#Saylov2024
“Дадаси, биз учун ҳам овоз бериб келинг”
Энди бу каби ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/632677
/channel/qibray_sadosi
Гапиришни ўрганиш учун 2 йил керак.
Жим бўлишни ўрганиш учун эса 60 йил.
Эрнест Хемингуей
/channel/qibray_sadosi
Қибрай тумани 10-сонли ДМТ муассасасида Ўзбекистон Республикасининг 33 йиллиги ҳамда муассасасининг 10 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди
/channel/qibray_sadosi
‼️‼️‼️‼️БАРГЛАРНИ ЁҚИБ ҲАММА ЖОЙНИ ТУТУНГА ТЎЛДИРАДИГАНЛАРГА ЖЎНАТИНГ‼️‼️‼️‼️
Хазонрезги қолдиқларини ёқиш натижасида атмосферага углерод, азот, азот икки оксиди, олтингугурт оксиди каби заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Бу эса нафақат экология, балки инсонлар саломатлиги учун ҳам жиддий хавф туғдиради.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббалар ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбормаслик тўғрисида огоҳлантиради.
Қайд этилишича, бу каби ҳуқуқбузарликлар “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддаси, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 4, 24-моддалари бузилишига олиб келади.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан, 1 млн 700 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан, 3 миллион 400 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
/channel/qibray_sadosi
Франциянинг кутубхоналарнинг бирида одамлар у ерда овқат емаслиги хақида ажойиб креатив ёндашув
Таржимаси:
Илтимос, кутубхонада овқат еманг.
Бу чумолиларни жалб қилади. Улар ўқишни ўрганишади, бунинг ортидан куч-қудратга эга чиқишади ва дунёнинг назоратини ўз қўлларига олишади.
/channel/qibray_sadosi
#Диққат
‼️ Қибрай туманида автомобиль йўли ва кўприк таъмирлаш учун ёпилади.
✅ Жорий йилнинг 8 май кунидан бошлаб, Тошкент вилояти Қибрай тумани Дўрмон ва Хайдарабод махалла фуқоролар йиғини ҳудудидан ўтган 4К-691а "4Р6 автомобиль йўлидан Қуралаш қишлоғига шаҳобча" автомобиль йўлининг 0-3 км оралиғида автомобиль ҳаракати 45 кун муддатга чекланади (ушбу худуддаги яшовчи аҳоли автомобилидан ташқари). Шунингдек, ушбу автомобиль йўлининг 0,5 кмда жойлашган кўприк ҳам таъмирлаш учун тўлиқ ёпилади.
✅ Ҳаракат иштирокчиларидан ҳолатда тўғри баҳо берган ҳолда Қибрай марказига чиқишлари учун Тошкент шаҳри ТТЗ мавзеси орқали ҳаракатланишлари сўралади.
✅ Телеграм 📸 Instagram
Энди кредит олувчилар кредит тарихини кузатиб боришади
Бу билан улар ўзларига банк томонидан кредит берилиши ёки берилмаслигини билиб олишлари мумкин бўлади.
@qibray_sadosi
Энди давлат гранти ўринлари энг юқори балл тўплаган абитуриентлар танлови асосида белгиланади
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда айтиб ўтилди.
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
#диққат
❗️ Паспортингизни йўқотсангиз ҳуқуқбузар ҳисобланиб, 680 минг жарима тўлайсиз
Фуқаро паспорти ёки ИД-картасини йўқотиб қўйганда ёки эҳтиётсизлик туфайли яроқсиз ҳолга келганда уни янгилаш учун жарима миқдорини ошириш бўйича Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилганидан сўнг кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
@qibray_sadosi
Бугун 7-май 2024-йил, сешанба.
👉 БАЙРАМЛАР:
🌏 Бутунжаҳон астмага қарши кураш куни.
🌏 "Евроведение" Халқаро эстрада қўшиқлари конкурси куни.
🌏 Бутунжаҳон ОИТС етимлари куни.
🌏 Радио куни.
🌏 Халқаро планетарийлар куни.
👉 МИЛЛИЙ БАЙРАМЛАР:
🇺🇸 АҚШ - Ўқитувчилар куни, Туризм куни.
🇦🇲 Арманистон, 🇧🇾 Белоруссия, 🇷🇺 Россия - Радио куни.
🇧🇩 Бангладеш - Муҳандислар куни.
🇫🇴 Дания - Ибодат куни.
🇨🇦 Канада - Болалар ва ўсмирлар руҳий саломатлиги куни.
🇱🇹 Литва - Имлонинг қайтарилиш куни.
🇰🇬 Қирғизистон - Алоқа ходимлари куни.
🇰🇿 Қозоғистон - Ватан ҳимоячилари куни.
🇵🇹 Португалия - “Денгиз одами” куни.
🇷🇺 Россия - Россия Қуролли кучлари куни.
🇷🇺 Россия - Ҳарбий Денгиз Флотининг алоқа ва радиотехника хизмати мутахассислари куни.
🇸🇻 Сальвадор - Аскарлар куни.
🏴 Шотландия - Баҳор куни.
🇹🇯 Тожикистон - Алоқа соҳаси ходимлари ва Радио куни.
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
#Биласизми
Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар униб чиқмайди?
Олимлар ўрганиб кўришса, чумоли ер остига тўплаган дон ва уруғларни иккига бўлиб қўяр экан. Уруғлик дон иккига бўлиб қўйилса, ер ҳар қанча унумдор бўлмасин, униб чиқмас экан.
Лекин маълум бўлишича, чумоли кашнич донини икки эмас, тўрт бўлакка бўлиб қўяр экан. Таажжубга тушган олимлар кашнич уруғи устида тажриб ўтказиб кўришса, ажойиб кашфиёт қилишди. Кашнич дони иккига бўлинса ҳам ўсиб чиқаверар экан, тўрт бўлакка бўлинсагина ўсиб чиқмас экан.
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
Тумандошимиз халқаро фестивалда муносиб иштирок этди
Жорий йилнинг 3-5 май кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган "ИИ Халқаро зардўзлик ва заргарлик" фестивалида иштирок этган, Қибрай тумани Ҳунармандлар уюшмаси аъзоси, Юсупов Ибрат экспертлар эътирофига сазовор бўлиб, "Қадимий анъаналарни қайта тиклаган заргар" йўналишида совринли ўринни қўлга киритди.
Мазкур фестивалда, жаҳоннинг 42та давлатидан ташриф буюрган 123 нафар нуфузли ва фахрий меҳмонлар, Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши вице-президентлари, олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва нуфузли дизайнерлари, ҳунармандлар ҳамда 180дан ортиқ таниқли зардўз ва заргарлар иштирок этди.
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
🌤 Ассаламу Алайкум! Душанба тонгги муборак бўлсин 🌱
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
🌞 Хайрли тонг! Китобларингиз ва илмингиз зиёда бўлсин!
Кичкина бўлса ҳам, боғинг ва кутубхонанг бўлса - сен бошқа ҳеч нарсага муҳтож эмассан.
Ўзбекистон делегацияси айни пайтнинг ўзидаёқ 9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медал билан ўз Паралимпиада тарихидаги энг яхши натижани янгилаб улгурди. Эндиликда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Японияни қувиб ўтиб, 11-ўринга чиқиб олди.
👉 https://kun.uz/kr/10487852
/channel/qibray_sadosi
#ибрат
Баъзида, кўп одамлар сизга ёрдам беришни хоҳлашади, лекин сизнинг табиатингиз ва хатти-ҳаракатларингиз туфайли улар буни қилмайдилар.
P.S.: Шунинг учун ҳамма билан хушхулқ бўлинг!
/channel/qibray_sadosi
Араб тилидаги кун ҳикмати
Ҳаётдаги аксари муаммоларимизнинг асосий сабаби иккита:
– Ўйламай иш қиламиз.
– Ўйлайверамиз, лекин иш қилмаймиз.
📖 Араб ижтимоий тармоқларидан
Ассалому алайкум, бошланган янги кунингиз хайрли ўтсин!
/channel/qibray_sadosi
❗️Таълим кредитини my.gov.uz орқали олиш мумкин
2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:
олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;
таълим кредити:
▫️олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;
▫️олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.
Бунда таълим кредити:
ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар kontrakt.edu.uz ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;
профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.
/channel/qibray_sadosi
#Диққат
Тошкент вилояти ҳудуди чегараси ўзгариши мумкин
Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси хабар берди.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан таклиф этилган қарор лойиҳасида вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиққа келтириш мақсадида қуйидаги ўзгаришлар таклиф қилинмоқда:
➖Сирдарё вилоятининг 5 та (Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон Боёвут туманлари ва Ширин ш) ҳудудидан 310,4 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
➖Тошкент вилоятининг 6 та (Чиноз, Қуйи Чирчиқ. Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод ш) ҳудудидан 347,2 гектар ер майдони Сирдарё вилояти ҳудудига ўтказилиши (Ўртадаги фарқ 36,8 га);
➖Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан жами 38,8 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ҳудудига ўтказилиши;
➖Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан жами 26,3 гектар ер майдони Наманган вилояти ҳудудига ўтказилиши (Ўртадаги фарқ 12,5 га).
Мазкур қарор лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.
/channel/qibray_sadosi
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги
—
Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Лирик_чекиниш
Онам бор уйларда яшайди меҳр...
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
ГАЗЕТ КЎРМАЙ ҚЎЙДИ ОДАМЛАР...
(Муҳаммад Юсуфнинг "Дўппи"сига пародия)
Газет кўрмай қўйди одамлар,
Айланмоқда эски қиссага.
Чойхонага пул кўп бу дамлар,
У оғирлик қилар киссага...
Рост газетлар,
Ёлғон газетлар,
Архивларда қолғон газетлар.
Суст газетлар, олов газетлар,
Печкаларга қалов газетлар...
Газет кўрмай қўйди одамлар,
Пенсионер чол-кампирдан ўзга,
Мен ҳам сизга бердим саволлар,
"Фейсбук"ни бостириб кўзга.
Газет кўрмай қўйди одамлар,
Кўнгил эса кўрмоқ тусайди.
Оҳ, интернет гуллаган дамлар,
Каллага эътибор сусайди.
Боқ, матбуот ўлмоқда, фақат
"Тилпон" тутган азиз кўчада.
"Қашқадарё", "ЎзАС", "Маърифат"...
Тахламлари қолди токчада...
Бу қандайин кўргулик савдо,
Обунани юк дер халойиқ.
Ўқимоққа газет йўқми ё —
Фаросат йўқ газетга лойиқ...
©️ Нуриддин ЭГАМОВ
@qibray_sadosi
#Hokim_qarori
Viloyatda "Ayollar reabilitatsiya markazi" tashkil etiladi
Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasi balansida boʻlgan, "Oppoq" MFY hududida joylashgan 0,1503 gektar yer maydoni va 473,88 kv metr boʻlgan bino Ijtimoiy himoya milliy agentligining Toshkent viloyati boshqarmasiga ajratib berildi.
Bu haqda Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev tegishli qarorni imzoladi.
Mazkur yer maydonida Toshkent viloyati "Ayollar reabilitatsiya markazi" tashkil etilishi belgilangan.
Telegram| 🌐Website| 🌐YouTube| 📱Instagram| 📱Facebook| 📱Twitte|
#Диққат
#тарқатинг
Кўпчилик агар 300 кВт "свет" ишлатсам ҳаммасини 900 сўм тарифи билан тўлашим керак бўлади деб ўйлашни бошлади.
Ундай эмас.
Дейлик сиз ойига 250 кВт ток истемол қилдингиз, сиз ҳар бир кВт учун 900 сўм, яъни 225 минг сўм тўламайсиз.
Бу вазиятда 200 кВт 450 сўмдан, қолган 50 кВт 900 сўмдан ҳисобланади, яъни 135 минг сўм бўлади.
@qibray_sadosi
✨🌤🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌤✨🍀
✨🍀 Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
✨🍀 Илоҳим ҳар бирингизнинг
✨🍀 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
✨🍀 Юзингиз ТАБАССУМни,
✨🍀 Хонадонингиз БАРАКАни,
✨🍀 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
✨🍀 Қалбингиз ИЙМОНни,
✨🍀 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
✨🍀 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
🍀Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲
🍀🌤✨ХАЙРЛИ КУН!✨🌤🍀
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
#Kun_tartibi
“Hokimlik soati”da muhim yoʻnalishlar tanqidiy tahlil qilindi
Batafsil
Telegram| 🌐Website| 🌐YouTube| 📱Instagram| 📱Facebook| 📱Twitte|
📌#Биласизми
Ҳар куни китоб ўқишга бир соат вақт ажратсангиз нима бўлишини биласизми?
– Бир ҳафтадан кейин 1 та китобни ўқиб тугатасиз.
– Бир йилдан кейин 50 та китоб ниҳоясига этади.
– Уч йилдан кейин маълумотларини ўқиётган соҳангизни яхши мутахассиси боласиз.
– Беш йилдан кейин маҳаллий манба (справочник)га айланасиз.
– Етти йилдан кейин халқаро манбага айланасиз.
– Ўн йилдан кейин 500 та китобни ўқиган бўласиз.
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
“Париж-2024” Олимпия йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимиз юртимизга қайтиб келди.
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
⚡️эълон
Ҳурматли фуқаролар ва ёшлар!
Қибрай тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Маданият ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан 4-5-май кунлари "Чинобод" маҳалласида (27-мактаб ховлисида) "Юртим мунаввар оқшомлари" маданий-маърифий тадбир ўтказилади.
Аҳоли ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида уюштирилаётган тадбир давомида маданият ходимлари томонидан концерт ва кўнгилочар дастурлари намойиш этилади.
Барчангизни ушбу тадбирга таклиф этамиз!
✍️@qibray_sadosi