Агар бугун тунда ухлаб тонгда уйғонмасам ҳам қуёш шарқдан чиқаверади...
Мен борми-йўқми аҳамиятсиз. У яна ғарбга ботаверади...
Ер юзида мен бўлмасам ҳам у ўз ўқи атрофида айланаверади...
Аммо мен бўлмасам, ким учундир чиққан қуёш аҳамиятсиз....
У инсон учун энди ер айланадими-йўқми , муҳиммас...
Мен ана шу киши учун ҳам ўзимни асрашим , уйғонишим керак..!
Ҳар биримизда бундай инсон бор...
Бу инсон бизнинг онамиз...
Онангизни асранг қадрлигим!
🌛Тунингиз осуда ўтсин!
/channel/qibray_sadosi
#bildirish
Qibray tuman elektr ta'minoti ma'lum qiladi
Qibray tumani Beruniy mahallasida o’rnatilgan yuqori quvvatli yangi transformatorni tarmoqga ulash ishlari olib borilishi sababali bugun, soat 14:30 dan 16:00 gacha Beruniy, Shodlik, Zebuniso, Yangiobod, Uymaut, Baytqo‘rg‘on, Istiqbol, Navbahor, Qipchoq, Olmazor, Hosildor va G‘ofur G‘ulom mahallarida elektr ta'minotida uzilish bo‘ladi.
Noqulayliklar uchun Qibray tuman elektr ta'minoti iste'molchilardan uzr so‘raydi.
Dispetcherlik xizmati:
☎️70/202-07-15; 95/014-11-54
✍️ Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati
/channel/qibray_sadosi
#Сайлов2024
☎️ Марказий сайлов комиссияси ҳузуридаги "Call-center" ишга туширилди
🔺 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари самарали кўриб чиқилишини, шунингдек фуқароларга сайловга оид масалалар юзасидан тезкор ва қулай тарзда ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилишини ташкил этиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-center" ишга туширилди.
📞"Call-center" орқали сайлов жараёнларига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз ҳамда мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.
☎️ "Call-center" рақами: 1200
‼️ 1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул
/channel/qibray_sadosi
Бахт нима ўзи!?
Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, яшаш имкони - бахт
🗯Тақдирчи у нима?
Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб
🗯Ота-она, уларчи?
Сени қўлловчи икки қанотинг
🗯Опа-сингил, ака-ука ким?
Мисоли эт билан тирноқ, улар билан хотиржам бўласан
🗯Дунёчи!?
Дунё - табассум ва меҳр майдони
Сизда буларнинг деярли барчаси бор! Демак, сиз бахтлисиз!
Кунингиз ҳайрли бўлсин
/channel/qibray_sadosi
Ойликлар ошди. БҲМ, пенсия ва нафақалар миқдори қанчага етди?
1 октябрдан бошлаб ўқитувчилар ва шифокорларнинг маоши 15 фоизга, бюджет ташкилотларида ишловчи бошқа ходимларнинг маоши 10 фоизга кўтарилди. Бошқа тўловлар миқдори эндиликда қуйидагича:
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 минг сўм
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори –1 млн 155 минг сўм
➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 минг сўм
➖ ёшга доир энг кам пенсия – 834 минг сўм
➖ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 минг сўм
➖ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 минг сўм
➖ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 минг сўм
➖ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 минг сўм
/channel/qibray_sadosi
Насибанг келади...
Сенга насиб этадиган нарса бошқа бирисига насиб этмас...
Қисматинг бўладиган киши бошқа бирисига ёр бўлмас...
Бу дунёда сенга аталган, сендан кетмас...
Сендан талаб ― дуо этмоқ ва дуони ҳаётингга ёғдирмоқдир...
Сабр билан чидамоқдир.
Сен чидаганинг сари насибанг гўзаллашар...
Сен уринганинг сари насибанг яқинлашар.
Сен қадам ташлаганинг сари энг яхшиси насиб этади...
Ҳадиксираб кутиш билан, келадиган нарса келиб қолмайди.
Ассалому алайкум, бошланган кунингиз хайрли ўтсин!
