#МАЪНАВИЯТ
Касбий фаолиятим юзасидан ҳар куни корхона-ташкилотларда бўламан.
Энг аввало ташкилотдаги маънавий муҳитга эътибор бераман. Давлат хизматчилари фуқароларга қандай муомала, муносабат кўрсатяпти?
Минг афсуски, ўзини тутиш тугул, муомала маданиятини билмайдиган ходимлар бугун корхона-ташкилотларда, масъул лавозимларда ишлаётганини ўз кўзим билан кўриб, ривожланишда оқсаётган айрим тизимларнинг сабабини тахмин қиламан.
Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида қонун ҳужжати қабул қилинганига икки йилдан ошган бўлса-да, бу ҳужжатнинг моҳиятини билмайдиган ташкилот ходимлари бисёр.
Наҳотки, маънавият-маданият тушунчаларини ҳали-хануз англамаган, бошини смартфонлардаги ўйинлардан кўтармайдиган Давлат хизматчиларига чора кўролмасак?
"Qibray sadosi" газетасини кузатинг, шу хусусда алоҳида материал берилади.
/channel/qibray_sadosi
✅Қибрай тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-"Б" синф ўқувчиси
Гафуров Беҳруз Гайбулла ўғли инглиз тили фанидан IELTS 7 серификатини қўлга киритди.
/channel/qibray_sadosi
#Дунё_хабарлари_қисқа_сатрларда
➖ Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси иш бошлайди
➖ Вьетнамда автомобиллар ўтадиган кўприк қулади
➖ Арманистон ЕИ билан визани либераллаштирмоқчи
➖ АҚШда 160 дан кўп одам вазн йўқотадиган доридан вафот этган
➖ НАТО истеъфодаги учувчиларни Украина ҳарбийларини ўқитишга жалб қилиши мумкин
➖ Ҳиндистонда илк маймун чечаги ҳолати тасдиқланди
➖ Қўшма Штатлар ҳаво таҳдидига қарши мудофаа бўйича йирик шартнома имзолади
➖ Эрон Россияга қурол етказиб бериши ҳақидаги хабарларни рад этмоқда
➖ Шольц Украина бўйича тинчлик режасини тайёрламоқда
Батафсил: https://uza.uz/posts/634139
/channel/qibray_sadosi
#Ва_ниҳоят
Оммани ташвишга солган, хонадонларнинг ҳаловатини ўғирлаган, блогерларимизга ором бермаган асрий орзуимиз ушалди. Шу фарахбахш, олтин кузнинг соҳир оқшомларида кўзимизга уйқу бегона онларда хотиржам дам оламиз энди.
Хайрият, минг шукр, тақдири азалнинг буюк ҳақиқати, изнсиз тамаддуннинг бемисл каромати билан Жўраевлар хонадонидаги можаро ҳал бўлди.
Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли экани тасдиқланди
Судьянинг айтишича, ҳал қилув қарори бир ойдан кейин кучга киради.
(Ана энди бошқа ишлар ҳақида бошқотирсак бўлади))
/channel/qibray_sadosi
«Ustoz AI» – Ўзбекистонда энди замонавий касбларни тўлиқ бепулга ўргатадиган дастур бор
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/634011
/channel/qibray_sadosi
БАХТ- ҳеч қаердан қидирилмайди.
Сизнинг қайсидир орзуингизни ушалиши, сизни бахтли инсон қила олмайди.
Доим умид билан кутиб яшаш, яхши иш, чин дўстлар, кошона уй буларнинг ҳеч бири сизга бахт яратиб беролмайди. Бу факат ёлғон ўй-ҳаёллар.
Агар сиз ҳозир шу ерда, шу ишда, шу уйда, шу шаҳарда бахтни хис қила олмагунингизча, сиз умид билан кутиб, яшаётган вақт келганда ҳам бахтли инсон бўла олмайсиз.
Шундай экан кутиб, умид билан яшашни тўхтатинг, ҳозирги ҳолатда, ёниздаги инсонлар билан, шу ҳолатингиз билан бахтни хис этинг!
Ассалому алайкум қадрдон, муродбахш чоршанба куни муборак бўлсин!
