2050 yilga kelib butun dunyoda qirq millionga yaqin kashandalar sil kasalligidan vafot etishi mumkin, deya xabar beradi MedDailu portali. Ushbu malumotni Britaniya o'pka kasalliklari fondi elon qildi.
Tahlilchilarning fikricha, kasallik Afrika, ¤rta Yer dengizining sharqiy qismi va Janubi-Sharqiy Osiyoda tezlik bilan tarqaladi. Shifokor Jon Mur-Gillon oxirgi yigirma yilda bu kasallikka chalingan bemorlarning soni sezilarli darajada oshganini ta`kidlaydi. Jahon Sog'liqni saqlash tashkiloti ham kasallikni dunyo ahamiyatiga molik kasalliklar ro'yxatiga tirkab qo'ydi.
Mutaxassislar dunyo bo'yicha o'limning oshishi bevosita tamaki kompaniyalarining faoliyati bilan bog'liqligini aytishmoqda. Gap shundaki, tamaki organizmning himoyalanish funsiyasini pasaytiradi va silning o'pka bo'ylab yoyilishiga zamin yaratadi. Ayni paytda dunyoda taxminan har besh kishidan bittasi chekadi. Statistikaga ko'ra, chekuvchilar silni boshqalarga qaraganda ikki barobar ko'proq orttirib olishlari mumkin ekan.
🔯 @Psixologik_testlar 🔯
O’ O’ O’ Ch
Ishonchsiz konvertavizm, kuchsiz temperament. Jur’atsizlik.
O’ O’ Ch O’
Hushomad, qat’iylik, yumor hissi, faollik, serharakatlik, temperamentlik, «artistlik ». Bu kuchli harakter kuchsiz turlarni qabul qilmaydi. U bilan muloqotda yumor va qat’iylik zarur.
O’ O’ Ch Ch
Kamyob va mustaqil harakter turi. Yumor hissi, hushomad , yumshoqlik va «artistlik ». Harakterida qat’iylik va jur’atsizlik o’rtasida biroz qarama – qarshilik bor . Aloqa o’rnatish darajasi yuqori, ammo moshlashish juda sekin.
O’ Ch O’ O’
Ishbilarmon harakter, tahliliy fikr va yumshoq harakter. Ko’proq bu tur ayollarda uchraydi. « Ishbilarmon ayol » ramzi. Moslashishi sekin, ehtiyotkor. Bunday odamlar yuzma – yuz jangga kirishishadi. Ularda sabr, hisob – kitob ustun turadi. Munosabatlar rivoji sust, biroz sovuq.
O’ Ch O’ Ch
Kuchsiz harakter, juda kam uchraydi. Himoyasiz va kuchsiz. Turli ta’sirlarga beruluvchan. Faqat ayollarda uchraydi.
O’ Ch Ch O’
Yangi taassurotlarga o’ch va ziddiyatlar yuzaga kelishidan qochuvhchi. Biroz beqarorlik, o’ziga hos yumshoqlik. Hissiyotlari sekin, jiddiy. Oddiy va muloqotda ko’pincha tortinchoq. Yangi hulq – atvorga o’tishga moyil. Ko’pincha ayollarda uchraydi.
O’ Ch Ch Ch
Beqaror va erkin harakter. Asosiy hususiyati - tahliliy fikr yuritish. Kam uchraydi.
Ch O’ O’ O’
Turli sharoitlarga juda yaxshi moslashuvchan ko’p uchraydigan harakter. Hissiyotli va qat’iyatsiz. Begona ta’sirga yuqori beriluvchanlik. Boshqacha harakterlar bilan oson aloqaga kiradi. Erkaklarda hissiyotlari past, flegmatiklikka moyillik kuzatiladi.
Ch O’ O’ Ch
Kuchsiz qat’iyat, yumshoqlik, asta – sekin ta’sirga beriluvchan, soddalik. O’ziga o’ta e’tibor talab qiladi - « kichik malika » tipi.
Ch O’ Ch O’
Eng kuchli harakter egasi. Fikriga ta’sir o’tkazish qiyin. Qat’iylik ko’rsatishga qodir. Ammo, bur narsa ba’zan ikkinchi darajali maqsadlar uchun jon kuydirishga olib keladi. Kuchli shahs, harakatchan, qiyinchilikni yengishga qobiliyatli. Birovlarning nuqtai nazariga yetarli e’tibor bermaydigan, biroz konservator. Bunday odamlar qaramlikni (ma’naviy va moddiy) yomon ko’radilar.
Ch O’ Ch Ch
Kuchli va erkin harakter. Fikriga ta’sir o’tkazish qiyin. Asosiy hususiyati – yuzaki yumshoqlik va hissiyot bilan o’ralgan ichki g’azab. O’zaro ta’sir tez, o’zaro tushunish sekin.
Ch Ch O’O’
Do’stlik va oddiylik. Qiziqishlari biroz tarqoq.
Ch Ch O’ Ch
Asosiy hususiyati: soddadillik, yumshoqlik, ishonuvchanlik. Bu juda kam uchraydigan harakter (ayollarda 1%, erkaklarda umuman uchramaydi ).
Ch Ch Ch O’
Hissiyotlilik va jur’atlilik (asosiy hususiyati), serharakat, biroz besaranjomlik. Bu narsa o’ylanmagan, tez qaror qilingan, hissiyotga asoslangan ishlarga olib keladi. Ular bilan muloqotda « tormozlovchi mehanizmlar » zarur.
Ch Ch Ch Ch
Narsalarga yangicha nazar tashlovchi qobiliyat sohibi (antikonsevatizm), kuchli hissiyot, o’ziga hoslik, hudbinlik, o’jarlik, himoyalanganlik, ba’zan o’ta indamas. «Ko’zni qamashtiruvchi » tabassum qilishga qodir.
