qibray_sadosi | Неотсортированное

Telegram-канал qibray_sadosi - QIBRAY SADOSI / Расмий канал

2024

Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.me/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A Murojaаt uchun : 🅰️dmin: @qibraysadosi

Подписаться на канал

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Муносабат

Ўзбекистонда таълим сифатини янада оширишга қаратилган сиёсат изчил давом этади

Шу ҳафта мамлакатимизда муҳим сиёсий жараёнларга бой ўтмоқда. Уч кун давомида Президент иштирокида муҳокама қилинган барча ташаббус ва режалар, уларда илгари сурилган ғоя, мақсад ва вазифаларни халқимиз ўзгача ҳаяжон билан кузатди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/659483

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт, бири – маънавиятдир – Президент

Батафсил: https://uza.uz/posts/659139

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Мулоҳаза

ЗАМОНАВИЙ ОБРЎ


—Бугун тармоқдаги статусимга 65 та лайк босишди, 27 та изоҳ ёзишди, 6 марта улашишди. Қалай? Сенда нима гаплар?

—Сенчалик эмас. Устозимдан бир марта раҳмат эшитдим, қўшни қария "баракалла" деди, онам эса меҳр билан қучиб қўйди...

​©️ Нодира Иброҳимова

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Яшиллик атмосфера мусаффолиги ва инсон саломатлигида муҳим ўрин тутади. Шу боис бугунги кунда юртимизнинг ҳар бир ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги дарахт экиш мавсуми қизғин олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида жойларда қатор акциялар ва ҳашарлар ташкил қилиниб, турли хил дарахтлар, гул ва бута кўчатлари экилмоқда.
Жумладан, Қибрай тумандаги ДХХ ЧҚ ҳарбий қисм аскарлари ушбу лойиҳада ташаббус кўрсатиб, ҳудудларда боғ ва яшил майдонлар ташкил этиш ишларида фаол қатнашмоқда. Хусусан, туманимиздаги "Туркистон" маҳалласи атрофларида 200 дан ортиқ кўчатлар экилди, мавжуд дарахтларни парваришлаш борасида дарахтларнинг синган шох-шаббаларини кесиш, буталаш ва тўкилган баргларни йиғиштириб олиш ишлари амалга оширилди.
Яшил макон лойиҳасига ҳисса қўшиш ватанпарварлик, элпарварлик ва донишманлик намунаси. Унда фаол иштирок этиш ўзини оқил ва фозил ҳисоблаган ҳар бир инсоннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.

Мамуржон Раҳмонов
ДХХ ЧҚ "N" қисм 3-даражали сержанти


/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Tumanimizdagi 1-sonli maktab o‘quvchilari gimnastrada boʻyicha respublika bosqichida 1-oʻrinni egallashdi

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғониш умрни узайтиради, ҳужайралар фаолиятини жонлантиради, инсон ақл-идрокини яхшилайди. Олимларнинг таъкидлашича, кечаси соат 22 дан тонгги 04 гача олти соат ухлаш кундузги 12 соат уйқуга тенг келади.
Субҳаналлоҳ!

🦋🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊
ЧОРШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


Бутун ер юзини изласак ҳам:
ОНА каби чексиз меҳрибон
ОТА каби тенгсиз қадрдон
ИЙМОН каби туганмас давлат
ИСЛОМ каби тенги йўқ қудрат
Тинчлик каби буюк неъмат топа олмаймиз…
🍃
Бошлаган янги кунимиз хайрли, унумли ва барокатли бўлсин!

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Факт

🐝 Баъзида асаларилар чаққанда ўлиш ҳақида фикрлари ўзгариб қолиши мумкин.

Арилар айлана ҳаракат қилиб, нишларини эҳтиёткорлик билан суғуриб олишади ва учиб кетишади.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Хориждаги қибрайликларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга ёрдам бериш – менинг асосий вазифаларимдан бири.

@Muzaffar_Abrorovich

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

МИЛЛАТ БАЙРОҒИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
Ҳар бир халқ, миллат учун ўз ватанининг рамзлари муқаддас ҳисобланади.
Боиси, уларда ўша халқнинг шонли ўтмиши ва буюк келажаги, асрий анъана ва урф-одатлари ўз аксини топади. Ана шундай рамзлардан бири бу — давлат байроғидир.
18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Халқаро Чингиз Айтматов академияси академиги, ёзувчи Нурали Қобул, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, адиба Ойгул Маматова, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Ойгул Суюндиқова, "Қибрай садоси" газетаси масъул котиби, журналист Махлуба Қосимова ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва туман Ахборот кутубхона маркази ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда ёш аскарлар Нурали Қобулнинг Темурийлар тарихига оид асарлари ва роман-помфлетларининг мазмун моҳияти билан таништирилди. Ойгул Маматова ўз сўзида Давлат байроғи ва бошқа рамзларининг қабул қилиниши тарихи ҳақида сўзлаб берди
Аскарлар ушбу тадбир орқали байроқ миллатимизнинг чинакам ғурури ва ифтихорига айланганини янада чуқурроқ англаб етдилар.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

ВАТАН  БАЙРОҒИ

Олис мозийларга ташласанг нигоҳ
Кўрасан минг-минглаб муҳорабани,
Кимга зафар бермиш яратган Аллоҳ
Кимлардир бой берган нақд ғалабани.

