#Сайлов2024
Қибрай туман 21-Бурота сайлов округидан депутатлика номзод Камилова Шоира "Мустақиллик" ва "Ўткир" маҳаллалари ҳамда тиббиёт муассасасида учрашув ўтказиб, сайловчиларни сайловолди дастури билан таништирди.
Ҳудудларда сайловга оид тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Номзодлар ўз тарғибот тадбирлари тўғрисидаги маълумот(сурат, матн)ларни @GNMuzaffarovna манзилига юборишлари мумкин. Каналда эълон қилинади.
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
Қибрай туман 20-Чинобод сайлов округидан депутатликка номзод Ротова Анна "Бўстон" маҳалласида учрашув ўтказиб, сайловчиларни сайловолди дастури билан таништирди.
/channel/qibray_sadosi
Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик
—
Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекского языка
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Қадринг баланд бўлсин она тилим
21-октябрь Ўзбек тили байрами куни
/channel/qibray_sadosi
ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ
➡️Қибрай тумани “Туркистон” маҳалласида жойлашган 43-ўрта таълим мактабида 21 октябр “Ўзбек тили байрами" га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда ДХХ чегара қўшинлари аскарлари ва мактаб жамоаси иштирок этди.
Байрамга меҳмон сифатида таклиф этилган “N” ҳарбий қисм 3-даражали сержанти Мамуржон Рахмонов
Ўзбек тили халқимизнинг миллий ва мустақил давлатимиз тимсоли, бебеҳо маънавий бойлигимиз эканлиги хусусида ўз фикрларини билдирди.➡️Ўқувчи ёшлар томонидан ижро этилган она тилимизни тараннум этувчи шеърлар ва куй-қўшиқлар байрамга ўзгача кўтаринки руҳ бағишлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди.
/channel/qibray_sadosi
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолияти ҳамда циркуляр иқтисодиёт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишади.
/channel/qibray_sadosi
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Мана бир тун бағрини ёриб-тонг отганини кўрдингиз-демакки, умрнинг қоронғу йўлакларидан сўнг, ёруғликка очилувчи эшикларни ҳам албатта топасиз...
Демак умид қиламиз.
Иншааллоҳ ҳаммаси кўнгилдагидан ҳам аъло бўлади.
Ҳали жуда кўп қувончли кунлар келади...🌷
Хайрли тонг
/channel/qibray_sadosi
Оилавий муаммоларда энг аввало аёлнинг қусурларига кўзимиз тушади. Худди суратдаги аёлнинг кемтик тишларига қарагандек синчиклаб, бироз жирканиб қараймиз.
Одатда, эркакнинг қусурларига унчалик эътибор қилмаймиз. Худдики, суратдаги эркакнинг олти бармоқли эканига ва қулоқлари кўринмаётганига эътибор бермаганимиздек...
Ваҳоланки, қарс икки қўлдан чиқади...
/channel/qibray_sadosi
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!🦋💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликларни устида қилсин!
🌹🌼Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, касаллар дардига даво, беморларга шифо берсин!
🌷Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.
/channel/qibray_sadosi
#Саводхонлик
Ходимларни саводига эътиборли бўлиш керак. Акс ҳолда мижозлар юз ўгириши ҳеч гап эмас.
/channel/qibray_sadosi
Жаҳон банки Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётлардан бирига айланишини прогноз қилмоқда.
/channel/qibray_sadosi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент Фармойиши қабул қилинди
⚡️ Унга кўра, Конституциянинг 32 йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш учун “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар самарали ташкил этилади.
✅ Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури ҳамда ташкилий қўмита тасдиқланди.
🗂 Байрамни бугунги давр руҳига ҳамоҳанг тарзда нишонлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади:
➖янгиланган Конституциямиз мазмун-моҳияти ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий устувор йўналишлари доирасида белгиланган туб ислоҳотлар ҳақида маҳаллалар, таълим ва меҳнат жамоаларида маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;
➖сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва ролини ёритиш;
➖“Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб бериш;
➖мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш;
➖“Конституция ойлиги” доирасида умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини ўтказиш.
/channel/qibray_sadosi
Men ko‘p eshityapman muloqotlarda “kerak emas, axborot texnologiyalari bor, jurnalam kerak emas, gazeta ham kerak emas”. Bu noto‘g‘ri yo‘nalish. Hamma narsaning o‘z o‘rni bor. Kompyuterning ham o‘z o‘rni bor, jurnalning ham o‘rni bor, gazetaning ham o‘rni bor. Boshqacha yo‘lni tutish hozircha mumkin emas. Biz bunga tayyor emasmiz”, deydi Shavkat Mirziyoyev.
