qibray_sadosi | Неотсортированное

Telegram-канал qibray_sadosi - QIBRAY SADOSI / Расмий канал

2024

Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.me/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A Murojaаt uchun : 🅰️dmin: @qibraysadosi

Подписаться на канал

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

"Davlat xavfsizlik xizmati xodimlari kuni"ga bagʻishlab aytilgan qoʻshiq.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Кайфият

Ўзбек аёллари ёмғир ёғса қаҳва ичиб, китоб ўқиб, ёмғирни томоша қилиб ўтирмайди..
300 км тезликда югуриб бориб, дордаги кирларни олади.


/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Бугунги тиббиёт ҳақида...


/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Дафн маросимлари билан шуғулланувчи ширкат эълони экан.

(Таржимаси: Бироз яқинроқ келинг)

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.

- Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲

Кунингиз мазмунли ўтсин!

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Табассум

Она беш ёшли ўғлига танбеҳ берибди:
— Ҳадеб қўшнимизни уйига чиқаверма! Ўзини болалари кўп, ёқмайсан!
Ўғли:
— Нега энди? Ҳар чиққанимда, онаси:
— Келақол. Сен етмай тургандинг ўзи!, - дейди-ку...


/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Жорий йил 11 сентябрь куни муҳтарам Президентимиз раислигида видеоселектор ўтказилди. Алоқадор ташкилот раҳбарларига аниқ вазифаларни белгилаб берган мазкур йиғин, камбағалликни қисқартириш борасида янги даврни бошлаб берди, дейиш мумкин.

Шу мавзуда, бугун, Қибрай тумани 1-умумтаълим мактаби тадбирлар залида Маҳалла раиси ҳамда корхона ташкилотлар раҳбарларининг аҳолига мурожаати юзасидан тадбир ташкил этилди. Унда маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ва Мактабгача ва мактаб таълими бўлими хизмат бошлиғи Миразим Абдуллаев қатнашди. Тадбирда “Беруний” МФЙ раиси Феруза Тошматованинг маҳалла аҳлига мурожаати тингланди:

«Ўтказилган хатлов натижасида  ким нимага муҳтож ва кимга қандай ёрдам кўрсатиш лозимлиги ҳақидаги барча маълумотлар маҳаллада бўлиши зарур.
Бу орқали аҳоли муаммоларини маҳалланинг ўзида ҳал қилиш мумкин бўлади»
.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Ҳамстер дроп тарқатди.
1 млн "прибыль в час" учун 200 cоin.
Премаркетда 1 coin ҳозирча 0.01$.

Тушунарли қилиб айтганда, одамлар баҳор ва ёз бўйи каламуш қорнини сийпалаб нари борса 20-30 доллар топишди.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

“ҚИБРАЙ САДОСИ” ДА ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

Бугун таҳририятда бўлиб ўтган ижодий учрашув барчага кўтаринки руҳ бахш этди. Унда элимизнинг улкан ва бетакрор адиби, соҳир қалам эгаси Нурали Қобул ва бир гуруҳ ижодкорлар – “Шарқ юлдузи” журнали наср бўлими муҳаррири, ёзувчи Байрам Али, бухоролик шоир Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси аъзоси Самад Мухаммад Дамин, ҳофиз Музаффар Хўжамбердиев ва таҳририят ижодкорлари иштирок этишди. Учрашув давомида Нурали Қобул ижоди, романлари хусусида сўз кетди. Бу қизиқарли баҳслар ва қизғин суҳбатларга айланди. Кечада таҳририят ижодкорларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Ойгул Суюндиқова ўз шеърлари, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, журналист Гулнора Аҳмедова ва ажойиб журналист Махлуба Қосимова, ёш журналистлар Гулноза Набиева, Маҳмуда Исабоевалар ўз фикр-мулоҳазалари билан қатнашишди. Халқимизнинг севимли ва ардоқли адиби Нурали Қобул ижодий учрашув учун барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Сенаторлар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисидаги маълумотлар 48 соат ичида ЙҲХХга юборилиши (ва орган 15 кун ичида жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиши) керак бўлган, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмайдиган тузатишларни маъқуллади.

https://www.gazeta.uz/oz/2024/09/20/fines/

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Зўр_иллюзия

Барча идишлар тескари қилиб қўйилган.
Фақат битта идиш тўғри турибди.
Ўшани кўришингиз билан қолган идишлар ҳам тўғри бўлиб қолади.
Синаб кўринг.
Сизда ҳам аввал ҳаммаси тескари кўриндими?

Ҳаёт ҳам аслида шундай, онг тўғри бошқарилса, барча масалалар изига тушади.


/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Депутатликка номзодлар рўйхатга олинди

Илк бор барча депутатлик ўринларига 5 та партия томонидан 100 фоиз номзодлар кўрсатилди. Бундай натижа Ўзбекистон миллий сайлов тарихида биринчи маротаба қайд этилган.

Номзодларни кўрсатишда сиёсий партиялар инклюзивликка ҳам алоҳида эътибор қаратганини кузатиш мумкин. Жумладан, Қонунчилик палатаси сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 11 нафар ва маҳаллий кенгашлар сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 605 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд. Бундай юқори даражадаги инклюзивлик биринчи маротаба кузатилмоқда.

