qibray_sadosi | Неотсортированное

Telegram-канал qibray_sadosi - QIBRAY SADOSI / Расмий канал

2024

Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.me/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A Murojaаt uchun : 🅰️dmin: @qibraysadosi

Подписаться на канал

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Яхши_хабар

Йирик IT-компанияларининг раҳбари яхши бир челленж бошлабди. Энди тадбиркорнинг ишхонасида вазифаларни ўзбек тилида бажарадиган, яъни фаолиятини ўзбек тилида олиб борадиган миллати ўзбек бўлмаган мутахассислар мукофотланади. Ўзбек тилини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш керак. Постда ёзилишича, инглиз тилини ўрганишга ҳаракат қиладиган ходимлар ҳам мукофотланар экан.


Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

🔸 Mayning fermalarning yashirincha ishlatilishi ortidan O'zbekistonda milliardlab so'mlik elektr energiyasi o'g'irlanib, ta'minot tizimiga katta zarar yetmoqda. Hatto hokimlarning ham ishdan olinishiga sabab bo'layotgan mayning o'zi aslida nima? U qanday ishlaydi va qaerdan pul “qiladi”?

Kun.uz bu boradagi ma'lumotlarni to'pladi.

📹 👉 VIDEONI TOMOSHA QILING

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Assalomu alaykum, azizlar!
Boshlangan xaftangiz fayzu barokatlarga boy bo'lsin.

#Kun_hikmati

Shekspir aytgan ekan:

"Men hamisha o'zimni baxtiyor sezaman. Bilasanmi nega? Chunki men hech qachon, hech kimdan, hech narsa kutmayman! Kutish bu- azob. Hayot qisqa... "

😊 Ammo ertak kabi bahorni kutsak arziydi

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

​​#ўрнак

ЗОЙИР МИРЗАЕВ БЎЛИШНИНГ СИРИ

Бобур Мирзо ҳазратлари ҳатто жангу жадаллар пайтида ҳам фурсат топиб, ғазалу рубоийлар ёзган эканлар. Кўнгилга сиққанини қаранг! Бу ҳақда "Бобурнома"да ва бошқа тарихий манбааларда жуда таъсирчан воқеалар баёнлари келтирилган.

Дарҳақиқат, инсоннинг таъби-назми, маънавий олами, маърифати кўнгилнинг энг нозик қабатларига нақш боғлайди ва умрбод шахснинг ҳаёт йўлларини ёритиб туради. Маънавиятга, маърифатга, адабиёт ва санъатга мойиллик ва ошуфталикни бировга ўргатиб бўлмайди, у аввало туғма бўлади, оила ва ижтимоий муҳит таъсирида камолга етади.

Айни пайтда Тошкент вилоятининг бир гуруҳ мутасаддилари ва тадбиркорлари билан Польша давлатида бўлиб турган Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев зиммасида катта вазифалар борлиги шубҳасиз.

Одатда, Европа сафарлари дастурлари ғоят тиғиз тузилади. Ҳоким қисқа муддатда қатор иқтисодий форумларда иштирок этиши, саноат тармоқлари фаолияти билан танишиши, энг муҳими, қилни қирқ ёрадиган польяк сармоядорлари ва олигархларини ҳамкорликка кўндириши, йирик сармоялар ва истиқболли лойиҳаларни пойтахт вилоятига олиб келиши керак.

Мана бу расмда Зойир Мирзаев сок ишлаб чиқарувчи корхонага кириб борар экан, ўтиш жойидаги газета тахламлари олдидан бефарқ ўтиб кета олмагани тасвирланибди. Бундай ҳолатларни атай уюштириб бўлмайди, мен бу инсон билан бир муддат бевосита ишлаган оддий бир ижодкор сифатида айта оламан — ҳоким қаерда бўлмасин, газета-журналларни кўрса, муқаррар равишда бир танишмай, варақламай ўтмайди. Битта бўлса ҳам яхши ибора, ҳикматли сўз ё бирор жўяли факт топади шу иш билан ҳам. Унинг йиғилишу анжуманларда, одамлар билан мулоқотлардаги бурролиги, теран фикрлашининг “сир”и ана шу одати туфайлидир.

