psixologik_testlar | Неотсортированное

Telegram-канал psixologik_testlar - PSIXOLOGIYA

3355

Psixolgik testlar orqali siz ruxiyatingiz, sevganingizni ruxiyati haqida bilib olishingiz mumkun. Bundan tashqari siz qanday rahbarsiz va h.k savollarga javob topasiz 👇Murojaat uchun 💰Reklama pullik 👤Admin @Ellix_uz 🎓Ps @Birgalikda_Rivojlanamiz

Подписаться на канал

PSIXOLOGIYA

🎩Oila qurishga tayyormisiz? (O‘g‘il bolalar uchun)

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

🌴Javoblar:

🌴1. Bu daraxtni asosan, hozirda òz hayotidan mamnun bòlmagan, vaziyatni yaxshi tomonga òzgartirishni istayotgan kishilar tanlaydilar. "Qayerdadir baxt bor, biroq men u yerda emasman, demak men òsha yerda bòlishga harakat qilishim shart!" Ular hozirda aynan mana shu shior bilan yashamoqdalar.

🌴Ushbu daraxtni tanlagan kishilarning òziga xos, asosiy sifatlari - qati'yatlilik, qiziquvchanlik, yangilikka intilish. Ular òzgarishlar tarafdori, yangilikga, taassurotlarga òch kishilar. Biroq bu òtkinchi holat, shunday bòlsada kòpchilik bu bosqichda uzoq vaqt qolib ketadi. Vaqt òtgach, bu kishilar butunlay boshqa daraxtni tanlashlari mumkin.

🌴2. Sabr-bardoshli, harakatchan va matonatli kishilar. Ular yòl boshidanoq behafsala bòlmaydilar. Maqsad sari olģa intilishadi. Kòzlangan chòqqini qadamma-qadam zabt etib boradilar. Tanlagan yòllaridan aslo qaytishmaydi.

🌴Òz kasbining mohir ustalari. Sohalariga oid uslublarni mohirona qòllashlari tahsinga loyiq. Hayotlari davomida aniq rejalar asosida yashaydilar: "improvizatsiya" yoki "ekspromt" kabi sòzlarni eshitsalar taajjubga tushishlari tabiiy, ular rejadan chetga chiqmaydilar. Rejali ish kòrganliklari bois ijobiy hayot kechirayotganliklariga ishonchlari komil.

🌴3. Ijodkor va original shaxsiyatli kishilar. Ular avvalgi bosib òtilgan izlardan yurmaydilar, eski qoliplardan foydalanishni istamaydilar. Kreativ, ilhomi kesa hamma ishni dòndirishadi. Har bir yumushni òzlari xohlaganlaridek bajaradilar, muammolarni yechimini topishda yangicha yondashuv va usullardan foydalanadilar.

🌴Ular odatda serģayrat va jozibali kishilardir. Libos tanlash borasida ham originallikka intiladilar. Bunday kishilarni quyushqonidan chiqarish oson, kayfiyatlari juda tez òzgaradi. Yaxshi notiq, istagan kishilari bilan ģoyalarini òrtoqlasha oladilar...

🌴4. Qishin-yozin bir xilda! Qanday holatda bòlishidan qati' nazar bunday kishilar kunni doimo "liderlik libosida" kutib oladilar. G'oyalarga boy, serharakat kishilar mana shunday toifaga kiradilar.

🌴Ozoda va pragmatik xarakterli. Maqsadni aniq oladilar, mustaqil fikrli, nima xohlashni va unga qanday erishishni bilishadi. Hayotda ular uchun faqat ikkita nuqtayi nazar mavjud: notòģri va òzlarining shaxsiy qarashlari.

🌴5. Ular juda hamdardlikni qoyillatadigan kishilar. Boshqa bir insonning ģam-anduhi, quvonchu-shodligini huddi òzlarinikidek qabul qila oladilar. Dilkash, xushfe'l, baģrikeng, sezgir shaxslar.

🌴Atrofidagilar baxtli bòlsagina òzlarini tòlaqonli baxtiyor deb hisoblaydilar. Janjallashishdan kòra murosani ustun qòyadilar. Bir sòz bilan aytganda toza qalbli, yetuk insonlar ushbu toifa vakillaridir.

🔯 @Psixologik_testlar 🔯

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

• Ассалoму алайкум!
• Хайрли тонг

Янги тонгга, янги имкониятларга етказган Роббимга ҳамдлар бўлсин! Кунингиз хайрли ўтсин!

