#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Сунъий интеллект технологиялари ривожлантирилади
“Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-358-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди:
🔘Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш бўйича эришиш лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар, шу жумладан:
🔹сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;
🔹ЯИДХП (my.gov.uz) да сунъий интеллект асосида кўрсатилаётган хизматлар улушини 10 фоизга етказиш;
🔹сунъий интеллект йўналишида фаолият юритувчи илмий лабораториялар сонини 10 тага етказиш ҳамда юқори қувватли ҳисоблаш серверларини ишга тушириш;
🔹Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида (Government AI Readiness Index) Ўзбекистонни биринчи 50 та ўриндаги давлатлар қаторига киришига эришиш.
🌐 2025 йил 1 сентябргача лойиҳалар ва илмий-амалий тадқиқотларни зарур маълумотлар билан таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча ахборот хавфсизлиги чораларини кўрган ҳолда “катта маълумотлар” базаси яратилади.
🖥 2026 йил 1 майгача сунъий интеллект технологияларини жорий этиш лойиҳалари доирасида маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган ҳисоблаш қувватлари ишга туширилади.
/channel/qibray_sadosi
#bildirish
Qibray tuman elektr ta'minoti ma'lum qiladi
Kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ko’rish maqsadida P/St Qibray 35/6 da ta’mirlash ishlari olib borilayotganligi sababli, quyidagi mahallalarda bugun, soat 15:00 gacha Beruniy,Uymaut,Baytqo’rg'on, Zebuniso, Qipchoq, Hosildor, Olmazor, G'ofur G'ulom va Yangiobod mahallalarida elektr ta’minotida uzilish boladi.
Noqulayliklar uchun Qibray tuman elektr ta'minoti iste'molchilardan uzr so‘raydi.
Dispetcherlik xizmati:
☎️70/202-07-15; 95/014-11-54
✍️ Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati
/channel/qibray_sadosi
#Диққат_танлов
"Qibray sadosi" газетаси таҳририяти: Биз "Qibray sadosi" га обуна бўламиз! — сарлавҳаси остида газетамизни ўқиётган муштарийлар фотосурати учун танлов эълон қилади.
Энг яхши расмлар газетамизнинг биринчи саҳифасида чоп этилади.
Мурожаат учун манзил: @GNMuzaffarovna
/channel/qibray_sadosi
Томоқ оғриғининг оддий ечими
✅ Бир пиёла қайноқ сувга 0,5 чой қошиқдан туз ва 0,5 чой қошиқ истеъмол содаси солиб аралаштирилади. Сўнггида 2 томчи йод томизилади.
Бу аралашмада уйқуга ётишдан олдин томоқ чайиб ётилади.
✅ Бир неча маротаба муолажадан сўнг натижа яққол намоён бўлади
Сақлаб олинг ва яқинларга улашинг!
/channel/qibray_sadosi
✅ Бугундан республика бўйлаб сайлов участкалари соат 9:00 дан муддатидан олдин овоз бериш учун очилади.
✔️ Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
🗳 Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.
/channel/qibray_sadosi
🍃Ўтмишнинг эшикларини ёпинг ва ўтмиш учун вақт йўқотманг!
Бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикри билан қизиқманг!
Бахтни бировдан кутманг, ўзингиз яратинг!
🌱Табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг!..
/channel/qibray_sadosi
Яқинда боғдорчилик бўйича янги тизим жорий қилинди.
Оҳангарон ва Бўстонлиқда 1 минг гектардан адир ва тоғ олди ерларида малина ва голубика плантациясини, Паркентда 2 минг гектар ва Оҳангаронда 1 минг гектарда узум ва гилос боғларини ташкил қилиш имкониятлари кўрсатиб ўтилди.
Бунда, 5 минг аҳолини, айниқса камбағал оилалардан бўлганларни даромадли қилиш мумкин.
Мутасаддиларга бир йилда 2,2 минг гектар боғ ва токзорни янгилаш, Ангренда анор шарбатини ишлаб чиқаришни бошлаш, Оҳангарон туманида олхўрини қайта ишлаш қувватини яратиш топширилди.
Умуман, вилоятни боғдорчилик бўйича намунали ҳудудга айлантириб, экспортни 300 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.