🔯 @Psixologik_testlar 🔯
Сўзлар орасида бўш катаклар кўп - ёзув сохиб ёки сохибаси ўзини ёлғиз ҳис қиляпти.
Тартибсиз - турмушини назорат қила олмаслик
Катта ҳарфлар - . тартибсизлик
Жуда кичик ҳарф ("чумоли”) - ўзига ишончи паст инсон, эхтиёткор, реалист, техника билан тез тил топишадиган
Узун харфлар - эстетика, мардлик, қобилият ва адабиётга мехр
Семиз харфлар - очиқлик
Рақамларга ўҳшаш харфлар - ўқимишли, сабрли ва бироз совуққон
Вараққа сиёх кўп томизилган, суркалган жойлар кўп - нозиктабиат, кутилмаган, ажойиб ишларни бажаришга рағбат кучли.
Ҳарфдаги белгиларни ташлаб ёзиш - ёлғиз қолиб, ўзига ҳизмат кўрсатолмайди, ўзига нисбатан беэътибор
Илгакларни гажак билан ёзиш - қарорни осон ва тез қабул қиладилар. Назоратни яхши кўрадилар, қонунларга бажонидил амал қиладилар. Шунингдек оптимист бўладилар.
Илгакни узун тушуриш - завқ-шавқ
Тепага чиққан узун чизиқлар – хиссиёт.
Илмоқ учлари ўткир - хаққонийлик ва очиқлик
Хаттотлар хатига ўҳшаш - фантазия кучлилиги, қобилият. қўрқоқ ва беқарор
Безакларсиз, оддий, сўзлар орасида бўш катаклар хаммасида бир хил ташланган бўлса, харфларнинг шакли хам деярли бир хил - ақл устуворлиги
Харфлар бир-бири билан боғланган, қўлча хосил қилган - ўз фикрини хурмат қилиш
Енгил, ортиқча куч ва харакатсиз - характери ҳам енгил, ҳаётдан рози, бировга қулоқ тутувчи ва эргашувчи, мехрибон
Керакмас пайтда, масалан сўз ўртасидаги харфларни хам каттада ёзиш, кўп жой ташлаш - қувноқ, ҳазилларни ёқтирадиган, севги ва орзуга мойил, шунингдек математик қобилиятга эга.
Ўнг томонга оғиштириб ёзиш - фаол ва орзуларга бой
Ўнг томонга жуда хам кўп эгилган, натижада охирги харфлар деярли кўринмай қолган, бир қарашда титраб ёзилганга ўхшаса - таъсирчанлик Титраб ёзиш - талабчан, гўзалликка мехри баланд, дангал, айни вақтда қўрқоқ
Тўғри қилиб ёзадиганлар - характерида қўрқув йўқ
Ёзув аниқ, ўқишга осон, харфлар бир-бирига боғланган бўлса - бу мехнаткаш, ишларни чин дилдан қилиш, баъзида пессимист Бундай одамлар гохида очиқ гапириб, қўполлик хам қилиб қўядилар.
Чап томонга оғиштириб ёзиш - эркин эмаслик, доимий характери йўқ, аниқ қадамни қўя олмайди
Кичик вараққа кўп нарса сиғдириш (тежамкор усул) - бунинг иқтисодга даҳли йўқ. Айнан шундай ёзадиганларга ўзбошимчалик ёт бўлади. 🎓👇
Фойдали: Турли мева ва сабзавотлар, шунингдек бақлажон, шолғом, каром ва кашнич тавсия этилади.
Жиддий ўзгаришлар юз бермаслиги учун 13, 22, 31, 40, 49 ва 58 ёшингизда соғлиғингизга аҳамиятлироқ бўлишингиз лозим. Август ва сентябр ойлари эса умумий профилактика учун мос келади.
5.Мазкур рақам эгалари бош оғриқлари хусусан мигрен хасталиги, асабийлашиш, уйқусизликка мойил бўлишади. Бундай кишилар учун энг яхши даво ўз вақтида авқатланиб, саккиз соат уйқу тартибига риоя этишдир.
Фойдали: денгиз карами, қўзиқорин, ёнғоқ, сабзи, картошка, гуруч.
14, 23, 41 ва 50 ёшингизда саломатлигингизга катта эътибор беринг. Сиҳатгоҳларда даволаниш учун июль, сентябр ва декабр ойлари тавсия этилади.
6.Томоқ оғриқлари, бурун ва нафас йўллари касалликларига мойиллик бўлиши мумкин. Айниқса, ўпка фаолияти ва тез-тез такрорланувчи шамоллаш ҳолатларига эътибор қилинг
Фойдали: анжир, исмалоқ, бодом, олма, шафтоли, ўрик, дуккакли дон маҳсулотлари.
Агар ёшингиз 15, 24, 42, 51 ёки 60 да бўлса,бу ёшда соғлиғингизга янада эътиборлироқ бўлганингиз маъқул. Умумий профилактика учун май, октябр, ноябр ойларини танлашингиз мумкин.
7.Сизни аллергик хасталиклар, ўт пуфаги ва иммун тизимининг сустлашиши аломатлари безовта қилиши мумкин
Фойдали: кўк чой, туршак, сабзавот шарбатлари, бодринг, нок, олма, тарвуз.
Ёшингиз 16, 25, 34, 43, 52 ва 61 бўлганда соғлиғингизга жиддий эътибор қаратинг. Сурункали касалликларни олдини олиш мақсадида январ, март, июль, август ойлари айни муддао.
8.Жигар фаолияти ўзгаришлари ҳамда бўғим касалликларига мойиллик бор. Шунингдек, бош оғриқлари ҳам безовта қилиши мумкинЖисмоний машқини бажаришга эътибор қаратиши мақсадга мувофиқдир.
Фойдали: қўзиқорин, карам, қизил ловия, шолғом, бақлажон, булғор қалампири, помидор, олма каби махсулотлар ҳамиша таомномангизда бўлишига ҳаракат қилинг.