@Psixologik_testlar

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

Sizga kimdir gul sovg‘a qilsa, gul orqali uning ko‘nglidagini bilib olishingiz mumkin ekan. Shu bois gullarning ta’rifini bilib qo‘ysangiz, ular qay bir munosabatlarda asqotib qolishi mumkin.

Oq gul (akatsiya) – sizni muhabbat kutmoqda.

Qo‘qongul (astra) – taqdiringiz so‘qmoqlarini yaxshilik sari burish uchun kimdir qattiq qayg‘uryapti.

Bo‘tako‘z (vasilyok) – sizni kamtarin va xushmuomalaligingiz uchun yaxshi ko‘rishadi.

Chinnigul – kimdir ortingizdan kuzatib turibdi.

Kartoshkagul – yaqin kunlarda xushxabar eshitishingiz mumkin.

Sunbul – kutilmagan sayohatga chiqishingizdan darak.

Yasmin – siz bilan do‘stlashish istagida yurganlar bor.

Qo‘ng‘iroqgul – vaqtingizni bekorchi suhbatlarga sarflaysiz.

Liliya – tez orada katta yutuq yoki merosga ega bo‘lish ehtimoli bor.

Marvaridgul – sevgan kishingiz bilan birga oila qurib, baxtli hayot kechirasiz.

Lolaqizg‘aldoq – kimningdir hamdardligiga muhtojsiz.

Dastorgul (margaritka) – taqdiringizdagi chalkashliklarning yechimi topiladi.

Gulhamisha (nogotki) – yaqinda ko‘ngilsizlik ro‘y berishi mumkin.

Oq atirgul – kutmagan kishingiz muhabbatini izhor etadi.

Qizil atirgul – hasratlaringiz tez orada yakun topadi.

Nastarin – og‘ir sinovlarni boshingizdan o‘tkazasiz.

Na’matak – qandaydir ayol hayotingizga xalaqit berishi mumkin.

🔯 @Psixologik_testlar 🔯

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

🌐Xayot shu qadar ayyorki siz uning ayrim kartalarini endi qo'lga kiritganingizda,u sizga shaxmat o'ynashni taklif qiladi...


@Psixologik_testlar

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

Бу ўйин-тестда хаёлингизга биринчи келган нарсани эслаб қолишингиз муҳим. Шу образни хаёлда ушлаб туринг ва икир-чикирларигача кўриб олишга ҳаракат қилинг. Ҳар эҳтимолга қарши жавобларни ёзиб бориш учун ручка ва қоғоз тайёрлаб қўйинг.

Огоҳлантирамиз: бу тест илмий-психологик тадқиқот эмас, уни жиддий қабул қилманг. Аммо натижалардан айрим хулосалар чиқарсангиз бўлади.

Тасаввур қилинг…

…кенг саҳро, тасаввурингиз етганича кенг. Шу саҳрода бир куб турибди…

Кубни тасвирлаб беринг. У қанчалик катта? Қаерда турибди: қум устидами ёки тагига кўмиб юборилганми? Балки муаллақ тургандир. Ҳаракатланаяптими? Яримтами ёки бутунми? Жавобим тўғри ёки нотўғри деб ўйлаб ўтирманг, муҳими, сиз кубни қандай тасаввур қилаётганингизда.
Демак, сиз саҳродасиз, кубни кўриб турибсиз, шунингдек, ўша ерда зина ҳам борлигини билиб қолдингиз. Уни хаёлингизда гавдалантиринг. Нимадан қурилган? Қанчалик узун? Эскими ё янги? Кубга нисбатан қаерда жойлашган? Кубдан баландми ё пастми?
Энди саҳродаги отни кўз олдингизга келтиринг. Уни тасвирлаб беринг. Энг муҳими: от сиздан қанчалик узоқда, у нима қилаяпти? Қайси йўналиш бўйлаб ҳаракатланаяпти? Кўриниши қандай?
Саҳродаги гулларни хаёл қилинг. Улар қанчалик кўп? Қаерда ўсаяпти? Қандай кўринишга эга? От, куб, зина ва қумга нисбатан қаерда ўсаяпти?
Момақалдироқ бошланди. Унинг батафсил тасвирини қоғозга ёзиб қўйинг. Шамол кучлими? Момақалдироқ сизга яқин жойда бўлаяптими ёки узоқда? У от, гуллар, куб ва зинага қандайдир таъсир кўрсатаяптими?

