1 август
10 йил олдин айни шу кунда мен қаттиқ стрессни бошдан кечирганман. Чунки ўқишга кириш учун фақат бир имконият бор эди. Бу ҳам бўлса 1 август.
Бошқа ҳеч қандай имконият йўқ эди. Бункер, паровоз ва шпаргалкаларга қарши курашиш учун ҳам сенда кучли билим бўлиши лозим эди. Кирсанг кирдинг, йўқса Россияга сурасан ёки яна бир йил тунларни тонгга улаб тайёрланасан, тайёрланаверасан. Ўнлаб китобларни бир йил давомида қайта ва қайта ўқийсан, ўқийверасан.
Иккинчи йўлни икки марта танладим.
@asaxiybooks китоб лойиҳаси янги таржима қилиниб, нашрдан чиққан Роберт Гриннинг «Маҳорат» китобини совға қилиб жўнатибдилар. Ўзи шу китобга қизиқиб ўқийман деб юргандим.
Роберт Грин асримизнинг энг таниқли файласуф ва публицистларидан бўлиб, психология, сиёсатга доир китоблари билан машҳурдир.
Шундай нодир китобни таржима қилиб, китобхонларга етказаётган @asaxiybooks жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Яхши китобларни ўқишдан чарчаманглар дўстлар!
Кеча «Дэдпул ва Росомаха» фильмига тушдим. Ўлай агар, кино кўриб мунчалик мазза қилмагандим ҳали. Фильмда юморнинг қорасидан тортиб интеллектуалигача топасиз. Русчасига айтганда, всё в высшем уровне ишланган!
Фильм шу кетишда бўлса, кассабопликда «Қасоскорлар»дан ҳам ўтиб кетса керак.
Шу ерда фильм 20+ эканлигини ҳам айтишим жоиз. Қайсидир маънода Марвел олами билан ҳам олдиндан таниш бўлишингиз керак. Йўқса фильмдаги сарказм ва ҳазилларни тушунолмаслигингиз мумкин.
Фильм мазмунга бой. Шунчаки жанг ёки ҳазилдан иборат эмас. Экзистенциал кризисдаги инсоннинг руҳий ҳолати, дўстлик инсон ҳаёти учун нечоғлиқ муҳим фактор эканлиги ёритилган.
@psixobloguz
Семизлик
Ҳали 30 ёшга етиб бормасдан 6-7 ойлик ҳомиладор аёлларга ўхшаб қорин қўйган йигитларни кўриб қоламан. Албатта, бунинг асосий сабаблари, нотўғри овқатланиш, жисмоний фаолликнинг йўқлиги туфайли келиб чиқади.
Аммо яна бир жиҳат борки, бунга деярли ҳеч ким эътибор бермайди.
Овқатдан тўйганлик ҳақидаги ахборот мияга кечроқ етиб боради!
Ҳа, тўғри ўқидингиз. Тўқлик ҳақидаги ахборот мияга бироз кечикиш билан етиб боради. Чунки овқатланаётганимизда, танамиз гормонлар ишлаб чиқаришни бошлайди ва асаб тизими орқали тўйиб бораётганимиз ҳақида сигналлар юборади.
Бироқ, бу жараён бир зумда эмас ва мия бу маълумотни қайта ишлаш ҳамда тўйганлигимизни англаш учун вақт талаб этади. Бундай кечикиш натижасида, баъзида овқатни тугатганимиздан кейин ўзимизни тўқ ҳис қилмаслигимиз мумкин. Қисқаси, тўйганликни ҳис қилишдан олдинроқ овқатдан қўлни тортиш лозим.
Ушбу постни тўймадим деб хотинига "Қумри, яна бир коса овқат опке" деб ўшқирувчи Ғиштматларга жўнатинглар.