Сиз 17,27,35, 44 , 53 ва 62 ёшингизда соғлиғингизга ниҳоятда аҳамиятли бўлишингиз лозим. Умумий профилактика учун эса декабр, феврал ва июль ойлари мос келади.
9.Сийдик пуфаги муаммолари ҳамда иммун тизими заифлашувига мойил бўлишади. Инфекцион касалликларга осон таслим бўлиш ҳам айнан шундан. Организмни чиниқтиришга эътибор қаратсалар, хасталикларни енгиб ўтишлари осон.
Фойдали: пиёз, саримсоқ, занжабил, лимон, киви, карам, қовоқ, ерқалампир.Шунингдек, ёғли таом ва егуликлар миқдорини чеклаганингиз маъқул.
18, 27, 36, 45 ва 63 ёшларда соғлиғингиздаги ўзгаришларга бефарқ бўлманг. Апрел, май, октябр ойлари умумий профилактика учун асқотиши мумкин.
🔯 @Psixologik_testlar 🔯
Аслида уй бекаси бўлиш ҳам бир санъат экан. Буни фарзандли бўлиб, декрет таътили вақтида уйда ўтирибгина тушундим. Илгари ота уйимда «институт ва иш» йўналиши бўйича тўхтовсиз қатнаганим боис бу мавзу ҳақида ўйлаш тугул, бундай «санъат» борлигини ҳам билмасдим.
Ҳар қандай касбни танласангиз ҳам албатта бу соҳа бўйича ўқиш учун бирорта олийгоҳ топилади. Лекин «профессионал уй бекаси» бўлиш учун онангиз, бувижонингиз, холаю амма, ҳатто қайнонангизнинг «мактаблари»да ўқиш ҳам баъзида камлик қилади. Қизиғи шундаки, ҳар бир аёлнинг «бахтли ва тотув оила қуриш дастури» ҳамда «рўзғор тутиш мактаби» бир-биридан фарқ қилади. Гўёки уларнинг ҳар бири ўз дастури, методикаси, ички қонунларига эгадек.
Аксарият ҳолларда оиладаги катта жанжаллар кичик муаммолардан бошланади. Агар биз аёллар турмуш ўртоғимизга қандай муносабат ёқишини ёхуд ўзимизга аҳамиятсиздек туюлган баъзи нарсалар эркаклар учун жуда муҳим эканлигига эътибор қаратсак, оиладаги «дока рўмол қуришлари» анчагина камаяр экан. Мен ҳам қисқа вақт бўлса-да, уч йиллик келинлик давримда эшитган панд-насиҳатлар, ўгитлардан, шунингдек, қилган хатоларимдан сабоқ олиб, ўзим учун ички тартиб қоидаларни ишлаб чиқдим. Ва сиз билан бўлишмоқчи бўлганларимни «Бахтли оила томон 25 қадам» дея номладим.
1-қадам
Турмуш ўртоғингиз уйга келганида «Хуш келибсиз!» дея табассум ила қарши олинг.
2-қадам
Ишдан, кўчадан келганида унга кўпроқ эътибор беринг, куни қандай ўтганлиги сиз учун жуда қизиқлигини билдиринг. Лекин бу қизиқиш «терговчи ва айбдор шахс суҳбати»га ўхшаб қолмасин.
3-қадам
Турмуш ўртоғингиз уйга келганида барча ишларингизни бироз четга суриб, у билан ёнма-ён ўтириб суҳбат қуринг. Бундай суҳбатларга фарзандларингиз ҳам қўшилсин. Кун давомида қилинган ишлар, олинган таассуротлар ҳақида бўладиган дилкаш суҳбатлар, турли мавзулар бўйича мунозаралар оила аъзоларини янада яқинлаштиради.
4-қадам
Ёрингиз уйда бўлмаганида уни соғинганингизни, уйга қайтишини сабрсизлик билан кутганингизни, келганидан жудаям қувонганингизни айтинг.
5-қадам
Уйдан ишгами, бозоргами, қаергалигидан қатъи назар, кўчага чиқиб кетаётган турмуш ўртоғингизга юзингизда табассум ила оқ йўл тиланг. Хайрлашаётиб, уни интизорлик билан кутишингизни албатта айтинг. Ҳар қандай эркак ўзи меҳр билан кутилаётган хонадонга доим ошиқади.
6-қадам
Муваффақиятга эришганида ҳам, ёки иши ўнгидан келмай турганида ҳам жуфти ҳалолингизга елкадош бўлинг. «Мен» ва «Сиз» сўзлари ўрнига «БИЗ»ни қўлланг. Турмушда «мен» олмоши «биз»га айланиши бир-бирингиз учун яшаётганингизни билдиради.
7-қадам
Ҳар қандай вазиятда ҳақ бўлсангиз ҳам, тортишишга уринманг. Сурункали гап талашишлар эр-хотин ўртасидаги муҳаббатни сўндиради. Бундай ҳолатларда сукут сақланг. Бироз вақт ўтгач, хотиржамлик билан тўғри тушунтирсангиз, у сизни албатта тушунади.
8-қадам
Бошқалар, айниқса, яқинлари, қариндошлари ва фарзандларингиз олдида турмуш ўртоғингизнинг шаъни, обрўсини ерга урманг. Аксинча, улар олдида ёрингизга кўпроқ ҳурмат кўрсатинг.
9-қадам
Турмуш ўртоғингизга бошқа эркакларнинг ютуғини гапириб ўтирманг. Билингки, ҳар кимнинг ўз ютуғи ва камчиликлари бўлади.
10-қадам
Агар сизнинг яқинларингиз эрингизга қандайдир ёрдам кўрсатган бўлишса, буни асло унинг юзига солманг, миннат қилманг.