Аммо, ҳар бир қўшин устида аксар
Туғлар ҳилпираган музаффар, ғолиб,
Ўзи йиқилса ҳам ҳар битта аскар
Туғини асраган қўйнига солиб.

Римни  бўйсундирган қайсар Ойтилла
Колизейга тиккан хун байроғини,
“Мангу шаҳар” ҳамон, ўтса-да йиллар
Хўрсинади эслаб мағлуб чоғини.

Чингиз мўр-малахдай лашкари билан
Бостириб келганда, мисоли бало,
Мўғул туғин юлиб, кафтда сиққанча
“Аллоҳ!” деб жон берди Нажмиддин Кубро.

Буюк Темурбекнинг қадди тик туғи
Ярим дунё узра бўй чўзгани рост,
Тўқсон бовли туркнинг ҳар бир уруғи
Шу байроқ остида юрт кезгани рост.

Туғ –Ўзлик, туғ –Миллат, туғ Бутунликдир
Байроқда бир халқнинг қисмати аён,
Туғ –мағлублик эмас, туғ - устунликдир
У  миллат руҳини этгай намоён.

Ўзбек туғидаги ярим ой асли
Боболардан қолган олмос қиличдир,
Шу шамширни тутган Буюк Турк насли
Етти иқлимни забт этган бирма-бир.

Елкаси ер кўрмас ўзбек полвони
Байроғи юксалса, ёшланар кўзи,
Ўша чоғ юксалар унинг иймони
Юксалади руҳи, юксалар ўзи.

Байроғим –дилимда парпираган чўғ
Ифтихорим шудир, маслагим шудир,
Ватан узра ғолиб ҳилпирасин туғ
Байроғин асраган миллат мангудир!

Абдунаби Ҳамро

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Президент нутқидан:

➖ эскирган уйлар ўрнида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун “Реновация тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш керак;

➖ мажбурий тиббий суғурта тизимини қонун билан мустаҳкамлаб қўйиш вақти келди;

➖ франчайзинг, капитал бозори, “стартап”лар соҳасидаги муносабатларнинг қонуний асосларини яратиш зарур;

➖ сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиш жуда муҳим;

➖ келгуси йилда илк бор электр энергияси онлайн улгуржи бозори ишга тушади. Шу боис, иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қиладиган бу соҳада бозор механизмларини жорий қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратишни тезлаштириш зарур.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якка тартибдаги 1-йиғилишидан

Қуйи палатадаги 12 та қўмита ўрнида 10 та янгиланган қўмита ташкил қилинди. Илк бор парламентимизда Тадбиркорлик, рақобат ва саноат қўмитаси тузилгани юртимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга хизмат қилади.

Президент таъкидлаганидек, парламент қўмиталари вазирликлар билан ишлашда улар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга аҳамият берса, айни муддао бўлади.

Энг катта камчилик – вазирликлар қуйи бўғинда, айниқса, туман ва шаҳар даражасида самарали иш ташкил эта олмаяпти. Энди аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, одамларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш улар учун бош вазифа бўлиши керак.

Бундан буён ҳар бир раҳбар ва мутасадди фаолиятига айнан шу мезон асосида баҳо берилади.

Президент депутатларни ваколатлари доирасида ўз округларидаги туман ва шаҳар даражасида сўров ва талабни ҳеч тортинмасдан кучайтиришга чақирди.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Биласизми қадрлигим...
Бахтли ва гўзал яшаш ўзингизга боғлиқ...

Аллоҳдан бошқасидан кутувда бўлманг...
Ҳеч кимни ёмон кўрманг...
Ўйларингиз гўзал бўлсин...
Ёмонликдан яхшилик қидиринг...

Нимаики бўлса Аллоҳдан, Аллоҳ эса бандасига ёмонлик раво кўрмайди...

Ўзингизни яхши кўринг...
Спорт, илм, билим, мехнат, соғлом овқатланишни илининг ўзингизга...

Ҳаётим ёмон десангиз ёмон ҳаётда...