@psixobloguz
Нега юқори интеллектуал инсонлар ўз муҳаббатларини топишлари қийин? Бунга тўртта сабабни кўриб чиқамиз:
1. Юқори даражадаги интеллектуал одамлар бўлажак жуфтидан юқори стандартлар ва кутувларга эга бўлиши мумкин. Қишлоқча айтганда, планкани тепага қўйишади. Кўп талаблари бўлади. Бу эса уларга мос инсонни топишни қийинлаштиради.
2. Улар муносабатларда доимий анализга ва танқидий ёндашишга мойил бўлишади. Бу ҳам яқин муносабатларни ўрнатишга тўсиқ яратиши мумкин.
3. Уларнинг умумий қизиқишлари жуда ҳам хусусийлашган бўлиб, потенциал жуфт доирасини торайтириши мумкин.
4. Улар ёлғизликни афзал кўришади ёки шахсий муносабатларни ривожлантириш зарарига ўз устида ишлашлари мумкин.
Аммо бир нарсани ёдда тутиш керак, ҳар бир ҳолат индивидуалдир. Ҳамма юқори интеллектуал салоҳиятли инсонлар шунақа деб айтиш нотўғри.
@psixobloguz
Боя бир маълумот ўқиб қолдим: Туғма кўзи ожиз бўлиб туғилган инсонлар шизофрения билан оғримас экан.
Шу маълумотни текшириш асносида YouTube платформасида доктор Роберт Сапольскининг рус тилидаги "Инсон хулқ-атвори биологияси" тўғрисида маърузаларини топиб олдим. Кимгадир қизиқ бўлар деб дархол улашяпман.
https://youtu.be/ik9t96SMtB0?si=BctnJHGpIyIYVALH
@psixobloguz
Психология йўналишини (камида магистратурани) тамомлаган, дарс бериш тажрибасига эга ўқитувчилар ишга таклиф этилади. Объективкангизни қуйидаги профилга жўнатинг👇
@alteregobro
«Психологияни ларзага солган 40 тадқиқот». Китоб рус тилида.
Ушбу китобни ўқиш учун ReadEra дастурини юклаб олинг
@psixobloguz
Хуллас, уй ҳайвонлари энг яхши молиявий маслаҳатчилар ва мотиваторлар экан. Яъни сиз уй ҳайвони боқсангиз, улар сизни чиқимларингиз ҳақида ўйлашга мажбур қилар экан. Шундай хулосага тадқиқотчилар келишибди.
Энди сўз юқоридаги сўровномага "Ҳа" деб жавоб берганларга: сиз нима деб ўйлайсиз, уй ҳайвони боқишни бошлагач, молия билан боғлиқ хулқ-атворингизда ўзгариш сезганмисиз?
@psixobloguz
#4. "Ilmiy Fikrlash" Telegram Podcast
Mehmonlar:
Nazarbek Nazarov
Sadriddin Shamsiddinov
Ratsional
Har uchchala mehmon ham ilm-fanni yaxshi tushungan, o'z mutaxassisligiga ega bo'lgan insonlar. Har biri o'zining telegram bloglarida ilm-fanga oid va ilmiy-ommabop kitoblarga oid ma'lumotlar va shaxsiy qarashlari bilan ulashib borishadi.
Telegram Podcast ovozli chat shaklida, 30-iyun, yakshanba kuni soat 21:00 da boʻlib oʻtadi.
Bunda mantiqiy fikrlash, ilm-fan va soxta ilm-fan, skeptik bo'lish, ilmiy nazariyalar, factcheking, insoniyat kelajagi kabi bir qator mavzularda suhbat quramiz.
Savollaringiz boʻlsa kanal izohlarida yozib qoldiring.
@mehmonov_blog
«Худо ўлди»
Фалсафа билан таниш инсон Фридрих Ницшенинг "Худо ўлди" иборасини ҳеч бўлмаса бир марта бўлсада эшитган. Мен ҳам кўп эшитардиму лекин ҳеч мағзини тушунавермаган эканман.
Бугун эса шуни тушундим.
