Сенинг дунёда бўлишлигинг бир тушга ўхшайди.
Йўлчиликни сен бажарсанг ҳам, маконни тақдир белгилайди...
Иссиқни ва совуқни тўхтатишга сен қодир эмассан. Тақдирнинг битгани сен учун тезда келиб-кетади.
Тақдир қулфи жудаям каттадир. Уни фақатгина Аллоҳ очади. Шу сабабдан сен Унга таслим бўл, Унинг ризосига маҳкам ёпиш. Коинотнинг ҳар зарраси калит бўлса ҳам, ҳеч бир ишга ярамайди. Чунки қазо-қадар қулфини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким очолмайди.
Мавлоно Румий
Кунингиз баракали ўтсин!
/channel/qibray_sadosi
#Жараён
Электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш борасида амалий ишлар давом этмоқда
Қибрай туманидаги кўплаб маҳаллаларда электр энергияси билан боғлиқ муаммоларга ижобий ечим топилмоқда.
Шунингдек, туманнинг "Маърифат" маҳалласидаги эскирган симёғочлар ўрнига 25 дона бетон устунлар ўрнатилди.
Тумандаги "Ёнариқ"," Янги Ўнқўрғон", "Бирлик", " Чинобод", "Оқ Олтин" ва "Беруний" маҳаллаларида ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, мазкур маҳаллаларда аҳолининг кўплаб эътирозларига сабаб бўлиб келаётган электр энергиясидаги узилишларни олдини олиш мақсадида 6 та қўшимча юқори кучланишли трансформаторлар ўрнатилиб, 8 км узунликда СИП кабели тортилган бўлса, 212 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди ҳамда ҳаво электр тармоқлари реконструция ва модернизация қилинди.
/channel/qibray_sadosi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БРИКС мамлакатлари саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрига жўнаб кетди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вылетел с рабочим визитом в город Казань для участия в мероприятиях саммита стран БРИКС.
#Mirziyoyev #tashrif #saamit #BRIKS
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Сайлов2024
Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутатлигига 8-Дўрмон сайлов округидан номзод Мирносир Мирюнусов "Бирлик" маҳалласида учрашув ўтказиб, сайловчиларни сайловолди дастури билан таништирди.
Ҳудудларда сайловга оид тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Номзодлар ўз тарғибот тадбирлари тўғрисидаги маълумот(сурат, матн)ларни @GNMuzaffarovna манзилига юборишлари мумкин. Каналда эълон қилинади.
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутатлигига 19-Фаровон сайлов округидан номзод Зарнигор Содиқова сайловчилар билан учрашиб, сайловолди дастурлари билан таништирди.
Ҳудудларда сайловга оид тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Номзодлар ўз тарғибот тадбирлари тўғрисидаги маълумот(сурат, матн)ларни @GNMuzaffarovna манзилига юборишлари мумкин. Каналда эълон қилинади.
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутатлигига 11-Зебинисо сайлов округидан номзод Фарход Мирахмедов, "Зебинисо" маҳалласида аҳоли билан учрашиб, ҳудуддаги муаммолар ва уларни ечими тўғрисида гаплашиб олди. Сайловчиларни 27 октябрда бўлиб ўтадиган сайловда фаол қатнашишига ва ўзи муносиб деб билган номзодга овоз беришга чақирди.
Ҳудудларда сайловга оид тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Номзодлар ўз тарғибот тадбирлари тўғрисидаги маълумот(сурат, матн)ларни @GNMuzaffarovna манзилига юборишлари мумкин. Каналда эълон қилинади.
/channel/qibray_sadosi
#Туғилган_кун
Нурли тонглар, мунаввар кунлар,
Хар бир кунинг шодликда ўтсин.
Севинчларга тўлганда диллар,
Тавваллуд кун муборак бўлсин!
Хеч бўлмасин қалбда ғам, тугун,
Атрофингда дўстлар жам бўлсин.
Кулиб яша, хамиша хар кун,
Таваллуд кун муборак бўлсин!
Севимли жияним Абдурашид туғилган кунинг билан табриклайман! Оиламиз номидан сенга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва оилавий хотиржамлик тилайман. Касбий фаолиятинда муваффақиятлар ёр бўлсин!
Эзгу тилаклар билан тоғанг Баҳодир Каратаев.
"Qibray sadosi" газетаси ёки каналида табрик йўллаш учун @GNMuzaffarovna манзилига мурожаат қилинг.
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
"Адолат" партияси номзоди Қибрай туманида сайловчилар билан учрашди
▶️ Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Гулнора Аҳмедова Қибрай туманидаги "Фаровон" маҳалласида сайловчилар билан очиқ мулоқотда бўлди.
