Sayyidul ayyom, hajjul masokin
Jum'a muborak🌙
Oila a'zolaringizga va yaqinlaringizga gul sovg'a qiling, himmatingizga qarab yaxshilik qiling.☺️🌸
Jum'aning hayru barakoti sizga boʻlsin 😊
Albatta bir jumangiz Makkada boʻlsin 🙂
АСАЛАРИ ВА АСАЛ
Аёл киши асаларидай,
Бизга асал бериши тайин.
Лекин доим турмоқ керак шай,
Чақар ногоҳ майиндан майин...
Роҳат билан ёнма-ён заҳмат,
Шодлик ўрнин қувалайди ғам.
Асал емоқ бўлса гар мақсад,
Чидаймизда чақишига ҳам!..
Акрамжон АЗИЗОВ,
Фарғона, Олтиариқ тумани.
O‘zingiz uchun Alloh yo‘lida birodarlar ko‘paytiring. Chunki ular bu dunyo uchun ham kerak, oxirat uchun ham kerak. 🌹
Ali ibn Abu Tolib rodiyallohu anhu
Tun.Ajoyib xona,kaminda olov yonyabdi🔥🔥(shitir-shitir) yoqimli ovoz🔥Kahva☕️va kitob📚
Shunchaki yoqimli...🥰♥️
Ҳар доим иситгич олдида бизнинг тозаланган оёқ кийимларимиз турарди.
Уни дадам шундай аввайлаб, тозалаб, қалин қиш бўлсада печка олдида қуритиб чиққан кунлари бўлган. Айниқса иккинчи опам шаҳарда ўқигани боис, шу опамнинг кийимларига бошқача эътибор бериб, кийдириб автобусга чиқариб қўярдилар. Ҳар куни, ҳар доим, йиллар давомида…
Дадамнинг янги оёқ кийим олганларини негадир эслолмаяпман, аммо оёқ крем суриб, доим ялтиллатиб киярдилар.
Тавба ҳозир негадир дадам неча размер оёқ кийим кийиши ҳақида билмаслигимни билдим.. уят ўзимга.
Дадам эса ҳозир ҳам “болам оёғинг иссиқми”, деб сўрайдилар…
-Doktor, umrni uzaytirish yòlini aytsangiz.
- Uylaning!
-Nima, uylanish umrni uzaytiradimi?
- Yòq. Shunchaki, bunday fikr miyangizga qayta kelmaydi 😂
Йиғламоқ уятдек... бўлмайди кулиб,
Туннинг қучоғига отилган виқор --
Бир пайтлар кузакнинг поёни бўлиб,
Отамнинг сочига ёғар эди қор.
Оппоқ соч-соқолли, не гўзал севинч,
Олис-олислардан термулган баҳор:
Мунис қабристонда абадий соғинч --
Отамнинг бошига яна ёғар қор...
Хайрулла ҲАМИДОВ
Sabr qiling. Sizdan ketib, sizga yanada go'zalroq bo'lib qaytadigan narsalar uchun...
Читать полностью…Har tong uygonganingizda Allohga hamdlar aytishni unutmang.Tongni zikr bilan kutib oling!🌞
Читать полностью…Баъзилар ҳаётингизга неъмат бўлиб келади, баъзилар эса дарс бўлиб. Неъматни муҳофаза қилинг, дарсдан эса таълим олинг!
Одамларга озор берманг, зеро кўнгил ойнаси бир бор синдими ҳеч қачон аввалги холига қайтмайди.
Sizning gumonlaringiz bizning amallarimiz yoxud niyatlarimizni o'zgartirib qo'ya olmaydi! Shunday ekan, xohlaganingizdek gumon qiling
Читать полностью…🌿 Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh qadrligim ))
✨ Barchamizga bugungi kunning ilk tongidan baxramand bo‘lish nasib etibdi, Alhamdulillah!
🤲🏻 Bu tong duongizda so‘ragan orzu niyatlaringizning barchasiga Alloh yetkazsin!
🌱 Bilasizmi, qadrdonim?
Sizning tonggi tabassumingiz, iliq mexringiz kun davomida bo‘lajak mo‘jizalarga, yaxshi amalu, savobli ishlarga zamin yaratadi. Zero, bunday amallarni ajr savoblardan teng ulush xam vada qilingan. Shunday ekan, yaqinlaringizga yaxshi kayfiyat va mexr ulashishda davom eting, ulardan uzoqlashmang!
☕ Qadrdon, dunyo g‘amlarini chetga suringda, ikki dunyo saodatiga eltuvchi maqsadlaringiz tomon intiling. Sizga omad yor, Alloh madadkor bo‘lsin!
🍃
Agar siz og’rigan yuragingiz uchun tasalli qidirsangiz ...
Odamlarga emas, Robbingizga boring..
Ерда юриб борар экансан, кеккаймагин, такаббур қилмагин. Ўзингни қанча юқори олсанг ҳам, ерни ҳам тешолмайсан, тоққа ҳам етолмайсан. Ўзингни жа катта оворма, ерни тешиб кириб кета олмайсан, бўйинг тоғдан баланд бўлиб кетмайди, ҳечким эмассан ўзи, шунинг учун гердаймагин, ўзингни билган, қадрингни билгин, камтар бўлгин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
🌿Shukronalik hissi qalbda ko‘paygani sari, shukr qilishga sabablar ham ko‘payaveradi...
Bugungi kun uchun, bugungi imkon uchun Allohga shukrona aytaylik!
⛅ Assalomu alaykum qadrligim... Barchangizga faraxbash Chorshanba tongi muborak va xayrli bo‘lsin!
/channel/Qalbimda_sen 🍃
Allohim sen afv etuvchilarni eng yaxshisisan,
Afv etishni yaxshi ko’rasan,
Tavbalarimizni qabul etib bizni afv et…
Дўст бўлиб қоламиз дединг бир умр,
Гарчи, висолингдан умид қилсам ҳам.
Ўйладим:-Майлида, шунгаям шукур,
Дўстлик-муҳаббатга биринчи қадам.
Суҳбатлар қурсакда сен билан кўп бор,
Журъатим етмади этмоққа изҳор,
Ўзимни овутдим, бўлиб умидвор,
Дўстлик-муҳаббатга биринчи қадам.
Гоҳ кўкни тутсада кулгуларимиз,
Дўстликдан ўтмади туйғуларимиз,
Пичирлаб қўяман қолганда ёлғиз-
Дўстлик-муҳаббатга биринчи қадам!
Уйингдан аримас совчи қадами,
Дўстлигинг йўл қўймас бир сўз дегани,
Дардимнинг давоси, кўнгил малҳами,
Дўстлик-муҳаббатга биринчи қадам.
"Ёр-ёр"лар айтилди, келин бўлдингда,
Ўзгани ёнида ойдай тўлдингда,
Ўша сўзларимни билмай қолдингда-
Дўстлик-муҳаббатга биринчи қадам!
АЗАМАТ ЗИЁ
#shukronalik
Agar " shukur " deyishga qodir bo'lsang, qodirliging uchun shukur deb ayt...!