...Агар икки юз йилдан кейин, мўъжиза юз бериб, бу инсонга бир кунга мана шу ҳаётга қайта келиш имкони берилса ҳам, ҳеч иккиланмай айтаман, Зойир Тоирович ўша бир кунлик "умр"нинг ҳам икки-уч соатини ўша замон китоблари, газета ва журналларининг мазмун-мундарижаси ва албатта, уларнинг тиражлари билан қизиқишга сарфлаган бўлар эди!

Матн: Ғайрат Шералиев
Фото: Беҳзод Қобулов
Польша.


@matbuot_chi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Assalomu alaykum, azizlar!
Jumaning fayzu barokati yor bo'lsin!

#Kun_hikmati

Hamma narsa o'z vaqtiga tutqundir. Zamoni bilan vaqti keladi. Kutilgan kishi yoki narsa qo'lga kiradi. Duolar joy-joyini topadi. Tog' bilan tog', inson bilan inson topishadi. Maqsadlar jonlanadi. Berilgan va'da o'rnini topadi. Bu hayotda har narsa o'z vaqtida bo'ladi...


©️ Erdo'g'an Yildirim

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️
@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 1-iyundagi PF-82-son Farmoniga muvofiq 2024-yil 1-yanvardan boshlab ijtimoiy to‘lovlar O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tasarrufiga o‘tkazildi.


📌 Bunda, ijtimoiy to‘lovlar uchun ariza berish, ularni ko'rib chiqish, tayinlash va to'lashning amaldagi taribi saqlab qolingan holda, endilikda mazkur ijtimoiy to'lovlar bilan bog'liq barcha savollaringizga Toshkent viloyatida joylashgan "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazlariga murojaat qilishingiz mumkin ekanligini ma’lum qilamiz:

Angren shahri "Inson" ijtimoyi xizmatlar markazi

Bekobod shahri "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

41.036221,69.356961,435m/data=!3m1!1e3!4m6!3m5!1s0x38ae41a2e52a41dd:0xe8cc17ecaab84e3d!8m2!3d41.0362711!4d69.3579417!16s%2Fg%2F11s3wjhxjr?entry=ttu">Nurafshon shahri "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

40.9048618,69.6404887,414m/data=!3m1!1e3!4m22!1m15!4m14!1m6!1m2!1s0x38ae332f5040ce15:0x862868a6b210d73c!2z0KXQvtC60LjQvNC40Y_RgiAoS2hva2ltaXlhdCBPaGFuZ29yb24pLCBXSjRSKzYySiwgT2hhbmdhcm9uLCDQo9C30LHQtdC60LjRgdGC0LDQvQ!2m2!1d69.6400307!2d40.9055969!1m6!1m2!1s0x38ae332f5040ce15:0x862868a6b210d73c!2zV0o0Uis2Mkog0KXQvtC60LjQvNC40Y_RgiAoS2hva2ltaXlhdCBPaGFuZ29yb24pLCBPaGFuZ2Fyb24sINCj0LfQsdC10LrQuNGB0YLQsNC9!2m2!1d69.6400307!2d40.9055969!3m5!1s0x38ae332f5040ce15:0x862868a6b210d73c!8m2!3d40.9055969!4d69.6400307!16s%2Fg%2F11gxgdcknm?entry=ttu">Ohangaron shahri "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

Olmaliq shahri "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

Yangiyo'l shahri "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

41.4763261,69.5879179,222m/data=!3m1!1e3!4m9!1m2!2m1!1z0KfQuNGA0YfQuNKbINGI0LDSs9Cw0YAg0rPQvtC60LjQvNC70LjQs9C4!3m5!1s0x38aefd3782065825:0xb65e0e8f2f8c71eb!8m2!3d41.4761973!4d69.5885983!16s%2Fg%2F11tfx6j6ld!5m1!1e4?entry=ttu">Chirchiq shahri "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