/channel/qibray_sadosi
#eʼtibor
Imkoniyati cheklangan bolajonlarga bir olam quvonch ulashildi
Qibray tumani hokimligi tashabbusi bilan saxovatpesha homiylar tomonidan tumanda joylashgan, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi Psixofizik rivojlanishi buzilgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan tipdagi bolalar uyi tarbiyalanuvchilari uchun dasturxon yozilib, bayramona tadbir o'tkazildi.
Tadbirda ishtirok etgan Qibray tumani hokimi Muzaffar Rashidov va homiylar tomonidan bolajonlarga sovg'alar ulashildi.
Bugungi kunda, mazkur maskanda 0-7 yoshgacha bo‘lgan 44 nafar imkoniyati cheklangan bolajonlarga g‘amxo‘rlik qilib kelinmoqda.
✍️ Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati
💬telegram 📱facebook 📱Instagram 🌐 Website 📱Youtube
Энг аввало ўзларини таълимларига инвестиция киритиш зарур экан😁
/channel/qibray_sadosi
#rasmiy
#tayinlov
Karimov Jamshid Rustamovich — Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Qibray tuman bo'linmasi rahbari lavozimiga tayinlandi.
Karimov Jamshid — 1995-yil Qibray tumanida tugʻilgan.
Mazkur lavozimga tayinlangunga qadar J.Karimov Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Qibray tuman bo'linmasi bosh mutaxassisi lavozimida faoliyat olib borgan.
✍️Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati
/channel/qibray_sadosi
Қибрай тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бўш иш ўринларини тақдим этади
/channel/qibray_sadosi
#ТАЪЗИЯ
❗️Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, бастакор МУСОХОН НУРМАТОВ 56 ёшда оламдан ўтди
М.Нурматов ўзбек миллий эстрадасининг ривожланишига катта ҳисса қўшган санъаткор эди.
Маълумотларга кўра, машҳур бастакор узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган.
/channel/qibray_sadosi
#Ибрат
Хитойда қимматбаҳо машина эгаси ёнилғи қуйилганидан кейин пулни ишчига бериш ўрнига уни ерга ташлаб юбрган. Бундан эса аёл йиғлаган.
Ушбу видео чиққандан сўнг, Хитойнинг барча ёнилғи қуйиш шохобчалари ушбу автомобилга ёнилғи қуймасликка қарор қилишибди.
Жамият мана шундай бирлаша олсагина ҳақиқатда инсон қадр топади.
/channel/qibray_sadosi
АЖОЙИБ ЛУҒАТ 😉
🧔♂️Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.
👩🦰Она - маошсиз, «отпускaсиз» туну-кун ишловчи супер инсон!
👵Қайнона - эски чориғини унутиб қўйган келин.
👨🦳Қайнота - икки аёл жангида мажбурий судья.
👩🦱Амма - ташқаридан қариндош уруғларни бошқарувчи ҳоким.
👱♀️Хола - амма билан пинхоний рақобатчи.
🧔♂️Тоға - керак-нокерак пайтда маслаҳатчи.
🧔♂️Амаки - фақат бирор муаммоли ёки ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган захирадаги жигар.
👦Ўғил - икки ўт орасида қовуриладиган қовурдоқ
👧Қиз - палаҳмон тоши. Эээ йўғ-ее, магнит. Ўзи билан бор-йўқни илаштириб кетадиган.
👂Қўшни - деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.
👩🦱Овсин - ўз нафи учун ишлайдиган шпион.
/channel/qibray_sadosi
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
Вазирлар Маҳкамаси “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/634280
/channel/qibray_sadosi
Бугун, 12 сентябрь — Оилавий суҳбатлашиш куни
Баъзан бу дунёнинг ортидан қувиб, оиламизга эътибор бермай қоламиз. Вақт ўтганида эса армонда қоламиз. Шунинг учун оилангизнинг қадрига етинг. Улар билан кўп-кўп мулоқотда бўлинг!