Ювал Ноа Харари ўзининг "Хомо деус" китобида айтишича, XIX асрга келиб инсоният учун Худонинг олий мавжудот, назоратчи ва аҳлоқий авторитетлиги сифатидаги ғояси энди замонавий инсон учун актуал эмас деб ҳисоблана бошланган.
Ницше инсоният анаънавий диний эътиқод, аҳлоқий қадриятларни рад этаяпти, бу эса ҳаёт маъноси ва мақсадини йўқолишига олиб келади, деб таъкидлайди.
У индивидуал ижодкорликка ва ўз-ўзини англаш асосида қурилган янги қадриятлар ҳамда маъноларни яратишга чақиради.
Шунда янги дин – ГУМАНИЗМ майдонга келиб чиқди. Гуманизм Европада XIV-XVII асрларда пайдо бўла бошлади. Харари бўйича ҳозир Ер юзини эгаллаб олган дин бу айнан гуманизм. Гарчи инсонлар буни англашмасада, уларнинг эркинликлари, ижод қилишларига йўл очган шу гуманизм дейди.
Гуманизм ўзи нима?
Гуманизмнинг асосий ғоялари инсон шахсияти, таълими, тафаккури, маданияти ва бадиий ижодига чуқур ҳурматда бўлишдир. Гуманистлар инсон табиатини, рационал фикрлашни ва ўз-ўзини англашни билишга ва ўрганишга интилишган.
Гуманизм илм-фан, санъат ва таълим гуллаб яшнашига жуда катта таъсир қилган. Инсоннни улуғлаш, унинг эҳтиёжларини, эркини муқаддас неъмат деб билиш айнан гуманизм дунёга берган мевасидир.
PS. Азизлар, нон-фикшн китобларни ўқишдан чарчаманглар:)
@psixobloguz
Мени қийновчи экзистенциал саволлар:
– Ердан ташқарида ҳаёт борми?
– Инсондан ҳам ақллироқ мавжудотлар коинотда мавжудми?
– Оламнинг чегараси қаергача?
– Ўлимдан кейин бизни нима кутади?
– Инсоният Ердан бошқа сайёрага кўчиб кета оладими?
– Мен бу дунёда ўзимдан нима қолдира оламан?
Ўйлайманки, каналимда Ерни текис ҳисобловчилар мавжуд эмас. Лекин минг афсуски, ёшлар орасида Ерни текис деб ишонувчилар борган сари ортмоқда.
Хуллас шу видеони кўринглар. Ерни текис дейдиганларга ташлаб беринглар.
https://youtu.be/Mg8Npm7Pym0?si=iqNY-PFHefJIbgUH
Гунунг-Лесер миллий паркида олимлар илк марта орангутан маймун тури шифобахш гиёх билан ўзини даволаганига гувоҳ бўлишибди.
Манбаа
https://www.nature.com/articles/s41598-024-58988-7
@psixobloguz
Узоқ ва қизғин тортишувлар, мунозаралар ва муҳокамалардан сўнг психологик ёрдам кўрсатишни тартибга солишга қаратилган “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Жойларда ўтказилаётган учрашув ва мулоқотларда 2 ёки 3 ойлик шубҳали курсларни тамомлаган шахслар ўзларини “психолог” деб таништириб, одамларнинг қимматли вақти ва маблағини “ўғирлаётганлиги”, бу масалани қонун билан тартибга солиш заруратига оид масала тез-тез кўтарилиб турганди.
Кўп миллионли аудиторияни ўзида жамлаётган ижтимоий тармоқларни ҳам кузатдик: ҳақиқатдан ҳам, 5-6 та рисолани варақлаб чиқиб, одамларнинг ишончига кириб, уларнинг руҳий, маънавий дунёсига дахл қилаётган “психолог”лар кўпайганини кўриб турибмиз.
Бу мавзуда илгари ҳам ўз фикримни билдиргандим: психологлар фаолиятига оид қонунчиликни такомиллаштириш шарт ва зарур.
Қонунчилик палатасидаги бир гуруҳ ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда масалани чуқурроқ ўргандик, мутахассислар, экспертлар билан қайта-қайта учрашиб, муҳокамалар ўтказдик.