11-қадам
Унинг яқинлари, қариндошларини ҳурмат қилинг. Ота-онаси, опа-синглиси, ака-укаси, амма-холалари, борингки, дўстларининг ҳам камчиликларини айтиб юрманг. Бунинг барчаси ўзингизга қарши иш бериши аниқ. Яхшиси, уларни баъзида уйингизга таклиф этиб, меҳмон қилинг ва дуоларини олинг.
12-қадам
Дўстлари, танишлари, қариндошлари билан кўришиб туриши, гап-гаштаклари, чойхонасига тўсқинлик қилманг, ҳадеб қистовга олаверманг. Бироқ ширинсўзлик билан якшанбани оиласига бағишлашини илтимос қилинг. Турмуш ўртоғингиз турли хил йиғинларига тўсқинлик қилмаётганингиздан уялиб ҳам бу илтимосингизга албатта ижобий жавоб қайтаради.🎓👇
Характер ва саломатлик қон гуруҳига боғлиқ эканлиги ҳақидаги илк ғоялар 1980-йилларда Японияда пайдо бўла бошлаган. Япониялик олимлар Тошитака Номи ва Александр Бешер муаллифлигида чоп этилган "Қон гуруҳинг бу – сен” номли китоб қон гуруҳининг одам феъл-атворига таъсири ҳақида эди. Китобда турли қон гуруҳидагиларга маслаҳатлар берилар экан, унда соғлик, характер, инсонлар билан мулоқот кабилар кенгроқ ёритилган.
Қон гуруҳи инсон характерига таъсир қилади. Стресс ҳолатини қандай ўтказиш, касалликларга нисбатан мойиллик, инсоний муносабатларда ҳам унинг аҳамияти катта.
Япониялик олимларнинг мавзуга доир баъзи қизиқарли маълумотларини берамиз. Ўйлаймизки, биз ва атрофимиздагиларга алоқадор бўлган бу маълумотлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.
Қон гуруҳи бир бўлганлар кучли журъат эгалари ҳисобланади. Улар туғма етакчи, ташаббускор ва оптимист бўлиб, мақсадга қаратилган кучли интилиш эгасидир. Улар танқид ва танбеҳни ёмон қабул қилишади. Бу гуруҳ вакилларининг организмалари ўта чидамли бўлгани учун, улар орасида узоқ умр кўрувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Энг кўп учровчи касалликлар: асаб ва ўн икки бармоқли ичак хасталиклари, ошқозон яраси, гастрит ва бошқа ҳазм тизими билан боғлиқ касалликлар. Ўзларидаги табиий куч, соғломликни сақлаб қолишлари учун оқсилга бой таомлар ва жисмоний меҳнатни қилмасликлар керак.
Қон гуруҳи икки бўлганлар барқарор феъл-атвор эгаларидир. Тартибни биринчи ўринга қўйувчи бу гуруҳ вакиллари тасодифлардан кўра ташкиллаштирилган ҳодисаларни афзал кўради. Муаммолари ва ташвишларини яширишга мойил бўлган иккинчи қон гуруҳи эгалари аслида ҳиссиётга берилувчан бўлиб, тез-тез депрессия ҳолатига тушиб туришади. Кам жисмоний ҳаракат қилганлари боис, қуйидаги хасталикларга мойил бўлишади: ревматизм, диабет, юрак фаолияти касалликлари, бронх йўллари астмаси, аллергия, холецистит, буйрак тоши. Ўз саломатликларини тиклаш учун уларга дам олишни тўғри ташкил этиш, таомномаларидан гўшт маҳсулотларини бир оз узоқлаштириш тавсия этилади. Жисмоний машқлардан йога, тай-чи ва шунга ўхшаш спорт турлари билан шуғулланганлари маъқул.
Қон гуруҳи уч бўлганлар ҳақиқатан ҳам ўзига хос одамлардир. Ижодкор табиатли, ижобий маънода ўзбошимча. Одатда уларнинг кўпчилиги ўткир истеъдот, бой тасаввур эгаси. Бор диққатини севимли машғулотига қарата олиш уларнинг муваффақияти калитидир. Баъзан айнан шу туфайли одамлар билан мулоқотга яхши киришолмай, одамови ва камгап кўринсаларда, аслида таъсирчан шахс ҳисобланишади. Саломатлик бобида бу гуруҳ вакиллари биринчи ва иккинчи гуруҳлар ўртасида туради. Улар орасида энг кўп учровчи касалликлар: радикулит, остехондроз, бўғим касалликлари. Саломатликларини тиклаш учун уларга жисмоний машқларнинг барчаси фойдалидир.
Қон гуруҳи тўрт бўлганлар ажойиб ташкилотчи, юмшоқ табиатли, босиқ феълли кишилардир. Кичкина нарсаларга вақт сарфламай, кўп нарсани ўрганишга, имкони борича ишни охирига етказишга ҳаракат қилишади. Тўртинчи гуруҳ вакиллари иммун тизимининг мустаҳкам эмаслигидан азият чекадилар. Уларга иммунитетни мустаҳкамловчи машқлар, асосан, велосипедда сайр, сузиш ва пиёда юриш фойдали. Бундан ташқари, С витаминига бой таомлар ҳам тавсия этилади. Энг кўп учровчи касалликлар: шамоллаш ва уларнинг асорати ҳисобланган ангина, гайморит.
🔯 @Psixologik_testlar 🔯
Birinchi uchrashuvga chiqish ham hayajonli ham hovotirli bo’lishi tabiiy. Hayajonli bo’lishining sababi – siz kimnidir o’rganish uchun ketyapsiz, hammasi yaxshi bo’lsa, sizning hayotingizga yangi bir inson kirib keladi. Hovotirli tomoni esa uchrashuv qanday o’tishi sizga noma’lum, qiz sizga yoqadimi yoki qizga siz yoqasizmi? Bularni o’ylab hayajoningiz ming karra oshadi.