Номзодларнинг 973 нафари тожик, 588 нафари қозоқ, 146 нафари туркман, 141 нафари қирғиз, 67 нафари рус ва бошқа миллатларни ташкил этади.

Эътиборлиси, номзодлар орасида бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, вазирлар Озодбек Назарбеков, Шерзод Шерматов, Азиз Абдухакимов, Акбар Ташкулов ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ҳам бор.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Ta'ziya

Qibray tuman hokimligi, Ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Qibray tuman bo'linmasi kengashi, Maktab va maktabgacha ta'limi bo'limi hamda "Qibray sadosi" jamoasi Xalq taʼlimi xodimi, Mehnat faxriysi

Zikrillo Ubaydullayevning -

ning vafoti munosabati bilan uning oila a'zolariga chuqur hamdardlik bildirib, ta'ziya izhor qiladilar.

Yaratgan marhumning yaqinlariga chiroyli sabr berib, bu musibatlarga ajru mukofotlar ato etsin. Marhumning oxirati obod bo'lsin.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Бир иш эълони ўқиб қолдим.

Охирида "Бекорчилар безовта қилмасин" деб ёзилибди. 🤔
🤔🤔

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Мактабда ўқиб олим бўлармидинг деган расм...

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

🇺🇿🇺🇿Бугун 26 сентябрь - Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни!

Шу соҳада хизмат олиб бораётган барча ватандошларимизни бугунги касб байрамлари билан табриклаймиз.

Байрамлар муборак бўлсин! Ҳамиша Ватан ва оилангиз учун соғ-саломат бўлинглар

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#bildirish

"Toshkent viloyati suv ta'minoti" AJ Qibray tuman filiali shuni ma'lum qiladi

Qipchoq mfy markaziy ko'chasida joylashgan D-219 mm bo'lgan markaziy ichimlik suv quvurida yirik nosozlik (avariya) yuzaga kelganligi sababli, ushbu nosozlikni bartaraf qilish maqsadida bugun, 26 sentabr kuni soat 12:00 ga qadar Beruniy, Alisher Navoiy, Shodlik, Sohibkor, G'ofur G'ulom, Yangiobod, Iftihor, Zebuniso,Uymaut va Qipchoq mahallalarida ichimlik suv ta'minotida uzilish bo'ladi.

Hozirda nosozlikni bartaraf etish bo'yicha zarur choralar ko'rilmoqda

Noqulayliklar uchun "Toshkent viloyati suv ta'minoti" AJ Qibray tuman filiali iste'molchilardan uzr so‘raydi.

☎️Murojaat uchun dispetcherlik xizmati:(77) 100-02-38, (1255)

✍️ Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Биласизми, омадни дангасалар ўйлаб топишган!

Муваффақиятнинг асосий омиллари:

✅ Режали меҳнат

✅ Интизомли ҳаракат

✅ Кераклича сабр

Кейин омад ҳақида ўйлаш мумкин!


Ассалому алайкум қадрдон, кунингиз хайрли ўтсин!

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Психо_факт

Мақсадингизни қанча кўп одамга айтсангиз, унга эришиш шунча қийинлашади!

Яхшиси катта ниятларингизни олдиндан эълон қилмаганингиз маъқул.
Кимгадир айтсангиз миянгиз бу мақсадга аллақачон эришилди, деб ўйлайди ва сиз беихтиёр ҳаракат қилмай қўясиз...

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#диққат

❗️Энди Telegram суд қарорига биноан фойдаланувчилари маълумотларини ошкор қилади

Мессенжер ўз сайтида янгиланган махфийлик сиёсатини жойлаштирди.

Унга кўра, агар компания суд органларидан фойдаланувчини жиноят ёки ноқонуний фаолиятда гумон қилинишини тасдиқловчи қарор олса, ходимлар унинг IP-манзили ва телефон рақамини ошкор қилишлари мумкин.

Бу асосан ёпиқ гуруҳларда ноқонуний фаолият юритаётган фойдаланувчиларга тааллуқли.

Павел Дуровга нисбатан жиноий иш очилгандан сўнг, мессенжер модерация сиёсатига ўзгартиш киритиб, иловаларда "Шикоят қилиш" тугмасини қўшган эди, лекин бу ҳақда расмий эълон қилинмаган. Энди бу расман тасдиқланди.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Мана яна тонг отди дунёга қаранг,
Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг.
Баъзан мушкул бўлса уйғониб олиш,
Бизни Яратгандан куч-қувват сўранг.


Ҳар тонг кўзингизни очганингизда, қандай вазият бўлишидан қатъий назар кимгадир кераклигингизни, кимнидир бахтли қила олишингизни унутманг...
Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир дунёсиз....
Кунингиз хайрли, саодатли ўтсин!