Facebook|Instagram|X
Кеча Зангиота туманида Сингапур билан ҳамкорликда ташкил қилинган эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи "TRT" корхонаcи фаолияти билан танишилди.
Корхонада енгил ва юк ташувчи автомобилларни юриш, трансмиссия ва бошқарув тизимлари учун 1 мингдан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади.
Корхонани ўзида техник текширув ва синовларни ўтказиш учун лаборатория ҳам ташкил қилинган, халқаро сифат менежменти сертификати ҳам мавжуд.
Бундай корхоналарни “Ўзавтосаноат”, Навоий ва Олмалиқ комбинатлари билан кооперациясини кучайтириб, импортни қисқартириш бўйича тизимли ишлаш кераклиги қайд этилди.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда Тошкент тумани вилоят аҳолисига уй-жой қуриш учун асосий база бўлиши кераклиги қайд этилди.
Шунингдек, Тошкент тумани орқали Қозоғистондан кунига 44 минг одам, жумладан 2-2,5 минг хорижий туристлар ўтиб қайтади.
Мутасаддиларга “Шифобахш сувлар” ҳудудидан яна 5 та санаторий қуриш учун жой топиб, аукционга чиқариш, Шифобахш сувлар кўчасини кенгайтириб, атрофида йирик савдо, спорт ва кўнгилочар марказлар, кўп қаватли уйлар қуриш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш топширилди.
Пойтахтдаги корхоналарга вилоятдаги қурилиши тўхтаган объектларга кўчиб ўтишни таклиф қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Анча вақтдан бери сотилмаган 70 та объект пойтахтдаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлашга берилади. Шарти – ишчиларнинг 50 фоизи камбағал оиладан бўлиши керак.
Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилоятини ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бошланди.
Давлатимиз раҳбари сўнгги етти йилда барча ҳудудлар сингари Тошкент вилоятида ҳам катта ижобий ўзгаришлар бўлганини қайд этди.
Вилоят иқтисодиёти 1,5 баробарга ўсиб, ўтган йили 119 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратилди, тадбиркорлар 16 мингтага кўпайиб, 170 минг доимий иш ўрни пайдо бўлди.
Вилоятда 6 миллиард долларлик 826 та янги саноат корхонаси ишга тушди, 5 миллиард долларлик экспорт бўлди.
Шуларнинг натижасида ўтган тўрт йилда 70 минг, бу йилнинг ўзида эса 19 мингта оила камбағалликдан чиқарилди.
Тошкент вилояти ҳудуди 15 минг квадрат километр бўлиб, Андижондан 3,5 баравар кўп. Вилоят туман ва шаҳарлар сони бўйича республикада биринчи ўринда.
Лекин вилоят ўз имкониятларининг ярмини ҳам ишлатмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|X
#Саломатлик
🏃🏻♀️Овқат ошқозонимизда ҳазм бўлиши учун қанча масофа юришимиз керак?
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
Қибрай тумани 7-Ҳайдаробод сайлов округидан номзод Базарбаева Феруза Ҳайдаробод маҳалла еттилиги билан маҳалладаги ижтимоий муаммоларни ўрганди.
/channel/qibray_sadosi
Ёлғон маълумот тарқатишга жавобгарлик белгиланганидан хабарингиз борми???
Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2- моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 244-6-моддаларида ёлғон маълумот тарқатиш ва унга нисбатан кўриладиган чоралар белгилаб қўйилган.
