Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев "Телефонсиз мактаб" лойиҳасини фаол қўллаб-қувватлагани учун Ангрен шаҳридаги 17 умумий ўрта таълим мактабига 300 миллион сўм пул мукофотини топширди.
Ушбу мактаб 50 кундан буён янги лойиҳани фаол татбиқ қилиб келмоқда.
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
#Қисқа_сатрларда
🔹 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
🔸 Солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг I чорагида қуйидаги маҳсулотлар энг кўп сотилган: Метан газ, бензин АИ-80, АИ-92, авиа чипта, уяли телефон истеъмолдаги гўшт маҳсулотлари дан кўпроқ сотилган.
🔹 “Эски Жува” бозорининг гумбазлари, “Ўзбекистон” меҳмонхонаси, Санъат музейи, “Космонавтлар” метро бекати ва Қуёш институти каби ўнта бино модернизм даври намуналари миллий рўйхатга киритилди.
🔸 «Газпром» Ўзбекистонда ваколатхона очиши мумкин
🔹 Афина осмони тўқ сариқ тусга кирди. Барчасига шамол Шимолий Африкадан олиб келган чанг сабаб.
🔸 АҚШ Сенати TikTok’ни тақиқлаш ёки сотиш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
Газ “заправкалар” қайси бири, қаерда ишлаётганини 24 соат давомида кўриш мумкин бўлган мобиль илова ишга туширилади
Бу ҳақда 22 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилган.
“Ҳудудгазтаъминот” томонидан ишлаб чиқилаётган ушбу илова орқали қаерда, қанақа тиқилинч борлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам онлайн тарзда узатилади.
“Ҳудудгазтаъминот” тасарруфида бугунги кунда бутун республика бўйича 1329 та AGTKS бўлиб, компания билан шартнома тузган барча шохобчалар иловага киритилади.
“Илова жорий йилнинг куз-қиш мавсумида ишга тушиши режа қилиняпти. Қишда ҳайдовчиларнинг қўлида илова бўлади”, – деган Ҳасан Тошхўжаев.
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
#факт
Ари физик жиҳатдан қанотлари вазнини кўтариш учун кичкина экан. Лекин ари буни билмайди. Шунинг учун ҳам эркин учади.
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
Асл саодат нимада эканлигини биласизми...!?
У соғлик-саломатликда уйғонишимиз ва нафас олиб турган ҳар бир онимизга шукр қила олишимиздадир...
Бугунги кунингиз шукр ва зикрга бой кун бўлсин Қадрдон! Ассалому алайкум!
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
Олисдаги қалбга яқиним.
Ассалому алайкум!
Бу тонг ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!!
Ҳали йўл юрасиз ишга - ўқишга.
Йўлингиз очиқ, топганингиз барака бўлсин, соғлигингиз метин, асабингиз сабрли бўлсин!
Хайрли ва баракали кун тилаймиз сизга Азизлар!
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
Жуда ғалати-да насиба, тақдир,
Толе ҳам бемаврид кулади гоҳи.
Ейишга гўшт кўп-у, тишим йўқ ҳозир,
Атала ичгандим тишим бор чоғи.
Расул Ҳамзатов
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
#shukrona
Uyg'onmagan qancha
Bilmaydi hech kim,
Saharda uyg'onib
Ko'z ochdik shukur
Qora mayiz bilan,
Novvot, bol bilan
Tinch nonushta qilmoq Qanchalar huzur.
Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi
#Сўраган_эдингиз
“Ижтимоий норма”дан ошганда тариф қандай бўлади?
Ойлик истеъмол
электр энергияси учун
201-1000 кВт.соатни ташкил этса 900 сўм;
1000 дан 5000 кВт.соатгача 1 350 сўм;
5000 дан 10000 кВт·соатгача 1 575 сўм;
10 минг кВт.соатдан ошса 1800 сўм.
газ учун
ёзги мавсумда (март- октябрь)
101 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.