Бир неча ойлик муттасил изланишлардан сўнг Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқдик ва тез орада лойиҳани Палатага киритишни режалаштирмоқдамиз.
Демоқчи бўлганим, ҳозирча илк ва муҳим қадам қўйилди, психологлар фаолиятига оид ҳуқуқий асос яратилади. Қонун лойиҳасида акс эттирилаётган нормалар ва уларнинг мазмун-мақсадига кейинроқ тўхталиб ўтаман.
@Shaxnoza_Xolmaxamatova
#насиҳаттуркуми
Соғлом психикага эга бўлган йигит бир кўришда севиб қолмайди, "сенсиз яшай олмайман" демайди, аниқ, тиниқ қилиб рад этганингда ортингдан юравермайди ва ҳар доим биринчи бўлиб қўнғироқ қилавермайди.
Фақат абьюзерлар буларнинг акси бўлади.
@psixobloguz
#paris2024
ДИЁРА КЕЛДИЁРОВА
Бугунги кун қаҳрамони. Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида чемпион бўлган илк аёл спортчи!
Келдиёрованинг чемпион бўлиши оддий чемпионлик эмас. У жамиятда хотин-қизларга бўлган қотиб қолган стереотипларни парчалашга хизмат қилади. Жамиятда маълум бир қарашлар ўзгаришига олиб келади. Унинг чемпион бўлиши жуда кўплаб хотин-қизларга мотивация бўлади.
Шунингдек, аёлининг ҳуқуқларини чеклаб қўймаган турмуш ўртоғи Азамат Матёқубов ҳам бугунги кун қаҳрамонидир*. Зеро, ишонч ва қўллаб-қувватлов бўлмаган жойда ғалаба ҳам бўлмайди. Матёқубовдек инсонлар кўпайсин!
*Аёл кишининг жойи ошхонада, уларни ўраб-чирмаш керак деб бақираётган баъзи кимсалар учун яхшигина тарсакидир.@psixobloguz Читать полностью…
Замонавий жамиятда ёш қизларнинг ҳолати олдингидан анча яхши томонга ўзгарган. Бирор бир мутахассисликка эга бўлиш қизлар учун фойдалидир. Устига-устак эндиликда қизлар ишлаб пул ҳам топа бошлашди, тор доирадаги оила даврасидан чиққач, ҳаёт улар учун бой ва қизиқарли бўла бошлади.
Ёзувчи Балзакнинг ёш қаҳрамони ота-онаси топган одамга турмушга чиқишдан бошқа иложи йўқ эди, чунки қизда ўзига жуфт учратиши мумкин бўлган жойнинг ўзи йўқ эди-да; бизнинг давримизда ёш қизлар меҳнат фаолиятида кўпгина эркаклар билан алоқада бўлишига тўғри келмоқда, мана шу биргаликдаги меҳнат уларни яхшироқ таниб олишга имкон бераяпти.
Илгари замонда байрам муҳитида учрашган куёв ўзини ҳеч қандай тарзда ошкор қилмас эди. Завод, лаборатория ёки шифохонадаги кундалик ҳаёт, шубҳасиз, эркакларнинг ютуқ ва камчиликларини очиб беради. Қолаверса, ўзини ўзи таъминлайдиган қиз зарурат туфайли эмас, балки эркин танлов асосида турмушга чиқади. Касб уни ҳимоялайди, унинг маслаҳатгўйи бўлиб хизмат қилади.
Ҳамма нарсани синчковлик билан ўйлаб, шундай хулосага келдимки, касбий манфаатлари ўзига бегона бўлмаган эркакни турмуш ўртоғи сифатида танлаган қиз келажакдаги бахтига ишончли пойдевор қўяди.
Дунёда ҳамма нарса: муҳаббат, маънавий қизиқишлар, ғалаба ва мағлубиятлар – бир сўз билан айтганда, амаллар ва ҳис-туйғулар умумий бўлган никоҳдан гўзалроқ нарса йўқ.