Bo‘ka tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

41.562873,69.7781339,193m/data=!3m2!1e3!4b1!4m13!1m8!3m7!1s0x38af1b86d65b025b:0x71349041ef68535a!2z0JPQsNC30LDQu9C60LXQvdGCLCDQo9C30LHQtdC60LjRgdGC0LDQvQ!3b1!8m2!3d41.5659297!4d69.7703922!16s%2Fg%2F1231g2_8!3m3!8m2!3d41.562873!4d69.778779?entry=ttu">Bo‘stonliq tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

Bekabod tumani "Inson" ijtimoyi xizmatlar markazi

Ohangaron tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

O‘rtachirchiq tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

Quyi Chirchiq tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

Yangiyo‘l tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

Oqqo'rg'on tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

Yuqori Chirchiq tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

Qibray tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

Chinoz tumani ‘‘Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi

40.8974346,69.3504833,218m/data=!3m1!1e3!4m14!1m7!3m6!1s0x38ae3fbb5182eadf:0xd7c399fc39807807!2z0J_QuNGB0LrQtdC90YIg0YLRg9C80LDQvdC4INCY0pvRgtC40YHQvtC00LjQuSDRgtCw0YDQsNKb0pvQuNGR0YIg0LLQsCDQutCw0LzQsdCw0pPQsNC70LvQuNC60L3QuCDSm9C40YHSm9Cw0YDRgtC40YDQuNGIINCx0Z7Qu9C40Lw!8m2!3d40.8974345!4d69.3510247!16s%2Fg%2F11n_zj6h3r!3m5!1s0x38ae3fe062b5fa17:0x59a914d17768b9b3!8m2!3d40.8981368!4d69.3505059!16s%2Fg%2F11mfpr79cw?entry=ttu">Piskent tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

Zangiota tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

Parkent tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

Toshkent tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi

🧠 Ijtimoiy himoya sohasidagi so'nggi yangiliklarni kuzatib borish uchun kanalimizga obuna bo'ling:
/channel/ihma_toshkentviloyati

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Assalomu alaykum, azizlar!
Boshlangan kuningiz xayrli va fayzli bo'lsin!

#Kun_hikmati

Muammolar - aslida yo'q!
Faqat turli masalalar bor, ularning yechimini topish mumkin.

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Тошкент яқинидаги ЧИМКЕНТ постига нега УЧҚАХРАМОН номи берилган ?

1988 йил 16 июнь соат тонги 04.30 атрофида. “Чимкент” назорат-ўтказиш пунктида йўл ҳаракати назорати (гаи) инспекторлари, милиция сержантлари Муса Ҳошимов, ва Олимжон Асқаров навбатчиликда хизмат вазифасини олиб боришаётган вақт.

Мусо машинада рация тинглаб, дафтарга ёзиб ўтирар, Олимжон постдан ўтиб-қайтаётган транспортларда кузатув олиб бораётган эди.

Олисдан мотоцикл овози эшитилди, мотоцикл яқинлашгач, унда икки йўловчи орқама-кетин ўтиргани кўринди.

Олимжон мотоцикл постга етиб келгач, ҳужжатларни текшириш мақсадида уни тўхтатишга ишора берди. Мотоцикл тўхтаган захотиёқ тўсатдан нотанишлардан бири Олимжонга ўқ узди. Ўқ
сержант Олимжоннинг бошига тегади ва у йиқилиб тушади. Иккинчи милиционер Муса Ҳошимов бу ҳолатни кўргач ўзини йўқотиб қуймасдан ҳамкасбига ёрдам беришга шошилди ва жиноятчиларга жавобан ўқ узди. Бригадир иккаласини ҳам яралашга муваффақ бўлди, ўзи эса оғир яраланди... Ҳужумчилардан бири ерда ётган Муса Ҳошимовнинг олдига югуриб келиб, унинг кўксига 3-4 маротаба ўқ узиб, хизмат қуролини олиб, милициянинг хизмат машинасида Тошкент шаҳри томон қочиб кетади.

