Qalb eshigimiz har doim ochiq...
Kim nima niyat bilan taqillatsa, o‘sha niyat bilan ochamiz!
@qalbim_bitiklarii ✍
G'amxo'rlik bu - muhabbatning eng yaxshi isbotidur...
Ammo hali hanuz bunday muhabbatning guvohi bo'lmadik...
@qalbim_bitiklarii ✍
Xurramlikda,
baxtiyor kunlarda hamma ham do‘stdir, joningga jondir!
Biroq chuqur qayg‘uga botgan kunlaringda
Anglaysan-ki,
Allohdan boshqa do‘st-u yor yo‘qdir..
@qalbim_bitiklarii ✍
-Инсон қалбини тушуниш қийин, лекин ўз қалбингни тушуниш қийинроқ (жуда!)
Munziuz
@qalbim_bitiklarii ✍
ЖУМА КУНИНИНГ ЯНА БИР УЛУҒЛИГИ ҲАҚИДАЭй, Азиз биродарим!
Эртанги жума кун яна нимаси билан улуғлигини биласизми?
Бомдод намозини масжидда жамоат билан бирга ўқилиши билан улуғдир.
Ушбу гўзал саҳиҳ ҳадисга эътибор беринг!
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳнинг ҳузурида намозларнинг энг афзали – жума куни бомдод намозини жамоатда (бирга) ўқишликдир", дедилар.
(Имом Термизий ривояти).
Субҳаналлоҳ, ушбу ҳадисга амал қилиш учун тайёр фурсат борлигини эслатиш биз мўминларнинг бурчимиздир.Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).
♻️ Дўстларингиз билан баҳам кўринг!
📔 @qalbim_bitiklarii
🗓 1-Февраль Халқаро Ҳижоб куни
Муслима аёлларимизни табриклаймиз!
📌 Бу байрам 2013 йилдан буён давом этиб келмоқда!
@qalbim_bitiklarii da qoling 🙋♀️
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!АЛЛОҲИМ БОШИМИЗГА КЕЛГАН ҲАР БИР СИНОВДА ХАЙРНИ КЎРА ОЛАДИГАН
"САБР", "ТАВАККУЛ" ВА "ТАСЛИМИЯТ" БИЛАН РИЗҚЛАНТИРСИН!
ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!
КУНИНГИЗ ФАЙЗЛИ ВА МАЗМУНЛИ ЎТСИН!!!
@qalbim_bitiklarii ☘🕊
Siz qancha bilishingizdan qatʼiy nazar, aytganlaringiz qarshingizdagilarning anglagani qadardir.
Mavlono Rumiy
@qalbim_bitiklarii 🍂
Фақат
Севги йўқ! Азоб бор, қайғу бор фақат,
Қувончу шодликлар қилган мени оқ.
Инкор этилмоғу, ҳайдалмоқ бордир,
Ва яна... йўлларга ташлаб кетилмоқ.
Севги йўқ!Аламу афсус бор фақат,
Кечир остонангда узоқ қолдим мен.
Шодликлар макони эди юрагинг,
Мудом оғу солдим, қайғу солдим мен.
Севги йўқ дейману... йиғлаётирман,
Гўё манглайимга ёзилмиш бир хат:
Икки дунёга ҳам термулиб боқсам,
Севги бор, Худо бор, Сен борсан фақат!
Гулжамол Асқарова
@qalbim_bitiklarii ✍️
Oʻlimni yotgan vaqtingiz yostigʻingiz ostida, turgan vaqtingiz burningiz uchida biling.
Hazrat Umar r.a.
@qalbim_bitiklarii ✍
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва баракатуҳу!
Бугун чоршанба кунингиз файзли ўтсин,дилга яқинларим 😊🙏
Кунингиз файзли ва барокатли бўлсин !
Мазмунли ўтсин!