/channel/qibray_sadosi
#Кайфият
Эр машинада ишга кетган хотинига қўнғироқ қилиб:
— Хотин, йўлда хушёр бўл,
ҳозир радиодан эшитдим, шаҳарда битта тентак машинани фақат қарама-қарши йўлдан ҳайдаётган эмиш. Яна рўпарангдан чиқиб қолмасин!
Хотин:
— Битта машина дейсизми, дадаси?! Мендан бошқа ҳамма машина тескари юрибди, ҳаммаси..
/channel/qibray_sadosi
Бир йигит бир улуғ кишидан:
— Дажжолга одамлар эргашиб кетади дейилади. Мен бунга ишонмайман. Унинг пешонасига кофир деб ёзилган бўлса, ким ҳам унга эргашарди? — деб сўради. У киши:
— Сигарет устига ҳам соғлиққа зарар, деб ёзилган. Лекин бу одамларни чекишдан тўхтатмаяпти-ю. Жуда кўп одам сигарет чекади, — деб жавоб берди.
Хақиқат зоҳир кўзи билан эмас, қалб кўзи билан топилади...
/channel/qibray_sadosi
#Ҳуқуқий_муносабат
Пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётганда телефонга қараб ўтиш жаримага сабаб бўлади
Батафсил: https://uza.uz/posts/633977
/channel/qibray_sadosi
#tuhfa
Aholining uzog'ini yaqin qilish borasida amaliy ishlar olib borilmoqda
Qibray tumanining olis hududida yashovchi fuqarolarning kunlik yumushlarini amalga oshirish, ish va o'qishlariga o‘z vaqtida yetib borishlari, xavfsiz hamda zamonaviy transport vositalaridan foydalanishlari uchun imkoniyat yaratilmoqda.
Jumladan,tuman 1-sektoriga qarashli "Mehnat" mahalla aholisining murojaatlarini inobatga olib, "Mehnat-Madaniyat-Yunusobod" universam savdo majmuasi yo‘nalishi bo‘yicha qatnovchi 479-yo'nalishli transport faoliyati yo‘lga qo‘yildi.
Ma'lumot o'rnida, mazkur yo'nalish bo'yicha qatnovchi transportlar sinovdan o'tkazilib, aholi talabiga qarab qo'shimcha qulaylik yaratiladi.
Manba Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati
/channel/qibray_sadosi
#ибрат
Сенинг кулиб туришингни истайдиган ягона одам сураткашдир. Лекин уям бунинг ҳақини олади.
/channel/qibray_sadosi
Туркиялик ижодкор ноодатий усулда Шавкат Мирзиёев портретини яратди
Туркиялик рассом Дениз Сагдич мато қийқимларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев портретини яратди.
Портрет ҳажми 140х140 ни ташкил этади.
/channel/qibray_sadosi
🤲🏻Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
/channel/qibray_sadosi
хон_атлас_фестивали
Юртимиз бўйлаб барча маҳалла, корхона-ташкилотларда 9-14–сентябрь кунлари "Хон атлас" фестивали бўлиб ўтади
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад миллий либосларимизда халқимизнинг асрларга туташ бўлган ўтмиши, урф-одати ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари, ўзига хос хусусиятлари мужассамлигини намойиш этиш ва тарғиб қилишдан иборат.
Барчангизни "Хон атлас" фестивалида фаол иштирок этишга чорлаймиз
✍️Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
/channel/qibray_sadosi
Дангасаларни жалб этиш янги бизнес ғоя — пўсти арчилган банан ))
/channel/qibray_sadosi
Ассалому алайкум бугун 8 сентябрь халқаро саводхонлик куни
8-сентабир ҳалқоро совотхонли куни блан хамелани табриклиман.(ҳазил)
/channel/qibray_sadosi
😍 Ўзбек тили — жаҳон тили!
📍 Миср, Қоҳира
Янада қизиқарли маълумотлар бизда, яқинларни таклиф қиламиз!
👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/qibray_sadosi
#факт
❗️Сизнинг асл овозингиз, овозли хабар ёзганингиз каби эшитилади инсонларга
Кўпчилик инсонларга овозли хабардаги овози ғалати туюлади, чунки инсон гапирганда овозини ҳаво орқали эмас бош орқали эшитади.
/channel/qibray_sadosi