/channel/qibray_sadosi
Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
/channel/qibray_sadosi
Президентнинг “Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан:
Устав фондида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банклари ва хўжалик жамиятларига қуйидагиларга рухсат берилмоқда:
➖ венчур жамғармалар ташкил этиш, венчур инвестицияларни амалга ошириш ҳамда ишончли бошқариш шартномаси асосида бошқа венчур жамғармаларга ўз маблағларини бериш;
➖ стартап лойиҳаларга улуш билан кирганда, ўзига тегишли бўш турган кўчмас мулк объектларини ва техник воситаларни текин фойдаланишга беришни назарда тутган ҳолда стартап-студиялар ташкил этиш;
➖ стартап-студияларни бошқариш ҳуқуқини IT-парк, унинг филиаллари ва стартап экотизими иштирокчиси бўлган бошқа ташкилотларга бериш;
➖ ўзига тегишли кўчмас мулк объектларини стартап лойиҳалар экотизими платформасида рўйхатдан ўтган стартап лойиҳаларга давлат мулки объекти учун белгиланган ижара ставкасининг минимал миқдорида тўғридан-тўғри ижарага бериш;
➖ ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш (қўллаб-қувватлаш) бўйича бир молия йили давомида умумий қиймати 500 миллион сўмгача бўлган битта шартнома доирасида стартап лойиҳа билан, ушбу стартап лойиҳанинг устав фонди (капитали)да 5 фоиздан кам бўлмаган улушига эгалик қилиш шарти билан харид жараёнларини тўғридан-тўғри амалга ошириш;
➖ 2 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдордаги, бироқ бир молия йилида 200 млн сўмгача, бир марталик хизматлар (ишлар) буйича Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида ўзини-ўзи банд қилган шахслар учун мўлжалланган маҳаллий рақамли платформаларда тўғридан-тўғри буюртмаларни расмийлаштириш.
/channel/qibray_sadosi
Яшаётган ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг сизга ҳадясидир. Сиз у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилманг! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айтинг!
@Jaloliddinrumiyy🕊
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
"Адолат" партияси: Жамият ривожи учун
▶️ Ўзбекистон "Адолат" СДП томонидан ташкил этилаётган сайловолди тадбирлари фуқаролар билан очиқ мулоқот ва уларнинг муаммоларини ўрганишга қаратилган. Сайловчилар билан учрашувларда партиянинг кенг кўламли ишлари ва сайловолди дастури ҳақида маълумот берилмоқда.
▶️ Мана шундай учрашувлардан бири Қибрай тумани “Ёнариқ” маҳалласида “Адолат” социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Гулнора Аҳмедованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
➡️ БАТАФСИЛ
Каналга уланиш учун⤵️
🌐/channel/ToshvilADOLATSDP
🇺🇿Sovrin jamg‘armasi 89 million so‘m bo‘lgan “Til bilimdonlari” tanlovi boshlandi!
🏛 O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilganligining 35 yilligi hamda “O‘zbek tili bayrami kuni” munosabati bilan Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Talaba va o‘quvchilarning ijtimoiy faolligini oshirish markazi “Til bilimdonlari” respublika tanlovini eʼlon qiladi.
🟥Tanlovda barcha (davlat, xususiy va xorijiy) oliy ta’lim muassasalari (bakalavr va magistr) talabalari hamda kollej, litsey va texnikum o‘quvchilari @tiluzbot orqali ro‘yxatdan o‘tib, ishtirok etishi mumkin.
✅Tanlov g‘oliblari Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan diplom va quyidagi miqdorda pul mukofotlari bilan taqdirlanadi.
🔵1-o‘rin – 8 million so‘m;
🔵2-o‘rin – 6 million so‘m;
🔵3-o‘rin – 5 million so‘m;
🔵4-o‘rin – 3 million so‘m;
🔵5-o‘rin – 2 million so‘m;
Aziz talaba-yoshlar, tanlovda faol ishtirok eting, o‘zbek tili bo‘yicha bilimingizni sinovdan o‘tkazing va g‘oliblar qatoridan joy egallang.
/channel/qibray_sadosi
"Туман газеталарининг баъзилари ёпилиб кетяпти, деймиз. Ўша туман ҳокимларига қарата бир сўз айтмоқчиман, сиз жуда катта потенциал имкониятни қўлдан бой берибсиз..."
’
🥳 Ғалаба муборак бўлсин юртдошлар
🌍 ЖЧ-2026 саралаш 3-босқич | 4-тур
🇺🇿 Ўзбекистон 1:0 БАА 🇦🇪
/channel/qibray_sadosi
Йиғилишда вилоятда камбағалликни қисқартириш режалари кўриб чиқилди.
Президент вилоятда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида келаси йили 116 минг аҳолини камбағалликдан олиб чиқиш бўйича ҳисоб-китобларни маъқулламади.
“Бор имкониятлар ва яратиб берилаётган шароитлар ҳисобига вилоятда камбағал оила қолишини ўзи уят”,
Тошкент вилоятида қишлоқ ерлари Андижондан 1,5 карра кўп. Лекин, етиштириладиган маҳсулот ҳажми бир хил. Вилоятда 1 гектардан ўртача даромад Андижондан 2 карра, Наманган ва Фарғонадан 1,5 баравар, Бухородан 1,3 бараварга кам.