қишки мавсумда (ноябрь-февраль)
501 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.
ЎзА
#Билиб_олинг
☑️ Қонунчиликка кўра, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:
➖мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг со‘мдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бо‘лади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.
Каналга уланинг ва яқинларингизга улашинг:
▶️ ▶️ @qibray_sadosi
Assalomu alaykum, azizlar!
Har bir kun siz uchun berigan imkoniyat!
#Kun_xikmati
Qurolingni ilmdan yasa.
✍🏻 Moturidiy
Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi
#Тарих
Бугун 9 апрель - Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун!
Мустақиллик туфайли халқимиз ўзлигини таниди, буюк боболаримизнинг тарихдаги ўчмас жасорати ва юксак даҳоси ҳақидаги асл ҳақиқат рўёбга чиқди. Бу улуғвор ишларнинг дебочаси сифатида мамлакатимизда Соҳибқирон Амир Темур ҳақидаги адолат қарор топди.
Амир Темур қуриш, яратиш менталитети бўлган халқнинг фарзанди, табиатан бунёдкор бўлиб туғилган ўхшаши йўқ зот эди.
"...Амр этдимки, – деб ёзади Амир Темур "Тузуклар"да, – катта-кичик ҳар бир шаҳар, ҳар бир қишлоқда масжид, мадраса ва хонақоҳлар бино қилсунлар, фақиру мискинларга лангархона (мусофирхона) солсунлар, касаллар учун шифохона қурдирсунлар ва уларда ишлаш учун табиблар тайинласунлар. Ҳар бир шаҳарда дорул-аморат (ҳукмдор саройи) ва дорул-адолат (адолат саройи) қурсунлар...".
Маълумот учун: Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз)нинг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган. Онаси ва отаси Шаҳрисабзда дафн этилган. Амир Темур онаси хотирасига баландлиги етмиш бир метр келадиган дунёга машҳур Оқсарой ёдгорлигини бунёд эттирди.
#диққат
❗️Ўзбекистонликлар Ҳайит байрамида 3 кун кетма-кет дам олишади
➖ 10 апрел Чоршанба (Ҳайит куни)
➖ 11 апрел Пайшанба(дам олиш куни)
➖ 12 апрел Жума дам олиш куни
13 апрел Шанба барча учун иш куни ҳисобланади.
14-апрел, якшанба-барча учун дам олиш куни
Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi
Расман 10 апрел – Рамазон ҳайити
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрел, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi
#Қисқа_сатрларда
🔹 «Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йил биринчи мавсуми ғолиблари эълон қилинди. Ушбу мавсум учун туман (шаҳар) буджетлари ҳисобидан 3,39 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
🔸 Тошкентда, Экопаркда япон сакураси қийғос гуллади.
🔹 2023 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,7 ёшни ташкил этди.
🔸 Президент фармонига асосан чет элга ишлашга борувчиларнинг имтиҳон, виза ва йўл чиптаси харажатлари қоплаб берилади
🔹 Тожикистон фуқаролари энди Туркияга визасиз кира олмайди. Тегишли фармон Resmi Gazete’да чоп этилди ва президент Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан имзоланди.
🔸 Илон Маск яқин бир неча йил ичида Марсга бир миллионга яқин одам ва шунча тонна юк жўнатишни режалаштирмоқда.
Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi
Тошкент вилоятининг 19 минг 723 та кўчмас мулк объектлари Янги Тошкент ҳудудига ўтмоқда. Шундан:
● Турар жойлар — 18 минг 773 та;
● Нотурар жойлар — 891 та;
● Кўп қаватли уйлар — 52 та.
Жумладан, Юқори Чирчиқ туманидан 6 минг 556 та, Ўрта Чирчиқ туманидан жами 3 минг 167 та объект ўтказилмоқда.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 18 март куни Шавкат Мирзиёев “Янги Тошкент” лойиҳаси қурилишига тамал тошини қўйган эди. Ушбу шаҳар 500 минг аҳолига мўлжалланган бўлиб, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилмоқда.