Андре Моруанинг «Нотаниш аёлга хатлар» китобидан. Ҳаваскор таржимаси.
@psixobloguz
Фарзандларни қучоқлаш
Мактабда ишлаганимда ота-оналар мажлиси қилгандим. Ўшанда қип-қизил бўлиб, аёллар келишганди. Бизда доим шу: оталарни вақти йўқ боласи учун. Хуллас, ўша оналарни ўзига ўсмир ёшидаги болалар хулқ-атворида маълум бир ўзгаришлар кузатилишини, бу нормал ҳолат эканлигини тушунтирувчи маъруза қилдим.
Маъруза сўнггида айни ўсмирлик ёшида бола кўпроқ меҳрга ташна бўлишини, кўпроқ ота-она боласини қучоқлаши, уни шартсиз яхши кўришини айтиши кераклигини айтдим. Ўтирганларнинг ҳаммаси сўлоқмондек болани эркалаш ғалати эмасми дейишса бўладими?
Гапни жуда узоқдан бошладим. Айтмоқчи бўлганим, бугун фарзандларни қучоқлашнинг глобал куни ҳисобланади. Ушбу кун ҳар июль ойининг учинчи ҳафтасига тўғри келади. Мазкур сана 15 июлга тўғри келди.
Қучоқлаш бу меҳр-муҳаббат ва қўллаб-қувватловни изҳор этишнинг жисмоний шаклидир. Кайфиятни яхшилайди, стресслардан фориғлаштиради.
Энди ота-оналар диққатига, фарзандингизни кунига неча марта қучоқлаб, унга яхши кўришингизни айтасиз?
@psixobloguz
Собиқ футболчи Девид Бекхемнинг рафиқаси оддий ишчи оиласида ўсганлигини айтмоқда. Бекхем эса ундан тўғрисини айтишни сўрамоқда.
– Отанг сени мактабга қандай машинада олиб борар эди?
– 80 йилларда отамнинг Ролс-ройси бор эди.
– Раҳмат.
Ювал Ноа Харарининг китобида қизиқ тадқиқот ҳақида ўқиб қолдим. Лекин ўзбекчага таржима қилишга эриндим. Рус ва инглиз тилини билувчилар учун айни муддао:
В числе самых заметных работ по исследованию пациентов с разделенным мозгом – работа профессора Роджера Уолкотта Сперри, получившего в 1981 году Нобелевскую премию по физиологии или медицине за свои революционные открытия, и его ученика профессора Майкла С. Газза-ниги. Одним из исследуемых был мальчик-подросток. Когда его спросили, кем он хочет стать, когда вырастет, мальчик ответил: инженером-конструктором. Этот ответ исходил из его левого полушария, ведающего логическим мышлением и одновременно речью. Но у мальчика и в правом полушарии имелся активный речевой центр, который не мог управлять устной речью, но мог составлять слова, используя кубики скрэббла.
Исследователям было интересно узнать, что скажет правое полушарие. Они рассыпали по столу кубики скрэббла и написали на листке бумаги: «Чем бы ты хотел заниматься, когда вырастешь?» Листок положили слева от мальчика, на самом краю его левого поля зрения. Информация от левого глаза поступает в правое полушарие. Поскольку правое полушарие не могло управлять устной речью, мальчик промолчал. Но его левая рука быстро собрала в ряд кубики, из которых сложилось слово: «автогонки». Жутковато.
Хомо деус
Инглизчаси комментда
Кун.уз айтишича, африкадаги "катта мерос"га ишониб, ватандош опамиз 90 минг долларга чув тушибди. Тасаввур қилаяпсизми? 90 МИНГ ДОЛЛАР!!! Сўмда ҳисобласак, 1 млрд 143 млн сўм дегани.
Фирибгарлар опамизни нигериялик бир миллиардернинг узоқ қариндоши эканлигига ишонтиришган. 3 млрд доллар меросни номига ўтказиш учун 90 минг доллар хизмат ҳаққи сўрашган. Опа эса пулни бериш учун ховлисини ҳам сотибди. ИИВга кўра, Халқаро фирибгарликнинг 70 фоизи аниқланмас экан.