Навбат таҳлилга

Энди бу тасаввурларингизни таҳлил қиласиз. Бу жуда осон.

Куб, бу — сизнинг ўзлигингиз.

Катта куб сизнинг ўзига анча ишонган ва раҳбарликни қойиллатадиган инсон эканингизни англатади. Агар кубингиз кичик бўлса, демак, сиз уятчан ва камтар одамсиз. Тўй-ҳашамларда эътибор марказида туришни ёқтирмайсиз.
Агар кубни қумга кўмилиб ётган ҳолда тасаввур этган бўлсангиз, ҳар қадамини тўғри ҳисоблаб босадиган тадбиркорсиз. Қум устида турган куб сизнинг ҳаётдан нима исташини биладиган ақлли инсон эканингизни кўрсатади. Агар куб қимирлаб жойини ўзгартираётган ёки айланаётган бўлса, бошқаларга ўхшамайдиган, алоҳида фикрлайдиган инсон эканингиздан далолат. Ҳавода муаллақ турган куб тасаввури яхши ривожланган ижодкор инсонлигингизни билдиради.
Агар кубингиз яримта бўлса, сизнинг ички оламингиз ва ҳаётга муносабатингиз ҳали шаклланиш жараёнида. Бутун куб буткул шаклланган инсонни билдиради. Сизни бошқариш жуда қийин.

Зина – дўстларингиз.

У дўстларингиз билан муносабатларингиз ҳақида сўзлайди.🎓👇

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

〰〰🍁🍂🌺🌺🍂🍁〰〰

🍁 Ассалому алейкум!
🍁 Хайрли Кун Азизлар!
🍁 Ҳар бир отган тонгимизга Шукуроналар келтирайлик!
🍁 Кунингиз мароқли ва сермазмун ўтшини тилаб қоламиз!

@Psixologik_testlar

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

Yurak chizig'i hayotning hissiy sohasini nazorat qiladi. U kishi bilan boshqalar o'rtasidagi munosabatni aniqlash uchun ishlatilishi mumkin. Sizning kundalik va shaxsiy hayotingiz bilan bog'liq

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

Энг узоқ давом этган таътил ҳам ўз ниҳоясига етди. Энди кичкинтойингизнинг мактабдаги ҳаёти қандай кечади? Ўқиш унга хурсандчилик олиб келадими? Сентябрда ота-оналар нималарга эътибор қаратишлари лозимлиги ҳақида болаларга аталган қуйидаги мунажжимлар башоратидан билиб оласиз.

Қўй

Биринчи чоракда фарзандингизга ҳар доим бир хил вақтда китоб ўқишни, онгни чархлайдиган кўрсатувларни томоша қилишни, уйқуга ётишни ўргатинг. Спорт билан шуғуллансин.

Бузоқ

Бу бурждаги бола ўз олдига аниқ мақсад қўя олади. Аммо биргина «лекин»и бор. Бузоқлар қайсар бўлишади. Шошилмаслик уларнинг шиорлари. Сабрли бўлинг, нима учун бола мактабга бориши шартлигини, нима учун ўқитувчининг гапига қулоқ солиши кераклигини босиқлик билан обдон тушунтиринг.

Эгизаклар

Меркурий – энг ҳаракатчан сайёралардан бири бўлганлиги сабаб, бу буржда таваллуд топган болалар ота-оналарига ҳақиқий бошоғриқ бўладилар. Дарсда тез чалғийдилар, бор овозда гаплашадилар, партадоши айтган ҳар қандай ҳазил гапга овозини баралла қўйиб хохолайдилар. Аммо зеҳни ўткир бўлади.

Қисқичбақа

Таъсирчан ва тез хафа бўлади. У ўзини хафа қилган одамни кечирмайди. Қолаверса, жамоада ўзини кўрсатиш қобилияти ҳам йўқ ҳисоб. Шу боис ота-оналар қисқичбақа буржида таваллуд топган фарзандларини мактабга олиб боришдан аввал руҳшуносга кўрсатишлари керак.

Арслон

Арслон, бу – митти қирол. У буйруқ беришни, ўзгаларни, шу жумладан, катталарни ҳам бўйсундиришни ёқтиради. Шу боис мактабда муаммолардан холи бўлади, деб ўйлаш нотўғри. Бугун бир одам етакчи бўлса, эртага унинг ўрнини бошқаси эгаллаши мумкинлигини тўғри тушунтиринг. Арслон мақтовни ёқтиради, демак, шеър ёд оладими, чиройли ёзадими, хуллас мақтовга арзигулик иш қилса, албатта мақтанг.

