳар бир раундда берилган саволлар иштирокчи жамоалар томонидан қизғин равишда муҳокама қилинди.
Муросасиз рақобат руҳида кечган баҳслар якунида ғолиб жамоага ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
- Ушбу ўйинни ўтказишимиздан кўзланган мақсад ҳарбий хизматчиларнинг билимларини бойитиш, дунёқарашларини кенгайтиришдан иборат, - дейди ДХХ ЧҚ 3- даражали сержанти Мамуржон Рахмонов