Энг аянчлиси нима, биласизми? Ҳар йили юзлаб одамларимиз мана шунақа африкалик фирибгарлар тўрига тушишмоқда. Бу фирибгарлар Европа ёки АҚШ одамларини нишонга олишмайди. Чунки у ердаги одамлар аҳмоқ эмас-да. Мантиқий фикрлаши кучли. Фактчекинг қила олади.
Кеча подкастда айнан танқидий фикрлаш, фактчекинг қила олиш бугунги кун одами учун қанчалик муҳимлиги ҳақида гапиргандик. XXI асрда бундай кўникмалар жуда муҳим.
Инстаграмда африкаликлар ўзбекчалаб қандайдир табриклар йўллашганини кўриб қоламан. Бугунги хабарни кўриб, демак, улар бекорга ўзбекчани ўрганишмаяпти. Одамларимизни лох қилиб, чўнтагини қуритиш учун ҳам ўрганишяпти.
@psixobloguz
Мени подкастга таклиф қилишди. Тўғрисини айтсам, подкаст мен учун янги формат. Олдин ҳечам подкастга қатнашиб кўрмаганман. Бу биринчиси бўлади.
Қизиққанлар якшанба куни 21.00да киринглар 🌚
Инстаграмда Отабек Маҳкамов Дейл Карнегининг китобини тавсия қилган рилси чиқиб қолса бўладими? Оний лаҳзаларда "Энди братнинг савиясига жиддий шубҳа қиламан" деган ўйлов лип этиб ўтди.
Лекин ҳайриятки йўқ. Карнегини ўқигач бошқа китоб Эверетт Шостромнинг "Анти-Карнеги" китобини ўқишни тавсия қилдилар. Карнеги психолог эмас. Инфо-лўттивозларнинг бобокалонидир.
Маҳкамов айтганларидек, Карнеги ўз китобида одамларни манипуляция қилишга ўргатган. Афсуски, китоб дўконларимизни Карнеги, Киосакига ўхшаган инфо-лўттивозлар китоблари бир неча йилдирки пештахталарни эгаллаб келаётгани мени хафа қилади.
@psixobloguz
Бу суратга эътибор беринг. Чапда худди сув борга ўхшайди. Ўнгда эса рельеф. Аслида булар битта сурат. Фақатгина суратлар оёғи осмондан қилинган.
Бундай эффект келиб чиқишига сабаб шундаки, миямиз ёруғлик манбаи чап юқори бурчакда деб ўйлашидир. Шунинг учун ҳам суратни айлантирганда соялар йўналиши ўзгаради.
Тушундингизми?
@psixobloguz
Экзистенциал кризис
Психологияда ҳаётнинг маъносизлигини ҳис қилиш билан тавсифланувчи ички зиддият ҳолатига экзистенциал кризис дейилади. Бу тур кризис безовталик ва стресс билан биргаликда кечади. Кўпинча инсоннинг кундалик ҳаётида нормал фаолиятига тўсқинлик қилиб, бора-бора депрессияга олиб бориши ҳам мумкин.
Экзистенциал кризиси билан боғлиқ турли хил жиҳатлари баъзида эмоционал, когнитив ва хулқ-атвор компонентларига ажратилади.
Эмоционал компонентларга:
– ҳиссий оғриқ;Когнитив компонентларга:
– безовталик;
– умидсизлик;
– ночорлик;
– айбдорлик;
– ёлғизлик.
– маъносизлик;Хулқ-атвор компонентларига:
– шахсий қадриятларнинг йўқотилиши;
– ўз ўлими ҳақида фикр юритиш.
– қарамликлар;
– антисоциаллик;
– компулсив хулқ-атвор.