Сунбула

Уни танқид қилманг, босим ўтказманг, камчиликлари устидан кулманг. Сумбула ҳамма нарсада ота-онасидан ўрнак олади. Фарзандингизнинг таълим олишида муаммолар бўлишини истамасангиз, ўзингиз кўпроқ китоб ўқинг, кўргазма ва музейларга боринг.

Тарози

Тарози буржида туғилган болани кескин жазолаш мумкин эмас, бу ҳаракат уни жазавага солиб қўйиши мумкин. Тарозиларнинг кайфияти кескин ўзгариб туради. Шу боис мактабга қадам қўйган боланинг асаб тизимини тартибга келтиришга ҳаракат қилинг: у билан қувноқ ўйинларни ўйнанг, шовқин-суронли жойларга борманг. Уни бир вақтда уйқуга ётиб-туришга ўргатинг. Оқшом эртак сўзлаб беришни унутманг.

Чаён

Табиатан курашувчан. Кимдир устидан ҳукмронлик қилишига йўл қўймайди. Агар уни бўйсундиришга уринишса, акс натижа кўрсатиб, у одамови бўлиб қолади. Чаённинг тарбиялаш жуда оғир, у ўзи билан худди тенгдошдек, муомала билан гаплашишларини талаб қилади. Чаёнга нима яхшию нима ёмонлигини тез-тез тушунтириб туриш керак.

Ёй

Ёлғизликда тушкун кайфиятга тушиб қолади. Агар у кўпайтириш жадвалини ёд олмаган бўлса, уйингизга ўзига ўхшаган "қолоқ” синфдошларини таклиф қилиб, биргаликда дарс қилдиринг. Ёйлар кўпинча бир вақтнинг ўзида иккита ишни қилишни яхши кўришади. Ёдингизда тутинг, бола улғайган сайин дарс қилиш унга ёқмай бораверади. Шу боис дилбандингизни тартибли бўлишга ўргатиб боринг.

Тоғ эчкиси

Фарзандингиз жиддий ва мулоҳазакор. Унинг бошида туришга ҳожат йўқ, у қачон нима қилишни сиздан кўра яхши билади. Афсуски, бу буржда туғилган болаларнинг биргина камчилиги — улар дам олишни билмайди. Ота-онанинг вазифаси эса унга уйда мўтаъдил муҳитни яратиб бериш.

Қовға

Бу буржда таваллуд топган болалар илмга чанқоқ бўладилар. Улар ҳамма нарсани тез илиб олишади. Қовғаларнинг муаммоси жисмоний машқлар билан шуғулланишни истамасликларида. Улар соатлаб компьютер қаршисида ўтиришга тайёр, кўчага мажбурлаб ҳам чиқара олмайсиз.

Балиқ

Ўзгаришлар бола қалбида қўрқув ҳиссини уйғотиши мумкин. Шу боис фарзандингизга мактаб, янги фанлар ва устозлар ҳақида кўпроқ қизиқарли маълумотларни айтинг. Қўлига пул бериб, тежаб-тергаб ишлатишни ўргатинг. Балиқлар бошлаб қўйган ишларини охирига етказа олмайдилар. Шундай экан, китобини охиригача ўқиб тугатишни, бирор дастурни охиригача томоша қилишни назорат қилиб боринг.

🔯 @Psixologik_testlar 🔯

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

💐 Hayrli tong bag'ri keng yaqinlarim. 🍂 Kuzning oltindek yaproqli kunlari ham o'tib borayapti, 🤗 kuningiz unumli va sermazmun o'tishini tilab qolamiz.

@Psixologik_testlar

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

🎓😍ВАҚТНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БОРАСИДА 8 ТАВСИЯ!

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

1⃣ Siz har qanday narsada ijobiy tomonni ko'rishga harakat qilmoqdasiz, yuragingizni tinglashni va shaxsiy hayotingizda tez-tez yonib ketgan narsalar tufayli his-tuyg'ularga, his-tuyg'ularga berilishni ma'qul ko'rasiz. Siz haqiqatni ko'zlariga qaramasdan, bulutlarni orzu qilishda va ularga ergashishni yoqtirasiz. Siz juda ijodiy odamsiz, dunyoni yaxshi tomonga o'zgartira oladigan noyob odamsiz. Sizning printsiplaringizga rioya qiling va odamlar sizning boshingizga o'tirishiga yo'l qo'ymang. Agar kimdir sizga zarar etkazsa yoki sizni xafa qilsa, sizning hayotida joy yo'q.