Аллоҳ Таоло Ўзи рози бўладиган амаллар билан сизни машғул қилсин! 🤲
Унутманг вақт ортга қайтмайди ☝️
Аллоҳ барчамизни солиҳ ва солиҳалардан қилсин! 🤲
Аллоҳни паноҳида бўлинг
❄️ TONGI SALOMLAR™ 🌥
@qalbim_bitiklarii ☺️
#Ona
* * *
Болаликда айтар эдим онамга доим:
“Улғайсам, мен ташлаб кетмайман сизни,
Қўриқлайман оромингизни”.
Кун келди, улғайдим — сочлари оқарган онам
Кўзлари қорайиб кутади мени —
Оромин ўғирлаб кетган ўғлини.
Хуршид Даврон
@qalbim_bitiklarii ✍
"Sochlaring to‘kilibdi" dedi bir do‘st..
.🍃
"Oh" dedim..
Sen bu yuragimdan to‘kilganlarni bir ko‘rsayding.
@qalbim_bitiklarii ✍
Инсон танасида энг пок сақланиши керак бўлган аъзо бўлса, у ҳам қалби ва тилидир.
#M
@qalbim_bitiklarii ✍
Rasululloh s.a.v shunday dedilar:
“Salomlashishning yetmishta savobi (hasanasi) bor. Shundan, oltmish to‘qqiztasi salom berganniki, bittasi alik olgannikidir. Shuni bilgan odam doim avval salom beradi”.
@qalbim_bitiklarii ✍
Assalomu alaykum qadrdon dildoshlarim omonmisizlar? Yangi kun, yangi imkoniyatlar muborak ☺️☘🕊
#Balkiiiiiiiii🍂🍃
Биргина смсингни саотлаб, кунлаб, хафталаб кутишимни билганингда: Балки менга бу қадар азоб бермасдинг.....
@qalbim_bitiklarii ✍
"Men uchun duo qil" deysan. Duo-ku qilaman, "o'zi qayerda?" deb so'rashsa, nima deyman?!
— Shams Tabriziy
@qalbim_bitiklarii ☘🕊
Biz juda erinchoqmiz,
Hatto duo qilishga erinamiz.
Vaholangki,
وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ
(Menga duo qiling, sizga ijobat qilurman.) G'ofir - 60
📔 @qalbim_bitiklarii
Allohning bizga yozganlari biz hayol qilganlarimizdan gözalroqdir!
@qalbim_bitiklarii ✍
Senga o‘qib beradigan kitoblar (ro‘yhatlarim) bor.
Sen o‘qib berarsan deya o‘qimagan kitoblarim ham.
@qalbim_bitiklarii 🕊
Midnieht
Кўп тушамиз хавотирга,
Кел.
Йиғлаймиз бирга бирга,
Бирга йиғлаш менимча бахт.
Мен ҳам сени соғинаман,
На тирикман, ўлган на ман,
Кел.
Йиғлаймиз бирга бирга...
Кулмоқ учун юз тополмай,
Овутгани сўз тополмай,
Кел.
Йиғлаймиз бирга бирга.
Бу кунга ҳам ким етади...
Сўз керакмас "жим" етади,
Кел.
Йиғлаймиз бирга бирга...
Кўзинг тўла ёш хойнаҳой,
Ўксинмасин иккита жой,
Кел.
Йиғлаймиз бирга бирга...
Дардга тўла, беғамлардай,
Девор муштлаб одамлардай,
Кел.
Йиғлаймиз бирга бирга...
Орамизда фақат "жим" бор,
Ахир биздан бахтли ким бор?
Кел.
Йиғлаймиз бирга бирга...
Каримов Зуҳриддин
@qalbim_bitiklarii ✍
Hamma narsangizdan ayrilsangiz ham, ezgu nomingizni saqlab qoling. Uni yo‘qotar bo‘lsangiz, siz – hech kimsiz!
@qalbim_bitiklarii ✍
Yangi tong, yangi imkoniyatni yana biz bandalariga nasib aylagan Yaratganga hamdlar. ☺️
Yuraklar amri qo'limizda emas, ular xohlagan kishilari uchun uradi...
@qalbim_bitiklarii