Сўнгги уч йилда вилоятдаги 21 минг гектар ер деҳқончилик учун 51 минг нафар аҳолига берилди. Лекин, йил бошидан бор-йўғи 72 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт бўлди. Бу – ўтган йилгидан кам.
Вилоятдаги самарасиз 2 минг 200 гектар боғ ва токзор ҳисобига йилига 10 миллион доллар экспорт йўқотилаяпти.
Сув тежовчи технология бўйича Тошкент вилояти энг охирги ўринларда.
Бу борада вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.
Facebook|Instagram|X
Олмалиқ комбинати йилига 9 триллион сўмлик маҳсулот харид қилмоқда. Бу – комбинат атрофида жойлашган 5 та шаҳар ва туман учун катта имконият.
Шу муносабат билан “Саноат учбурчаги”га кирувчи туман ва шаҳарларда камида 5 тадан корхонани жалб қилиб, кейинги йил комбинат импортини 25 миллион долларга камайтириш имконияти кўрсатиб ўтилди.
Умуман, “Саноат учбурчаги” ҳудудида 1 минг 100 та корхона ишлаяпти. Янги лойиҳалар ҳисобига 2-3 йилда улар 1,5 мингга етади.
Мутасаддиларга кейинги йил бу корхоналар учун Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ва Оҳангарон туманида 50 миллион долларлик 3 та йирик логистика марказини ташкил қилиш топширилди.
Вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларига “Саноат учбурчаги” дастури доирасида бир йилда 1,3 миллиард долларлик 230 та лойиҳани ишга тушириш, буни ҳисобига 13 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиб, уларга камбағал оилалардан камида 5 минг кишини ишга жойлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|X
Охирги бир ойнинг ўзида вилоятда қўшимча 13 миллиард доллар инвестиция, 500 минг иш ўрни, бюджетга 3,5 триллион сўм тушум қилиш имкониятлари аниқланди.
Масалан, вилоятда тадбиркорлик қилишга иштиёқ кундан-кун ошаяпти. Пойтахтдаги корхоналар ҳам инфратузилма яқинлиги, ер, мулк солиғи, ишчи кучи арзонлиги учун Тошкент вилоятидан жой қидираяпти.
Шу боис, Тошкент, Қибрай, Зангиота, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ туманлари, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарлари пойтахт туманлари билан ҳамоҳанг ривожланиши керак, деди Президент.
Мисол учун, Тошкент туманининг Қорасарой ва Хасанбой гузари маҳаллаларида 97 гектарда индустриал технопарк ташкил қилинади.
Бу жойда 350 миллион долларлик юқори қўшилган қийматли лойиҳаларни ташкил қилиш мумкин.
Бундан ташқари, тадбиркорлар жами 107 гектарда экопарк, аквапарк, савдо комплекси, меҳмонхона ва логистика марказларини барпо этмоқчи, яна 100 гектарда 35 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қуришга тайёр турибди.
Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрига ташриф буюриб, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Муҳандислик мактаби билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил город Алмалык Ташкентской области и ознакомился с Инженерной школой Алмалыкского горно-металлургического комбината.
#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #maktab
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюриб, саноат тармоқлари учун муҳандисларни тайёрлаш мактаби ҳамда «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш ишлари билан танишади, мис бойитиш бўйича янги қувватлар қурилишига старт беради.
Шунингдек, Президент раислигида Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
/channel/qibray_sadosi
Халқимиз ҳашаматни нега бунчалик яхши кўради?
Ваҳоланки, 1000 йил яшаган Нуҳ алайҳиссалом "Агар умр бунчалик қисқалигини билганимда шу битта чайламни ҳам қуришга вақт сарфламаган бўлардим" деган эканлар...
/channel/qibray_sadosi
Инсон - денгиз кабидир.
Ёлғизгина усти билинади,остида нималарни сақлайди, ичида қандай ғалаёнлар бўлаётганини сўзламайди. Фақатгина жимгина овозсиз оқиб туради…
✍Ҳазрати Мавлоно Румий
Кунингиз ҳайрли ўтсин
/channel/qibray_sadosi