Шу кунларда ўқиган энг қизиқарли иқтибосларни сизлар билан улашишга аҳд қилдим:)
Аёл қанчалар гўзал бўлса, у шунчалар ақлли ҳам бўлиши даркор. Чунки у фақатгина ўз ақли ёрдамида гўзаллик унга олиб келувчи зарарларга қарши тура олиши мумкин.
Жан Жак Руссо
Эркаклар ақлли аёлга эмас, чиройли аёлга уйланишни маъқул кўрадилар. Чунки, биринчиси, улар дилида ҳасад уйғотади, иккинчиси - ҳавас. Ҳавас билан бир умр яшаш мумкин, ҳасад билан-чи? Aсло!
Виктор Aлимасов
...Aксарият йигитлар сал бўлса-да, фикрлай оладиган қизлардан ўлимдан қўрққандай қўрқишади... шу боис чиндан ҳам ақлли бўлган аёллар фикр доираларини яхшилаб яширганлари тузук...
Рей Бредбери
Сунъий интеллект Усмон Азимнинг шеъри асосида қўшиқ яратди. Фақат ўзга тилли одам ўзбекча гапиргандек бўлиб қолган. Лекин барибир даҳшат.
Эшитиб кўринг
Болалик дамларимизни эсга олиш барчамизга хосдир. Аммо болаликни хадеб эслаш, уни қумсаш, апатия ҳолатидан далолат бўлиб бугунимиз билан яшашга ҳалақит қилади. Модомики, болалик носталгияси кўп вақтни олаётган экан унда нега бу пайдо бўлаётгани ҳақида жиддий ўйлаб кўриш лозим.
Қандай сабаблар туфайли болалигимизни соғинамиз?
Бунга энг биринчи мисол сифатида айтиш мумкинки, болалик ташвишсиз давр. Мустақил ва катта ҳаёт эса инсоннинг ўз-ўзидан масъулиятни талаб қиладиган давридир. Шу сабаб баъзи бир истак ва хатти-ҳаракатларимизда ўзимизга ишонч етишмаслиги мумкин. Бу эса дискомфортни келтириб чиқаради.
Ота-оналаримиз мустақил ҳаётнинг турли қийинчиликларига тайёрлаганда ҳам барибир бу билимларимизда бўшлиқлар бўлаверади. Баъзи бир ҳаётий дарсларни инсон ўз шахсий тажрибаси орқали ўрганишига тўғри келади. Ана шу сабабдан инсон ташвиши бўлмаган болалик даврига қайтгиси келиб қолади.
Бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин.
Масалан, катта бўлганимиз сари инсонлар билан муносабатлар қийинлашиб боради. Болаликдаги дўстлик жуда ҳам содда тарзда қурилар эди. Эслаб кўринг, бирор ўғил ёки қиз бола билан танишиб иноқлашиш нисбатан осонроқ эди. Болалигимизда ижтимоий-иқтисодий яна қандайдир фарқларга умуман эътибор қаратавермасдик. Ҳозир эса ким биландир муносабат қуриш дўстлашиш учун жуда кўплаб критерияларимиз бор.
Яна бир мисол бу шуки, катта ҳаётдан кутувларимиз реалликка мос келмаслиги. Масалан, "мустақил бўлганимда уни қивораман, буни қивораман" деб ўйлаган бўлишмиз лекин бугунги кундаги маошимиз бунга қодир бўлмаганини кўриб ҳафсаламиз пир бўлиши сабабли ҳам ёшликка қайтгимиз келиши мумкин.
Ёки бўлмасам, болаликда етарлича бола бўлолмаганлик туфайли ҳам инсон болалигига қайтгиси келади. Бу нарса кўпинча ота-онаси қаттиққўл бўлган ва қандайдир факторлар сабаб эртароқ катта бўлишга мажбур бўлган инсонларда учрайдиган ҳолат.
Болаликни соғиниш ёмон эмас. Аммо муттасил бўлаверса, руҳий ҳолатингиз ҳақида ўйлаб кўришингиз, психологга мурожаат қилишингиз лозим.
@psixobloguz