Соат 04:55 да “02” рақамига милиция пости ёнида ўқ отиш ва одамларнинг қичқириқлари эшитилгани ҳақида хабар келиб тушади. Воқеа жойига зудлик билан милициянинг махсус отряди етиб келади. Отряд вакиллари ҳужумчилар ташлаб кетган қизил Жава ерда ётган, унинг ёнида эса ҳаёт белгилари бўлмаган ходимларни кўриб ғазаб отига минишади.

Зудлик билан Минералный Вода милиция постидан радио орқали марказга хабар қилиниб, қуролланган номаълум эркаклар қонга беланган ҳолда милиция “Жигули” сида машинасига ўтириб, шаҳар маркази томон кетиб қолганлиги маълум қилиниб, Тошкент шаҳридаги барча постларда “Тўхтатиб туриш” режаси эълон қилинади.

Радиодан хавотирли хабарни эшитган милиция катта лейтенанти Маткарим Матчонов Юнусобод тумани томон ҳаракатланади. “Қозоғистон” кинотеатри ёнида у қарама-қарши томондан келаётган милицияга тегишли “Жигули”ни кўради. Матчонов югуриб йўлга чиқади ва таёқчаси билан ҳайдовчига тўхташга ишора қилади. Рулда ўтирган эркаклардан бири унга ҳам ўт очади. Ходим ҳам жавоб қайтаради, аммо жиноятчилар уни қуролсизлантиришга эришиб, кейин калтаклаб ўлдиришади.

Ҳужумчилар Ц-5 массивидаги уйлардан бирига кириб ғойиб бўлишади. Орадан бир неча кун ўтиб, тезкор тадбирлар натижасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноятчиларни қўлга олади.

Жиноятчилар муқаддам бир неча марта судланган тажрибали жиноятчи Сергей Сорокин ва Олмаота политехника институти талабаси Понамарев бўлиб чиқади.

Дастлабки тергов давомида Сорокин ва Понамаревларнинг Олмаота шаҳрида содир этилган талончилик ва қотиллик билан боғлиқ бошқа жиноятларга алоқадорлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, ҳужумчилар бундан бир йил аввал, ноябр ойида Олмаотада ҳуқуқ-тартибот идораси ходими, катта сержант Туленбоевни ўлдириб, унинг хизмат қуролини тортиб олган. Бундан ташқари, улар бир қанча талончилик ва қотилликларни содир этиб, 1988 йил 8 июн куни мотоциклни ўғирлаб, Тошкент шаҳрига йўл олганлар.

Жиноятчиларнинг ҳар бирига 15 йиллик қамоқ жазоси берилади. Афсусланарли ва аҳамиятли томони 3 йил ўтиб СССР парчалангач улар қамоқдан қуйиб юборилади ва пойтахтнинг Ц-5 массивидаги уйларига қайтиб келишади.


Хизмат вазифасини бажаришда кўрсатган жасоратлари учун ЙПХ инспекторлари Муса Ҳошимов, Олимжон Асқаров ва лейтенант Маткарим Матчоновларнинг номлари абадийлаштирилди: “Чимкент” пости “Уч Қаҳрамон” (“Уч қаҳрамон”) деб ўзгартирилди ва бу постда улар шарафига ёдгорлик ўрнатилган.

Манба

@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Shuningdek, bino va inshootlarni qurish loyihasi nogironligi bo‘lganlar uchun qulay muhit yaratilganligi bo‘yicha ham majburiy ekspertizadan o‘tkaziladi.

Nogironligi
bo‘lgan sayyohlar uchun qulay infratuzilma yaratish bo‘yicha “to‘siqsiz turizm” dasturi tasdiqlangan.