/channel/qibray_sadosi
#tabrik
Qibray tumani hokimi Muzaffar Rashidovning 1 — oktabr O‘qituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan soha xodimlariga bayram tabrigi
@Muzaffar_Abrorovich
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 🎉
Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни чин дилдан самимий муборакбод этамиз!
Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устозлар!
/channel/qibray_sadosi
MMTB 26-ўрта умумтаълим мактаби юз ёшга тўлди. Шу муносабат билан мактаб ҳовлисида тадбир ташкил этилди. Билим даргоҳининг кираверишига мазкур гўшада ўз вақтида ёш авлодга таълим-тарбия берган 59 нафар марҳум устозларнинг портретлари қўйилган.Тадбирга 58 нафар нафақадаги устозлар ҳам ташриф буюрдилар.
-Аввало Сиз азизлар - дунёдаги энг машаққатли ва шарафли касб эгаларини бугунги қўш байрам тантаналари билан самимий қутлаймиз, - деди мактаб директори Дилмурод Тўрабоев тадбирни очар экан. – Мактабимиз юз йиллигининг бутун Ўзбекистон устоз ва мураббийлар куни нишонланадиган санага мосладик
Ушбу тадбирда уч авлод учрашуви ҳам ташкил этилди, десак хато қилмаган бўламиз. Қутлуғ байрамда мактаб ўқувчилари ўзлари тайёрлаган концерт дастури билан иштирок этдилар. Қибрай туман Маданият бўлими ҳамда “Шалола” маҳалла маданият уйи ансамбллари ҳам ўз санъатлари билан меҳмонларга беқиёс завқ бахш этдилар.
Махлуба ҚОСИМОВА
/channel/qibray_sadosi
#Имло
Ҳарфлар ўрни алмашиб қолган деб яхши гумонда бўламиз. Лекин "акция" сўзида "с" ҳарфи ишлатилмайди
/channel/qibray_sadosi
#Диққат
❗Бугун, 30 сентябрь куни барча ходимлар ишдан камида 1 соат олдин чиқиб кетиш ҳуқуқига эга
Бугунги иш куни байрамдан олдинги кун ҳисобланади, шунинг учун унинг давомийлиги камида 1 соатга қисқартирилади.
Бу Меҳнат кодексида назарда тутилган - 121-модда.
/channel/qibray_sadosi
#Davlat_mukofoti
#Rasmiy
#Eʼtirof
📣 O‘qituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan Qibray tumanidagi kasb-hunar maktabining ishlab chiqarish ta’limi ustasi Tulyaganova Dilfuza Yuldashovna “Shuhrat" medali bilan taqdirlandi.
⚡️O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "O‘qituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan ta’lim-tarbiya tizimida alohida o‘rnak ko‘rsatgan xodimlardan bir guruhini mukofotlash to‘g‘risida"gi Farmoni eʼlon qilindi.
Toshkent viloyati Oliy ta'lim, fan va innovatsiyalar boshqarmasi jamoasi hamda professional ta'lim muassasalari nomidan Dilfuza Yuldashovnani muborakbod etamiz.
Manba:Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati
/channel/qibray_sadosi
🍂 Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.
🌷 Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.
🤝 Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
🕊 Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!
☝️ Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
🌸 Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
😊 Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.
Кунингиз ҳайрли бўлсин
/channel/qibray_sadosi
Тошкент вилояти Қибрай тумани
🏢 17-умумтаълим мактабида "Жадидлар изидан" ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, ижодкор, журналист Фозилов Абдуҳамид билан учрашув ўтказилди
/channel/qibray_sadosi
Савол берган одам беш дақиқача тентак бўлиб кўриниши мумкин.
Савол бермайдиган одам эса бутун умр тентаклигича қолади.
©Бернар Вербер
/channel/qibray_sadosi
❗️OneID tizimidan foydalanuvchilar diqqatiga!
❓Login yoki parolingizni unutib qoʻydingizmi?
👉Xavotirga oʻrin yoʻq! Endi uni tiklash juda ham oson!
🌐 Yangi qulaylik tufayli bu jarayon yanada soddalashdi. Sizga jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsion raqami va telefon raqam kerak boʻladi xalos.
📱Bunda JSHSHIRga bogʻlangan telefon raqamidan foydalanish talab etiladi.
❌ Ogoh boʻling! SIM-kartangizni hech kimga bermang!
📱Qoʻl telefoningizni begonalar qoʻliga topshirmang, qarovsiz ham qoldirmang!
▶️Login va parolni oson tiklash tartibini videoqoʻllanma orqali bilib oling:
📺 https://youtu.be/hqabRIFI0Q4
/channel/qibray_sadosi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Чанг бўронларига қарши курашиш бўйича миллий дастур тасдиқланди
❗️Президент фармони билан янги агентлик ташкил этилади
Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази негизида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади.
Агентлик чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ягона меъёрлар ва стандартларни ишлаб чиқувчи, синовдан ўтказувчи ва амалиётга татбиқ этувчи, ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштирувчи ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасига тааллуқли давлат мулкини бошқарувчи масъул давлат органи ҳисобланади.
/channel/qibray_sadosi
Боғча директорлари учун ўринбосарлар, 20 фоизлик устама, мобил малака ошириш хизматлари ва имтиёзлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
👉 Унга кўра:
2026-2027-ўқув йилидан бошлаб:
➖ мактабга тайёрлов гуруҳларини битирган болаларга уларнинг ривожланиш харитаси асосида бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида электрон сертификат бериш тартиби йўлга қўйилади.
2025-йил 1-августга қадар:
➖ мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳлари ва бошланғич таълим ўқув дастурлари ўзаро узвийлиги ва мувофиқлиги таъминланади.
2025-йил 1-январдан бошлаб:
➖мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячи-методист лавозими негизида амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини сақлаб қолган ҳолда мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;
➖барча туман (шаҳар)ларда камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;
➖ таянч мактабгача таълим ташкилотлари директор ўринбосарларидан малакали тренерлар гуруҳи шакллантирилади;
➖тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
2025-йил 1-мартдан бошлаб:
тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобил малака ошириш хизматлари (4 та аудитория кўринишидаги автобуслар негизида) жорий этилади.
2025-йил 1-январдан бошлаб:
➖ тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.
2025-2026-ўқув йилидан бошлаб:
➖ давлат олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шакли жорий этилади;
➖ давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда мактабгача таълим йўналишининг сиртқи ва кечки таълим шакли бўйича ҳар йили камида 200 та мақсадли қабул квоталари ажратилади ва уларга мактабгача таълим йўналишида камида беш йил иш стажига эга педагог кадрлар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
2024-йил 1-октябрдан бошлаб:
➖ жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўлаш амалиёти жорий этилади;
2025-йил 1-январдан бошлаб:
➖ қамров даражаси паст бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилади.
Шунингдек, ушбу Фармон асосида:
➖ Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси маблағлари ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрлари ҳам рағбатлантирилади;
➖ давлат олий таълим муассасаларига уларнинг бўш турган ер участкаларида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берилади.
/channel/qibray_sadosi
Ўқитувчининг бири икки бўлмаслиги мумкин, аммо у бирни ўн қилишга ўргатади.
🌱Косаси оқармаслиги мумкин, аммо у косаларни оқартиришни ўргатади.
🌱Машина минмаслиги мумкин, аммо машина минишга ўргатади.
🌱Ўрта ҳол яшаши мумкиндир, аммо бой бўлишга ўргатади.
🌱Шам бўлиб йўлингизни ёритади, аммо ўзи ёниб тугайди.
🌱Совун бўлиб доғларингизни ювади, ўзи эса доғларингиз билан бирга эриб кетади…
/channel/qibray_sadosi
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик
—
Поздравление учителям и наставникам Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
"Qibray sadosi" газетасининг электрон вариянти мутолаа учун тақдим этилмоқда
📰 Унда Сиз:
📙 Кутубхонада тақдимот
✍️ Бугуннинг устози
✅ Ёшларнинг бўш вақти—Ёшлар етакчисининг иш вақти
🎯 Спорт— менинг келажагим
✍️ Хайрли мақсадларга беғараз кўмакчилар
📌 Ўзбекистон республикасининг сув хўжалиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар — профилактик тадбирлар
📜 Нурали Қобул, Самад Муҳаммад Дамин, Байрам Алиларнинг ҳикоялари ва "Qibray sadosi" газетасига тилаклари
✅ Жиноят бир маротаба кечирилади
каби бир қатор долзарб мавзудаги мақолаларни ўқишингиз мумкин!