Quyida berilgan maslahatlar, birinchi uchrashuvning omadli kechishini ta’minlashda ko’maklashadi. Ularga rioya qilib, yoningizdagi qizni qalbini o’girlang. Unutmang, birinchi uchrashuvning omadli kechishi – ikkinchi uchrashuvga yo’l ochadi, aks holda qizdan umidingizni uzavering!
Maslahatlar:
Esda qolarli joy tanlang. Tanlagan joyingiz romantikaga boy bo’lib, chinam va toza bo’lsin. Birinchi uchrashuvning joyi juda katta ahamiyatga ega. Sababi bu joy ikkingizning ham hotirangizda bir umrga muhirlanib qoladi. To’gri balki, bu restaranni tanlash sizga biroz qimmatga tushar, ammo yodingizda bo’lsin, birinchi uchrashuv – katta ahamiyatga ega.
Kiyimingizga e’tiborli bo’ling. Ayollar tug’ma ravishda modaning quli bo’ladi. Albatta , kiyimingiz ularning e’tiboridan chetta qolmaydi. Shuning uchun shunday kiyinki, ortiqcha izoha hojat qolmasin. Kiygan kiyimingiz o’tiradigan restaraningizga va boradigan joyingizga mos bo’lsin. Qizdan nima kiyishini aslo so’ray ko’rmang. Shunday kiyiningki, u ham odatiy bo’lsin, ham jiddiy.
Jentelmenlik qiling. Birinchi uchrashuvda qizingiz shunday xizmat ko’rsatingki, u o’zini malikalardek his qilsin. U uchun eshiklarni ochib bering, o’tirish vaqtida stulini to’girlang.
O’zingiz haqingizda emas, u haqida gaplashing. Birinchi uchrashuvdan o’zingiz haqida ko’p gapirmasdan, yoningizdagi qiz haqida ko’proq suhbatlashing, uning so’zlarini bajonidil tinglagingiz kelayotganini ko’rsating. Ayollar, ularning so’zlarini tinglaganlarni va ma’qullaganlarni xush ko’rishadi. Shuning uchun suhbat davomida o’zingizni aqlliligingizni ko’rsatish uchun aslo bahslasha ko’rmang, uning fikrlarini qo’llab quvvatlang.
Atrofingizdagi odamlarga ham yaxshi muomalada bo’ling. Birov jig’ingizga tegsa yana urshib o’tirmang u bilan, kerak bo’lsa uzr so’rab o’tib keting. Bunday oliyjanoblikni ayollar yuqori baholashadi.
Uyigacha kuzatib qo’ying. Bu albatta qizning sharoitiga qarab. Agar imkon bo’lsa, uyiga yaqin manzilgacha kuzating va uyga borib albatta qo’ng’iroq qilib qo’ying. Agar sizga qiz yoqmasa yoki boshqa biror yoqimsizlikni his qilsangiz, darrov munosabatni uzib qo’ymang, 2-3 kun qo’ng’iroq qilib turib, so’ngra uzoqlashsangiz bo’ladi. Agar qiz yoqsa, unda ikkinchi uchrashuvga taklif qilsangiz bo’ladi, bunda uning javobi muhim emas, muhimi qizga sizga yoqqanligini bildirish. Omad!
🔯 @Psixologik_testlar 🔯
Халқ табобатида қўл кафти ранги, ҳолати ва кўринишига қараб ташхис қўйиш усуллари мавжуд. Хусусан:
Қўл кафти юзасининг тез-тез қизғиш тусга кириши жигар фаолиятидаги ўзгаришлардан дарак бериши мумкин.
Агар қўл бармоқларининг учи тез-тез қизариб турса, меъда фаолиятига диққат қилинг. Ҳазм қилиш фаолиятида ҳам муаммолар бўлиши мумкин.
Бош бармоқ юзасининг қизариб қолиши, жинсий аъзолар саломатлигидаги безовталикларга ишора бўлади.
Қўл кафтининг устки қисмига эътибор қилинг: бармоқ суяклари юзаси жигарранг тусда бўлса, ўт пуфагида ўзгаришлар борлигини билдиради.
Қўл кафти ранги ола-була тусда бўлса, асаб тизими зўриқишига ишора беради.
Агар қўл кафтининг устки қисми тез-тез қичишиб, қуруқлашиб борса организмда А ва Д витаминлари тақчиллиги юзага келганини билиш мумкин.
Бармоқ учининг «музлаб» қолиши қон айланишининг меъёрда эмаслигини англатади.
Бармоқ учи ҳатто қишда ҳам қизиб кетса, жигар фаолияти жиддий хавфдан дарак бераётган бўлади.
Гоҳида бармоқлар орасида «чумоли ўрмалаши» каби ҳолат кузатилса, эндокрин тизим фаолиятига сергак бўлинг. Эҳтимол қалқонсимон без фаолиятида ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Қўл бармоқларининг увишиши айниқса жимжилоқ бармоқ ҳолати, юрак қон-томир тизими муаммоларига ишорадир. Бордию бош ва кўрсаткич бармоқларда увишса, нафас йўлларидаги безовталикларга аҳамият беринг.
🔯 @Psixologik_testlar 🔯
Дўстлик — ҳаётимизнинг жуда қимматли қисми. Шунинг учун яхши дўст топиш ва у билан дўстона муносабатларни сақлаб қолиш имконияти бу бир маҳорат. Яхши дўстга эга бўлиш учун, сиз ҳам яхши дўст бўлишингиз керак. Дўстлик зулм ва ёлғонларга тоқат қилмайди. Қуйида яхши дўст бўлиш учун керак бўладиган 8 та фазилат тўғрисида гапирамиз:
1. Янги киши билан мулоқот қилишдан қўрқманг
Унутманг, сиз учратган ҳар бир янги одам бу бошқа дунё ва бу сизнинг дунёнгиздан қолишмаган бир қизиқарли дунё. Бошқалар ҳақида ҳам юзаки фикрда бўлманг. Ҳар бир инсонда ажойиб ва ноёб хислатлар бор.