2⃣ Muntazam ishlayotganingizda, siz hamma narsadan quvonch koʻra olasiz. Siz o'zingizni doimiy oziqlantirishingiz kerak: Xavf ostidayam doyim kayfiyatiz yahshiligi bilan boshqalardan ajralib turasiz. Siz kunini bayram sifatida qabul qilasiz, do'stlar siz bilan zerikishning mutlaqo mumkin emasligini tushunadilar.Har doyim kayfiyatiz zurligi kupchlika yoqmaydi.Bu sizning harakatingizni noto'g'ri degani bas, lekin sizning noto'g'ri fikringizni bilish siz uchun qiyin emas. Siz yashagan har bir kuningizdan quvonishga harakat qiling va o'tmishga aslo oʻralashib qolmang.

3⃣ Sizning ijodingiz va tasavvurlaringiz faqat havas qilsa bo'ladi. Sunday chigal vaziyatdan butunlay chiqib ketishingiz mumkin. Siz faqat o'zingizga tayanib, muammolarni o'zingiz hal qilmoqchisiz. Hech kimdan yordam so'ramang, chunki siz g'urur va mustaqil bo'lasiz, erkinligingiz va turmush tarzingizni qadrlaysiz. Siz olomondan bir odam emassiz, u siz olamoni boshlab ketadigan odamsiz. Sizda etakchilik xislatlariva sabr-bardoshingiz bor. Lekin shaxsiy hayotingizda baxtga loyiqligingizni unutmang.

🔯 @Psixologik_testlar 🔯

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

🔅🔅🔅🔅🔅🔅

Ҳайрли тонг!

🔅🔅🔅🔅🔅🔅

@Psixologik_testlar

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

5⃣"intuitiv".
Bunday turdagi insonlar asab tizimining kuchli sezuvchanligiga, uning yuqori darajada charchashiga ega.
Biror faoliyatdan ikkinchisiga almashtirish bo'yicha ishlash osonroq, ular odatda yangi imkoniyatlar mavjud bo'lgan "ozchilik advokatlari" sifatida faoliyat yuritadilar.
Yangilikka nisbatan sezgirlikni oshirish.
O'zgaruvchan, ko'pincha boshqalarga g'amxo'rlik qilish, texnikaviy ko'nikmalarga ega bo'lishga imkon beruvchi yaxshi ko'nikmalarga ega va hayoliy tasavvurga egadir.
Odatda ular o'zlarining axloqiy me'yorlarini rivojlantiradilar, ichki o'z-o'zini nazorat qiladilar, ya'ni o'zlarining erkinliklari bilan bog'liq tajovuzlarga salbiy munosabatda bo'lishni afzal biladilar.

6⃣"ixtirochi, dizayner, artist".
Ko'pincha "texnik tomir" bo'lgan odamlar orasida topilgan.
Ular ko'pincha texnik, badiiy va intellektual ijodkorlik bilan shug'ullanadigan boy tasavvurga, keng ko'lamli ko'rishga egalar.
Ular odatda intuitiv turdagi kabi o'zlarining axloqiy me'yorlarini yashamoqdalar, nazoratdan tashqari boshqa hech qanday ta'sirlarni qabul qilmaydilar.
Hissiy, o'zlarining original g'oyalari bilan obsessed.

7⃣ "hissiyot".
Ular boshqa kishilarga nisbatan empatini kuchaytirdilar, filmning shafqatsiz suratlarida qiyinchiliklarga duch kelishadi, ular doimiy ravishda tartibsiz bo'lib, shafqatsiz voqealardan larzaga kelishlari mumkin.
Boshqa odamlarning og'rig'i va g'am-tashvishlari ishtirok etish, his-hayajon va his-tuyg'ularni anglatadi, ular uchun ko'p kuch sarflaydi, buning natijasida o'z qobiliyatlarini amalga oshirish qiyin bo'ladi.