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Ана_бўлмаса

5 нафар вазир лавозимидан воз кечиши ҳақида ариза ёзди

Булар:

➖ Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова;

➖Маданият вазири Озодбек Назарбеков;

➖Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов;

➖Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов;

➖ Адлия вазири Акбар Тошқулов.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилди. Маълумки, бу амалдорлар жорий йил бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ўз номзодини илгари сурмоқда.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Биз_ҳақимизда

"Қибрай садоси"си газетасида ўз сўзи, ўз қаламига эга яхши журналистлар йиғилган, беназир ижодий муҳит бор!  Руҳан уйғоқ, жамият ҳаётига бефарқ бўлмаган, туман равнақи учун жон койитадиган муштарийларини ҳам топишига тилакдошман.

Байрам АЛИ
Ёзувчи, "Шарқ юлдузи" газетасининг наср бўлими муҳаррири


/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Будапешт – 2024 шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаларининг натижалари

🥉Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси олимпиадани фахрли 3-ўрин билан якунлади. Қўшимча натижаларга кўра жамоамиз Хитой, Сербия ва Арманистон жамоаларини ортда қолдирди.

🏆Тахталар кесимида: 1-тахтада Нодирбек Абдусатторов 2-ўрин ва кумуш медални, 4-тахтада Шамсиддин Воҳидов 1-ўрин ва олтин медални қўлга киритди.

⚡️Қизларимиз эса жамоавий баҳсларда 12-ўринни эгаллаган ҳолда, ўзбек аёллари шахматида ҳам тарих ёзишди.

🥈Тахталар кесимида: 5-тахтада Нодира Нодиржонова 2-ўрин ва кумуш медални қўлга киритди.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

✅Ўзбекистон ва унинг халқи шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароси мамлакат ҳудудига киритилмайди. Бундай одамлар рўйхати юритилади.

Агар бундай шахслар Ўзбекистон ҳудудида бўлса, чиқариб юборилади.

https://www.gazeta.uz/oz/2024/09/20/xorijliklar/

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Хитойнинг энг бадавлат тадбиркорларидан бири вафот этди. Банкда 1.9 млрд долларга яқин пули аёлига мерос қолди. У аёл эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди. Ҳайдовчи: «Ҳаётим давомида хўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлаб юрардим. Билсам, хўжайиним бутун умри мен учун тер тўккан экан» деди.

Аччиқ ҳақиқат шундаки, умримизни мулк жамлашга интилиб ўтказамиз.


Замонавий телефонларнинг 70% функциясидан деярли фойдаланмаймиз.
Энг қиммат, катта тезликда юрадиган автомобилларнинг ҳам 70% дан ортиқ тезилигида юрмаймиз.
Ҳашаматли қасрингиз бўлса ҳам, унинг барча хоналаридан фойдалана олмайсиз. 70%и чанг босиб ётади.
Кийим- кечакларни айтмайсизми? Уларнинг 70%ини киясиз. Қолганларининг бор-йўғи эсингизда ҳам қолмайди.

Ҳаёт давомида ҳам бор пулларимизни тишимиз ковагида сақлаймиз. Кимгадир моддий ёрдам қилиш у ёқда турсин, кези келганда еб-ичишимиздан ҳам тийган бўламиз. Биз ҳаммасини қолдириб кетамиз. Бошқалар эга чиқадилар.

Шундай экан, дунёни деб сиқилманг. Тақдирингизга битилганидан ортиғига эриша олмайсиз. Кучли, бой бўлсангиз хокисорликни, мулкда қусурингиз бўлса, қаноатни унутманг. Мулкингиздан эҳсон қилганларингизгина сиз билан охиратга кетади. Тўғри тасарруф қилмаганларингиз қаршингизда хатоингизга гувоҳ бўлади.

Аллоҳ ҳар лаҳзангизни
саодатга тўлдирсин!


/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Маърифий фаолиятни бундай ҳаракат билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс амалга оширса, жавобгарликка тортилади

Носоғлом хатти-ҳаракатлар ёшлар ва болалар онги, маданияти ва қарашларига салбий таъсир қилмоқда. Ушбу ҳолатлар бу борадаги ишларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурияти юзага келаётганини кўрсатаётир.
Шу мақсадда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилди.
Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонун билан “Таълим тўғрисида”ги қонунга маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча киритилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда мазкур фаолият турига қўйиладиган талабларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Хусусан, маърифий фаолиятнинг бундай ҳаракат билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан амалга оширилиши ёхуд қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Сенаторлар маъқуллаган қонун маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби, шакллари, уни амалга ошириш талаблари ва шартларини белгилайди. Маърифий фаолиятни амалга ошириш тақиқланган шахслар доирасини аниқлаштиради. Жамиятдаги маърифий фаолиятни амалга оширишда мавжуд муаммо ва тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Кайфият

Шифокор беморнинг хотинига пичирлади:
-Аҳвол чатоқ, эрингизнинг кўриниши менга ёқмаяпти.
-Менга ҳам ёқмайди, нима қилай, болаларим дадасини яхши кўради-да.


/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Қизиқарли_факт

❗️Кундузи ярим соат мизғиб олиш инсон эътиборини жамлай олиш қобилиятини, яъни концентрациясини 34 фоизга оширади.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#ҳақиқат

Фирибгарлар осон пул топиш ва тез бойиб кетишни истовчиларни шундай илинтиришади.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…
Подписаться на канал