Эшитиш ва тинглашни ўрганинг.
Кўп ҳолларда дўстингиз сиз унинг тинглашинигиз учун илтимос қилиб келади, у билан муаммоларни муҳокама қиласиз. Ҳукм, танқид ва маслаҳат беришга шошилманг, унга гапириб олишга имконият беринг. Эҳтимол , сиздан талаб қилинадиган нарса ҳам шу.
Нимани олишни хохласангиз, эвазига шуни беришга тайёр туринг.
Сиз дўстингиздан ўзингиз беролмаган нарсани олишни кутманг. Ҳар қандай муносабатлар ўзаро тенглик асосида қурилган. Агар ҳурматни истасангиз – ҳурмат қилинг. Садоқатни истайсизси – садоқатли бўлинг.
Яқин одамларингизни қўллаб — қувватланг.
Керакли вақтда кимнингдир манзилиги мақтов гап айтсангиз, сиз учун бу арзимас мақтов бўлган тақдирда ҳам, ўша инсон кўнглини кўтарган бўласиз.
Перфекционист бўлманг.
Тақдир инсонга ҳам яхши, ҳам ёмон хислатларни комбинациясини берган. Сиз инсонларни камчиликлари билан бирга қабул қилишни ўрганинг. Ахир бу уларнинг феъллари, бу камчиликларсиз улар бутунлай бошқача бўладилар.
6.Олдинга юриш учун, кечиришни ўрганинг.
Қалбингизда нафрат ҳисси билан яшаш қийин. Сизга, зарар келтирганларни унутинг. Биринчи навбатда ўзингиз учун, жисмоний ва психологик эмоционал саломатлигиз учун.
Миқдорига эмас балки кўпроқ сифатига эътибор беринг.
Ўз-ўзингиз савол бериб кўринг, сиз учун дўстларингиз қайси бири яқинроқ. Миллионлаб инсонлар учун сиз яхши дўст бўла олмайсиз. Бир неча кишигагина яхши дўст бўла оласиз. Бу кишиларни кимлигини аниқлашимиз керак. .
Нимани ўйласангиз, шуни айтинг.
Сиз учун бирор нарсани тахмин қилишга одамларни уринтирманг. Энг муҳими самимий бўлиш, фикрларингизни аниқ ва лўнда айтиш. Агар сизнинг фикрларингиз қўпол деб ўйласангиз, уларга енгил шакл беринг, лекин ёлғон гапирманг.
Фикримизни якунлар эканмиз, бехосдан Эркин Воҳидовнинг машҳур мисралари ёдимизга тушади:
Дўст билан обод уйинг гар бўлса у, вайрона ҳам,
Дўст қадам қўймас экан, вайронадир кошона ҳам!
🔯 @Psixologik_testlar 🔯
Inson organizmining bynday faoliyati uning turli hulq-atvor shakllarida namoyon bo’ladi . Bunday hulq-atvor reaktsiyalari chap va o’ng turlardan tashkil topadi. Demak, siz bir nechta mashq bajarib o’zingizda qaysi turdagi reaktsiya ustunligini aniqlashingiz mumkin. Qo’g’oz va qalam tayyorlab, xar bir mashqdan keyingi natijani « O’ng » bo’lsa - « O’ », « Chap » bo’lsa - « Ch » deb belgilab boring.
Birinchi mashq.
Qo’llaringizni oldinga cho’zib, barmoqlaringizni chalkashtiring. Endi qarang, bosh barmoqlaringiz qaysi biri ustida turibdi – o’ngmi, chapmi?
Ikkinchi mashq.
Ko’rsatkich barmoqlaringizni birlashtirib, nishonga olayotgandek oldinga cho’zing. Biror nuqtani nishonga olib bir ko’zingizni yuming. Endi qaysi bir barmog’ingiz nishonni aniq olganini belgilang.
Uchinchi mashq.
Bu « Napaleon turishi » deb ataladi. Qo’llaringizni ko’ksingizda chalkashtiring, Qaysi qo’lingiz ustida turgan bo’lsa, belgilab qo’ying.
To’rtinchi mashq.
Biroz qarsak chaling. Endi esa qaysi qo’lingiz ustida ekaniga e’tibor bering. Natijani qo’g’ozga yozing.
Birinchi mashq sizning tafakkuringiz mantiqqa yoki hissiyotga moyilligini bildiradi.
Ikkinchi mashq qattiqqo’llik va jahldorlikni, uchinchi mashq soddalika yokii takabburlikka moyillikni, to’rtinchi harakterdagi qat’iylik va qat’iyatsizlikni anglatadi.
Test natijalari quyidagicha :
O’ O’ O’ O’
Umumqabul qilingan fikrga ergashish, eski qonun va aqidalarga moyillik, hulq – atvordagi barqarorlik.🎓👇
Тез ва чиройга кам эътибор бериб ёзиш - бу одамнинг иши ёзишни кўп тақозо қилади ва у кўп вақтларда бирор жойдан кўчириб эмас, ўзи ўйлаб, ичидан тўқиб ёзади.