Bunday odamlarni ishga olgan korxonalarga tadbirkorlik reytingida
qo‘shimcha ball beriladi.

Kambag‘allikni
qisqartirish va bandlik vazirligiga topshiriq berildi.

Imkoniyati
cheklangan bolalar boradigan 112 ta maktab va 74 ta bog‘chadagi ta’lim dasturini qayta ko‘rib chiqish, maktablarni inklyuziv ta’limga moslashtirish dasturini amalga oshirish muhimligi ta’kidlandi.

Davlatimiz
rahbari nogironligi borlar hayoti va erishgan yutuqlari to‘g‘risida ta’sirchan mediakontent, filmlar tayyorlash muhimligini ta’kidladi.

Yig‘ilishda
ota-ona mehriga muhtoj bolalarga g‘amxo‘rlik masalalari ko‘rib chiqildi.

Bundan
buyon joylarda vasiylik, homiylik, patronatga olingan hamda oilaviy bolalar uylaridagi bolalar bilan mahalladagi ijtimoiy xodimlar shug‘ullanishi belgilandi.

Sog‘lig‘i,
hayoti xavf ostida bo‘lgan, yetim va nazoratsiz qolgan bolalarni qaramog‘iga olish bo‘yicha “ixtisoslashgan tutingan oila” tizimi joriy etiladi.

Yig‘ilishda
Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam ko‘rsatish markazlari ishini o‘zgartirish zarurligi ko‘rsatib o‘tildi.

Yetim
va ota-ona qaramog‘isiz bo‘lgan yoshlarning salohiyatini ro‘yobga chiqarishiga ko‘maklashish uchun ularni tadbirkorlik va kasb-hunarga o‘qitish, dehqonchilik uchun yer berish muhimligi ta’kidlandi.

Ayollar
va bolalarni tazyiq va zo‘ravonlikdan himoyalash bo‘yicha mahalla darajasida alohida tizim yaratilishi belgilandi.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida ijtimoiy himoya sohasidagi ustuvor vazifalar yuzasidan videoselektor yig‘ilishidan.

Davlatimiz
rahbari sohadagi ba’zi kamchiliklarni sanar ekan, 20 dan ziyod idoraning ijtimoiy himoya borasidagi faoliyati hujjatlarda puxta o‘ylanmasdan, betartib belgilanganini ko‘rsatib o‘tdi.

Nogironligi
bo‘lgan shaxslarni e’tibor sustlashib ketgani tanqid qilindi.

Prezident
bu sohada umumiy yondashuv o‘zini oqlamagani, har bir oila va inson taqdiriga alohida professional yondashish lozimligini qayd etdi.

O‘zgalar
parvarishiga muhtoj yolg‘iz 2 ming kishiga yordam ko‘rsatish yo‘lga qo‘yildi.

Ijtimoiy
himoyaga muhtoj aholini har tomonlama qo‘llab-quvvatlash yanada kuchaytiriladi.

Davlatimiz
rahbari hokimlar va sektor rahbarlari aniq ko‘rsatmalar berdi.

Yig‘ilishda
“Muruvvat” uylari va Ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash markazlarida ijtimoiy xizmatlarni mobil va kunduzgi qatnov shaklida ko‘rsatishni yo‘lga qo‘yish topshirildi.

1 oktyabrdan aholiga ko‘rsatiladigan barcha ijtimoiy yordamlarni “ijtimoiy karta” orqali
moliyalashtirishni joriy etiladi.

Yig‘ilishda
nogironligi bo‘lgan shaxslarni qo‘llab-quvvatlash masalalari muhokama qilindi.

Nogironligi
bo‘lgan shaxslarni o‘qitish, ishga joylashtirish va sportga jalb qilish bo‘yicha milliy tizim yaratiladi.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Assalomu alaykum, azizlar!
Har bir kuningiz fayzu barokatli bo'lsin!