Бахтлиман десангиз гўзал ҳаётда яшайсиз...

Неча ёш бўлишингиздан қатъий назар...

Бошланаётган янги иш хафтаси эзгу амалларга бой бўлсин азизлар!

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

"Qibray sadosi" газетасининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда

📰 Унда Сиз:

✍️ Алоҳида хизматлари учун

📊 Рақамли мурожаатнинг замонавий технологиялари

📎 Эътибор маънавият ва маърифат масаласига қаратилди

✅ "Инфолиб Ўзбекистон 2024 ҳафталиги" ўтказилди

✍️ Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси: имкониятлар, ечимини кутаётган муаммолар

📌 Жараён ҳали тугагани йўқ

📍Тошкент вилоятида хатлов ўтказиладиган маҳаллалар рўйхати ва санаси

💐 Қутлуғ ёшли тумандошларимизга табрик

сарлавҳали бир қатор долзарб мавзудаги  мақолаларни ўқишингиз мумкин!

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

МДҲ ва Марказий Осиёдан ягона вакил — ҳамюртимиз Бутунжаҳон фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/659221

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Дунёда бугун энг кўп ёйилган касалликлардан бири бу дангасалик!

Агар 75463456378329 рақамини ўқимай ташлаб кетган бўлсангиз, демак сиз ҳам шу дангасаларнинг бирисиз☺️

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Беш ташаббус" лойиҳаси доирасида ўтказилган Гимнастраданинг республика босқичида 1-ўринни қўлга киритган чемпион қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

“Коинотта ҳамма нарса ўз вақти соатини кутади.
На гул вақтидан олдин очилади, на қуёш вақтидан олдин чиқади. Сен сабр қил! Сеники бўлган нарса, албатта сенга келади.”
                   ✍🏼Мавлоно Румий


🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌

Пайшанба тонги хайрли бўлсин!

🤲🏻Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!

Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Президентимиз эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида 2025 йилни юртимизда

“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”

деб эълон қилишни таклиф қилди.
/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

ЖЧ-2026 саралаш босқичи

🇰🇵  КХДР 0 – 1 Ўзбекистон 🇺🇿

⚽️ А.Файзуллаев 44 дақиқа

Футболачиларимиздан иродали ғалаба! Лаосда кечган муросасиз ўйинда йигитларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, қимматли 3 очкога эга бўлишди.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ўтказилади
“Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-393-сон, 15.11.2024) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта (Президент, ижод, ихтисослашган таълим муассасалари) таълим ташкилотларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани нуфузини ошириш ва унинг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан янги тизим жорий этилади.

⚡️Янги тизимга кўра:

“Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси, фаол ҳаётий позиция” тамойилига асосан янгиланган ЧҚБТ фанининг ўқув дастури ва дарсликлари яратилади;
➖таълим ташкилотларида ЧҚБТ фани ҳафтасига икки соатдан ўқитилади.

❗️2025 йил 1 июндан таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилади.

➡️Шунингдек, таълим ташкилотларида:

🔹ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;

🔹зиёлилар ва нуронийлар иштирокида “уч авлод учрашувлари” ташкил этилади;

🔹ҳарбий хизматчилар томонидан мотивацион суҳбатлар ва маҳорат дарслари олиб борилади.


/channel/huquqiyaxborot

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

🦋🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА
БАРОКАТУҲ!

Хаёлчан ва маҳзун куз ўзининг нафис қадамлари билан охиста сариққа буркамоқда оламни.
Ҳар фаслнинг ўзгача гашти бор!
🍂
Ҳар бир кун ҳам шундай, у ҳар кунги кунларга ўхшагани билан унинг бошқа кунларга ўхшамаган жозибаси бор.Уни билиш учун юракни тўлдириб битта табассум қилинг!Ташқарида булут, ёмғир бўлса, ичингизда қуёшни ўйғотиб олинг!

Хайрли тонг!

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҒИ 33 ЁШДА!

Бундан 33 йил аввал, 1991 йил 18 ноябрь куни "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун қабул қилинган. Шу сана муносабати билан ДХХ ЧҚ Қибрай тумани бўлими ҳарбий хизматчилари ва туманидаги 22-мактаб ўқувчи ёшлари иштирокида маънавий ва маърифий тадбир бўлиб ўтди. “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда ҳарбийлар ва ўқувчиларнинг байроғимизга бағишланган шеърлари ҳамда қўшиқлари билан қилган чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбир, ўқувчилар қалбида мустақил юртимиздан фахрланиш, ғурурланиш ҳисси пайдо бўлишига муносиб хисса қўшди.