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
✨Ҳар тонгни гўзал нарсаларнинг нияти ила бошланг...
"Бугун албатта яхшиликлар бўлади!" - дея яхши гумонда бўлинг. Чунки тилаклар дуога айланади, дуолар эса албатта ижобат бўлади, ИншаАллоҳ!
Ассалому алайкум. Янги кун муборак!
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида тўпланган маълумотларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини шаклланишидаги аҳамияти
Дунёдаги ҳар бир мамлакат, ўзининг аҳолиси ва унинг яшаш ҳолати бўйича ишончли маълумотга эга бўлиш мақсадида мунтазам равишда аҳолини рўйхатга олади. Кўпчилик мамлакатларда бу жараён ҳар беш ёки ўн йилда амалга оширилади.
⁉️ Аҳолини рўйхатга олиш бизга нима беради?
✅ Аввало, аҳолининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, маълумоти, касби, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, бандлиги ва ишсизлиги, даромад манбалари бўйича батафсил маълумот тўпланади.
▶️ Мазкур кўрсаткичлар орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланади. Ўз навбатида ушбу маълумотларга асосан аҳоли миграцияси тўғрисидаги аниқ маълумотлар шакллантирилади.
▶️ Аҳолини рўйхатдан ўтказиш натижасида Республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аёллар ҳамда болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқиш имконияти яратилади.
Чунки, аҳоли пунктлари инфратузилмасини яхшилаш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва самарали жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда бу маълумотлар ниҳоятда қўл келади.
Дунёда ҳамма нарса такрорланади. Аммо такомиллашиб қайтарилади.
✍🏻 Ўткир Ҳошимов
➡️Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
@qibray_sadosi
#факт
Суварак атом бомба ҳужумида яшаб қолиши мумкин экан. Лекин, уни газета билан битта урса, ўлади.
Матбуот қанчалик қўрқинчли куч эканлигини энди тушунгандирсиз😉
Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
⚡️Excellent
Qibray tumani 7-sonli maktabning 11-A sinf o'quvchisi Tulenbayev Daniyar Danishevich ingliz tilidan 7.5 ballik IELTS xalqaro sertifikatini qo'lga kiritdi.
Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
⏭@qibray_sadosi
📚O‘tkir Hoshimovning “Dunyoning ishlari” kitobi reklamasi Nyu-York metrosida paydo bo‘ldi
“Dunyoning ishlari” kitobi ingliz tilida Amazon‘da sotuvga chiqdi.
♦️O‘tkir Hoshimovning “Dunyoning ishlari” qissasi tarjimasini o‘zbek adabiyotini mamlakatimizdan tashqarida ommalashtirish va targ‘ib qilishga beqiyos hissa qo‘shgan Mark Riz va Abdullojon Ro‘ziyevlar amalga oshirgan.
“Dunyoning ishlari” – O‘zbekiston xalq yozuvchisi O‘tkir Hoshimovning (1941 – 2013) onalik mehri va fidoyiligiga bag‘ishlangan hikoyalar to‘plami.
Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
⏭@qibray_sadosi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига келди. Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Давлатимиз раҳбари “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Душанбе с государственным визитом. В столичном аэропорту высокого гостя встретил Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон.
По прибытии глава нашего государства посетил площадь «Дусти» и возложил венок к памятнику Исмоилу Сомони.
#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #ehtirom
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
1-майдан электр энергиясини ишлатганингизга қараб ҳақ тўлайсиз.
❗️Ушбу роликда Мадина ва Умида мисолида тежамкорлик камроқ харажатга олиб келиши содда ва тушунарли қилиб кўрсатиб берилибди.