#Kun_motivatsiyasi

Bahor yaqin!
Qayerdadir - qorning ostida bahor guli nafas oladi,
Matonati va irodasiga izg'irin ham qoyil qoladi.

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Manzara

Bir fasida ikki xil ko`rinish

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️
@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Dayjest

🔸Davlatimiz rahbari Andijon shahridagi san'at maktabiga Sherali Jo'raev nomini berish taklifini ilgari surdi.


🔹 Bugun O'zbekiston bo'ylab qor yog'adi. Yo'llarda ba'zi joylarda yaxmalak kuzatiladi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 3° sovuq -2° iliq bo'ladi.

🔸 FVV aholini tomdan tushishi mumkin bo'lgan qor va muzlardan ehtiyot bo'lishga chaqirdi.

🔹 Olimlar koronavirus inson miyasini 20 yilga qaritishini aniqladi. Ularda xotira, charchoq va diqqatni jamlash bilan bog'liq muammolar kuzatilgan.

🔸 Yaponiya endi dunyodagi uchinchi yirik iqtisodiyot emas. Germaniya uni quvib o'tishga erishdi, yetakchilik Qo'shma Shtatlarga tegishli, ikkinchi o'rinda – Xitoy.

🔹 Xitoyning Shinjon (Uyg'ur-avtonom hududi) provinsiyasida -52.3 daraja sovuq qayd etildi.

🔸 Rossiya muxolifati yetakchisi Aleksey Navalniy Sibirdagi qamoqxonada vafot etdi.

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️
@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Yaxshidan bog' qoladi

Kanadalik bir yigit o'z hayotini o'rmonlarni qayta tiklashga bag'ishladi. 25 yoshli Antuan Mozes allaqachon mamlakat bo'ylab 1,3 million daraxt ekib, hattoki 24 soat ichida 23 mingta ko'chat ekib, jahon rekordini o'rnatgan.

Videolavhani oxirigacha tomosha qiling


@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Assalomu alaykum, azizlar!
Har bir kuningiz fayzu barokatga to'lsin!

#Kun_hikmati

Sodiq bo'lmoq kerak: so'zga, majburiyatlarga, boshqalarga, o'ziga sodiqlik. Shunday bo'lish lozimki, sizni eslaganda g'azablanishmasin.

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️
@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Mavzuga_oid

“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, DXX va Bosh prokuratura huzuridagi Departamentning tuman boʻlimi vakillari hamkorligida Toshkent shahri va Toshkent viloyatida oʻtkazilgan navbatdagi reyd tadbirlari davomida elektr energiyasidan noqonuniy foydalanish holatlari aniqlandi.


Xususan:

Qibray tumani, “Baytqoʻrgʻon” MFY hududida yashovchi fuqaro S.M. oʻz xonadonida 3 dona mayning qurilmasini tijorat maqsadida umumiy foydalanishdagi elektr tarmogʻiga oʻzboshimchalik bilan ulab, jami 579,4 mln soʻmlik elektr energiyasini oʻgʻirlaganligi;

Mirzo Ulugʻbek tumani, Alisherobod hududida yashovchi fuqaro F.R. oʻz xonadonida 4 dona mayning qurilmasini elektr taʼminoti korxonasi “Elektrhisob” DK roʻyxatidan oʻtkazmasdan, elektr tarmogʻiga oʻzboshimchalik bilan ulab, jami 365,2 mln soʻmlik elektr energiyasini oʻgʻirlaganligi maʼlum boʻldi.

Mazkur holatlar yuzasidan dalolatnomalar rasmiylashtirilib, toʻplangan hujjatlar huquqni muhofaza qiluvchi organlarga taqdim etildi.

▶️ @qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Shifo_izlab

Boshi tez-tez og'rib turadigan insonlarga tavsiya


❗️ Ayni kunlarda havo harorati o'zgaruvchan bo'lganligi sababli, organizmimiz ham bu sharoitga ko'nikishga majbur bo'lmoqda. Ammo turli asoratlar kelib chiqish mumkin bunday sharoitda. Ayniqsa bosh og'rig'i tez-tez bezovta qiladigan insonlar uchun quyidagi tavsiya yordam beradi.