Мамуржон Раҳмонов
ДХХ ЧҚ "N" қисм 3-даражали сержанти


/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

❗️ Сайловлар натижасида Қонунчилик палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланиб, 87 нафар янги депутат сайланди.

Депутатларнинг 11 нафари 35 ёшгача, илк бор ёшлар парламентининг 2 нафар вакили Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди. Айниқса, депутатларнинг 38 фоизини аёллар ташкил этгани минтақадаги энг юқори кўрсаткичдир.

Тарихимизда илк бор ногиронлиги бўлган фуқаромиз Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди. Бу – парламентимизни том маънода инклюзив органга айлантириш, ушбу қатлам манфаатларини янада кенг ифода этиш йўлида навбатдаги муҳим қадам бўлгани эътироф этилди.

Янги таркибда 63 нафар депутат қайта сайлангани эса парламент ишида узвийлик ва профессионализмни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Нуриддин Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Депутатлар Мавлуда Хўжаева ва Раҳимжон Ҳакимов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари этиб сайланди.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Президент партиялар сайлов кампанияси давомида илгари сурган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф албатта кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини таъкидлади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Президент “Миллий тикланиш” демократик партиясининг мактабларда муаллимларни танлов асосида ишга қабул қилиш, фарзандларимизни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, уларга она тили ва чет тилларни ўргатиш учун янада кенг шароитлар яратишга оид таклифларига қўшилди.

Ўзбекистон Халқ-демократик партиясининг ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитларни янада яхшилаш, аҳолимизнинг пенсияга чиқишдаги кафолатли ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

“Адолат” социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархлар сунъий ошишини олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишларини маъқуллади.

Экологик партиянинг давлат органлари ва корхоналар ҳудудида яшил боғлар ташкил этиш, экологик маданиятни юксалтириш бўйича дастур қабул қилиш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

⚡️ҚАДРЛИ ВАТАНДОШЛАР!

🇺🇿18 НОЯБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН, БАРЧА ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ САМИМИЙ МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ.

🔰Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир.

🇺🇿Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!

Ҳурмат билан, "Qibray sadosi" жамоаси

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Kitob

📖 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Mirziyoyev Shavkat Miromonovichning “Hozirgi zamon va Yangi O’zbekiston” nomli kitobi chop etildi (Toshkent, O’zbekiston, 2024-yil)
/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

“Қибрай садоси” – 91 ёшда!

ҚУТЛОВ
Ассалом, янги тонг, ассалом, севинч,
Тўқсон ёшдан ошди – “Қибрай садоси”!
Осмон бўйлаб тоза, сархуш, ўта тинч
Кезаётир кузнинг сўлим ҳавоси.
Қўлимда – газета! Азиз, мўътабар
Не-не шоирларнинг нафаслари бор.
Ҳар бир саҳифада ажиб хушхабар,
Янги-янги шеърлар ҳаваслари бор.
Журналист журъати довонлар ошиб,
Далаларга сочди ҳаяжонини.
Эҳтимол, қай шоир юраги тошиб,
Шу ерда бошлаган илк достонини...
Бунда қадим Қибрай тупроқларидан
То бугунги Қибрай қиёфаси жам.
Дўрмон боғларининг қучоқларида
Ҳар сахар гуллайди ижод мукаррам.
Бунда – олмазору, ўрикзор, нокзор,
Бунда – тоғ бағридан қуйилар сувлар.
Боғларга уланиб кетган узумзор,
Яшил бедазорда шамоллар қувнар.
Бунда – ҳар маҳалла – кичик ватандир,
Шу ватанда ўсиб-улғаяр авлод.
Улар шу тупроқда жон ила тандир,
Улуғ аждодларин ёдлар умрбод.
Илм йўлларида собитдир Қибрай,
Бўйчан дарахтларда тўкис салобат.
Кўк бўйлаб чарақлар қуёш, кумуш ой,
Кўнгилларда – орзу, умид, ҳарорат.
Айтаверсанг, асло тугамайди сўз,
Қаламим учидан тўкилар ёғду.
Ҳар битта юракда бамисли юлдуз
Порлайди энг эзгу, энг гўзал туйғу.
Оппоқ қоғоз узра нурлар ёғилар,
Шамоллар эгилар, гулзорлар зебо.
Ҳар куни йўлларда ижод туғилар,
Ҳар бир ижодкори – заҳматкаш дунё!
Ассалом, янги тонг, ассалом, севинч,
Юз билан ҳам юзлаш, “Қибрай садоси”!
Бахтиёр халқинг бор, замонамиз тинч,
Сен ҳам ўзбегимнинг асл зиёси!

ОЙГУЛ СУЮНДИҚОВА

/channel/qibray_sadosi

Читать полностью…
Подписаться на канал