/channel/qibray_sadosi
#Турли_тилларда_хайрлашиш
Русча: Пока!
Немисча: Wiedersehen!
Инглизча: See you!
Туркча: Gule gule! ⠀
Ўзбекча: Бўпти. Гаплашамиз. Уйга ўт, чой-пой қиламиз. Уйдагиларга салом айт! Ҳаммани сўраб қўй.
/channel/qibray_sadosi
#Факт
Оилада тўнғич фарзанд бу́лган инсонлар хафа бўлишга мойил инсонлар экан
Негаки, кейинги фарзандлар туғилгач, тўнғич фарзанд зиммасига ота-оналар бирмунча маъсулият юклаб кўйишади ва уларнинг болалиги қолиб, энди улар ота-она билан биргаликда анча вазифаларни зиммасига олишга мажбур бўлишади. Ўз ёшига нисбатан эртарок катта бўлишади. Натижада болаликка тўймай катта бўлишади. Бу уларнинг қалбида бир оз у́ксик ҳолат сақланиб қолишига сабаб бўлади.
/channel/qibray_sadosi
ОСОЙИШТАЛИГИМИЗ ПОСБОНЛАРИ ШАРАФЛАНДИ
Дунёда кечаётган мураккаб ва таҳликали вазиятда ватанимизни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишда Давлат хавфсизлик хизматининг муносиб ҳиссаси бор.
Ана шундай фидойиларнинг касб байрами билан табриклаш мақсадида байрам ташкил қилинди. Тадбирга Қибрай тумани ҳокимининг Чегара масалалари бўйича ўринбосари Нуриддин Қаюмхўжаев ва “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Элёр Муродқобиловлар ташриф буюришди.
Тадбир давомида Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидов табриги ўқиб эшиттирилди ҳамда 37 нафар ҳарбий хизматчиларга ташаккурномалар топширилди.
Шу муносабат билан "Qibray sadosi" жамоаси “N” харбий қисм, 3-даражали сержанти Мамиржон Рахмоновни касб байрами билан қутлайди. Жасоратингиз ва фидокорона меҳнатингиз учун ташаккур! Халқимиз юксак ишончи ва ҳурмат-эҳтироми сизга ёр бўлсин!
2005-йилнинг энг яхши фотосурати (National Geographic).
Қуёш ботганда, чўлда туялар устидан (юқоридан) олинган. Яхшилаб кўринг, туялар фотосуратда кичик оқ чизиқлардир. Қора рангдагиси уларнинг сояси!
Баъзида соя объектнинг ўзидан кўра ҳақиқийроқдир, чунки барчаси бурчакка боғлиқ.
Ҳаётда ҳам шундай. Баъзан ҳақиқатни тан олиш учун диққат билан қараш керак бўлади.
/channel/qibray_sadosi
#Диққат_савол
Агар мана шу саволга тўғри жавоб топа олсангиз, демак сизнинг ақлингизда ҳеч қандай заифлик йўқ!
Бир қиздан "исминг нима?" деб сўрашган экан, ҳалиги қиз 5,6,0,3 деб жавоб берибди.
Мантиқан ўйлаб айтинг-чи, қизнинг исми нима?
/channel/qibray_sadosi
27 йиллик рекорд — Акмал Саидов Ўзбекистонда энг узоқ муддат депутат бўлиш бўйича рекорд ўрнатди
Депутатимиз 27 йилдан буён узлуксиз бу мақомни эгаллаб келмоқда. Буни ҳали мамлакатимизда ҳеч бир депутат такрорлай олгани йўқ. Айни пайтда Ўзбекистонда 5 маротаба миллий парламент депутатлигига сайланган ягона шахс бўлиб турибди.
У 1997 йилдан шу бугунги кунгача Олий Мажлис депутатлигига сайланиб келмоқда.
Акмал Саидов жорий йил бўлиб ўтадиган «Сайлов—2024» да ҳам «Миллий тикланиш»дан депутат бўлиш учун ўз номзодини қўйди. Катта эҳтимол билан у яна ўз рекордини янгилайди.
/channel/qibray_sadosi