8⃣"boshqalarning tajribasiga befarq".
Hissiy turga qarama qarshi moyilligi bor.
Odatda boshqa odamlarning tajribalarini sezmaydilar yoki ularni e'tiborsizlik bilan qabul qiladilar va hatto odamlarga bosimni oshiradilar.
Agar bu yaxshi mutaxassis bo'lsa, u boshqalarni moslashtirgan narsalarni qilishga majbur qilishi mumkin. Ba'zan u "qaynoqlik" bilan tavsiflanadi, bu o'z navbatida odam o'z muammolarining doirasiga yopirilganda, vaziyatga qarab sodir bo'ladi.

🔯 @Psixologik_testlar 🔯

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

🎓Sizning belgingizning kuchli tomonlarini aniqlash uchun sinov.

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

Hozirgi kunda hech kim hech qachon pulini ko‘chaga tashlab ketmaydi; Lekin farzandini tashlab ketishi mumkin...

@Psixologik_testlar

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

🌴Hozirgi holatinggizni anglashga kòmaklashadi.
🌴Tasavvur qiling, boģda sayr qilyapsiz, kòz oldingizda quyidagi 5 ta noodatiy daraxt paydo bo'ldi... Qay birining soyasi ostida dam olar edingiz?!

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

Qaysi faslni yoqtirishingizga qarab fel atvoringizni aniqlang

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

💐Gul orqali u insonni ko'nglini bilib olish

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

Агар зинангиз кубга тегиб турган бўлса, муаммоларингизни дўстларингиз ёрдамида ечишни эплайсиз. Улар билан самимий ва яқинсиз. Агар кубга тегмай турган бўлса, демак, ҳаммасини ўзингиз қила оласиз, сизга дўстлар ёрдами керак эмас.
Бордию зина кубдан кичик бўлса, дўстларингиз олдида обрўси баланд инсонсиз. Тенг бўлса, дўстларингизни ўзингиз билан тенг кўрасиз. Зина кубдан баланд бўлса, уларнинг фикри сиз учун жуда муҳим.
Янги зина дўстларингизнинг кўпи янги эканини, эскиси эса асосан кўп йиллик дўстлар билан мулоқот қилишингизни билдиради.
Зинадаги зинапоялар сони 3–5 тадан кўп бўлса, сиз жуда кам инсонни ўзингизга яқин йўлатасиз. Агар улар 10 тадан кўп бўлса, дўстларингиз кам, танишларингиз кўплигини билдиради. Пиллапоялар сони ҳаддан ортиқ кўп бўлса, сиз одамларни ўзига тортадиган очиқ инсонсиз.

Отумр йўлдошингиз билан муносабатларингиздан дарак.

Бардам, жигарранг, жайдари отни тасаввур қилдингизми? Демак, сизга суянса бўладиган тоғдек ишончли умр йўлдоши керак. Агар чиройли, ялтираб турган отни кўрган бўлсангиз, демак, ташқи кўриниш ва бойликка кўпроқ аҳамият берар экансиз. Тасаввурингиздаги шаҳзодангиз ҳам камида аллақайси кино ёки эстрада юлдузи.
Отингиз кубга ёллари билан суйкаляпти ёки уни қиррасидан тишлаб олмоқчими? Демак, ёрингиз билан муносабатларингиз самимий ва ўзаро ишонч асосига қурилган.
От кубдан узоқда ёки узоқлашиб бормоқда. Демак, сиз эрингиз/севганингизга ишонмайсиз, у сизни алдаётгандек туюлаверади.

Гуллар — сизнинг фарзандларингиз.

Гуллар сони сиз дунёга келтиришни истаган фарзандлар сони демакдир.

Агар сиз гуллари барқ уриб яшнаётган чаманни тасаввур қилган бўлсангиз, демак, катта оилага бош бўласиз. Бордию гуллар печакдек чирмашиб кубни ўраб олган бўлса, болаларингиз сизнинг елкангизга миниб олишган ва ҳамма ташвишларини сизга ортишади (бунга тезроқ чек қўйишингиз керак).
Гулларнинг ранги ва ташқи кўриниши фарзандларингизнинг саломатлиги ҳамда келажагидан далолат.
Гулларнинг жойлашуви, айниқса, кубга нисбатан жойлашуви сизнинг фарзандларингиз билан муносабатларингизни билдиради. Яқин турган бўлса, демак, муносабатларингиз яқин ва ишончли, узоқ бўлса, нималарнидир ўзгартиришингиз керак.

Момақалдироқ — хавотирларингиз.

Момақалдироқ хатарни ва сизнинг хавотирларингизни билдиради. Бу инсоннинг айни дамдаги ҳолатини ва турли хатарларга нисбатан муносабатини англатади.