🌐/channel/ToshvilADOLATSDP
/channel/qibray_sadosi
Самарқанд шаҳрида 22 октябрь куни Ўзбекистон-Қозоғистон VI ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигида ўтган форумда икки мамлакатнинг барча ҳудудлари вакиллари ҳамда унинг доирасидаги давра суҳбатида 200 га яқин тадбиркор иштирок этди.
Ҳудудлар раҳбарлари ва тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга қулай шароит яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган форумда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрли дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб, барча соҳаларда ижобий ўсиш кузатилаётгани таъкидланди.
Ўзаро муносабатлар шундай юқори даражага кўтарилишида, Давлатларимиз Раҳбарлари ўртасидаги дўстона ва ишончли алоқалар муҳим омил бўлаётгани алоҳида қайд этилди.
Facebook | Instagram
#Ибрат
Битта хатоинг бутун бир ҳаётингни барбод қилиб юбориши мумкин...
/channel/qibray_sadosi
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
/channel/dbacademy
/channel/qibray_sadosi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-978-сон, 21.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
🔰 Қонунга кўра, Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
✔️Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
/channel/qibray_sadosi
Электрон овоз бериш қандай амалга оширилади?
Электрон овоз бериш онлайн овоз беришдан фарқ қилади.
Батафсил видеода танишинг👆
/channel/qibray_sadosi
Бадантарбия қилиш, югуриш, велосипед ҳайдаш каби одатлар тарғиб қилиниши лозим
Спорт вазирлигига 30 ёшдан катта аҳолини оммавий спорт билан қамраб олиш дастурини йўлга қўйиш топширилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648030
/channel/qibray_sadosi
Америкалик тадбиркор ўзбек тилида Ўзбекистонликларга миннатдорчилик билдирди
/channel/qibray_sadosi
#жараён
Маҳаллаларда электр таъминоти тизимини яхшилаш чоралари кўрилмоқда
➡️Қибрай тумани "Беруний" маҳалласида белгиланган дастур доирасида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш ва узилишларни олдини олиш мақсадида туман электр таъминоти корхонаси томонидан 40 та эскирган симёғочлар темир-бетон устунга алмаштирилиб, 1,1 км масофада СИП кабеллар тортилмоқда.
➡️Шунингдек, Қибрай тумани 4-секторга қарашли "Оқ олтин" маҳалласидаги паст кучланишли трансформатор юкламасини камайтириш ва аҳолига узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш мақсадида 400 КВА қувватли трансформатор ўрнатилди.
➡️Жумладан, ҳаво электр тармоғи реконструкция қилиниб, 1,1 км узунликда СИП кабель тортилди.
/channel/qibray_sadosi
#saylov_2024 #targ‘ibot #joylashuv
📱 “Saylov uchastkasi manzilini aniqlash” xizmatidan foydalanish tartibi bo‘yicha videoyo‘riqnoma
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутатлигига 22-Узумзор сайлов округидан номзод Ўткир Норалиев "Оқ олтин" маҳалласида учрашув ўтказиб, сайловчиларни сайловолди дастури билан таништирди.
Ҳудудларда сайловга оид тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Номзодлар ўз тарғибот тадбирлари тўғрисидаги маълумот(сурат, матн)ларни @GNMuzaffarovna манзилига юборишлари мумкин. Каналда эълон қилинади.
/channel/qibray_sadosi
23-октябрь – Ўзбекистон Республикаси ЮНEСКОга аъзо бўлган кун.
Ўзбекистон ЮНEСКОга 1993-йилда мустақил давлат сифатида аъзо бўлган ва бу Ташкилот билан унинг ҳар бир соҳадаги ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. Республикада қилинаётган ишларни кўриб, 1997-йилда Ташкилотга аъзо мамлакатлар Ўзбекистон Республикасини 4 йилга Бошқарув Қўмитага бошқарув органига сайлаган. Шу йўсинда, 2009-йилдан 2013-йилгача Ўзбекистон ЮНEСКОнинг Бошқарув Қўмитасига аъзо сифатида қайтатдан сайланган.
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ПАРТИЯ ФАОЛЛАРИ МАҲАЛЛАЛАР БЎЙЛАБ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРМОҚДА
/channel/qibray_sadosi
🌐/channel/ToshvilADOLATSDP
Саховат ва ҳимматда оқар дарё каби бўл.
Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл.☀️
Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл.
Ғазаб ва жаҳлда ўлик каби бўл.
Тавозе ва камтарликда тупроқ каби бўл.
Бағри кенглик ва меҳрда улкан денгиз каби бўл.🌊
Аслинг каби кўрин ё кўринганинг каби бўл.🌼
Жалолиддин Румий
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!
Чин дилдан қилган дуоларингиз ижобат бўлсин!