Деярли хеч вақт бўғин кўчириб ўтказмаслик, ёзувида чалкашлик йўқ, чизиқлар тортилмаган қоғозга хам текис ёза олади - Баланд бўйли инсонлар
Сўзни тўлиқ ёзишга жой етса ҳам бўғин кўчириш , харф ва сўзлари чўзиқ, илмоқлар узун - Паст бўйлилар
Харфларни қисқартириш, қатор охиридаги сўз ё харфларни пастга тушиб кетиш - Ўрта бўйлилар
Оқ-сариқдан келган, малла сочли (блондин)ларнинг ёзуви аниқ, дид билан ёзилган бўлади. Харф ва сўзлари майда, чўзилмаган. Қатор чизилмаган вараққа ҳам текис ёзади. Блондинларнинг кўпчилигининг хуснихати чиройли. Қора сочли (брюнет)лар улардан фарқли равишда қатор чизилмаган жойда тепага чиқиб кетади. Унинг хусниҳатида чиройли ёзишга уринишлар сезилиб туради. У бош харфларни билинтириб ёзади, баъзан кераксиз жойда ҳам бош харфни ишлатади.
Давлат ишида ишловчи кишилар харфлар формасига эътиборсиз ёзишади. Аксинча ёзадиганлар эса кўпинча ишчи, хунарманд, хизматчиларга тегишли бўлади. Фаолиятида бевосита пул билан ишловчи, масалан, сотувчи, дорихона хизматчиси, тадбиркорлар кўп ўчиришади, бўяшади. Умуман олганда, уларнинг хуснихати камдан-кам чиройли бўлади. Қатор чизилмаган қоғозга ёзганда пастга тушиб кетиш шоирларга хос. Графологияда кузатилган яна бир холат: Тикувчининг хуснихати чиройли бўлади.
Конверт устидаги ёзувлар.
Конвертнинг хат юборувчи ва олувчи хақида маълумотлар қисмига биринчи қаергалиги, ундан сўнг кимгалиги ёзилса, у ақлли, аммо хаётий тажриба ва амалий сабоқлари кам, қарор қабул қилиши қийин одам бўлади. Биринчи шахар, кейин кўча ва хонадон ёзилса, бу хат юборувчининг индивидуал хусусиятлари ва эркинлиги кам, бировга қулоқ солувчи эканлигини кўрсатади.
Фақат ажратилган чизиқларга ёзган, хамма сўзлар бир хил қолипда бўлса, у одам эътиборли, юмшоқ табиат ва эхтиёткор бўлади. Уй рақами учун алохида қатор ажратса, пунктуал ва дангаллигидан дарак беради. Шунингдек, баъзи маълумотларни эътибор тортишга ундаб алохида ёзса, эътиқодли, хушмуомала инсон бўлади. Айрим сўзларни (масалан, шахар) тагига чизиб қўйса, хат юборувчи жўшқин, серхавотир, қизиққон экан деб ўйлайверинг. Жой номларини қисқартириш жиддийлик, тартиб ва ақлий қобилиятнинг юқорилигини англатади.
Конверда хат боши(абзац) ташкил қилиш ўша одамда маълум ҳарактернинг шаклланмагани, ўзини ақлли кўрсатишга уриниш деб тахмин қилинади. Маълумотларни сиғдириш учун жойни аяб ёзса, камтар ва меҳнаткаш инсон бўлади.
🔯 @Psixologik_testlar 🔯
Нумерология илми ҳар бир кишининг туғилган йили ва санаси рақамига қараб саломатлиги ҳақида тўлиқ маълумот бера олади.
Нима қиласиз?
Бунинг учун қоғозга туғилган йил ва кун рақамларини ёзиб чиқинг. Масалан, 13.09.1989 йил. Энди мазкур рақамларни алоҳида кўринишда ёзиб олиб, бир-бирига қўшамиз.
1+3+0+9+1+9+8+9=40; 4+0=4. Демак, сизнинг саломатлик рақамингииз 4 экан.
Қуйида рақамларнинг изоҳи билан ташишингиз мумкин.
1. Юрак-қон томир тизими ҳамда кўз хасталикларига мойиллик кузатилади. 30 ёшлардан ошгач, артериал қон босими ҳолатига диққат қилинса фойдадан холи бўлмайди.
Фойдали: бодринг, лимон, узум, апельсин, асал. Мойчечак, мармарак.
19,28, 37 ва 55 ёшларда соғлиғингиздаги ўзгаришларга эътиборли бўлинг! Октябр, декабр ҳамда январ ойлари профилактика чоралари учун тавсия этилади.
2.Ошқозон фаолияти ва ҳазм аъзоларидаги ўзгаришларга аҳамиятли бўлиши лозим. Аёлларда қалқонсимон без хасталикларига мойиллик кузатилиши мумкин.
Фойдали: салат барги, карам, шолғом, бодринг, кўк пиёз ва банан.
20, 25, 29 ва 43 ёшларда саломатлигингиз панд бериши мумкин Январь, февраль ва июль ойларида сиҳатгоҳларга йўл олишингиз мумкин.
3.Асаб тизими зўриқиши, депрессия, асабийлашиш ва умумий зўриқиш олатларидан эҳтиёт бўлинг.
Фойдали: ялпиз, заъфарон ўсимлиги, мускат ёнғоғи,мармарак; қизил лавлаги, олма, шафтоли, анор, узум, олча ва олхўри меваси.
Соғлиғингиздаги ўзгаришларга 12, 21, 39, 48 ва 57 ёшингизда аҳамиятлироқ бўлинг. Умумий профилактика мақсадида июн ва сентябр ойлари хайрли саналади.
4.Ушбу рақам соҳиблари камқонлик, бош оғриқлари ва умуртқа поғонаси касалликларидан азият чекишлари мумкин.🎓👇
13-қадам
Умр йўлдошингиз ва унинг оила аъзоларига нисбатан хизматларингизни айтиб, миннат қилманг. Аксинча, шундай қилингки, улар сизнинг ёрдамингизсиз ишлари унмаслигини тушуниб етишсин.
14-қадам
Ўзингиз ишлаб топган пулни фақат ўзингизга сарфламанг. Турмушни ҳам моддий, ҳам маънавий бирдамлик гўзаллаштиради.
15-қадам
Истакларингиз амалга ошишини жуда хоҳлайсизми? Унда овозингиздаги буйруқ охангини илтимос оҳангига алмаштиринг.