👆 Ролик: “Нархлар ошишини Умидага ўхшайдиган аҳолининг 75-80 фоизи деярли сезмайди”
Каналга уланинг ва яқинларингизга улашинг:
▶️ ▶️ @qibray_sadosi
Ассалому алайкум, азизлар!
Бошланган янги кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин...
#Кун_руҳияти
Энг чиройли мусиқа - дала ва боғларда янграётган баҳор симфонияси...
Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi
#Фоторепортаж
“ХОН АТЛАС” ФЕСТИВАЛИДА ЭНЕРГЕТИК АЁЛЛАР ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Юртимизда ҳар йили чинакам гўзаллик ва миллий колорит уйғунлашган “Хон атлас” фестивалини о’тказиш одат тусига кириб бормоқда.
Ушбу фестивалда миллий кийиниш маданиятини кенг таргʻиб этиш ва оммалаштириш мақсадида “Тошкент ИЕС” АЖ хотин-қизлари ҳам фаол иштирок этдилар.
Хон атлас – неча юз йиллик тарихга эга матоларимиздан. Ўзлигимизни, ўзбеклигимизни эслатиб турувчи бу матодан тикилган либослар аёлларимизга, қизларимизга ўзгача жозиба, кўрк, чирой бағишлайди.
“Хон атлас” фестивали доирасида уюштирилган бу маданий-маърифий тадбир барчага ёрқин таассуротлар бахш этди.
Маълумот учун: Бир метр атлас 2,5 ойда тайёр бўлади. Матога руян ўсимлиги, анор пўстлоғи, ўсимлик барги экстракти, пиёз пўсти орқали ранг берилади. Матонинг 70 %и қўлда яратилади.
Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi
Ассалому алайкум, азизлар!
Кунингиз хайрли ўтсин!
#Лирик_чекиниш
Яна тун ўтди-ю, яна тонг отди...
Янги ниятларни қалбда уйғотди.
Берилди сиз учун яна бир имкон,
Ризқингизга очиқ яна дастурхон.
Ёмғир шивалайди, гуллади бодом,
Лолазор боғлардан таралар оҳанг
Яхшилик уруғи кўнгилда мудом,
Унмоққа интилар дамга ҳамоҳанг
Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi
#Менинг_фикрим
НИШОНГА ТЕГАДИГАН ГАПЛАР
Бошқа миллатлар ўз миллати номини фахр билан тилга олади. Нега биз миллатимиз номини кўпинча “қовун туширганда”, хато содир бўлганда тилга оламиз? “Ўзбекчилик-да буёғи, ака” деймиз.
Хато қилганимизда хатони ўзимизга нисбат беришни ўрганайлик, миллатимизга эмас. “Камчилигим бор-да”, “Малакам етишмади”, “Хато қилиб қўйдим. Албатта, тузатаман” каби услубда гапирилса ўринли бўларди. Бу миллат қанчадан-қанча улуғларни етиштирган.
Ўзи аслида миллат сўзини зарурат бўлмаса ишлатавермаган маъқул. Акс ҳолда, гап миллатчилик мавзусига ўтиб кетиши мумкин. Миллат номи ютуқни қўлга киритилган, зафар қозонилган, яхшилик содир бўлган ўринларда ишлатилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
(Бошқалар қандай фикрда, билмадим. Мен шунақа деб ўйлайман)
Нозимжон Иминжонов
Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi
#АНОНС
‼️Азиз ва қадрли аёллар, дилбар қизлар!
Сизларни 8-14 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Хон атлас” ҳафталигида фаол иштирок этишга таклиф этамиз!
Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi
Ассалому алайкум, азизлар!
Бошланган ҳафтангиз муборак бўлсин!
#Лирик_чекиниш
Кўк далам, кўм-кўк далам, озод диёрим даласи,
Бир томон қайнар булоқ, бир ёнда ойнинг шуъласи.
Бунда булбул чаҳчаҳи, бунда қумри ноласи,
Ҳандалак ҳиди билан улғайди Ўзбек боласи...
Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi