Фируз Аллаев инста-психологлардан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда:
Инстапсихолог ва психологик тренинглар мани доим хавотирга солади. Улар инсоннинг ментал соғлиги билан ўйнашади ва улар нотўғри берган қарашлар инсонларнинг ҳам шахсий, ҳам оилавий ҳаётига таъсир қилади.
Шунақа псевдо психологлардан бирини чиқишини кўриб қолдим. У ўз-ўзига ишонч (самооценка) ҳақида гапириб, уни мутлоқ паст ва баландга бўлмоқда. Ҳеч қанақа чуқур анализсиз паст самооценкани ич-ичидан бахтсизлик сабаб деб айтмоқда. Энди уни самооценкаси билан муаммо бор одам кўриш фараз қилинг. Самооценка билан муаммо бўлса ҳаммада бўлади.
Чунки ўз-ўзига ишонч одамда доим шартли бўлади. Бу муҳитга, одам ўша муҳитни қанчалик билишига, эмоционал интеллектга ва жуда кўп нарсаларга, кўникмаларга боғлиқ. Ҳатто кучли эмоционал интеллект ҳам ҳамма вазиятда кучли самооценкани кафолатламайди. Одам ўзига бегона бўлган ёки қўлидан яхши келмаган бирор мавзудаги ҳудудга тушганда ўз-ўзига ишонч айнан ўша контекстда паст бўлади, иккиланади. Дейлик, спорт залга йиллар давомида қатнаб мушакларини чиқариб юрган одамни Навоийхонлик кечасига олиб бориб саҳнада қўлига микрофон бериб қўйсангиз, у ўша вазиятда ўзини тўлиқ ишонч билан тутолмайди. Шунга ўз-ўзига бўлган ишонч шартли бўлади.
Кейин, бирор соҳада ўз-ўзига бўлган ишончни мутлақ қўлга киритиб бўлмайди. Масалан, ўн йиллаб машина ҳайдаган тажрибали ўзига ишончи ошиб кетган шофёр авария қилса, кейинги машинага ўтиришларида оёғи қалтираши мумкин. Тажрибали шифокор билан ҳам шунақа. Муносабатлар билан ҳам шунақа. Самооценкани маълум бир йўналишда оширишнинг йўли ўша йўналишни яхшироқ ўрганиш, ўша муҳитга кўпроқ мослашиш, ўша муҳитда кўпроқ машқ қилиш деб биламан. Энди ҳаётда сиз тушадиган 4-5 муҳитни яхши биладиган одамга айлансангиз, бошқа ностандарт вазиятга тушмагунча умумий ўша муҳитда ўз-ўзига ишонч яхши бўлса керак.
Айтганча, инста ёки псевдопсихологларга дуч келганда, доим унинг кимлигига, соҳада ютуқларига, олган дипломларига қизиққан маъқул. Олдинги йиллар умрида бир дона бизнес юритмаган одамлар бизнес тренер бўлиб олиб армиядан катта аудитория тўплагандек, инста психологларимизни ҳам аксари шунчаки 2та мотивацион китоб ва битта подкаст эшитиб психологлик қилаётган бўлиши мумкин.
"Эл-юрт умиди" натижалари чиқди. Грант ғолиблари қаторида бизнинг талабамиз ҳам бор. Энди Англиянинг нуфузли олийгоҳида ўқиб, мамлакат ривожига ҳисса қўшувчи кадр бўлиб қайтадилар насиб бўлса. Эшитиб жуда ҳурсанд бўлдим. Барчага мана шундай ғалабаларни тилайман!:)
Читать полностью…#мутолаа
Қамоқхоналар жиноятчиларни қайта тарбиялай олмаса ҳам, улар одамларни жиноят содир этишдан ушлаб туради. Қамоқхонага тушганлар, демак ўзларини жиноий хатти-ҳаракатлардан тийиб тура олмайдилар, бироқ қамоқхонадаги ҳаётнинг жирканч томонлари бошқаларни бундан огоҳлантириб туради.
Мана шу зиддият қамоқхона тизимини ислоҳ қилмоқчи бўлганлар учун ҳал қилиб бўлмас муаммо ҳисобланади. Қамоқхоналарнинг яшаш учун чидаб бўлмайдиган жойга айланиши потенциал ҳуқуқбузарларни тийиб туради, бироқ айни пайтда қамоқхона олдига қўйилган реабилитация мақсадларини эришиб бўлмайдиган ҳодисага айлантиради.
Энтони Гидденс. Социология
PS. Китобдан жуда ҳам қизиқ фикрлар чиқмоқда. Китоб вароқларини очганим сари худди узоқ йил сақланган вино каби таъсири ўткир чиқмоқда.
#мутолаа
Тадқиқотлар кўрсатишича, 1960 йилларда Қўшма Штатларнинг энг катта штатларида жиноятчиликнинг тез ўсиб кетиши ҳисобот тақдим қилиш амалиётининг ўзгаришига кўпроқ боғлиқ бўлган экан. Ижтимоий установка ва қадриятларнинг ўзгаришига мос тарзда фуқаролар ахборотни турлича етказишлари мумкин. Масалан, полиция ва судда аёлларга дўстона муносабатда бўлинса, улар зўрлашлар тўғрисида кўпроқ ахборот беришади.
Энтони Гидденс. Социология.
@psixobloguz
Бу жамиятда йиллар давомида ўқитувчиларни улуғлаш, эъзозлаш фақат сўзда амалга оширилиб келинади. Умид қиламизки, амалда ҳам улуғланадиган, эъзозланадиган кунлари ҳам келади.
Барча устозларни касб байрамлари билан табриклайман!
Ғалати парадокс
Машина ҳайдаш учун махсус таълим олиш талаб этилади, чунки бу иш хавфсизлик, ҳаракат қоидалари ва техник билимларни талаб қилади. Фақат шу орқалигина ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мумкин.
Ота-она бўлиш учун-чи? Бутун бир бошли шахсни ҳам ақлан, ҳам жисмонан соғлом қилиб вояга етказиш учун эса ҳеч қандай маҳсус таълим олиш талаб этилмайди.
Олий маълумотли ва давлат томонидан берилган махсус сертификати борлар психологик хизмат кўрсата олиши қонун билан белгиланибди.
@psixobloguz
«Ҳаёт ўртасидаги танглик» — бу ўрта ёшдаги кўпгина одамларга тааллуқли муаммо. Одам ҳаёт тақдим қилган кўп имкониятлардан воз кечганини ҳис қилиши ва ҳозир у ёшликда қилган орзуларининг кўпчилигига эриша олмаслигини англайди. Шунга қарамасдан бундай ўтиш одамларни даҳшатга ва умидсизликка солиши учун етарли сабаб йўқ, ёшлик хаёлларидан халос бўлиш одамга эрк бағишлайди.
Гидденс. Социология
@psixobloguz
Таълим ижтимоий тенгсизликни енгишга хизмат қилади деб билардим. Гидденс амаки айтишича, амалда кўпроқ тенгсизликни чуқурлаштиришга хизмат қилар экан.
@psixobloguz
Соғлом эгоизм – бу инсон бошқаларга зарар бермаган ҳолда ўз қизиқишлари ва эхтиёжларига ғамхўрлик қила олишидир. Бу нарса чегараларни, приоритетларни ўрнатишни, шахсий фаровонликни эмоционал саломатлик ва ўз ҳуқуқларини англашни ўрнатишдир. Бундай ёндашув ўзингизга ва бошқаларга ғамхўрлик қилиш ўртасидаги мувозанатни сақлашга ёрдам беради.
Читать полностью…Романтик севги идеалларининг вужудга келиши кўп жихатдан қишлоқ ҳаётидан урбанистик, индустриал жамиятга ўтиш билан боғлиқ эди. Одамлар шаҳарларга кўчиб келиб саноат корхоналарида ишлай бошлаганларидан кейин никоҳ иқтисодий мотивлар натижаси бўлмай қўйди, энди оиланинг ер мулкига ишлов бериш, мерос бўлиб ўтган ерни назорат килиш зарурати қолмади.
Ота-оналар ва қариндош-уруғлар келишувининг натижаси сифатида «ташкил этилган» никохлар борган сайин камайиб борди. Энди одамлар бир-бирини ёқтириб ва шахсиятини намоён қилишни кўзлаб никохдан ўта бошладилар. Худди мана шу аснода никохдан ўтишнинг асоси сифатида «севишиш» ғояси пайдо бўлди.
Олимлар юқори IQ даражасининг белгиларини айтишди
Психологлар инсоннинг юқори интеллект коеффициентини (IQ) кўрсатиши мумкин бўлган белгиларни аниқладилар.
Мисол сифатида мутахассислар ўқишни яхши кўриш, тартибсизлик, ўзи билан гаплашиш ва тунги хатти-ҳаракатлар кабиларни келтиришган.
Хусусан, уларнинг фикрича, ўзи билан гаплашиш ўзига ишонч, ҳушёрлик ва хотирани яхшилашга ижобий таъсир кўрсатиши, тартибсизликда яшаш эса ноанъанавий фикрлашдан дарак бериши мумкин.
“Агар ўзинг билан гаплашсанг, жиннимассан. Аслида бу сенинг оддий одамдан ақллироқлигингни билдириши мумкин”,
Ҳаёт ташвишлари сабаб сиқилаяпсизми? Қўлингиз бирор ишга боргиси келмаяптими? Ҳаётда нимага эришдим дея ўзингизга савол бераяпсизми? 30 ёшдамисиз?
Унда ўрта ёш инқирозига хуш келибсиз биродари азиз!
Ўрта ёш инқирози ҳақида
30-50 ёш атрофидаги кишиларда ўрта ёш инқирози келиб чиқиш ҳолатлари учраб туради. Бундай кризис одатда эмоционал ва психологик ўзгаришлар билан биргаликда содир бўлади. Мазкур ёшдаги симптомлар ҳаммада ҳар хил кечиши мумкин, бирор кенг тарқалган, умумий бўлган белгилар ҳам мавжуд. Шуларни кўриб чиқамиз.
1. Ҳаёт тўғрисида мулоҳазалар:
Эришилмаган мақсадлар ва ушалмаган орзулар ҳақида афсусланиш.
Карерани, ҳаёт тарзини ёки муносабатларни ўзгартириш истагининг пайдо бўлиши.
Безовталик ҳисси ёки тушкунлик ҳолатларининг ортиб бориши.
Янги машғулот ёки мақсад излаш билан кун ўтказиш
Яқин инсонлар, ҳамкасблар ёки турмуш ўртоғи билан баҳслар кўпайиб бориши.
Танадаги ўзгаришларни пайқаш, масалан, қариш, соғлиқ билан боғлиқ муаммолар.
Ишни ўзгартириш, ажрашиш ёки қимматбаҳо нарсаларни сотиб олиш каби ўйламай қилинган ҳаракатлар.
Ўз ҳаётини бошқа инсонларнинг ҳаёти билан доимий таққослаш.
Яхудийлар интеллекти
Яхудийлар жуда ҳам ақлли бўлади деган гаплар кўп юради. Ростан ҳам шундайми? Уларни бошқа халқлардан қандай фарқи бор? Аввало бир маълумотни эътиборингизга ҳавола этаман:
1901 йилдан 2023 йилгача Нобель мукофотини 965 киши олган. Шундан 214 таси яхудийларга тегишли. Бу дунё аҳолисининг 0,2 фоизини ташкил қилувчи яхудийлар 22 фоиз Нобел мукофотига эгалик қилишади деганидир.Аслида яхудийлар жуда ҳам ақлли ёки интеллектуал салоҳияти юқори бўлади деган стереотип мавжуд бўлиб, бунинг сабаблари узоқ тарихий ва маданий омилларга бориб тақалади. Шуни ёдда тутиш керакки, интеллект мураккаб ҳодиса бўлиб, кўплаб факторлар: генетика, таълим, маданият ва атроф муҳитни ўз ичига олади.
Насиб бўлса, шу талабаларимиз билан аудиочат ташкил қиламиз. Обуначиларим орасида кўплаб талабаларим ҳам бор. Шуларга четда ўқиш учун мотивация бўлиб хизмат қилади деган умиддаман)
Читать полностью…#мутолаа
Қамоқхона қамаш узоқ вақт криминал хулқни коррекция қилиш билан, жиноятчиларни реабилитация қилиш ва уларни қонунни ҳурмат қилувчи фуқароларга айлантириш билан боғлиқ. Қамоқхонага қамаш ҳуқуқбузарларни жазолаш ва фуқароларни улардан ҳимоя қилиш усулидир.
Бироқ, барибир қамоқхонага қамаш тизимининг эълон қилинган тамойили – келажакда жамиятда ўз ўрнини топа олиши учун индивидни «тузатиш» ҳисобланади. Қамоқхоналар ҳақиқатан ҳам шундай самара берадими? Фактлар гувоҳлик беришича, йўқ.
Энтони Гидденс. Социология
@psixobloguz
Таълимга алоқадор инсон бўлганим учун ушбу 18 дақиқалик интервьюга беэътибор бўла олмадим. Русийзабон ватандошимиз мактаб таълимидаги муаммоларни қисқа ва лўнда қилиб тушунтириб берганлар.
Таълим соҳасида мана шунақа ўқитувчилик тажрибасига эга инсонлар раҳбар бўлиши лозим. Чунки улар таълимдаги камчиликларни ичидан туриб кўрган.
Аммо-лекин-бироқ, не кўргуликки, бизда таълимда ҳеч қанча муддат фаолият кўрсатмаганлар дарров раҳбар бўлади.
18 дақиқангизни аямай кўринглар.
https://youtu.be/EO7yUP964ow?si=CXxl-KwZ6bWaf-Nk
@psixobloguz
#мутолаа
Аномия – жиноят сабаби сифатида
Америка жамиятида қабул қилинган қадриятлар одамни юқорироққа силжиш, «пул ишлаш», яъни моддий муваффаққиятларга йўналтиради. Бу мақсадга эришининг воситаси сифатида ўзини интизомлилаштириш ва интенсив меҳнат кўзда тутилади.
Бу ҳолатларга кўра, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, меҳнат қилаётган одамлар ўзининг мавқеларидан катъий назар, муваффақиятга эришиши керак. Ҳаётда эса бундай бўлмайди, чунки ноқулай моддий аҳволда бўлган одамлар ўсиш учун чекланган истиқболга эга бўлади.
Муваффақиятга эриша олмаган одамлар ўзларининг моддий муваффакиятга эришиши учун лаёқатсизлигининг бошқалар томонидан қораланишига дуч келадилар. Шундай вазиятда ҳар қандай, қонунийми, қонуний эмасми, восита ёрдамида муваффақиятга эришиш учун майл пайдо бўлади.
Энтони Гидденс. Социология
@psixobloguz
Психологик комплекс, эффект, синдром: Булар фарқи нимада?
PS. Биламан, соҳага даҳлдор фундаментал маълумотлар кўпларга қизиқмас. Лекин психолог бўлишни ният қилганлар албатта буларни фарқини билиши лозим.
¹Ўзимча янги сўз бирикмаси ўйлаб топдим. "Ичи бўш дори" бу таркибида ҳеч қандай даволовчи препаратлар бўлмаган дорига нисбатан айтиш мумкин.
Эльдар Асановнинг фикрларига қўшиламан. Бу ҳақида аввалроқ фэйсбукда ҳам ёзган эдим. Ўша фикрларни бу ерда ҳам қўяман. Чиндан ҳам ҳақиқатларни айтиб ташлайдиган вақт келди.
Катта спорт жуда бўрттирилган, аслида жамият учун ҳеч қандай фойдаси йўқ! Бироқ зарари бор. Чунки Сиз тўлаган солиқларингиз сизнинг фойдангизга ишламайди. Болангиз ҳалиям бир хонада 40 ўқувчи ўтирадиган синфда ўқийверади, оилангиз билан бирга ҳалиям сифатсиз тиббиётдан фойдаланиб юраверасиз.
Аввало шуни билиш керакки, профспорт шунчаки бу касб. Аммо соғломлик гарови эмас. Профспорт билан шуғулланиб, майиб-мажруҳ бўлганлар, ёш ҳолида вафот этганлар талайгина. Соғломлик гарови жисмоний тарбиядир яъни физкультура! Бундан келиб чикадики, соғлом турмуш тарғиботи учун профспортчиларга давлат бюджети — халқ тўлаган солиқлардан катта миқдорда пул мукофотлари берилиши мантиққа зид. Маблағлар қишлоқлар, туман ва шаҳарларда ўйингоҳлар, бассейнларни барпо этишга йўналтирилса, мана бу иш соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўла олади.
Спорт билан эса ҳеч қанақасига мамлакатни ривожлантириб бўлмайди. Ҳа, танитиш мумкин. Туристлар келади. Уларга қадимий обидаларимизни кўрсатамиз. Шундан бошқа яна нимамиз бор? Бошқа нима билан мақтана оламиз? Маблағлар илм-фан, таълимга йўналтирилса, иш ўринлари яратишимиз, бу орқали Россияда хор-у зор бўлиб юрган юртдошларимизни иш билан таъминлашимиз мумкин. Хуллас, йиғиштиринглар карам шўрвани. Тўлаётган солиқларимизни фойдали ишларга сарфлайлик.
Артур Таймазовга ўхшаб бирор спортчимизда допинг аниқланса, медаль бекор қилиниб шармандамиз чиқиши ҳам мумкин.
@psixobloguz
Ўйлаб-ўйлаб шу ўринда бир нарсани айтиш лозим деб топдим. Кўпроқ элита ва бой қатлам манфаатлари кўзланадиган капитализм шароитида таълим тенгсизликни енгишга эмас чуқурлаштиришга хизмат қилса керак.
Читать полностью…Инсонларда мураккаб туғма хатти-ҳаракатлар тизими сифатида инстинктлар мавжуд эмас. Оддий рефлекслар мажмуи ва туғма эҳтиёжлар инсоннинг туғма хусусиятларини ташкил қилади.
Гидденс. Социология.
@psixobloguz
Бугун менинг туғилган куним🎂
Шу муносабат билан ўзимни ўзим табриклайман. Ўз бахтимга доимо соғ-саломат бўлиб юрай. Умрим узоқ ва мазмунга бой бўсин. Ҳаёт йўлимда кўп-кўп яхши инсонлар учрасин.
Нимаики, ният қилган бўлсам ҳаммасига эришай. Обуначиларим юз мингдан ҳам ошиб кетсин. Психология фанига қўйган меҳр-муҳаббатим мени профессор илмий даражасигача олиб борсин:)
Ҳурмат билан ўзим😁
29 ёшни уриб қўйибман. Очиғи, қачон бу ёшга кирганимни англолмай ҳам қолдим. Ҳаёт, вақт шавқатсиз🫣
Патти Брайтман – Как говорить «нет» без угрызений совести
Кўп инсонлар билан суҳбатда шуни билдимки, одамлар ўзлари учун биров бир сўров ноқулай бўлса ҳам "йўқ" дея олишмас экан. Бир қарашда ғалати туюлади. "Наҳотки йўқ дейиш қийин?" деб ўйлашингиз мумкин.
Афсуски, баъзилар кўнгилчан бўлишади. Йўқ дея олишмайди. Шу сабаб улар кўпинча пухта, ўз манфаатини ўйловчи кишилар олдида оёқ-ости бўлиб юришади. Айнан мана шундай инсонлар учун китоб бор экан. Бу китоб "йўқ" дея олишга ўргатади.
@psixobloguz
Фарзандларингизга қолдиришингиз мумкин бўлган энг яхши мерос бу ёрқин хотиралардир. Болаларига кўпроқ ижобий ҳиссиётлар уйғотувчи хотираларни мерос қилиб қолдиришга интилган ота-она энг яхши ота-онадир.
Читать полностью…Жорж Оруэлдан ҳикматлар:
Тушуниш - ҳар қандай дўстлик ва яқинликдан яхшироқ.
—
Балки инсон севишларидан ҳам кўра кўпроқ тушунишларига муҳтождир.
@psixobloguz
Айтингчи, инсонни нима бахтли қилади?
Энг кенг тарқалган фикрга кўра пул инсонни бахтли қилади. Бироқ, тадқиқотларда бу унчалик ҳам тўғри эмаслиги айтилади. Ҳа, пул инсонни маълум вақт бахтли қилади. Лекин бу жуда қисқа вақт давом этади.
Гарвард университетида бахт масаласи 85 йил давомида тадқиқ этиб келинади. Бу психология тарихида энг узоқ давом этган тадқиқот ҳисобланади. Тадқиқот 1938 йилда бошланган ва ҳали ҳам давом этиб келмоқда. Тадқиқотда турли хил ижтимоий қатламдан чиққан кишилар иштирок этишган. Олимлар ҳар икки йилда уларга ўз ҳаётлари ҳақида айтиб беришлари учун сўровнома юборишади. Шунингдек, тадқиқотчилар шахсан улар билан суҳбатлашишган, қон анализларини олишган, миясини текширишган. Улар синалувчиларнинг касалликлари ҳақида уларнинг шифокорларидан маълумот олиб туришган, уларнинг оила аъзолари билан очиқчасига суҳбатлашишган ва буларни барчасини камерага ёзиб олиб боришган.
Хўш, олимлар хулосаси қандай?
2022 йилнинг ноябрь ойида Inc америка журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, иккита хулоса айтилади:
1. Генетик омил. Баъзи бир инсонлар генетик омил сабабли бу борада омадли бўлишади. Шу омил туфайли улар бахтли бўлишга мойил. Уларнинг темперамент созламаси кам ташвишланиш, эмоционал стабиллик ва дўстона бўлишга созлангандир. Дейлик, бир вазият бир инсонда кучли эмоцияларни қўзғатяпти, лекин улар уни синдирмаяпти ва олға интилишда давом этаяпти, бошқа одам эса ўша вазиятда руҳий ва соматик бузилишларни қабул қилиб олаяпти, бу эса унинг ҳаётини қийинлаштириб, сифатини пасайтирмоқда.
2. Стартдаги ҳолат. Киши ҳаёт сифати юқори ёки паст бўлган маълум бир оилада, маълум бир тарихий даврда тасодифан туғилади. Бироқ айнан шу нарса унинг келажагини белгилаб бериши мумкин: сифатли таълим ола билиши, маълум бир доираларда мавжуд бўлиши, "ижтимоий лифт"лардан фойдалана олишлигига замин ҳозирлаши мумкин.
Инсон билан тирикдир инсон,
Муҳаббатдан ҳаётнинг боши.
Одамларга бахш этади жон,
Одамларнинг меҳр қуёши.