/channel/qibray_sadosi
📚 Kitoblar haqida siz bilgan va bilmagan qiziqarli ma’lumotlar
🟥Dunyo bo‘yicha kitoblarning asosiy qismini 45 yoshdan oshganlar sotib olishadi.
🟥Dunyodagi eng mashhur kitob o‘g‘risining ismi – Stiven Blumberg. U 270 ta kutubxonadan 23000 nodir kitoblarni o‘g‘irlagan. Uning kutubxonasining narxi 20 million dollardan oshadi.
🟥Mashhurlikda Agata Kristining oldiga tushadigan detektiv yozuvchi hali-beri topilmadi. Uning asarlari 50 dan ortiq tillarda hamon chop etilmoqda. Nashr etilgan kitoblari nusxasi 2 milliarddan ziyod.
🟥Dunyoda eng katta lug‘at kitob “Nemis lug‘ati” (“Deutsches Worterbuch”) bo‘lib, u 33 jild va 34519 betdan iborat.
🟥Dunyodagi eng og’ir kitob Britaniya muzeyida saqlanuvchi XVII asrga oid geografik atlasdir. Uning bo‘yi 1,9 metr, og‘irligi 320 kilogramm.
🟥Dunyoda eng katta gonorar Rim imperatori Mark Avreliy tomonidan shoir Oppianga to‘langan. Baliq tutish va ov haqidagi ikki dostonining har bir satri uchun 1 oltin tanga hadya qilingan. Uning ikki dostoni 20000 baytdan iborat.
🟥Aksariyat kitoblarning 18-betidayoq unga bo‘lgan qiziqish yo‘qoladi ekan.
Siz kitob va kutubxonalar haqida yana qanday qiziqarli faktlarni bilasiz? Kommentlarga yozib qoldiring.
/channel/qibray_sadosi
#Ҳазил
Илон Маск: Хитой ҳеч қачон менинг технологияларимни кўчира олмайди.
Хитой: (расмга қаралсин!))
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
Қибрай туман 15-Янгийўл округидан депутатликка номзод Гулнора Тўхтаназарова "Янги Ўнқўрғон" маҳалласида фаол аёллар билан учрашув ўтказиб, сайловчиларни сайловолди дастури билан таништирди.
Ҳудудларда сайловга оид тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Номзодлар ўз тарғибот тадбирлари тўғрисидаги маълумот(сурат, матн)ларни @GNMuzaffarovna манзилига юборишлари мумкин. Каналда эълон қилинади.
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
Қибрай туман 11-Зебинисо округидан депутатликка номзод Фарҳод Мирахмедовнинг ишончли вакиллари "Зебинисо" маҳалласида тарғибот ишларини олиб бориб, сайловчиларни 27 октябрда бўлиб ўтадиган сайловда фаол қатнашиши ва ўзи муносиб деб билган номзодга овоз беришга чақирди.
Ҳудудларда сайловга оид тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Номзодлар ўз тарғибот тадбирлари тўғрисидаги маълумот(сурат, матн)ларни @GNMuzaffarovna манзилига юборишлари мумкин. Каналда эълон қилинади.
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлигига Халқ демократик партиясидан номзод Малика Қодирхонова ҳамда Қибрай туман 15-Янгийўл сайлов округидан Ҳалқ депутатлари Қибрай туман Кенгашига депутатлигига номзод Гулнора Тўхтаназарова бир гуруҳ туман аҳолиси билан учрашиб, сайловолди тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бордилар.
Ҳудудларда сайловга оид тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Номзодлар ўз тарғибот тадбирлари тўғрисидаги маълумот(сурат, матн)ларни @GNMuzaffarovna манзилига юборишлари мумкин. Каналда эълон қилинади.
/channel/qibray_sadosi
AOKA direktori Asadjon Xodjayevga ko‘ra, hozirda Axborot kodeksi loyihasining to‘rtinchi varianti ustida ish olib borilmoqda. Loyiha 2025-yil fevralida jamoatchilik muhokamasiga qo‘yiladi, so‘ng parlamentga kiritiladi. “Biz Axborot kodeksini hamma bilan kelishgan holda qabul qilishimiz kerak”, — dedi u.
https://www.gazeta.uz/oz/2024/10/20/axborot-kodeksi/
/channel/qibray_sadosi
Одам бахтли бўлиш учун тақдирдан рози бўлишни ўрганиши керак. Агар тақдирдан рози бўлмасанг, борига қаноат қилмасанг, қасрларда ҳам ҳаловат топмайсан. Агар розилик билан қаноатинг бўлса, кулбада ҳам роҳат қиласан. Доим тақдирдан рози бўлинг, доим борига қаноат қилинг!
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
Бошланган янги кун муборак азизлар
/channel/qibray_sadosi