Агар момақалдироқ жуда узоқда бўлса, демак, сиз ортиқча ваҳимачи эмассиз, муваффақиятсизликларни кўнглингизга яқин олмайсиз, шу сабабли улар ҳам сизни кўпда чеклаб ўтишади.
Агар момақалдироқ кубга яқин жойда гумбурлаган-у, аммо унга ҳеч қандай таъсир ўтказмаган бўлса, сиз қийинчиликларни осон енгиб ўтасиз.
Сиз момақалдироқ кубга, зинага ва гулларга жиддий таъсир ўтказганини, уларни жойидан қўзғатганини тасаввур қилган бўлсангиз, бу қийинчиликлар сизни тез енгиб қўйишидан далолат. Бундай дақиқаларда ўзингизга ишонишингиз ва ҳар қандай қийинчиликларни енга олишингизга амин бўлишингиз сизга катта ёрдам беради.

🔯 @Psixologik_testlar 🔯

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

ТЕСТ: ЎЗИМИЗНИ АНГЛАЙМИЗ! 5 ДАҚИҚАДА!

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

@Psixologik_testlar

QANCHALIK AQLLI EKANINGIZNI TEKSHIRIB KO'RING!

🏞Rasmdagi kranlarning qaysi biridan suv birinchi bo'lib oqib tushadi❓ Tanlov 10 soniyadan oshmasligi kerak.

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

Odamlar hamma narsani o'rganib bo'lishdi qushlardek uchishni,baliqlardek suzishni...lekin bir narsa qoldi ''odam''dek yashash...

@Psixologik_testlar

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

БОЛАЛАРНИ БУРЖИГА ҚАРАБ МАКТАБГА МОСЛАШТИРАМИЗ

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

Айтайлик, бир неча кундан сўнг таваллуд айёмингиз яқинлашаётган бўлса-да, кайфиятингиз ҳавас қилгудек эмас. Сабабини айтайми? Сиз «Яна бир ёшга қарияпман», деб хафа бўлаяпсиз. Топдимми? Бироқ ёшингизга ёш қўшилиши сизга бундай таъсир этмаслиги керак. Чунки вақтни назорат қила олсангиз, 30, 40 ёшга кириб ҳам атрофдагиларнинг мақтовларидан баҳраманд бўлаверасиз. Бунинг учун эса албатта бир неча қоидаларни ўрганиб, уларга амал қилинг.

1. Ҳар тонгни фақат яхши кайфият билан бошланг! Машойихлар айтганидек, кунни қандай бошласанг, бир кунлик ҳаётинг ҳам шундай ўтади.

2. Ўзингизни севинг! Ахир ташқи кўринишингиз ички оламингизга мос келиши учун нафақат бошқалар эътирофи, балки ўзингиз ҳам буни қалбан ҳис этишингиз керак. Ёшингиздан уялманг, зеро, умр ёши инсоннинг қариётганини эмас, унинг ҳаётий тажрибаси нечоғлик бойлигини англатади.

3. Фикрларингиз, қарашларингиз тўғри ё нотўғрилигини ўйлаб ўтирмай, яхшиси, улар ҳақида бошқаларнинг ҳам фикрини тингланг. Эҳтимол, сизни ўйлантираётган масаланинг ечими жуда осондир-у, буни илғамаётгандирсиз.

4. Бир хил қолипга тушиб қолманг. Бу нафақат ташқи кўринишингиз, балки ўқиш, иш ва қизиқишларингизга ҳам тегишли. Мисол учун, бу ой бирор китобни мутолаа қилсангиз, келаси ойга бошқасини танланг. Либосингиздаги рангларга ҳам аҳамият беринг. Турли ранглар билан тажриба ўтказишдан чўчиманг.

5.Ишда ва уйда жиҳоз, буюмларнинг ўрнини алмаштириб, янгилик киритиб туринг. Бу ҳам кечаги кун ортда қолганини, олдинда янги-янги ғоялар борлигини билдиради.

6.Бу йилги туғилган кунингизни ўзгача тарзда нишонланг. Ҳар йили бир хил кўринишда такрорланадиган дастурхону тадбирлардан зерикмадингизми? Дастурхонни янгича кўринишда безанг, ўзингиз ҳам ҳар доимгидан ўзгача кўринишда бўлинг. Сизни кўрганлар «Неча ёшга кирдингиз?» деб ҳайратларини яширолмасин.

7.Кайфиятингиз доим кўтаринки руҳда бўлишини таъминланг. Бунинг учун эса ўзингизни «ҳаммаси яхшиликка!» дея ишонтиринг. Шундагина сиздаги ишонч вақт ва масофа танламайди.

8.Бошқаларникидан фарқланадиган ҳаётий шиор ўйлаб топинг. Иложи бўлса, улар бир нечта бўлсин. Чунки биттаси билан чегараланиб қолганингиз билан бошқалари ҳам ўз-ўзидан келиб чиқаверади-да!

🔯 @Psixologik_testlar 🔯

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

🎓Odamlar shunchalik ko‘p niqob ishlatishadiki, o‘zlarini asllarini qayerda ekanligini unutib qo‘yishadi....

@Psixologik_testlar

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

🎓Psixologik test sizning shaxsiy tuygʻularni qandayligni bildirdi

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

Qaysi gulni yoqtirasiz? (Psixologik test)

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

🎓Sizning oldingizda sodda geometrik raqamlardan tashkil topgan sakkiz turdagi inson tasviri: uchburchak, doira va kvadrat.

O'zingizni eng ko'p jalb qiladigan rasmni tanlang va sizning kuchli tomonlaringiz va shaxsingizning turiga nisbatan javobni ko'ring.👇👇👇



1⃣ "rahbar"
Odatda bu odamlar faoliyatni boshqarish va tashkil etishga moyil bo'lgan odamlardir.
Ijtimoiy ahamiyatga ega bo'lgan xulq-atvor me'yorlariga yo'naltirilgan, ular nutqni yuksak darajada rivojlanishiga asoslanib, yaxshi hikoyatchilar sovg'asiga ega bo'lishlari mumkin.
Ijtimoiy sohada yaxshi moslashish, boshqalar ustidan hukmronlik muayyan chegaralar doirasida o'tkaziladi

2⃣ "Lider" kabi bir qancha xususiyatlar mavjud, ammo mas'uliyatli qarorlar qabul qilishda ko'pincha o'zgarish yuz beradi.
Ushbu turdagi odamlar "biznesni yuritish qobiliyati", yuqori kasbiylik, mas'uliyat hissi va o'ziga va boshqa kishilarga nisbatan talabchan bo'lishga ko'proq e'tibor qaratib, haqlilikni yuksak qadrlaydi. ishonchliligi yuqori sezgirligi bilan ajralib turadi.
Ko'pincha, ular ortiqcha xuruj natijasida kelib chiqadigan badandagi asabiy kasalliklardan azoblanadi.

3⃣ "tashvishli-gipoxondriak" turi.
Adabiy ko'nikmalardan ingichka qo'lda bo'lgan ko'nikmalardan iqtidor va iqtidorga ega bo'lganligi bilan ajralib turadi.
Odatda bunday turdagi kishilar bir xil kasb egasi bo'lib, uni mutlaqo ziddiyatli va kutilmagan tarzda o'zgartirishi mumkin, shuningdek, hobbi bor, bu aslida ikkinchi kasbdir.
Jismoniy jihatdan ular chalkashlik va iflosliklarga toqat qilmaydilar. Odatda ular boshqa odamlar bilan ziddiyatga duch kelishadi.
Ular kuchayib borayotgan zaiflikda farq qiladi va ko'pincha o'zlaridan shubhalanadilar. Ular yumshoq dalda olishlari kerak.

4⃣ "olim".
Bu odamlar haqiqatdan ham haqiqatdan mavhum, "kontseptual aqli" bor, ularning "har narsada" o'z nazariyalarini ishlab chiqish qobiliyati bilan ajralib turadi. Ular odatda aqliy muvozanatga ega va ratsional ravishda ularning xatti-harakatlarini o'ylaydi.
Ushbu turdagi vakillar ko'pincha sintetik turdagi san'at asarlari bilan shug'ullanadi: kino, sirk, teatr tomoshalari, animatsiya va boshqalar.👇🎓

Читать полностью…

PSIXOLOGIYA

💢💢💢💢💢💢💢💢💢💢Xayotda shunday mo‘jizalar bo‘ladiki, uni faqatgina mo‘jizaga ishonganlargina ko‘ra bila oladilar xolos.

@Psixologik_testlar

💢💢💢💢💢💢💢💢💢💢

Читать полностью…
Подписаться на канал