✅10-15 dona shirin bodomni chaqib, mag'zi 1-2 bo'lak shakar bilan birga tolqon (un holiga kelguncha maydalanadi) qilinadi.
Bosh og'rigan paytlarda undan 1-2 choyqoshiq iste'mol qilinsa, muammo tezda bartaraf bo'ladi

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Motivatsiya_vaqti

_____ Har qanday vaziyatdayam o'z qiymatingizni yo'qotmang

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️
@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган юк автомобиллари ва тиркамаларнинг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланади. Президент бу ҳақдаги фармонни имзолади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2024/02/23/truck/

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️
@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Assalomu alaykum, azizlar!
Kun fayzu tarovati yor bo'lsin!

#Hikmatlar_xazinasi

Ilmni fursat bo'lganda o'rganish kerak, chunki ilm zarur bo'lgan paytda fursat topilmaydi.

Abdulloh ibn Mas'ud

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️
@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Dayjest

🔸 Prezident ijtimoiy yordam va himoyani mahalla darajasida tashkil qilish zarurligini ta'kidladi.


🔹 O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoev Rossiya Federatsiyasi Prezidenti Vladimir Putinning taklifiga binoan 21 fevral kuni amaliy tashrif bilan Qozon shahrida bo'ladi.

🔸 O'zgidrometga ko'ra , 20-23 fevral kunlari respublika bo'ylab quruq yog'insiz ob-havo hukmron bo'ladi. Yog'ingarchili Toshkent viloyatida 24 fevraldan boshlanadi.

🔹 Toshkent tezda birinchi o'ringa qaytdi. Ayni vaqtda havo ifloslanishi bo'yicha Hindiston-u, Pokistonni ham changimizda qoldirib ketdik, deb yozmoqda ijtimoiy tarmoqlar.

🔸 1 yilda 2 tadan ko'p avtomobil sotgan fuqarolar uchun soliq joriy etilishi mumkin.Bu chora olibsotarlarning yashirin daromadlarini soliqqa tortishga qaratilgan.

🔹 2023 yilda farzandining ta'limiga mas'uliyatsizlik qilgan 12 mingdan ziyod ota-ona jarimaga tortilgan.

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Kun. uz эса замонавий “ Уч қаҳрамон” ҳақида ёзаяпти.

“Ўз манфаати йўлида отасини ҳам ботқоққа ботирадиган фарзандлар бор экан” – терговчи ҳикояси

Юнусобод туманида уч йигит савдо дўконига ўғирликка тушган. Сўроқ пайтида улардан бири жиноятни у эмас, дадаси қилганини, дастлабки кўрсатмасида дадаси қамалиб кетмаслиги учун барча айбни бўйнига олганини таъкидлайди. Аммо терговчининг зийраклиги сабаб иш очилган ва ҳақиқий айбдорлар жазосини олган.

Батафсил

@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Телеграм мессенжеридаги бир каналда Қибрай туманига яқин чорраҳалардан бирига нима сабабдан “Уч қаҳрамон” деб ном берилгани ҳақида ёзибди.

Тўғриси, буни кўпчилик билмайди. Яхши маълумот бўлибди.

@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Об_ҳаво

Март ойи бироз салқин ва кўпроқ ёғингарчилик билан ўтиши прогноз қилинмоқда.


Ўзгидрометнинг дастлабки узоқ муддатли прогнозларига кўра, март ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-2° га паст, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиб, 4-9° илиқни, жанубда 10-11° илиқни ташкил этади.

Ой давомида ҳарорат кечалари 0-5° совуқдан 5-10° илиққача, кундуз кунлари 5-10° илиқдан 17-22° илиққача, жанубда 20-25° илиққача кескин ўзгариб туриши прогноз қилинмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан кўп бўлиши кутилмоқда.