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
Қибрай туман 21-Бурота сайлов округидан депутатликка номзод Камилова Шоира ва 4-Хўжақўрғон округидан депутатликка номзод Худайқулов Авлақул билан "Чинобод" маҳалласида учрашув ўтказиб, сайловчиларни сайловолди дастурлари билан таништирди.
Ҳудудларда сайловга оид тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Номзодлар ўз тарғибот тадбирлари тўғрисидаги маълумот(сурат, матн)ларни @GNMuzaffarovna манзилига юборишлари мумкин. Каналда эълон қилинади.
/channel/qibray_sadosi
“Нега қиммат, доллар ошдими?” — АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўзбек тилида гапириб бозорлик қилди
Дипломатик миссия Ўзбек тили байрами муносабати билан ўзбекистонликларга ноодатий табрик тайёрлаган.
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
Қибрай тумани 11-Зебинисо сайлов округи, Халк демократик партиясидан номзод Фарход Мирахмедов аҳоли билан учрашиб ҳудуддаги муаммолар ва уларни ечими тўғрисида гаплашиб олинди. Сайловчиларни 27-октябрда сайловларда фаол қатнашишига ва узи муносиб деб билган номзодга овоз беришга чақирилди.
/channel/qibray_sadosi
Президент Шавкат Мирзиёев маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларининг тақдимоти билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проектов по переработке бытовых отходов, производству электроэнергии и продукции из них.
/channel/qibray_sadosi
Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.
1989 йилнинг 21 октябрь куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 10-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Қонунга асосан, 21-октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган.
Қибрай садоси жамоаси барча юртдошларимизни Ўзбек тили байрами куни билан табриклайди
/channel/qibray_sadosi
📚 Ироқдаги китоб бозорлари кечқурун китобларни кўчаларда қолдиришади, чунки улар айтишадики:
"Китобхон ўғирламайди, ўғри эса китоб ўқимайди."
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
Ҳалқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутатлигига 6-Жомий сайлов округидан деутатликка кўрсатилган номзод Фарида Акбарованинг Абдурахмон Жомий маҳалласи сайловчилари билан учрашиб, ўз сайловолди дастурлари билан таништирди
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
Қибрай тумани 11-Зебунисо сайлов округи, Халқ демократик партиясидан номзод Фарход Мирахмедов маҳалла фаоллари билан учрашиб, сайловолди дастури билан таништирди.
Шунингдек, ҳудуддаги муаммоларни ҳам атрофлича ўрганди.
/channel/qibray_sadosi
#Саховат
Қибрай тумани 11-Зебинисо сайлов округи, Халқ демократик партиясидан номзод Фарход Мирахмедов ташабуси билан тумандаги ижтимоий химояга муҳтож аҳолига бепул тиббий хизмат ташкил этилди.
/channel/qibray_sadosi
ЧЕГАРАЧИ ЙИГИТЛАРИМИЗ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН!
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова туманимизда жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ДХХ Чегара Қўшинлари билан ҳамкорликда “Ватаним” номли қўшиғига клип суратга олди.
Шунингдек, чегарачи йигитларимизнинг оила-аъзолари билан давра суҳбати ўтказди.
Хонанда учрашув иштирокчиларига ўз ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида гапириб берди. Хусусан, суҳбат давомида Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлиги, миллий армиямиз билан фахрланиш, юрт хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғуларини шакллантириш лозимлиги таъкидланди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қибрай тумани бўлими бугун корхона ва ташкилотларда ўтказилиши режалаштирилган сиёсий маърифат соатини тақдим этади
/channel/qibray_sadosi
Ҳаттоки кўзёшларнинг ҳам вазифаси бор – ортидан кeлгувчи табассум учун жойни поклайди...!
💦
Мавлоно Румий
Янги кун муборак азизлар!
/channel/qibray_sadosi
#eʼlon
#sayyor_qabul
Hurmatli fuqarolar!
Bugun, 17-oktabr kuni soat 16:00da Qibray tumani sektor rahbarlari boshchiligida “Do’rmon” madanaiyat saroyida sayyor qabul o’tkaziladi.
Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati
/channel/qibray_sadosi