16-қадам
Оилангизга Бутунжаҳон иқтисодий инқирози ўз таъсирини ўтказаётган бўлса, буни ҳадеб таъкидлаб, умр йўлдошингизни ранжитманг. Бу каби муаммоларни биргаликда ҳал этишга ҳаракат қилинг.
17-қадам
«Онангни отангга бепардоз кўрсатма» мақолини доим ёдда тутинг. Турмуш ўртоғингизга чиройли кўриниш учун ўзингизга оро беринг. Ишдан келишидан аввал ёки уйда эканлигида чиройли ва ораста кийиниб юринг.
18-қадам
Кайфиятсиз, жаҳлдор ёки хўмрайган ҳолда юрманг. Доим табассум ила юришга ва ҳулқингизнинг гўзал томонларини кўрсатишга ҳаракат қилинг.
19-қадам
Ёрингизнинг нималарни ёқтириб-ёқтирмаслигини жуда яхши биласиз. Келинг, унга ёқадиган кўйлагингизни кийинг, пардоз ва турмакни ҳам у хоҳлагандек қилинг. Умр йўлдошингиз яхши кўрган таомни пишириб, у севувчи ширин табассумингизни ҳадя этинг. Қийин эмас, шундайми? Буни кўп-кўп такрорлаб туринг.
20-қадам
Бир кам дунё эканлигини унутманг. Ҳеч биримиз айблардан холи эмасмиз. Агар турмуш ўртоғингиз бирор хато иш қилса, «Сизга айтгандим-ку», деб ўргатманг. Унинг вазиятини ҳам тушунишга ҳаракат қилинг.
21-қадам
Сизни билиб-билмай ранжитиб қўйса, эрингиздан хафа бўлиб, узоқ вақт аразлаб юрманг. Аразингиз қанчалик чўзилса, муаммо ҳам чигаллашиб бораверади. Албатта ҳеч биримиз буни хоҳламаймиз, тўғрими?
22-қадам
Хато қилганини англаб, узр сўраганида дарҳол қабул қилинг. Лекин кўнглингиз оғриганини, бундай хатоликлар бошқа қайтарилмаслигига ишонишингизни ҳам айтиб ўтинг. Шу билан бу ҳолатни бутунлай унутинг. Керак бўлиб қолар деб, хотирангизнинг бир бурчагида жой банд қилиб, хатоликларни асраб юрманг.
23-қадам
Ўзингиз ҳам турмуш ўртоғингизнинг кўнглини оғритган ёки хафа қилган бўлсангиз, албатта узр сўранг ва кўпроқ меҳр кўрсатинг.
24-қадам
Бирон-бир илтимосингизни ўз вақтида бажармаса, «Майли, ҳечқиси йўқ. Бу сафар бўлмаса, кейинги сафар», деб қўйинг. Кейинги гал ҳам унутса, сабр ва хотиржамлик билан яна бир бор эслатиб қўйинг.
25-қадам
Аёл турмуш ўртоғидан муҳаббат кутгани каби ўзи ҳам унга муҳаббат кўрсатиши ва доим буни билдириб туришни унутмаслиги даркор. Бунинг ҳеч ҳам уят жойи йўқ. Умр йўлдошингизни севишингизни унга ҳар куни айтинг. Қўрқманг, «Сизни жудаям-жудаям севаман!» деган гапни ҳар куни айтиб, унинг оҳорини тўкмайсиз. Аксинча, қалбларингиздаги ишқни янада алангалатасиз.
Маъқул билсангиз, сиз ҳам буларни албатта ҳаётда синаб кўринг. Шунда мен каби энг бахтиёр аёллардан бири бўласиз!
🔯 @Psixologik_testlar 🔯
«Карьерам давомида 9000 марта панд едим, 300 га яқин ўйинда ютқаздим. 26 бор ҳал қилувчи ўйинда ишончни оқлолмадим. Булар ортидан эса... ўзлигим, йўналишим ва омадимни қувиб етдим». Баскетбол тарихида афсонавий юлдуз дея таърифланган Майкл Жордан ана шу тариқа омад зинапоясидан кўтарилган.
«Менда нохуш ҳодисалар бўлмаган, шунчаки, иш бермайдиган ўн мингта усулни кўриб чиққанман, холос». Электрон чироқлар ихтирочиси Томас Эдисонни билим олишга қобилияти йўқ, дея мактабга қабул қилишмаган. Аммо «Тажриба — омад калити», дея у ихтирочига айланган.
«Супермен» фильмининг бош роли ижрочиси Кристофер Рив хасталаниб, фалаж бўлиб қолганида, кўпчилик актёрнинг карьераси тугади, дея башорат қилганди. У эса «Эрталаб аҳволимга йиғлаб олишим учун 20 дақиқа кифоя. Чунки шундан кейин қани олға дея, ўрнимдан қўзғалишга ҳаракат қиламан», дея ҳаммани ҳайратга солган.
Бетховен улғайгани сайин эшитиш қобилиятидан айрилиб борган. Тўртта энг машҳур мусиқа асарини ёзиб тугатганида эса у мутлақо кар эди. «Мақсад бўлса, интилиш учун куч топилади, муҳими, бунга ишониш», деган эди у.
«Баъзилар мўмай пул топсам, дея хаёл қилади, айримлар эса бу ишни мен учун кимдир бажарса эди, дейди. Бошқалар эса ғоясини амалга оширадию, мақсадига етади. Сиз учинчи тоифани танланг», дейди Уорнер Баффету. Болалигидан таваккал қилишдан чўчимаган тадбиркор 6 ёшида бобосининг дўконини сотиб олган. Бугун эса унинг умумий маблағи 50 млрд. АҚШ долларини ташкил этади.
🔯 @Psixologik_testlar 🔯