Р/С: Иқлим исиб бораётган айни даврда йилнинг баъзи ойларида ҳарорат режимининг ўтмиш меъёрларидан 1-2 даража паст бўлиши бу одатий, аммо сўнгги йилларда баҳор ойларида бу каби вазият кузатилмаётгани учун буни кутилмаган вазият деб баҳоласа бўлади. Хулоса қилиб айтганда, келаётган март ойи совуқроқ ва кўпроқ ёғинлар билан ўтиши ойдинлашмоқда.

@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам дальнейшего расширения охвата услугами в сфере социальной защиты.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Xorijda

Tayxan tog`idagi quyosh panellari

Xitoyning Xenan, Shansi va Xebey o`lkalaridagi tog` tizmalariga o`rnatilgan quyosh panellari mamlakatni qayta tiklanuvchi energiya bilan ta`minlashda muhim rol o`ynaydi.

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️
@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Gandining bir gapi bor:
"O‘z davlat tilini bilmagan odam yoki telba yoki Vatanining dushmani".

Xususiy maktab reklamasida o'zbek tili o'qitilmasligi haqida bemalol maqtanishibdi.


"Maktab reklama uchun tayyorlagan roligida o'zining eng ustun tomoni sifatida unda o'zbek tili o'qitilmasligini ko'rsatgan. O'zbekistonda turib, o'zbek tili o'qitilmasligini maqtanib chiqadigan darajaga yetdimi davlat tilimiz?" - ijtimoiy tarmoqlar o'z e'tirozlarini bildirmoqdalar.

P/S: Biz bir narsaga berilsak, haddimizdan oshib ketamiz. Xorijiy tilni o'rganishdayam shunday. Boshqani tilini bilishimiz go'yoki bizni boshqalardan ustunligimizni anglatadi-mi?!

Ayrim yoshlarimiz o'zbek tilida gapirishni yaxshi bilmaydi, yozuvlarida g'ij-g'ij xato, o'zbek tili boyligidan foydalanib, chiroyli gap tuzishni o'rganmagan. she'ru g‘azallarni yodlash ular uchun eskilik sarqiti, lug'atimizdagi ayrim so'zlarning ma'nosini tushunishmaydi... .

Siz nima deysiz?


Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️
@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Assalomu alaykum, azizlar!
Yangi xafta yangi maqsadlar, yangi orzular olib kelsin.

#Kun_hikmati

- Yangilik bormi?
- Albatta! Atrofda haliyam qish hukmron bo'lsa-da, BAHOR yaqin...😊

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️
@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

Zoyir Mirzayev ertaga harbiy chaqiriq yoshidagi yigit-qizlar bilan ochiq muloqot oʻtkazadi.

Bu haqda Toshkent viloyat hokimligi axborot xizmati xabar qilmoqda.

Ertaga soat 10:00da Nurafshon shahrida Zoyir Mirzayev harbiy xizmatchi boʻlib, qurolli kuchlar safida muddatli harbiy xizmat oʻtash niyatida boʻlish yigit-qizlar bilan ochiq muloqot oʻtkazadi.

Suhbat davomida yoshlarni orzusiga erishish yoʻlida toʻgʻanoq boʻlayotgan muammolar haqida dangal suhbat boʻladi, barcha tegishli mutasaddilar ularni eshitadi.

Viloyat hokimi bilan muloqotga marhamat, hurmatli yoshlar!

41.02622,69.3583285,19z?entry=ttu">Lokatsiya

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️
@qibray_sadosi

Читать полностью…

QIBRAY SADOSI / Расмий канал

#Ruhiyat

Keling miyamizga dam beramiz.


Odamchalardan bittasini tanlab oxirigacha kuzatib qo'ying va buni 3 marta takrorlang! Natijasini ko'rasiz.

❗️ Sinab ko'ring


Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️
@qibray_sadosi

Читать полностью…
Подписаться на канал